Xushnudbek.uz
169K members
846 photos
219 videos
39 files
1.61K links
Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг Телеграм каналига хуш келибсиз!

www.xushnudbek.uz

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

Тижорий таклифлар учун:
👉 @xushnudbekreklama
Download Telegram
to view and join the conversation
График (ўқишни кўчириш).xlsx
434.8 KB
Ва ниҳоят, хорижий ОТМлардан ўқишни кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш учун масофавий онлайн тест синовларни ўтказиш ГРАФИГИ тасдиқланди. Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Тест топширувчилар ўзлари билан паспорт олиб келишлари сўралади.

Номзодлар графикда кўрсатилган манзилга, белгиланган вақтда келишлари керак.

Тест топширувчилар диққатига!

Ўқиш кўчирилиши сўралган ОТМ номи, таълим йўналиши тўғри киритилганлигини текширинг. Агар хатолик қайд этилган бўлса, +99897-145-01-52 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз сўралади.


👉 @xushnudbek 👈
Хориждан ўқишни кўчирадиган талабалар учун тест синовлари қаерда бўлади?

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хорижий ОТМлардан ўқишни кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш учун масофавий онлайн тест синовлари қайси ОТМларда ўтказилишини эълон қилди. Булар қуйидагилар:

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти бўйича:
- Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети (ЎзДЖТУ);
- Тошкент давлат иқтисодиёт университети (ТДИУ);
- Тошкент молия институти (ТМИ).

Андижон, Фарғона, Наманган вилоятлари бўйича:
- Наманган давлат университети (НамДУ);
- Наманган муҳандислик технология институти (НамМТИ).

Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятлари бўйича:
- Жиззах политехника институти (ЖизПИ).

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:
- Қорақалпоқ давлат университети (ҚҚДУ).

Қашқадарё вилояти бўйича:
- Қарши давлат университети (ҚарДУ).

Сурхондарё вилояти бўйича:
- Термиз давлат университети (ТерДУ).

Бухоро, Навоий вилоятлари бўйича:
- Навоий давлат кончилик институти (НавДКИ).

Хоразм вилояти бўйича:
- Урганч давлат университети (УрДУ).

⚠️ Диққат: Тест топширувчилардан тест синовларини ўтказиш графигига қатъий амал қилган ҳолда белгиланган муддатда белгиланган жойга паспорт (асл нусхаси) билан келишлари талаб этилади.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
График (ўқишни кўчириш).xlsx
Ушбу графикни хориждан ўқишини кўчирмоқчи бўлган танишларингизга юборинг. Чунки айримлар эртага соат 7:30 да тестга кириши керак экан. Хабарсиз қолиб, тестдан қолиб кетишмасин.

Афсуски мутасаддилар бунақа маълумотларни тестга ярим кун қолганда эмас, анча олдин эълон қилиш кераклигини тушунишмайди. Ёки тушунса ҳам амал қилишмайди. Э, хулласда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳон инфлюенсерлар конгрессида қатнашиш учун Ўзбекистонга келган инстаблогер Sjana Хивада йога билан шуғулланиб, машғулотини видеога олиб жойлаган. Унинг Инстаграмда 1,6 млн обуначиси бор. Видеони охиригача кўриш тавсия этилади 😄

Инстаблогер ушбу видеога изоҳ сифатида қуйидаги фикрларни ёзиб қолдирган:

«Ўзбекистон чиндан ҳам жуда гўзал давлат экан! Одамлари, архитектураси, қушлари, маданияти... хуллас ҲАММАСИ!»


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
​​Пропискага оид мантиқсизликлар давом этади

Куни кеча Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Тошкентда доимий пропискага кирита оладиган ташкилотлар сони яна биттага кўпайиб, улар сафига Савдо-саноат палатаси ҳам қўшилибди. Ҳозир жами 87 та ташкилот бор бу рўйхатда.

Бунинг мантиқсизлиги шундаки, фуқароларни 12 та тоифага ажратган прописка ҳақидаги ўша машҳур қонуннинг 11-бандида ҳам, Вазирлар Маҳкамасининг 07.10.2016 йилдаги 336-сонли қарори билан тасдиқланган рўйхатда ҳам илтимоснома киритиш ҳуқуқи фақат давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларига берилган. Бошқача вариант йўқ.

Лекин 87 талик рўйхатда 3 та нодавлат нотижорат ташкилоти ҳам киритилган. Булар:

1) Ёшлар иттифоқи;
2) Маҳалла республика кенгаши (номи узун, қисқартирдим);
3) Савдо-саноат палатаси.

