Xushnudbek.uz
517K subscribers
9.6K photos
2.45K videos
205 files
8.29K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Божхона қўмитасининг хабар беришича, бугун Сергели туманидаги заводлардан бирида ДХХ томонидан «26 июнь - Халқаро гиёҳвандликка ва гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши кураш куни» муносабати билан ноқонуний муомаладан мусодара қилинган наркотик моддаларнинг навбатдаги туркуми йўқ қилинибди.

Тадбирда 1,1 тоннадан ортиқ наркотиклар ёқиб юборилган.

Ҳазиллашиб айтишларича, тадбирни ёритишга келган ва оловнинг тутунидан нафас олган кўплаб журналистларнинг кайфияти аъло, ҳаётдан хурсанд юришганмиш 😀
​​Рашид Қодировга суд ҳукми эълон қилинди

Бугун, 2019 йил 26 июнь куни, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди, Юнусобод туман суди биносида, Ўзбекистон Республикасининг собиқ Бош прокурори Рашид Қодиров ва бошқаларга оид (жами 13 нафар шахс) жиноят иши бўйича айблов ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар бермоқда.

Суд ҳукми билан, 2000-2015 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори лавозимида фаолият кўрсатиб келган Рашид Қодиров (Жиноят кодекси 210-моддаси 3-қисмининг «а» банди), пора беришга далолат қилиш (ЖК 28,211-моддаси 3-қисмининг «а» банди), фирибгарлик (ЖК 168-моддаси 3-қисмининг «а» банди), солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш (ЖК 184-моддасининг 3-қисми), тергов қилишга ва суд ишларини ҳал этишга аралашиш (ЖК 236-моддасининг 2-қисми), жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш (ЖКнинг 243-моддаси) каби, ҳокимият, бошқарув ва жамоат бирлашмалари органларининг фаолият тартибига қарши бир қатор оғир ва ўта оғир жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилди.

Суднинг ҳукми билан айбли деб топилган жиноятлари учун Рашид Қодировга, ЖК 50-моддасининг 6-қисми тартибида 10 йил озодликдан маҳрум қилиш ва энг кам ойлик иш ҳақининг 500 баравари (101 млн 365 минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Шунингдек, Улуғбек Суннатов 19 йилга, А.Мирзаев 15 йилга, Улуғбек Хуррамов 14 йилга, Жамшид Файзиев 13 йилга, А.Мусашайхов 13 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Бундан ташқари, суд оғир ва ўта оғир жиноятлар учун судланган Рашид Қодиров, Мирағлам Мирзаев, А. Мирзаев, Жамшид Файзиев, Улуғбек Суннатов, Р. Пулатов, Улуғбек Хуррамов, Ю. Гаиповни (ЖКнинг 52-моддаси) махсус унвон ва давлат мукофотларидан маҳрум қилиш ҳақида тақдимнома киритишга қарор қилди.


👉 @xushnudbek 👈
​​Энди Юридик университетга топширганлар бошқа ОТМларни ҳам танлай олади
#abituriyent

Олинган маълумотларга кўра, жорий йилда йўналишлар бўйича фанлар мажмуасида айрим ўзгаришлар бўлган.

Хабарингиз бор, февраль ойида Тошкент давлат юридик университетнинг фанлар мажмуаси она тили (3,1), чет тили (2,1) ва тарих (1,1) кетма-кетлигида тасдиқланган эди. Шу пайтгача бундай кетма-кетлик бошқа бирорта йўналишда мавжуд эмаслиги сабабли, ТДЮУга ҳужжат топширадиган абитуриентлар учта йўналишни танлаш имкониятидан маҳрум бўлиб, фақат битта билан чекланишга мажбур бўлиши айтилганди.

Лекин 2019 йилги тест синовлари учун фанлар мажмуасида айрим йўналиш бўйича ўзгаришлар кузатилган ва ТДЮУ энди якка ўзи эмас. Суратга эътибор берсангиз, ТДЮУга ҳужжат топширган абитуриент Қорақалпоқ давлат университетининг «Юриспруденция» ҳамда Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг «Ноширлик иши» йўналишларига ҳам ҳужжат топширганини кўриш мумкин.

«Ноширлик иши» йўналишини тушунса бўлади, чунки бу янги йўналиш, ўтган йили йўқ эди. Лекин ҚДУ «Юриспруденция»да ўзгариш бўлган, сабаби ўтган йилларда улар тарих 1-фан эди. Хўп, шу йўналишда ҳам фанлар ўзгарар экан, унда нима учун шуни олдинроқ эълон қилишмайди? Ахир кўплаб абитуриентлар ҚДУга топшириш нияти билан тарих фанига бор эътиборни қаратиб, тайёрланаётгандику. Уларга нисбатан адолатсизлик эмасми бу?


❗️Қабул жараёнлари бошланганига 11 кун бўлган бўлса ҳам, ҳали ҳануз на тиллар кесимида квоталар, на фанлар мажмуаси эълон қилинди. Бунинг натижасида Интернет орқали ҳужжат топшириш хизмати ҳам ишга тушгани йўқ. Таваккал бошланган қабул, деярли таваккал давом этмоқда.


Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
#муштарийдан_мактуб #abituriyent

Давлат хизматлари марказида ишловчи бир муштарийимиз қуйидагича хабар юборибдилар:

«Xushnudbek aka, men operatorman, abituriyentlarni qabul qilyapmiz har kuni. Bugun shunday uzgarish buldi - QDUni yuridik yunalishi oldingi holatga qaytib qoldi. Yuridik unverstetga tugri kelmaydi. Bizga shunaqa topshiriq buldi bugun, abiturentlarni chaqirib uzgartiringlar, deyishdi. Lekin bugungacha ancha abiturent qabul qilgandik, bu sarsongarchilik ancha»

Демак, ҳали ҳеч нарса аниқ эмас шекилли. Воқеалар ривожини кузатамиз.


Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
​​Бугун, 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони асосида бир гуруҳ матбуот ва ОАВ ходимлари мукофотланди.

Буни қарангки, давлатимиз раҳбари мени ҳам блогер сифатида давлат мукофотига раво кўрибдилар. Ҳозиргина тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Президентимиз номидан «Келажак бунёдкори» медалини топширди.

Бағоятда хурсандман. Абдулла Нигматович менга мукофотни топшира туриб, «Қачон блогерлар давлат мукофотини олганди?» дея таъкидлаганлари ҳам бежизга эмас. Тарихда илк марта!

Сал ўзимга келиб олай, кейин бу ҳақида бафуржа ўз фикрларимни билдираман, Худо хоҳласа.

P.S. табриклар чекланмаган миқдорда қабул қилинади 😃
​​«Блогерлар ҳам одамми, ака» деган гаплар ўтмишда қолди

Сўнгги йилларда менга энг кўп айтилган гаплар рўйхати билан танишинг:

- Сиёсатга қарши чиқма!
- Оқимга қарши сузма!
- Ҳукуматни танқид қилма!
- Бу кетишда тепадагилар сени аниқ “синдиришади”!
- Нима қиласан раҳбарларнинг кўзига ёмон кўриниб?
- Қамаб қўйишмаса гўрга эди...
- ва ҳ.к.

Мана, мисол учун яқиндагина кундузи чироқ ёқиб юриш масаласига оид мақоламдан кейин бир ҳурматли акамиз қуйидагича шахсий хабар юборибдилар (сўзма-сўз келтираман):

«Одамларни исёнга даъват этиш, давлатнинг қонун-қоидаларига ишончсизлик кайфиятини уйғотиш каби айблар қўйилиши мумкин сизга. Ёшлик қилиб, истиқболингизни куйдириб қўйманг».

Баъзан шайтон юрагимга қутқу солганидан, “ростдан ҳаммага ёмон кўриниб зарилми менга?” деб ўйлаб қолардим. Ҳукумат вакилларию, вазирлар, ҳокимлару ташкилот раҳбарларини кўргани кўзи, отгани ўқи бўлмаса керак, келажагимни барбод қилишга арзийдими шу блогерлигим дердим.

2014-2017 йилларда битта танқидим туфайли ТВдаги айрим раҳбарлар мени баъзи телеканалларнинг “қора рўйхатига” киритиб қўйишганини ҳам яхши эслайман (товба, худди ТВга чиқмасам ўлиб қоладигандай, менга “запрет” қўйишганига бало борми?).

Лекин бугун амин бўлдимки, буларнинг барчаси ички қўрқувимиз холос. Цензурани ўзимиз ўйлаб топганмиз, ўзимиз кучайтирганмиз ва ўзимиз уни энг юқори чўққига олиб чиққанмиз. Чунки ҳаммага ҳадик билан қараймиз, ҳаммадан қўрқамиз, овозимизни бировлар эмас, биринчи бўлиб айнан ўзимиз бўғамиз!

Бугун тарихда илк бор 2 нафар блогер давлат мукофотлари билан тақдирланди: мен ҳамда @davletovuz канали муаллифи. Бир қарашда Телеграмдаги энг “ғаламис”, Ҳукуматни энг кўп танқид қиладиган, бировлар кўзи билан қараганда “халқни энг кўп гиж-гижлайдиган” икки нафар блогер. Аммо тасаввурларимиз яна бизни алдади, "юқоридагилар" блогерларга умуман бошқача, хайрихоҳлик кўзи билан қарашар экан.

