Xushnudbek.uz
174K members
773 photos
203 videos
39 files
1.5K links
Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг Телеграм каналига хуш келибсиз!

www.xushnudbek.uz

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

Тижорий таклифлар учун:
👉 @xushnudbekreklama
Download Telegram
to view and join the conversation
Президент Шавкат Мирзиёев 24 май куни Тошкентдаги Талабалар шаҳарчасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.


👉 @xushnudbek 👈
Матбуот хизматлари фаолиятини ривожлантиришга оид Президент қарори лойиҳаси эълон қилинди. Яхши гаплар бор.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан давлат ташкилотларининг матбуот хизматлари фаолиятини ривожлантиришга оид Президент қарори лойиҳаси жойланди.

Лойиҳага кўра:

👉 ахборот хизмати раҳбари бир вақтнинг ўзида давлат ташкилоти раҳбарининг матбуот котиби ҳисобланади ҳамда ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси мақомига эга бўлади, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитларига кўра раҳбар ўринбосарига тенглаштирилади;

👉 давлат ташкилотларининг ахборот хизматлари ходимлари (раҳбаридан ташқари)нинг лавозим маошларига бошқа ҳар қандай тўловлардан қатъи назар 50 фоиздан кам бўлмаган миқдорда ойлик устама тўланади;

👉 ахборот хизматининг вазифалари ва функциялари бошқа бўлим ва бўлинмаларига юкланишига йўл қўйилмайди;

👉 ахборот хизматлари қоида тариқасида давлат ташкилотларининг марказий аппарати, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида улар ходимлари умумий чекланган сони доирасида ахборот хизмати раҳбари – матбуот котибидан ташқари:
• ОАВ ва жамоатчилик билан алоқалар;
• веб-ресурслар ва ижтимоий тармоқлар билан ишлаш;
• таржимонлик;
• тасвирга олиш йўналишлари бўйича камида тўрт нафар бошқарув ва техник ходимдан ташкил топади;

👉 давлат ташкилотларининг бўйсинувидаги ташкилотлар ва ҳудудий бўлим ва бошқармалари, туман (шаҳар) ҳокимликларида ахборот хизматлари камида икки нафар бошқарув ходими ва техник ходимлардан иборат таркибда ташкил этилади;

👉 ахборот хизматларининг раҳбарлари ва бошқарув ходимлари мос равишда Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари билан келишган ҳолда лавозимга тайинланади;

👉 ахборот хизматларининг раҳбарлари ҳар уч йилда бир марта Агентликда аттестациядан ўтказилади;

👉 ташкилот раҳбарларига ахборот хизматларини замонавий моддий-техника воситалари, шу жумладан хизмат хонаси, телевизор, компьютер жамланмаси, хизмат машинаси, аудио, видео ёзиб олиш ускуналари, фотокамера, юқори тезликдаги интернет, зарур дастурий маҳсулотлар билан таъминлаш, шунингдек ахборот хизматларини юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш юзасидан шахсий жавобгарлик юкланади;

👉 давлат ташкилотлари Ташқи ишлар вазирлиги ва Агентлик билан биргаликда ахборот хизматлари ходимларини дунёнинг етакчи мамлакатларига ахборот хизматлари фаолиятини ўрганиш, тажриба алмашиш, стажировка ўтказиш мақсадида бир йилда камида бир марта хизмат сафарига юбориш чораларини кўради.

Қарор лойиҳаси билан қуйидаги манзилда батафсил танишишингиз мумкин:
https://regulation.gov.uz/uz/document/3612

Муҳокамалар 10 июнга қадар давом этади.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер жорий йил 27-29 май кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

Ташриф доирасида Франк-Вальтер Штайнмайернинг Ўзбекистон ва ГФР етакчи компания ва банклари, жамоатчилик вакиллари билан учрашиши, қатор саноат ва бошқа объектлар билан танишиши кўзда тутилган.

Федерал президент Хоразм вилоятига ташриф буюриб, Урганч давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашади ҳамда Хива шаҳрининг тарихий ва меъморий обидалари билан танишади.

Ташриф якунида иқтисодиёт, молия, таълим, соғлиқни сақлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида икки томонлама муносабатларни янада кенгайтиришга қаратилган келишувлар имзоланиши кутилмоқда.

Манба

👉 @xushnudbek 👈
Ramazon. 20-kun. Ruhiy tarbiya turkumidan. Rizo
Рамазон. 20-кун.

Ризо. «Руҳий тарбия» туркумидан.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Манба: islom.uz #ramazon

Каналга уланиш:
👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг видео мулоқот тарзида ўтказилган III конференциясида ҳозирга қадар кенгаши раиси в.б. бўлган Хаитов Актам Ахмадович раис лавозимига сайланди.

Шунингдек, Актам Хаитов бир пайтнинг ўзида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ҳам ҳисобланади.

У бундан кейин ҳам иккала ташкилотни бошқарадими ёки партия раҳбарлигидан кетадими, буниси ҳозирча аниқ эмас.

Эслатиб ўтамиз, яқинда «Миллий тикланиш» партиясида раис ўзгарган эди.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яхшиям дунёда яхшилар бор.

50-рақамли болага ўхшаганлар кўпаяверсин.


👉 @xushnudbek 👈
Ramazon. 21-kun. Ruhiy tarbiya turkumidan. Muroqaba
Рамазон. 21-кун.

Муроқаба. «Руҳий тарбия» туркумидан.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Манба: islom.uz #ramazon

Каналга уланиш:
👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баъзан ўзимизнинг зиёнимизга бўлса ҳам, ўзгалар учун севимли нарсаларимиздан воз кечишни ўрганишимиз керак.

Дам олиш кунингиз хайрли ўтсин 😃


👉 @xushnudbek 👈
​​Номинг ўчсин, монополия

Кеча блогер @kurbanoffnet ўз каналида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» томонидан ички рейслар учун билет нархлари оширилганини тасодифан билиб қолгани, масалан, 4 май куни Тошкент-Урганч рейси бўйлаб Y классда 461 минг сўм эвазига парвоз қилган бўлса, эндиликда худди шу класс учун билет нархи 887 минг сўм этиб белгилангани ҳақида ёзди. Бу дегани ЎҲЙ айрим класслар учун билет нархларини салкам 2 баробарга оширган!

Блогернинг айтишича, энг ёмони бу ҳақида монопол компания ҳеч қандай хабар бермаган. На ўзининг расмий сайтида, на бошқа ОАВларда. Албатта-да, нима учун улар хабар бериши керак? Ахир ўзи хон, кўланкаси майдон бўлса. Истаган пайти, истаган нархини қўя олса. Ахир қизиққон-да у! Монопол-да у!

Истеъмолчилар ҳуқуқи, дейсизми? А, нима? Нима у? Ейдиган нарсами? Монопол ташкилотларни истеъмолчилар мутлақо қизиқтирмайди. Бунга жуда кўп мисоллар келтириш мумкин. «Ёқса шу, ёқмаса катта кўча» принципида ишлашади.

Ваҳоланки, «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасида ваколатли органнинг нархлар (тарифлар) бўйича қарори табиий монополия субъектлари томонидан улар кучга киришидан камида ўн беш кун аввал оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, дея белгиланган.

ЎҲЙ эса бу ҳақида нархлар ошириб бўлингандан кейин, бугун Газета.уз сайти орқали хабар бермоқда. Агар блогер Kurbanoff бу ҳақида ёзмаганида балки ҳеч қачон хабар беришмаган ҳам бўлармиди, ким билсин. Ўрага сичқон тушди, гулдур-гуп деган нақлни жуда яхши кўришадида бу монополларимиз.

Компания нима учун қонунларга ва халққа (истеъмолчиларга) бу даражада ҳурматсизлик қилганлиги ҳақида бирор расмий тушунтириш (узр сўраш демайман, майли) берармикин?

Айтганча, Монополияга қарши курашиш қўмитасидан эса «Сувсоз» билан боғлиқ воқеадагига ўхшаган тезкор муносабат кутиб қоламиз.


👉 @xushnudbek 👈
​​Ноқонуний тонировка учун 5 млн сўм жарима

Кўпчиликнинг хабари бўлдими ёки йўқ, билмадиму, 2 кун олдин кучга кирган қонунга биноан, махсус рухсатномасиз машинаси ойналарини тонировка қилган ҳамда ҳайдовчининг ўрнидан теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатилган (масалан, орқа ён ойналарга пардалар) бўлса, жарима жазоси ЭКИҲ 25 баробари (5 млн сўм) этиб белгиланди.

Илгари ушбу иш учун жарима миқдори атиги ЭКИҲ 1 баробари (202 730 сўм). Демак, жарима 25 баробарга оширилди.

Худди шу қоидабузарлик маъмурий чора қўлланилгандан сўнг бир йил ичида такроран содир этилса, жарима миқдори ЭКИҲ 40 баробари (8,1 млн сўм) этиб белгиланди. Аввал 2 “минималка” (405 минг сўм) эди.

Бундай жарима тўламаслик учун махсус рухсатнома асосида орқа ойнани 95 фоизгача, орқа ён томон ойналарини 70 фоизгача қорайтиришингиз мумкин, лекин бунинг учун жисмоний шахслар ЭКИҲ 90 баробари (18,2 млн сўм), юридик шахслар учун 120 баробар (24,3 млн сўм) тўлаши керак. Ва бу тўлов фақат 1 йил учун. Кейинги йил учун яна шунча тўлов қилиш лозим бўлади.

Қонунчиликда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун бунақа катта жарималар унча кўп эмас. Келинг уларни кўриб чиқамиз:

25 баробар миқдорида (5 млн сўм):

• 1 йилда 3 мартадан кўп белгилангандан 20 км/с тезликни оширса;
• 1 йилда 2 мартадан кўп белгилангандан 20-40 км/с тезликни оширса;
• 1 йилда такроран белгилангандан 40 км/с дан ортиқ тезликда юрса;
• алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда машина бошқариш;
• маст шахсга машина бошқаришни топшириш;
• ойналарни берухсат тонировка қилиш ёки ён ойналарга парда ўрнатиш.

30 баробар миқдорида (6 млн сўм):

• транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахснинг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши;
• йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши.

40 баробар миқдорида (8,1 млн сўм):

• транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахснинг маст ҳолда машина ҳайдаши;
• 1 йил ичида такроран ойналарни берухсат тонировка қилиш ёки ён ойналарга парда ўрнатиш.

Ортиқча изоҳ бермоқчи эмасман, қоидабузарликларнинг хавфлилик даражасини солиштирингда, ўзингиз учун хулоса қилиб олаверинг.

P.S.: Кундузи чироқ ёқиб юриш қоидаси бизнинг шароитга тўғри келмаслиги ҳақида гап кетганда қуёшли юрт эканлигимиз, айниқса ёз ойида кучли жазирама бўлиши алоҳида таъкидланмоқда.

Лекин кўпчилик жазирама иссиқда машина салонини иссиқдан ҳимоя қилмоқчи бўлган ҳайдовчилар нима қилсин, 5 млн сўм жарима тўласинми ёки 18 млн сўмга 1 йиллик ҳуқуқни сотиб олсинми, демаяпти.

Ижтимоий тармоқларда кундузи чироғини ёқмаганлиги учун 101 минг сўм жаримани “отнинг калласидай” деб баҳолашяпти, унақада орқа ён томонига чий парда ёки дарпарда ўрнатганларга 5 млн сўм жаримани ниманинг калласига ўхшатса бўлади? Кит ёки филникигами?

Депутатлар бу ҳақида ҳам ТВда гапиришармикин, шунчаки қизиқ...


👉 @xushnudbek 👈
Мана, илк жарималар белгилашни бошлашибди.

Ҳурматли ҳайдовчилар, машинангиз ойналарини берухсат тонировка қилдирманг ёки орқа ён ойналарга парда ўрнатманг! Акс ҳолда «атиги» 5 млн сўм жарима тўлашингизга тўғри келади.

P.S.: агар ҳар икки томонда "боковой" кўзгулар бўлса, машинанинг орқа ойнасига пардалар, шунингдек чий парда ёки дарпарда ўрнатишга рухсат берилган.

Фото: UzMDK


👉 @xushnudbek 👈
Ramazon. 22-kun. Ruhiy tarbiya turkumidan. Tavba
Рамазон. 22-кун.

Тавба. «Руҳий тарбия» туркумидан.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Манба: islom.uz #ramazon

Каналга уланиш:
👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Япониядаги ўқувчиларнинг бир-бирини қўллаб-қувватлаши акс этган видео ёдингиздами?

Мана буниси АҚШдаги ўхшаш ҳолат. Ғарбда одатда болаларни жамоа бўлиб ишлаш руҳида тарбиялашади.

Бизда бу бироз оқсаган. Оддий мисол, спортда ҳам асосий ютуқларимиз яккалик баҳсларда, жамоавий турларида эса деярли омадимиз келмайди.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from davletovuz
Лондондан ўзбек гилоси ҳақида ёзишаяпти: "Кўчамиздаги магазиндан ўзимиз сотиб олдик", деб ёзаяпти ватандошимиз.
​​Давлатни алдасанг, «жигоку»га тушасан дeган гапи жуда ўйга солди одамни

Куни-кеча Ватандош.уз сайтида чоп этилган Японияда яшовчи бир ҳамюртимизнинг мақоласини юборишди. Ўқиб кўрдим, ёқди. Сизга ҳам илиндим:

«Бугун эрталаб ишга кeтаётган эдим. Мeтрода бир болакайга кўзим тушди. Бошини китобдан кўтармай кeтди, анча жойгача. Ҳавасингиз кeлади-вeй.

Чидаб туролмадим. Ёнида жой бўш экан. Ўтириб саволга тутдим. Япон халқига сумимасeн (узр) дeб узоқдан гап бошламасангиз қўрқиб кeтади. Мeн ҳам узр дeб, саволга тутдим. Жавоб бeргиси кeлмай жавоб бeрди.
– Қанақа китоб ўқиябсан?
– Мактабдан бeрган уйга вазифамни қилаяпман.
– Нeга уйда қилмадинг?
– Уйда ҳам қилдим. Бу ерда ҳам қиламан. Биласизми? Мен кўп китоб ўқишим кeрак.
– Нимага?
– Отам билан онам ажрашган. Онам мeни, жуда ҳам қийналиб катта қилябди. Баитода (соатбай ишлаш) ишлаб жуда ҳам қийналаябди. Мeн ҳозир зўр ўқисам кeлажакда ўзимни каишамни (компания) очиб, онамларни шачоу (компания бошлиғи) қилиб тайинлайман. Ўзимизни уйимиз бўлади… Мeни “боқишдан қийналаман, бола кeракмас” дeб ажрашиб кeтган отамга ҳам ёрдам қиламан, дeйди…

Кўзларимга ёш кeлди…
Нотўғри савол бeриб қўйганимдан ҳижолат бўлиб, чалғитмоқчи бўлиб, гапни бўлдим.
– Сатоукун, (исми Сатоу экан, -кун қўшимчаси эркалаб чақиришда ишлатилади) дарс қилишни яхши кўрасанми?
– Ҳа, жуда ҳам. Онам айтганлар мeнга, дарс қилсам, яхши одам бўлсам, одамларга ёрдам бeрсам давлатга зиёним тeгмаса «тeнгоку»га тушарканман.
– «Тeнгоку» нима?
– «Тeнгоку»ни билмайсизми? Мeн сизни кийимларингизни? Қўлингиздаги китобни кўриб ақлли одам дeб ўйлагандим. Ие, ҳа сиз гаикоужинсиз-ку (хорижлик) шунга тушунмадингиз, шeкилли. «Тeнгоку» дeгани одам ўлгандан кeйин борадиган жой. Яхши одамлар «Тeнгоку»га тушади. Ёмон одамлар «Жигоку»га.

Бу гапларини эшитиб, Жаннат ва Дўзах ҳақида гапираётганини фаҳмладим. Яна саволга тутдим:
– Сатоукун, Жигокуга (дўзах)га қандай одамлар тушади?
– Давлатдан, алдаб пул ундирганлар, масалан: ўқимай, ишламай, “пулим йўқ, пул бeринглар” дeб фақат давлатдан пул ундирадиганлар тушади. Ёмон одамлар тушади. Дадамни ҳам тушади дeб айтишди мeнга. Лeкин, мeн хоҳламайман.
Бўлди, мeн кeйинги бeкатда тушаман. Бай бай. – Ўқишларинга омад. Укажон, Илоҳим барча орзуларинга эришгин…

Бола тушиб кeтди. Қарасам анча бeкат ўтиб кeтибман. Кун бўйи бола билан бўлган суҳбат ҳақида ўйладим. Ҳали бошланғичда ўқийдиган болани, фикрлаши-ю, ақллилигига тасанно айтдим. Фарзанд тарбиясига қойил қолдим.

Япония давлатини анча мунча давлатлардан илдамлаб кeтганини сабабини тушунгандeк бўлдим. Ўқимаса ҳeч ким бўлолмаслигини, оддий соатбай ишда ишлаб ўтиб кeтишини тушунган, кeлажакда катта компанияни юритаман, дeб болалигидан қаттиқ ҳаракат қилган Сатоукунлар ривожлантирган экан, Японияни. Жуда кўп Японни кўрасиз ўзимни компаниямни очаман, дeб қаттиқ ўқиб, соатбай ишлаб, ухламай юрганликларини. Шу сабабдан Япон компаниялари дунёда кучайиб кeтгандир, балки.

Давлатни алдасанг, «жигоку»га тушасан дeган гапи жуда ўйга солди одамни.
Барака топ, Сатоукун. Ўзингдан нeча баробар ёши катта аканга, «жигоку», «тeнгокудан», ҳаётдан, тиришқоқликдан, китоб ўқишдан дарс бeриб қўйганинг учун…

Моҳи Рамазон ойларида дуо қилайлик азизлар, бизни юртимиздан ҳам шундай, болажонлар чиқиб, ёшлар чиқиб, катта – катта компаниялар очиб, кучли олимлар чиқиб, ота-боболаримизни муносиб ворислари чиқиб Ўзбeкистонимизни Япониядeк, бошқа ривожланган давлатлардeк юқори чўққиларга олиб чиқсин, Илоҳим.

Баҳодир Искандаров,
Шинжуку шаҳри, Япония. 2019 йил 7 май».

Мақола тугади.

Фото: Япония метросидаги Сатоукун. (Баҳодир Искандаров олган фотосурат).


👉 @xushnudbek 👈
Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер 27 май куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.


👉 @xushnudbek 👈
Ramazon. 23-kun. Ruhiy tarbiya turkumidan. Iffat
Рамазон. 23-кун.

Иффат. «Руҳий тарбия» туркумидан.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Манба: islom.uz #ramazon

Каналга уланиш:
👉 @xushnudbek 👈
Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайерни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтмоқда.

Маросимни қуйидаги ҳавола орқали онлайн томоша қилиш мумкин:

www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/688744661578610/