Yakkabog'24
12.1K subscribers
9.41K photos
2.12K videos
89 files
3.91K links
ASSALOMU ALAYKUM HURMATLI UCHASTNIKLAR AGAR SIZDA YAKKABOG' BILAN BOG'LIQ BIROR MA'LUMOT, RASM, VIDEO LAR BO'LSA BIZ BILAN BOG'LANING @yakkabog24axborot (shu telegram manziliga jo'natishingiz mumkin ) XOHISHINGIZGA QARAB SIZNING SHAXSINGIZ SIR TUTILADI.
Download Telegram
Yakkabog tuman deputatlari oz hududlarida o‘tkazilayotgan xatlov jarayonlarida faol ishtirok etib borishayotgani haqida xabar berib otgan edik. Bugun ham deputatlar "Ayollar daftari", "Yoshlar daftari", "Temir daftari"ga kiritilishga davogar fuqarolarni haqiqiy holatini o‘rganish va hududda boshqa umumxalq muammolarni o‘rganishda ishtirok etishdi.
Jumladan, deputatlarimizdan D.Safarov va Z.Botirovlar oz hududlarida otkazilayotgan xatlov jarayonlarida faol qatnashish bilan birga aholi muammolarini ham o`rganishdi.


Мурожаатингизни йўлланг 👉👇 @Kamilfaxrutdinov
ДХХ киберхавфсизлик соҳасида ваколатли орган этиб белгиланмоқда

Киберхавфсизлик — ахборот хавфсизлиги бўлиб, у шахс, жамият ва давлат манфаатларини ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш ҳолатини англатади. «Киберхавфсизлик тўғрисида»ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда.

Янги қонуннинг мақсади:

• Ўзбекистон кибермаконида киберхавфсизлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш;
• киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли органнинг ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш;
• миллий киберхавфсизлик саноатини рағбатлантириш, ривожлантириш учун ҳуқуқий базани яратиш: давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш, киберхавфсизлик бўйича мутахассислар тайёрлаш, миллий операцион тизим ва дастурий таъминотлар яратиш ва бошқалардан иборат.

Қонун лойиҳасига кўра, киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб Давлат хавфсизлик хизмати белгиланмоқда.
⚡️Расмий манбаларимиздан олинган маълумотга кўра, халқаро аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва автомобиль ўтказиш чегара пунктларида фуқаролардан коронавирус инфекциясига экспресс тест олиш талаби бекор қилинади.

Республика махсус комиссиясининг шу бўйича қарори чиқиши кутилмоқда.

Мурожаатингизни йўлланг 👉👇 @Kamilfaxrutdinov
Yakkabog'24
⚡️Расмий манбаларимиздан олинган маълумотга кўра, халқаро аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва автомобиль ўтказиш чегара пунктларида фуқаролардан коронавирус инфекциясига экспресс тест олиш талаби бекор қилинади. Республика махсус комиссиясининг шу бўйича…
Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2022 йил 25 январдан хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчиларнинг камида 48 соат олдин топширган коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий натижали маълумотнома мавжуд бўлган тақдирда, халқаро аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва автомобиль (пиёдалар) ўтказиш чегара пунктларида ташкил этилган коронавирус инфекциясига экспресс-антиген тест топширишлари талаби бекор қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Мурожаатингизни йўлланг 👉👇 @Kamilfaxrutdinov
Кеча Яккабоғ тумани "Синнон" қишлоғидан ўтувчи йўлда Собалт ва Дамас автомобиллари билан йўл транспорт ходисаси рўй берган. Қурбонлар бор. Оила аъзоларига ҳамдартлик билдирамиз .

Ҳурматли ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Сизни уйингизда оилангиз кутмоқда.
https://youtu.be/FpNxQRTvU-c
Man yakkabog' tumani Oxunboboyev (sayiltepa) maxallasida yashayman. Bizada WiFi yuq bundan 3-4 oy oldin kabel tortib ketishgan edi yanvar oyini boshida WiFi aparati olib kelib ulab beramiz deyishgan oyni oxiri keldi lekin tawkilot xodimlaridan darak yuq. Pandimiya tufayli o'qishlar onlayin bulyotganligi sababli o'quvchilar talabalarimiz judayam qiynaliwyapti enternet sifati juda pas Bizada. Sizlardan iltimos murojatim kurib chiqilib tez kunlarda ijobiy xal bulsin.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Парранда гўшти учун субсидия миқдори оширилди

“Паррандачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–100-сон, 24.01.2022 й.) қабул қилинди.

☑️ Қарорга кўра, 2022 йил 1 январдан 2024 йил 1 январгача ҚҚС тўловчиси бўлган паррандачилик хўжаликларига – ўз хўжаликларида етиштирилиб, сотилган парранда гўштининг ҳар бир килограми учун субсидия миқдори 2 500 сўм этиб белгиланди (илгари 1000 сўм эди).

