Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
109K subscribers
3.61K photos
4.86K videos
563 files
12K links
📚 @XTV_UZ Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал

☑️ Биз сизга тақдим этамиз:

🆕 Таълим янгиликлари
🗂 Иш ҳужжатлари
📝 Ишланмалар
📺 Видеолавҳалар
📷 ️Фотолавҳалар

☎️ Реклама учун: @talimads
Download Telegram
#Эслатма
⚡️Эртага, 5 январь барча ходимлар учун 2026 йилнинг илк иш куни бошланади

❗️Бугун янги йил байрами муносабати билан барча ходимларга берилган кетма-кет 5 кунлик дам олиш кунларининг оҳирги куни ҳисобланади. Эртадан, яъни 5 январдан бошлаб барча ходимлар учун 2026 йилнинг биринчи иш куни бошланади.


➡️ Мактабларда дарс бўлмаган вақт яъни, ўқувчилар учун берилган қишки таътил пайти барча педагог ходимларга иш куни саналади.

➡️ Бу пайтда ўқитувчилар педагогик юкламасида белгилаб берилган ишларни амалга оширади ёки мактаб маъмурияти томонидан берилган топшириқларни бажаради.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1413😢11🔥3
Al-Xorazmiy nomidagi aniq va tabiiy fanlar olimpiadasi nizom.pdf
225.2 KB
⚡️Январь ойида Ал-Хоразмий номидаги аниқ ва табиий фанлар олимпиадасининг туман (шаҳар) босқичи ўтказилади

❗️Бу ҳақида Ал-Хоразмий номидаги аниқ ва табиий фанлар олимпиадасини ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.


Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 25 декабрдаги 472-сон буйруғига асосан Ал-Хоразмий номидаги аниқ ва табиий фанлар олимпиадасининг аниқ фанлар йўналиши – математика, информатика фанларидан, табиий фанлар йўналиши – комплекс тарзда физика, кимё, биология фанларидан ташкил қилинади.

Ал-Хоразмий номидаги аниқ ва табиий фанлар олимпиадаси босқичлари қуйидаги муддатларда:

➡️ олимпиаданинг иккинчи - туман (шаҳар) босқичи 2026 йил январь ойида;
➡️ олимпиаданинг учинчи - ҳудудий босқичи 2026 йил февраль ойида;
➡️ табиий фанлар йўналишида олимпиаданинг тўртинчи – республика босқичи 2026 йил март ойида;
➡️ аниқ фанлар йўналишида олимпиаданинг тўртинчи - республика босқичи Ал-Хоразмий номидаги халқаро математика ва информатика олимпиадаси номи билан 2026 йил май ойида ўтказилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
19
#Биласизми
⚡️Синф доскаларини таъмирлаш ва бўр сотиб олиш маҳаллий ҳокимликлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади

Савол:

Мактаблардаги синф доскаларини таъмирлаш қай тартибда ташкил этилади?

Жавоб:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги “Мактабгача ва мактаб таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-241-сон қарорида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари зиммасига:

➡️ ҳудуддаги мактабгача ва мактаб таълими муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг инфратузилмасини яхшилаш;

➡️ мактабгача ва мактаб таълими муассасалари ҳудудининг ва кўчмас мулкининг бутунлигини ҳамда дахлсизлигини белгиланган тартибда таъминлаш вазифалари қўйилган.

☝️Эслатма ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни 21-моддасида умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим ташкилотларининг IV гуруҳ харажатлари тегишли туман ва шаҳарлар бюджетлари ҳисобидан молиялаштирилиши белгиланган.

❗️Шунга мувофиқ, умумтаълим муассасалари раҳбари маҳаллий ҳокимликлар томонидан умумтаълим муассасаларини моддий-техник базасани мустаҳкамлаш учун ажратилаётган тегишли маблағлар ҳисобидан синф доскаларини таъмирлаш ва бўр сотиб олишни таъминлайди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23😁11👍6💯3
#Биласизми
⚡️Бу ўқув йилида 1-синфга 2019 йил 31 декабрга қадар туғилган болалар қабул қилинади

🏫Қонунчиликка кўра, мактабларнинг 1-синфига болалар улар 7 ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.

🗓Шунга кўра, 2026/2027-ўқув йилида 1-синфга 2019 йил 31 декабрга қадар туғилган болалар қабул қилинади.

❗️Шунингдек, 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар бошланғич таълимга бир йиллик мажбурий тайёрланади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23👍7🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
⚡️Сертификатларга устама тайинлаш учун сертификатлар erp.maktab.uz дастурига киритилиб, тасдиқланиши керак

Умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагог ходимларнинг миллий ва халқаро тан олинган сертификатларига устама тайинлаш бўйича қўлланма:

➡️ сертификатлар erp.maktab.uz дастурига киритилади ва тасдиқланади;
➡️ erp.maktab.uz дастурида тасдиқланган сертификатлар УзАСБО дастурига интеграция қилинади;
➡️ фақат УзАСБО дастурий мажмуасида кўринаётган (яъни erp.maktab.uz дастурида тасдиқланган) сертификатларга қўшимча ҳақлар тўлаш (ПФ-134 тўлов турини танлаш) мумкин.

🎞 Сертификатларга устама тайинлашни юқоридаги видеода батафсил билиб олишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
21
⚡️2025 йилда таълим ташкилотлари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш йўналишида ҳам қатор ишлар йўлга қўйилди

Хусусан:

➡️ мактаб директорининг базавий тариф ставкаси — 20 фоизга;

➡️ мактаб директори ўринбосарининг базавий тариф ставкаси — 15 фоизга;

➡️ мактабгача таълим ташкилоти директорларининг базавий тариф ставкалари III ва IV гуруҳдаги мактаб директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали — ўртача 70 фоизга;

➡️ мактаб ходимларига Директор жамғармасидан тўланадиган мукофот пули — 50 фоиздан 75 фоизга;

➡️ тизимдаги муассаса ва ташкилотларнинг бўш турган бинолари ижарасидан тушган маблағларнинг балансда сақловчига тушадиган қисми — 40 фоиздан 75 фоизга оширилди.

❗️Маълумот учун: 2026 йил 1 январдан бошлаб мактабларнинг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан директор ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра тегишлича 20% ва 10% миқдорида ҳар ойлик устамалар белгиланади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
22
#Биласизми
⚡️1-синф ўқувчилари учун февраль ойида қўшимча бир ҳафталик таътил берилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан таcдиқланган Низомга кўра умумий ўрта таълим муассасаларида 1-синф ўқувчиларига кўшимча таътил белгиланиши назарда тутилган.

Низомга кўра, 1-синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади. Таътил муддатини мактаб маъмурияти белгилайди.

Мактабларда таътилларнинг (каникул) муддатлари қуйидагича белгиланган:

➡️ кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун

➡️ қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

➡️ баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

➡️ ёзги таътил — охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача.

☝️Байрам кунига тўғри келиб, қолдирилган мавзулар ихчамлаштирилган (тиғизлаштирилган) ҳолда ўтилади ва журналга ёзилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
29🔥3👍2
⚡️Бугун, 6 январь кунидан январь-июнь ойларида ўтказиладиган аттестация учун рўйхатдан ўтиш бошланади

Ҳурматли педагоглар!

➡️ 2026 йил 6 январь куни — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 2026 йилнинг январь-июнь ойларида ўтказиладиган малака тест синовларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш бошланади.

➡️ Аттестацияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш 2026 йил 1 мартга қадар давом этади.

