Yangiyo'l shahar tibbiyot birlashmasi axborot xizmati
496 subscribers
5.42K photos
1.52K videos
22 files
2.54K links
Ҳурматли каналимиз аъзолари, агар сизда канал админларига мурожаатларингиз бўлса
@yangiyol_shtb_feedback_bot ботига хабар юборинг. Биз сиз билан қисқа муддатларда боғланамиз.
Download Telegram
Келажак - унга ҳозирдан тайёргарлик кўраётганларга тегишли.

©️ Малколм Икс


@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢 - Ҳаётни ўзгариш нуқтаси
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#No_comment

Ҳар йили дунёда 12 май — Халқаро ҳамширалар куни сифатида кенг нишонланади. Юртимизда ҳам профессионал ҳамширалар фаолиятининг асосчиси Флоренс Найтингейлнинг таваллуд куни шарафига белгиланган бу санада ўрта тиббиёт ходимларининг заҳматли меҳнати эътироф этилади. Уларга эъзозу эҳтиром кўрсатилади.

Бугун ушбу касб байрамига бағишланган асосий тадбир пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги кино саройида бўлиб ўтади.

Саноқли дақиқалардан сўнг бошланадиган мазкур тантанали маросимда “Йилнинг энг яхши ҳамшираси” кўрик-танлови ғолиблари ҳамда 15 та номинация бўйича “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” танлови совриндорлари тақдирланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Шундан сўнг энг ҳаяжонли лаҳзалар — “Ҳамшира — 2024” танловининг республика босқичи ғолиблари эълон қилинди.

Беллашувнинг ҳудудий босқичларида биринчи ўринни қўлга киритган 15 нафар соҳа ходими орасидан шаффоф ва адолатли шарт ва мезонлар асосида саралаб олинган уч нафар ҳамширага белгиланган мукофотлар тақдим этилди.

1-ўринни:

🏆МИРСАЪДИЕВА Назокат Мирдавлат қизи — Тошкент вилояти Паркент туман тиббиёт бирлашмаси Болалар бўлими ҳамшираси;

2-ўринни:

ҚОЗОҚБОЕВА Ҳулкар Музаффар қизи — Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туман тиббиёт бирлашмаси Жарроҳлик бўлими навбатчи ҳамшираси;

3-ўринни:

КИМСАНОВА Озодахон Зафаржон қизи — Андижон вилояти Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмаси Жарроҳлик бўлими кундузги ҳамшираси эгаллади.

💬Telegram | 🌐Facebook
#Ифтихор

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ЯНА БИРИНЧИ

🏆"Йилнинг энг яхши ҳамшираси" танловининг Республика босқичида вилоятимиз қизи биринчи ўринни эгаллади.

🥇Назокат Мирсаидова Паркент тумани тиббиёт бирлашмаси, болалар бўлимида ҳамшира бўлиб ишлайди. У мазкур танловда вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди ва "Тошкент тиббиёт академияси"да давлат гранти асосида ўқиш учун имтиёзни қўлга киритди.

Таъкидлаш керакки, тиббиёт йўналишидаги бу танлов 30 йилдан буён анъанавий ўтказиб келинади ва ўтган шунча вақт давомида биринчи марта Тошкент вилояти вакиласи ғолиб бўлди.

Ёш хамшира дўстимизга талабалик бахти, вилоятимизга эса ғолиблик завқи муборак бўлсин!

Yoshlar kundaligi
#Ифтихор

🏆 Бугунги тантанали маросимда, Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиғи Т.Арзикулов "Йилнинг энг яхши ҳамшираси" Республика босқичи танлови ғолибаси Н.Мирсаидовани табриклади.

✳️Мазкур танловда биринчи ўринни Паркент тумани тиббиёт бирлашмаси, болалар бўлими ҳамшираси шаффоф ва адолатли шарт ва мезонлар асосида саралаб олингани учун, жамоатчилик эътирофига сазовор бўлгани, ўз вазифасига юксак масъулият билан ёндашгани, фидойилиги ҳамда "Тошкент тиббиёт академияси"да давлат гранти асосида ўқиш имтиёзини қўлга киритганлиги эътироф этилди.