Юқоридагилар давлат ташкилоти ҳисобланмайди, уларнинг ҳуқуқий шакли – ННТ!

Наҳотки шунақа қарорларни тайёрлаётганлар давлат ташкилоти билан ННТнинг фарқига бормаса? Боришади, борганда қандоқ. Чунки Вазирлар Маҳкамасида ҳам, ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказадиган Адлия вазирлигида ҳам жуда малакали юристлар ишлайди, бунга аминман. Фақат негадир кўз юмишади, кўриб кўрмасликка олишади. Ёки “тепадан” топшириқ бўлармикин кўз юмишга?

Бу гапларимни ўқиб, худдики рўйхатга қўшилган 3 та ННТга қарши чиқаётгандай, рўйхатдан уларни ўчириш керак деяётгандай кўринишим мумкин. Лекин асло бундай эмас.

Кўпчилик яхши билади, бу лаънати прописка тизимига тиш-тирноғим билан қаршиман. Шу жумладан, меҳнат соҳасидаги энг катта дискриминация ва коррупцияни келтириб чиқараётган 11-бандга ҳам.

Чунки Ҳукуматнинг ўзи фалон ташкилотга «сен бизга кераксан, республика аҳамиятига моликсан», деб туриб, бошқасини бу рўйхатга киритмасдан «сен бизга керакмассан, сенинг ходимларингни ҳам биз учун зиғирча қадри йўқ» дегандек иш тутишига чидаб бўлмайди.

Коррупция эса, ташкилотлар ичида бўлади. Қайсидир ходимга доимий прописка учун тавсиянома ёзишга ҳеч қайси раҳбар пул сўрамайди, деб кафолат берадиган бирорта мард борми? Шунинг учун бунақа бемаъни тартибни бекор қилиш керак. Бу ҳақида алоҳида мақолада батафсил тўхталишга ҳаракат қиламан.

Бу постдан асосий мақсад эса оддий – агар Ҳукумат ўз принципларида тура олмасдан, фақат давлат дейилган жойга нодавлатни ҳам қўшдими, унда охиригача борсин. Қолган йирик ННТларни ҳам рўйхатга киритсин. Масалан:

• сиёсий партиялар;
• Касаба уюшмалари Федерацияси;
• Хотин-қизлар қўмитаси;
• Фермерлар кенгаши;
• Миллий олимпия қўмитаси;
• ННТлар миллий ассоциацияси (НАННОУз);
• Электрон ОАВ миллий ассоциацияси (НАЭСМИ);
• Маънавият ва маърифат маркази;
• «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати;
• ногиронлар жамиятлари;
• Истеъмолчиларнинг ҲҲҚЖ федерацияси;
• ФЖШМҚМИ (НИМФОГО);
• «Олтин мерос», «Соғлом авлод учун», «Вақф» каби йирик хайрия фондлари;
• Адвокатлар палатаси орқали адвокатлар;
• Журналистлар уюшмаси орқали журналистлар;
• Ёзувчилар уюшмаси орқали ёзувчилар;
• ва шу каби бошқа йирик ННТлар.

Хўш, инсоф билан айтингчи, ушбу ННТларни давлат ташкилотларидан қаери кам? Давлатни қўя туринг, Ёшлар иттифоқи, Маҳалла кенгаши ёки ССП каби ННТлардан қаери кам? Бу учаласининг шохи борми ёки республика учун ўтказиб қўйган алоҳида хизматлари борми? Ёки Ҳукумат юқорида мен санаган ННТларни республика аҳамиятига молик бўлмаган, майда-чуйда ташкилотлар деб ҳисоблайдими?

Сиёсий партиянинг жонкуяр ходимидан «Ўзагросервис» ходими нима учун устун?

Хотин-қизлар қўмитасининг ходими «Ўзбекипаксаноат» ходимидан нима учун қадрсиз?

Фермерлар кенгаши ходими «Ўзпахтасаноат» ходимидан нима учун ғариб? (харип деб ўқиманг тағин)

Ҳукуматда бу саволларга жавоб борми? Айтинг, билайлик? Нодавлат ташкилот ходимларининг дискриминацияси сабабларини халқ билиб қўйса ёмон бўлмасди.

Ижтимоий адолатни чидаганга чиқарган, ёки охиригача адолат қилиш керак, ёки умуман бошламаслик керак бу ишни.