Менинг ўта шахсий фикримча, Президент ушбу Фармонга имзо чекар экан, мамлакатдаги сўз эркинлигининг янги босқичига старт берди. Сиз ўйлашингиз мумкин, шу иккала блогер давлат мукофоти олдими, демак бўлди, ютуқ уларники, фақат уларга мазза, деб. Аслида ундай эмас.

Агар масалага кенгроқ қарасак, бу Фармон билан Ўзбекистондаги ҳар бир фуқаро, у қайси соҳада, ким бўлиб ишлашидан қатъи назар, эркин ва мустақил фикр айта олса, ўз сўзига ва фуқаролик позициясига эга бўлса, биз ўйлагандай, Ҳукумат уларни ёмон кўрмаслиги, аксинча уларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини маълум қилмоқчи.

Бу Фармон билан, фуқаролик журналистикасининг ҳар бир вакили, ҳар бир блогер энг юқори даражада тан олиниши мумкинлигига ишора қилишмоқчи.

Давлат мукофоти берилгандан кейин мен ёки Давлетов.уз дарров “бизда ҳаммаси яхши, ҳаммаси зўр, яшасин мусаффо осмон” деган позицияга ўтмаслигимизни, аксинча бундан илҳомланиб, янада ўткирроқ мавзуларда таҳлилий ва танқидий қалам тебратишда давом этишимизни раҳбарлар ҳам жуда яхши билишади. Аслида уларга айнан шу керак.

Бу мукофот овозни ўчириш эмас, аксинча уни янада баландроқ кўтариш, қолган фуқароларни ҳам қўрқмасдан “гапиришга” ундаш эканлигини яхши англашимиз керак.

Давлат раҳбари мазкур Фармон орқали биздан айнан шуни сўрамоқда, шу жамият ривожи учун эркин ва ҳур фикрли, нияти холис бўлган инсонларнинг кўпайишини хоҳламоқда.

Хўш, биз бу чақириққа тайёрмизми? Шу жамият ва юрт ривожи учун керак жойида мақтаб, керак жойида раҳбарларнинг жон-жонидан ўтказиб юборадиган аччиқ танқидларимиз билан уларга кўзгу тутишга тайёрмизми? Ҳеч қайси бир гуруҳларнинг ноғорасига ўйнамасдан, холис ва асосли, энг асосийси эркин фикрларимиз билан олис сафарга чиққан давлатга ёрдам беришга тайёрмизми?

Сизчи, сиз бунга тайёрмисиз?
Эйфориядан кейин

Бугун яна янги тонг отди. Янги кун бошланди. Кечаги кун эса... тугади.
Қани энди ҳар бир кунимиз кечагидай байрам бўлса... Мукофотларни олдик, минбарларга чиқиб нутқ ирод қилдик, ўнлаб телеканаллару радиоларга интервьюлар бердик, қойиллатиб расмларга тушдик, табриклару мақтовларни эшитиб мойдай эридик, қўшимчасига кечки пайт зиёфатларда едик-ичдик... Хуллас, бутун дунёни унутиб, фақат ўзимиз ҳақимизда ўйладик, дам олдик, ўйнадик-кулдик...

Лекин ҳаёт ўйин-кулгудан иборат эмас ва ҳар куни кечагидай яшай олмаймиз. Бир ухлаб тургандан кейин, эйфориялар тарқади, ҳаяжонлар кетди. Энди яна келган жойидан давом эттирамиз.

Аввалги принципимиз қандай бўлса, ўша принципни аслича сақлаб қоламиз, керак бўлса олдингидан ҳам кучайтирамиз.

Бизни кузатишда давом этинг...

Ва дуоларингизда унутманг. Айтганча, кеча табрик йўллаган барча инсонларга чексиз миннатдорлик билдираман, барчага алоҳида жавоб ёза олмаганим учун узр.

P.S.: баъзан бошимизга бирор кичикроқ синов, мушкуллик келса, дарров тушкунликка тушиб қоламиз, майда нарсалардан ҳам фожиа ясай оламиз. Аммо қувончли кунларимизни жуда оддий қабул қиламиз, худди ҳар кунимиз шундай бўладигандай. Аслида бахтли кунларимиздан ҳам максимум лаззатланишни ўрганишимиз керак, бунинг айби йўқ. Чунки бахтли кунларимиз ҳам ғанимат. Умримиз ғанимат...

