Xushnudbek.uz
169K members
846 photos
219 videos
39 files
1.61K links
Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг Телеграм каналига хуш келибсиз!

www.xushnudbek.uz

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

Тижорий таклифлар учун:
👉 @xushnudbekreklama
Download Telegram
to view and join the conversation
Ўзбекистон Осиё ўйинларида Эронни қувиб ўтиб, умумжамоа рейтингида 5-ўринга чиқиб олди! Даҳшат!
Ҳеч бир соҳа давлатни спортчалик машҳур қилай олмайди, дейишгани рост.

Спортчиларимиз Мустақиллик байрамига муносиб совға ҳозирлашган экан.

Осиё ўйинларида 20 та🥇олтин, 23 та🥈кумуш, 25 та🥉бронза медалини қўлга киритдик.

Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас. 2 нафар самбочимиз финалга чиққан. Уларга ҳам омад тилаймиз ва олтин кутиб қоламиз!

Байраммисан, байрам бўляптику😃
Ураа! Яна битта олтин!

Самбочимиз Холмаматов Камолиддин ҳам олтин медаль олди! 21-олтин!🥇
ИЛМ УЧУН ЭҲСОН ҚИЛИНГ!

Бисмиллоҳ, деб хайрия акциясини бошлаймиз.

Ёдингизда бўлса, 2-3 нафар чин етим ва ҳақиқатда моддий аҳволи ёмон талабаларнинг контракт пулини тўлаш учун хайрия акциясини ўтказиш ҳақида гап очган эдим.

Шу акцияга бугундан старт берамиз.

Қуйидаги пластик карточкасига эҳсонингизни ўтказишингиз мумкин:

8600 3104 0666 3526

(Алоқабанк)
Карта Хушнуд Худайбердиев номига очилган.


Саволлар юзага келса қуйидаги бот орқали мурожаат қилишингиз мумкин:

@ehsonbot

Аллоҳ барчамизнинг эҳсонимизни даргоҳида қабул қилсин.

Имкони бўлса шу хабарни дўстларингизга ҳам улашинг ва савобга шерик бўлинг.

Изоҳлар:

* ҳозирча айнан неча кишига контракт пули тўлаб берилиши аниқ эмас. Балки 1 киши бўлар, балки 10 киши. Бу тушган пулнинг миқдорига боғлиқ;

* ҳозирча контракти тўлаб бериладиган талабалар ҳам аниқ эмас. Лекин йиғилган сумма ҳақиқатда муҳтож инсонларга берилишига мен кафил, ишонишингиз мумкин;

* ҳозирча фақат пластик орқали тўлов мавжуд. Агар Сизда пластик бўлмаса, унда пластиги бор инсонлардан илтимос қилинг, Сиз нақд пул берасиз, улар пул ўтказиб беришади;

* имкон қадар юқори балл олиб контрактга кирган талабаларга тўлаб беришга ҳаракат қиламиз;

* супер-контракт учун хайрия пуллари сарфланмайди.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Шунчаки. Яхши шеър. Қатағон даврлари ҳақида. Сиз билан улашгим келди.

Эгил, ўзни пана қил,
Борлигингни билдирма.
Йўталганга ўн беш йил,
Аксирганга йигирма.

Кар бўл, кўр бўл, тишла тил,
Бошга бало келтирма.
Гапирганга ўн беш йил,
Эшитганга йигирма.

Қаламингни душман бил,
Қоғоз узра жилдирма,
Роман ёзсанг - ўн беш йил,
Достон ёзсанг - йигирма...

© Эркин Воҳидов

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди. Унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Фото: president.uz

Кеча, 2 сентябрь, Ислом Каримовни хотирлаш куни эди
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов раҳбарларни ўз мактабига боришга чақирди

«Ёшларимизни ўқишга мотивациясини оширишга биргаликда ҳаракат қилайлик!

Барча вазирлик ва идоралар раҳбарларига 5 сентябрь куни ўзлари ўқиган мактабга бориб, янги ўқув йили бошланиши муносабати билан ўтказиладиган тадбирда иштирок этишларини сўраб мурожаат қилган эдик.