P.S.: аслида буни рўйхатнинг бошида турган сиёсий партиялар баралла айтиши керак, аммо улар ҳозирча жиддий мавзуларда соқов бўлиб юришни маъқул билади. Уларга тонировка хавфсизроқ мавзу...


👉 @xushnudbek 👈
Пропискага оид мантиқсизликлар яна давом эттирилиб, куни-кеча Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳам ходимларига прописка бериш ҳуқуқига эга давлат органлари сафига киритилди.

Ваҳоланки Маънавият ва маърифат маркази ҳеч қандай давлат ташкилоти эмас, унинг ҳуқуқий шакли – нодавлат-нотижорат ташкилоти.

Ҳукумат қачондир ушбу мантиқсизликларга чек қўйиб, ҳам ходимлар, ҳам ташкилотлар орасидаги дискриминацияни бартараф этармикин, ёки ҳеч нарса бўлмагандай жимгина юраверармикин...

Вазирлар Маҳкамасидан топшириқ хатлари чиқариш керак бўлса, номенклатура бўйича 140 га яқин ташкилотга (агар кўпаймаган бўлса) оммавий хат чиқиб кетади (рассылка). Қизиқ, топшириқ беришга келганда ҳамма керакли ташкилотга айланадию, лекин пропискага келганда “сен оппоқ, сен қора” дейиладими?

Мантиқ қани, ўртоқлар, мантиқ? Номи ўчсин, шу пропискани!


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистонда хорижий ОТМ томонидан берилган масофадан ўқитилган ва 3 йиллик сиртқи таълим дипломлари тан олинмайди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси қуйидагиларни маълум қилади:

Айни пайтда Ўзбекистонда олий таълим, кундузги, кечки ва сиртқи шаклда олиб борилади. Амалдаги қонунчиликда олий таълим олиш учун масофавий таълим шакли назарда тутилмаган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сонли қарори билан билан тасдиқланган Низомнинг 5-боб 36-бандида маълумот Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилмаган таълим шаклида олинган бўлса тан олишни рад этишга асос бўлиши белгиланган.

Юқоридагиларга асосан хорижий ОТМларда масофадан туриб ўқигани учун берилган дипломлар Ўзбекистонда тан олинмайди.

Бундан ташқари, бир қатор хорижий ОТМлари томонидан бакалавриат учун 3 йил ёки ундан кам муддатга сиртқи таълим шакли бўйича ўқишга таклиф этилмоқда.

Юртимизда сиртқи таълимда ўқиш муддати 5 йил этиб белгиланган бўлиб, хорижий давлатларда касбий маълумот тўғрисида ҳужжат берадиган таълимнинг умумий меъёрий даври (тўлиқ умумий ўрта ёки ўрта маълумот олингандан кейин) Ўзбекистон таълим стандартларида назарда тутилган даврдан икки йилдан кам бўлса ҳужжатларни тан олиш рад этилиши белгиланган.

Шундай қилиб, хорижий ОТМларнинг бакалавриат йўналиши бўйича сиртқи таълим шаклида 3 йил ёки ундан кам муддатда ўқиб олинган дипломлари Ўзбекистонда тан олинмайди.

Қуйидаги ҳолатларда хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар махсус синовларсиз тан олинади:

1. Ўзбекистон ҳудудида филиаллари мавжуд ОТМларни тугатганлар;

2. Дунё университетлари рейтингида ТОП-1000таликка кирган ОТМларни тугатганлар;

3. Мутахассисларни мақсадли тайёрлаш учун хорижий давлатлар томонидан ажратилган квоталар ҳисобидан хорижий ОТМларни тугатганлар;

4. 1992 йил 1 январгача хорижий ОТМларга ўқишга кирганлар;

5. Европа сифат кафолати ассоциацияси (ENQA) томонидан аккредитацияланган ОТМларни тугатганлар;

6. АҚШ, Австралия, Исроил, Канада, Сингапур, Жанубий Корея, Япония давлатларининг ваколатли органлари томонидан аккредитацияланган ОТМларни тугатганлар;

7. Мутахассисларни мақсадли тайёрлаш учун Ўзбекистон вазирлик ва идоралари томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан хорижий ОТМларни тугатганлар;

8. Ўзбекистон Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлар бўйича хорижий ОТМларга мақсадли ўқишга юборилганлар.


👉 @xushnudbek 👈
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 27 август куни Ўзбекистон Давлат чегараларини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган ишчи йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати, Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) раҳбарияти, шунингдек, ДХХ Чегара қўшинлари қўмондонлиги иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Чегара қўшинлари фаолиятининг амалий натижалари кўриб чиқилди, давлат чегараларини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш тизимини халқаро ва минтақавий хавфсизликка таҳдид солаётган замонавий хатарларни ҳисобга олган ҳолда янада такомиллаштиришнинг устувор вазифалари белгиланди.

