Yakkabog'24
12.8K subscribers
7.66K photos
1.77K videos
74 files
3.18K links
ASSALOMU ALAYKUM HURMATLI UCHASTNIKLAR AGAR SIZDA YAKKABOG' BILAN BOG'LIQ BIROR MA'LUMOT, RASM, VIDEO LAR BO'LSA BIZ BILAN BOG'LANING @yakkabog24axborot (shu telegram manziliga jo'natishingiz mumkin ) XOHISHINGIZGA QARAB SIZNING SHAXSINGIZ SIR TUTILADI.
Download Telegram
Яккабоғлик аёл ўзининг беш кунлик чақалоғини 5 минг долларга сотаётган вақтида ушланди.
Гулистон шаҳар ҳудудида ўтказилган тадбир давомида Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшовчи Б.С ўзининг 2021 йил 8 октябрь куни туғилган фарзандини 5 минг долларга сотган вақтда ушланди. Шунингдек, ундан кимёвий ишлов берилган пуллар далилий ашё сифатида олинган.

Шундан сўнг, Б.С.нинг вояга етмаган фарзанди Сирдарё вилояти Болалар уйига топширилди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



Мурожаат учун👉👇 @Kamilfaxrutdinov
Эслатиб ўтамиз, бугундан муддатидан олдин овоз бериш бошланади!

2021 йил 14-20 октябрь кунлари соат 9:00 дан 19:00 га қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш ўтказилади.

Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

————-

Напоминаем, что с сегодняшнего дня начинается процесс досрочного голосования!

С 14 по 20 октября 2021 года состоится досрочное голосование по выборам Президента Республики Узбекистан.

В нём могут участвовать избиратели, не имеющие возможности в день выборов находиться по месту жительства.
Yakkabog'24
#Тарихий_кун Яккабоғ Қурашайх қишлоғида Хўжа "Абдулла Ансорий Валий" масжидига вилоят раҳбари Зоир Мирзаев ташриф буюрди. Масжид ободонлаштирилади. 👉 Каналга уланиш https://t.me/joinchat/AAAAAFj5H80S-pxEDvntPg
Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги мутасаддилар Яккабоғ тумани "Ўрта" МФЙ "Қурашайх" қишлоғидаги «Хўжа Абдулла Ансорий» зиёратгоҳига ташриф буюришди.

Ташриф давомида узоқ тарихга эга бўлган «Хўжа Абдулла Ансорий» зиёратгоҳини ободонлаштириш, замонавий лойиҳа, янги қиёфа акс этган ҳолатда таъмирлаш лозимлиги юзасидан вилоят ҳокими томонидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилгани айтилмоқда.


Юқорида берилган кўрсатмалар 22-июньда ҳам айтилган эди аммо бу масала бўйича ҳеч қанақа силжиш йўқ.

Ҳурматли Зоир Тоирович шахсан ўзингиз назоратга олмасангиз топшириқларингиз қоғозда қолиб кетиши мумкин.

Маълумот учун: Туман қурилиш ўринбосари бўшатилгандан бери ўринбосар тайинлангани йўқ.Туман бош архитектори хам иш фаолиятини бошлагани йўқ.


Мурожаат учун👉👇 @Kamilfaxrutdinov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев пахта теримига "ихтиёрий-мажбурий" жалб қилиш тизимига барҳам берилгани тўғрисида.


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шакли қонунга хилофдир! Агар Сизни пахта терими ёки бошқа бирор ишга мажбурлашса ёки шундай ҳолатга дуч келсангиз,бизга мурожаат қилинг

Шаҳсингиз сир сақланиши кафолатланади.



Мурожаат учун👉👇 @Kamilfaxrutdinov
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

ID-картага эга ҳайдовчилардан ҳайдовчилик гувоҳномасини кўрсатиш талаб этилмайди

“Ички ишлар органлари фаолиятига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (645-сон, 15.10.2021 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2022 йил 1 мартдан:

🔘 Қуйидаги хизматлар ЯИДХП орқали электрон шаклда кўрсатилади:

Ўзбекистонга чет давлат фуқаросини таклиф қилиш;
чет давлатда Ўзбекистон фуқаролигини тасдиқлаш бўйича тегишли ҳужжатлар ва маълумотномалар олиш;
судланганлик (судланмаганлик) ҳақидаги маълумотлар олиш;
автотранспорт воситаларида тақиқ мавжудлигини текшириш;
жазони ижро этиш муассасалари ва манзил колонияларида сақланаётганларни уларнинг яқин қариндошлари билан учрашув вақтини белгилаш.

