Xushnudbek.uz
521K subscribers
9.59K photos
2.44K videos
205 files
8.29K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Ёдингизда бўлса, ўқув йилининг бошида ижтимоий аҳволи оғир талабаларнинг контрактини тўлашга кўмаклашиш мақсадида каналимизда «Илм учун эҳсон қилинг» хайрия акциясини эълон қилгандик.

1-семестр учун йиғилган маблағлардан ҳақиқатда эҳтиёжманд талабалар учун контракт тўловларини ўтказиб бергандик.

Лекин картада қолдиқ қолганди ва кейинчалик ҳам вақти-вақти билан хайриялар тушиб турди.

Хуллас, ҳаммасини йиғиб, куни-кеча яна бир талабанинг ярим йиллик контракти учун 4 млн сўм маблағ ўтказиб бердик, рози бўласизлар. Падари бузрукворлари вафот этган, ижтимоий аҳволи сабаб аввалги йилларда ҳам ўқишни ташлаб кетишга мажбур бўлган экан. Келгусида яхши илм олиб, жамиятга фойдаси тегадиган мутахассис бўлишига тилакдошмиз.

Барча саховатпеша инсонларга эса раҳмат айтмоқчиман. Аллоҳ эҳсонларингизни даргоҳида қабул қилсин.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонлик ёш китобхонлар Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» асарини Гиннес рекордлар китобига киритишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилганди.

Ушбу тадбирнинг расмий промо-ролиги эълон қилинди.

Ролик менга жуда ёқди. Айтишларича, Абдулла Қодирий тилидан айтилган гаплар адибнинг мақолаларидан олинган экан. Яъни тўқима гаплар эмас, айнан Қодирийнинг ўзининг гапларидан фойдаланишибди.

Ёқимли томоша тилайман.

Сифатли форматда кўриш

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
❗️ТАЛАБАЛАР ДИҚҚАТИГА!

Давлат қабул комиссиясининг 2019 йил 25 мартдаги 16-сон баёни билан республика олий таълим муассасаларининг бакалавриати ва магистратурасида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга 2018/2019 ўқув йили учун шартнома тўловларининг иккинчи ярмини тўлаш муддати жорий йилнинг 15 апрелига қадар (шу куни ҳам) узайтирилди.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
​​📚 РАҲБАРЛАРНИНГ СЕВИМЛИ КИТОБИ (1-қисм)

Бугунги кунда китобхонлик ҳақида кўп гапириляпти, айниқса 19 март куни бўлиб ўтган видеоселектор мажлисида Президент Шавкат Мирзиёев ҳам бу масалага янада жиддий эътибор қаратди.

Шундан келиб чиқиб, кичик лойиҳа ўтказиб кўрдим.

Лойиҳада доирасида имконим етганича ҳукумат вакиллари, жамоат арбоблари, хорижий мамлакат элчилари, халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги вакилларидан ўзларининг энг севимли 3 та китобининг рўйхатини олишга ҳаракат қилиб кўрдим.

Бундан кўзланган асосий мақсад ёшларимизда бадиий китобларга бўлган қизиқишни янада ошириш ва «қайси китобни ўқисам экан» деб иккиланиб юрганларга йўл-йўриқ кўрсатишдир.

Демак, ушбу сўровноманинг 1-қисмини ҳавола қиламан.


Бахтиёр Мирбобоев – Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси

Муҳаммад Али. «Улуғ салтанат» (4 жилди)
Ойбек. «Навоий»
Абдулла Қодирий. «Ўткан кунлар»

Убайдулла Мингбоев – Ўзбекистон Республикаси судьялар олий кенгаши раиси

Тоҳир Малик. «Одамийлик мулки»
Ҳарольд Лэмб. «Бобур-йўлбарс»
Алишер Навоий. Барча асарлари, лекин айни бирини кўрсатиш керак бўлса, унда «Ҳамса»

Отабек Муродов – Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори

Артур Конан Дойл. Шерлок Холмсга оид асарлари
Джон Перкинс. «Иқтисодий қотилнинг иқрори» («Confessions of an Economic Hit Man»)
Абдулла Қодирий. «Ўткан кунлар»

Шунингдек, Жек Лондон ҳамда Эдуард Тополь асарларини ҳам тавсия қилди.

