Yangihayot tumani hokimligi Matbuot xizmati/Пресс-служба хокимията Янгихаётского района
12.5K subscribers
15.3K photos
2.55K videos
8.54K links
Yangihayot tuman hokimligi Axborot xizmatining rasmiy telegram kanali

Murojaatlar uchun: https://www.facebook.com/groups/913490212564477/
Download Telegram
Yangihayot tumani hokimligi Matbuot xizmati/Пресс-служба хокимията Янгихаётского района
Photo
🤝 Экспортёрлар фаолияти қўллаб-қувватланмоқда

♦️ Тошкент шаҳри ҳудудий экспорт Штаби аъзолари ҳамда Янгиҳаёт тумани ҳоким ўринбосарлари иштирокида “Экспорт салоҳиятини ошириш” мавзусида экспортёрлар билан учрашув ташкил этилди.

💵 Унда тумандаги корхоналар халқаро сертификат олиш учун сарфлаган маблағлари, шунингдек, транспорт ҳаражатларининг 50%и Экспорт рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилиши ҳақида маълумотлар тақдим этилди. Бу эса ўз-ўзидан экспортёрлар фаолиятини яхшилашга хизмат қилади.

♦️ Шу билан бирга, учрашувда экспортёрлар томонидан муаммолар ва таклифлар муҳокама қилинди. Жумладан, “Ecoborn inc” МЧЖ раҳбари ўсимлик ёғи ва ун маҳсулотларини хориж давлатларига сотиш бўйича муаммо кузатилаётганини айтди. Мутасаддилар томонидан ушбу муаммо ижобий ҳал этилди.

♦️ Экспортёрлардан яна бири фаолияти давомида қўшимча қиймат солиғини ортга қайтаришда муаммо бўлаётгани ва ушбу жараён узоқ вақтга чўзилаётгани, айрим ҳолатларда эса ортга қайтарилмаётгани ҳақида мурожаат қилди. Ушбу муаммони бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқ берилди.

✍️ Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🚜Ал-Фарғоний маҳалласида кенг миқёсда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

🎥Батафсил репортажимизда

Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🧑🏼‍💻Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги мактабгача таълим бўлими ташаббуси билан тумандаги 41-сонли МТТда “Ривожланиш марказлари ва уларни жихозлаш” мавзусида амалий семинар ўтказилди. Семинарда тумандаги 18 та МТТларининг раҳбар, тарбиячи ва услубчилари иштирок этишди.
🔹 Семинар давомида “Илк қадам” давлат ўқув дастури доирасида МТТларда ташкил этилган “Тил ва нутқ”, “Илм-фан, табиат”, “Сюжет-ролли ўйинлар ва драмалаштириш”, “Санъат”, “Қурилиш, конструкциялаш ва математека” марказларида болалар билан янада самарали ишлаш, уларнинг қобилиятларини боғча ёшидан юзага чиқариш учун асқотадиган янги билимлар турли ўйинлар, тезкор савол-жавоблар каби усулларида етказиб берилди.

🔹Якунда семинарда фаол иштирок этган мактабгача таълим ташкилоти ходимларига ташаккурномалар тақдим этилди.

✍️ Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
#кунтарихи

5 февралда

🇲🇽Мексика Конституцияси қабул қилинган кун.
🇺🇸 АҚШда метеорологлар куни нишонланади.

🗿1852 йил - Янги Эрмитаж биринчи марта жамоатчиликка очилди.

🚦1952 йил - Ню-Йоркда пиёдалар учун биринчи свeтофор ўрнатилди.

🚧 1985 йил - Испания 16 йиллик ёпилишидан сўнг Гибралтар билан чeгарасини очди.

⚽️ 1985 йил - Европа чeмпиони (2016), УEФA Миллатлар Лигаси ғолиби (2019) португалиялик афсонавий футболчи Криштиану Роналду таваллуд топган.

Telegram | Facebook | Instagram
​​🔊Сизда яна имкон бор!

📌Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги томонидан Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган “Аждодлар мероси” танловига ижтимоий роликларни қабул қилиш муддати узайтирилганини маълум қиламиз!

📑Демак, 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган барча янгиҳаётлик ёшлар Алишер Навоий ёки Заҳириддин Муҳаммад Бобур қолдирган мерос ва уларнинг ҳаётимиздаги ўрни акс этган ижтимоий роликларни 10 февраль соат 18:00 га қадар @ajdodlar_merosi_bot га юборишлари мумкин!

Танлов шартлари:
- Тақдим қилинадиган видеороликлар сони фақат 1 та бўлиши лозим.

- Видеороликлар профессионал камера, шунингдек, мобил телефонларда суратга олинган бўлиши керак.

Видероликларга қўйиладиган талаблар:

- давомийлиги 3 дақиқадан ошмаслиги;

- ҳажми 20 мегабайтгача бўлиши мумкин.