➡️ Субсидия ҚҚСдан вақтинчалик озод қилиш бўйича имтиёз амалда бўлган давр учун ҳам тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Республикамиз электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг берган маълумотларига кўра, бугун, 25 январь куни соат 11:00 да энерготизимда йирик носозлик юзага келиб республикамизнинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Айни пайтда мутахассислар томонидан носозликни тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.



"YouTube" каналимизга обуна бўлишни унутманг. Энг қизиқ видеоларни тақдим қилишга ҳаракат қиламиз.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://youtube.com/channel/UCfYMpw6Pf9pT59C1jfZyXFw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O’zbekiston Respublikasida elektr energiya ta’minotida kuzatilgan uzilish bois, “Uzbekistan Airways” AJ O’zbekistonga kelayotgan va O’zbekistondan chet el davlatlariga sayohatni rejalashtirgan barcha yo’lovchilar aviaparvozlari vaqti va jadvali majburiy o’zgartirilishi mumkin.

#urgent
Ҳурматли юртдошлар!

Хабарингиз бор, юртимиз ва қўшни мамлакатларнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Дастлабки ўрганишлар бу ҳолат умумминтақавий энергия тизими доирасида юзага келган носозликлар оқибатида келиб чиққанини кўрсатмоқда.

Таъкидлаш керакки, вазият шахсан Президентимиз назорати остида. Ўзбекистон энергия тизимини барқарорлаштириш ҳамда электр таъминоти ва бошқа тармоқлар ишини тиклаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида деярли ҳар дақиқа давлатимиз раҳбарига ахборот бериб борилмоқда.

Шундай экан, барчангизни хотиржамликни сақлаш ва саросимага тушмасликка чақириб қоламиз. Ваҳимага ўрин йўқ.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди

Шунингдек, Тошкент шаҳар, Фарғона, Андижон, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида электр энергияси таъминоти қисман тикланди.

Айни пайтда республикамиз ҳудудларида электр энергияси таъминоти босқичма-босқич тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот бериб борилади.

Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати



"YouTube" каналимизга обуна бўлишни унутманг. Энг қизиқ видеоларни тақдим қилишга ҳаракат қиламиз.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://youtube.com/channel/UCfYMpw6Pf9pT59C1jfZyXFw
Осмонда юлдузлар чарақлаб турибди.

Ишонмасангиз, чиқиб қаранг 😊⚡️

Мурожаатингизни йўлланг 👉👇 @Kamilfaxrutdinov
Республикамиз ҳудудларида электр энергияси таъминоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот

(2022 йил 25 январь, соат 19:30 ҳолатига)

1. Қоракалпоғистон Республикаси
— электр таъминоти тўлиқ тикланган;

2. Андижон вилояти — Андижон шаҳар 35%, Хонабод 100%, мавжуд, асосий тиббиёт муассасалари электр таъминотига уланган;

3. Бухоро вилояти — Олот, Қоракўл, Қоровулбозор ва Пешку туманларида тўлиқ, Вобкент туманида 20%, Ромитан туманида эса 40 % электр таъминоти тикланди;

4. Жиззах вилояти — ҳозирча вилоятнинг 10–15 фоизи электр таъминоти билан таъминланди;

5. Қашқадарё вилояти — тўлиқ электр таъминотидан узилган, тиклаш-созлаш ишлари олиб борилмоқда;

6. Навоий вилояти — Навоий шаҳрида 60%, Кармана туманида 55%, Навбаҳор туманида 40%, Конимех туманида 35% ва Нурота туманида 70% истеъмолчиларда электр таъминоти тикланди;

7. Наманган вилояти — ҳозирча қисман тиббиёт муассасалари ҳамда сув таъминоти корхоналари электр таъминотига уланган;

8. Самарқанд вилояти — Самарқанд шаҳрида 45%, Самарканд тумани 15%, Пахтачи туманида 100%, Каттақўрғон тумани ва Каттақўрғон шаҳри 8%, Нарпай ва Пастдарғом тумани 30% электр таъминоти мавжуд;

9. Сурхондарё вилояти — Денов, Сариосиё, Узун туманлари ва Денов шаҳри 100% электр таъминоти мавжуд. Олтинсойда 70% истеъмолчилар тармоққа уланди;

10. Сирдарё вилояти — Гулистон шаҳри 60%, Янгиер 60%, Ширин шаҳри 100%, Боёвут 30%, Сайхунобод тумани 20%, Гулистон тумани 20%, Мирзаобод тумани 10%, Ховос тумани 50% электр тармоғига уланди;

11. Тошкент вилояти — Олмалиқ шаҳар 70%, Ангрен шаҳар 50%, Чирчиқ 70%, Оҳангарон шаҳар 100 %, Бўка тумани 40 %, Бўстонлик 90%, Қибрай 70%, Оҳангарон тумани 80%, Паркент 100%, Тошкент тумани 60%, Юқори Чирчиқ тумани 60% истеъмолчилар тармоққа уланди;

