Forwarded from SHOM.UZ
Бугун қирғизистонлик шоир дўстим Алтынбек Исмаиловни Бишкекка кузатдик.
Кетар олдидан хайрлашув дастурхони ёздик. Даврага устоз шоирлар - Хуршид Даврон, Эшқобил Шукур, Фахриддин Низомни таклиф қилдим.
Дилкаш суҳбат бўлди. Устозларимиз туркий дунё адабиётининг бугуни ва эртасига доир мазмунли гапларни айтишди.
Бир сўз билан айтганда, хотирада узоқ вақт қоладиган ажойиб лаҳзаларни яшадик.
@shomuz - Yo‘limiz bir!

Халқни ким ҳимоя қилади?
29.11.2023 09:25
Қўлида ваколати бор ҳар бир ташкилот ўзини ҳимоялаб олмоқда. Халқ сайлаган халқ вакиллари — депутатларимиз халққа қарши қонунларни тасдиқлаб бериб турса, халқ кимга ишониши керак?
27 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш муносабати билан Жиноят кодекси ва маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси тақдим этилди.
Ушбу лойиҳа Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган. Энг қизиқ томони, йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимига оид қонунда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларини фото ёки видеотасвирга олиб, интернетга жойлаганлик учун БҲМнинг 50 баравари ёки 15 сутка қамоқ жазоси тайинланиши ҳақидаги норма киритилган.
Аслида, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда шахснинг шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилиша олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш ОАВ, телекоммуникация ва интернет тармоқларида тарқатиш учун жавобгарлик белгиланган.
Аммо ички ишлар вазирлиги ўзи тақдим этган қонун лойиҳасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга нисбатан қилинган бу ҳаракат учун жазони кучайтириб олмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари эса ушбу нормани учинчи ўқишда маъқуллади. Қонун лойиҳаси Сенатга юборилади.
https://rost24.uz/uz/news/1751

Rost24
Rost24 - Халқни ким ҳимоя қилади?
Қўлида ваколати бор ҳар бир ташкилот ўзини ҳимоялаб олмоқда. Халқ сайлаган халқ вакиллари...
Рост24 ёзаяпти:
"ХАЛҚНИ КИМ ҲИМОЯ ҚИЛАДИ? Қўлида ваколати бор ҳар бир ташкилот ўзини ҳимоялаб олмоқда. Халқ сайлаган халқ вакиллари — депутатларимиз халққа қарши қонунларни тасдиқлаб бериб турса, халқ кимга ишониши керак?
27 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш бўйича Жиноят кодекси ва маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси тақдим этилди.
Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган мазкур қонун лойиҳасига йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимига оид қонунда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларини фото ёки видеотасвирга олиб, интернетга жойлаганлик учун БҲМнинг 50 баравари ёки 15 сутка қамоқ жазоси тайинланиши ҳақидаги норма киритилган".
Ўқиб, бошим оғриб қолди!
Бу бошини эшик қисганларни шу умидда сайлаганмидик?
Бунинг ўрнига Ички ишлар идорасига ўз оёғи билан кирган одамларнинг ўлигини чиқариб бераётган ички ишлар ходимларининг танобини тортадиган қонун лойиҳасини тақдим қилишмайдими?
Журналист ё блогерни ЎҒИРЛАБ КЕТИБ, ойлар давомида ҳатто онасига кўрсатмайдиган ички ишлар ходимларини жиловлайдиган қонун лойиҳасини тақдим қилишмайдими?
Ичкарига бир кириб чиққан одамни бошини тўғри тутиб тура олмайдиган қилиб қўяётган ички ишлар ходамларига жазо белгилайдиган қонун лойиҳасини тақдим қилишмайдими?
Халқнинг манфаати учун ҳам хизмат қиладиган бирор қонун лойиҳасини тақдим қилишмайдими?
Очиқдан-очиқ халқнинг манфаатига зид қонунларнинг лойиҳасини тақдим қилган ё тасдиқлаган депутатларнинг депутатлигини бекор қилиш мумкинлиги ҳақидаги қонун лойиҳасини тақдим қилишмайдими?
Шундай қимлиб қурамизми УЧИНЧИ РЕНЕССАНС пойдеворини?
Шундай бўладими ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН?
Шунақа бўладими АДОЛАТ?!