Фото: president.uz


👉 @xushnudbek 👈
Мустақиллик байрами муносабати билан афв эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами муносабати билан 65 нафар маҳкумга нисбатан афв эълон қилиш ҳақидаги Фармонга имзо чекди. Бу ҳақида «Ўзбекистон 24» телеканалида маълум қилинди.

Фармонга биноан, 17 нафар шахснинг жазоси тўлиқ бекор қилинди, 13 нафари жазони ўташдан шартли равишда озод этилди, 20 нафар шахснинг жазоси енгилроғига алмаштирилди, 14 нафар шахснинг озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазо муддати қисқартирилди, 1 нафар шахс эса озодликни чеклаш жазосидан озод этилди.

Афв этилганларнинг 39 нафари тақиқланган ташкилотлардаги фаолияти учун жавобгарликка тортилган эди.

Афв этилганларнинг 1 нафари 60 ёшдан ошган шахслар, 4 нафари аёллар.


👉 @xushnudbek 👈
Audio
🎧 Куннинг энг муҳим хабарлари

2019 йил 27 август сони


Лойиҳа муаллифлари:
👉 @xushnudbek
👉 @najotnuruz
Хushnudbek.uz каналида реклама бермоқчимисиз?

Энди бундай имконият Сизда бор!

Эҳтиёжманд талабалардан бирининг контрактини тўланг ва рекламангизни жойлаштиринг!

Каналим ўз фаолиятини бошлаганига 1 йилу 3 ой бўлди. Шу давр мобайнида каналимда бирор марта реклама бермадим. Лекин обуначилар сони ошгани сайин реклама бериш ҳақидаги тижорий таклифлар ҳам кўпайиб борди ва ҳозир ҳам етарлича.

Реклама бермаслигимнинг принципиал бир қанча сабаблари бор, уларни бирма-бир санаб ўтмоқчи эмасман. Яқин ўртада реклама бериш ниятим ҳам йўқ.

Аммо анчадан буён ўйлаб юраман - ҳозир менга рекламадан даромад олишга эҳтиёж йўқдир, аммо реклама таклифлари бор экан, нима учун ўша маблағларни эҳтиёжмандларга йўналтирмаслик керак? Бу худди бўш ётган 100 гектар ерга ўхшайди. Менга ҳозир шу ердан ҳосил олишга иштиёқ ва хоҳиш йўқдир, аммо ер керак инсонларга бўлиб берсам, уларга фойда бўладику.

Шунга кўра, бисмиллоҳ деб, бугундан каналда реклама беришга оид ижтимоий акция эълон қилишга қарор қилдим. Акция шартлари жуда оддий:

1) реклама бериш учун эҳтиёжманд талабалардан бирининг ярим йиллик контракти тўлаб берилиши керак;

2) контракт тўланганлиги ҳақида квитанция асосида каналда реклама эълон қилинади.

Акция 30 сентябргача давом этади.

Реклама бериш истагида бўлганлар қуйидаги манзил орқали батафсил маълумот олишлари мумкин: @xushnudbekreklama

❗️Шошилинг, ҳам бизнесингизни реклама қилинг, ҳам илмни қўллаб-қувватланг, ҳам савобга эга чиқинг.

Бошлаган лойиҳамизни Аллоҳ бериё даргоҳида қабул қилсин.


👉 @xushnudbek 👈
Ҳурматли муштарийлар!

Шунингдек, олий таълим муассасалари вакиллари!

Хабарингиз бор, бугундан каналда ижтимоий акция эълон қилдик. Тадбиркорлар эҳтиёжманд талабаларнинг ярим йиллик контрактини тўлаб бериш эвазига каналда реклама жойлаш ҳуқуқига эга бўлади.

Қоидага кўра, эҳтиёжманд талабалар рўйхатини биз шакллантирамиз ва тақдим этамиз.

Мана шу жараёнга Сизнинг ёрдамингиз керак. Агар ана шундай талабалар ҳақида Сизда маълумот бўлса (ёки ўзингиз эҳтиёжманд бўлсангиз), бизга хабар беринг.

Мурожаат учун: https://forms.gle/8edCYvP1PbXi7tYa8

Айниқса, юртимиздаги ОТМ маъмуриятидан ҳам амалий ёрдам сўраб қолар эдик, юқори курс талабаларининг имкониятларини улар ҳаммадан кўра яхшироқ билишади, ҳар ҳолда.

Энг аввало қуйидаги тоифадаги талабаларга ярим йиллик контрактлари тўлаб берилади:

1) Чин етим (ота-онаси вафот этган) ёки етим талабалар;
2) Ота-онаси ногирон;
3) Ўзи ногирон, ота-онаси эса ишсиз ёки оиласи кам таъминланган;
4) Оилада 2 ёки ундан ортиқ талаба контрактда ўқиётган ҳамда қўшимчасига оиланинг ўзи кам таъминланган;
5) Кўп фарзандли оила вакиллари;
6) Ота-онаси ишсиз, оиласи кам таъминланган;
7) ва бошқа тоифалар.

Юқоридаги рўйхат бўйича кетма-кетликка риоя қилинади, яъни номзодлар бир неча киши бўлса, рўйхат юқорисидагиларга устуворлик берилади.

Қуйидагиларга акция доирасида контракт тўлаб берилмайди:

1) Ўзбекистондаги хорижий ёки хусусий ОТМларда ўқиётганлар учун;
2) Хориждаги ОТМларда ўқиётганлар учун;
3) Супер-контракт учун;
4) Магистратура учун;
5) Қўшма дастур асосида ўқиётганлар учун.

Мурожаат учун: https://forms.gle/8edCYvP1PbXi7tYa8

❗️Илтимос, бошқа масалалар, муаммолар, саволлар билан безовта қилманг. Илтимосимизни тушундингиз деган умиддамиз.


👉 @xushnudbek 👈
ДИҚҚАТ!

Сўровлар жуда кўп келаётгани сабабли эҳтиёжманд талабалар ҳақида маълумот юборишни автоматлаштирдик.

Илтимос, барча мурожаатларни мана бу ердан юборинг:

https://forms.gle/8edCYvP1PbXi7tYa8

Ҳозиргача ботга хабар ёзганлар ҳам, илтимос, қайтадан мана шу манзил орқали яна мурожаат юборсангиз:

https://forms.gle/8edCYvP1PbXi7tYa8

Тушунганингиз учун раҳмат.
Audio
🎧 Куннинг энг муҳим хабарлари

2019 йил 28 август сони

Лойиҳа муаллифлари:

👉 @xushnudbek
👉 @najotnuruz
​​Танишинг, Ўзбекистон Қаҳрамонлари!

Шавкат Мирзиёев Президент сифатида сайлангандан сўнг, 2017 ва 2018 йилларда «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони ҳеч кимга берилмаган эди. 2 йиллик танаффусдан кейин илк марта ушбу энг юксак давлат мукофоти соҳиблари номи маълум бўлди!

Президентнинг 2019 йил 28 августдаги Фармони билан қуйидагиларга «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилиб, олий нишон – «Олтин юлдуз» медали топширилди:

Ерниязов Муса Тажетдинович - Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси;

Муротова Лола Неъматовна - Фарғона вилояти Олтиариқ тумани «Нурли обод» фермер хўжалиги бошлиғи;

Нормурадов Хасан Норбекович - «Нуроний» жамғармасининг Самарқанд вилояти бўлими раиси.


Ушбу юртдошларимизга юксак мукофотлар муборак бўлсин, деб қоламиз!


👉 @xushnudbek 👈
​​🎓Ижтимоий-тижорий реклама

Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотини сотиб олишни “ватанпарварлик” деб баҳолайдиганларни унча тушунмайман. Ҳа, тўғри, агар ўзимизнинг тадбиркорлар чиқарган маҳсулотни олсак, балки пул ўзимизда қолар, балки ўзимизни юртдошимизга фойда бўлар, лекин шунчаки ҳамюртимиз бўлгани учунгина сифатли маҳсулот турганда сифатсизини сотиб олишга мажбурлаш, ҳеч бир меъёрларга тўғри келмайди.

Аммо бошқа томондан, негадир маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимизнинг барча маҳсулотлари сифатсиз деган, нотўғри хулоса ҳам шаклланиб қолган. Аслида ундай эмас. Сифатда хорижникидан қолишмайдиган, айрим жиҳатларда ҳатто улардан ҳам яхшироқ бўлган маҳаллий маҳсулотларимиз ҳам, кўз тегмасин, анчагина!

Шулардан бири «Loona» — @loona_uz компаниясидир.

Дастлаб хоббидан бошланиб, ҳозирда ўнлаб ишчилар меҳнат қилаётган ҳақиқий бизнесга айланган корхона маҳсулотларининг 80 фоизи маҳаллий хом-ашёдан тайёрланади.

Агар Сизга кафелар, ресторанлар, офислар ва бошқа шу каби бинолар интерьер декори учун керак бўладиган люстра, лампалар, муаллифлик ёритиш жиҳозлари керак бўлса, унда ҳеч иккиланмасдан «Loona»@loona_uz компаниясига мурожаат қилишни тавсия этаман. Маҳаллий тадбиркорларимиз ўз мижозларига сифат ва нарх масаласида бозор бўйича мақбул таклифларни тақдим этишига кафолат берамиз.

Қўшимча маълумотларни корхонанинг телеграмдаги каналидан олиш мумкин.

Телеграм канал: @loona_uz

Instagram:
www.instagram.com/loona_lighting

Facebook:
www.facebook.com/LoonaUz

Сайт: www.loona.uz

Тел: +998901896226
+998951700660
Хотин-қизлар қўмитасига аёлларга оид 3 та амалий таклиф

Сўнгги кунларда Хотин-қизлар қўмитаси билан боғлиқ кўплаб мунозарали ҳолатлар бўлди. Қўмитанинг ўз ҳаракатларини изоҳлашга қилган ҳаракатлари вазиятни кўп ҳам ўзгартирмади, менимча.

Қўмитага имижини яхшилаш учун 3 та кичкина таклиф айтаман, имконини қила олса, амалга оширсин. Аслида қуйида айтилаётганлар уларнинг асосий мажбурияти ҳам:

1. Дискриминация

Аёл ходимлар фарзандли бўлганда, уларга боласи 2 ёшга тўлгунгача ҳақ тўланадиган таътил берилади. Ва ушбу таътил давомида 2 “минималка” миқдорда нафақа тўланади. Халқ тилида бу “бола пули” дейилади.

2013 йилгача ушбу нафақа ҳамма аёл ходимларга бериларди. Aммо ўша йили Mолия вазирлигининг аввалги раҳбарияти бюджетни иқтисод қилиш мақсадида кўп “ислоҳот”лар ўтказди. Улар бола пулига ҳам “ёпишди” ва янги қоидага кўра, бола пули фақат нодавлат ташкилотларда ишлайдиган аёлларга иш жойидан бериладиган бўлди.

Aммо бюджет ташкилотида ишлайдиган аёлларга иш жойидан бола пули берилмайдиган бўлди. Улар бола пулини фақат маҳалладан олиши мумкин. Унда ҳам оиласи кам таъминланган бўлсагина беришади. Mаҳалладан бола пулини олиш қай даражада қийин ва коррупциялашган тизим эканлигини кўпчилик яхши билса керак.

Хуллас, қонунчиликдаги ушбу дискриминацияни бартараф этиш керак. Бюджет ташкилотида ишлайдиган аёлларни қолганлардан қаери кам? Уларнинг айби давлат ташкилотида ишлаганими? Лекин улар ҳам она-ку! Улар ҳам фарзанд дунёга келтирди-ку. Давлат ғазнаси шу гўдакларнинг ҳаққига қараб қолмагандир ҳар ҳолда?

2. Адолатсизлик

Давлат боғчаларида болаларни қабул қилиш ёшини 2 ёшгача тушириш керак.

Бу ҳақида аввал ҳам ёзганман. Aниқроғи бева аёлнинг зорланиб ёзган мактубини эълон қилгандим.

Бола пули 2 ёшгача берилишини билиб олдик. Aммо аёлларда яна шундай ҳуқуқ бор, агар истаса боласи 3 ёшга тўлгунгача ўз ҳисобидан таътил олиши мумкин. Бу мажбурий эмас, ихтиёрий.

3-йилдаги таътилни одатда ўзига тўқ аёллар олади. Чунки 1 йил ойлик олмасдан бола тарбияси билан шуғулланиш осон эмас.

Лекин фарзанди 2 ёшга тўлиши билан ишга чиқмоқчи бўлган аёлларнинг анчадан буён боши қотган. Улар боласини кимга қолдиради? Оиласида қаровчи бўлмаса, улар олдида қандай ечим бор? Давлат боғчалари 3 ёшдан олади, хусусий боғчалар эса жуда қиммат. Қорнини тўйдирсинми, боғчага пул тўласинми? Ёки боласи 3 ёшга тўлишини кутиб, ишга чиқмай, уйда ўтирсинми? Унда 1 йил уларни ким боқади?

Tаъкидлаш жоиз, илгари давлат боғчаларига 2 ёшдан олинарди. Лекин кейинчалик 3 ёшга кўтариб қўйишди. Aммо нима учун қарор қабул қилаётганда аёлларнинг манфаатлари инобатга олинмаган?

3. Қонунсизлик

Бу масалани ҳам илгари кўтариб чиққандим. Aммо натижа бўлмади.

Қонунчиликка биноан, аёлларга туққунга қадар 70 кун, туққандан сўнг 56 кун ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилади. Бу халқ тилида “декрет таътили” дейилади.

Mеҳнат кодексининг 286-моддасига кўра, ана шу таътил пайтида тўлиқ (100%) иш ҳақи миқдорида ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси берилади.

Aммо 2016 йил 27 декабрдаги Президент қарори ҳамда унга киритилган 2018 йил 4 апрелдаги ўзгартиришга кўра, ишга кирганига ҳали 1 йил тўлмаган аёлларга декрет пули иш ҳақининг 75%и миқдорида тўлаб берилиши белгиланган.

Бир нарсани унутмангки, Президент қарори ҳеч қачон Қонундан устун бўлолмайди. Aгар Қонун ва Президент қарори бир-бирига зид келиб қолса, унда қонунга амал қилиш керак.

Aммо молия бўлимлари “пақиллатиб” 75% иш ҳақи беришмоқда. Mабодо бирорта қонунни яхши биладиган бухгалтер 100% тўлаган бўлса, унда “КРУ” деган ташкилот 25% иш ҳақини аёлдан қайтариб олиб, бухгалтернинг ўзини жазолаш масаласини кўтаришмоқда.

Аслида декрет пули стаждан қатъи назар барчага иш ҳақининг 100%и миқдорида берилиши керак. Қонун талаби шундай!

Бу қонунсизликка қачондир барҳам бериладими?

=====

Mана шулар 3 та кичкинагина таклифим эди.

Хотин-қизлар қўмитаси шу учаласини ижобий ҳал қила олса (ҳеч бўлмаса шунга ҳаракат қилса), ҳар ҳолда бу ҳаракати бозорларда Зулфия шеърларини қўйиб беришдан кўра, миллионлаб аёлларга кўпроқ амалий фойда келтирса керак, деб ўйлайман.

Саломат бўлинг.


👉 @xushnudbek 👈
Audio
🎧 Куннинг энг муҳим хабарлари

2019 йил 29 август сони

Лойиҳа муаллифлари:
👉 @xushnudbek
👉 @najotnuruz
⚡️РАСМАН: ТАЙИНЛОВЛАР

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Кудбиев Шерзод Давлятович Ўзбекистон Президентининг давлат хизмати ва давлат ҳокимияти вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.
https://president.uz/uz/2831

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қуранбаев Қаҳрамон Қўчқорович эса Шерзод Кудбиевнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
https://president.uz/uz/lists/view/2832

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимда ишлаб келган Саъдуллаев Алишер Зафарович эса Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
https://president.uz/uz/lists/view/2833

У сентябрь ойининг бошида ўтказилиши режалаштирилаётган Ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг йиғилишида Иттифоқ раиси сифатида сайланиши кутилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
​​Ҳукуматга талабаларнинг тўлов-контракти бўйича таклифлар

Твиттерда қирғизистонлик фойдаланувчилар Ўшга ва ўзи умуман Қирғизистонга жуда кўп ўзбек абитуриентлари келаётганини муҳокама қилишмоқда (сурат пастда).

Уларнинг барчаси имтиҳонларсиз талаба бўлиш ваъда қилинаётган ОТМларга борган ўзимизнинг ёшлардир. Бу каби минглаб ёшлар ҳозир Қозоғистон ва Тожикистонда ҳам юришибди ёки энди кетишади. Украина ва Хитойни гапирмаса ҳам бўлади.

Аввал ҳам таъкидлаганимдек, ёшларнинг хорижда ўқиб келишига қарши эмасман, аксинча буни ёқлайман ҳам. Аммо гап юқори даражадаги таълим сифати кафолатланган рейтинги юқори ОТМлар эмас, балки ўртамиёна ва ундан ҳам пастроқлари ҳақида кетаётгани учун ва асосийси ёшларимиз уёқларга билим олиш учун эмас, шунчаки дипломли бўлиш учун отлангани хавотирли.

Сабаблар ҳақида бош қотирадиган бўлсак, аввало буни қиммат контракт нархлари ҳамда квоталар камлиги билан изоҳлаш мумкин.

Чунки қўшни давлатлардаги ОТМлар 4-5 млн сўм атрофидаги контрактга имтиҳонсиз қабул қилишни айтиб, кўплаб ёшларни ўзига оғдириб олишмоқда.

Шундан келиб чиқиб, минглаб ёшларимизнинг таълим сифати мавҳум бўлган ОТМларда ўқиганидан кўра, ўзимизнинг кўз ўнгимизда ўқиши минг марта яхши. Бунинг учун энг аввало тўлов-контракт нархлари ва тўлаш тартибини қуйидагича кўриб чиқиш таклиф этилади:

Асосий тўлов-контракт бўйича

👉 бизда контрактлар қиммат эмас. Тўғри, қиммат, лекин Венесуэлада бундан ҳам қиммат бўлиши мумкин. Аммо аҳолининг даромадларидан келиб чиқилса, ҳақиқатдан 10 млн сўмдан ортиқ контракт оддий оилалар учун имконсиз. Агар фарзандлари кўп оила бўлса, муаммо янада ортади;

👉 бизда контрактни йилида 2 марта бўлиб тўлаш тартиби жорий қилинган, яъни ҳали ўтилмаган дарсларга ярим йиллик пулни олдиндан тўлаш керак. Контрактларни ҳар ой бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш керак. Шунда бир мартада катта пул топиш имконини қилолмайдиган оддий оилалар ҳам контрактни тўлашга қийналмас эди;

👉 сиртқи ва кечки таълим шакллари учун контракт миқдорларини камайтириш керак. Чунки ушбу таълим шаклларида стипендия берилмайди ва ушбу фактор контракт нархлари кундузгига нисбатан ўта қиммат эканлигини англатади. Сиртқи таълимнинг контрактига оид петиция бўйича Ҳукумат аллақачон қарор қабул қилиши керак эди, қонунчиликда белгиланган муддат ўтиб кетяпти шундоқ ҳам.

Супер-контракт бўйича

👉 ўқишга кира олмаганлар тўлайдиган супер-контракт нархлари ҳам ҳаддан ташқари қиммат. Тўғри, шу суммага ҳам ўқишга рози бўлганлар бор, аммо нархлар арзонлаштирилса, тўлов қобилияти борлар сони янада кўпаяди ва бу ОТМларга олдингидан ҳам кўпроқ даромад топиш имконини беради (худди тонировка нархига ўхшаб);

👉 супер-контракт нархларини абитуриент тўплаган баллга мутаносиб равишда табақалаштириш керак. Масалан, кириш чизиғига 5 балл етмасдан, 150 балл тўплаган абитуриент ҳам 200 млн сўм тўлайди, 57 балл тўплаган абитуриент ҳам 200 млн сўм. Менимча, бу адолатдан эмас. Шу сабабли ҳозирги 4 баллик ҳудудни бекор қилиб, ушбу табақалар доирасини янада кенгайтириш керак;

👉 супер-контрактни бирданига тўлаш мажбуриятини бекор қилиб, бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини яратиш керак. Яъни ўша супер-контракт миқдорини 4 йилга бўлиб юбориш керак. Масалан, супер-контракт миқдори 100 млн сўм бўлса, ҳар йили 25 млн сўмдан, 200 млн сўм бўлса, ҳар йили 50 млн сўмдан тўлаш имконини бериш керак;

👉 ўз навбатида ушбу супер-контракт суммаларини ҳам оддий контрактга ўхшаб ойма-ой бўлиб тўлаш тартибини жорий қилиш керак. Шунда супер-контракт нархи ойига 2-4 млн сўмдан тўғри келади;

👉 супер-контракт учун ҳам стипендияли ва стипендиясиз тўлаш имкониятини бериш керак;

👉 банклар томонидан супер-контракт учун бозор фоизларида (имтиёзли эмас) кредитлар таклифи кўпайтирилиши мақсадга мувофиқ.


Шу ва шу каби усуллар ёшларнинг олий маълумот олишга бўлган эҳтиёжларини бирмунча кўпроқ қондириши ва аҳолининг ижтимоий ҳолатини ҳисобга олиб, уларга енгиллик бериши, қаерга ва қандай жойга кетаётганини ўзлари ҳам билмайдиган минглаб ёшларни (уларнинг миллионлаб доллар пулларини) Ўзбекистонда олиб қолиши мумкин. Буларнинг барчаси ИМҲО.


👉 @xushnudbek 👈