12. Фарғона вилояти — Фарғона шаҳри 50%, Қўқон шаҳри 5%, Учкўприк тумани 40%, Ўзбекистон тумани 20%, Фарғона тумани 10%, Данғара тумани 40%, Сўҳ тумани 100%, қолган ҳудудларда асосий тиббиёт муассасалари электр таъминотига уланган;

13. Хоразм вилояти — электр таъминоти тўлиқ тикланган;

14. Тошкент шаҳри — Мирзо Улуғбек 100%, Юнусобод 50%, Шайхонтоҳур 10%, Олмазор 20%, Яккасарой 10%, Яшнобод 50%, Миробод 40% ва Сирғали туманида 10% истеъмолчилар тармоққа уланди.

Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://youtu.be/pMw5dTJWvBM

@Kamilfaxrutdinov
Республикамиз ҳудудларида электр энергияси таъминоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот

(2022 йил 25 январь, соат 22:30 ҳолатига)

1. Қоракалпоғистон Республикаси
— электр таъминоти тўлиқ тикланган;

2. Андижон вилояти — Андижон шаҳар 30%, Хонабод 100%, мавжуд, асосий тиббиёт муассасалари электр таъминотига уланган;

3. Бухоро вилояти — Қоракўл ва Қоровул бозор туманлари 100% электр энергияси мавжуд;

4. Жиззах вилояти — Барча туманларда 50% аҳоли истеъмолчилари электр энергияси билан таъминланган;

5. Кашқадарё вилояти — тўлиқ электр таъминотидан узилган, тиклаш-созлаш ишлари олиб борилмоқда;

6. Навоий вилояти — Навоий шаҳрида 100%, Ғазғон шаҳрида 100%, Кармана туманида 100%, Навбахор туманида 100%, Конимех туманида 100%, Зарафшон шаҳрида 100%, Учқудуқ туманида 100%, Нурота туманида 100% ва Хатирчи туманида 90% мавжуд;

7. Наманган вилояти — Асосий тиббиёт муассасалари ва сув таъминоти, Ички ишлар, ҳокимият электр таъминотига уланган;

8. Самарқанд вилояти — Самарқанд шаҳрида 95%, Самарқанд тумани 50%, Пахтачи туманида 100%, Каттақўрғон тумани 10%, Каттақўрғон шаҳри 100%, Нарпай тумани 80%, Нуробод тумани 80%, Пастдарғом тумани 30 %, Булунғур туманида 100%, Жомбой туманида 100%, Тойлоқ туманида 100%, Қўшработ туманида 50%, Иштихон туманида 50% электр мавжуд;

9. Сурхондарё вилояти — Денов, Сариосиё, Узун туманлари ва Денов шаҳри 100% электр таъминоти мавжуд, Олтинсойда 70% электр мавжуд;

10. Сирдарё вилояти — Гулистон шаҳри 60%, Янгиер 60%, Ширин шаҳри 100%, Боёвут 20%, Сайхунобод тумани 20 %, Гулистон тумани 20%, Мирзаобод тумани 10%, Ховос тумани 30% электр мавжуд;

11. Тошкент вилояти — Ангрен шаҳар 70%, Бекобод шаҳар 60 %, Олмалиқ шаҳар 90%, Чирчиқ 60%, Оҳангарон шаҳар 100 %, Бўка тумани 40%, Бўстонлик тумани 75%, Зангиота тумани 15 %, Қибрай тумани 70%, Оҳангарон тумани 80%, Паркент тумани 80%, Тошкент тумани 80%, Ўрта Чирчиқ 20%, Юқори Чирчиқ тумани 60% истеъмолчилар тармоққа уланди;

12. Фарғона вилояти — Фарғона шаҳар 17%, Марғилон 10% Қувасой тамани 10%, Қўқон шаҳри 40%, Бувайда тумани 10%, Ўзбекистон тумани 15%, Фарғона тумани 10%, Данғара тумани 15%, Сўҳ тумани 100%, асосий тиббиёт муассасалари электр таъминотига уланган;

13. Хоразм вилояти — электр таъминоти тўлиқ тикланган;

14. Тошкент шаҳри — Мирзо Улуғбек 100%, Юнусобод 50%, Шайхонтоҳур 10%, Олмазор 20%, Яккасарой 20%, Чилонзор 10%, Яшнобод 50%, Миробод 50%, Сергели 30%, Янгиҳаёт 20%, Бектемир 50%да электр таъминоти мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати
❗️Бугундан бошлаб автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари фаолиятига вақтинчалик чекловлар киритилади

Таъкидланишича, истеъмолчиларни электр энергияси билан барқарор таъминлаш мақсадида, ишлаб чиқарилаётган табиий газ тўлиқ ҳажмда иссиқлик электр стансиялари, ижтимоий соҳа обектлари ва аҳоли истеъмолчиларига йўналтирилади.

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://youtu.be/CO241EAqlw8