Xushnudbek.uz
633K subscribers
10.6K photos
2.76K videos
239 files
9.04K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Қаршига яна битта Афросиёб қўйилади

2022 йил 8 июль санасидан бошлаб, ҳафтанинг ҳар жума, шанба ва якшанба кунлари “Тошкент-Қарши-Тошкент” йўналишида 780/779-сонли юқори тезликда ҳаракатланувчи “Afrosiyob” электропоездлари қатнови йўлга қўйилади.

Янги рейс Тошкент-Қарши йўналишида соат 07:00 да, Қарши-Тошкент йўналишида эса соат 15:25 да юради.


👉 @xushnudbek 👈
Тест саволларини ишлаш учун қанча вақт берилади?
#abituriyent

3 та мажбурий фанлар учун — 60 дақиқа (1 соат);

2 та мутахассислик фанлари учун — 120 дақиқа (2 соат).

Жами: 180 дақиқа (3 соат).

Агар кимдадир чет тили ёки бошқа фанлардан имтиёзли сертификати бўлса ва ўша фан учун тест синовидан озод қилинган бўлса, унда 60 дақиқа айириб ташланади. Агар 2 та мутахассислик фанидан ҳам имтиёзи бўлса, унда 120 дақиқа айириб ташланади ҳамда фақат мажбурий фанлар учун 1 соат вақт берилади.

Касбий (ижодий) имтиҳонлари бор йўналишларга топширган абитуриентлар учун фақат 3 та мажбурий фанга 1 соат вақт берилади.

Ушбу вақт ичига жавобларни белгилаш ҳам киритилган. Яъни бўяш учун алоҳида қўшимча вақт берилмайди.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️⚡️⚡️Qabul boshlandi!

Vanihoyat DTMning my.dtm.uz sayti orqali yo’nalishlarni tanlash imkoniyati ochildi.

Abituriyentlar 5 tagacha yo’nalish tanlashi mumkin.

Joriy yildan boshlab bir paytning o’zida bir nechta ta’lim shakllarini (kunduzgi, sirtqi, kechki, masofaviy) tanlasa bo’ladi.

Barchaga omad!

🔘@xushnudbekuz
Айни пайтда meningkonstitutsiyam.uz порталига қонун лойиҳасидаги барча моддалар бўйича фикрлар, таклифлар келиб тушмоқда.

Конституциявий комиссия Матбуот хизматининг маълум қилишича, айрим ҳамюртларимиз тизимдан фойдаланиш жараёнида муайян турдаги техник носозликлар юзага келаётганини маълум қилишмоқда.

Хусусан, тизимдан авторизациядан ўтиш жараёнида “паспорт сериямдан ноқонуний фойдаланиб, бошқа шахслар рўйхатга ўтиб олибди” деган янглиш хулоса билдираётганлар ҳам йўқ эмас.

Маълумки, Ягона идентификация тизими (ЯИТ) OneID фуқароларга нафақат Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан изоҳ қолдириш, таклиф йўллаш, балки давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва тижорат ташкилотларининг турли веб-сайтлари ва порталлари орқали 340 га яқин турдаги электрон хизматларга эга бўлиш имкониятини беради.

Бу каби фойдаланувчилар ЯИТ OneID да ўзларининг шахсий маълумотларини, жумладан логин, пароль, тўлиқ исм, ЖШШИР ва ҳоказоларни илгари рўйхатдан ўтказишган, бугунги кунга келиб эса, тизимдан қайтадан рўйхатга ўтишга уринаётган бўлиши мумкин.

Шу сабабли таклиф билдирмоқчи бўлган фуқаролар ёки аввалги логин-парол билан киришлари, ёки паролни тиклаш функцияси орқали ёддан чиққан паролларини тиклашлари мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Қабул-2022 бўйича саволларингиз борми?

Бугундан бошлаб Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти орқали 5 та йўналишни танлаш имконияти очилди. Демак, қабул жараёнларига амалда старт берилди.

2 ойдан ошиқ давом этадиган мазкур жараёнларда абитуриентларда турли саволлар, муаммолар ёки таклифлар бўлиши мумкин. Шу сабабли барча саволларни битта жойда тўплашга ҳаракат қиламиз.

Сизда ҳам қабул жараёнларига оид саволлар бўлса, ушбу пост остида изоҳ сифатида қолдиринг. Билганимни ўзим айтаман, билмаганимни мутахассислардан сўраб аниқлашга ҳаракат қиламан.

Савол йўллаш учун:
👉 https://t.me/xushnudbekuz/225

‼️‼️Фақат илтимос, савол ёзишдан олдин юқоридаги изоҳларни эринмасдан ўқиб чиқинг. Агар сиздан олдин бу саволни беришган бўлса, унда бир хил масалани яна такрорлашингиз шарт эмас.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz pinned «Қабул-2022 бўйича саволларингиз борми? Бугундан бошлаб Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти орқали 5 та йўналишни танлаш имконияти очилди. Демак, қабул жараёнларига амалда старт берилди. 2 ойдан ошиқ давом этадиган мазкур жараёнларда абитуриентларда…»
📣Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетига 2022-2023 ўқув йили учун қабул ДАВОМ этмоқда.

Университетда ўқишнинг қуйидаги АФЗАЛЛИКлари мавжуд:

120 дан ортиқ давлатларда тан олинадиган дипломга эга бўлиш;
Кириш имтиҳонларида юқори натижаларни кўрсатган абитуриентларга ўрнатилган имтиёз асосида, 2-босқичдан ўқиш имконияти;
Барча фанлар италиялик ва хорижда таълим олган маҳаллий профессор-ўқитувчилар томонидан инглиз тилида ўтилиши;
Европа давлатлари ва АҚШда талабалар алмашинуви дастури орқали билимларни ошириш;
Республиканинг бошқа вилоятларидан бўлган талабалар ётоқхона билан таъминланиши ва бошқа кўплаб афзалликлар.

‼️Бундан ташқари, 2022-2023 ўқув йили учун «Ўзавтосаноат» АЖ томонидан 100 та ГРАНТ ажратилиши режалаштирилган‼️

✍️Иккинчи кириш имтиҳонлари 2022 йил 5-6-7 июль кунлари бўлиб ўтади.

Ҳужжатларни топшириш университет биносида амалга оширилади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Кичик Ҳалқа йўли, 17
Батафсил: www.polito.uz

☎️+99871 246-80-51(52)

Facebook|Instagram|Cайт|Telegram|Youtube
Таълим рекламаси
Тестга кириш учун қанча тўлов қилинади?
#abituriyent

ЖАВОБ: Жорий йил битирганлар учун текин, аввалги йилда битирганлар 150 минг сўм тўлайди.

Тест синови ўтказиладиган йилдан аввалги йилларда мактаб, коллеж, лицейни тугатганлар тест синовларида иштирок этиш учун базавий ставканинг ярим баравари – 150 минг сўм миқдорида тўловни амалга ошириши керак.

Кимлар тўловдан озод қилинган:

— таълим муассасасини жорий йилда тугатганлар;
— Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчалари битирувчилари;
— тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар;
— ногиронлиги бор шахслар;
— ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган шахслар ва уларнинг фарзандлари;
— “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар.

❗️ЭСЛАТМА: тўловни амалга оширмаган абитуриентлар тест синовларига қўйилмайди. Ушбу тўловни бўлиб-бўлиб амалга оширса ҳам бўлади, фақат 20 июлга қадар (ўша куни ҳам) тўланиши шарт.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Тестга кириш учун қанча тўлов қилинади? #abituriyent ЖАВОБ: Жорий йил битирганлар учун текин, аввалги йилда битирганлар 150 минг сўм тўлайди. Тест синови ўтказиладиган йилдан аввалги йилларда мактаб, коллеж, лицейни тугатганлар тест синовларида иштирок…
Ижодий имтиҳон топширадиганлар ҳам тест учун тўлов қиладими?
#abituriyent

ЖАВОБ: Ҳа, тўлов қилади (агар ўтган йилларда битирган бўлса).

Ўтган йилдан бошлаб касбий (ижодий) имтиҳон топшириладиган йўналиш учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар ҳам 3 та фандан (Ўзбекистон тарихи, она тили ва математика) мажбурий тест топширмоқда.

Шунга кўра, фақат касбий (ижодий) имтиҳони бор йўналишга топширган абитуриентлар ҳам тестга кириш учун 150 минг сўмлик тўловни амалга ошириши керак бўлади.

Тўловдан озод қилинганлар рўйхати бу ерда.

❗️ЭСЛАТМА: тўловни амалга оширмаган абитуриентлар тест синовларига қўйилмайди. Ушбу тўловни бўлиб-бўлиб амалга оширса ҳам бўлади, фақат 20 июлга қадар (ўша куни ҳам) тўланиши шарт.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Fanlar_majmuasi-2022.pdf
9.4 MB
⚡️Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди
#abituriyent

Давлат қабул комиссиясининг 13-сон баёни билан 2022-2023-ўқув йили учун республика ОТМларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари билан юқоридаги PDF файлда танишишингиз мумкин.

❗️Жорий йилда айрим йўналишларда фанлар мажмуаси ўзгарган. Ўзгарган йўналишлар рўйхати мана бу ерда.


👉 @xushnudbek 👈
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтига янги ректор тайинланди

Президент раислигидаги видеоселектор йиғилишида мазкур институтга Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахобов ректор этиб тайинланган.

Институтда янги ўқув йилидан:

— 3 ва 4-курс талабаларини ўқитишда “дуал” таълим тизими жорий қилинади.

Энди, улар ҳафтанинг уч кунида институтда назарий дарслар, қолган уч кунида тўқимачилик технопарки ва корхоналарда амалий ўқув машғулотлар асосида ўқитилади;

— нуфузли хорижий тўқимачилик олийгоҳлари билан ҳамкорликда камида 6 та йўналишда талабалар алмашиш дастури йўлга қўйилади.

Йил якунига қадар Туркия, Корея ва Ҳиндистон каби илғор тажрибага эга мамлакатлардан 40 нафар малакали ўқитувчиларни олиб келиш вазифаси топширилди.


👉 @xushnudbek 👈
Президент “тонировка” масаласига тўхталди.

“Оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган масалалардан ҳам хабардорман.

Мана, бугунги кунда мамлакатимизда енгил автомашиналар сони 3,5 миллиондан ошди. Ҳайдовчиларимизда ҳам кўплаб эътирозлар тўпланиб қолган.

Шу боис, бугун ҳайдовчилар ва йўловчилар анчадан бери кутган, уларнинг кайфиятини кўтарадиган қарорни имзоладим”, — деди Президент.


👉 @xushnudbek 👈
❗️Расман: орқа ён ойналарни тонировка қилиш текин бўлди

Президент Матбуот котиби Шерзод Асадовнинг хабар беришича, 1 июлдан бошлаб:

автомобилнинг орқа ён ойналарини қорайтириш тўловлари бекор қилинади, яъни бепул бўлади;

олд ва орқа ён ойналарни тўлиқ қорайтириш тўловлари 6 баробаргача арзонлаштирилади;

ишлаб чиқарилганига 10 йилдан кўп бўлмаган енгил машиналарни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби бекор бўлади.

Энди, 10 йилдан 15 йилгача бўлган енгил машиналар – икки йилда, 15 йилдан ортиқ бўлганлари эса бир йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилади.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Хива – 2024 йил Ислом дунёсининг туризм пойтахти этиб эълон қилинди

Ислом ҳамкорлик ташкилотининг XI сессияси доирасида илк бор Ўзбекистон шаҳарларидан бири – Хива 2024 йил “Ислом дунёсининг туризм пойтахти” дея эълон қилинди.

Ушбу номинацияга 5 та шаҳарлар номзоди қўйилганди:

Абу-Даби (БАА);
Шанлиурфа (Туркия);
Лагос (Нигерия);
Душанбе (Тожикистон);
Хива (Ўзбекистон).

Овоз бериш натижасига кўра, Хива ютиб чиқди.

ИҲТ сессиясида Ўзбекистон делегациясига Бош вазир ўринбосари, туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов раҳбарлик қилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Президент қарори:

2022 йил 1 июлдан бошлаб:
енгил автотранспорт воситаларининг орқа ён ойналари тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун рухсатнома олиш тартиби бекор қилинди;

жисмоний ва юридик шахсларнинг енгил автотранспорт воситалари олд ён ойналари тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома берганлик учун тўлов миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз баравари (2 млн 400 минг сўм) этиб белгиланди.


👉 @xushnudbek 👈
Ногиронлиги бўлган абитуриентлар диққатига!
#abituriyent

Қоида бўйича, ногиронлиги бўлган абитуриентларнинг маълумотлари “ТМЕК” дастуридан олинади ва у my.dtm.uz сайти орқали рўйхатдан ўтганда автомат равишда шахсий профилда кўринади. Яъни ногиронликни қўлда киритиб ўтириш шарт эмас.

Аммо айрим абитуриентларнинг ногиронлик бўйича маълумотлари кўринмай қолиши ҳам мумкин. Бундай пайти сира хавотирга тушманг. Сайтда ногиронлик бўйича имтиёз маълумотларини қўлда киритиш имконияти ҳам бор.

Агар Сизнинг ногиронлик бўйича маълумотларингиз “Менинг имтиёзларим” бўлимида чиқмаётган бўлса, “Ногиронлик тўғрисида маълумотнома” бўлимига кириб, ўз ногиронлик маълумотларингизни киритишингиз мумкин.

☑️ Агар Сизда кўзи ожиз тоифасидаги ногиронлик мавжуд бўлса, ногиронлик маълумотларини киритиш билан бирга “Кўзи ожиз” белгисини белгилашни унутманг.

Киритилган маълумотлар Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясига юборилади ва маълумотлари тасдиқланган абитуриентларнинг имтиёзи инобатга олинади.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Танлов устуворлигини белгилаш нима дегани?
#abituriyent

Жорий йилда абитуриентларга рўйхатдан ўтишда давлат грантини устуворлик сифатида белгилаш имконияти яратилди.

👉 Бунда абитуриент устуворлик сифатида:

🔹 Давлат грантини танласа - танлаган барча таълим йўналишларида дастлаб давлат гранти, сўнгра тўлов-контракт асосида;

🔹 Давлат гранти ва тўлов-контрактни танласа - олдинги йиллардаги каби ҳар бир таълим йўналишида давлат гранти ва тўлов-контракт асосида кетма-кет танловда иштирок этади.

❗️Танлов абитуриент танлаган таълим йўналишларининг қатъий кетма-кетлиги бўйича у танлаган устуворлик (“Давлат гранти” ёки “Давлат гранти ва тўлов-контракт”) асосида амалга оширилади.

Aбитуриентлардан устуворликни белгилашда эътиборли бўлишларини сўраймиз, дейилади ДТМ хабарида.

👨🏻‍💻 Рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма: https://youtu.be/v1bzwnBPaxI


👉 @xushnudbek 👈
«Давлат гранти» ҳамда «Давлат гранти ва тўлов-контракт» дегандан қайси бирини танлаш керак?
#abituriyent

Жорий йилда рўйхатдан ўтишда янгилик киритилди. Яъни энди абитуриентлар давлат гранти бўйича устуворликни танласа бўлади.

Хўш, бу ўзи нима дегани?

Қайси бирини танласа яхшироқ?

Тўғри танлов қилишда нималарга эътибор бериш керак?

Шу ва шу каби саволларга овозли хабарда жавоб беришга ҳаракат қилдим.

❗️(ушбу овозли хабар 2021 йилда ёзилган, шу сабабли 22 июлгача йўналишларни ўзгартира оласиз деган қисми нотўғри. 2022 йилда ҳужжатлар 27 июлгача қабул қилинади).


👉 @xushnudbek 👈
Хотин-қизларга берилган тавсияномалар нега ДТМ сайтида кўринмаяпти?
#abituriyent

Қоидага кўра, абитуриенларда қандайдир имтиёз мавжуд бўлса, бу ҳақдаги маълумот ДТМ сайтида автоматик кўринади. Чунки имтиёз олганлар рўйхати тегишли ташкилотлардан олинган маълумотлар асосида базага киритиб қўйилган бўлади. Фақат чет тиллари, масалан IELTS сертификатини қўлда киритиш керак.

Кўплаб абитуриентларда менда хотин-қизларга берилган тавсиянома бор эди, лекин у ДТМ сайтида кўринмаяпти, дейишмоқда.

ДТМнинг маълум қилишича, Олий ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тавсияномага эга хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотларни ҳозирча ДТМга тақдим этмаган. Чунки ҳали тавсиянома бериш жараёнлари тўлиқ якунлангани йўқ.

Шу сабабли мабодо сизда тавсиянома бўлсаю, лекин ДТМ сайтида кўринмаётган бўлса, хавотир олманг. Қабул якунлангунга қадар бу ҳақда маълумот киритиб қўйилади.

ℹ️ Эслатма: жорий йилда аёлларга 2 та турдаги тавсияномалар берилмоқда: бири эҳтиёжманд хотин-қизларга бериладиган 2 000 та грант квотаси учун тавсиянома, иккинчиси 5 йил иш стажига эга бўлган хотин-қизлар учун тавсиянома.


👉 @xushnudbek 👈