Унга кўра, мактабдаги тадбирда ҳар бир раҳбар ўзининг ҳаётидан мисоллар келтириб, улар эришган муваффақиятларда мактабдаги таълим ва тарбиянинг роли катта бўлгани, қолаверса, ўқувчиларга мактаб даврида яхши ўқиб, вақтдан унумли фойдаланиш муҳимлиги ҳақида қисқача маъруза қилиб бериш таклифи берилганди.

Қувонарлиси, кўпчилик вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда жойлардаги ҳокимлар томонидан ушбу таклиф ижобий қабул қилиниб, 5 сентябрь куни мактаблардаги тадбирларда қатнашишга тайёр эканликлари билдирилди.

Шунингдек, мактаб битирувчилари орасида ҳаётда кўпчилик ҳавас қиладиган бошқа соҳа вакиллари ҳам кўп. Улар орасида бугунги кунда таниқли тадбиркорлар ва халқ хизматида юрган инсонларнинг жамиятда тутган ўрни беқиёс.

Фурсатдан фойдаланиб, уларни ҳам 5 сентябрь куни ўз мактабларига келиб, ёшларни ўз ҳаётий тажрибалари асосида мотивация қилишга ҳисса қўшишга таклиф этамиз. Бу ўқувчиларда ўзи ўқиётган мактабдан фахрланиш туйғуси ҳамда янада яхшироқ ўқишга интилиш шаклланишига ўзига хос туртки бўлади.

Мактабларда муаммолар ва қилиниши керак бўлган ишлар жуда кўп, лекин энг асосийси, болаларимизни ўқишга чин дилдан қизиқтира олсак, энг катта натижага эришган бўламиз. Шунда улар қийинчиликларга қарамай ўзлари ўқишга интиладиган бўладилар.»

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Шавкат Мирзиёев Қирғизистоннинг Чўлпон ота шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида фахрий меҳмон сифатида иштирок этмоқда.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
​​ИЛМ УЧУН ЭҲСОН ҚИЛИНГ!

❗️Ҳозирча 6 млн. сўмдан ошиқроқ маблағ йиғилди!

Ёдингизда бўлса, 2-3 нафар чин етим ва ҳақиқатда моддий аҳволи ёмон талабаларнинг контракт пулини тўлаш учун хайрия акциясини ўтказиш ҳақида гап очган эдим.

Шу акцияга старт бердик.

Қуйидаги пластик карточкасига 💳 эҳсонингизни ўтказишингиз мумкин:

8600 3104 0666 3526

(Алоқабанк)
Карта Хушнуд Худайбердиев номига очилган.

Саволлар юзага келса қуйидаги бот орқали мурожаат қилишингиз мумкин:

@ehsonbot

Аллоҳ барчамизнинг эҳсонимизни даргоҳида қабул қилсин.

♻️ Имкони бўлса шу хабарни дўстларингизга ҳам улашинг ва савобга шерик бўлинг.

Изоҳлар:

👉 ҳозирча айнан неча кишига контракт пули тўлаб берилиши аниқ эмас. Балки 1 киши бўлар, балки 10 киши. Бу тушган пулнинг миқдорига боғлиқ;

👉 хайрия учун қанча маблағ ўтказишингиз муҳим эмас. Кимдир минг сўм, кимдир 10 минг сўм, яна бошқа биров 100 минг сўм. Ҳеч қандай чеклов йўқ;

👉 ҳозирча контракти тўлаб бериладиган талабалар ҳам аниқ эмас. Лекин йиғилган сумма ҳақиқатда муҳтож инсонларга берилишига мен кафил, ишонишингиз мумкин;

👉 ҳозирча фақат пластик орқали тўлов мавжуд, Paynet варианти йўқ. Агар Сизда пластик бўлмаса, унда пластиги бор инсонлардан илтимос қилинг, Сиз нақд пул берасиз, улар пул ўтказиб беришади. Излаган имкон топар, чин дилдан хоҳласангиз, бир иложини топса бўлади;

👉 имкон қадар юқори балл олиб контрактга кирган талабаларга тўлаб беришга ҳаракат қиламиз;

👉 супер-контракт учун хайрия пуллари сарфланмайди.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Эртага Миср Президенти Абдулфаттоҳ Саид Ҳусайн ас-Сисининг Тошкентга келиши кутилмоқда. 5 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев Миср Президенти билан учрашади.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Келгуси йилдан ўқишга кириш жараёнларида 50 фоизлик ҳарбий имтиёз масаласи қайта кўриб чиқилар экан. Бу ҳақида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов "Газета.уз" нашрига маълум қилибди.