🔘 Ҳайдовчининг йўл-патрул хизмати инспекторига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлари ёнида бўлмаган тақдирда улар махсус планшет қурилмаси ёрдамида идентификация ID-картаси орқали текширилади.

➡️ Бунда, идентификация ID-картага эга фуқароларга тегишли транспорт воситаси ҳайдовчисидан қуйидагиларни талаб қилиш амалиёти бекор қилинади:

янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси;
транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги, транспортга эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар;
транспорт эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси.

📝 2022 йил 1 февралгача суғурта шартномалари тўғрисидаги маълумотлар ягона ахборот тизимига тўлиқ киритилади.

📋 Қарор билан шунингдек, Ички ишлар органлари тизимига ахборот технологияларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Яккабоғлик самбочи жаҳон чемпионатида олтин медалини қўлга киритди.

Бугун Грециянинг Салоники шаҳрида самбо бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионатига старт берилди.

Тумандошимиз Гулҳаё Жўраева (-50 кг) олтин медалга сазовор бўлиб Давлатимиз байроғини баландларга кўтарди.


Маълумот ўрнида, Гулҳаё Жўраева Яккабоғ туманида туғилган . Тумандаги 75- мактабнинг собиқ ўқувчиси.2020-2021 укув йилида 11- синфни битириб,шу йилда Тошкент давлат жисмоний тарбия институтига имтиёзли,муддатдан олдин талабаликка кабул килинган эди.

Иш қидиряпсизми?

Сиз учун туманимиздан кўплаб иш ўрни таклифларни тайёрлаб қўйдик.

🔸Каналимизга аъзо бўлинг ва ўзингизга ёққан ишга жойлашинг!

👉
@bizningYakkabog24
#Сайлов_2021

🔰 Айрим сайловчилар соғлиғининг ҳолатига ёки бошқа сабабларга кўра овоз бериш биносига кела олмаган ҳолларда, тегишли участка сайлов комиссияси овоз беришни ушбу сайловчиларнинг илтимосига биноан улар турган жойда ташкил этади.

❗️Тегишли комиссиянинг камида 2 нафар аъзоси кўчма сайлов қутиси билан сайловчининг турган жойига юборилади, улар сайловчининг хоҳиш-иродаси сир сақланишига риоя этилган ҳолда овоз бериш амалга оширилишини таъминлайди.

Бунда кузатувчилар ва ОАВ вакиллари ҳозир бўлиши мумкин.


Мурожаат учун👉👇 @Kamilfaxrutdinov
«5 йил бўлди, «маска-шоу»ларни тўхтатдим» – Шавкат Мирзиёев

“Ҳудудларни ривожлантиришга катта пуллар ажратдим, лекин кўпчилик жойларда бу пулларни “ҳазм” қила олишмади. Тадбиркорликка ажратилган пуллар талон-торож бўлди. Ҳозир пулларни тўғри сарфлашни ўрганяпмиз, тадбиркорларимиз ҳам ишониб, катта-катта лойиҳаларни амалга оширишяпти. Чунки 5 йил бўлди, “маска-шоу”ларни тўхтатдим, тадбиркорлар қўрқувсиз, эркин ишлашяпти”, деди президентликка номзод.

👉 https://kun.uz/52471991
Яккабоғ тумани Ширози МФЙ да яшовчи фуқаролар қишлоғига оптик толали интернет ўтказиб беришларини илтимос қилмоқда .
Масъуллардан жавоб кутиб қоламиз.

Мурожаат учун👉👇 @Kamilfaxrutdinov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Егани етмагандай оёғини ҳам тиқмоқда.
Видеога қандай изох берасиз?
👇👇👇👇👇👇👇👇
@Kamilfaxrutdinov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Яккабоғлик_жаҳон_чемпиони

Самбо бўйича Грецияда давом этаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолибаси Гулҳаё Жўраеванинг ёрқин ғалабаларига бағишланган ролик.

