Xushnudbek.uz
154K members
736 photos
187 videos
37 files
1.42K links
Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг Телеграм каналига хуш келибсиз!

Абитуриентларга оид савол-жавобларни ўқиш учун босинг:
👉 #abituriyent

www.xushnudbek.uz

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek
Download Telegram
to view and join the conversation
Бугун ҳамма ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!

Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага 21 март - Наврўз - ишланмайдиган байрам куни. Демак, бугун барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.

Бу дегани, кечки соат 6 гача ишлайдиганлар бемалол 17:00 да ишини якунлаши мумкин.


Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Қозоғистонда бугун бўлган воқеалар:

👉 Қозоғистон Сенати раиси Қосим-Жомарт Тоқаев қасамёд келтирди ва мамлакат президенти лавозимига киришди;

👉 Қосим-Жомарт Тоқаев қасамёд қабул қилгандан сўнг, Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрининг номини мамлакатнинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев шарафига «Нурсултон» деб ўзгартиришни таклиф қилди;

👉 Парламент ҳамда сиёсий партия раҳбарлари аллақачон бу таклифни маъқуллаб бўлишди ва улар ушбу таклиф депутатлар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланишига ишонишмоқда. Демак, 99,9% эҳтимол билан эндиликда Қозоғистон пойтахти Нурсултон шаҳри бўлади;

👉 Вақтинча президентлик лавозимига киришган Қосим-Жомарт Тоқаевнинг ўрнига Нурсултон Назарбоевнинг қизи Дариға Назарбоева бугуннинг ўзида Сенат спикери (раиси) сифатида сайланди. Демак, мабодо - Худо кўрсатмасин - Қозоғистоннинг ҳозирги вақтинчалик ёхуд келгусида сайланадиган доимий президентига бирор кор-ҳол бўлса, яъни ваколати муддатидан олдин тугатилса, унда Дариға Назарбоева мамлакат президенти сифатида фаолият олиб боради (агар 2 ой ичида ўтадиган сайловларда ўзи ғолиб бўлмаса, албатта).

Хуллас, қўшниларимизда шунақа гаплар бўляпти. Воқеалар ривожини кузатиб борамиз. Чунки ён қўшнинг, жон қўшнинг деб қўйишибди.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Азиз юртдошлар!

Барчангизга Наврўз айёми муборак бўлсин! Сизларни чин қалбдан ушбу байрам билан муборакбод этаман. Барча эзгу тилакларим Сиз учун!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муниса Ризаева Чироқчининг Чияли жамоа хўжалигидаги Наврўз байрами тадбирида 😂

Одаааааам...

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Эртага дам олиш куни

Эртага, 22 март - жума куни, барча ходимлар учун меҳнат таътилидан чегириб қолиш эвазига қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланган.

Бу 5 кунликларга ҳам, 6 кунликларга ҳам, давлат, нодавлат ва хусусий ташкилотларга ҳам тааллуқли.

Эртага фақат смена бўйича ишлайдиганлар, шунингдек ишлаб чиқариш зарурияти туфайли айрим тоифадаги ходимлар ишга жалб қилинишлари мумкин.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Эртага одатий иш ва ўқиш куни

Эртага, 23 март куни, одатий шанба кунларидаги тақвим амал қилади. Яъни шанба куни ким учун расмий иш куни бўлса, ўшалар ишга чиқади, ким учун дам олиш куни бўлса, ўшалар дам олади.

Талабалар учун ҳам худди шундай: эртага ўқиш куни.

Бошқа ҳеч қандай алоҳида ўзгариш йўқ, оммавий дам олиш куни дея эълон қилинмаган.


Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
⚡️РАСМАН: Ҳамюртимиз Ғофур Раҳимов AIBA президенти сифатида истеъфо берганини эълон қилди.

Бу ҳафта президентлар истеъфо берадиган ҳафта экан ўзи.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
​​Хориждаги ўзбеклардан маслаҳатлар

Қадрдон дўстимиз Сарвар Жалилов яқинда Туркияда 12 кун сафарда бўлиб қайтди. Сарвар ака сафари давомида дўстлари, яқинларига расмлар, видеоларни алоҳида ташлаб ўтирмаслик учун битта ёпиқ канал очиб қўйганди.

Каналда Туркия ҳақида анча қизиқ маълумотлар, репортажлар бериб борилди.

Сафар тугади. Канал ҳам ўз-ўзидан тўхтади.

Шунда ўйлаб қолдик, нима учун мана шу тажрибани кенгроқ ёйиб, ўша каналда бошқаларнинг ҳам маслаҳатларини бериб бормаслигимиз керак?