Бу ҳақида кўп таъкидлагандик, ва ниҳоят адолатсизликнинг ўчоғи бўлган имтиёз масаласи ҳам қайта кўриб чиқилар экан, бундан хурсандман. Ҳарбий имтиёзлилар алоҳида квота доирасида қабул қилиниши мумкин экан, яъни бировга зарари тегмайди, ўзаро курашишади. Бу ҳам яхши ечим. Ўзи норози бўлаётганларнинг аксарияти ҳам "имтиёз бутунлай бекор бўлсин", демаганди. "Майли, берилсин, лекин бу имтиёз ўзгаларнинг ҳуқуқига даҳл қилмасин, бировларга зарар олиб келмасин" дейишарди холос.

Ҳозирча айнан қандай ўзгариш бўлиши аниқ эмас, кутамиз. Расман маълум бўлиши билан хабарини етказамиз.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
​​Минг бор узр, яна ўша эски мавзу

Бот орқали 1 августдан буён 12 минг 752 та хабар келибди.

Агар ҳар бир хабарни ўқиш учун ўртача 1 минут кетса, кунига 8 соат вақтимни фақат хат ўқиш учун ажратсам, барча хабарларни ўқишга 26 кун керак бўлади. Фақат ўқиш учун. Жавоб ёзиш чиқиб учун эса қанча вақт кетишини тасаввур қилаверинг.

Ҳали электрон почта ва Фейсбукдаги минглаб жавобсиз хатларни ҳисобламадим.

Аввал ёзганимдай, мабодо Сизга жавоб келмаган бўлса, бу жавоб беришни истамаганимдан эмас, азбаройи бунга имконим йўқлигидан холос.

Бу гапларни ўзимни «важный» одам қилиб кўрсатиш учун айтмаяпман, зинҳор. Шунчаки менга ишониб, умид билан савол йўллаган, лекин ҳалигача жавоб ололмаётган инсонлардан узримни сўраб қўймоқчиман. Хафа бўлманг, илтимос.

Тушунганингиз учун раҳмат!

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Хат юбораётганлар, Сизлардан ҳам илтимос, фақат мана бунақа инсонларга ўхшаб сабрсиз бўлманглар. Ҳеч ким Сизга 2 дақиқадаёқ жавоб ёзмайди, куну тун онлайн ўтирадиган бекорчилар йўқ.
Раҳмат ))
Forwarded from Xushnudbek.uz
​​ИЛМ УЧУН ЭҲСОН ҚИЛИНГ!

❗️Ҳозирча 1 кунда 4 млн. сўмдан ошиқроқ маблағ йиғилди!

Ёдингизда бўлса, 2-3 нафар чин етим ва ҳақиқатда моддий аҳволи ёмон талабаларнинг контракт пулини тўлаш учун хайрия акциясини ўтказиш ҳақида гап очган эдим.

Шу акцияга старт бердик.

Қуйидаги пластик карточкасига 💳 эҳсонингизни ўтказишингиз мумкин:

8600 3104 0666 3526

(Алоқабанк)
Карта Хушнуд Худайбердиев номига очилган.

Саволлар юзага келса қуйидаги бот орқали мурожаат қилишингиз мумкин:

@ehsonbot

Аллоҳ барчамизнинг эҳсонимизни даргоҳида қабул қилсин.

♻️ Имкони бўлса шу хабарни дўстларингизга ҳам улашинг ва савобга шерик бўлинг.

Изоҳлар:

👉 ҳозирча айнан неча кишига контракт пули тўлаб берилиши аниқ эмас. Балки 1 киши бўлар, балки 10 киши. Бу тушган пулнинг миқдорига боғлиқ;

👉 хайрия учун қанча маблағ ўтказишингиз муҳим эмас. Кимдир минг сўм, кимдир 10 минг сўм, яна бошқа биров 100 минг сўм. Ҳеч қандай чеклов йўқ;

👉 ҳозирча контракти тўлаб бериладиган талабалар ҳам аниқ эмас. Лекин йиғилган сумма ҳақиқатда муҳтож инсонларга берилишига мен кафил, ишонишингиз мумкин;

👉 ҳозирча фақат пластик орқали тўлов мавжуд, Paynet варианти йўқ. Агар Сизда пластик бўлмаса, унда пластиги бор инсонлардан илтимос қилинг, Сиз нақд пул берасиз, улар пул ўтказиб беришади. Излаган имкон топар, чин дилдан хоҳласангиз, бир иложини топса бўлади;

👉 имкон қадар юқори балл олиб контрактга кирган талабаларга тўлаб беришга ҳаракат қиламиз;

👉 супер-контракт учун хайрия пуллари сарфланмайди.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Муштарийдан мактуб:

Хушнудбек, салом. Сизнинг каналингизни жуда қизиқиш билан кузатиб бораман.

Менинг ҳам саволларим ва таклифларим жуда кўп.

Дастлабкиси мени жуда ҳам қийин аҳволга солиб турган муаммо бу - 2 нафар синглимнинг контракт пулини қандай қилиб тўлаш масаласида.
26 ёшгача бўлган фарзандининг контракт пулини тўлаётган ота-оналарга солиқ тўловларида имтиёзлар борлигини биламиз. Лекин, шундай талабалар хам борки уларни ота-онаси оламдан ўтган. Демак, талабанинг контракт пулини яқинлари тўлайди. Шу сабабли, ким контракт пулини тўласа ўшаларга ҳам имтиёз берилиши керак.

Кейинги таклифим, 26 ёшгача чегара қўйилганини олиб ташлаш керак ўзи. Сабаби, кимдир талаба бўлиш бахтига бу ёш ўтгандан сўнг эришади. Бунга сабаблар жуда кўп. Мисол учун, талабанинг оилавий аҳволи-етишмовчилик; Талаба бўлиш бахтининг кечиккиши ва бошқалар.

Менинг ҳам 2 нафар ўгай сингилларим контракт асосида ўқийди. Уларни контракт пулини тўлаш бизга жуда оғирлик қилмоқда. Ўзимни туғишган 1 нафар синглим мана яқинда 30 ёшга кирди. Ҳар йили ўқишга топширади, лекин кира олмаяпти. Мени хавотирга солаётган бу муаммо шуки, аввало бу йил ўқишга ушбу синглим хам кирсин (изоҳ - хат аввалроқ ёзилган). Агар синглим ўқишга кирса демак бу йил 3 та синглимга контракт тўлашим керак. Шунча пулни қаердан оламан?

Ўтган йили хам Президент виртуал қабулхоналарига мурожаат билан чиқдик. Банк ходимларини уйимизга холатни ўрганиш бўйича юборишди. Ўрганишди. Берамиз дейишди. Лекин банк ходимлари эртага келинг, индинга келинг дейишиб тўлов муддатини ҳам ўтказиб юборишди. Барибир ололмадик. Сабабларидан бири бу – “кафил” топа олмадик. Тўғрида, ҳар кимнинг хам кафил бўлиши қийин-да. Банк ходимларининг айтишига қараганда ресурслар етишмовчилиги сабабли бу кредит линияси ишламаган эмиш.

Шундан сўнг мен қарз олиб, ойлигимни ва ўгай онамнинг пенция пулларини жамғариб 15 сентябрь куни банкка нақд тўладик. Энди бу йил нима қиламан. Бошим қотган. Академик таътил олайлик десам, унга кўнишмаяпти. Сиртқига айлантирайлик десам, қонунчилигимизда ҳали бунга рухсат йўқ.

Учала синглим хам турмушга чиқмаган. Ўғил бола бўлишганда ҳам қийинчилик бунчалик бўлмасди. Ҳар холда улар қиз бола. Бу каби муаммолар менга ўхшаган қанчадан-қанча инсонларда бор. Хаммага бу йўлда фақат сабр тилайман.

Шу каби муаммолар аслида оиланинг тинчлигини ҳам бузади. Ўзим ҳам кўз касалликлари бўйича болалигимдан ногиронман. 2010 йилгача 2-гурух ногирони эдим. Кейинчалик 3-гуруҳга тушириб ташлашди. Ҳозир уни ҳам олиб ташлашди. Кўзимни кўриш қобилиятининг пастлиги мени хам қийнайди. Бир кўзим “минус” 21 бўлса иккинчиси эса “минус” 19.