Комил Алламжонов – Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори

Никколо Макиавелли. «Ҳукмдор»
Амир Темур. «Темур тузуклари»
Антуан де Сент-Экзюпери. «Кичик шаҳзода»

Русланбек Давлетов – Ўзбекистон Республикаси адлия вазири

Чингиз Айтматов. «Асрга татигулик кун»
Ричард Сасскинд. «Келажак юристлари» («Tomorrow's lawyers»)
Самуэл Хантингтон. «Тамаддунлар тўқнашуви» («Сlash of civilizations and remaking of world order»)

Абдулазиз Аккулов – Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.б.

Худойберди Тўхтабоев. «Сариқ девни миниб»
Ўткир Ҳошимов. «Дафтар ҳошиясидаги битиклар»
Тоҳир Малик. «Шайтанат»

Шунингдек, А.Аккулов 10-синф география дарслиги ҳам туризм соҳасига катта қизиқиш уйғотганини таъкидлади

Акмал Бурҳонов – «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси

Теодор Драйзер. «Америка фожиаси»
Харуки Мураками. «Чегарадан жанубга, қуёшдан ғарбга» («К югу от границы, на запад от солнца»)
Ўткир Ҳошимов. «Икки эшик ораси»

Умид Аҳмаджонов – Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси

Саид Аҳмад. «Уфқ»
Александр Дюма. «Граф Монте Кристо»
Ахбор Имомхўжаев. «Аср футболидаги асл қадрдонларим»

Жаҳонгир Ғаниев – Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги фавқулодда ва мухтор элчиси

Габриэль Гарсия Маркес. «Ёлғизликнинг юз йили»
Федор Достоевский. «Ўлик уйдан мактублар»
Михаил Булгаков. «Театральный роман»

❗️Давоми бор


Xushnudbek.uz каналини кузатишда давом этинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Кун.уз сайтида ҳам сўровноманинг 1-қисми эълон қилинди:

👉 https://kun.uz/news/2019/03/26/rahbarlarning-sevimli-kitobi-kim-qaysi-asarlarni-tavsiya-etadi

«Халқ сўзи» газетасининг интернет сайтига ҳам жойлаштирилди:

👉 http://xs.uz/uzkr/12565

Давоми тез фурсатларда.

Диққат, савол!

Сиз учун қайси раҳбарларнинг севимли китоблари рўйхати қизиқ? Фикрларингизни изоҳ сифатида ёзиб қолдиринг 👇 Номи зикр этилган мутасаддилар билан боғланиб, аниқлашга ҳаракат қилиб кўраман 😊
Президент Шавкат Мирзиёевнинг БААга ташрифи муносабати билан дунёга машҳур Бурж Халифа осмонўпар биноси Ўзбекистон байроғи рангларида гавдаланди!

Фото Твиттердан олинди

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Расмий хабар: Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги огоҳлантиради!

26 март кунидан Ўзбекистон Қуролли Кучлари Бош штаби томонидан Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинларининг жанговар шайлигини назоратдан ўтказиш мақсадида тўсатдан текширув бошланди.

Шу сабабли Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округига кирувчи – Қашқадарё, Сурхондарё ҳамда Бухоро вилоятларининг автомобиль йўлларида 27, 28 ва 29 март кунлари ҳарбий техникалардан иборат колонналарнинг ҳаракатланиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги раҳбарияти мамлакатимиз фуқароларидан оғир юк машиналари ва жанговар техникалардан иборат колонналарнинг автомобиль йўллари орқали ҳаракатланиши вақтида кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ҳаракатланадиган колонналарга халақит бермасликни, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этиш ва йўл-патруль хизмати ходимларининг талабларини сўзсиз бажаришларини сўрайди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
1 апрелдан бошлаб давлат хизматларини исталган ДХМда олишингиз мумкин. Прописка сўралмайди

Жисмоний ва юридик шахслар жорий йилнинг 1 апрель санасидан бошлаб экстерриториал тамойил бўйича, яъни исталган ҳудуддаги Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиб хизматлардан фойдаланишлари мумкин.

Маълумот учун: давлат хизматлари олишнинг экстерриториал тамойили – бу фуқаролар доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан ва юридик шахслар почта манзилидан (жойлашган еридан) қатъий назар, исталган ҳудуддаги ДХМга мурожаат қилиш имконияти ҳисобланади.

Мисол учун, Тошкент шаҳрида фаолият юритишни мақсад қилган тадбиркор Самарқанд вилоятидаги марказлардан туриб ҳам рўйхатдан ўтиши мумкин.

Аслида 15 февралдаги Президент қарорига биноан, мазкур қулайлик 1 июндан ишга тушиши керак эди, лекин Давлат хизматлари агентлигининг маълум қилишича, муддат келишини кутмасдан, тезроқ жорий қилишибди.

Яхши янгиликлар кўпаяверсин.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
​​📚 РАҲБАРЛАРНИНГ СЕВИМЛИ КИТОБИ (2️⃣-қисм)

Кеча старт олган лойиҳамиз жамоатчиликда илиқ кутиб олинди ва яхшигина қизиқиш уйғотди. Лойиҳага имкон қадар турли йўналишдаги ташкилот ва муассасалар раҳбарларини жалб этишга ҳаракат қиляпмиз.

Умид қиламизки, юқори мартабали раҳбарларнинг бугун эълон қилинаётган севимли китоблари рўйхати ҳам муштарийларга маъқул келади.

2-қисм

Абдусалом Азизов – Давлат хавфсизлик хизмати раиси

• Амир Темур. «Темур тузуклари»
• Марсель Брион. «Менким, Соҳибқирон – Жаҳонгир Темур»
• Лев Толстой. «Уруш ва тинчлик»

Шунингдек, А.Азизов Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» ва «Меҳробдан чаён» асарларини ҳам албатта ўқиш кераклигини тавсия қилди.

Қаҳрамон Қуранбоев – Ёшлар иттифоқи раиси

• Амир Темур. «Темур тузуклари»
• Абдулла Қодирий. «Ўткан кунлар»
• Муҳаммаджон Қуронов. «Болам бахтли бўлсин десангиз»

Баҳодир Қурбонов – Мудофаа вазири

• Амир Темур. «Темур тузуклари»
• Эрих Мария Ремарк. «Уч оғайни»
• Габриэль Гарсия Маркес. «Ёлғизликнинг юз йили»

Иномжон Маджидов – Олий ва ўрта махсус таълим вазири

• Этель Лилиан Войнич. «Cўна»
• Пиримқул Қодиров. «Уч илдиз»
• Жек Лондон. «Мартин Иден»

Шуҳратбек Абдураҳмонов – Андижон вилояти ҳокими

• Ли Куан Ю. «Учинчи дунё мамлакатларидан - биринчига. Сингапур тарихи (1965-2000)»
• Заҳириддин Муҳаммад Бобур. «Бобурнома»
• Амир Темур. «Темур тузуклари»

Шунингдек, Ш.Абдураҳмонов Муҳаммад Юсуф шеъриятини ҳам севиб ўқишини маълум қилди.

Ғофуржон Мирзаев – Сирдарё вилояти ҳокими

• Ҳильда Ҳукҳэм. «Етти иқлим султони»
• Дэн Сяопин. «Замонавий Хитойнинг асосий масалалари»
• Ли Куан Ю. «Учинчи дунё мамлакатларидан - биринчига. Сингапур тарихи (1965-2000)»

Муроджон Азимов – Божхона қўмитаси раиси

• Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов ва Муҳаммад Юсуф шеърий тўпламлари
• Абдулла Қодирий. «Ўткан кунлар»
• Чингиз Айтматов асарлари

Набижон Қосимов – Ўзбекистоннинг Германия Федератив республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси

• Ронда Берн. «Сир» («Secret»)
• Дейл Карнеги. «Дўст орттириш ва одамларга таъсир кўрсатиш тўғрисида» («How to Win Friends and Influence People»)
• Абдулла Қодирий. «Ўткан кунлар»

Рўйхатнинг 1-қисмини кўриш

❗️Давоми бор


Xushnudbek.uz каналини кузатишда давом этинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Forwarded from davletovuz
Изоҳсиз

23-26 март кунлари умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Қизларжон» ўқувчи-қизлар саммити ўтказилди.

Саммит ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларига ўқувчи-қизлар вояга етмаган фарзандлари бўлган ота-оналарни узоқ муддатга чет эл мамлакатларига ишлаш учун чиқишларини чеклаш бўйича қонун қабул қилиш бўйича мурожаат йўллади.
Тепадаги таклифни ўқиб, на кулишни, на йиғлашни билмайсан.

Ўқувчи-қизлар номидан Олий Мажлисга мурожаат... Зўр-а? Эшитилиши ажойиб, шундай эмасми?

Лекин бунақа мурожаат ташкиллаштирилганини халқ сезмайди, деб ўйлашадими?

Аввал бир туман кенгаши депутатининг тилидан бу таклифни айттириб кўришди. Энди эса ўқувчи-қизлар номидан мурожаат кўринишида айттиришди. Эртага балки ўша чет элда юрган ота-оналарнинг ўзини номидан мурожаат ташкил қилишса керак, «Илтимос, бизни Ўзбекистонга қайтаринг ва биз учун четга чиқишни тақиқланг» дея.

Одамлар четга нима учун чиқиб кетишяпти? Нима учун шириндан-шакар фарзандларини ташлаб, узоқ юртларга, оғир ишларга кетишмоқда? Нима учун айни фарзандларини эркалатиб, ўйнатадиган, ўзини ҳақиқий бахтиёр инсон сифатида ҳис қиладиган пайти ўз ўлан тўшагини ташлаб, қийинчиликлар сари отланишмоқда? Нимага? Нимага? Нимага?

Ўзгалар тилидан мурожаатномаларни ўйлаб топгандан кўра, шу саволларга жавоб топиш керак эмасми? «Ҳар қандай муаммога ечим - тақиқлаш» дея ўйлашдан қачон қутиламиз-а?

Бир латифа эсга тушиб кетди.

Бир инсоннинг қулоғи оғриб қолибди ва шифохонага келибди. Хонани адаштириб, жарроҳнинг олдига кирибди.
- Духтир, қулоғим оғрияпти.
- Ётинг.
- Ия, нимага?
- Операция қилиб, кесиб ташлаймиз.

Бемор хонадан қочиб чиқибди. Кейин лорнинг хонасига кирибди.
- Ия, духтир, бормисиз. Сизни адаштириб, жарроҳнинг олдига кириб қолибман, "қулоғим оғрияпти" десам, "ётинг, кесамиз" дейди.
- Э, ўзи жарроҳлар шунақа. Дарров кесамизга тушади. Мана, мана бу дорини ичинг.
- Шуни ичсам тузаламанми?
- Йўқ, қулоғингизни ўзи узилиб тушади.

P.S.: биздаги айрим ишлар ҳам шунақа, қулоқ оғриса, уни даволашни эмас, кесишни ўйлаймиз дарров.

P.S.-2: минг афсуски, бу гапларимиз барибир бефойда. Мана, кўрасизлар, катта эҳтимол билан, барибир ўша қонун қабул қилинади. Депутатлар қарсак чалиб, қабул қилишади ҳали. Вояга етмаган фарзанди бор ота-оналарга хорижга чиқишга чеклов қўйилишига оз қолди, менимча. «Оч қолсанг ҳам, шу ерда юр» принципи...

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Xushnudbek.uz
Прописка бўйича лайфхак Тошкент пропискасини олиш дардида тунлари билан ухлолмай чиқаётган юртдошларимиз кўпчиликни ташкил қилиши бор гап. Шу мавзуда саволлар ҳам кўп. Хабарингиз бор, яқинда Тошкентда пропискаси бўлмаган шахслар ҳам исталган нархдаги янги…
Ҳа, айтганча. Ёдингиздами, прописка бўйича лайфхак ёзгандим.

Яъни янги уйларни 2-3 киши қўшилиб сотиб олса, шуларнинг барчаси пропискага 1-банд билан кириши ҳақида.

Шу кунларда бир неча киши мурожаат қилиб айтдики, паспорт столлар пропискага қўйишни рад этиб, бунга сабаб сифатида "тепадан" оғзаки топшириқ берилганини айтишни бошлашибди. Яъни қонундаги ўзига хос имкониятни оғзаки буйруқ билан ёпиб қўйишибди.

Мана бу, ўртоқлар, виждонсизликнинг олий намунаси, қонунларга туяга ўхшаб тупуриб қўйиш бўлади.

Бундай ноқонуний рад қилишларга қонун бўйича қандай чора кўриш кераклиги ҳақида тез орада батафсил мақола бўлади, кутинг.

P.S.: тағин биз хорижга чиқишга қўйиладиган тақиқларни муҳокама қилиб ўтирибмиз, олдин Ўзбекистон ичида эркин кўчиб юришни ҳал қилиб олайлик, қолгани бир гап бўлар.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Forwarded from davletovuz
Қизларжон” ўқувчи-қизлар саммити доирасида иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларига ўзларини қизиқтирган ва ташвишга солган масалалари билан мурожаат этишди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган саммитда иштирокчилар томонидан турли мавзуларга оид таклифлар берилди.
Тадбирда иштирокчилари вояга етмаган фарзандлари бўлган оналарни узоқ муддатга чет эл мамлакатларига ишлаш учун чиқишларини чеклаш мақсадида қонун қабул қилиш бўйича таклиф берган.

Бу таклиф қизларнинг атрофдаги воқеаларни ўрганишлари асосида берилган. Яъни, ота-оналари хорижга ишга кетган айрим ёшлар турли ножўя ишларга, жумладан жиноятчиликка ҳам аралашиб қолмоқда.

Мазкур таклиф ҳеч ким томонидан атайлаб уюштирилмаган. Таклиф берган қизларнинг вояга етмаганлигини ҳисобга олиб, саммит давомида мутахассислар томонидан қонун биринчи навбатда инсон манфаатларига зид бўлмаслиги ва бу мазмундаги норматив ҳужжатлар фуқароларнинг эркинлигини чеклашига олиб келиши ҳақида батафсил тушунча берилди.

http://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=1603
Ушбу таклиф ҳеч ким томонидан уюштирилмаган, дея расмий жавоб берилдими, демак, шу вариантга ишонамиз ва ортиқча муҳокамани тўхтатамиз. Чунки қўлимизда бошқача эканлигига далил йўқ, ҳаммаси шунчаки фараз эди.

Ва биз бундай тақиқ жорий этиш режалаштирилмаётганидан жуда хурсандмиз.

Бўлди, «ишкал» отмен, энди тинчгина ухласак бўлади 😀
​​Ўзбекистон дунё рейтингларида

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Ўзбекистоннинг жаҳон рейтингларидаги ўрни ҳақида умумий маълумот тайёрлабди.

Қуйидагиларга киритилмаган

• Глобал инновациялар индекси 2018
• Глобал рақобатбардошлик индекси 2018
• Дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари рейтинги 2018
• Дунё мамлакатлари фаровонлиги индекси 2018
• Бюджет очиқлиги индекси 2017
• Саноат рақобатбардошлиги индекси

1-ўрин: Нотўғри овқатланганлик туфайли юқори ўлим даражаси рейтинги
2-ўрин:
• Пахта толаси экспорти
• «Қоракўл» ишлаб чиқариш
3-ўрин:
• Кадмий қазиб олиш
• Пахта экспорти
• Уран экспорти
• Тошкент — 2019 йил энг арзон шаҳарлар рўйхатида
4-ўрин: Аниқланган олтин захиралари
5-ўрин:
• Пахта ишлаб чиқариш
• Ёлғиз сайёҳлар учун хавфсиз давлатларнинг 2019 йилги рўйхатида
6-ўрин:
• Хом ипак ишлаб чиқариш
• Пахта етиштириш
• Уран қазиб олиш
7-ўрин: Аниқланган уран захиралари
8-ўрин:
• Олтин қазиб олиш
• Аниқланган молибден захиралари
10-ўрин: Тасдиқланган мис захиралари
11-ўрин:
• Сунъий суғориладиган ер майдони
• Табиий газ қазиб олиш
12-ўрин: Корхоналарни рўйхатга олиш (Doing Business-2019)
14-ўрин: Табиий газ захиралари
16-ўрин: Ҳавоси ифлос мамлакатлар рейтинги-2018
18-ўрин: Бензин нархи энг арзон бўлган мамлакатлар рейтинги
39-ўрин: Ҳарбий қудрат бўйича бутунжаҳон индекси
41-ўрин: Шартномалар ижросини таъминлаш (Doing Business-2019)
43-ўрин: Аҳоли сони бўйича
44-ўрин: Бутунжаҳон бахт индекси-2018
52-ўрин: Барқарор тараққиёт мақсадлари индекси-2018
53-ўрин: Бутунжаҳон хайрия индекси-2018
56-ўрин: Ер майдони бўйича
60-ўрин: Кредит олиш (Doing Business-2019)
64-ўрин:
• Миноритар инвесторларни ҳимоя қилиш (Doing Business-2019)
• Солиққа тортиш (Doing Business-2019)
67-ўрин: Визасиз режим (Global Passport Power Rank 2019)
69-ўрин: Арзон мобил интернет рейтинги-2018
71-ўрин: Мулкни рўйхатга олиш (Doing Business-2019)
76-ўрин: Бизнес юритиш рейтинги-2019
79-ўрин: 2019 йилги таълим тизимининг таъсирини ўлчаш ва баҳолаш бўйича халқаро маълумотлар базасида
80-ўрин: Жаҳон озиқ-овқат хавфсизлиги индекси-2018
81-ўрин: «Электрон ҳукумат-2018»
91-ўрин: Тўловга лаёқатсизлик учун рухсат бериш (Doing Business-2019)
92-ўрин: Киберхавфсизлик глобал рейтинги-2017
94-ўрин: Қонун устуворлиги индекси-2019
98-ўрин: Ижтимоий ривожланиш индекси-2018
100-ўрин: Туғилиш даражаси
101-ўрин: Фаровонлик ва барқарор иқтисодий ривожланиш индекси
104-ўрин: Жаҳон тинчликсеварлик рейтинги-2018
105-ўрин: Инсон тараққиёти индекси-2018
117-ўрин: Логистика самарадорлиги индекси
127-ўрин: Гендер тенглиги даражаси
129-ўрин: Интернет тезлиги бўйича давлатлар рейтинги
132-ўрин: Терроризм глобал индекси-2018
134-ўрин: Қурилиш учун рухсат олиш (Doing Business-2019)
136-ўрин: Экологик самарадорлик индекси-2019
140-ўрин: Иқтисодий эркинлик индекси-2019
156-ўрин: Жаҳон мамлакатларининг демократия индекси
158-ўрин: Коррупцияни қабул қилиш индекси-2018 (давлатда коррупция даражаси)
165-ўрин:
• Жаҳон матбуот эркинлиги индекси-2018
• Халқаро савдо-сотиқ (Doing Business-2019)
189-ўрин: Белгиланган кенг полосали уланишлар сони
203-ўрин: Тошкент шаҳри - Дунёнинг яшаш учун энг яхши шаҳарлар рейтингида


Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Юқоридаги рейтинг бўйича кичик изоҳ:

Рўйхатдаги «Терроризм глобал индекси-2018» рейтингида Ўзбекистон 132-ўринни эгаллагани қайд этилган. Бу ёмон эмас, аксинча яхши кўрсаткич. Чунки ушбу индексда терроризм хавфи бор давлатлар юқори ўринларда қайд этилган. Масалан, кучли бешликда Ироқ, Афғонистон, Нигерия, Сурия ва Покистон давлатлари ўрин эгаллаган.

Ўзбекистонда терроризм хавфи 10 баллик шкалада 0,038 дея қайд этилган ва «хавф жуда паст» дея баҳоланган.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
​​📚 РАҲБАРЛАРНИНГ СЕВИМЛИ КИТОБИ (3️⃣-қисм)

Лойиҳамиз давом этади. Бугун сўровномамизнинг 3-қисмини ҳукмингизга ҳавола этамиз. Умид қиламизки, бугунги тавсия этилаётган китоблар ҳам Сизларга манзур бўлади.

3-қисм

Владимир Норов – Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби

• Пиримқул Қодиров. «Юлдузли тунлар»
• Дейл Карнеги. «Дўст орттириш ва одамларга таъсир кўрсатиш тўғрисида» («How to Win Friends and Influence People»)
• Ли Куан Ю. «Учинчи дунё мамлакатларидан - биринчига. Сингапур тарихи (1965-2000)»

Шунингдек, В.Норов ёзувчи Нассим Николас Талебнинг «Мўртликка қарши - хаосдан фойда олиш» («Антихрупкость – Как извлечь выгоду из хаоса») асарини ҳам тавсия қилди.

Иброҳим Абдураҳмонов - Инновацион ривожланиш вазири

• Исажон Султон. «Ҳазрати Ҳизр изидан» ҳикояси ва «Генетик» романи
• Жеймс Уотсон. «Қўшалоқ занжир»
• Бенжамин Льюин. «Генлар»

Шунингдек, И.Абдураҳмонов Иқбол Мирзо ижодини севиб мутолаа қилишини таъкидлади.

Дилмурод Набиев – Жисмоний тарбия ва спорт вазири

• Муҳаммад Юсуф ва Владимир Маяковский шеърлари
• Лев Толстой. «Уруш ва тинчлик»
• Абдулла Қодирий. «Ўткан кунлар»

Эркинжон Турдимов – Самарқанд вилояти ҳокими

• Абдулла Қодирий. «Ўтган кунлар», «Меҳробдан чаён»
• Марсель Брион. «Амир Темур», «Менким, Соҳибқирон – Жаҳонгир Темур»
• Чингиз Айтматов. «Оқ кема», «Эрта қайтган турналар»

Алишер Ходжаев – Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси

• Анатолий Кондрашов (тузувчи). «Буюк инсонларнинг буюк фикрлари» («Великие мысли великих людей. Мудрость тысячелетий»)
• Грэхем Даулинг. «Маркетинг илми ва санъати» («Наука и искусство маркетинга»)
• Амир Темур. «Темур тузуклари»

Беҳзод Мусаев – Солиқ қўмитаси раиси

• Фёдор Достоевский. «Жиноят ва жазо»
• Александр Беляев. «Профессор Доуэлнинг боши», «Ариэль»
• Александра Дюма. «Қиролича Марго»

Шунингдек, Б.Мусаев Эркин Воҳидов ижодини ёқтиришини таъкидлади.

Сардор Рустамбоев – Ўзбекистоннинг Франция Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси

Суҳбатдошимиз севимли асарлари ҳақида гапирар экан, энг аввало Қуръони Каримни ёдга олди.
Бадиий асарлардан қуйидагиларни севиб мутолаа қилганини таъкидлади:

• Теодор Драйзер. «Молиячи», «Титан» ва «Матонатли» трилогияси
• Михаил Булгаков. «Уста ва Маргарита»
• Айн Рэнд. «Атлант елка қоққанда» (Atlas Shrugged)

Элдор Туляков – «Тараққиёт стратегияси» маркази раҳбари

• Константин Душенко. «Сиёсатчи ва журналист учун универсал иқтибослар тўплами» («Универсальный цитатник политика и журналиста»)
• Никколо Макиавелли. «Ҳукмдор»
• Эркин Воҳидов, Абдулла Ориповнинг шеърий тўпламлари

Рўйхатнинг 1-қисмини кўриш

Рўйхатнинг 2-қисмини кўриш

❗️Давоми бор


Xushnudbek.uz каналини кузатишда давом этинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Айтишларича, тез орада IELTS, TOEFL, CAE, DELF каби халқаро сертификатларни қўлга киритган абитуриентларни тест синовидан озод қилиб, тегишли тартибда чет тили фан блоки бўйича максимал балл бериш тизими расман тасдиқланиши кутилмоқда.

Қарор шу кунларда эълон қилиниб қолса керак.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига жўнаб кетди.
Путин, Жээнбеков ва Айтматов оиласи. Кичкина бола эса бола :)

Изоҳ: @davletovuz

P.S.: Айримларга Худо берди, шедевр мэмлар яратилади, тил чиқариш бўйича флешмоблар қилинади ҳали, мана кўрасиз ))
Forwarded from Edu.uz
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахбороти

2019 йил 27 март куни соат 21:30да Тошкент давлат техника университети “Кончилик иши ва металлургия” факультетининг 2-босқич, 2-17 гуруҳ талабаси Ш.У. Зиё маҳалласида жойлашган 63-сон талабалар турар жойининг 609-хонасида очиқ турган дераза ойнасидан 6-қаватдан пастга йиқилиб тушган.

Талаба Тошкент тиббиёт академияси иккинчи клинакасига ётқизилган, шифокорлар томонидан бош мия очиқ жароҳати, калла асос гумбаз суяги синишининг бўлиниб синиши, бош мия пардалари остига, тўқимасига қон қуйилиши, бош мия оғир даражада лат ейиши, чап сон суяги очиқ синиши, ўнг томондан 3, 4 ва 5-қовурғалар синиши, тўш суяги синиши, иккинчи ўпка ёрилиши ташхиси қўйилган.

2019 йилнинг 28 март куни соат 00:44ларда Ш.У. олган жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.

Ш.У. (1994 йилда туғилган) табиатан оғир ва босиқ бўлган, ҳеч ким билан ихтилофга бормаган, оиласида ҳеч қандай муаммолари бўлмаган. Ўқишда аъло баҳоларга ўқиган, хулқи намунали, талабалар орасида ҳурматга эга ва ўзининг фаоллиги билан ажралиб турган.

2019 йилнинг 28 март куни “Кончилик иши ва металлургия” факультети декани ва бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар талабанинг Паркент туманидаги уйига ташриф буюрди. Суҳбат давомида қизнинг онаси – 1964 йилда туғилган М.А. қизида юрак етишмовчилиги бўлгани, бош мия босимининг ортишидан шикоят қилиб турганини маълум қилган.

Ш.У. устозлари ва курсдошлари ҳамроҳлигида дафн қилинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги марҳуманинг оила аъзоларига чуқур таъзия билдиради.