📌Шу билан бир қаторда, қуйидаги йўналишларда ҳам ғолибликлар қўлга киритилди:

“Йилнинг энг яхши шошилинч ёрдам ҳамшираси”

🏆1-ўрин: Исхакова Разия Ирисбаевна —
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилоят филиали Анестезиология ва реанимация бўлими ҳамшираси;

“Йилнинг энг яхши фармацевти”

🏆3-ўрин: Нурманова Разия Максетбаевна —
Тошкент вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг Ички дорихонаси фармацевти.

💬Telegram | 🌐Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#No_comment

🏢 Хабар берганимиздек, бугун пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги кино саройида Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

💐Унда бу шарафли касб эгаларининг заҳматли меҳнати алоҳида эътироф этилиб, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди.

🏆 Тантанали маросимда 15 та номинация бўйича “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” танлови совриндорлари тақдирланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Уй-жой олиш учун субсидияга аризалар 15 майдан 1 ноябргача қабул қилинади

Президент фармонига мувофиқ, дастур доирасида субсидиялар тўлашнинг амалдаги тартибига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилади:

субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади;

2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса – Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади;

бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади.

Бизни кузатишда давом этинг!

Каналга уланиш: http://t.me/yangiyulshahar

✉️Telegram |🎞 Youtube|📱Facebook |📥 Instagram | 🔖 Web-site
Йиқилганинг мағлубият эмас, ортга қайтганинг мағлубиятдир.

Бизнинг каналга аъзо бўлинг 👇👇👇
https://t.me/odamlar_orasinda
❗️Пойтахтимизда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Рeспублика ихтисослаштирилган дерматология, венерология ва космeтология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан “Чeгара билмас космeтология” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилмоқда.

🔷 Унга юртимиздаги мутахассислар билан биргаликда Европа давлатлари, Россия Федерацияси, Қозоғистоннинг дерматокосметология йўналишидаги етакчи экспертлар таклиф этилган.

Анжуман соҳа вакиллари учун тажриба алмашиш майдони бўлиб, маҳаллий мутахассисларнинг дерматокосметологияда самарали фаолият олиб бориш бўйича билим ва кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган. Бунда етук соҳа вакилларининг маърузалари тингланиб, маҳорат дарслари ўтказилиши кўзда тутилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 Пойтахтимизда Ўзбекистон кардиологларининг “Замонавий кардиология муаммолари ечимида инновацион ёндашув” мавзусидаги илмий-амалий анжумани давом этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 Пойтахтимизда Ўзбекистон кардиологларининг “Замонавий кардиология муаммолари ечимида инновацион ёндашув” мавзусидаги илмий-амалий анжумани давом этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#No_comment

❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Рeспублика ихтисослаштирилган дерматология, венерология ва космeтология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан пойтахтимизда ташкил қилинган “Чeгара билмас космeтология” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман давом этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
🏢 Пойтахтимизда Ўзбекистон кардиологларининг “Замонавий кардиология муаммолари ечимида инновацион ёндашув” мавзусидаги илмий-амалий анжумани ўз ишини бошлади.

🌐 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази ташаббуси билан ташкил этилган конференцияда маҳаллий мутахассислар билан бирга, АҚШ, Япония, Германия, Швейцария, Швеция, Австралия, Туркия, Ҳиндистон, Покистон, Россия каби хорижий давлатлардан келган 50 нафарга яқин олимлар иштирок этмоқда.

📌 Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири в.б. А.Худаяров иштирок этиб, барчани ушбу нуфузли анжумандаги иштироки билан қутлади.

‼️ Икки кун давом этадиган конференцияда кардиологиянинг бир қатор йўналишлари бўйича ўзаро фикр алмашиш, юрак-қон томир касалликлари бирламчи профилактикаси, замонавий диагностика ва даволаш усуллари, юқори технологик амалиётлар ва тиббий реабилитация каби масалаларни муҳокама этиш кўзда тутилган.

💬Telegram | 🌐Facebook