Xushnudbek.uz
175K members
771 photos
200 videos
39 files
1.5K links
Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг Телеграм каналига хуш келибсиз!

Абитуриентларга оид савол-жавобларни ўқиш учун босинг:
👉 #abituriyent

www.xushnudbek.uz

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek
Download Telegram
to view and join the conversation
Юқоридаги фикрларга муносабатингиз қандай?

Овоз беринг ҳамда ўз фикрингизни ёзиб қолдиринг 👇
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#архив

Пора беришга инсон мажбур бўлиши мумкин, аммо пора олиш ихтиёрий бўлади.

Ўтган йилги кириш имтиҳонларига бағишланган «Муносабат» ток-шоусидан парча

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Олтин ва кумуш медаль олган ўқувчиларга тест синовларида имтиёз берилмайди

Халқ таълими вазирлиги баъзи Telegram каналларида эълон қилинган хабарларга муносабат билдирди.

Вазирлик айтишича, олтин ва кумуш медаль бериш тартибига оид Низомни баъзи Telegram каналлар нотўғри талқин этмоқда, яъни олтин медаль олган мактаб битирувчисига кириш имтиҳонларида тўплаган умумий балига 50 фоиз, кумуш медаль олган мактаб битирувчисига эса 30 фоиз балл қўшиб берилишига оид нотўғри маълумотлар чоп этилган.

Аслида Низомда олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланган ўқувчиларга имтиёзлар берилиши кўзда тутилмаган.

«Шу ўринда таъкидлашимиз жоизки, олтин ва кумуш медаллар аъло баҳоларда ўқиган ўқувчиларга берилишини инобатга олсак, кириш имтиҳонларида имтиёзли баллар берилмасада, ўз билимларини кўрсата олишлари лозим. Қолаверса, Халқ таълими вазирлиги олий ўқув юртига кириш учун талабгор ёшларга тенг имкониятлар тақдим этиш тарафдори», - дейилади хабарда.

Вазирлик олтин ва кумуш медаллардан кўзланган мақсад ўқувчиларни таълим олишга бўлган қизиқишларини янада ошириш, улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш, коррупцион ҳолатларни олдини олиш ва иқтидорли ўқувчилар билимини рағбатлантиришдан иборатлигини таъкидлаган.

P.S.: Ҳа, мен ҳам имтиёзларга қаршиман, барча тенг бўлгани маъқул.

Айтганча, олий таълим тизимида ҳам халқ орасида «қизил диплом» номи билан аталадиган, устки ғилофи қизил рангда, ичига эса «имтиёзли диплом» деб ёзилган диплом берилади. Лекин бу дипломлар ҳам ҳеч қандай имтиёз бермайди. Агар мақсад шунчаки талабаларни рағбатлантириш, уларга мотивация бериш бўлса, унда олий таълим тизимида ҳам мактаблардаги каби олтин ва кумуш медаллар жорий қилиш керакдир балки. Лекин аслида ҳеч қандай имтиёз бермайдиган «имтиёзли диплом»ларни топшириш мантиққа тўғри келмайди, кулгили ҳатто.

Бу ҳақида бир пайтлар мақола ҳам ёзган эдим. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги шу ҳақида ўйлаб кўрса, ёмон бўлмасди.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
#ижтимоий_сўровнома

Байрамлардаги маршировка ҳақида

Баҳор байрамлар фасли. Айниқса, Наврўз умумхалқ байрамини айтмайсизми? Байрам сайлларида кўчалар одамлар билан тўлиб-тошган, дошқозонларда сумалаклар қайнаган, варраклар учирилган... Хуллас, барчаси ажойиб.

Наврўз арафасида бизда урфга айланган яна бир одат бор. Байрам дастурларида иштирок этиш учун юзлаб, балки минглаб талаба қизларни байроқ кўтаришга (давлат байроғи эмас, яшил, қизил байроқлар), яъни маршировкага жалб қилишади. Талаба қизлар 1 ойга яқин дарслардан қолиб, репетицияларда иштирок этади (мендаги аниқ маълумотларга кўра, жорий йилда ҳам талаба қизларни маршировкага жалб этиш режалаштириляпти, бу ҳақида ОТМларга тепадан топшириқ келган).