👉 @xushnudbek 👈
Рашид Қодировга нима учун 10 йил берилди?
#юридик_дарс

Ижтимоий тармоқларда бугуннинг энг кўп муҳокама қилинаётган саволи шу бўлмоқда. «Нима учун Рашид Қодировга 10 йил берилди (жарима жазоси ҳам бор)? Бу кам эмасми?»
Шу саволга изоҳ бермоқчиман.

Мен судда қатнашганим йўқ, унда нима гаплар бўлди, қандай далиллар айтилди, буниси номаълум. Лекин берилган жазони ҳуқуқшунос сифатида шарҳлашимга бу тўсқинлик қилмайди, менимча.

Энг аввало Рашид Қодиров суд ҳукми билан қайси жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилганини кўриб чиқамиз:

• Пора олиш (ЖК 210-моддаси 3-қисмининг «а» банди);
• Пора беришга далолат қилиш (28, 211-модда 3-қисмининг «а» банди);
• Фирибгарлик (168-модда 3-қисмининг «а» банди);
• Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш (184-модданинг 3-қисми);
• Тергов қилишга ва суд ишларини ҳал этишга аралашиш (236-модданинг 2-қисми);
• Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш (243-модда).

Жиноят кодексини очиб, ушбу моддаларни варақласангиз, улар ичидаги энг оғир жазо назарда тутилган жиноят, бу - пора олиш ва пора бериш жиноятлари эканлигига гувоҳ бўламиз. Ушбу жиноятлар учун максимум 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш мумкин.

Хўш, суд унда нима учун 15 йил эмас, 10 йил жазо берди? Нега 5 йилни “қирқиб қолишди”?

Олий суд берган расмий хабарга эътибор қилсак, қуйидаги жумлага кўзимиз тушади: «Рашид Қодировга ЖК 50-моддасининг 6-қисми тартибида 10 йил озодликдан маҳрум қилиш ва энг кам ойлик иш ҳақининг 500 баравари (101 млн 365 минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди».

ЖК 50-моддасининг 6-қисми тартиби нима дегани у?

Жиноят кодексини очамиз. Унда қуйидагича ёзилган:

«Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётган аёлларга ҳамда олтмиш ёшдан ошган эркакларга нисбатан тайинланаётган жазо муддати ушбу Кодекс Махсус қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган озодликдан маҳрум этиш энг кўп муддатининг учдан икки қисмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас».

Рашид Қодиров 67 ёшда. Демак, қонун бўйича унга ЖКда белгиланган энг максимум жазонинг (15 йил) учдан икки қисмини, яъни 10 йил бериш мумкин. Суд айнан 10 йил беришга ҳам мажбур эмас, иш ҳолатидан келиб чиқиб, 4, 7, 9 йил бериши ёки умуман бошқа енгилроқ ҳам мумкин. Асосийси 10 йилдан ошиб кетмаса бўлди.

Лекин Рашид Қодировга суд қонунда мумкин бўлган энг максимум жазони, яъни 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Бор гап шу... Яна қайтараман, мен шунчаки масаланинг ҳуқуқий ечимини келтирдим холос. Билиб қўйган зарар қилмайди.


👉 @xushnudbek 👈
​​Пропискага оид петицияни эълон қилиш рад этилди

Ёдингизда бўлса, анча олдин «Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталига Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка режимини бекор қилиш тўғрисидаги петицияни жойлагандим.

Кўпчилик унинг натижаси ҳақида сўраётгани учун, маълумот бериб ўтмоқчиман.

Ўша петицияга модератор томонидан рад жавоби берилган.
Яъни петиция овозга ҳам қўйилмади. Бошқача айтганда менинг фикрим «туғилмаёқ бўғилди».

Рад қилишнинг асоси сифатида баландпарвоз гаплар ёзилган. Айтишларича, доимий пропискани соддалаштириш бўйича кўп ишлар қилинаётган эмиш, шу сабабли менинг петициямни эълон қилиш рад этилганмиш.

Ваҳоланки, мен пропискани соддалаштиришни эмас, бу тизимни бутунлай бекор қилишни сўраганман. Бу иккаласи мазмунан бошқа-бошқа нарсалар эканлигини тушуниш қийин эмас.

Модератор жавобининг сўнггида қуйидагича дейилади:

«Юқоридагилардан келиб чиқиб, мамлакатимизда ушбу соҳада ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилаётганлигини ҳисобга олган ҳолда, 2019 йил 2 февралдаги “Mening fikrim” веб-портали орқали электрон жамоавий мурожаат қилиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, “Mening fikrim” веб-порталига электрон жамоавий мурожаатни жойлаштириш ёки жойлаштиришни рад этиш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш учун ваколатли давлат органлари ва модератор вакилларидан иборат таркибда тузилган Ишчи комиссия томонидан мурожаатингиз “Mening fikrim” веб-порталига жойлаштирилиши мақсадга мувофиқ эмас, деб топилди».