Мурожаатлар:

➡️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг янгиланган интерфейсдаги pedkadr.uzedu.uz платформаси;

➡️ Ягона интерактив давлат хизматлари портали;

➡️ Давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилинади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Бувайдадаги мактабда ўқитувчилар тун-у кун навбатчиликда туришга мажбурланяпти

Фарғона вилояти Бувайда тумани 37-мактаб директори Ҳасанбой Нишонов имзолаган буйруқ билан педагоглар “Мактабни тинч ва осойишта сақлаш, муассаса жамоаси ва ўқитувчилар хавфсизлиги ҳамда саломатлигини таъминлаш мақсадида” 25 декабрдан 6 январга қадар (13 кунлик) тун-у кун навбатчиликка жалб қилинган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
17😢11😱5👍2😁1
direktor_va_uning_oʻrinbosarlari_faoliyat_samaradorligi_koʻrsatkichlarining.pdf
386.3 KB
#Файл
⚡️Мактаб директори ва унинг ўринбосарлари энди фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари бўйича устама олади

Бу ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 30 декабрдаги "Умумий ўрта таълим муассасалари директори ва унинг ўринбосарлари фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) ни баҳолаш методикаси ҳамда тартиби тўғрисида"ги 478-сонли буйруғи имзоланди.

🗂Буйруқ матни ва унга иловалар билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
13🔥1
Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
📸📸 Бувайдадаги мактабда ўқитувчилар тун-у кун навбатчиликда туришга мажбурланяпти Фарғона вилояти Бувайда тумани 37-мактаб директори Ҳасанбой Нишонов имзолаган буйруқ билан педагоглар “Мактабни тинч ва осойишта сақлаш, муассаса жамоаси ва ўқитувчилар хавфсизлиги…
⚡️Бувайда туманидаги мактабда амалдаги тартибларга зид равишда навбатчилик қилиш талаб этилган

Ижтимоий тармоқларда “Бувайда туманидаги мактабда ўқитувчилар тун-у кун навбатчиликда туришга мажбур қилинмоқда...” мазмунидаги хабарлар тарқалди.

Ушбу ҳолат Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ўрганилиб, расмий муносабат берилди:

➡️ Туман ҳудудидаги 37-умумтаълим мактаби директори вазифасини вақтинча бажарувчи бўлиб ишлаб келаётган Х.Н.  томонидан педагогик жамоага уларнинг лавозим мажбуриятига кирмайдиган  вазифа юклангани – амалдаги тартибларга зид равишда навбатчилик қилишлари талаб этилгани аниқланди.

➡️ Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг 2025 йил 6 январдаги буйруғига асосан 37-умумтаълим мактаби директори вазифасини вақтинча бажарувчи Х.Н. вазифасидан озод этилди.

❗️Тизим раҳбарлари келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймасликлари юзасидан огоҳлантирилди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
15👍6🎉2
📣INGLIZ TILINI NOLDAN B2 , C1 GACHA O'RGANISHNI ISTAYSIZMI?

Fevral va Mart oyida “B2 yoki C1 “ ga ega boʻlish uchun

💬Kurs Tartibi:
Haftada 5 kun Dars
50 Video Darslik
Kunlik Topshiriqlar
Listening, Reading, Writing, Speaking, Grammar, Vocabulary
Kontrol: Davomat
Uyga Topshiriqlar tekshiriladi
Mock exam har hafta
Bir vaqtda online bólish ta'lab etilmaydi

👩‍🏫 Teacher: CEFR, APTIS C1 holder MAFTUNA AKMALOVNA

👑Online kurs natijalari:
@cefrc1withxamidovaaresults
Online darslar haqida fikrlar:
https://t.me/+m7ZmFSONZl04MzZi

Kursga yozilish uchun:

➡️ @English_Tutor_Cefr
➡️ @English_Tutor_Cefr

FAQAT HOZIR 100kishi BEPUL qoʻshilib olishi mumkin keyin LINK O’CHIRILADI

@english_with_mona_teacher
@english_with_mona_teacher

🎁BEPUL SUPPORT TEACHER beriladi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
8👍2🔥1
Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
⚡️Бувайда туманидаги мактабда амалдаги тартибларга зид равишда навбатчилик қилиш талаб этилган Ижтимоий тармоқларда “Бувайда туманидаги мактабда ўқитувчилар тун-у кун навбатчиликда туришга мажбур қилинмоқда...” мазмунидаги хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат…
#Фото
⚡️Мактабларда 24 соатлик узлуксиз навбатчилик ташкил қилиш бўйича ҳудудларга вазирликдан хат юборилган

Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосарининг ҳудудий бошқармаларга йўллаган хатида 25 декабрдан 5 январгача ходимлардан ўзи раҳбарлик қилаётган ташкилотда 24 соатлик узлуксиз навбатчилик ташкил қилиш ва ҳудудий штаблар фаолиятини йўлга қўйиш сўралган.