Ҳа, тўғри, бу умумхалқ байрами, уни чиройли ўтказишимиз керак. Лекин бу илм олиши керак бўлган талаба қизларни таълимдан ажратиб, иссиқда байроқ кўтартиришни оқлайдими? Эртанги келажагимиз бўлган талаба қизларга қайси бири муҳимроқ: илм олишми ёки байрамда байроқ кўтариш? Жамият учун қайси бири фойда?

🏁 - байроқ кўтараверишсин, ахир байрамку

📚 - йўқолсин маршировка! Талабалар илм олиши керак!
Пойтахтни Тошкент шаҳридан бошқа жойга кўчириш ҳақида каналимда ўтказилган ижтимоий сўровномада жами 9 ярим мингга яқин киши овоз берди.

54,2% овоз берувчилар бу фикрни маъқулламади. Лекин 4 минг 300 дан ортиқ инсонлар (45,8%) бу таклифни маъқуллашини билдирган.

Ҳа, тўғри, таклиф кўпчилик томонидан маъқулланмади. Лекин 45% дан кўпроқ кишилар пойтахт кўчирилишига қарши эмаслиги катта натижа, менимча. Бунақа натижани кутмагандим, рости.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Бундан 10 кунча олдин my.gov.uz портали орқали Тошкентда вақтинчалик прописка олиш учун техник томондан максимум 6 ой муддатга ариза бериш мумкинлиги, аслида эса қонунчилик бўйича бу муддат 1 йилга узайтирилганини ёзган эдим.

Бугун маълум қилишларича, Ягона порталда ушбу хатолик тўғриланиб, «1 йил» деган бандни ҳам қўшишибди. Тезкор муносабат учун масъулларга раҳмат!

Ва яна олганларнинг айтиши бўйича, жавоби 1 кунда чиқаётган экан.

Электрон давлат хизматларидан фойдаланинг, мундоқ бир замонавийлашинг, ҳам вақтингизни, ҳам нақдингизни, ҳам асабларингизни тежайсиз. Балки бошида бироз тушунарсиз ва қийин бўлиши мумкин, лекин кейингиларида 5-10 дақиқа ишингиз битадиган бўлади.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар доим ёрдамга шошилувчи ва ўзгалар тақдирига бефарқ бўлмаган яхши инсонлар орамизда жуда кўп. Шунақалар сафи кўпаяверсин.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Forwarded from Xushnudbek.uz
​​Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олади?

2018 йил 12 ноябрдаги ПФ-5574-сонли Президент Фармони билан 2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунлар белгиланиб, дам олиш кунлари кўчирилган эди.

Мазкур фармон асосида март ойида ҳам кўчирилган дам олиш куни мавжуд.

Энг аввало ҳафтадаги иш кунлари сони дам олиш кунларига таъсир қилишини унутмаслик керак. Яъни 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар март ойида 13 кун дам олишади, ҳафтасига 6 кун ишлайдиган ходимлар эса мартда 8 кун дам олишади.

Масалан, 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами ҳафтанинг жума кунига тўғри келганлиги сабабли, 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимлар кетма-кет 3 кун дам олишади.

Энди Наврўз байрами арафасидаги дам олиш кунларига келсак.

Ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар (4 кун кетма-кет) дам олиш куни ҳисобланади:

21 март
– пайшанба (Наврўз байрами);
22 март – жума (қўшимча дам олиш куни);
23 март – шанба;
24 март – якшанба.

Ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

21 март
– пайшанба (Наврўз байрами);
22 март – жума (қўшимча дам олиш куни);
24 март – якшанба.

Изоҳ: ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимлар 23 март (шанба) куни ишга чиқишлари лозим.

Мақола ҳаволаси

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Бюджет йўқолиши тўғрисидаги фейк хабарлар ҳақида

Орамизда содда ва ишонувчан одамлар кўп. Табиийки, бундай шароитда фейк (ёлғон) хабарлар ҳам кўп тарқатилади. Чунки хабарнинг рост-ёлғонлигини мустақил текшириб кўришни биладиган ва ўзи таҳлил қилиб, тўғри хулоса чиқара оладиган инсонлар камлиги сабабли, фейк хабарларнинг умри узоқ бўлади.

Чунки одамлар “эшитдингми?” дея бир-бирига юборишга қизиқади. “Ҳой, ахир бу ёлғонку, ёлғон хабарни бировга юбориш ҳам шарт эмас” дейишмайди.

Яқинда шунақа яна битта сохта хабар чиқди, эмишки Президент фармон чиқариб, давлат гранти асосида ўқишга қабул қилишни бутунлай бекор қилибди, ҳозир бюджетда ўқиётганларни ҳам контрактга ўтказибди. Хусусан, Телеграмда айланиб юрган сохта фармон матнида қуйидагича сўзлар ҳам бор:

«2.Hozirda byudjetda tahsil olayotgan talabalar bundan buyog'iga 100% to'lov-kontrakt tizimiga o'tkazilsin va o'tgan yillardagi to'lanmagan kontraktlarni 1 oy muhlat ichida 2 barobar miqdorda naqd pul ko'rinishida to'lashlari ta'minlansin;
3.Byudjetdagi talabalar shu muhlat ichida kontraktlarni to'lashmasa, qayta tiklanmaydigan va boshqa OTM lar qabul qilmaydigan qilib talabalar safidan chiqarilsin va kontraktlari uy-joy yoki mashina kabi mulklar hisobidan undirib olinsin.
4.Belgilab qo'yilsinki, byudjetdagi talabalarga barcha tadbir, hashar va shu kabi jamoat ishlarida qatnashish majburiyati yuklatilsin.
»

Хуллас, қайсидир виждонсиз томонидан одамлар орасида ваҳима қўзғаш учун қасддан тўқилган ёлғон хабар бу (унга бундан нима фойда экан, ҳайронман).

Шу хабарлар тарқагандан кейин, кўпчилик менга мактуб ёзиб, шунинг рост-ёлғонлигини сўради. Нима эмиш, бу хабарни ўқиб, бюджетдаги талабалар ва уларнинг ота-оналари хавотирга тушиб қолишганмиш. Эй, Худойимей...

Бунақа ёлғон хабарларга ишонманг. Бошқа изоҳ ортиқча.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
​​Ўзбек футболидаги ақлга сиғмайдиган тутуруқсиз қарорлар ҳақида

Бугун ЎФА деган ташкилот бир қизиқ баёнот билан чиқди. У шунчалик қизиқки, Самвел Бабаяннинг футболга қайтиши билан боғлиқ саволларга «1 грамм» мантиқий жавоб бера олгани йўқ, аксинча янги саволларни пайдо қилди.

ЎФА баёнотида шундай дейилади:

«...Айнан мана шу сўровларга асосан 2018 йилнинг 15 январь куни Самвел Бабаянга нисбатан Ўзбекистон футбол ассоциацияси иш очди ҳамда мазкур иш якунига қадар ЎФА Ижроқўми мураббийни футболдан четлатди».

Ия, товба. Айтиляптики, Бабаян ўша пайтда унга нисбатан очилган иш якунига қадар футболдан четлатилган экан. Энди ўтган йили ЎФА расмий сайтида чиққан бошқа бир хабардан парчага диққат қиламиз:

«Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян ЎФФ Ижроия Қўмитаси Бюросининг 2018 йил 15 январдаги 3-сонли қарорига мувофиқ футболга алоқадор ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан умрбод четлаштирилди».

Қайси бирига ишонайлик? Дисквалификация умрбодмиди ёки иш якунига қадар? Ҳар қанақасига ҳам ЎФА қаердадир ёлғон гапиряпти. Ёки ҳозир, ёки ўтган йили. Хуллас, халқни алдагани рост, фақат қачонлигини аниқ билмадим.

Бугунги баёнотни давом эттирамиз:

«Бироқ кейинчалик ЎФА Ижроқўмига “Бунёдкор” футбол клуби номидан билдирги тақдим этилиб, Бабаяндан дисквалификацияни олиб ташлаш сўралган...
...Шу тариқа Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан очилган иш
2018 йилнинг 1 февраль куни ёпилди ҳамда Самвел Бабаяннинг дисквалификацияси бекор қилинди».

Демак, ЎФА ўша пайтда «Бабаян умрбод футболдан четлатилди» дея популистик хабар чиқаргану, аммо 15 кундан кейин ўзи чиқарган қарорни бекор қилган эканда? «Умрбод четлатиш» ЎФА учун атиги 15 кун экан, қойил.