Лекин хулосада Низомнинг айнан қайси банди бўйича рад қилинганлиги айтилмаган. Бунга ҳайрон қолмаса ҳам бўлади, чунки Низомда рад қилиш асослари аниқ саналган бўлиб, менинг петициям уларнинг бирортасига тушмайди. Қандай асос билан рад қилаётганини ўзлари ҳам билишмайди.

Аввалроқ “Менинг фикрим” порталида Низомдаги муддатларга риоя қилмаслик ҳолати мунтазам учраб тургани ҳақида ҳам маълумот бергандим.

Хуллас, бу порталдан кўнглим қолди. Фақат раҳбарларга ёқадиган петицияларни ўтказиб, сал ёқмайдигани чиқиб қолса, асоссиз рад қиладиган бўлишса, бунақа порталдан кимга нима фойда?

Ёдингизда бўлса, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 2017 йил 22 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасида қонунлар муҳокамасига кенг халқ оммасини жалб қилиш, бунинг учун замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, жумладан, Интернет тармоғида махсус “майдон”лар яратиш зарурлигини таъкидлаб ўтган эдилар.

“Менинг фикрим” портали ҳам шу ташаббус ортидан очилганди. Давлатимиз раҳбарининг ушбу мақсади "халқ - қонунларнинг асосий ижодкори бўлсин" деган принцип устига қурилганди.

Аммо прописка ҳақидаги петициянинг ассосиз рад қилинганини кўриб, айтиш мумкинки, портални юритаётганлар, назорат қилаётганлар ўзларининг асоссиз цензуралари орқали халқнинг фикрини бўғишмоқда, фақат ўзларига ёқадиган жамоавий мурожаатларни ўтказиб, сал ёқмайдиганлари чиқиб қолса, рад этишиб, кўзбўямачилик билан шуғулланишмоқда. Президентнинг ишончи ҳайф Сизларга!


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.

👉 https://bit.ly/301Ulx1
​​Тошкент давлат шарқшунослик институтига ректор тайинланди!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори лавозимига Рихсиева Гулчехра Шовкатовна тайинланди. Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Рихсиева Гулчехра Шовкатовна 1971 йилда туғилган, маълумоти олий, 1993 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган. Филология фанлари номзоди, доцент. 2019 йилдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётганди.

Маълумот учун: Шарқшунослик институтини узоқ йиллардан буён Маннонов Абдураҳим Муталович ректор сифатида бошқариб келаётганди.

P.S.: бу ОТМларга тайинланган илк аёл ректорми ёки аввал ҳам аёллар ректор сифатида фаолият олиб борганми, аниқ эслолмадим. Сизда маълумот бўлса, изоҳларда ёзиб қолдиришингизни сўрайман.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев: Шаҳар жамоат транспортини аҳолига қулай, арзон, хавфсиз қилиб беришимиз керак

www.president.uz/uz/2686

Давлатимиз раҳбари бугун Тошкент шаҳрининг Махтумқули ва Оҳангарон кўчалари кесишмасидаги уч қаватдан иборат транспорт боғламасини бориб кўрди. Оҳангарон шоссеси бўйлаб умумий узунлиги 502 метр туннел, Махтумқули кўчаси бўйлаб 411 метрлик эстакада, чорраҳанинг ҳалқа қисмида ҳар бири 29 метрлик иккита йўл ўтказгич қурилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мавзуга оид. Швецияда жамоат транспортининг афзаллигини кўрсатувчи қисқа ва кўргазмали ижтимоий реклама. Ажойиб!

Афсуски биздаги жамоат транспорти тизими билан ҳозирча мақтана олмаймиз. Лекин яхшиликлардан умидвормиз.


👉 @xushnudbek 👈
Ички ишлар вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган Тошпулатов Азиз Анварович Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунгача ушбу лавозимда фаолият олиб борган Даврон Назармухамедов эса Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланибди.


👉 @xushnudbek 👈
​​Аёл ректорлар ҳақида

Сенат раиси Танзила Нарбаева ўзининг Фейсбук саҳифасида Шарқшунослик институтига аёл кишининг ректор сифатида тайинланганини алоҳида эътироф этди ва Гулчеҳра Рихсиева бугунги кундаги ОТМлар орасидаги ягона аёл ректорлигини маълум қилди.

Шарқшунослик институти ректорини жамоага таништириш маросимида Танзила Нарбаевадан ташқари, Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувахитов ҳамда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовлар ҳам иштирок этган.

Маълумот учун: бугунги кунда ОТМ раҳбари (фақат ректор эмас, филиал директори) сифатида ишлаб келаётган аёл киши бор эди. Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали директори Атаниязова Орал Аминовна узоқ йиллардан буён ушбу лавозимда фаолият олиб бормоқда.

Бундан ташқари муштарийларнинг изоҳлари орқали аввалги йилларда ОТМ ректори бўлиб ишлаган аёллар ҳақида қуйидаги маълумотлар ҳам тўпланди:

• СССР даврида СССР Медицина Институтлари ичида Самарқанд Медицина Институти Ректори Ваҳабова Ўктамхон опа ягона аёл ректор сифатида узоқ йиллар ишлаган;

• Ўзбекистон тарихида биринчи аёл ректор Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида академик Агзамова Мақсуда Ходжиновна бўлганлар. Бундан ташқари ушбу институтда 1990 йил 24 июлдан 2005 йил 17 февралгача техника фанлари доктори, профессор Алимова Ҳалима Алимовна ректор лавозимида фаолият олиб борганлар;

• Фарғона политехника институтида 1980 йилларда Сайдалиева Маҳфуза Султановна узоқ вақт ректор бўлган. Шунингдек, ФарПИда профессор Гулчеҳра Ҳамидова ҳам узоқ йиллар ректорлик қилган;

• Ўзбекистон Давлат консерваториясини 2005-2013 йилларда Мурадова Дилдора Аҳмедовна бошқарган. Улардан олдин ҳам бу даргоҳни 1987-1997 йилларда О.Ю.Юсупова бошқарган;

• Ҳозирги Қарши давлат университети, собиқ Қарши давлат педагогика институти ректори Ўлжабоева ушбу лавозимда ишлаган;

• Тошкент темир йўл муҳандислари институтида 2009-2012 йилларда Каримова Феруза Фузаиловна ректор сифатида фаолият олиб борган;

• Раззоқ Ҳамроевнинг қизи Гули Ҳамроева Миллий рақс ва хореография олий мактаби ректори бўлган.

P.S.: афсуски деярли барча ОТМларнинг сайтида ушбу олийгоҳда ректор бўлиб ишлаган инсонлар ҳақида маълумотни топиб бўлмайди. Аксарият сайтларда ОТМ тарихи деган саҳифалар ёки йўқ, ёки борлари ҳам ишламайди. Ўйлашимча, ҳар бир ОТМ сайтида ҳурмат юзасидан албатта аввалги йиллардаги ректорлар ҳақида маълумот бўлиши керак. Чунки ўша инсонлар ҳам маълум йилларда таълим ривожига ўз ҳиссаларини қўшишган.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from davletovuz
Ҳокимлар ва бюджет ҳақида

Кейинги икки йилда бошланган децентрализация жараёни фақат бюджет маблағларини ҳудудлар ихтиёрида қолдириш билангина чекланиб қолмоқда. Тайинланган, тийиб туриш механизмлари йўқ, амалда фақат давлат раҳбаригагина ҳисобдор бўлган ҳокимлар бундай муҳитда самарали бўлиши мумкинми?

Илгари ҳам ҳокимларнинг ваколати чекланмаган эди, лекин уларнинг пули йўқ эди ва истаймизми йўқми шу ҳолат уларни институт сифатида ишлашга ва ҳеч қурса марказий идоралар олдида тийилиб туришга мажбур қиларди.

Ҳозир-чи? Ҳозир ҳокимлар учун давлат раҳбаригача ёмон гап етиб бормаслиги таъминланса кифоя, чунки тескари реакция бугунги реалликда фақат Президентдан юз бериши мумкин. Яъни ҳокимлар ҳаддидан ошса, фақат Президент уларнинг танобини тортиб қўйиш мумкин.

Қисқа индалло шуки, пул билан таъминланган амалдор, бизнинг шароитда ҳокимлар тийиб туриш ва ҳисобдорлик орқалигина самарали институтга айланади. Акс ҳолда ҳокимлик институти ўрнини ўзига хон, ўзига бек яккаҳоким эгаллайди.

Зеро машойихлар айтганидек, сайланмаган, ҳисобдор бўлмаган, эртага лавозимда қолиш-қолмаслиги фуқароларга боғлиқ бўлмаган амалдорлардан яхшилик кутиш жудаям қийин.
Андижон вилоят ҳокимининг ҳақоратлари ортидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги вазият бўйича баёнот берди

Маълум бўлишича, Андижон вилоят ҳокимлигида 2019 йил 3 январда ўтказилган йиғилиш баёни қарори билан вилоят молия бошқармасига пул маблағларини тиббиёт муассасаларидан йиғиб олиб, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳисоб рақамига марказлаштириш ҳамда ушбу пул маблағларига тўғридан-тўғри тузилган шартномаларга мувофиқ, шприц, инфузион система ва тиббий қўлқоплар сотиб олиш топширилган.

Ваҳоланки, «Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига кўра, тўғридан-тўғри шартнома тузиш йўли билан ушбу тиббий буюмларни харид қилиш тақиқланган.

Юқоридаги топшириқ асосида Андижон шаҳрида жойлашган «MAKRO FARM ANDIJON» МЧЖ билан юқоридаги қонун талабларига зид равишда тузилган тўғридан-тўғри шартномалар асосида жами 6,3 млрд сўмлик мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган шприц ва системалар сотиб олинган.

Худди шундай тартибда топшириқ асосида Андижон шаҳридаги «GOLD GROWN PHARMA» МЧЖдан ноқонуний равишда жами 20,1 миллиард сўмлик мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган тиббий қўлқоп маҳсулотлари харид қилинган.

Аслида ушбу маблағларга вилоят аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш учун дори воситалари ва бошқа зарур тиббий буюмлар ҳам сотиб олиниши лозим эди.

Бунинг оқибатида, Андижон вилоятида 2018-2019 йилларда шприц, система ва қўлқоплар билан таъминот даражаси зарур эҳтиёждан бир неча марта ортиққа таъминланган, лекин шошилинч ёрдам учун керакли бўлган ва бошқа дори воситалари эҳтиёжга нисбатан бир неча марта кам харид қилинган.

Оддий қилиб айтганда, пул маблағлари нотўғри тақсимланиши ва давлат харидларини амалга ошириш тартиби бузилиши оқибатида ўрганилган ташкилотларда вилоят аҳолисининг дори воситаларига бўлган эҳтиёжи 44,5 фоизга («Актовегин» дори воситасига бўлган эҳтиёж ҳатто 5 фоизга) таъминланган бир пайтда, қўлқоп 265 фоизга, система 103 фоизга ҳамда шприц 500 фоизга эҳтиёждан ортиқ сотиб олинган.

Амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, юқоридаги кўрсатилган тиббий буюмлар мажбурий равишда сертификатлаштирилиши, яъни сифати Ўзбекистонда амалда бўлган стандартларга тўлиқ жавоб бериши шарт эди. Табиийки, бундай сертификати бўлмаган маҳсулотларни сотиш ва ишлатиш умуман мумкин эмас. Лекин шунга қарамай, кўрсатилган ҳолатда бундай сертификати бўлмаган (ҳаттоки 47та ҳолатда бундай сертификат бериш рад этилган) сифатсиз тиббий буюмлар сотиб олинган, - дейди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Юридик бўлими бошлиғи Руслан Муҳаммадиев.

«Ушбу ҳолатлар вазирлик томонидан аниқланганидан кейин дастлаб 2019 йилнинг 13 май куни Андижон вилоят ҳокими номига бу тўғрида расмий хат юборилиб, юзага келган муаммоли масаланинг ечимида амалий ёрдам кўрсатиш сўралган. Вазият бўйича ҳеч қандай ижобий ўзгариш сезилмаганидан кейингина ҳамда вилоят тиббиёт муассасаларида дори воситаларига эҳтиёж кучайиб, дори воситалари таъминоти билан боғлиқ вазият чигаллашишни бошлаганидан кейин (орадан 15 кун ўтиб) жорий йилнинг 28 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юқоридаги ҳолат бўйича тўпланган материаллар юборилган ва масаланинг оқилона ечимини топишда амалий ёрдам кўрсатиш сўралган.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилган хатда Андижон вилояти ҳокимлиги ёки ҳоким Шуҳрат Абдураҳмонов ҳақида ҳеч қандай маълумот мавжуд эмас», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати маълумотида.


👉 @xushnudbek 👈
Вилоят ҳокими Президент тайинлайдиган вазирларни ҳақорат қилиб турса-я...

Очиғи вилоят ҳокимларининг оғзи шалоқ экан, дейилса унча ҳайрон бўлмаймиз. Қўл остидагиларни жуда кўп раҳбарлар шунақа сўкади, дея кўникиб ҳам ҳатто минг афсуски.

Лекин вилоят ҳокими вазир даражасидаги мансабдорларни ҳақоратлаши биринчи бор жамоатчиликка маълум бўлмоқда.

Ким кимни ҳақорат қилди?

Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов 9 июнь куни вилоят ҳокимлигида ўтказган йиғилиш аудиофайли ОАВга чиқиб кетди. Унда вилоят ҳокими бир қанча мансабдорларни очиқчасига ҳақорат қилганини кўриш мумкин.