Ахир қанчадан-қанча юртдошларимиз саёҳатга чиқади, хорижда доимий ёки вақтинчалик истиқомат қилишади. Улар ҳам ўз тажрибалари билан ўртоқлашишса, бунинг нимаси ёмон?

Келгусида ўша жойга сафарга борадиганлар учун фойдаси тегиши мумкинку, тўғрими?

Шунинг учун канал номини @xorijdagilar деб ўзгартирдик.

Ўз маслаҳатларини юбормоқчи бўлганларга эса @xorijdagilar_bot деган махсус бот яратилди.

Сиз ҳам хорижда бўлганмисиз? Ёки ҳозир ҳам хориждамисиз? Унда Сиз ҳам тажрибангизни биз билан ўртоқлашинг. Фото ва видеолар бўлса, янада яхши.

Барчани «🇺🇿 Хориждаги ўзбеклар» каналига чорлаб қоламиз!
РАСМАН: Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрининг номи Нур-Султон дея ўзгартирилди

Бу ҳақида Қозоғистоннинг вақтинчалик Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев махсус Фармонни имзолаган.

Шу ўринда у бугуннинг ўзида Қозоғистон Конституциясига ўзгариш киритиш ҳақидаги қонунга ҳам имзо чеккан. Чунки Қозоғистон бош қомусининг 2-моддасида мамлакат пойтахти Остона шаҳри эканлиги қайд қилинганди, Конституцияга ўзгариш киритмасдан пойтахт номини ўзгартириб бўлмасди.

Биздаги қонунлар нима дейди?

Хўш, мабодо қачондир пойтахтимиз Тошкент шаҳрининг номини ўзгартириш таклифи билдирилса, унда буни ким ҳал қилади?

Ўзбекистон Конституциясининг 78-моддаси 11-бандига биноан, туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларнинг номини ҳамда чегараларини ўзгартириш Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг биргаликдаги ваколатига киради.

Қозоқларда сал бошқачароқ экан, улардаги қонунга кўра, бу масала Президент Фармони билан ҳал қилинаркан.

Менинг фикримча, ҳар қандай ҳолатда ҳам, мамлакат пойтахтининг номини ўзгартириш, уни бошқа жойга кўчириш учун умумхалқ референдуми ўтказилиши шарт.

Зеро Конституциямизнинг 9-моддасида жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига тақдим этилади, умумий овозга (референдумга) қўйилиши белгиланган.

Қозоғистонда нима учун референдум ўтказилмади, ҳайронман. Ҳа, майли, бу уларнинг ички иши, ўзлари билишади.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Референдум ҳақида нималарни биласиз?

Мавзу очилгани учун референдум ҳақида маълумот бермоқчиман.

Ҳуқуқий асос

«Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги Қонунда референдум ўтказиш тартиби баён қилинган.

Қандай масалалар референдумга қўйилади?

Жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари фуқароларнинг умумхалқ овозига қўйилади. Референдумда қабул қилинган қарорлар олий юридик кучга эга бўлади ва фақат референдум йўли билан бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин.

Қандай масалаларни референдумга қўйиш мумкин эмас?

👉 Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигини ўзгартириш;
👉 Ўзбекистон Давлат бюджети ва солиқлар;
👉 амнистия ва афв этиш;
👉 жамоат тартибини, аҳоли соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича фавқулодда ва шошилинч чора-тадбирлар ўтказиш;
👉 Ўзбекистоннинг халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш;
мансабдор шахсларни тайинлаш ва вазифасидан озод этиш.

Референдум ўтказилишини истисно этадиган ҳолатлар

Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида жорий этилган ҳарбий вақт ёки фавқулодда ҳолат шароитларида, шунингдек ҳарбий вақт тугаган ёки фавқулодда ҳолат бекор қилингандан кейин уч ой давомида референдум ўтказилмайди.

Референдум натижалари расман эълон қилингандан кейин бир йил давомида мазмун ёки маъносига кўра худди шундай савол қўйилган референдум ўтказилмайди.

Кимлар референдум ўтказиш ташаббуси билан чиқиши мумкин?

👉 Ўзбекистон фуқаролари;
👉 Олий Мажлис палаталари;
👉 Ўзбекистон Президенти.

Фуқаролар қай тартибда ташаббус билдира олади?

Ўзбекистон фуқаролари агар, референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар умумий сонининг камида 5 фоизини ташкил этган фуқаролар имзоси тўпланган бўлса референдумни ўтказиш ташаббуси ҳуқуқини амалга оширадилар.

Бунинг учун яна бир шарти — ҳар бир маъмурий-ҳудудий тузилма бўйича бир текис ва мутаносиб равишда тақсимланган бўлиши керак. Яъни Тошкент шаҳрида 3 млн, Сирдарёда 10 минг киши имзо қўйган бўлса, ҳисобмас.

Қанча имзо керак?

2016 йилги Президентлик сайловида расман овоз бериш ҳуқуқига эга фуқаролар сони 20 миллион 461 минг 805 нафарни ташкил этганди.

Ушба рақамнинг 5 фоизини чиқарсак – тахминан 1 млн чиқади.

Агар ушбу рақамни маъмурий-ҳудудий бирликлар кесимида 14 га бўлсак, 73 минг киши бўлади.

Демак, Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ҳар биридан камида 73 минг киши қайсидир муҳим масалани умумхалқ овозига қўйиш ташаббусини кўрсатиб имзо қўйиб берса, референдум ўтказилиши керак бўлади.

Албатта, имзо йиғишнинг ўзига хос тартиблари бор, бу ҳақида кўп тўхталмоқчи эмасман.

Референдумни ким тайинлайди?

Референдум Олий Мажлис томонидан тайинланади.

Ўзбекистон Президенти референдум ўтказиш ташаббускори бўлган тақдирда у Олий Мажлисга мурожаат этиши ёки референдум ўтказиш тўғрисида ўз қарорини қабул қилиши мумкин.

Референдум натижаларининг мажбурийлиги

Референдумда қабул қилинган қарор Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида мажбурий кучга эга бўлади ва давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатлари билан бирон-бир тарзда тасдиқ талаб қилмайди.

Ўзбекистон қонунлари ва бошқа норматив ҳужжатлари референдум қарорига мувофиқлаштирилмоғи лозим.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Ўзбекистонда пенсия ёши ўзгардими?

❗️Йўқ, ўзгармади.

Бироз аввал айрим сайтлар ва Телеграм каналлар «Ўзбекистонда пенсия ёши ўзгарди» дея хабар беришмоқда (айримлари эътироздан кейин хабарни ўчиришди/таҳрирлашди ҳам).

Бу ерда тушунмовчилик келиб чиқмоқда, пенсия ёшига доир ҳеч нарса ўзгармади.

Унда нима бўлди?
Тушунтиришга ҳаракат қиламан.

Ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналарини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 18 мартдаги қарори билан айрим ҳужжатлар ўзгариш киритилди.

Хусусан, 2011 йил 7 апрелдаги ВМ қарори билан тасдиқланган «Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низом»га ҳам ўзгариш киритилди.

Бу низом кимларга тааллуқли эди?

1) пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қариялар;
2) меҳнатга лаёқатсиз фуқаролар.

Нималар ўзгарди?

Ўзгаришга кўра, эндиликда болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга ҳам нафақа бериладиган бўлди.

Низомнинг 6-бандига кўра, ёшга доир нафақалар:
эркакларга — 65 ёшга етганларида;
аёлларга — 60 ёшга етганларида тайинланади.
(яъни бу банд азалдан бор эди, янги қўшилгани йўқ)

Мана шу бандга 3-хатбоши қўшилди:
болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга — 55 ёшга етганларида тайинланади.

Кўриб турганингиздек, пенсияга стажи етмайдиган аёллар илгари 60 ёшдан нафақа олган бўлса, ногирон фарзанди бор оналарга енгиллик берилиб, гарчи стажи бўлмаса ҳам, улар 5 йил олдин, 55 ёшдан нафақа оладиган бўлди.

Журналистлар нега адашишди?

Ҳамма масала шундаки, пенсия ва нафақа ўртасида фарқ борлигини кўпчилик ҳам билавермайди. Пенсия бошқа нарса, нафақа бошқа нарса. Кўпчилик ҳатто ёшга доир пенсияга чиққан бўлса ҳам, «пенсионер» десам, русча бўлиб қолади, деб ўйлаб, «нафақахўрман» дейишади. Бу нотўғри. Бемалол «пенсионерман» деявериш керак, қонунан шуниси тўғри.

Қандай пенсия турлари бор?

👉 ёшга доир пенсия;
👉 ногиронлик пенсияси;
👉 боқувчисини йўқотганлик пенсияси.

Қандай нафақа турлари бор?

- вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси;
- ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси;
- бола туғилганда бериладиган нафақа;
- дафн этиш маросими учун бериладиган нафақа;
- ишсизлик нафақаси;
- ишдан бўшатиш нафақаси;
- ходимнинг вафоти муносабати билан бир йўла бериладиган нафақа;
- ёшга доир нафақа;
- ногиронлик нафақаси (болаликдан ногиронлардан ташқари);
- боқувчисини йўқотганлик нафақаси ва ҳ.к.