Халқ кўтарилишини, исён қилишини истаяптими бу депутатлар! Қон тўкилишини исташаяптими? Дарё бўлиб оқсинми халқнинг қони?!
"Халқим, халқим, халқим!" деётган Ўзбекистон Президентининг сиёсатига нисбатан қўпорувчилик ҳаракати эмасми бу? https://www.facebook.com/karimberdi.uz

Facebook
Log in or sign up to view
See posts, photos and more on Facebook.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
* * *
Сенинг ишинг умр кечирмоқ,
Менинг ишим сени кечирмоқ.
Сенинг ишинг қафас ясамоқ,
Менинг ишим эрк деб яшамоқ.
Сенинг ишинг қонунлар тузмоқ,
Менинг ишим уларни бузмоқ.
Сен қафасга қушни соларсан,
Соларсан-да, лаззат оларсан.
Мен қушларни озод қиларман
Ва ўзим ҳам озод бўларман…
1989

Хуршид ДАВРОН
* * *
Боғларни кўр зулмат
Қучган паллада
Бир ўзим турардим
Чексиз далада.
Менинг кўзларимга
Боқарди маҳзун
Олис-олислардан
Оқиб келган тун.
Тоғларнинг қизарган
Елкаси узра
Булутдек кўпчирди
Бир ваҳший узлат.
Шу узлат қўйнида
Бир Юлдуз порлар,
У менинг дилимни
Ёнига чорлар.
Мен унга индамай,
Кулиб турардим,
У қайғум эканин
Билиб турардим…
1983
* * *
Боғларни кўр зулмат
Қучган паллада
Бир ўзим турардим
Чексиз далада.
Менинг кўзларимга
Боқарди маҳзун
Олис-олислардан
Оқиб келган тун.
Тоғларнинг қизарган
Елкаси узра
Булутдек кўпчирди
Бир ваҳший узлат.
Шу узлат қўйнида
Бир Юлдуз порлар,
У менинг дилимни
Ёнига чорлар.
Мен унга индамай,
Кулиб турардим,
У қайғум эканин
Билиб турардим…
1983
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХУРШИД ДАВРОН
"АЁЛ ВА МУҲАББАТ" ТУРКУМИДАН
* * *
Бу дунёда орзу қилиш соатлари бор,
Айниқса, тунда, юлдузлар остида,
Яшилгина сайҳонликда, ўтлар устида
Ҳайратни қучоқлаб ётганда.
Бу дунёда азобланиш соатлари бор,
Айниқса, тунда, юлдузлар остида,
Яшилгина сайҳонликда, ўтлар устида
Ҳасратни қучоқлаб ётганда.
Бу дунёда севиш, севилиш соатлари бор,
Айниқса, тунда, юлдузлар остида,
Яшилгина сайҳонликда, ўтлар устида
Хаёлни қучоқлаб ётганда,
Ҳаётни қучоқлаб ётганда,
Аёлни қучоқлаб ётганда...
1976
"Шаҳардаги олма дарахти" тўпламидан. 1979

Forwarded from «ШАРҚ ЮЛДУЗИ» журнали
#Шарқ_юлдузи (2023/10)
#Назм
Эшқобил ШУКУР
БИР ШОИР ШАМОЛДАЙ АЙЛАНИБ ЮРСАМ
БУ КУНЛАР
(Эшқобил бахшига бағишлов)
Кўнгли яримлару, бағри бутунлар,
Ёш ниҳоллар, қари-қартанг ўтинлар,
Алп эркаклар, Барчинкелбат хотинлар,
Оҳ десам, оғзимдан чиқар тутунлар,
Бошимиздан ўтиб борар, бу кунлар.
Алвон-алвон, карвон-карвон, бу кунлар.
Ҳазрат Сулаймоннинг шамолин миниб,
Исо кўзларидай гоҳ чақнаб-сўниб,
Мусо ҳассасининг сирига дўниб,
Исрофил сурининг товшидай синиб,
Лочин каби учиб, каптардай қўниб,
Кўкламдай товланиб, хазондай ёниб,
Устимиздан ўтиб борар, бу кунлар,
Ҳайрон-ҳайрон кетиб борар, бу кунлар.
Эл устидан ўтаётир отли зотлар,
Ҳар бирининг остида зўр зотли отлар,
Арз элидан аруздайин ҳазин хатлар,
Бир ён шодлар, бир ён додлар, бир ён мотлар,
Бўлар сўзни айтарга ҳеч борми мардлар,
Бошимиздан ўтиб борар, бу кунлар,
Гирён-гирён кетиб борар, бу кунлар.
Бунда кимдир номус учун жон талашар,
Кимдир молдай мол оғзидан нон талашар,
Яна бири итдай ҳуриб шон талашар,
Шоқоллардай эт талашар, қон талашар,
Устимиздан ўтиб борар, бу кунлар,
Урён-урён кетиб борар, бу кунлар.
Одам сел измида сарсон тошмидир,
Кўздаги бир томчи мунчоқ ёшмидир,
Меҳроб излаб юрган далли бошмидир,
Ўткинч шамолларга хас талошмидир?
Умримизни нетиб борар, бу кунлар,
Тезгир шомдай йитиб борар, бу кунлар.
Алқисса дейману, алҳиссалар йўқ,
Энди дил уйғотар алпқиссалар йўқ,
Қон йўқ, шоҳтомирни шарт кессалар, йўқ,
Ор деб қоялардай тик жуссалар йўқ,
Устимиздан ўтиб борар, бу кунлар,
Шафақларга ботиб борар, бу кунлар.
Тиғ устида юрар мардларга салом,
Кўнглим титраётир... дардларга салом,
Худодан келётган шартларга салом,
Орни байроқ қилган юртларга салом,
Бошимиздан ўтиб борар бу кунлар,
Карвон-карвон кетиб борар, бу кунлар,
Билмам, қайга кетиб борар, бу кунлар.
•••
Гўзаллик оламга ёймиш зарпарда,
Маъсума ялпизлар таратади бўй.
Ҳаёт кулиб турган шундай дамларда,
Қўй, ўлим ҳақида гаплашмайлик, қўй.
Мунаввар рангларга тўлмишдир кўзим,
Дилимни ром этар сабо чалган куй.
Бу азиз дамларда энди, азизим,
Қўй, ўлим ҳақида гаплашмайлик, қўй.
Боғларда... тоғларда... йўллар юрганда,
Не кўрдик, барини яхшиликка йўй.
Ҳаёт бизга қараб кулиб турганда
Қўй, ўлим ҳақида гаплашмайлик, қўй.
•••
Йўлларда, тоғларда, шаҳарларда мен
Бир шоир шамолдай айланиб юрсам...
Кўзларимни юмиб кўрдай ўтаман,
Бахил бадбахтларни қаршимда кўрсам.
Фисқ-фасод, йирингдир уларнинг бори,
Қўйни тўла тошдир, кўнгли тўла тош.
Ҳасад ва зулмдир Парвардигори
Елкаси устида ахлат тўла бош.
Ўтинчим ўзингга, Яратган Эгам,
Уларни йўлимда қилмагил пайдо.
Бу дунё тугул-ку, у дунёда ҳам
Бундай кимсаларга дуч қилма асло!
@SharqYulduziJurnali

МАКТУБ
Хуршид Даврон матни
Баҳодир Мамажонов ижро этган
Мактуб ёздим қаро тунлар
Кипригингдай узун-узун.
Мактуб ёздим юрагимни
Қилма дея маҳзун-маҳзун…
Алвидомас, Салом ёздим,
Дил ўртаган калом ёздим.
Мужда кутиб сиз томондан
Кеча-кундуз, мудом ёздим.
Булбулларнинг ноласини
Қўшиб ёздим сўзларимга,
Бутун дунё ғамларини
Жо айладим кўзларимга.
Олиб қайтсин дея чиздим
Кабутарнинг қанотини,
Четларига битиб қўйдим
Фузулийнинг баётини.
MАKTUB
Xurshid Davron matni
Bahodir Mamajonov ijro etgan
Maktub yozdim qaro tunlar
Kiprigingday uzun-uzun.
Maktub yozdim yuragimni
Qilma deya mahzun-mahzun…
Bulbullarning nolasini
Qo'shib yozdim so'zlarimga,
Butun dunyo g'amlarini
Jo ayladim ko'zlarimga.
Аlvidomas, Salom yozdim,
Dil oʼrtagan kalom yozdim.
Mujda kutib siz tomondan
Kechakunduz, mudom yozdim.
Olib qaytsin deya chizdim
Kabutarning qanotini,
Chetlariga bitib qoʼydim
Fuzuliyning bayotini.