- Видеоролик тасвирида муаллифнинг бевосита иштироки шарт эмас.

❗️ Юқоридаги талабларга жавоб бермайдиган ижодий ишлар баҳоланмайди.

📎Имкониятни қўлдан бой берманг! Ўз истеъдодингизни намоён қилинг ва туман ҳокими томонидан ғолибга тақдим этиладиган ноутбук, планшет ёки смартфон эгасига айланинг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌Янгиҳаёт туманида жойлашган “Виқор” маҳалласида ишсиз ёшлар ва аёлларнинг бандлигини таъминлаш, муаммоларини ўрганиш, уларнинг ечимини топиш мақсадида мутасаддилар ва аҳоли ўртасида навбатдаги учрашув ўтказилди.

📎Унда Тошкент шаҳар ва туман прокуратураси ходимлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари иштирок этишди.

✍️ Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram
👩‍💻👨‍💻Ёшларни қўллаб-қувватлаш-муҳим масала!

📑Янгиҳаёт туманидаги 285-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва халқига Мурожаатномаси юзасидан тарғибот тадбири ташкил этилди.

💠Унда туман Фавкулотда Вазиятлар Вазирлиги академияси, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда бошқа мутасадди ташкилот ходимлари иштирок этишди.
Тадбирда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” доирасида ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш ва шу каби масалаларга тўхталиб ўтилди.

🎭Шунингдек, тадбирда ёшлар томонидан Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган саҳна кўринишлари, мусиқий чиқишлар намойиш этилди.

✍️ Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram
📌“Янгиҳаёт”да индустриал парк ташкил этилади

📎Янгиҳаёт туманининг “Хўжа Учқун”, “Жалойиқ” ва “Гулзор” маҳаллалари туташган ҳудудларидаги ер майдонлари ҳисобидан “Янгиҳаёт” индустриал технопарки ташкил этилади.

🔸Ушбу технопарк 210 гектар майдонни эгаллаб, унда қурилиш материаллари, озиқ-овқат, текстиль ва бошқа бир қатор муҳим соҳаларда қиймати 4 триллиондан ортиқ сўмлик 70 дан зиёд лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган.

🔖Бу бўйича 4 февраль куни “Тошкент шаҳрида “Янгиҳаёт” индустриал технопаркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

✍️ Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram
📌Ҳурматли туманимиз фуқаролари!

♦️Қадимдан ота-боболаримиз бирор юрт ҳақида билмоқчи бўлсанг, бозорига ё мозорига боргин, деб айтиб келишган. Шу боис ўзимиз яшайдиган ҳудудлардаги қабристонлар ободлиги кўнглимиздай обод бўлиши керак, аслида.

♦️Шу мақсадда, эртага 6 февраль куни, соат 10:00 да “Янги Чоштепа” маҳалласида жойлашган “Машриқ ота” қабристонида ҳашар ташкил этилади. Сиз ҳам ушбу ҳашарда иштирок этиб, ушбу савобли ишга ўз ҳиссангизни қўшишингиз мумкин.

✍️ Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram
💠Энди эҳтиёжга эҳтиёж қолмади

🔖Янгиҳаёт тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан фуқароларнинг муаммоларини ўрганиб, уларга кўмак бериш баробарида, қилинаётган ишлар юзасидан аҳоли фикрлари ўрганиб борилмоқда.

🦽Ушбу ўрганишлар давомида Хўжа Учқун маҳалласида яшовчи 1994 йилда туғилган фуқаро - Қамбаров Элдор ва 2008 йилда туғилган Шарофов Жамшиднинг ногиронлар аравачасига эҳтиёжи борлиги аниқланди. Туман ҳокимлиги ташаббуси билан бугун туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи томонидан ушбу фуқароларга аравачалар етказиб берилди.

✍️ Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🤸‍♂️Street workout. Кўпчилигимиз учун янгилик бўлган бу спорт йўналиши энди "Янгиҳаёт"да!

🎥Батафсил репортажимиз орқали танишинг.

✍️ Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram
#кунтарихи

6 февралда

🔹1865 йил
– Санкт-Пeтeрбургда тушлик вақтини замбарак отиш билан билдириш жорий этилди.

☄️1880 йил – австриялик астроном Ёханн Палисe томонидан улкан ҳажмли Мeдeа астeроиди кашф этилди.

📻1900 йил – рус олими Aлeксандр Стeпанович Попов дунёда биринчи марта дeнгизда авария сигналини радио орқали узатди.

📑1918 йил – Буюк Британия парламeнти 30 ёшдан ошган, оила бошлиғи бўлган, оила бошлиғи билан турмуш қурган ёки унивeрситeт битирувчиси бўлган аёлларга овоз бeришга рухсат бeрувчи қонунни қабул қилди

🥊1994 йил 6 февраль - Москвада бўлиб ўтган мусобақада ҳамюртимиз Тимур Ибрагимов профессионал бокснинг ўта оғир вазнда WBA ва IBA йўналишларида қитъалараро чемпионлик камарини қўлга киритди. У ҳаваскор боксда аввал Осиё чемпиони, жаҳон кубоги совриндори бўлган.

👩‍🦰 2000 йил - Финляндия ташқи ишлар вазири Таржа Ҳалонeн ушбу мамлакатда биринчи аёл прeзидeнт бўлди.

Telegram | Facebook | Instagram
​​📌Дорогие жители! Представляем вашему вниманию адреса и телефоны хокимията Янгихаётского района и организаций.

🏢Хокимият района

Адрес: Янгихаётский район,Спутник-1,дом 1а

☎️Номер телефона: 71 210-60-06

🏢Прокуратура района

Адрес: Янгихаётскиц район, Спутник-2, дом 69

☎️Номер телефона: 71 257-10-07; 71 202-07-06

🏢Районный отдел внутренних дел

Адрес: Янгихаётский район,улица Софдил,дом 2

☎️Номер телефона: 71 258-03-11; 71 258-03-13

🏢Районная налоговая инспекция

Адрес: Янгихаётский район, Спутник 4,

☎️Номер телефона: 71 257-03-26

🏢Районный отдел МЧС

Адрес: Сергелийский район, Нилуфар 2- проезд,дом 38

Номер телефона: 71 258-13-26

🏢Районный отдел Казначейства

Адрес: Сергелийский район, Обихаёт-3

☎️Номер телефона: 71 257-84-67

🏢Районный Внебюджетный пенсионный отдел

Адрес: Сергелийский район, Обихаёт-3а

☎️Номер телефона: 71 258-33-11

🏢Районный отдел развития Ветеринарии и животноводства

Адрес: Янгихаётский район,махалля "Кипчок", Райхон 1-проезд,дом 4

☎️Номер телефона: 71 258-70-53

🏢Районный отдел Народного образования

Адрес: Янгихаётский район, квартал 5а, 2-строительный

☎️Номер телефона: 95 198-48-48

🏢Районный отдел дошкольного образования

Адрес: Янгихаётский район, Спутник-1, дом 1а

☎️Номер телефона: 71 210-60-26

🏢Районный отдел Культуры

Адрес: Янгихаётский район, Спутник-9,дом 67

☎️Номер телефона: 71 258-56-92

🏢Районное медицинское объединение

Адрес: Сергелийский район,улица Кургонтепа, дом 24

☎️Номер телефона: 71 281-78-01

🏢Районный отдел СЭС и общественного здоровья

Адрес: Сергели-3, дом 14

☎️Номер телефона: 71 258-33-80

🏢Районный отдел занятости населения

Адрес: Янгихаётский район, улица Лутфикор,дом 33

☎️Номер телефона: 97 420-10-84

🏢Районное унитарное предприятие "Таштеплосети"

Адрес: Сергели-2,Г-40 дом 47

☎️Номер телефона:. 71 258-09-95, 71 258-51-52

🏢Районное предприятия "Благоустройство"

Адрес: Янгихаётский район, Спутник квартал 11, улица Мардлик,дом 56

🏢ГУП "Ташгорсвет" Янгихаётский район

Адрес: Янгихаётский район, Спутник квартал-6,дом 5

☎️Номер телефона: 71 215-25-34

🏢Районный отдел "Водоснабжения"

Адрес: Спутник квартал-17, улица Кургонтепа,дом 16

☎️Номер телефона: 71 258-38-90

🏢Районный филиал ГУП "Махсустранс-предприятие управление производством"

Адрес: Сергелийский район,улица Саади,дом 232

☎️Номер телефона: 71 250 97 54

Telegram | Facebook | Instagram
👱‍♂️👩‍🦰Ишсиз ёшлар иш билан таъминланадиган бўлди

🔹Туман ИИБ ташаббуси билан мутассадилар ва 3-сектор ҳудудида яшовчи уюшмаган ёшлар иштирокида ҳам учрашув бўлиб ўтди.

📌Ушбу учрашувда 24 нафар ёшдан 3 нафари касб-ҳунарга ва 6 нафари ўзини-ўзи банд қилиш учун йўналтирилди. Яна 3 нафар ёшни доимий иш билан таъминланиши назоратга олинди.

📑Шунингдек, ҳудди шундай учрашув туман ҳокими ўринбосари ва сектор раҳбарлари ҳамда туман бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари иштирокида 1-сектор ҳудудидаги ёшлар билан ҳам ўтказилди.

📎Учрашувда 25 нафар ёшдан 4 нафари касб-ҳунарга, 6 нафари доимий ишга ва яна 5 нафари ўзини-ўзи банд қилиш учун йўналтирилди.

✍️ Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram