Xushnudbek.uz
304K members
2.93K photos
722 videos
83 files
3.9K links
Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг Телеграм каналига хуш келибсиз!

www.xushnudbek.uz

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

Реклама бўйича мурожаат:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
to view and join the conversation
Рекорд янгиланди

Ҳозиргина Гулноза Матниязова дзюдодан бронза олди. Боксдан 7та медал нақдлиги ҳисобига камида 60 та медал оламиз.

Бу Осиё ўйинларида медал сони бўйича энг яхши кўрсаткичимиз бўлади!
Бугун «короткий день» эмас

Ёдингизда бўлса, Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади, дея ёзган эдим.

Эътибор бериш керакки, бунда байрамдан айнан 1 кун олдинга тўғри келган иш кунида 1 соат қисқартирилади.

Мисол учун, бугун 30 август. 1 сентябрь эса байрам куни. Лекин бугун 1 соатга қисқартирилмайди, чунки ўртада 31 август бор. Гарчи эртага 31 август эса дам олиш куни бўлса ҳам, қисқартириш амал қилмайди.

Агар 31 август иш куни бўлганда эди, ўшанда ходимлар 1 соат вақтли кетиши мумкин бўларди.

Тағин «соат 5 бўлди», деб ишдан кетворманг ))

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Хориждан ўқишни кўчириш бўйича натижалар эълон қилинди

Давлат қабул комиссиясининг 2018 йил 28 августдаги 8-сон баёнига мувофиқ 2018/2019 ўқув йилида хорижий ОТМлардан Ўзбекистон Республикаси ОТМларига ўқишни кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш бўйича жорий йилнинг 24-25 август кунлари ўтказилган тест синовлари натижаларига кўра тўплаган баллари 68,0 дан юқори бўлган фуқаролар ёзган аризалари бўйича ўқиш истагини билдирган ОТМларда ўқишни давом эттирадиган бўлди.

Агар хабарингиз бўлса, аввалроқ ўша кўчирилаётган йўналишда кириш бали неча бўлган бўлса, шунча балл олиш талаби қўйилганди. Лекин кўпчилик паст балл олгани учун бу тартибни бекор қилиб, 68 баллдан оширганларнинг ҳаммасини ўқишга қабул қилишган, менимча.

56,7 баллдан 68,0 баллгача тўплаган фуқаролар вилоятлардаги ОТМларнинг мос ёки турдош таълим йўналишларида ўқишни давом эттириши мумкин.

56,7 баллдан кам балл тўплаган фуқаролар эса оширилган тўлов-контракт (супер-контракт) миқдорлари асосида 2018/2019 ўқув йилида ёзган аризалари бўйича ўқиш истагини билдирган ОТМларда ўқишларини давом эттиришлари мумкин.

Фуқаролардан ўқишининг кўчирилиши юзасидан батафсил маълумот олиш учун ёзган аризалари бўйича ўқиш истагини билдирган ОТМларга жорий йилнинг 30 августидан бошлаб мурожаат қилишлари сўралади.

Манба: @eduuz

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами муносабати билан 261 нафар маҳбусни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Улардан 215 нафар шахслар жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилиниб, оиласи бағрига қайтади.

46 нафар шахсга тайинланган жазо муддатлари эса қисқартирилади.

Афв этилганларнинг 5 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар, 135 нафарини эса тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
31 август — Қатағон қурбонларини ёд этиш куни муносабати билан Шаҳидлар хотираси хиёбонида халқ озодлиги йўлида фидо бўлганларни хотирлаш маросими ўтказилди.
Қуръон тиловат этилиб, элга ош тортилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокуратура матбуот хизмати прокурорлар иштирокида оригинал байрам табригини тайёрлади.

Кўринг ва завқланинг.

👉 https://t.me/xushnudbek
Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ хорижлик ишбилармонлар, давлат ва жамоат арбобларига Ўзбекистоннинг давлат мукофотларини топширди.

Хусусан, Алишер Усманов «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланди.
Халқаро форумлар саройида Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги муносабати билан Шавкат Мирзиёв нутқ сўзламоқда.

Байрам концерти ҳам режалаштирилган.

ТВда тўғридан-тўғри эфир кетяпти.
Шу тупроқдан топдим бахтимни,
Фарзандимни севганча севгум.
Юртга бўлган муҳаббатимни,
Мендан тортиб ололмас ҳеч ким.

Қадрдон юртдошлар, азиз ватандошлар. Мустақиллик куни билан Сизларни ғойибона табриклаб туриш бахтига муяссар бўлаётганимдан бағоятда хурсандман.

Ватанимизни Яратганнинг ўзи бало-қазолардан асрасин. Юртимиз тинч, халқимизнинг дастурхони тўкин бўлсин. Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Ҳурмат билан,
Хушнудбек!
Ўзбекистон Осиё ўйинларида Эронни қувиб ўтиб, умумжамоа рейтингида 5-ўринга чиқиб олди! Даҳшат!
Ҳеч бир соҳа давлатни спортчалик машҳур қилай олмайди, дейишгани рост.

Спортчиларимиз Мустақиллик байрамига муносиб совға ҳозирлашган экан.

Осиё ўйинларида 20 та🥇олтин, 23 та🥈кумуш, 25 та🥉бронза медалини қўлга киритдик.

Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас. 2 нафар самбочимиз финалга чиққан. Уларга ҳам омад тилаймиз ва олтин кутиб қоламиз!

Байраммисан, байрам бўляптику😃
Ураа! Яна битта олтин!

Самбочимиз Холмаматов Камолиддин ҳам олтин медаль олди! 21-олтин!🥇
ИЛМ УЧУН ЭҲСОН ҚИЛИНГ!

Бисмиллоҳ, деб хайрия акциясини бошлаймиз.

Ёдингизда бўлса, 2-3 нафар чин етим ва ҳақиқатда моддий аҳволи ёмон талабаларнинг контракт пулини тўлаш учун хайрия акциясини ўтказиш ҳақида гап очган эдим.

Шу акцияга бугундан старт берамиз.

Қуйидаги пластик карточкасига эҳсонингизни ўтказишингиз мумкин:

8600 3104 0666 3526

(Алоқабанк)
Карта Хушнуд Худайбердиев номига очилган.


Саволлар юзага келса қуйидаги бот орқали мурожаат қилишингиз мумкин:

@ehsonbot

Аллоҳ барчамизнинг эҳсонимизни даргоҳида қабул қилсин.

Имкони бўлса шу хабарни дўстларингизга ҳам улашинг ва савобга шерик бўлинг.

Изоҳлар:

* ҳозирча айнан неча кишига контракт пули тўлаб берилиши аниқ эмас. Балки 1 киши бўлар, балки 10 киши. Бу тушган пулнинг миқдорига боғлиқ;

* ҳозирча контракти тўлаб бериладиган талабалар ҳам аниқ эмас. Лекин йиғилган сумма ҳақиқатда муҳтож инсонларга берилишига мен кафил, ишонишингиз мумкин;

* ҳозирча фақат пластик орқали тўлов мавжуд. Агар Сизда пластик бўлмаса, унда пластиги бор инсонлардан илтимос қилинг, Сиз нақд пул берасиз, улар пул ўтказиб беришади;

* имкон қадар юқори балл олиб контрактга кирган талабаларга тўлаб беришга ҳаракат қиламиз;

* супер-контракт учун хайрия пуллари сарфланмайди.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Шунчаки. Яхши шеър. Қатағон даврлари ҳақида. Сиз билан улашгим келди.

Эгил, ўзни пана қил,
Борлигингни билдирма.
Йўталганга ўн беш йил,
Аксирганга йигирма.

Кар бўл, кўр бўл, тишла тил,
Бошга бало келтирма.
Гапирганга ўн беш йил,
Эшитганга йигирма.

Қаламингни душман бил,
Қоғоз узра жилдирма,
Роман ёзсанг - ўн беш йил,
Достон ёзсанг - йигирма...

© Эркин Воҳидов

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди. Унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Фото: president.uz

Кеча, 2 сентябрь, Ислом Каримовни хотирлаш куни эди
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов раҳбарларни ўз мактабига боришга чақирди

«Ёшларимизни ўқишга мотивациясини оширишга биргаликда ҳаракат қилайлик!

Барча вазирлик ва идоралар раҳбарларига 5 сентябрь куни ўзлари ўқиган мактабга бориб, янги ўқув йили бошланиши муносабати билан ўтказиладиган тадбирда иштирок этишларини сўраб мурожаат қилган эдик.

Унга кўра, мактабдаги тадбирда ҳар бир раҳбар ўзининг ҳаётидан мисоллар келтириб, улар эришган муваффақиятларда мактабдаги таълим ва тарбиянинг роли катта бўлгани, қолаверса, ўқувчиларга мактаб даврида яхши ўқиб, вақтдан унумли фойдаланиш муҳимлиги ҳақида қисқача маъруза қилиб бериш таклифи берилганди.

Қувонарлиси, кўпчилик вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда жойлардаги ҳокимлар томонидан ушбу таклиф ижобий қабул қилиниб, 5 сентябрь куни мактаблардаги тадбирларда қатнашишга тайёр эканликлари билдирилди.

Шунингдек, мактаб битирувчилари орасида ҳаётда кўпчилик ҳавас қиладиган бошқа соҳа вакиллари ҳам кўп. Улар орасида бугунги кунда таниқли тадбиркорлар ва халқ хизматида юрган инсонларнинг жамиятда тутган ўрни беқиёс.

Фурсатдан фойдаланиб, уларни ҳам 5 сентябрь куни ўз мактабларига келиб, ёшларни ўз ҳаётий тажрибалари асосида мотивация қилишга ҳисса қўшишга таклиф этамиз. Бу ўқувчиларда ўзи ўқиётган мактабдан фахрланиш туйғуси ҳамда янада яхшироқ ўқишга интилиш шаклланишига ўзига хос туртки бўлади.

Мактабларда муаммолар ва қилиниши керак бўлган ишлар жуда кўп, лекин энг асосийси, болаларимизни ўқишга чин дилдан қизиқтира олсак, энг катта натижага эришган бўламиз. Шунда улар қийинчиликларга қарамай ўзлари ўқишга интиладиган бўладилар.»

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Шавкат Мирзиёев Қирғизистоннинг Чўлпон ота шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида фахрий меҳмон сифатида иштирок этмоқда.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
​​ИЛМ УЧУН ЭҲСОН ҚИЛИНГ!

❗️Ҳозирча 6 млн. сўмдан ошиқроқ маблағ йиғилди!

Ёдингизда бўлса, 2-3 нафар чин етим ва ҳақиқатда моддий аҳволи ёмон талабаларнинг контракт пулини тўлаш учун хайрия акциясини ўтказиш ҳақида гап очган эдим.

Шу акцияга старт бердик.

Қуйидаги пластик карточкасига 💳 эҳсонингизни ўтказишингиз мумкин:

8600 3104 0666 3526

(Алоқабанк)
Карта Хушнуд Худайбердиев номига очилган.

Саволлар юзага келса қуйидаги бот орқали мурожаат қилишингиз мумкин:

@ehsonbot

Аллоҳ барчамизнинг эҳсонимизни даргоҳида қабул қилсин.

♻️ Имкони бўлса шу хабарни дўстларингизга ҳам улашинг ва савобга шерик бўлинг.

Изоҳлар:

👉 ҳозирча айнан неча кишига контракт пули тўлаб берилиши аниқ эмас. Балки 1 киши бўлар, балки 10 киши. Бу тушган пулнинг миқдорига боғлиқ;

👉 хайрия учун қанча маблағ ўтказишингиз муҳим эмас. Кимдир минг сўм, кимдир 10 минг сўм, яна бошқа биров 100 минг сўм. Ҳеч қандай чеклов йўқ;

👉 ҳозирча контракти тўлаб бериладиган талабалар ҳам аниқ эмас. Лекин йиғилган сумма ҳақиқатда муҳтож инсонларга берилишига мен кафил, ишонишингиз мумкин;

👉 ҳозирча фақат пластик орқали тўлов мавжуд, Paynet варианти йўқ. Агар Сизда пластик бўлмаса, унда пластиги бор инсонлардан илтимос қилинг, Сиз нақд пул берасиз, улар пул ўтказиб беришади. Излаган имкон топар, чин дилдан хоҳласангиз, бир иложини топса бўлади;

👉 имкон қадар юқори балл олиб контрактга кирган талабаларга тўлаб беришга ҳаракат қиламиз;

👉 супер-контракт учун хайрия пуллари сарфланмайди.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Эртага Миср Президенти Абдулфаттоҳ Саид Ҳусайн ас-Сисининг Тошкентга келиши кутилмоқда. 5 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев Миср Президенти билан учрашади.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
Келгуси йилдан ўқишга кириш жараёнларида 50 фоизлик ҳарбий имтиёз масаласи қайта кўриб чиқилар экан. Бу ҳақида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов "Газета.уз" нашрига маълум қилибди.

Бу ҳақида кўп таъкидлагандик, ва ниҳоят адолатсизликнинг ўчоғи бўлган имтиёз масаласи ҳам қайта кўриб чиқилар экан, бундан хурсандман. Ҳарбий имтиёзлилар алоҳида квота доирасида қабул қилиниши мумкин экан, яъни бировга зарари тегмайди, ўзаро курашишади. Бу ҳам яхши ечим. Ўзи норози бўлаётганларнинг аксарияти ҳам "имтиёз бутунлай бекор бўлсин", демаганди. "Майли, берилсин, лекин бу имтиёз ўзгаларнинг ҳуқуқига даҳл қилмасин, бировларга зарар олиб келмасин" дейишарди холос.

Ҳозирча айнан қандай ўзгариш бўлиши аниқ эмас, кутамиз. Расман маълум бўлиши билан хабарини етказамиз.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
​​Минг бор узр, яна ўша эски мавзу

Бот орқали 1 августдан буён 12 минг 752 та хабар келибди.

Агар ҳар бир хабарни ўқиш учун ўртача 1 минут кетса, кунига 8 соат вақтимни фақат хат ўқиш учун ажратсам, барча хабарларни ўқишга 26 кун керак бўлади. Фақат ўқиш учун. Жавоб ёзиш чиқиб учун эса қанча вақт кетишини тасаввур қилаверинг.

Ҳали электрон почта ва Фейсбукдаги минглаб жавобсиз хатларни ҳисобламадим.

Аввал ёзганимдай, мабодо Сизга жавоб келмаган бўлса, бу жавоб беришни истамаганимдан эмас, азбаройи бунга имконим йўқлигидан холос.

Бу гапларни ўзимни «важный» одам қилиб кўрсатиш учун айтмаяпман, зинҳор. Шунчаки менга ишониб, умид билан савол йўллаган, лекин ҳалигача жавоб ололмаётган инсонлардан узримни сўраб қўймоқчиман. Хафа бўлманг, илтимос.

Тушунганингиз учун раҳмат!

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek