Xushnudbek.uz
340K members
2.29K photos
583 videos
79 files
3.36K links
Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг Телеграм каналига хуш келибсиз!

www.xushnudbek.uz

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

Реклама бўйича мурожаат:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
to view and join the conversation
​​«Мендан сўрасангиз – ҳаммасига сифатсиз таълим айбдор дейман»

Минг афсуски, Қозоғистондаги автобус ҳалокати фожиаларнинг биринчиси эмас, охиргиси ҳам бўлмаса керак (лекин охиргиси бўлсин, деб дуо қиламиз).

Ўтган йилги 52 нафар юртдошларимизнинг ўлими билан якунланган Оқтўбе фожиасидан кейин «Мендан сўрасангиз – ҳаммасига сифатсиз таълим айбдор дейман» номли мақола ёзгандим, айрим парчаларни келтираман:

«Қандай фожиа юз берганини ҳис қилиб кўряпсизми ўзи?

Қанчадан-қанча оила суянган тоғи, оила бошисини йўқотди. Қанчадан-қанча ота-оналар навқирон, айни кучга тўлган фарзанду жигарбандидан айрилди. Водий узра мотам қора булути кезиб юрибди...

Ижтимоий тармоқларда буларга ким айбдор, деган саволларни кўп беришмоқда. Айримлар ишсизликдан тортиб, билет нархларигача, қишлоқларда шароит йўқлигидан тортиб марҳумларнинг ўзларини ҳам айбдор қилиб кўрсатишгача боришяпти.

Лекин мендан сўрасангиз, буларнинг барчасига сифатсиз таълим айбдор, деб жавоб бераман.

Ишсизлик кўпми? Чунки, таълим тизимимиз янги иш ўринларини очадиган, инновацион ғоялар, ташаббускорлик билан яшайдиган ҳар томонлама етук кадрлар етиштириб бера олмаяпти.

Тадбиркорларимиз ривожланмаяптими? Чунки, таълим тизимимиз тадбиркорнинг юраги бўлган кучли менеджерлар, маркетологлар, узоқни кўра оладиган молиячиларни етиштириб бера олмаяпти.

Коррупция кучлими? Чунки таълим тизимимизнинг бошланиш булоғи коррупциядан бошланади. Боғчага болангизни қўйишдан пул билан бошлаганингиздан кейин у токи институтни тугатиб диплом олгунгача қанчадан-қанча қорни қаппайган виждонсиз раҳбарларнинг чўнтагини бойитишингиз керак.

Четда мардикорлик қилишяптими? Чунки таълим тизимимиз замонавий меҳнат бозорига бардош бера оладиган, рақобатбардош кадрлар тайёрлаб бера олмаяпти. Бизнинг таълимдан чиққанларнинг кўпчилиги (ҳаммаси эмас) нари борса кўча супуриш ёки қурилиш қилишга яраяпти холос.

Хўш, яна қайси соҳа керак? Юртимизда малакали шифокорлар камми? Чунки тиббий таълим чириб битган. Юртимиз ўз табиий бойликларидан мақсадли фойдалана олмаяптими? Чунки нефт-газ, геология ва шу каби соҳаларда пичоққа илинадиган мутахассис тайёрлаш таълим тизимимиз учун амри маҳол.

Юртимиз ерлари кам самарали экинлар билан банд қилиняптими? Чунки таълим тизимимиз қишлоқ хўжалиги, ирригация-мелиорация соҳасида бирорта натижа кўрсата олмаяпти.

Умуман мамлакатимизда қайси соҳа оқсаётган бўлса, қайси соҳада тизим ишдан чиққан бўлса, билингки уларнинг таг замирида сифатсиз таълим ётади. Таълими ривожланмаган, ўқитувчиси ҳурматга эга бўлмаган жамият ҳеч вақога эриша олмайди. Бундай жамиятнинг бошида фақат мотам бўлади холос.

Қозоғистондаги фожиада кириш имтиҳонларида нафсига қул бўлиб, миллатига хиёнат қилаётган коррупционер масъулларнинг ҳиссаси бор.

Қозоғистондаги фожиада ўқитувчини пахта даласига ҳайдаган, уларга кўча супуртирган масъулларнинг ҳиссаси бор.

Қозоғистондаги фожиада ўқитувчиларни қоғозбозликка кўмиб, ҳар бир йўталгани учун ҳам ҳужжат сўрайдиган тизимни яратиб қўйган масъулларнинг ҳиссаси бор.

Қозоғистондаги фожиада сессия пайтлари жарақ-жарақ пуллар эвазига калласи бўм-бўш талабаларни ҳимоя қиладиганларнинг ҳиссаси бор.

Қозоғистондаги фожиада сифатли таълим тизимини яратиш учун масъул бўлган, лекин буни шунча йилдан буён уддалай олмаётган барчанинг ҳиссаси бор.

Келгусида бундай фожиалар яна такрорланмаслиги учун «бизда ҳаммаси яхши, таълимга эътибор катта, кўп маблағлар ажратяпмиз, кириш имтиҳонларида қинғирликлар аниқланмади, 5-6 нафар ўқувчиларимиз халқаро олимпиадада ўрин олди, демак тизим зўр» деган олди-қочди гапларни бугундан йиғиштириб, илм-фанни, интеллектуал оламни ривожлантириш, ўқитувчиларнинг нуфузи ва салоҳиятини ошириш йўлида жиддий ислоҳотларни бошлашимиз керак.

Эртага кеч бўлиши мумкин... Ҳар 2-3 ойда ўзга юртга иш излаб кетаётган 50-60 нафар бегуноҳ юртдошларимиздан айрилиб қолишни жимгина кузатиш оғир».


👉 @xushnudbek 👈
​​#Адлия_хабари
“Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги “Экобозор” савдо мажмуасида ташкил қилинган ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар Республика савдо ярмаркаси ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Савдо ярмаркаси доирасида “ECOBOZOR” савдо мажмуасида махсус савдо расталари ташкил этилди. Унда ўз уйларида турган ҳолда турли хилдаги буюмлар, маҳсулотлар тайёрлаш билан шуғулланадиган, бироқ ўз маҳсулотларини реализация қилишда турли қийинчиликларга учраётган ногиронлиги бўлган шахслар тайёрлаган маҳсулотлари сотилмоқда.

Адлия вазирлиги барчани ушбу Савдо ярмаркасида иштирок этишга ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ва турмушда қийналаётган ногиронлиги бўлган шахсларни эҳтиёжларини қондириш, жумладан яшаш шароитларини яхшилашга озгина бўлсада ўз ҳиссангизни қўшишга чақиради.

Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган махсулотлар Республика савдо ярмаркаси бугун соат 19:00 га қадар Мирзо Улуғбек туманидаги “Экобозор” савдо мажмуасида давом этади.
Кун фотоси

Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин ёмғирда рафиқасига соябон тутиб бормоқда.

Самарқанд. 20.04.2019
Украинада янги президент!

Миллий экзит-поллнинг дастлабки маълумотларига кўра, Зеленский 73,2% овоз билан Порошенкони ортда қолдириб, сайловда ғалаба қозонган.

У ўзининг илк баёнотидаёқ СССР давлатларига қуйидагича мурожаат билан чиқибди:

«Собиқ СССРнинг барча давлатлари. Бизга қаранг — ҳамма нарса бўлиши мумкин»

Ҳа, ростдан ҳам, барча нарсанинг имкони бор, демократик сайловларнинг ҳам, масалан. Украин халқининг ушбу қарори нафақат улар учун, балки минтақа учун ҳам фойдали бўлишига тилакдошман.

👉 @xushnudbek 👈
Тавбааа. Натижаларга қараганда, худдики сайловлар Украинада эмас, каналимда бўлганга ўхшайди-я! ))

Бугун эълон қилинган сўровномада каналимизнинг 6326 нафар муштарийси иштирок этганди ва бизда ҳам Зеленский 74% овоз билан Порошенкони ортда қолдирди. Оддий тасодифми бу ёки...?

👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўзланган мақсадга эришиш учун олдингиздан чиқадиган тўсиқларга парво қилмасдан фақат олға интилавериш керак. Фақат кимлардир бу тўсиқлардан сакраб ўтади, кимлардир эса бузиб 😄

Бошланган янги ҳафта барчангизга хайрли бўлсин!

👉 @xushnudbek 👈
​​«Президентимиз бизни Ватанимизга олиб кетиш учун самолёт юборганликларини эшитиб, ҳаммамиз йиғлаб юбордик»

Қозоғистоннинг Жамбул вилояти Қўрдай туманида 20 апрель тонгида юз берган автобус аварияси оқибатида Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси ҳалок бўлгани, 13 нафари эса турли даражада тан жароҳати олгани, тан жароҳати олганлардан тўққиз нафари Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг махсус самолётида Ўзбекистонга олиб келингани ҳақида аввал хабар берилган эди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жабрланувчиларнинг аҳволи ҳақида қўшимча ахборот берди.

«Биз махсус авиаборт билан етиб борганимизда, қозоғистонлик шифокорлар томонидан жароҳатланган ҳамюртларимизга тезкор биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган эди. Шифокорлар гуруҳи ФВВ ходимлари билан жароҳатланганларни авиабортга чиқаргач, бортнинг ўзида уларнинг саломатлиги қайта текширувдан ўтказилди. Керакли муолажалар зудлик билан бажарилди. Ўзбекистонда бизни махсус жиҳозланган тез тиббий ёрдам автомашиналари кутиб олди ва беморлар зудлик билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига етказилди», — дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори Козим Маҳкамов.

Маълум бўлишича, жароҳатланганлар орасида қорақалпоғистонлик 34 ёшли Ўмирбек Ҳайитбоевнинг жароҳати анча оғир бўлган. «Агар унга ўз вақтида малакали тиббий ёрдам кўрсатилмаса, ҳаёти хавф остида қолаётган эди. Шифокорларнинг шошилинч равишда уринишлари натижасида Ўмирбекда мураккаб жарроҳлик операцияси муваффақиятли ўтказилди. Ҳозир бемор ўзини яхши ҳис қилмоқда», — дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборотида. Ҳозирда тан жароҳати олганлардан яна уч нафари операция столига олинган.

Вазирлик матбуот хизмати жабрланувчиларнинг сўзларидан ҳам иқтибос келтирган. «Авариядан кўпчилигимиз ўзимизни йўқотиб қўйдик. Чунки қаттиқ қўрққан эдик. Шундай пайтда кимга хабар бериш, кимдан ёрдам сўрашни ҳам билмай қолар экансан. Шунда эшитдикки, Президентимиз бизни Ватанимизга олиб кетиш учун самолёт юборган эканлар. Буни эшитиб, ҳаммамиз йиғлаб юбордик», — дейди ҳозирда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида даволанаётган қашқадарёлик Аббос Ўлжабоев.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Ўсиб бораётган ўзбек халқи!

2018 йили Ўзбекистон тарихида энг кўп туғилиш (768,3 минг) қайд этилгани ҳақида маълумот берилганди. Давлат статистика қўмитаси 2019 йилнинг 1-чораги бўйича маълумотларни эълон қилди.

Унга кўра, жорий йилнинг 3 ойида 159,5 минг чақалоқ дунёга келган ва бу ҳам рекорд — ўтган йилгига нисбатан тахминан 7%га ошганини англатади.

Туғилган чақалоқларнинг 82,3 минг нафари ўғил болалар, 77,2 минг нафари эса қиз болалар.

Туғилишлар кўп бўлаверсин, давлатнинг энг катта бойлиги бу унинг халқи.

👉 @xushnudbek 👈
​​Ўлимлар камаймоқда

2019 йилнинг январ-март ойларида 37,1 мингта ўлим қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан ўлим коеффициенти 4,5 промиллени ташкил этди, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 0,2 га камайган (2018 йилнинг январ-март ойларида 4,7 промилле бўлган).

Вафот этганларнинг 20,7 минг нафари эркаклар, 16,4 минг нафари аёллардир.

2019 йилнинг январ-март ойларида қайд этилган вафот этганларнинг 63,8 %и - қон айланиш тизими касалликларидан, 9,0 %и - ўсимталардан, 5,2 %и - овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 5,1 %и - нафас олиш аъзолари касалликларидан, 4,3 %и - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 1,4 %и - юқумли ва паразитар касалликлардан ҳамда 11,2 %и - бошқа касалликлардан вафот этган.

Рўйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган болалар сони 1,6 минг нафарни ташкил этиб, уларнинг 52,1 %и - перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 20,3 %и - нафас олиш аъзолари касалликларидан, 16,0 %и - туғма аномалиялардан, 2,1 %и - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 2,1 %и - юқумли ва паразитар касалликлардан, 0,7 %и - овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан ва 6,7 %и - бошқа касалликлардан вафот этган.

👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон тарихида илк маротаба 25-27 апрель кунлари пойтахтимизда йирик халқаро юридик форум бўлиб ўтади.

Унда 1000 дан ортиқ иштирокчи қатнашади. Уларнинг 250 нафари АҚШ, Англия, Германия, Франция, Хитой, Япония сингари 40 мамлакатдан ташриф буюраётган экспертлар ҳамда Корея, Сингапур, Россия, Саудия Арабистони, Шри-ланка, Белорусь, Озарбайжон, Афғонистон каби давлатларнинг Адлия вазирлари ва вазир ўринбосарлари, қонун чиқарувчи органлари ва дунёнинг етакчи арбитраж марказлари раҳбарларидир.

Бундан ташқари, форумда “The Legal 500” халқаро рейтингида етакчи бўлган юридик компаниялар ҳам иштирок этади.

Батафсил маълумот: @huquqiyaxborot
Тошкент шаҳрида давлат уйини сотиб олиш учун камида 10 йиллик прописка талаб этилиши мумкин

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Артикходжаевнинг қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилган эди.

https://regulation.gov.uz/uz/document/3071

Қарор билан Тошкент шаҳрида 2017-2021 йилларда қурилган кўп қаватли уйлардаги турар жойларни сотиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш режалаштирилмоқда.

Бу ерда гап Сергелида қурилаётган, халқ тилида “арзон уйлар” деб аталадиган ва давлат томонидан қурилган (хусусий эмас) турар жойлар ҳақида кетмоқда, менимча.

Муҳокамаларда деярли барча қарорнинг бир бандига эътироз билдирган.

Яъни низомга кўра, Тошкент шаҳрида 2017-2021 йилларда қурилган кўп қаватли уйлардаги турар жойларни сотиб олиш ҳуқуқига эга талабгорлар тоифасидан бири сифатида Тошкент шаҳрида 10 йилдан кам бўлмаган даврда доимий рўйхатда (пропискада) турган бюджет ташкилотларидаги Давлат хизматчилари ва ишчилари кўрсатилган.

Шунингдек, талабгорлар сафига ёш оилалар, эскирган уй-жойларда истиқомат қилувчилар ва яшаш шароитини яхшилашга муҳтож фуқаролар ҳам киритилган.

Муҳокамаларда «Нима учун 10 йил пропискада бўлиши керак, бу муддатни ҳокимиятдагилар қаердан олишди?» дея савол беришмоқда.

Масалан, қуйидаги изоҳга энг кўп овоз берилган:

«Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан доимий рўйхатга қўйилган ходим 3 йилдан кейин номига турар жой расмийлаштириши мумкин. Тошкент шаҳрида 2017-2021 йилларда қурилган кўп қаватли уйлардан олиш учун яна 7 йил уйсиз юриши керакми, топган пулини квартирага сарфлаб? Шу «10 йил» сўзини ёзган одам 1 йил уйсиз яшаб кўрганида бу сўзни ёзмаган бўларди».

Лойиҳа муҳокамаси эртага якунланади.

👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрини айрим мутасаддилар қанақа тасаввур қилади?

Ҳожибой Тожибоевнинг умуман бошқа мавзудаги ҳазили бугунги кунимизга моппа-мос келиб қолганини қаранг 😂

Озгина кайфиятни кўтарамиз, ўртоқлар, бунақа қарорларни кўриб, юрак оғриғи орттириб олишингизни сира истамайман ))

👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан жорий йил 24-27 апрель кунлари “Бир макон, бир йўл” иккинчи халқаро форуми тадбирларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Хитойда бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ХХР Раиси Си Цзиньпин ва Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси Раиси Ли Чжаньшу билан учрашувлар ўтказади.
Эркаклар ва аёллар учун никоҳ ёши тенглаштирилади

Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги
Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.

Қарорга мувофиқ қуйидагилар белгиланди:

👉 ота-она қарамоғисиз қолган болаларга муниципал ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидаги ўзлари яшаб турган турар жойларни улар Меҳрибонлик уйларига жойлаштирилган, васийликка ёки ҳомийликка олувчи билан бирга яшаётган бутун вақт мобайнида, ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар бронлаштириш ҳуқуқи берилади;
👉 болаларнинг рўйхатда туриш жойи ва фуқаролигидан қатъи назар, уларга барча ижтимоий хизматлар кўрсатилади;
👉 болаларнинг давлат органларига бевосита қилган мурожаатларини тўлиқ кўриб чиқиш кафолатланади ва бола тўлиқ муомала лаёқатига эга эмаслиги важлари билан бу турдаги мурожаатларни кўрмасдан қолдиришга йўл қўйилмайди;
👉 14 ёшга тўлган бола ўзининг таъминоти учун бир вақтнинг ўзида ота-онанинг ҳар иккаласидан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундириш тўғрисида даъво қўзғатишга ҳақли;
👉 болаларни ҳимоя қилиш мақсадида судларга ариза билан мурожаат қилган даъвогар давлат божи ва бошқа тўловларни тўлашдан озод қилинади.

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари – Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозими жорий этилди.

2019 йил 1 сентябрдан эркаклар ва аёллар учун никоҳ ёши ўн саккиз ёш этиб белгиланди.

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун қўшимча равишда бир фоизгача давлат гранти асосидаги қабул квоталари ажратилади.

Давлат статистика қўмитасига оналик ва болаликка оид статистик маълумотларниstat.uz” веб-сайтига жойлаштиришни ва маълумотларни доимий равишда янгилаб бориш вазифаси юкланди.

“Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоялаш тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқилади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

👉 @xushnudbek 👈
​​CEFR ва IELTS масаласи қачон ҳал бўлади?

#муштарийдан_савол

Ta'lim tizimidagi aniq va hammani qiynayotgan real masalaga etiboringizni tortmoqchiman. Hammamizga malumki chet tillarini bilish darajasini aniqlash boshqarmasi tomonidan tashkil etilgan CEFR imtihoni orqali abiturientlarga imtiyoz berish o'tgan yildan joriy etildi, bu yilga kelib esa oxiri yo'q yo'lga kirib qolgandek, tizimdan regstratsiyadan o'tgan talabgorlar qanaqadur qaror qabul qilinishini kutib bekorga vaqt sarflamoqda

Илгари ҳам бир ёзгандим, қабул жараёнларида абитуриентларнинг билимига бевосита таъсир этадиган ўзгаришлар камида 1 ўқув йили олдин эълон қилиниши керак. Ёки жуда бўлмаганда 1 январгача албатта тасдиқланиши зарур. Имтиҳонга қисқа муддат қолганда киритилган ўзгаришлар муаммони кўпайтиради.

Масалан, айрим йўналишлар учун фан блокларининг алмашишини олайлик. Бундай ўзгаришларни имтиҳонга 4-5 ой қолганда эмас, ааанча аввал айтиш керак эмасми? Балки бир фанни бошқасига алмаштириш биз учун оддий ҳол бўлиб кўринар, лекин бу абитуриентлар учун қай даражада улкан машаққат ва муаммо келтириб чиқаришини билганимизда эди...

Ёки юқоридаги масалани олайлик. IELTS каби халқаро сертификат олган абитуриентларга ҳам тестда максимал балл берилиши ҳақидаги қарор лойиҳаси ўтган йили ноябрь ойида эълон қилинганди. Лекин бугунгача тасдиқланмади. Бу эса абитуриентларда иккиланиш ва тушунмовчиликларни кучайтирмоқда. «IELTS сертификатим бор, шу ўтадими ёки CEFR ҳам олишим керакми?» деган савол абитуриентлар учун ҳақиқий бош оғриқ бўлиб турибди.

ДТМ вакиллари ҳам матбуот анжуманларида «қарор тез орада қабул қилинади», дейишдан нарига ўтмаяпти. Уларни ҳам тўғри тушунса бўлади, демак, лойиҳа аллақачон Вазирлар Маҳкамасига киритилган ва қачон у ердан тасдиқланиб чиқишини ўзлари ҳам билишмайди. Кутишдан бошқа иложи йўқ. Худди нима қилишини билмай боши гангиб юрган минглаб абитуриентлар каби.

Хўш, қачон тасдиқланади ўша қарор? Ўзи тасдиқланиши аниқми? Кимдир изоҳ бера оладими?

Ўтган сафар шу саволни берганимда тез орада, шу кунларда дейишганди, лекин шунга ҳам салкам 1 ой бўлибди. Майли, кутаверайликчи, ишқилиб бу қарор воқеаси ҳам ўтган йили Дипломатия университетига қабул қилиш тартиби тестга 3 кун қолганда тасдиқлангани каби бўлмаса бўлди.


👉 @xushnudbek 👈
Абитуриентлар қандай қилиб интернет орқали ариза топшириш мумкинлигига аниқлик киритилди

Давлат хизматлари агентлигининг маълум қилишича, Ҳукумат қарори лойиҳасига мувофиқ, май ойидан бошлаб Ўзбекистон ОТМларига ҳужжат топишириш жараёни бошланиши режалаштирилган.

Энди исталган миллий ОТМга ҳужжатларни ўз яшаш жойингиздан узоқлашмасдан — Давлат хизматлари марказлари орқали ёки уйингиздан чиқмасдан — my.gov.uz портали орқали юбориш имкони яратилди.

Яъни ҳатто хориждагилар ҳам интернет орқали ариза топшириши мумкин, фақат имтиҳон кунига етиб келса кифоя.

Қуйида ҳужжатларни онлайн тарзда юбориш учун шаклларни тўлдиришни ўргатувчи графикалар билан танишишингиз мумкин.

https://teletype.in/@davxizmat/rkCSxBnqE

P.S.: май ойигача 1 ҳафта қолди, лекин Ҳукумат қарорининг ўзи тасдиқлангани йўқ, фақат лойиҳаси бор холос.

👉 @xushnudbek 👈
Айтишларича, 2019 йилги Ҳаж мавсуми учун сарф-харажатлари сметаси бўйича ҳар бир зиёратчидан олинадиган маблағ 33 млн 300 минг сўм этиб белгиланибди.


👉 @xushnudbek 👈
Финландияда нега оммавий коррупция йўқлиги ва ҳеч қачон бўлмаслиги ҳақида 5 тушунтириш

1. Финнлар асло ҳашамат ва дабдабага ўч эмаслар. Дабдабаю асъаъса — дегенерат (туғма жисмоний ва руҳий нуқсонларга эга инсон) лар учун ўрта асрлар шарқига хос кўнгилхушликдир. Тилла унитазга фақатгина дегенерат ёзилиши мумкин, холос.

2. Финнлар ўз халқининг бошқа вакиллари ҳисобидан ўз оиласининг бойиши — ўз халқидан нафратланиш эканлигини билади. Фақатгина аблаҳ инсонларгина бундай йўл тутиши мумкин.

3. Финнлар бюджет (халқ) пулларини «туя» қилиш — ўз фарзандлари, невараларига нисбатан нафрат эканлигини аниқ-тиниқ тушуниб етишади, чунки айнан ўз авлодлари шу йўллардан юришади, шу мактабларда ўқишади. Ўз фарзандлари ва невараларини фақатгина бадбахт инсонгина ёмон кўриши мумкин.

4. Финнлар аниқ ишонишадики, ўғри инсон — доимо қўрқоқ бўлади. У доим фош бўлиш ва ўз қилмишларига адолатли жазо берилишидан қўрқиб яшайди. Бундай инсон ҳеч қачон эркин бўла олмайди. Бундай инсон халқ назаридан ажралиб қолган олқиндидир.

5. Финнлар ўз фарзандини бирор жойга «жойлаштириб» қўйиш — алал-оқибатда ўзларига жуда катта зиён етказишини билишади. Агар инсон ҳаммасига ўз билими ва муваффақиятлари орқасидан ўзи эришмаса ёки камида меросга қонуний қўшилмаса — унга ёмон бўлиши аниқ. Келажакда фарзанди бошига муаммоларни фақатгина аҳмоқ одамгина раво кўриши мумкин.

Шуҳрат Шокиржоновнинг Фейсбук саҳифасидан олинди.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар қандай юксак технологиялар асосида инсон ва унинг ақли туради.


👉 @xushnudbek 👈
​​Болалар келажаги учун ҳисса қўшиш имкони Сизда бор, бундай имконни қўлдан бой берманг
(тома-тома кўл бўлур)

Илм-фан ривожи учун ўз ихтиёри билан маблағ ажратадиган ва моддий қўллаб-қувватлайдиган саховатпеша инсонлар меценат деб аталади.

Меценатлик ғарбда кенг тарқалган, масалан, тез-тез фалончи миллардер қанчадир миллионларини илмий грантлар учун сарфлагани ҳақида ўқиб қоламиз.

Лекин минг афсуски меценатлик одати бизда етарли шаклланмаган.

Тўйда энг нозик туйғуларини ҳаммага кўз-кўз қилиш учун Love Story тайёрлашга 2-3 минг доллар сарфлашга тайёр, лекин илм учун 2-3 минг сўм беришни ўзига эп кўришмайди.

Машинаси ёки телефонига чиройли рақам олиш учун 100 млн сарфлашга тайёр, лекин фарзандларининг келажаги учун 100 минг сўм беришга хасислик қилишади.

Аммо билингки, энг фойдали инвестиция, бу – болаларни ўқитиш учун сарфланган маблағлар!

Энди масалага кўчсам.

Яқинда «Khan Academy» электрон платформасини ўзбекчалаштиришга оид Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси эълон қилинган эди.

Хан Академияси 2008 йил АҚШда ташкил қилинган бепул онлайн ўқув платформаси бўлиб, бугунги кунда 31 тилда фаолият юритади: https://www.khanacademy.org/

Сўнгги олти ойдан буён уни ўзбек тилига ҳам таржима қилиш ишлари бошланди. Бунинг учун “Билим онлайн” нодавлат-нотижорат таълим ташкилоти тузилди. Бу ташкилот ўз номи билан НОтижорий ташкилот саналади. Яъни фойда олишни кўзламаган. Қўйилган мақсадга тўкис етишиш учун ҳомийлик, хайрия маблағларига муҳтож.

Бу лойиҳани ишга тушириш учун Европа тикланиш ва тараққиёт банки 50 минг АҚШ доллари миқдорида грант ажратган. Аммо шарти бор: ташкилот бу грантни олиши учун белгиланган муддатда яна шунча миқдорда, яъни $50 минг халқдан хайрия ёрдамида пул тўплаши керак. Бошқача айтганда, шу лойиҳа халқнинг ўзига кераклигини исботлаши ва “бу фойдали лойиҳа”, дея пул ажратиши керак, шундагина халқаро ташкилот ўз грантини ажратади.

Муддат 4 май куни тугайди.

Ташкилотчиларнинг айтишича, 5 ой давомида атиги 9800 доллар йиғилибди, холос. Балки бунга тарғибот яхши йўлга қўйилмагани ҳамда ташкилотни расман рўйхатдан ўтказиш учун кўп вақт сарфлангани сабабдир. 4 майга қадар белгиланган миқдорда хайрия маблағи тўпланмаса, банк грантни бермайди.

Менимча, муддат қисқа бўлса ҳам, лекин ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлашни истаган инсонлар кўмаги билан бемалол уддалай оламиз.

Ишонинг, мазкур лойиҳа ёшларимизнинг билим олишлари учун жуда фойдали. Болаларга билим беришни фақат давлат ўз зиммасига юклаб қўйиш нотўғри, халқнинг ўзи ҳам мана шунақа фидойилик орқали алтернатив вариантлар ярата олади. Бу иш бизнинг қўлимиздан келади!

Click ва Payme орқали ёрдам бериш мумкин.

Click
Payme

Visa, Paypal орқали ҳам пул ўтказишингиз мумкин. Бунинг учун қуйидаги ҳаволага ўтинг: http://bit.ly/xa_gofundme

Банк орқали сўмда пул ўтказиш учун:
Ҳ/р: 20212000400980475001
СТИР: 207290667
Ташкилот номи: “Bilim Onlayn” ННТ
Манзили: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 11-б-уй.
Қабул қилувчи банк: “Aloqabank” АТБ
МФО: 00401
СТИР: 200829053
Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳкўчаси, 4-уй

АҚШ долларида пул ўтказиш учун:
Ҳ/р: 20212840900980475001
Ташкилот номи: “Bilim Onlayn” ННТ
Манзили: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 11-б-уй.
Қабул қилувчи банк: “Aloqabank” АТБ
Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳкўчаси, 4-уй
SWIFT: SCLUZ22

Телеграмдаги расмий канал: @xanakademiyasi
(Алоқа учун: @xanakademiyasi_admin)
E-mail: team@bilimonlayn.uz
Боғланиш учун телефон:
+998971309050
Қўшимча маълумот олмоқчи бўлганлар бу ерга ёзишлари мумкин.
https://www.facebook.com/KhanAcademyUzbek/

👉 @xushnudbek 👈
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Украина Президентлигига сайланган Владимир Зеленскийни сайловлардаги ишончли ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақида ТИВ расмий маълумот берди.

Мактуб сўнгида давлатимиз раҳбари Зеленскийга мустаҳкам соғлиқ, хотиржамлик ва давлат ишларида муваффақиятлар, шунингдек украин халқига тинчлик ва фаровонлик тилаган.

👉 @xushnudbek 👈