6 март – Атоқли олим, академик, устоз Тўра Мирзаев туғилган кун
Ҳақиқий тарих кўнгилларга битилади. Бу тарихда бир кун ёзиларкан: “Юрагим ҳувиллаб қолди”. Бу оғирлик, бу ёлғизлик аслида юрагингдаги қабрлар ҳисобига бўлар экан. Мавлоно Жалолиддин Румий: “Хафа бўлма! Ҳар ким ўлади. Кимдир тупроққа, кимдир эса юракларга кўмилади”, – деган эди…
ЮРАКЛАРДА ҚОЛГАН УСТОЗ
Зулайҳо АБДУРАҲМОН,
филология фанлари бўйича фалсафа доктори
https://kh-davron.uz/kutubxona/uzbek/zulayho-abdurahmon-yuraklarda-qolgan-ustoz.html

Telefon qo‘ng‘irog‘i. Hikoya asosida radioteatr. Rejissyor: Sobirjon Sodiqov. 1986 yilda yozib olingan radioasardagi rollarni Rimma Ahmedova, Dilbar Ismoilova, Rixsi Ibrohimova ijro etishgan. https://www.youtube.com/watch?v=XB3j-3qd9x0
YouTube
Telefon qo'ng'irogi. Hikoya asosida radioteatr (1986)
Телефон қўнғироғи. Ҳикоя асосида радиотеатр. Режиссёр: Собиржон Содиқов. 1986 йилда ёзиб олинган радиоасардаги ролларни Римма Аҳмедова, Дилбар Исмоилова, Рихси Иброҳимова ижро этишган / Telefon qo‘ng‘irog‘i. Hikoya asosida radioteatr. Rejissyor: Sobirjon…
Forwarded from Ilyos Safarov
Vatandosh TV’da adabiy suhbatlarni qaytardik. Boshlanishiga qo’llab-quvvatlab berasizlar endi.
“Nuqtalar”: Ayollar she’riyatidagi ortda qolish, adabiyotning “unutilayotgan” vazifasi va o‘zbek ayollari oldidagi qarzdorlik — shoira Nodira Afoqova bilan suhbat
Shoir va yozuvuchilar orasida ijodning ilohiy qobiliyat ekani va shu sababdan, u o‘quvchining talabi, ehtiyojlari bilan emas, yozuvchining ehtiyoji asosida paydo bo‘ladi, degan fikrlarni tez-tez eshitib qolamiz. Ammo adabiyotning ijtimoiy vazifasi-chi, shoir va yozuvchining ziyoli sifatida millat, jamiyat oldidagi qarzdorligi-chi?
Shu ma’noda, bugun adabiyot jamiyat muammolarini qay darajada his qilyapti, ayta olyapti? Odamlar, o‘quvchi undan o‘zi va atrofidagilarni qiynayotgan og‘riqlar aksini ko‘rib, yechimlarini topa olyaptimi? Umuman, adabiyot oldiga shu kabi savollar, vazifalar qo‘yilishi to‘g‘rimi?
“Nuqtalar” dasturining navbatdagi sonida filologiya fanlari doktori, tarjimon va shoira Nodira Afoqova bilan shu haqda suhbatlashdik. Suhbat davomida shuningdek, ayollar adabiyoti, bunda ayollarning erkaklardan ortda qolayotgani sabablari hamda o‘zbek ayollarini qiynayotgan bugungi muammolar haqida so‘z bordi.
📹👉https://youtu.be/LGjPA_xWLVY
@haqiqatdaIlyos

Adabiyotning “unutilayotgan” vazifasi va ayollar oldidagi qarzdorlik — Nodira Afoqova bilan suhbat
Shoir va yozuvuchilar orasida ijodning ilohiy qobiliyat ekani va shu sababdan, u o‘quvchining talabi, ehtiyojlari bilan emas, yozuvchining ehtiyoji asosida paydo bo‘ladi, degan fikrlarni tez-tez eshitib qolamiz. Ammo adabiyotning ijtimoiy vazifasi-chi, shoir…
Нодира Афоқова
ХАЛҚ ШОИРИ ХУРШИД ДАВРОНГА
Қип-қизил қуёшдай
Қонаган юрак
Бўғзига тиқилар, чиқар отилиб,
Тонгдай отар шоир хўрлик тунида,
Жигар ранг қонлардан оқ нурлар эшиб —
Ёғдудан яралгандир асл шоирлар.
Шамолдай эсар у
Бўғилган жонлар
Қақшаса бир ютум ҳавога зор-зор.
Бир ютум нафасдай,
Бир тоза нафас.
Кўз ёшларни артар,
Супурар шўрин —
Ҳаводан яралган асл шоирлар.
Нохуш бир башорат,
Қўрқинч, алағда
Тушларни айтарлар титраб жонлари,
Пичирлаб айтарлар.
Ёлвориб, умидвор.
Узоқ-узоқларга олиб кетар у,
Беминнат дарёдай.
Куюк дарёдай.
Куйга айлантирар,
Гулга айлантирар,
Дурга айлантирар тушларингизни —
Сувдан яралгандир асл шоирлар.
Боғлар улғаяжак қучоқларида,
Тоғлар улғаяжак қучоқларида,
Маъданлар етилар қаватма-қават.
Ҳар бир заррасида ҳаёт ва қудрат,
Заминдай тўшалар —
Тупроқдан яралган асл шоирлар.
Тангрининг тилмочи,
Одамнинг асл фарзанди –
Шоирлар.
Нодира Афқова "ХДК" саҳифаларида: https://kh-davron.uz/?s=nodira+afoqova

Forwarded from XURSHID DAVRON KUTUBXONASI (Xurshid Davron)
Xurshid DAVRON
MUHABBAT
— Men sevaman,- shivirlar ayol, -
Kirlaringni yuvib beraman.
Dazmollayman ko‘ylaklaringni
Seni quchgan qo‘llarim bilan.
Faqat bir kun yoningda yotib,
Qulog‘ingga shivirlasam bas:
«Yuragimning ostida kimdir
Xuddi sendek olmoqda nafas».
1981 https://kh-davron.uz/ijod/sherlar/ayol-muhabbat.html

Forwarded from Орзиқул ЭРГАШ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мактуб ёздим қаро тунлар
Кипригингдай узун-узун.
Мактуб ёздим юрагимни
Қилма дея маҳзун-маҳзун…
Алвидомас, Салом ёздим,
Дил ўртаган калом ёздим.
Мужда кутиб сиз томондан
Кеча-кундуз, мудом ёздим.
Булбулларнинг ноласини
Қўшиб ёздим сўзларимга,
Бутун дунё ғамларини
Жо айладим кўзларимга.
Олиб қайтсин дея чиздим
Кабутарнинг қанотини,
Четларига битиб қўйдим
Фузулийнинг баётини.
Кипригингдай узун-узун.
Мактуб ёздим юрагимни
Қилма дея маҳзун-маҳзун…
Алвидомас, Салом ёздим,
Дил ўртаган калом ёздим.
Мужда кутиб сиз томондан
Кеча-кундуз, мудом ёздим.
Булбулларнинг ноласини
Қўшиб ёздим сўзларимга,
Бутун дунё ғамларини
Жо айладим кўзларимга.
Олиб қайтсин дея чиздим
Кабутарнинг қанотини,
Четларига битиб қўйдим
Фузулийнинг баётини.
Forwarded from XURSHID DAVRON KUTUBXONASI (Xurshid Davron)
Бу дунёда биргина аёл бор бўлгандаям дунёда муҳаббат бор, демак ҳаёт бор, деб куйлаган эди беназир озарбайжон шоири. Аёлга бўлган муҳаббат инсоният пайдо бўлганидан буён адабиётнинг бош мавзуларидан бири бўлиб келмоқда.
ХУРШИД ДАВРОН
АЁЛ ВА МУҲАББАТ ҲАҚИДА ШЕЪРЛАР
https://kh-davron.uz/ijod/sherlar/ayol-muhabbat.html
ХУРШИД ДАВРОН
АЁЛ ВА МУҲАББАТ ҲАҚИДА ШЕЪРЛАР
https://kh-davron.uz/ijod/sherlar/ayol-muhabbat.html
Бу айём ҳамиша, ҳар доим мен учун Оналар айёми сифатида қадрли бўлган ва шундай бўлиб қолади. Ўтган оналаримизни Оллоҳи Карим ёрлақасин, уларни шоҳистаи жаннат айласин, тирик оналаримизга умр берсин, дунё шодликларини берсин!
Bu ayyom hamisha, har doim men uchun Onalar ayyomi sifatida qadrli bo‘lgan va shunday bo‘lib qoladi. O‘tgan onalarimizni Ollohi Karim yorlaqasin, ularni shohistai jannat aylasin, tirik onalarimizga umr bersin, dunyo shodliklarini bersin!

Хуршид ДАВРОН ШОИРНИНГ ОНАСИ
Она келиб олис қишлоқдан
Ўғли билан яшай бошлади
Ва дастурхон ёзилган чоқда
Ширмой ноннинг четин тишлади.
Ювиб берди бир бозор кирни,
Сувлар қуйди сўлган гулларга.
Неваралар боғчадан қайтгач,
Эртак айтиб берди уларга.
Авайларди хонадон тинчин,
Суйган ўғли уйнинг бурчида,
Қоғоз узра эгилганча жим
Шеър ёзган пайт тутун ичида.
Қадам босиб хавотир билан,
Қўрқар эди нафас олишга.
Тунлар хуррак тортмай дея у
Бош қўярди тонгда болишга.
Аммо бир кун мазаси қочиб,
Кўз олдида ёруғлик сўнди.
Қўлларидан тушиб кетди-ю,
Чил-чил бўлиб пиёла синди.
Ўша заҳот ҳушига қайтди,
Чайқаларди ўнгида олам.
У югуриб чиққан ўғлига
Шивирлади: «Кетайми, болам?»
1985
Она келиб олис қишлоқдан
Ўғли билан яшай бошлади
Ва дастурхон ёзилган чоқда
Ширмой ноннинг четин тишлади.
Ювиб берди бир бозор кирни,
Сувлар қуйди сўлган гулларга.
Неваралар боғчадан қайтгач,
Эртак айтиб берди уларга.
Авайларди хонадон тинчин,
Суйган ўғли уйнинг бурчида,
Қоғоз узра эгилганча жим
Шеър ёзган пайт тутун ичида.
Қадам босиб хавотир билан,
Қўрқар эди нафас олишга.
Тунлар хуррак тортмай дея у
Бош қўярди тонгда болишга.
Аммо бир кун мазаси қочиб,
Кўз олдида ёруғлик сўнди.
Қўлларидан тушиб кетди-ю,
Чил-чил бўлиб пиёла синди.
Ўша заҳот ҳушига қайтди,
Чайқаларди ўнгида олам.
У югуриб чиққан ўғлига
Шивирлади: «Кетайми, болам?»
1985
Яқин кунларда чиқажак журнал учун суратга тушдим. Орзу Аъзам раҳбарлиги остида. Қайси журнал учунлиги ҳозирча сир.
Yaqin kunlarda chiqajak jurnal uchun suratga tushdim. Orzu A’zam rahbarligi ostida. Qaysi jurnal uchunligi hozircha sir.
Yaqin kunlarda chiqajak jurnal uchun suratga tushdim. Orzu A’zam rahbarligi ostida. Qaysi jurnal uchunligi hozircha sir.
Forwarded from Lirika
Aziz SAID | She’riy konsert: “DILI QANI BEDILNING?..”
YouTube
AZIZ SAID. SHE'RIY KONSERT. DILI QANI BEDILNING?
Yangi tashkil etilgan Lirika loyihasi doirasida joriy yilning 22-fevral kuni Farg'onada ilk bor taniqli shoir Aziz SAIDning "DIli qani Bedilning" nomli she'riy konserti o'tkazildi.
Rejissor: Obidbek Abdullayev. Ssenariy muallifi: Shahboz Fayzullayev. Aktyorlar:…
Rejissor: Obidbek Abdullayev. Ssenariy muallifi: Shahboz Fayzullayev. Aktyorlar:…
Бу шеър аслида Авраам Линколн ҳақида. Фуқаролар Уруши тугаб, унинг қўл остидаги Шимол ғолиб бўлади ва қулдорлик бекор қилинади. Америка у истагандек демократик бағрикенгликка энди эришаман, деганда Линколн қотиллар томонидан ўлдирилади. Шеър шу қотиллик ҳақида…
Мирзоҳид МУЗАФФАР
ЖАНОЗАВОР НЕКБИНЛИК https://kh-davron.uz/kutubxona/jahon/mirzohid-muzaffar-janozavor-nekbinlik-uolt-uitmen-ayo-sarkor.html
Мирзоҳид МУЗАФФАР
ЖАНОЗАВОР НЕКБИНЛИК https://kh-davron.uz/kutubxona/jahon/mirzohid-muzaffar-janozavor-nekbinlik-uolt-uitmen-ayo-sarkor.html
Эшик остига ташлаб кетилган қоғоз пакетнинг уст қисмига қўлда манзил киритилганди: “Жаноб ва хоним Люис, 217е, ўттиз еттинчи кўча, Ню-Йорк, 10016.” Жўнатманинг ичидан усти шиша қалпоқ билан қопланган, ягона тугмачага эга ёғоч қути чиқди. Норма қалпоқчани очишга уриниб кўрди, бўлмади. Қутининг пастки қисмига хат битилган қоғоз маҳкам ёпиштирилганди: “Жаноб Стюарт 20:00 да ташриф буюради”…
Ричард МЭТИСОН
ТУГМАЧАНИ БОСИНГ
ФЕРУЗШОҲ таржимаси
https://kh-davron.uz/kutubxona/jahon/richard-metison-tugmachani-bosing-hikoya-feruzshoh-tarjimasi.html
Ричард МЭТИСОН
ТУГМАЧАНИ БОСИНГ
ФЕРУЗШОҲ таржимаси
https://kh-davron.uz/kutubxona/jahon/richard-metison-tugmachani-bosing-hikoya-feruzshoh-tarjimasi.html
Баҳор қўшиқлари. Мумтоз ва халқ қўшиқлари / Bahor qo‘shiqlari. Mumtoz va xalq qo‘shiqlari
1. Bahor valsi. Muhammadjon Mirzayev musiqasi
2. Fasli novbahor. Furqat g'azali. Tavakkal Qodirov
kuylagan
3. O'rik gullaganda. Hamid Olimjon she'ri. Muhabbat
Shamayeva kuylagan
4. Sen bahorni sog'inmadingmi?.. Abdulla Oripov
she'ri. Ikromjon Bo'ronov kuylagan
5. Fasli bahor. Nuriddin Hamroqulov kuylagan
6. So'lim bahor. Anvar Isroil she'ri. Kommuna Ismoilova
kuylagan
7. Yana bahor qaytarmikan?.. Nuriddin Haydarov
kuylagan
8.. Ketma, bahor! Sherali Jo'rayev kuylagan
https://www.youtube.com/watch?v=QU4MWeuSf9g&t=531s

Bahor qo'shiqlari. Mumtoz va xalq qo'shiqlari
Баҳор қўшиқлари. Мумтоз ва халқ қўшиқлари / Bahor qo‘shiqlari. Mumtoz va xalq qo‘shiqlari
1. Bahor valsi. Muhammadjon Mirzayev musiqasi
2. Fasli novbahor. Furqat g'azali. Tavakkal Qodirov
kuylagan
3. O'rik gullaganda. Hamid Olimjon she'ri. Muhabbat…
1. Bahor valsi. Muhammadjon Mirzayev musiqasi
2. Fasli novbahor. Furqat g'azali. Tavakkal Qodirov
kuylagan
3. O'rik gullaganda. Hamid Olimjon she'ri. Muhabbat…