Қандай фарқи бор?

Мисол учун, тушунтираман:

Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:
эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;
аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

Ёшга доир нафақа олиш ҳуқуқи эса, иш стажига эга бўлмаган;
эркакларга — 65 ёшга етганларида;
аёлларга — 60 ёшга етганларида;
болаликдан ногиронлиги бор фарзанди бор оналарга — 55 ёшга етганларида тайинланади.

❗️Маълумот учун: пенсия ёши фақат қонун билан ўзгартирилади, Вазирлар Маҳкамасининг бунга ваколати йўқ.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болажонлар уйқусираётган бўлса, тезда уларни жойларига ётқизиб, ухлатиш керак 😃

Ҳаммага хайрли тун!

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун «Заковат»нинг туғилган куни!

Бундан роппа-роса 18 йил олдин, аниқроғи 2001 йил 24 март куни, «Заковат» интеллектуал кўрсатуви илк марта эфирга кетган эди.

Ўтган йиллар давомида «Заковат» кўп синовларни бошидан кечирди, кўкларга кўтариб мақташди ҳам, ерга уриб, танқид ҳам қилишди.

10 йиллар давомида ҳеч қандай ҳомийсиз, моддий рағбатсиз ўзини-ўзи таъминлаб келди. Бу орада қанчадан-қанча кўрсатувлар ёпилиб кетди.

Аллоҳга шукрки, 18 йилдан буён билимдон ёшларнинг севимли маскани бўлган клуб фидойи инсонларнинг сабр-тоқати, телетомошабинларнинг меҳри билан ҳалиям фаолият олиб боряпти.

Юртимизда «Заковат»нинг, ва ўзи умуман илмнинг умри янада узоқ бўлишини тилайман.

Туғилган кунинг билан, менинг севимли кўрсатувим!

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб турибди.

Давлатимиз раҳбари бугун Абу-Даби Амирлиги валиаҳди, Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан музокара ўтказади.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Суратда чапдан ўнгга:

Адлия вазири Русланбек Давлетов;
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов;
Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Муҳаммадиев;
Бош прокурор Отабек Муродов;
Олий суд раиси Козимжон Комилов.

Сурат Тошкент вилоятидаги Халқ қабулхонасида ўтказилган сайёр қабул пайтида олинган.

#тушунганлартушунди

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Президент Шавкат Мирзиёев “Ваҳат ал-Карама” ёдгорлигида бўлди

Мажмуага ташриф асносида БААнинг биринчи Президенти Шайх Зоид бин Султон Ол Наҳаён руҳига Қуръон тиловат қилинди.

Шавкат Мирзиёев мақбаранинг Зиёратчилар китобида дастхат қолдирди.

Манба

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
​​Ҳаммаёқ негатив бўлиб кетмасин, мана бундай аслида кимлар учундир жуда кичик, лекин позитив хабарлар ҳам одамнинг диққатини тортади.

Шу кунларда юқори мартабали раҳбарлар сайёр қабуллар ташкил қилишмоқда. Масалан, бугун ИИВ Маданият саройида Олий суд раиси, Бош прокурор, адлия, ички ишлар вазирлари, солиқ қўмитаси раиси ва бошқалар сайёр қабулда фуқароларни бевосита қабул қилмоқда.

«Халқ сўзи» сайтида шу жараёнга оид «Маҳфуза Йўлдошева сайёр қабулга нима учун келган эди?» деган қуйидаги хабар эълон қилинди:

«Сайёр қабулда одам кўп. Кимдир Бош прокурор, яна бошқаси адлия, ички ишлар вазирларига, яна биров Олий суд, Давлат солиқ қўмитаси раислари билан учрашиб, муаммоларини айтишга шайланган.

Эшик олдида Бош прокурор қабулига кириш учун навбатда турган Маҳфуза Йўлдошбековани суҳбатга тортамиз.

— Ассалому алайкум, яхшимисиз? Бош прокурор қабул қиладиган хона олдида турганингизга қараганда, Отабек Муродовга мурожаат қилмоқчисиз, шундайми?

— Ваалайкум ассалом. Ҳа, шундай. Бош прокурор билан учрашиш учун оиламиз билан бирга келдик.

— Нима масалада келган эдингиз, қандай муаммо қийнаётганди сизни?

— Ҳеч қандай муаммомиз йўқ. Чунки масаламиз ижобий ҳал этилди. Шунинг учун бугун Бош прокурорга миннатдорлик билдириш учун келдик.

Бундан билдикки, барча ўз муаммоси билан келди, деб айтолмаймиз. Масаласи ҳал бўлиб, миннатдорлик айтиш учун келаётганлар ҳам топилади. Яккасарой туманилик Маҳфуза Йўлдошбекова ҳам муаммоси ҳал бўлган фуқаролардан бири.

— Икки нафар қизим бор, — дейди у. — Бири туғма ногирон. Ҳовлимиз жуда таъмирталаб бўлиб, уни ўзимиз таъмирлашга имкониятимиз йўқ эди. Яккасарой тумани прокуратураси ходимлари шу масалада ёрдам беришди. Ҳовлимизни таъмирлаб, қўшимча ҳаммом, ошхона қурдириб берди. Энг муҳими, ногирон қизим учун ҳаммом қуриб берилганидан бошимиз осмонга етди. Уйимизнинг том қисмидан чакка ўтарди, бу муаммо ҳам ҳал бўлиб, том ёпиб берилди. Шунча ёрдам кўрсатганидан Бош прокурорга алоҳида раҳмат айтишга келдик.

Сайёр қабуллар давом этмоқда.»

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Forwarded from Daryo — LIVE
​​Нурхон Нафасов «ноҳақ айбловлардан қутилиш» учун Отабек Муродовдан ёрдам сўради. Бош прокурор бу ишни ўз назоратига олишини айтди

Президент Халқ қабулхонаси томонида Тошкент шаҳрида ташкил этилган оммавий қабулда Ўзбекистон каратэ федерацияси собиқ раҳбари Нурхон Нафасов бош прокурор Отабек Муродов билан учрашибди. Нафасов унга нисбатан «қасддан айб уюштирилгани, жойи керак бўлгани учун уни қатор муаммоларга дучор қилишгани»ни маълум қилиб, «ноҳақ айбловлардан қутилиш»да бош прокурордан ёрдам сўраган.

Ўз навбатида, ҳуқуқий идоралар хулосаси бўлмай туриб унинг шаънини ерга уриш мақсадида тарқатилган айбловларга нисбатан Бош прокуратура ўз вақтида муносабат билдиргани учун миннатдорчилик ҳам билдирибди (ёдингизда бўлса, Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати: «Нурхон Нафасовнинг кирдикорлари фош бўлди» деган сарлавҳа билан хабар тарқатган, Бош прокуратура матбуот хизмати буни рад этганди).

«Ушбу масалани бош прокурор ўз назоратига олиб, ишга алоқадор барча ҳолатларни текшириб, ҳуқуқий баҳо берилишини маълум қилди», — дея хабар бермоқда ЎзА.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Ёдингизда бўлса, ўқув йилининг бошида ижтимоий аҳволи оғир талабаларнинг контрактини тўлашга кўмаклашиш мақсадида каналимизда «Илм учун эҳсон қилинг» хайрия акциясини эълон қилгандик.

1-семестр учун йиғилган маблағлардан ҳақиқатда эҳтиёжманд талабалар учун контракт тўловларини ўтказиб бергандик.

Лекин картада қолдиқ қолганди ва кейинчалик ҳам вақти-вақти билан хайриялар тушиб турди.

Хуллас, ҳаммасини йиғиб, куни-кеча яна бир талабанинг ярим йиллик контракти учун 4 млн сўм маблағ ўтказиб бердик, рози бўласизлар. Падари бузрукворлари вафот этган, ижтимоий аҳволи сабаб аввалги йилларда ҳам ўқишни ташлаб кетишга мажбур бўлган экан. Келгусида яхши илм олиб, жамиятга фойдаси тегадиган мутахассис бўлишига тилакдошмиз.

Барча саховатпеша инсонларга эса раҳмат айтмоқчиман. Аллоҳ эҳсонларингизни даргоҳида қабул қилсин.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонлик ёш китобхонлар Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» асарини Гиннес рекордлар китобига киритишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилганди.

Ушбу тадбирнинг расмий промо-ролиги эълон қилинди.

Ролик менга жуда ёқди. Айтишларича, Абдулла Қодирий тилидан айтилган гаплар адибнинг мақолаларидан олинган экан. Яъни тўқима гаплар эмас, айнан Қодирийнинг ўзининг гапларидан фойдаланишибди.

Ёқимли томоша тилайман.

Сифатли форматда кўриш

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
❗️ТАЛАБАЛАР ДИҚҚАТИГА!

Давлат қабул комиссиясининг 2019 йил 25 мартдаги 16-сон баёни билан республика олий таълим муассасаларининг бакалавриати ва магистратурасида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга 2018/2019 ўқув йили учун шартнома тўловларининг иккинчи ярмини тўлаш муддати жорий йилнинг 15 апрелига қадар (шу куни ҳам) узайтирилди.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