Бошқа савол: хўп, майли, катта кетилган гапни қайтиб олиб, 15 кундан кейин Бабаяндан тақиқ олиб ташланган ҳам дейлик, унда нимага бу ҳақида ҳеч қандай хабар берилмаган? Нимага халқ бу ҳақида орадан 1 йил ўтиб хабар топяпти? Буни айтишга ор қилишганмикин? Унда ҳозирчи, ор қилишмаяптими? )) Бу саволга ҳам тайинли жавоб бера олишмаса керак.

Баёнот қуйидаги аччиқ киноя билан якунланади:

«ЎФА бундан буён Самвел Бабаян Ўзбекистоннинг ҳеч қайси терма жамоасида фаолият юритишига йўл қўймайди. Қўшимчасига, кейинги фаолиятини Самвел Бабаянсиз тасаввур қила олмаган “Локомотив” футбол клубининг қарорига ҳам қаршилик кўрсатмайди».

Қизиқ, жуда қизиқ. Мана шу банд кўп нарсани айтиб турибди. Демак, тахмин қилсак, ЎФА раҳбарияти ҳалигача Бабаянни кўргани кўзи йўқ, унинг футболга қайтишидан умуман манфаатдормас. Айниқса терма жамоаларга мутлақо яқинлаштиришмоқчи эмас. Аммо қандайдир «юқори кучлар» босими остида бунга қаршилик қила олишмаганига шаъма қилаётгандек гўё. Демак, ЎФА Бабаяннинг футболга қайтишидан кўпроқ “Локомотив” клуби ва унинг атрофидаги “катта одамлар” кўпроқ манфаатдорлигига ишора қилаётгандек туюлди менга.

Унда бошқа савол: ҳозир "Локомотив"га қайтишига қаршилик қила олмаган ЎФА, эртага мабодо "тепадан" миллий терма жамоага ҳам Бабаян қўйилиши ҳақида топшириқ бўлиб қолса, унга ҳам қаршилик қила олмас эканда? Ўшанчун ҳам халқимиз бекорга айтмаган: "Нонни катта тишласанг ҳам, гапни катта гапирма" деб. Бу айни ЎФАга тегишли.

Ўзбек футболидан ҳар нарсани кутса бўлади.

Қизиқ-а, “Бунёдкор” кафил бўлиб, хат ёзади, лекин Бабаян “Локомотив”га ишга киради )))

Демак, ўша “Бунёдкор” ёзган хат ҳам аслида “заказ”га ёзилган эканда?! Президент қилаётган кечиримлилик сиёсатини рўкач қилиб ёзилган хатдан “Бунёдкор” ҳам ҳеч қандай манфаатдор бўлмагани кўриниб турибди. Ҳаммаси олдиндан режалаштирилган “ўйин” эканлигига шубҳам йўқ.

Майли, нима ҳам дердик. Оҳ, десангиз ҳам, воҳ, десангиз ҳам, Бабаян “Локомотив”да иш бошлади. Кечиримли бўлсак, бўлибмизда, биздан нима кетди.

«Кунимиз кинначиларга қолган, Шаҳноза...» ©

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
❗️Март ойидан контрактлар нархи ошади

2018 йил 13 октябрдаги Президент Фармонига биноан, 1 ноябрдан энг кам ойлик иш ҳақи миқдорлари 10% га оширилган эди.

Хабарингиз бор, ўтган йили илк маротаба ОТМлардаги тўлов-контрактлар миқдори энг кам иш ҳақига боғлаб қўйилганди.

Бу эса шуни англатадики, иш ҳақлари ошса, контракт ҳам худди шунча фоизга ошади. Фақат қоидага биноан, ЭКИҲ миқдори оширилганда контрактлар навбатдаги семестрдан бошлаб оширилади.

Демак, ноябрда ошган иш ҳақлари март ойидан бошлаб ўқув йилининг 2-ярми учун тўланадиган контрактга таъсир қилади.

Хуллас, 2-семестрдан контракт миқдорлари қуйидагича бўлади:

(тоифаларга қайси таълим йўналишлари тўғри келишини мана бу ердан кўришингиз мумкин)


БАКАЛАВРИАТ
(кундузги, сиртқи ва кечки таълим учун)

1-тоифа: 45 баробар – 9 млн 122 минг 850 сўм
2-тоифа: 46 баробар – 9 млн 325 минг 580 сўм
3-тоифа: 50 баробар - 10 млн 136 минг 500 сўм
4-тоифа: 55 баробар - 11 млн 150 минг 150 сўм
5-тоифа: 60 баробар - 12 млн 163 минг 800 сўм

МАГИСТРАТУРА

1-тоифа: 49 баробар – 9 млн 933 минг 770 сўм
2-тоифа: 51 баробар – 10 млн 339 минг 230 сўм
3-тоифа: 55 баробар – 11 млн 150 минг 150 сўм
4-тоифа: 61 баробар – 12 млн 366 минг 530 сўм
5-тоифа: 66 баробар – 13 млн 380 минг 180 сўм

МАХСУС СИРТҚИ

1-тоифа: 15 баробар – 3 млн 40 минг 950 сўм
2-тоифа: 17 баробар – 3 млн 446 минг 410 сўм
3-тоифа: 20 баробар - 4 млн 54 минг 600 сўм
4-тоифа: 22 баробар - 4 млн 460 минг 60 сўм
5-тоифа: 27 баробар - 5 млн 473 минг 710 сўм

ИККИНЧИ МУТАХАССИСЛИК
(кундузги, сиртқи)

1-тоифа: 49 баробар – 9 млн 933 минг 770 сўм
2-тоифа: 51 баробар – 10 млн 339 минг 230 сўм
3-тоифа: 55 баробар – 11 млн 150 минг 150 сўм
4-тоифа: 61 баробар – 12 млн 366 минг 530 сўм
5-тоифа: 66 баробар – 13 млн 380 минг 180 сўм

ИККИНЧИ МУТАХАССИСЛИК
(сиртқи (2017/2018 ўқув йилида қабул қилинганлар учун)

1-тоифа: 25 баробар – 5 млн 68 минг 250 сўм
2-тоифа: 26 баробар – 5 млн 270 минг 980 сўм
3-тоифа: 28 баробар - 5 млн 676 минг 440 сўм
4-тоифа: 31 баробар - 6 млн 284 минг 630 сўм
5-тоифа: 33 баробар - 6 млн 690 минг 90 сўм


Агар кимдир контрактини олдиндан 1 йиллик тўлаб қўйган бўлса ҳам, барибир 2-семестр учун юзага келган фарқни қўшимча тўлов қилишига тўғри келади.

Xushnudbek.uz каналига уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
​​Сенатор, вазир ва ҳокимлар қанча маош олади?

Молия вазирлиги Газета.уз нашрига давлат хизматчилари ойлик маошлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этибди.

Унга кўра, раҳбар лавозимлар учун қуйидаги оклад бўйича иш ҳақи белгиланган:

Депутат ва сенатор – 1 млн 560 минг 413 сўм

Вилоят ҳокими – 1 млн 899 минг 783 сўм

Туман (шаҳар) ҳокими – 1 млн 643 минг 329 сўм

Бош вазир ўринбосари – 2 млн 75 минг 955 сўм

Вазир – 1 млн 727 минг 665 сўм

Қўмита раиси ёки агентлик директори – 1 млн 643 минг 329 сўм

Эслатма: бу фақат оклад бўйича иш ҳақи холос. Бу миқдорга қўшимча равишда бюджет ҳисобидан 115% гача устама берилиши мумкин. Масалан, депутатга 115% қўшимча устама берилса, унинг иш ҳақи 3 млн 354 минг 887 сўм бўлади.

Шунингдек, юқоридаги иш ҳақилари бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига яна ортиши мумкин.

Ҳа, айтганча, бу кўрсатилган миқдорларда солиқлар ҳисобга олинмаган. Солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар чегириб ташланса, қўлга тегадиган иш ҳақлари миқдори янада камаяди.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Каналим обуначилари сони 70 минг нафардан ошди.

Барчангизга катта раҳмат! Ишончингизни оқлашга ҳаракат қиламан.

Агар ёзганларим ҳеч бўлмаса 1 кишига бўлса ҳам фойдаси тегаётган бўлса, демак тўғри йўлдаман.
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Наманган вилоятига жўнаб кетди.

Ташриф доирасида янги саноат корхоналари, энергетика ва туризм объектлари билан танишиш режалаштирилган.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Амалдорлар ойлиги бунчалик кам эмас

(ойлик иш ҳақлари бўйича норасмий тушунтириш)

Кеча Молия вазирлигининг Газета.уз нашрига давлат амалдорларининг иш ҳақи оклади ҳақида берган маълумоти кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Жуда кўпчилик бунақа кам ойликка амалдорлар қандай кун кечиради, оиласини қандай боқади, деган савол ва шубҳаларни билдирди (изоҳлар мана бу ерда).

Ҳа, тўғри, амалдорларнинг ойлиги кам, лекин кеча эълон қилинганидай, жаа 2 млн сўм атрофида эмас.

Агар эътибор берган бўлсангиз, алоҳида таъкидланган эдики, кечаги рақамлар бу фақат лавозим оклади холос. Яъни бу айнан шунча ойлик олади дегани эмас. Бу рақамларга қўшимча равишда бюджетдан ва бюджетдан ташқари маблағлардан устамалар берилади.

Бюджетдан устама нималигини яхши тушунсангиз керак, яъни давлат ўз бюджетидан (бунда сизу биз тўлаган солиқлар ҳам бор) амалдорларга 115% гача қўшимча ҳақ бериши мумкин.

Бюджетдан ташқари маблағлар нима дегани? Бу давлат божлари, йиғимлари ва солиқ бўлмаган тўловлар, маъмурий жарималар ва молиявий санкциялардан ажратмалар ҳисобига шаклланадиган маблағлардир.

Масалан, нотариал ҳаракатларни амалга оширганда тўлайдиган давлат божлари, йўл қоидасини бузгани учун тўлайдиган жарималар, давлат хизматларидан фойдаланганлик учун тўланадиган хизмат ҳақлари ва ҳ.к. тўловлар ҳисобидан давлат амалдорларининг иш ҳақига қўшимча устамалар берилади.

Телеграмдаги гуруҳлардан бирида ҳокимият вакили кечаги маълумот бўйича қуйидаги изоҳни ёзиб қолдирди:

«Ҳозир вилоят ҳокимлари 10 млн, туман ҳокимлари 8 млн, ҳоким ўринбосарлари 7 млн сўм маош олаяпти. Юқоридаги рақамлар фақат разряди ва оклади. Бу ерда Президент фонди кўрсатилмаган».

Хуллас, давлат амалдорларининг ойлиги бунчалик кам эмас экан. Лекин 10 млн сўм ҳам вилоят ҳокими учун кам. Агар масалан вилоят ҳокимининг бирорта бошқа даромад манбаи бўлмаса (бошқа даромад манбаи бўлиши қай даражада қонуний?), унда фарзандига, айтайлик, Gentra машинасини олиб бериш учун 1 йил емай-ичмай пул йиғиши керак. Каттароқ ҳовли қуриши учун билмадим қанча йил керак бўлади.

Ва яна бир гап. Ўзи нимага бунақа тушунтиришларни ОАВ ёки блогерлар бериши керак?

Марҳамат, Вазирлар Маҳкамаси ёки Молия вазирлиги батафсил, расмий тушунтириш берсин. Аслида ким қанча маош оладию (яъни аниқ қўлига қанча тегади), уларнинг қанчаси бюджет, қанчаси бюджетдан ташқари манбалардан шаклланади, бюджетдан ташқари манбаларга нималар киради, ҳаммасини халққа тушунтиришсин. Давлат сири эмаску бу. Шу халқнинг пули ҳақида гап кетяптику.

Ана шунда балки халқ орасидаги турли савол ва тушунмовчиликларнинг олдини олган бўлишармиди, ким билсин.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Контракт яна ошгани йўқ, хавотирланманг

(контракт ҳақидаги хабарлар бўйича норасмий тушунтириш)

2-семестрда контракт нархлари ошганлиги ҳақидаги хабар кўпчиликни яна ўйлантириб қўйди ва хавотирга тушиб қолишди.

Гарчи кечаги хабарларда ҳаммаси ётиғи билан тушунтирилган, контракт ошиши бу ўтган йили октябрдаги иш ҳақлари ошгани билан боғлиқлиги таъкидланган, ноябрдан ошган ойлик мана энди контрактга таъсир қилаётгани айтилган бўлса-да, барибир кўпчилик “яна контракт ошдими, яна ойлик ошдими” деган саволлар билан мурожаат қилишди.

Ўша саволларга батафсил (халққа ёқадиган ракурсда) жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

Контрактлар яна ошдими?

Йўқ, ошмади. Чунки яқин ўртада ойликлар ошмади. Контракт қачон ошади, қачонки иш ҳақлари кўтарилса. Иш ҳақлари эса охирги марта ўтган йили октябрь ойида кўтарилди. Демак, хавотирга ўрин йўқ.

Яна қўшимча тўлов қиламанми?

Йўқ, қилмайсиз. Жуда кўпчилик талабалар аллақачон 2-семестр учун контрактини тўлаб бўлди, чунки қоидага кўра, 1 мартгача тўлаш керак эди. Бугун охирги кун (муддат узайганми, йўқми, билмадим).

2-семестр учун контрактини тўлаган талабалар 1-семестрдагига қараганда бироз кўпроқ (10%) пул тўлашди.

Масалан, иқтисод ёки соғлиқни сақлаш йўналишида ўқийдиган талабалар 1-семестр учун 5 млн 68 минг 250 сўм тўлаган эди. Энди улар 2-семестр учун аввалгидан 10% кўпроқ, яъни 5 млн 575 минг 75 сўм пул тўлашлари керак (тўлаб ҳам бўлишгандир).

Хуллас, 2-семестр учун ОТМ айтган суммани тўлаганлар бошқа ҳеч қандай қўшимча тўлов қилмайди, чунки улар контрактни аллақачон оширилган суммада тўлаб бўлишган.

Яна ҳам ҳар эҳтимолга қарши бакалавриат учун 2-семестрда тўланадиган суммани келтираман, мабодо Сиз шу суммани тўлаган бўлсангиз, унда хавотирга ўрин йўқ.

БАКАЛАВРИАТ
(кундузги, сиртқи ва кечки таълим учун)

1-тоифа: 45 баробар – 4 млн 561 минг 425 сўм
2-тоифа: 46 баробар – 4 млн 662 минг 790 сўм
3-тоифа: 50 баробар – 5 млн 68 минг 250 сўм
4-тоифа: 55 баробар - 5 млн 575 минг 75 сўм
5-тоифа: 60 баробар - 6 млн 81 минг 900 сўм

Контракт яна ошиши мумкинми?

Билмадим. Бу фақат ва фақат иш ҳақлари билан боғлиқ. Агар мабодо юртимизда иш ҳақлари ошса, демак, билингки, контрактлар ҳам мос равишда ошади (кейинги семестрдан). Агар иш ҳақлари ошмаса, контрактлар ҳам ўз жойида тураверади.

Бўлди, бор гап шу.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Чилонзор туман ички ишлар бўлими ҳовлисида 24/7 режимда ишловчи «Book cafe» очилибди.

Ажойиб, жуда ажойиб!

Photo: Mattersuz

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Наманганда оддий халқ орасига кириб борди.

Қий-чув, хурсандчилик.

Битта опа айтяпти: «Кўрганлар қочиб туринглар, биз ҳам кўрайлик» )))

Видео: Namanganliklar_24

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Наманган вилоятига ташриф чоғида Президент кортежи кутилмаганда Тўрақўрғон тумани деҳқон бозори ёнида тўхтади. Давлатимиз раҳбари халқ ичига кириб бориб, одамлар билан самимий мулоқот қилди.

Манба: president.uz

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Машҳур «Пайшанба» бозорида китоб савдоси анча қизғин.

Эсласангиз, Чироқчи тумани Чияли жамоа хўжалигидаги бу борзорда йўқ нарсанинг ўзи йўқлиги ҳақида бир ёзгандим. Шундай катта бозорда китобларнинг ўрни ҳам бўлакча. Бир пас кузатиб турдим, китоб сотиб олаётганлар сони кам эмас, барака топишсин.

Фото 13.01.2019 йилда олинган

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Адлия вазирлиги янги таҳрирдаги «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.

https://regulation.gov.uz/uz/document/2578

Лойиҳада бир қатор ўзгаришлар мавжуд. Масалан, илк маротаба қонун ҳужжатида Президент фармони ва қарори ўртасидаги фарқ ажратиб берилган ҳамда қайси ҳолларда фармон, қайси ҳолларда қарор қабул қилиниши санаб ўтилган.

Шунингдек, норма ижодкорлиги фаолиятининг асосий принциплари қўшилибди, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси, уларни экспертизаси ва келишиш тартибига оид айрим ўзгаришлар ҳам мавжуд.

Ҳозирча фақат кўз югуртириб чиқдим, батафсил танишиб чиққач, янги таҳрирдаги қонун қабул қилиш даражасида мазмунан қандай янгилик борлиги ҳақида маълумот берарман.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