Бошқармалар эса хатда нима сўралган бўлса, шуни туман-шаҳар бўлимларига, у ердан эса мактаб ва боғчаларга йўналтирган.

📷 P. S.: Юқоридаги фотода Сурхондарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқарма бошлиғи ва вилоятнинг Денов тумани бўлими бошлиқларининг хатларини кўриш мумкин.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
16😁10👍6🔥3
⚡️14 январь — Ватан ҳимоячилари куни куни дам олиш куни бўлмайди

Меҳнат кодексида қуйидаги 9 та байрам кунлари ишланмайдиган байрам кунлари этиб белгиланган:

➡️ 1 январь — Янги йил;
➡️ 8 март — Хотин-қизлар куни;
➡️ 21 март — Наврўз байрами;
➡️ 9 май — Хотира ва қадрлаш куни;
➡️ 1 сентябрь — Мустақиллик куни;
➡️ 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
➡️ 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни;
➡️ Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни;
➡️ Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни.

❗️Демак, 14 январь байрам куни бўлгани билан, ишланмайдиган байрам куни эмас. Шунинг учун 14 январь ўқувчилар учун одатдаги ўқиш, ходимлар учун эса одатдаги иш куни ҳисобланади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
19👍4🔥2
⚡️Эртага, 9 январь она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонига рўйхатдан ўтишнинг оҳирги куни

9 январь куни
она (ўзбек, қорақалпоқ ва рус) тили ва адабиёт фанлари бўйича миллий сертификат имтиҳони учун талабгорларни рўйхатга олиш якунланади.

💴 Тўловларни эса 10 январгача амалга ошириш мумкин.

✍️ Ушбу фанлар бўйича тест синовлари 31 январь ва 1 февраль кунлари ўтказилади.

💻Миллий сертификат имтиҳонларида иштирок этиш учун талабгорларни рўйхатга олиш my.gov.uz сайти (Ягона интерактив давлат хизматлари портали) орқали амалга оширилади.

Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола:

➡️ https://my.gov.uz/uz/service/891

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
16👍1🔥1
⚽️ Документы кружка по физкультуре

🧮 Документы кружка по математике

💻 Документы кружка по информатике

📔Документы кружка по литературе

📕Документы кружка по русскому языку

🇬🇧 Документы кружка по английскому языку

🎶 Документы кружка по музыке

⚙️ Документы кружка по технологии для начальных классов

✂️Документы кружка по технологии для девушек

🛞 Документы кружка по технологии для мальчиков

⚖️ Документы кружка по юриспруденции

📝Документы кружка по истории

🎨 Документы кружка изобразительному искусству и рисования

🔰 Документы кружка по воспитанию

🔆 Документы кружка естественных наук

🧲 Документы кружка по физике

💊 Документы кружка по химии

🦠 Документы кружка по биологии

🌏 Документы кружка по географии

💵 Документы кружка по экономике и предпринимательству

🅰️Документы кружка по букварь и пропис

🆎 Документы кружка по читательская грамотность

❇️ Документы кружка по русскому языку для начальных классов

🔢 Документы кружка по математике для начальных классов

🧰 Документы методического объединения

📕Тетрадь классного руководителя для 25 август 2025 г. № 308

Часа будущего 25 август 2025 г. № 308

📖 Барча фанлардан тақвим-мавзу режалар рус мактабларга 1-11 синфлар учун

🌀Сайт: 👉Zokirjon.com

Контакт:
📱 Telegram: @nza234
@nza234
📞 Телефон: +998908342266
7🎉1
#Фото
⚡️2026/2027-ўқув йили учун академик лицейларга кириш имтиҳонларида максимал 146 балл тўплаш мумкин бўлади

❗️2026/2027-ўқув йили учун академик лицейларнинг таълим йўналишларига мос тест синови ўтказиладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.


➡️ Барча тест топширувчилар учун топшириқлар сони жами 60 та бўлиб, шундан 20 таси ўқувчининг интеллектуал қобилият даражаси (IQ)ни аниқлаш ҳамда таълим йўналишларига мос иккита фан бўйича жами 40 та тест саволлари тушади.

Тўплаш мумкин бўлган максимал балл — 146:

➡️1-фан — 3.1*20=62;
➡️ 2-фан — 3.1*20=62;
➡️ IQ — 1.1*20 =22.

🖼 Йўналишлар ва фанлар билан батафсил юқоридаги фотода танишишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
14
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Яна тунги навбатчилик ҳақида: Оддий битта мактабда ўқитувчининг туну кун қолишини соғлом ақл билан тушуниб бўлмайди

Фарғонада мактаб ўқитувчиларини тунги навбатчиликда қолгани атрофидаги хабарларни ўқиган бўлсангиз керак. Бувайда туманидаги 37-мактабда ўқитувчилар 26 декабрдан 6 январга қадар туну кун навбатчилик қилишган.

Фарғона вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ўша мактаб директори ишдан бўшатилганини хабар берди.

Лекин кейинчалик навбатчилик топшириғи вазирликдан хат асосида тушгани хабар қилинди.

Давлат меҳнат инспекция эса ҳолатни ўрганиб, аввало мактаб директорини ишга тиклайдиган бўлибди. Чунки уни ноқонуний ишдан бўшатишган, деган хулосага келинган. Аммо ўз навбатида ўқитувчиларнинг ҳуқуқларини бузгани ва меҳнат қонунчилигига риоя қилмагани учун мактаб директори маъмурий жавобгарликка ҳам тортилибди.

Сўнг сўз ўрнида: ўзи шу ходимларнинг тунги навбатчилик қилиши деган бало қачон бутунлай йўқолади? Бу ҳақда 2019 йилда ҳам катта мақола ёзгандим, орадан 7 йил ўтса ҳам, барибир актуал бўлиб тургани ачинaрли. Замонавий дунёда ёнғинни аниқлаш ва зудликда хабар бериш учун автомат “датчик”лар ўрнатилган бўлса, ҳамма ёқда хавфсизлик мақсадида кузатув камералари бўлса, боз устига барча давлат ташкилотларида Қўриқлаш тузилмалари билан шартнома асосида қўриқчилар турса, яна нима учун ходимлар туни билан ишхонада қолиши керак? Бу кимга нима беради? Ким шундан фойда кўради?

Оммавий байрамлар арафасида хавфсизлик тузилмалари, тиббиёт муассасалари, жамоат жойлари, энергетика тизимлари ва инфратузилма объектларида алоҳида режим ўрнатилишини тушунса бўлади, бу табиий ва мантиқий. Аммо оддий битта мактабда ўқитувчининг туну кун қолишини соғлом ақл билан тушуниб бўлмайди.

Хушнудбек Худойбердиев блогер, ҳуқуқшунос.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3123🔥1
⚡️Бу тарихда биринчи марта бўлса керак: Республика бўйича навбатчиликка чиққан ўқитувчиларга қўшимча ҳақ тўланади

Kun.uz манбасига кўра, дам кунларида ишлашга мажбур қилинган ўқитувчиларнинг иш ҳақини 2 ҳисса қоплаб беришга оид Меҳнат инспекциясининг ёзма кўрсатмаси ижрога йўналтирилмоқда. Ҳужжат 8 январ санасида вазирликка келган ва унинг ижроси устида 9 январдан ишлаш бошланган. “Бу тарихда биринчи марта бўлса керак”, — манба.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4217🔥5