Хуршид Даврон матни
Баҳодир Мамажонов ижро этган
Мактуб ёздим қаро тунлар
Кипригингдай узун-узун.
Мактуб ёздим юрагимни
Қилма дея маҳзун-маҳзун…
Алвидомас, Салом ёздим,
Дил ўртаган калом ёздим.
Мужда кутиб сиз томондан
Кеча-кундуз, мудом ёздим.
Булбулларнинг ноласини
Қўшиб ёздим сўзларимга,
Бутун дунё ғамларини
Жо айладим кўзларимга.
Олиб қайтсин дея чиздим
Кабутарнинг қанотини,
Четларига битиб қўйдим
Фузулийнинг баётини.
MАKTUB
Xurshid Davron matni
Bahodir Mamajonov ijro etgan
Maktub yozdim qaro tunlar
Kiprigingday uzun-uzun.
Maktub yozdim yuragimni
Qilma deya mahzun-mahzun…
Bulbullarning nolasini
Qo'shib yozdim so'zlarimga,
Butun dunyo g'amlarini
Jo ayladim ko'zlarimga.
Аlvidomas, Salom yozdim,
Dil oʼrtagan kalom yozdim.
Mujda kutib siz tomondan
Kechakunduz, mudom yozdim.
Olib qaytsin deya chizdim
Kabutarning qanotini,
Chetlariga bitib qoʼydim
Fuzuliyning bayotini.
www.nurzamon.uz сайтида (манимча, Саломат Вафога тегишли бўлса керак) менинг бир қатор китобларимда чоп этилган “Аёл, Қайғу ва Муҳаббат” туркумига кирган уч шеърим Турсуной Содиқованинг шеърлари сифатида тақдим этилибди (http://www.nurzamon.uz/article_view.php?id=526). Оллоҳга шукурки, бирон бир фаросатсиз шоирга нисбат этилмабди. Сайт мутасаддилари хатоларини тузатадилар деган умиддаман. Узоқ йиллар Маърифат ва маънавият ташкилотида озгина вақт бирга ишлаган Турсуной опани Яратган Эгам раҳматига олган бўлсин.
1. Аёл
У аёлнинг қўллари дағал,
У аёлнинг кўйлаги дағал.
Уни ҳар кун калтаклар эри,
Ҳар кун юзда кўкарар доғлар.
Кеча ногоҳ йўлнинг четида
Кўриб қолдим ўша аёлни:
У ҳидларди мен сезмай ўтган
Миттигина марварид гулни.
2. Қайғу
Латтани ҳўллар экан
Қотиб қолади,
Ерга эгиб бошини
Ўйга толади.
Ажин босган юзларида
Акс этар қайғу –
Кимни ўйлаб, кимни эслаб
Ғам чекади у?.
1. Аёл
У аёлнинг қўллари дағал,
У аёлнинг кўйлаги дағал.
Уни ҳар кун калтаклар эри,
Ҳар кун юзда кўкарар доғлар.
Кеча ногоҳ йўлнинг четида
Кўриб қолдим ўша аёлни:
У ҳидларди мен сезмай ўтган
Миттигина марварид гулни.
2. Қайғу
Латтани ҳўллар экан
Қотиб қолади,
Ерга эгиб бошини
Ўйга толади.
Ажин босган юзларида
Акс этар қайғу –
Кимни ўйлаб, кимни эслаб
Ғам чекади у?.
3. Муҳаббат
- Мен севаман, — шивирлар аёл –
Кирларингни ювиб бераман.
Дазмоллайман кўйлакларингни
Сени қучган қўлларим билан.
Бир кун тонгда тўшакда ётиб,
Қулоғингга шивирласам, бас:
«Юрагимнинг остида кимдир
Худди сендек олмоқда нафас». 1981
- Мен севаман, — шивирлар аёл –
Кирларингни ювиб бераман.
Дазмоллайман кўйлакларингни
Сени қучган қўлларим билан.
Бир кун тонгда тўшакда ётиб,
Қулоғингга шивирласам, бас:
«Юрагимнинг остида кимдир
Худди сендек олмоқда нафас». 1981
Тоҳир ба Зуҳронинг кулмаган бахти. Ғаффор Ҳотамов қиссаси асосида радиоспектакль / Tohir ba Zuhroning kulmagan baxti. G'affor Hotamov qissasi asosida radiospektakl https://www.youtube.com/watch?v=HvcdWyJ3dj8&t=834s