Ўқитувчи бўлиб ишлайман. Илмий иш қилаяпман. Таянч докторантурани ҳам тугатганман. Ижарада яшайман. Ҳар ойда 1 млн тўлайман. Ишхонамиздан уй оляпман, унинг ҳам 50 фоизини нақд тўлаганман. Лекин шартнома бўйича 100 фоиз тўлаганимиздан сўнг бизга топширилади. Ҳаттоки уйнинг қолган тўловини тўлаш учун кредит ҳам ололмаяпмиз. Балки ипотека кредитини олиш имконияти пайдо бўлиб қолса ўзимга кейин кредит беришмай қўяди деган ўйлар билан сингилларимга ўзим ҳам кафил бўла олмадимда. Шу сабабли қарз олиб бўлсаям ўқишнинг 1-йилги тўловини тўладим.

Эндигисига бошим қотмоқда. Нима қилай. Агар имкони бўлса шу масалаларни ҳам каналингизда таҳлил қилиб ёритсангиз яхши бўлар эди. Бу кўпчилликнининг муаммоси. Зора, бирор яхши натижа чиқиб қолса.

Буларнинг барчаси эртанги кунимиз яхши бўлиши учун қилинаётган саъй-ҳаракатларимиз-ку, ахир!

Ёшим 35 да. Оиламизда 2 ўғил 5 қиз эдик. Онам 3 ёшлигимда, дадам 30 ёшимда, акам 33 ёшимда вафот этишди. Акам “сирли қотиллик” қурбони бўлди. Жиноятчиларни топа олишмади. Акамнинг оиласи ҳам менинг гарданимда. Яхшиямки, турмуш ўртоғим ҳам ишлайди.

Хушнудбек, мана бироз бўлсада ғойибона мен билан танишиб олдингиз. Мақсадим муаммоларимнинг ечими учун бирор имконият ёки йўлини топишдир. Дардимни бироз достон қилганим учун узр сўрайман. Ҳар холда ечим топишда кимдир билан маслаҳатлашиб олишим ҳам керак эди-да! Саломат бўлинг.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси томонидан Осиё ўйинларида олтин медал олган спортчилар учун 10 минг доллар миқдорида мукофот пули берилади. Бу ҳақда МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов «Kun.uz»га маълум қилди.

Бундан ташқари, аввалдан белгиланган тартибга кўра, ҳукумат томонидан Осиё ўйинларида ғолиб бўлган спортчилар учун 5 минг доллардан, кумуш медал эгалари учун 3 минг доллардан ва бронза медал соҳиблари учун 2 минг доллардан пул мукофотлари берилади.

Осиё ўйинларида чемпион бўлган спортчилар жами 15 минг доллардан пул мукофотига эга бўлишади.

Шу тариқа, Ўзбекистон ҳукумати турнир совриндорларини мукофотлаш учун 227 минг доллар, Миллий олимпия қўмитаси эса 210 минг доллар миқдорида маблағ сарфлайди.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Миср Араб Республикаси президенти Абдулфаттоҳ Саид Ҳусайн Халил ас-Сисий бугун расмий ташриф билан Тошкентга келди.

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Бугун биринчи қўнғироқ, янги ўқув йилининг илк куни. Мактаб, коллеж, лицей ва олий таълим муассасалари учун.

Барча талаба ва ўқувчиларни ушбу сана билан қутлайман. Илмингиз янада зиёда бўлсин. Янги ўқув йили баракали келсин.

Устозларга эса куч-қувват тилайман.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 сентябрдаги қарори билан Азизов Улуғбек Ўктамович Тошкент молия институти ректори лавозимига тайинланди.

Манба: Edu.uz

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Президент матбуот хизмати ташаббуси билан журналист ва блогерлар Миср Президенти Абдулфаттоҳ Саид Ҳусайн Халил ас-Сисийнинг давлат ташрифини Миллий матбуот марказида туриб ёритиб боришади.

Шу ердамиз
Абдулфаттоҳ ас-Сисий Шавкат Мирзиёевни Мисрга таклиф этди