XURSHID DAVRON KUTUBXONASI
2K subscribers
2.25K photos
1.62K videos
209 files
1.93K links
"Хуршид Даврон Кутубхонаси": https://kh-davron.uz/
Ютуб каналим: https://www.youtube.com/@XurshidDavronKutubxonasi/
Инстаграмдаги саҳифам: https://www.instagram.com/xurshiddavron/
Фейсбукда: https://www.facebook.com/xurshid.davron.sahifasi
Оллоҳ қўрисин!
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хуршид ДАВРОН

* * *

Дарё йўқдир сочингдан бошқа,
Тўлқинида оқай десам.
Кўзингдан бошқа юлдуз йўқ,
Қарай десам, боқай десам.

Исмингдан бошқа бир сўз йўқ,
Айтай десам, тўяй десам.
Кўзингдан бошқа юлдуз йўқ,
Оловида куяй десам,

Меҳрингдан бошқа кундуз йўқ,
Суякларим тоблай десам.
Кўзингдан бошқа юлдуз йўқ,
Ўзга йўлдан кетай десам.

«Ёшлик» альманахининг 1980 йил 10-сонидан
Мана бу туюқни ким ёзган?

Сўғд ичида ўлтурурлар ёбулар, Ёбуларнинг минган оти ёбулар. Ёбуларнинг илгидан эл тинмади, Ё булар бўлсин бу ерда ё булар. (Ёбу — биринчи сатрда туркий уруғ номи, иккинчисида шу номдаги от зоти. Бу зот отлари ҳайбатли бўлади)
Final Results
12%
1. Убайдий
26%
2. Турди Фароғий
18%
3. Бобур Мирзо
40%
5. Муҳаммад Шайбонийхон Шоҳбахт
4%
6. Яқиний
Ўша олис 80-йилларда ўзбек адабиётига кириб келаётган ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш учун Ғафур Ғулом нашриётида «Ёшлар баёзи», «Ёш гвардия» нашриётида «Ёшлик» альманахи ташкил этилган эди. Бугун ҳам уларнинг ҳар бирини олиб варақласангиз, шеърият майдонига нафақат кимлар кириб келганини, шу билан бирга ўзбек адабиётида юз бераётган янгиланиш жараёнини кузатгандай бўласиз.

Баёз ҳам, альманах ҳам бугун тарихга айланди. Аммо, бу икки тўпламда босилган шеърлару ҳикояларнинг анча қисми юрагимизга кўчиб ўтган. Бугун «Ёшлик» альманахининг 1980 йили нашр этилган 10-сонидан ўрин олган Шавкат Раҳмон шеърларини сизга тақдим этаман.

https://kh-davron.uz/kutubxona/uzbek/shavkat-rahmon-sherlar-2.html
ШАВКАТ РАҲМОН
ШЕЪРЛАР

ДАРАХТЛАР ЭРГАШАР ИЗИМДАН

Бу ерда зангори каптардай
дарахтлар эргашар изимдан.
Ҳатто тош устида юлдуздай
чечаклар уйғонар сўзимдан.

Қартайган қўтослар подаси
каби жим ўтлаган тоғларим.
Либоссиз жувонлар йиғилган
оқ тунга ўхшайди боғларим.

Ман севиб яшарман умрбод
булбулдай сайроқи сойларни.
Бағримга босганча қаритгум
жувондай тўлишган ойларни.

Бу ерда мен мангу яшарман
нурларини сарфлаб кўзимнинг.
Бировнинг еримас бу ерлар,
ўзимнинг ерларим, ўзимнинг.

* * *

Тонг очар кўзларин эриниб:
севинчдан йиғлайди қиёқлар,
чечаклар жилмаяр севиниб,
шамолда чўмилар гиёҳлар.

Ўйноқи шуълалар—болалар
жимгина тарқалар сайҳонга,
ўргимчак тўқир оқ толалар,
хонқизи йўл олар меҳмонга.

Қурбақа варақлар баёзин,
гулдан бол сўради арилар,
чигиртка қайрайди овозин,
парвозда ниначи — парилар.

Чумоли, меҳнаткаш чумоли,
куйинма, атрофга бир қара —
майсалар, оҳ, қандай ҳумоли,
дунёни қилма кўп масхара.

* * *

Тун ярмида шаллақи шамол
сокин боғда кўтаради дод.
Ҳар томонга шаталоқ отиб
дарахтларни уйғотади бот.

Алаҳсирар ухлаётган боғ,
бошланади оғир оҳ-воҳлар.
Қоматларин эгару саннаб
кўз ёшларин тўкар гиёҳлар.

Ажиб тушлар кўриб кузакка
бораётган олмалар қўрқиб
қоқилару шарбатга тўлган
меваларин юборар тўкиб.

Бу шаллақи шамол ишидан
ғазабланиб, улкан, улуғвор
бошин чайқаб қўяр-да, узоқ
ғижирлатар тишларин чинор.

* * *

Тик қояга чиқаман базўр,
оёқларим остида қоя.
Чарақлаган кенгликда кўзим
қирғий каби сузар, ниҳоят.

Туялардек чўккан адирлар…
Кўк оловда ёнар ҳар ёним.
Кўрса бўлар ўйчан оққанин
гулдираган тоғлик дарёнинг…

Уфқларда мангулик сари
сузар қари тоғлар қорайиб.
Юрагингни эзмайди бунда
пастдагидай дунё торайиб…

Кўз ўнгингда дунё шаклга
сиғмайди ҳам билмайди ҳудуд.
Кенгликларни кўрсатмоқ учун,
яхши ҳамки, чўққилар мавжуд.

* * *

Ҳемингуэйга

Кўкрагимни майсага босиб,
буталарнинг панасида жим,
кенг камарда чўмилаётган
юлдузларни узоқ кузатдим.

Икки кўзим ўйнар мириқиб,
хаёлимда гуллар очилар.
Қасирлатиб қуруқ шохларни
чакалакдан чиқар овчилар,

Тўниб қолар вужудим ногоҳ,
юрак тўхтар тошдайин қотиб.
Хайриятки, бу ойдин тунда
юлдузларни бўлмайди отиб.

* * *

Боғларда кўзларим қамашар
шохларга илинган ойлардан.
Тошларга урилиб, шарқираб
юлдузлар оқади сойларда.

Босдим оқ илонни тўсатдан —
биланглаб оралар сайхонни…
Дарахтлар елпийди бемадор
саратон куйдирган осмонни.

Тўлин ой очилган кўксига
булутдан сийнабанд топади.
Шабада — шўх жувон юракни
ўйнаб гоҳ очади, ёпади.

Сукунат ўтирган дўнгликда
юракнинг кўйлагин ечаман…
Шаробдай тотимли бу тунни
томчилаб, томчилаб ичаман.

* * *

Қизиган садолар сўнади,
Қуш каби чўчийди хаёл.
Кўксига капалак қўнади,
кулгиси келади аёлнинг.

Ёноғи ловиллаб қизийди,
Капалак — бўсалар юзида.
Аланга сочлари тўзийди,
у кетиб боради ўзидан.

Ифорли ўтларга кўмилар,
тикилиб қолади осмонга.
Мастона кўзлари юмилар,
капалак ёқади жувонга…

ЛОРКА

Қовирғада ханжарни қисиб
ётмоғи шарт қайроқтош йўлда.
Чўққилардан қуламоғи шарт,
чўкмоғи шарт дарёда, кўлда.

Сакро-Монто ғорида ўлар
лўли қизнинг аччиқ оҳидан.
Корридада йиқилар кўп бор
буқаларнинг тиғдай шохидан.

У чалқанча ётар майдонда
оқиб кирар оғзига ёмғир.
Бу дунёда минг бора ўлмоқ —
оғир, оғир, оҳ қандай оғир…

Бироқ борар ўлимга қарши,
Камборьодай бир кун отилар.
Пўла жисмин дарёга ташлаб
Бенамехга қочар қотиллар…

Ва бу аҳвол кўзим ўнгида
айланади, кетмас ҳеч йироқ.
Ёт ўлимга келаверар дуч,
ўз ўлими йўқ эди бироқ…

* * *

Кунлар пиша бошлайди яна,
рангин шамол югуриб елар.
Хаёлингни чақмоқлар каби
ёритувчи лаҳзалар келар.

Яна япроқ ёзган дарахтга,
атиргулга дўнарсан нуқул.
Кечалари чап кўкрагингда
қафасини синдирар булбул.

Бор кадарни енгмоққа яна
етади ҳам, ортар бардошинг.
Энди ўзинг истамасанг ҳам
юлдузларга тегади бошинг.

* * *

Ўсаётган, кучли дарахтман,
шохларимда пишар сўзларим.
Ўйчан кузак йўлига икки
мусичадек боқар кўзларим.

Фурсат эса — шошқалоқ бола
меваларнинг хуш бўйин туйиб,
атрофимда тинмай айланар,
гоҳо кундуз, гоҳ тунни кийиб…

* * *

Нурларини йиғиб олар кун,
осмон ерга ташлар соясин.
Юлдузларин ёқиб қўяр тун,
кесиб қўяр ойнинг поясин.
Шуълаланиб шарқираб ётар
кўк сувларда ой синиқлари.
Етиб келар муздай шабада —
қари тоғнинг хўрсиниқлари.

Ялпизларнинг бўйин уфуриб
шўх жилғалар воҳага чопар.
Ҳовузларни ёпиниб олган
қурбақалар жимликни қопар.

Қизиб кетган ер томирлари,
тунга илиқ бўйлар таралар
ва тўсатдан ёз оқиб келар
жимиб қолган боғлар оралаб.

УРУШНИНГ БИР ЛАҲЗАСИ

Кулмайдиган кунлар келади
тарвақайлаб кетган кўчадан,
ҳовлиларга мўралар, фарёд
хаёлларни йиртиб кўчади…

Узоқларда сингар мозийга
кўланкасиз йигитлар сафи.
Қизлар қолар куз оғушида
унутилган мевалар каби.

* * *

Тун гуркираб ўсар ёбонда
ўсганидай бир тўп гулхайри.
Бошланади синган сувларда
ялангоёқ ойларнинг сайри.

Бутазорга ташлар ўзини
исиб кетган тоғлик шабада, —
шивир-шивир бошланиб кетар
бу юлдузли, ойдин капада.

Ёнарқуртлар чақнар, жимликка
биров солиб қўяр саратон.
Ағдарилиб баҳайбат, қора
сағрисини кўрсатар осмон…

Қушлар дўниб қолар баргларга,
нурлар сўнар шаб намларида
ва бақалар ёрила бошлао
йўловчи — Вақт қадамларидан.

* * *

Вақт сенга қул бўлмас асло,
ундан кутма мурувват, таъма.
Сиғин унга, ёлборгин, авра,
бир амаллаб, вужудга қама—

қул бўлолмас сенга бари бир,
вақт ҳамиша ҳушёр, жангари —
ёриб ташлар жисмингни ногоҳ,
чиқиб кетар сендан ташқари.

«Ёшлик» альманахининг 1980 йили нашр этилган 10-сонидан
Ёшлик» альманахининг 1980 йил 10-сонидан ўрин олган Шавкат Раҳмон шеърлари билан таништирдим. Энди мазкур адабий тўпламдан ўрин олган Хуршид Даврон шеърларини тақдим этамиз.

https://kh-davron.uz/kutubxona/uzbek/xurshid-davron-sherlar-yoshlik-almanaxi-1980-yil10-son.html
ХУРШИД ДАВРОН
ДАРЁ ЙЎҚДИР СОЧИНГДАН БОШҚА

* * *

Тикиламан — осмон ўзгарди,
У гоҳ мовий, гоҳида қизил,
Мен шивирлаб айтган сўзларни
Сукунат жим кетар оқизиб.

Сўзларимга ўрадим яйраб
Ялпизларнинг мудроқ исини
Ва ногаҳон қуш каби сайраб
Уйғотдилар улар сўзимни.

Кеча тиниқ худди бўзадек…
Мен осмонга кўзимни тикдим —
Ёмғир остидаги кўзадек
Тўлиб кетди нурга юрагим.

* * *

Дарё йўқдир сочингдан бошқа,
Тўлқинида оқай десам.
Кўзингдан бошқа юлдуз йўқ,
Қарай десам, боқай десам.

Исмингдан бошқа бир сўз йўқ,
Айтай десам, тўяй десам.
Кўзингдан бошқа юлдуз йўқ,
Оловида куяй десам,

Меҳрингдан бошқа кундуз йўқ,
Суякларим тоблай десам.
Кўзингдан бошқа юлдуз йўқ,
Ўзга йўлдан кетай десам.

* * *

Бир чамбарак сут каби
осмонда ой
сузиб юрибди.

Ям-яшил яйловда кишнаб юрар
оппоқ бир от —
томчи сут…

* * *

Йигитларнинг дил ўтидан
Тирилади тунда най.
Рақс этиб сув ўтидай
Наво ойга ўрмалар.

Қиз сочлари илон каби
Товланади ойдинда.
Тун уммондек мавжланади,
Дарё порлар олтиндай.

Қиз тушида бинафшанинг
Сочларини ўради
Ва танига бинафшанинг
Хушбўй иси уради.

О, бу атир йигитларни
Айиради ҳушидан!
Уйғотинглар тезроқ қизни,
Уйғотинглар тушидан…

* * *

Рўмол ўраб кўчага чиқди,
Рўмолини ечди кўчада
Ва сочлари бирдан шовиллаб
Оқиб кетди елкаларидан.

Жуда гўзал аёл эди у!
Қандай гўзал аёл эди у!
Қанддай ширин аёл эди у!
Қайларгадир жўнаркан аёл
Қаландардай эргашди ҳилол.

МЕН СЕВАМАН…

— Мен севаман,—шивирлар аёл,—
Кирларингни ювиб бераман,
Дазмоллайман кўйлакларингни
Сени қучган қўлларим билан.

Бир кун тонгда тўшакда ётиб,
Жилмайганча шивирласам бас:
«Юрагимнинг остида кимдир
Худди сендек олмоқда нафас».

* * *

Кўчага чиқади хаёлчан эркак,
Осмонга боқади. Осмонда — қушлар,
Ерга эгилади — заъфар рангли барг
Унинг қўлларида шивирлай бошлар.

Хаёлчан эркакнинг кўксида қайғу
Япроқдек шивирлар, япроқдек заъфар,
Унга ором бермас тунлари уйқу,
Унга ором бермас кундузи зафар.

Хаёлчан эркакнинг кўзидан ўтар —
Тош йўлка. Тун. Ёмғир. Сокин бир титроқ.
Йўлак четларида ўсган гул-ўтлар,
Ерга бағрин босиб чайқалган қуш — боғ,

Эркак хаёлида бир аёл яшар,
У гулга сув қуяр, шивирлар эртак,
Сочларидан тунлар қуюлиб тушар,
Тушларига кирар хаёлчан эркак.

* * *

Сўз — қушдир,
Авайла қушни.
Авайла, сен уни ўраб қўй тушга,
Канотларин сила, эркала,
Ўз қонингни ичиргин қушга.

Шеър — учаётган қушга ўхшайди,
Қуёшни ичади у учиб-учиб,
Шеърнинг тўрт сатри —
қафас бўлмоғи,
Осмон бўлмоғи мумкин сўз учун.

* * *

Тунги боғлар суратга ўхшар,
Ҳар бир чизиқ аниқ ва қора,
Кундузи у мен каби яшар,
Тунда — қотиб қолган хотира.

Нозик чизиқ…
Ва кўпкарига
Кирган отдек шиддатли чизиқ.
Гўё барин боғ дафтарига
Қўйган каби мусаввир чизиб,

Боғлар тунда суратга ўхшар,
Қора тортиб қолар чизиқлар,
Шунда қанча узоқ тикилсанг,
Хотира ҳам шунча чўзилар.

ЧИРМОВИҚ ГУЛЛАГАН ТУН

Ойдин тундир — ғамгин, осуда,
Ой суратин тун чизар сувда.

Ҳайратланар чирмовиқ гули,
О, бу ҳайрат хавфли, доғули.

Не қиламиз тунда беуйқу
Бу шўх ҳайрат соларкан қутқу,

Шуълаларга чирмашиб, ёвуқ
Ойни чирмаб олса чирмовиқ.

* * *

Тунги боғлар — сирли, қўрқинчли,
Хусусан куз, хусусан, кеч куз.
Қора тунга бўлиб қўриқчи
Гувлаб турар боғчалар унсиз.

Оёғингнинг остида ногоҳ
«Чирс» этару синиб тушар шох.
Бироқ, улкан қушдек баногоҳ
Қалқиб кетар бутун улкан боғ.

Тунги боғлар қора ўпқондай
Гувлар бўрон уйғонган чоғлар,
Боғни четлаб ўтади тунда
Қўрқа-писа ойдин сўқмоқлар.

* * *

Кузни олиб ўтди деҳқонлар
Аравада, олмалар билан,
Хушбўй исин асраган тонглар
Югурдилар кузнинг ортидан.

Дарахтларнинг ранги қорайиб
Боғда эсди аччиқ куюнди.
Йўллар эса мисли қора ип
Чўзилдилар — ёмғирлар ювди.

Оқ қоғозга сиёҳ доғлари
Сочилгандек — айни шом ботар
Қўрқиб кетган кузак боғлари
Қарғаларни кўкка сачратар.

Қушлар сергак, қора олчадай
Кўзларида таҳлика фасли.
Кезиб юрар боғни кечалар
Ёғилмаган қорлар нафаси.

Аравада сават ва сават
Нақш олмалар осмонга боқар.
Кузни олиб кетди арава,
Аравага сиғмади боғлар.

МУҲАББАТ

Мана бир чақмоқ қанд.
Мана қора нон.
Тенг икки бўлиниб қўйилган улар.
Бурғоқ тўла қаҳва — яйрар ундан жон.
Маъюс кузатади сўлмаган гуллар.

* * *
* * *

Тушларимга кирар бу дарё—
Ўнгирлару боғлар оралаб,
Узоқлардан талпиниб оқар
Менинг кўзларимни қоралаб.

Ҳар кун дарё пойига келиб
Йўлбарслар сув ичади тонгда…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон “Бедорлик” радиодастурида (2018). Суҳбатнинг 1-қисми. Суҳбатдош: Баҳриддин Маҳмадалиев.

O‘zbekiston xalq shoiri Xurshid Davron “Bedorlik” radiodasturida (2018). Suhbatning 1-qismi. Suhbatdosh: Bahriddin Mahmadaliyev.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон “Бедорлик” радиодастурида (2018). Суҳбатнинг 4-қисми. Суҳбатдош: Баҳриддин Маҳмадалиев.
O‘zbekiston xalq shoiri Xurshid Davron “Bedorlik” radiodasturida (2018). Suhbatning 4-qismi. Suhbatdosh: Bahriddin Mahmadaliyev.

СУҲБАТНИНГ ДАВОМИ (3-4 ҚИСМЛАР ) ЭРТАГА ТАҚДИМ ЭТИЛАДИ
***

Сўғд ичида ўлтурурлар ёбулар,
Ёбуларнинг минган оти ёбулар.
Ёбуларнинг илгидан эл тинмади,
Ё булар бўлсин бу ерда ё булар.

(Ёбу — биринчи сатрда туркий уруғ номи, иккинчисида шу номдаги от зоти. Бу зот отлари ҳайбатли бўлади)

Бу туюқни ким ёзган, деб ўтказган сўровномамизда кўпчилик аниқ қилиб: Муҳаммад Шайбонийхон Шоҳбахт, деб тўғри жавоб берди.
https://kh-davron.uz/kutubxona/uzbek/muhammad-shayboniyxon-gazallar-xurshid-davron-muhammad-shayboniyxon-haqida.html
Асли лубнонлик арабнажод, аммо француз тилида ижод қиладиган Амин Маалуфнинг машҳур "Самарқанд" романи Шарқнинг қайси таниқли шоири ҳаётига бағишланган?
Final Results
19%
1. Ҳофиз Шерозий
20%
2. Умар Хайём
4%
3. Хисрав Деҳлавий
10%
4. Мирзо Бедил
17%
5. Алишер Навоий
13%
6. Саккокий
18%
7. Мирзо Бобур
Кўпчилик Ливан деб аташга ўрганган мамлакатнинг асл шарқона номи Лубнон бўлиб, Амин Маалуфнинг туғилган юртидир. Лубнон французлар томонидан истило қилингани ва лубнонликларнинг бир қисми насронийлардан иборат бўлгани учун, бу мамлакатда француз тилида сўзловчилар кўпайиб борган, яна бир қисми тўлиқ французлашган. Ҳар бир сўровномамиз 24 соат давом этади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Jigarlarim. Xurshid Davron she'ri & Shuhrat Qayumov musiqasi va ijrosi .
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон “Бедорлик” радиодастурида (2018). Суҳбатнинг 3-қисми. Суҳбатдош: Баҳриддин Маҳмадалиев.

O‘zbekiston xalq shoiri Xurshid Davron “Bedorlik” radiodasturida (2018). Suhbatning 3-qismi. Suhbatdosh: Bahriddin Mahmadaliyev.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон “Бедорлик” радиодастурида (2018). Суҳбатнинг 4-қисми. Суҳбатдош: Баҳриддин Маҳмадалиев.

O‘zbekiston xalq shoiri Xurshid Davron “Bedorlik” radiodasturida (2018). Suhbatning 4-qismi. Suhbatdosh: Bahriddin Mahmadaliyev.
Маҳмуд Саъдий ошиқ эди

Устоз мангу маконингиз нурларга тўлсин, илоҳим! Сиз кутган романнинг биринчисини ёздим. Тоза миллий – “Ўзбек ўтови”, дея сиз яхши кўрадиган сарлавҳа қўйдим. Афсуски, сиз йўқсиз. Ҳа, устозим-а, қадрингиз билинди. Билинганда ҳам, жуда ёмон билинди...

https://oyina.uz/kiril/article/2424
Рабиндранат Тагор
ҲИКМАТЛАР
Хуршид Даврон таржимаси

Гўзаллик туйғусини сингдирмай туриб тўлақонли баркамол инсонни вояга етказиш мумкин эмас.

Юлдузлар ўзларини ёнарқуртларга ўхшатишларидан қўрқмайдилар.

Олов таратган ёруғликдан миннатдор бўл, аммо, оташга чидаб сабру матонат билан сояда турган шамдонни унутма.

Фақат кучга ишонган одам заифдир.

Ҳатто қароқчилар тўдаси ҳам қандайдир ахлоқий мезонларга амал қилади, улар бутун дунёни таласалар ҳам бир-бирларини таламайдилар.

Қуриган дарёга ўтмишини эслатма.

Кайфу сафога берилиб, ҳар қандай завқу шавқни унутиб қўямиз.

Қуёш деб йиғлайверма,юлдузларни ҳам унутма.

Яхшилик қилиш ҳақида тўхтовсиз ўйлаган одамнинг яхшилик қилишга вақти бўлмайди.

Менинг мавжудлигим мўъжизаларнинг мўъжизасидир, мен ҳар куни бу мўъжизадан ҳайратга тушаман.

Ҳаётдаги орзуларимиз фарзандларимиз қиёфасига кира бошлайди.

Одам ҳайвонга айланса, у ҳайвондан баттар бўлади.
АБДУЛҲАМИД ЧЎЛПОННИНГ
«УЛУҒ ҲИНДИЙ» АСАРИДАН

«Шу нарсани юрагим дук-дук уриб туруб ёздим» десам ё ишонасиз, ё ишонмайсиз.

Лекин, юрагим «шамол теккан япроқдай қалтирайдир…» Бир хил завқ — «нашъа» билан қалтирағон юрагим, бутун танимни силкитадир ва қўлим ҳам шу орада енгилгина чайқалиб турадур. «Бу нимадан келди?» десангиз, англатай:

Шу сўзларнинг энг юқорисида «Улуғ ҳиндий» деб қўюбмен-ку, ана ўша улуғ зот, яъни Робиндранат Тагўр деган киши, ёшроқ вақтларида бутун дунёнинг энг баланд тоғларидан бўлган Ҳимолаянинг ҳайбатли ёнбағирларида отаси билан бирга саёҳат қилиб юрган экан. Ўша вақтларда ҳам ниппа-ниназин (яъни балодек) шоир бўлғон бу буюк зот ҳеч нарса ёза олмабдир. Шундай улуғ Ҳимолаянинг кўклар билан ўпишган чўққиларида, тун қоронғисидан ҳам қалин ўрмонлар қўйнида, шундай катта шоир бир оғиз нарса дея олмаса, биргина шеър парчаси ёза олмаса-я? Муни қаранг! Ўз тирикчилигига оид китобида ўзи шундай деб ёзғондан кейин танғирқаб — ҳайрат ёқасини ушлаб қолдим…

Русчага таржума қилиниб, босилғон асарларининг кўпини ўқуб ўтганимдан кейин, шу улуғ ва қийматбаҳо одамни ўз элимга танитмоқчи бўлдим. Шу ният билан қўлимға неча маротаба қалам олғон бўлсам, ҳаммасида ҳам қалтироқ босди, тўхтадим… Фақат, менингча, у қалтироқ босишларнинг ва у юрак қалтирашларининг «сирри» ҳам шу орада билинди, шундайким:

— Ҳинд доҳийсининг Ҳимолая тоғларида ҳеч нарса ёза олмаслиғи у тоғнинг жуда ҳайбатли, азамат ва улуғ бўлуб ақлни шошириб қўйишлиғидан бўлса, менинг у азим зот тўғрисида ҳеч нарса ёза олмай қалтироқланишим ҳам у одамнинг Ҳимолая тоғлари қадар ҳайбатли ва улуғ бўлишидан келган экан!