#Сайёр_қабул
Сайёр қабуллар аҳоли муаммоларини тез ва сифатли ҳал этилишидаги самарали омил
Фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди.
Янгиқўрғон туманидаги фуқаролари учун Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси томонидан сайёр қабул ўтказилди.
Унда жами 50 нафардан зиёд фуқароларнинг протез-ортопедия маҳсулотлари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш, ногирон фарзандини даволаниши учун моддий ёрдам олиш, ногиронлик белгиланиши ҳамда бошқа масалаларда мурожаатлари тингланди ва уларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.
Шу билан бир қаторда аҳолига Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 ноябрдаги «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон шаклда ариза беришни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 596-сон қарори ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилоят бошқармаси матбуот хизмати

#Инвестиция
Янгиқўрғон туманида фаолият юритаётган “Qandiyon g‘isht” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан умумий қиймати 5 млн. АҚШ доллари бўлган лойиҳа амалга оширилмоқда.
Хусусан, корхона томонидан ҳозирги кунга қадар 3 млн. АҚШ доллари ҳисобига замонавий пишган ғишт ишлаб чиқариш жиҳозлари олиб келиб, ўрнатилди.
Ҳозирда ташкиллаш ишлари 70 фоизга бажарилган лойиҳа жорий йилнинг июль ойида фойдаланишга топширилади.
Бугун туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов мазкур корхонада олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM