Xushnudbek.uz
633K subscribers
10.6K photos
2.76K videos
239 files
9.04K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Касбини эъзозлайдиган меҳнатсевар юртдошларимиз ҳақида яхши бир лойиҳа - @mehnatsevar_uz бошлашибди.

Ўз юртига содиқ қолган олим ҳақидаги видеони кўриб жуда таъсирландим! 6 дақиқа вақтингизни аямай, меҳнатсевар Шавкат ака ҳақидаги видеони кўришни тавсия этаман.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Vatan ravnaqi yo‘lida mehnat qilish uchun 35 million so‘mlik maoshdan voz kechish... Bu – @Mehnatsevar_uz loyihasi doirasidagi nano-materiallar laboratoriyasi boshlig‘i Shavkat Nurmatov haqidagi hikoya.
__

Отказаться от зарплаты в 35 миллион сумов, чтобы работать во благо Родины. История заведующего лабораторией нано-материалов Шавката Нурматова в рамках проекта #Mehnatsevar.

❗️Видео с субтитрами есть на YouTube
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг хатига биноан, ОТМ профессор-ўқитувчиларининг 50 фоизигача ва бошқа ходимларнинг бир қисмига Меҳнат кодексида белгиланган навбатдаги меҳнат таътили ҳисобидан талабалар каникули даврида меҳнат таътили бериш тавсия этилади.

Меҳнат таътили бериладиган ОТМ профессор-ўқитувчилари ва ходимлари тоифасига биринчи навбатда вояга етмаган фарзандлари бўлганлар ва катта ёшдагилар киритилиши мақсадга мувофиқ.

Шу билан бирга, илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланаётган профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимларга ижодий таътил бериш масалалари кўриб чиқилиши мақсадга мувофиқ.

Режали илмий-тадқиқот ва методик ишларни масофавий (турар жойдан) бажарилишига ва назорат этилишига шароит яратиш лозим.


👉 @xushnudbek 👈
Халқ таълими вазири буйруғи билан:

👉 навбатдан ташқари белгиланадиган таътил кунлари ҳар йилги асосий меҳнат таътилининг давомийлигини тегишли муддатга қисқартириш ҳисобига қопланади;

👉 2019/2020 ўқув йили учун режалаштирилган таътил (2020 йилнинг 21 мартдан - 27 мартгача) даврида кўзда тутилган педагогик юкламалар педагоглар томонидан ўрнатилган тартибда ойлик иш ҳақлари сақлаб қолинган ҳолда масофадан туриб бажарилиши белгиланди;

👉 2020 йилнинг 18-20 ва 28-31 март кунлари давомида таълим муассасалари ходимларига (айрим ходимлар ҳамда Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчаларининг барча ходимларидан ташқари) навбатдан ташқари меҳнат таътили (6 кунга -18,19, 20, 28, 30, 31 март кунлари) берилади;

👉 таътил даврида қуйидагилар ўз фаолиятини иш жойида амалга ошириши инобатга олинсин:
-директор;
-ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари;
-маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари;
-хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари;
-психолог;
-ёшлар етакчиси;
-фаррош;
-қоровул.


👉 @xushnudbek 👈
Самарқанд ва Андижон вилоятининг талаба ёшлари диққатига!

Самарқанд
вилоят ҳокимлиги Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган талаба ёшларни вилоят транспорт бошқармаси томонидан бепул олиб келиш чораларини кўрмоқда.

2020 йил 18 март куни соат 9.00 ва 10.00 да “Тошкент” автовокзалидан Самарқанд шаҳрига ҳомийлар кўмагида бепул автобуслар йўлга чиқади.

Самарқанд вилоятидан бўлган талаба ёшлар 18 март санасида “Тошкент” автовокзалига келиб кўрсатилган вақтларда йўлга чиқувчи автобуслардан фойдаланинг!

===

Шунингдек, Андижон вилоят ҳокимлиги ҳамда транспорт бошқармаси ташаббуси билан Тошкент шаҳридан Андижон вилоятига кетиши режалаштирган талаба ёшлар ва фуқароларни олиб келиш мақсадида 17 март соат 17:00 да Андижон шаҳридан Тошкент шаҳрига 20 дона енгил автомобиллардан ташкил топган “Автокарвон” йўлга чиқди.

Ушбу автакарвон 18 март куни соат 09:00 да Тошкент шаҳрининг “Қўйлиқ” автотураргоҳидан йўловчилар билан Андижон вилоятига қайтади. Мазкур автокарвон билан йўловчилар Андижон вилоятига бепул олиб кетилади. Йўловчилар белгиланган муддатда “Қўйлиқ” автотурагоҳига етиб келишларини сўраймиз.

Андижонлик талабалар мурожаати учун:
+99897-272-11-12
+99891-494-11-12


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from davletovuz
​​Абдулла Азизов, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари:

Эски Жува (Чорсу) жуда қизиқ бозор. Баъзи бир инсонлар овозини қаттиқ кўтариб, ҳамманг ёлғон, телевизор учун қилаяпсан деб, одамларни атрофига йиғди. Окахонни олдига бориб гапирсам, ман сани эшитмайман, сан мани эшит муносабат қилди. Муаммони тарифи қизиқ: честнок нархи қимматдан бошланди. Кўрсатинг қаердан олганизни, оҳиригача бориб ўрганаман десам, қиммат деган харидор аёл ғойиб бўлди. Хуллас аҳири гап менга 500 доллар пул бер билан якунланди. Кеча ҳам худди шундай вазият бўлганди. Бошқа бозорларда бу холат кузатилмади.

Нархларга келсак:
Саримсоқ (честнок) дан бошқа маҳсулотга нарх ошмаган. Сотувчини олдига борганимда килоси 40.000 сум, донаси 2.000 сум деди. Келишимга яқин яширишга ҳаракат қилганини сезиб қолдим. Демак нарх 40.000 эмас экан деб хулоса қилдим.

Гўштни бозорга кириш нархи кечагидан 2000 сумга пасайган, лекин сотув нархда унақа ўзгариш йўқ, яъни эски нарх. Ун, ёғ, шакар, картошка, пиёз нархида ўзгариш сезилмади. Одамлар сони кўп эмас, талаб бироз пасайган.

Манба
⚡️Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 13 нафарга етди

Сўнгги маълумотларга қараганда, Истанбулдан келган Ўзбекистон фуқароси ва Лондонда бўлиб қайтган яна бир фуқаромизнинг турмуш ўртоғида ҳам коронавирус инфекцияси аниқланган. Ҳар икки фуқаро ҳам қатъий тиббий назоратда бўлган. Айни пайтга келиб, ушбу инфекция аниқланган беморлар сони 13 нафарга етди.

Аввалги беморлар:

- 11 март куни Франциядан келган юртдошимиз (1), унинг турмуш ўртоғи (2), ўғли (3), қизи (4), набираси (5) ва у билан мулоқотда бўлган яна бир шахс (6);

- 15 март куни Истанбул–Тошкент йўналишидаги 274-рейс билан келган Ўзбекистон фуқароси (7), унинг турмуш ўртоғи (8) ва яна бир фуқаро (9);

- 14 март куни Лондон–Тошкент йўналишидаги 201-рейс билан келган ҳамюртимиз (10);

- Дубайдан келган юртдошимиз (11).


👉 @xushnudbek 👈
Яхши янгилик! Жаримани ўз вақтида тўлаганга чегирма белгиланди

Шавкат Мирзиёев Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексни жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартибини назарда тутувчи модда билан тўлдириш тўғрисидаги қонунга имзо чекди.

Унга кўра, ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.

Бошқача айтганда дастлабки 15 кун ичида жарима миқдорини 30%лик чегирма билан тўлаш мумкин.

Соддалаштирилган тартиб қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:

маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун суд томонидан жарима солинганда;

жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;

худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилганда.

❗️Қонун расмий эълон қилинган кундан, яъни бугундан эътиборан кучга кирди.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Қўшнимиз Қирғизистонда ҳам коронавирусга чалинган илк фуқаролар қайд этилди. Умра сафаридан қайтган уч нафар шахсда вирус аниқланган.


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 15 нафарга етди

Бундан бир муддат олдин Истанбулдан келган Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқланганлиги ҳақида хабар берган эдик. Сўнгги маълумотларга қараганда, унинг турмуш ўртоғида ҳам ушбу инфекция борлиги тасдиқланган.

Шу билан бирга, Лондонда бўлиб қайтган яна бир мамлакатимиз фуқаросида ҳам коронавирус инфекцияси аниқланган.

Аввалги беморлар:

- 11 март куни Франциядан келган юртдошимиз (1), унинг турмуш ўртоғи (2), ўғли (3), қизи (4), набираси (5) ва у билан мулоқотда бўлган яна бир шахс (6);

- 15 март куни Истанбул–Тошкент йўналишидаги 274-рейс билан келган Ўзбекистон фуқароси (7), унинг турмуш ўртоғи (8) ва яна бир фуқаро (9);

- 14 март куни Лондон–Тошкент йўналишидаги 201-рейс билан келган ҳамюртимиз (10) ва унинг турмуш ўртоғи (11);

- Дубайдан келган юртдошимиз (12);

- Истанбулдан келган яна бир фуқаро (13).


👉 @xushnudbek 👈
​​​​Наврўз байрами арафасида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Жорий йилда Наврўз байрами шанба кунга тўғри келади. Президент Фармонига биноан, 23 март – душанба куни барча ходимларга қўшимча дам олиш куни бўлади.

Шундай қилиб Наврўз байрами арафасида ўзбекистонликлар 3 кун кетма-кет дам олишади:

21 март
– шанба (Наврўз байрами);

22 март – якшанба (дам олиш куни);

23 март – душанба (қўшимча дам олиш куни).

❗️Карантин сабабли ёки Наврўз байрами қолдирилганлиги сабабли 23 мартдаги дам олиш куни бекор бўлди, деган гаплар ёлғон. Бу ҳақда ҳеч қандай расмий ҳужжат қабул қилинмади, Президентнинг 2019 йил 14 ноябрдаги фармони ҳали ҳам ўз кучида турибди.

Қуйидаги суратда март ойидаги иш ва дам олиш кунлари ҳақида батафсил маълумот олишингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Мактабгача таълим вазири Агрепина Шин: мактабгача таълим муассасаларида карантин ҳозирча 31 мартга қадар давом этиши белгиланган.

Мактабгача таълим муассасалари ходимлари 18 мартдан ҳақ тўланадиган меҳнат таътилига чиқишади.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев коронавирус инфекцияси бўйича халққа мурожаат қилди.

https://president.uz/uz/lists/view/3457

Вазият тўлиқ назорат остида эканини, хавотир ёки ваҳимага тушишга асос йўқлигини таъкидлади.

Молиявий барқарорликни сақлаш ҳамда бозорларда нарх-наво ўсишининг олдини олиш, ҳудудий бюджетлар ва аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлар берилди.

– Кўпни кўрган халқимиз янада жипслашиб, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, бу мураккаб синовларни ҳам енгиб ўтади, – деди давлатимиз раҳбари.


👉 @xushnudbek 👈
Президент Шавкат Мирзиёевнинг халққа мурожаатидан парча:

Миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳаммамиз якдилмиз ва, ишонамизки, бу қийинчиликлар, албатта, ўтиб кетади.

Бунинг учун биринчи навбатда шифокорлар тавсияларига амал қилиб, шахсий гигиена ва санитария қоидаларига ҳар биримиз ўз оиламиз, болаларимиз билан уйимизда, ишхонамизда ва борадиган жойларимизда қатъий амал қилишимиз зарур. Касалликни яширмасдан, ўз вақтида мурожаат қилиш унинг олдини олишда энг самарали чорадир.

Иккинчидан, озиқ-овқат ва бошқа кундалик истеъмол маҳсулотларининг нархи ошиб кетмаслиги учун барча чоралар кўрилмоқда. Давлат солиқ қўмитаси, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент бу борадаги ишларни кучайтириши керак.

Мамлакатимизда етарли даражада захира мавжуд, хавотир ёки ваҳимага тушишга ҳеч қандай асос йўқ.

Учинчидан, мажбурий таътил пайтида фарзандларимиз ўқув машғулотларини давом эттиришлари учун Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда видеодарслар туркуми йўлга қўйилди.

❗️Ҳурматли ота-оналаримиз ўз фарзандларини жаҳон ва миллий адабиётимизнинг энг ёрқин намуналари билан таништиришга ҳаракат қилсалар айни муддао бўларди.

Яна бир муҳим масалага эътиборингизни қаратмоқчиман.

Ҳозирги вазиятда айрим масъулиятсиз, ҳақиқий ҳолатдан бехабар ва ўзини «пиар қилиш»ни яхши кўрадиган одамлар турли миш-миш ва уйдирмаларни тарқатишга уринади.

Шу муносабат билан жамоатчилигимиздан илтимос қиламан: саросима ёки ваҳима кайфиятига берилмаслик керак.

Матбуот ва ижтимоий тармоқларда нотўғри, асосланмаган маълумотларни тарқатишга йўл қўймаслигимиз зарур. Бу масалани ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳам алоҳида назоратга олиши лозим.

Мурожаатнинг тўлиқ матнини қуйидаги ҳавола орқали ўқишингиз мумкин.
Karantin vaqtida faoliyat olib borayotgan xodimlar uchun tavsiyalar

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

Yoshlar ittifoqi rasmiy sahifalari👇
Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Mass-media fondi
Президент Шавкат Мирзиёев коронавирус инфекцияси бўйича халққа мурожаат қилди
-
Президент Шавкат Мирзиёев обратился к народу в связи с ситуацией вокруг коронавируса

#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники #koronavirus

@massmediauz
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 18 нафарга етди

11 март куни Франциядан келган юртдошимизнинг онаси (16), келини (17) ва бирга ишлайдиган ҳамкасбида (18) ҳам коронавирус борлиги тасдиқланган.

Аввалги беморлар:

- 11 март куни Франциядан келган юртдошимиз (1), унинг турмуш ўртоғи (2), ўғли (3), қизи (4), набираси (5) ва у билан мулоқотда бўлган яна бир шахс (6);

- 15 март куни Истанбул–Тошкент йўналишидаги 274-рейс билан келган Ўзбекистон фуқароси (7), унинг турмуш ўртоғи (8) ва яна бир фуқаро (9);

- 14 март куни Лондон–Тошкент йўналишидаги 201-рейс билан келган ҳамюртимиз (10) ва унинг турмуш ўртоғи (11);

- Дубайдан келган юртдошимиз (12);

- Истанбулдан келган яна бир фуқаро (13) ва унинг турмуш ўртоғида (14);

- Лондондан келган яна бир юртдошимиз (15).


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев нарх-навони сунъий ошириб олаётган чайқовчиларни танқид қилди:

«Бировнинг ташвиши эвазига топилган пул ҳеч кимга буюрмайди!»


👉 @xushnudbek 👈
Hozirgi sharoitni hisobga olib talabalar va o'quvchilar uchun foydali bo'ladigan kitobga oid manbalarni yig'ib chiqishga hakarat qildik.

Kitoblarni bepul yuklab o'qish mumkin bo'lgan saytlar:

1. ziyouz.com
2. kitob.uz
3. ertak.uz

Kitoblarni (qog'ozli kitob) online xarid qilish mumkin bo'lgan saytlar:

1. book.uz
2. kitoblardunyosi.uz
3. asaxiy.uz
4. kitobxon.com
5. tak.uz
6. akademnashr.uz
7. abtbooks.uz

Android uchun ilovalar:

1. Kitobxon
2. Kitobim
3. Hilol eBook
4. AsaxiyBooks
5. Uzbook (audiokitob)

Facebook'dagi katta guruh - "Kitobxonlar davrasi"
Telegram'dagi katta guruhlar - @intellekt_klub, @KitobxonTalabalar

Audiokitoblar kanali:

1. @audiokitob_ulashamiz
2. @audiokitoblaruz
3. @mtrkaudiokitoblar
4. @abookuz
5. @najotnuruz
6. @audio_kitoblar_sifatli

Kitobga oid boshqa foydali kanallar:

1. @AsanovEldar
2. @maksudkhon
3. @mutolaa_sehri
4. @kitaabun
5. @badiiyiqtibos
6. @kitoblarim_N1
7. @hikoyalar_sarasi
8. @Kitob_dostavka
9. @Navoiyshunoslik
10. @kitobxarid