Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali
3.18K subscribers
30K photos
2.6K videos
19 files
4.97K links
Yangiqo'rg'on tumani hokimligining rasmiy kanali

Manzil: 161200, Yangiqo'rg'on shaharchasi, Mustaqillik maydoni, 1-uy.
Web-sahifa: http://yangikurgan.uz
El.pochta: yangikurgan-hok@inbox.uz

Aloqa uchun: @Bizgamurojaatqiling_bot
Download Telegram
#online

Вилоят ҳокими меҳнат муҳожирларининг хонадонларида бўлди.

Вилоят ҳокими Янгиқўрғон туманида олиб бораётган ўрганишлари давомида "Чўнгбағиш" маҳалласида истиқомат қилаётган, бир йиллик меҳнат миграциясидан қайтган А.Ҳамидовнинг хонадонида бўлди.

Йўқлов давомида А.Ҳамидов билан яшаш шароити, айни кундаги бандлик ҳолати, муаммолари ҳақида суҳбатлашди.

Мазкур маҳалладаги яна бир хонадон эгаси С.Собитов ҳам узоқ йиллардан бери икки нафар ўғли билан Россия Федерациясида меҳнат қилмоқда.

Вилоят раҳбари уларнинг яқинлари билан учрашди, меҳнат муҳожирларининг ҳолати, келгуси режалари билан қизиқди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#online

Қишлоқ мактаби чирой очмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 ноябрдаги "Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида "Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4898-сонли қарорига мувофиқ Янгиқўрғон туманида ҳам бир қанча ижтимоий объектларда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, 17-умумтаълим мактабининг томи, фасад қисми ва эшик-ромлари  1,6 млрд.сўм эвазига янгиланмоқда.

Чекка қишлоқда жойлашган мазкур мактабда ўтган йили Ташаббусли бюджет лойиҳаси бўйича министадион ҳам қурилиб,  ўқувчи ва уюшмаган ёшларга бўш вақтларини унумли ўтказишлари учун шароит қилинди.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов мактабда олиб борилаётган таъмирлаш ишларини кўздан кечирди, уларни тез фурсатларда ва сифатли якунлаш бўйича кўрсатмалар берди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.