Xushnudbek.uz
491K subscribers
7.74K photos
1.99K videos
153 files
7.24K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
2022 йил 1 октябрдан Самарқанд халқаро аэропортида “Очиқ осмон” режими жорий этилади

“Очиқ осмон” режими Самарқанд халқаро аэропортининг техник имкониятларини инобатга олган ҳолда халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ хорижий авиакомпаниялар учун рейслар ва йўналишлар бўйича чекловларнинг бекор қилинишини англатади.

Эндиликда хорижий авиакомпаниялар ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар Самарқанд халқаро аэропортига авиақатновларни амалга ошира олади.

Бу ҳақда чет эл авиация маъмуриятлари хабардор этилди, - дейилади Транспорт вазирлиги хабарида.


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Намозов вафот этибди.

Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиун.

Хонанда 61 ёшда эди.


👉 @xushnudbek 👈
Italiyaning nufuzli brendi «La Scala» Toshkentda o'z faoliyatini boshladi!

Biz ko'p yillik tajribaga ega ishonchli va professional kompaniya sifatida sizga Yevropadan keltirilgan xilma-xil mebellar, santexnika vositalari, vannaxona uchun aksessuarlarni taklif etamiz.

Shuningdek, shourumda «Natuzzi», «Flaminia» va «Treesse» kabi jahonga mashhur brendlar ham mavjud.

Mebelga qiziquvchilar, eng so'nggi ma'lumotlarni o'tkazib yubormang, ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimizga obuna bo'ling.

Instagram / Telegram
• Manzil: Toshkent, Mirobod ko'chasi, 60B
Reklama
Илк марта “Заковат”нинг Марказий Осиё кубоги баҳслари бўлиб ўтмоқда

Мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондан 48 та жамоа қатнашяпти.

Мукофот жамғармаси - 200 миллион сўм.

🥇1-ўрин: 100 миллион;
🥈2-ўрин: 60 миллион;
🥉3-ўрин: 40 миллион.

Шунингдек, Бош соврин – қимматбаҳо кубок ҳам бор. У биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган жамоалар ўртасидаги алоҳида курашда ўйналади.

Бугун саралаш ўйинлари бўляпти, эртага финал ва турнирнинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтади.


👉 @xushnudbek 👈
Ҳукуматдаги манбалар айтишича, айни вақтда Президент Администрацияси раҳбари С.Умурзоқов ҳокимлар, соҳа ва тармоқлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказмоқда. Ўта танқидий руҳда ўтаётган йиғилишда Президент томонидан агросаноат мажмуи бўйича қўйилган вазифалар ҳал қилинмаётгани, мутасаддиларнинг бу борадаги масъулиятини янада ошириш, ижро интизомини сўзсиз таъминлаш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Бундан ташқари, ҳокимлар ва бошқа раҳбарлар кластерлар ишига аралашмаслиги, маъмурий босим ўтказмаслиги, балки бирламчи эътиборини мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, камбағалликни қисқартириш, маҳаллаларда турмуш шароитларини ва инфратузилмани яхшилаш, тадбиркорлик, айниқса кичик ва оилавий бизнесни қўллаб-қувватлашга, одамларни қийнаётган масалаларни ҳал қилишга қаратиши шартлиги ҳақида қатъий огоҳлантирилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Beeline Uzbekistan
Одамлар ҳаётидан тезликни устун кўрувчилар

Шавкат Мирзиёев раислигида шу йил 11 февраль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида мактаб ва боғчалар олдида автомобил тезлигини максимал 30 км/соат, айрим гавжум кўчаларда эса ҳозирги 70 км/соатдан 60 км/соатга тушириш зарурати борлиги кўрсатиб ўтилган ва бу бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилганди.

📝 Ушбу топшириқ асосида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ пойтахтнинг айрим кўчаларида транспорт воситаларининг юқори тезлигини соатига 60 километргача чеклаш масаласини Халқ депутатлари шаҳар кенгашига киритган.

Аммо муҳокама жараёнида айрим депутатлар бунга қарши чиқибди. GazetaUz нашрининг шу мавзуда тайёрлаган материалини ўқиб, тўғриси шундай депутатларимиз борлигидан уялиб кетдим.

🗣 Биттаси «70 — шусиз ҳам паст тезлик, ҳаёт шиддат билан ривожланмоқда, биз эса тезликни секинлаштирмоқчимиз» деган бўлса, бошқаси «Тезликни 60 км/соатга камайтириш билан ҳеч нарса ўзгармайди» деб салкам фол очибди.

♻️ Тезликни камайтириш таклифига қарши депутатлар бу масалани бутунлай муҳокамадан олиб ташлашни ҳам айтишибди. Аммо ҳартугул тушунган депутатлар ҳам йўқ эмас экан, уларнинг ташаббуси билан масала кейинги сессияда қайта кўриб чиқишга қолдирилибди.

Жамоатчилик фикри: «Пиёда юрмайдиганлар қарор қабул қилса»

Депутатларнинг ушбу қарори ижтимоий тармоқда кенг муҳокама қилинди. Аксарият фикрлар салбий.

DavletovUz ёзмоқда:

«На жамоат транспортида, на пиёда юрадиган одамлар, жумладан, шаҳримиз депутатлари қарор қабул қилса шунақа бўлади. Ваҳоланки, Тошкент кўчалари аллақачон ўлим трассаларига айланиб бўлди».

Nikita Makarenko ёзмоқда:

«Барча олимлар ва халқаро ташкилотлар тезликни 10 км/соатга камайтириш ҳам пиёдалар жароҳатланишини 30 фоизга камайтиришини исботлаган.

Кенгашдагилар, сиз заррача ачинмайсиз. Чорраҳаларда босиб кетилган болаларнинг қони қўлларингиздан пастга томади, оёқларингизга сачрайди, иш ҳақларингиз эвазига сотиб олган Мерседес Гелендвагенларингиз шиналарига оқади.

Ҳурматли Ўзбекистон раҳбарияти, илтимос, келинглар, ушбу муҳим ислоҳотни шу шармандалар иштирокисиз амалга оширайлик».

Гарвард университети илмий тадқиқотчиси Ботир Қобилов ёзмоқда:

«Халқ ўз қаҳрамонларини билиши керак. Унданам муҳимроғи, ўз қаҳрамонларини сайлаши керак.

Аслида, Тошкент каби зич шаҳар ичида 60 км/соат ҳам катта тезлик, ундан ҳам пастроқ бўлиши керак. 21 асрда инсон ҳаётининг қадри бор жамиятларда бу ҳақда ҳеч қандай баҳс ва мунозараларга ўрин қолмаган.

Депутатларнинг фикрига кўра, ҳаёт жуда тез олдинлаб кетаётган экан ва биз эса уни секинлаштирмоқчи эканмиз. Кечирасиз, нима? Кўчадаги ўлимларни тезда тўхтатиш ўрнига, болаларимизни мактабга кузатаётганда уйга қайтиб кела олармикан деган қўрқувларни камайтириш ўрнига бу каби демагогия билан яна қачонгача шуғулланамиз?!

Маҳаллий депутатларнинг, халқ вакилларининг инсон ҳаётида нақадар муҳим рол ўйнаши ҳақида бекорга қайта-қайта айтмайман. Депутатлар нима масалага қандай овоз бераётганлари, қандай фикр беришлари уларнинг кейинги фаолиятига тўғридан-тўғри таъсир қилиши керак. Мен шахсан умид қиламанки, бу каби депутатлар кейинги сайловларда ютқазиб, ўз жойларини бўшатиб берадилар».

Шу ўринда «Кичкина табиб» фильмида айтилган маҳшур ибора эсимга тушиб кетди: Кунимиз кинначиларга қолган, Шаҳноза.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Одамлар ҳаётидан тезликни устун кўрувчилар Шавкат Мирзиёев раислигида шу йил 11 февраль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида мактаб ва боғчалар олдида автомобил тезлигини максимал 30 км/соат, айрим гавжум кўчаларда эса ҳозирги 70 км/соатдан 60 км/соатга…
Депутатларимиздан ўтиниб-ўтиниб узр сўрайман

Кеча шу мавзу кўтарилганда ижодий жамоамиз билан мазкур хабарни бериш ёки бермаслик тўғрисида муҳокама қилдик. Ва мен депутатлар тезликни камайтириш таклифини рад қилганининг сабаби — ЙҲХБ камгина кўчани таклиф қилган бўлса, балки депутатлар кўпроқ кўчаларда 60 км/соатга туширайлик, бу кам, деб қайтаргандир, дея яхши гумонга борибман.

Ҳар ҳолда соғлом ақл билан ўйлаганда, бошқачасига қанақа қилиб қайтариш мумкин, деган фикрда эдим.

Ҳурматли айрим депутатлар (барчаси эмас),

Сиз ҳақингизда яхши гумонга бориб, сизларни дунё кўрган ва ривожланган давлатлардаги энг сўнгги илмий асосланган тенденциялардан хабари бор инсонлар дея ўйлаганим учун ўтиниб-ўтиниб узр сўрайман. Бу хатони бошқа такрорламайман. Сизни асли қанақалигингизни билмаганим учун, мени маъзур тутгайсиз.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мазкур ижтимоий ролик Австралиянинг Виктория штати транспорт ҳодисалари комиссия томонидан тайёрланган. Уни 3 йил олдин ўзбек тилига дубляж қилган эдим.

Мазкур роликда атиги 5 км/соат тезликни камайтириш орқали ҳалокат оқибатини қай даражада кескин ўзгартириш мумкинлиги кўрсатилган. Тасаввур қиляпсизми, арзимасдек кўринган 5 км/соат тезлик инсон ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
🎁 Ustozingiz uchun ustozlardan yaxshi tuhfa

1-oktabr bayrami uchun hadya izlab, jonsarak bo‘layotgandirsiz, hoynahoy!

📚 Yechimning a'losi esa bizda:
Ustozingiz uchun ustoz yozuvchi-shoirlarning xazinalari jam bo‘lgan "Ikar" to‘plami bebaho sovg‘a bo‘lishi shubhasiz!

• Usmon Azim: “Bir parcha osmon”;
• Erkin Aʼzam: “Anoyining jaydari olmasi”;
• Murod Muhammad Doʻst: “Galatepaga qaytish”;
• Xurshid Davron: “Samarqand xayoli”.

🚘 P.s. Siz ustozingizga bebaho xazina va bosh sovrini avtomobil bo‘lgan tanlovda g‘olib bo‘lish imkoniyatini ham hadya qilasiz!

Qani, kimning ustozi g‘olib bo‘larkan?

📚💰 To‘plam narxi: 259 ming so'm.

👉 TANLOV NIZOMI BILAN TANISHISH 👈

☎️ Batafsil ma'lumot olish uchun hoziroq qo‘ng‘iroq qiling:
+998950359511
+998950799511

📲 Telegram bot orqali buyurtma:
@Factor_bookbot

📲 Telegram orqali buyurtma:
@factorbooks_info

Telegram | Facebook | Instagram | Kitob reklamasi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбарининг қўллаб-қувватлаши ортидан “Заковат” клуби ўзининг яна бир катта орзусига эришди.

Биз тарихда илк марта Марказий Осиё кубоги — “Заковат” турнирини ташкил қилдик.

Унда 🇰🇿Қозоғистон, 🇰🇬Қирғизистон, 🇹🇯Тожикистон, 🇹🇲Туркманистон ва 🇺🇿Ўзбекистоннинг 48 та жамоаси қатнашди.

Биз бешала қардош миллатнинг ақл соҳибларини билим атрофида бирлаштира олдик. Бу бирдамлик йўлида катта қадам. Марказий Осиё давлатлари бир ғоя ва мақсад йўлида бирлашсаккина катта кучга айланамиз!

Турнирнинг умумий соврин жамғармаси 200 млн сўмни ташкил қилади.

Айни дақиқаларда Тошкентдаги Ботаника боғида Марказий Осиё кубогининг тантанали ёпилиш маросими бошланди. Унда ғолиблар номи эълон қилинади ва мукофотлар ўз эгаларига топширилади.


👉 @xushnudbek 👈
Марказий Осиёни ҳазилда бирлаштирувчи — 2016 йилги КВН Олий лига чемпиони “Asia Mix” жамоаси ўз чиқишлари билан йиғилганларга хуш кайфият улашишди.


👉 @xushnudbek 👈
Марказий Осиё кубоги учун финал ўйини бошланди.

Финалда 🇺🇿Ўзбекистон ва 🇰🇿Қозоғистон терма жамоалари ўзаро куч синашмоқда.

Жамоалар Марказий Осиёнинг барча давлатлари маданиятида ўзига хос ўринга эга бўлган ўтовлар ичида ўтиришибди.


👉 @xushnudbek 👈