Масалан, вилоят ҳокими “Сизга қанча электр керак бўлади?” деб савол берган “электр вазирига” нисбатан “тупойми у?” дея муносабат билдирган. Бунда катта эҳтимол билан Энергетика вазири Алишер Султонов назарда тутилган. Вилоят ҳокими қанча электр кераклигини ҳисоблаб берганини айта туриб, “шунга ақли етмаяпти бу фаросати йўқларнинг” дейди.

Шунингдек, Андижон вилояти ҳокими Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновни ҳам жиддий ҳақорат қилган. Хусусан, дастлаб вазирга нисбатан “вазирчанг”, “ифлос”, “шакал”, “маймун”, “карранда” деган сўзларни ишлатган.

Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғига қарата «анави маразинг, вазирчанг, ифлос, кеча менга кеволиб, кетимга пахта қўйиб, ўзи Андижондан чиққан» деган гапларни айтган.

Шундан сўнг жаҳл билан дейди: «Лекин эшитиб ол: бугун ҳокимият менинг қўлимда! Жонингни суғуриб оламан сен ифлосларни!»

Бу ҳоким вазирларни ҳақорат қиладиган даражадаги ҳокимиятни қаердан олди экан, қизиқ?

Ўзи муаммо нимада?

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тепадаги баёнотини ўқидингиз. Унда айтилишича вилоят ҳокимлиги 26,4 млрд. сўмлик (3,1 млн АҚШ доллари) маблағни 3 та нарса (шприц, система ва тиббий қўлқоп) сотиб олишга йўналтирган. Ваҳоланки, бу пулга дори воситалари ва бошқа зарур тиббий буюмлар ҳам олиниши керак бўлган, лекин бундай қилинмаган.

Пулларнинг бу каби нотўғри тақсимланиши натижасида Андижон аҳолисининг дори воситаларига бўлган эҳтиёжи 44,5 фоизга («Актовегин» дори воситасига бўлган эҳтиёж ҳатто 5 фоизга) таъминланган холос. Аммо қўлқоп 265 фоизга, система 103 фоизга ҳамда шприц 500 фоизга эҳтиёждан ортиқ сотиб олинган.

Тасаввур қиляпсизми, аҳолининг дорига эҳтиёжи бўлган бир пайтда, керак бўлмаса ҳам шприц ва қўлқоп сотиб олинаверган. Кимдир шошилинч тиббий ёрдам чақирса, бир чемадон шприц ва қўлқоп билан келишади, лекин ёнида дориси йўқ.

Энг қизиғи вилоят ҳокимлиги 3,1 млн долларлик бу маҳсулотларни қонун талабларини бажармасдан, ҳеч қандай тендер ўтказмасдан сотиб олган экан, ундан ҳам ёмони олинган воситаларга 47та ҳолатда сертификат бериш рад этилган, бошқача айтганда сифатсиз тиббий буюмлар сотиб олинган, - демоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Соғлиқни сақлаш вазири шу ҳақида вилоят ҳокимига хат ёзгани учун “маймун”дан олиб, “шакал”га солиняпти.

Икки кеманинг бошини ушлаганлар

Халқ таълими вазири сифатида Шерзод Шерматов энди иш бошлаган кезлари бор кучи билан халқ таълими тизимини ҳокимлар чангалидан қутқариб, тўғридан-тўғри вазирликка бўйсунадиган қилишга сарфлади ва буни уддалади, дейиш мумкин. Чунки мажбурий меҳнат ва бошқа яна кўплаб беъмани қарорларнинг илдизи тан оламизми, йўқми, узоқ йиллар айнан маҳаллий ҳокимларга бориб тақалар эди.

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов мажлисда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғига қарата бир гапни айтди: «икки томонга ўйнаяпсан, сен ифлос».

Ҳа, ростдан ҳудудлардаги ташкилотларнинг иккитадан раҳбари бор. Ҳам ҳудуд бўйича ҳокимнинг қош-қовоғига қарайди, ҳам юқори турувчи ташкилот сифатида вазирлигига бўйсунишга мажбур. Доно халқимиз эса билиб айтган: “чўпон кўп бўлса, қўй ҳаром ўлади”.

Айрим ҳокимлар ўша ҳудудни ўз шахсий томорқасидай қабул қилмоқда ва қўл остидагиларининг барчасини қулдай кўради. Истаганда ҳақорат қилади, истаганда калтаклайди. Аслида эса у оддий хизматчи, халқ хизматчиси холос. Унга ўша мансаб бир умрга мерос қилиб берилмаганини унутмаслиги керак.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 30 июнь - Ёшлар куни!

Юртимизнинг эртанги куни, келажаги ва ишончи бўлган барча ёшларни байрам билан табриклайман!

#YoshlarKuni #YouthDay #ДеньМолодёжи


👉 @xushnudbek 👈