Биз сен билан фахрланамиз, олға янги Ўзбекистон ёшлари!
Yakkabog'24
Яккабоғ тумани Ширози МФЙ да яшовчи фуқаролар қишлоғига оптик толали интернет ўтказиб беришларини илтимос қилмоқда . Масъуллардан жавоб кутиб қоламиз. Мурожаат учун👉👇 @Kamilfaxrutdinov
Yakkabog’ tumani telekommunikatsiya bog’lamasi boshlig’i Aktam Raxmatov munosabati

Yakkabog’ tumani Sherozi MFY aholisi tomonidan kelib tushgan arizasi asosan Yakkabog’ telekommunikatsiya bog’lamasi tomonidan sizlarga javoban shuni yozib ma’lum qilamizki, Yakkabog’ tumani Sherozi, Darxon va Xiyobon MFYlar aholisini yuqori tezlikdagi optik tolali GPON texnologiyasi asosida internet bilan ta’minlash maqsadida tuman hokimligidan ruxsat olingan holda Sherozi MFY hududidagi 42-sonli maktab hududida 1500 nomerli OLT qurilmasi 2021-yil dekabr 2022-yil birinchi choragida ishga tushirilishi rejalashtirilgan. Hozirgi kunda loyiha smeta ishlari olib borilmoqda.


Мурожаат учун👉👇 @Kamilfaxrutdinov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зойир Мирзаевнинг орзуси амалга ошди.

Вилоят ҳокими дам олиш кунини Қамашининг баланд тоғли қишлоқларида ўтказиб, қишлоқ аҳлини турмуш шароитлари билан қизиқди. Улар учун турмушда зарур бўладиган хонадон анжомлари тақдим этди. Майданак обсерваториясини кўздан кечирди.

Биз ҳам шундай видеолар чиқарсак деймиз лекин минг афсуски матбуот котиби ҳамкорликка чақирмайди😅


Медиани қачон тушунса, бу бой бувалар🤦‍♂


Мурожаат учун👉👇 @Kamilfaxrutdinov
Яккабоғ тумани "Чинобод" маҳалла фуқаролар йиғини "Довза" қишлоғининг 7 километрига асфальт ётқизиш ишлари бошланди.

Ҳурматли масъуллар қачон шаҳар марказидаги кўчалар обод
бўлади?


Мурожаат учун👉👇 @Kamilfaxrutdinov
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Мактабларда инклюзив таълимни ташкил этиш тартиби белгиланди

“Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (638-сон, 12.10.2021 й.) қабул қилинди

🔰 Қарор билан, жумладан, Умумий ўрта таълим ташкилотларида инклюзив таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, ўқувчиларнинг бино ичида ҳаракатланиши ва таълим олишлари учун махсус шароитлар яратилган мактабларда инклюзив ва бошланғич таянч коррекцион синфлар ташкил этилади.

➡️ Бунда ўқувчилар биринчи синфга 7 ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.

Шунингдек, мактаблар учун белгиланган ёш меъёридан икки йилга ошган болаларни қабул қилишга рухсат этилади.

📝 Ўқувчиларни мазкур синфларга қабул қилиш ҳудудий халқ таълими бошқармаси ҳузурида ташкил этилган Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасига кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар розилиги билан амалга оширилади.

Инклюзив таълим синфларида жами ўқувчилар сони 30 нафардан ошмаслиги керак.

🔘 Инклюзив ва бошланғич таянч коррекцион синфларга фақат бир хил тиббий ташхисдаги ўқувчилар қабул қилинади.

Қарорга кўра, инклюзиф таълим синфлари ўқитувчиларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойда тўланадиган устама ҳақи қуйидагича:

синфда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган бир нафар бола учун – лавозим маошининг 10 фоизи;
2 нафар бола учун – лавозим маошининг 20 фоизи;
3 нафар бола учун – лавозим маошининг 30 фоизи;
икки ва ундан ортиқ инклюзив таълим синфларида 4 нафар ва ундан ортиқ бола учун таълим-тарбия ишларини олиб борган ўқитувчиларга ва махсус педагогларга – лавозим маошининг 30 фоизи миқдорида.

Каналга
уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
"Лахад"дан чиққан " Барлослар мақбараси".

Маданий мерос обьектларини руйхатида "Учтепа МФЙ Яккабоғ чоррахасида жойлашган "Лахад"ни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти "Қадимги давр тарихи" бўлими илмий ходимлари урганганда " Барлослар макбараси" эканлигини аниклашди.

👉Батафсил


Мурожаат учун👉👇 @Kamilfaxrutdinov