Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
109K subscribers
3.61K photos
4.85K videos
562 files
12K links
📚 @XTV_UZ Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал

☑️ Биз сизга тақдим этамиз:

🆕 Таълим янгиликлари
🗂 Иш ҳужжатлари
📝 Ишланмалар
📺 Видеолавҳалар
📷 ️Фотолавҳалар

☎️ Реклама учун: @talimads
Download Telegram
⚡️11-синф ўқувчиси Гарвард университетига 100 фоизлик грант асосида ўқишга кирди

Бу ҳақида Президент Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари Ҳилола Умарова ўзининг телеграм каналида ёзмоқда:

❗️Фарғона шаҳридаги Президент мактаби 11-синф ўқувчиси Собирова Дилафрўз Салоҳиддин қизи Гарвард университетининг интегратив биология йўналишига қабул қилинди, у 4 йилга 100 фоизлик грант ютиб олди!

Дилафрўз 2008 йил 1 апрелда Фарғона вилояти Қува туманида туғилган. Айни дамда у Фарғона шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси.


Унинг ютуқлари талайгина:

➡️ SAT халқаро имтиҳонидан 1540 балл, халқаро IELTS имтиҳонидан 8.0 баллни қўлга киритган. Асосий фан олимпиадасида инглиз тилидан Фарғона вилоятида 1-ўрин, шунингдек, немис тили multilevel имтиҳонидан B2 даража олган.

➡️ Шунингдек, у мактабдаги эко-қўмита сардори, Янги Ўзбекистон университети томонидан ташкил этилган “Hogwarts” ёзги оромгоҳида икки карра қатнашган, Hippo халқаро инглиз тили олимпиадаси ярим финалчиси, Гарварднинг HPAIR конференциясига қабул қилинган, Technovation Girls халқаро танловининг ўқувчилар вакили ҳамда ЮНЕСКО томонидан ташкил этилган “Be an explorer” танлови финалистидир.

➡️ Ёдингизда бўлса, Дилафрўз “Рақамли авлод қизлари” лойиҳа танловида ўзининг “EcoHelp” деб аталган лойиҳаси билан фаол иштирок этган эди. Мана бу видеода у ва бошқа қизларимиз ҳақида маълумот берган эдик. Ушбу лойиҳасида бугунги кундаги энг катта муаммолардан бири бўлган чиқинди масаласини ҳал этишга қаратилган, фаол фуқароларни рағбатлантириш имконини берувчи илова ишлаб чиққан.

Кўриб турганингиздек, Дилафрўз давлатимизда яратилган шарт-шароитлардан самарали фойдаланиб, тинмасдан меҳнат қилиши натижасида мана шу даражага эришган. Айни пайтда Гулистон шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси Асилбек Ашуров, Наманган шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси Гўзалхон Ҳайдарова ва бошқа ёшларимиз ҳам Гарвард университетида таҳсил олмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг таълим соҳасидаги ислоҳотлари ўз самарасини бермоқда — мана шундай ютуқлар ва натижалар орқали.

Дилафрўзни яна бир бор табриклайман. Ота-онасига, устозларига ҳам миннатдорчилик билдираман. Ютуқларинг бардавом бўлсин, қизим! Ҳамиша юртимиз шаънини юксакларга кўтар, халқимиз ва давлатимиз раҳбари ишончини оқла!

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
38🔥19👍14💯1
⚡️Ижод мактабларида бир синфдаги ўқувчилар сони 20 нафардан ортиқ бўлишига йўл қўйилмайди

❗️ Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод мактаблари фаолияти тартибга солинди


Ҳукумат қарори (797-сон, 17.12.2025 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод мактаблари тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

🔰 Низом Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод мактабларининг ҳуқуқий мақоми, уларни ташкил этиш ҳамда фаолиятини назорат қилиш тартибини белгилайди.

📝 Низомга кўра, ижод мактабларида таълим – тарбия жараёни 7–11-синфларда амалга оширилади.

⛔️ Бир синфдаги ўқувчилар сони 20 нафардан ортиқ бўлишига йўл қўйилмайди.

⌛️ Ўқув ҳафтаси 5 кун давом этади. Бунда ижод мактаби Педагогик кенгаш қарори асосида 6 кунлик ўқув ҳафтасига ўтказилиши мумкин.

📝 Ижод мактаблари битирувчиларига давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжат берилади.

⏭️ Ўқувчилар Агентлик томонидан тасдиқланган ўқув режасидаги фанлардан йиллик сумматив баҳолашдан муваффақиятли ўтганда, ижод мактаби директорининг буйруғи билан кейинги синфга ўтказилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
20👍2🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Бу видеони фарзандингизга албатта кўрсатинг

❗️Фарзандларимиз хавфсизлиги учун огоҳликни ошириш шарт ва зарурдир!


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
7👍7🔥2🎉2
⚡️Байрам баҳонасида табиий арча дарахтларининг шохларини синдириш ёки уларни бошқа жойга кўчириш таъқиқланади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг кўрсатма хатлари билан таълим муассасаларида янги йил байрами тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар берилган.

Унга кўра:

➡️ таълим ташкилотлари ҳудуди, биноси ҳамда синф хоналарини тартибга келтириш, мактаб ҳовлисидаги табиий арчани (агар бўлса) ўқувчи ва тарбияланувчилар томонидан ясалган турли безаклар билан безатиш;

➡️ мактаб фойеси, фаоллар ёки спорт залларини ўқувчи ва тарбияланувчилар томонидан ясалган турли безаклар билан безатиш;

➡️ байрам тадбирларини таълим ташкилотлари ҳудудида, қизиқарли ҳолда ташкил этиш ва муассаса ҳудудини байрамона безатиш;

➡️ байрам тадбирларини таълим ташкилотларининг гуруҳларида ва бошланғич синф ўқувчилари учун синф хоналарида, дарс машғулотларига халақит бермаган ҳолда ўтказиш;

➡️ таълим ташкилотларининг юқори синфлари ўртасида ўқувчилар томонидан тайёрланадиган безаклар (қоғоздан ясалган қор парчалари ва бошқа Янги йил байрамига хос бўлган безаклар) танлови, «Энг чиройли безатилган синф» ва «Энг яхши Янги йил табрикномаси» (синф номидан мактабга, ўқитувчиларга, ота-оналарга) каби кўрик-танловлар ташкил этиш тавсия этилади.

Қуйидагилар тақиқланади:

➡️ байрам баҳонасида табиий арча дарахтларининг шохларини синдириш ёки уларни бошқа жойга кўчириш;

➡️ мактабни турли хил электр ёритгичлар билан ясатиш;

➡️ ўқувчилар томонидан турли хил пиротехник воситаларни олиб келиш ҳамда улардан фойдаланиш;

➡️ байрамини нишонлаш баҳонасида ўқувчилар ва педагог ходимлар томонидан ноқонуний пул йиғимларини ташкил этиш;

➡️ байрамини ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш шохобчаларида ўтказиш;

➡️ ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари томонидан байрам муносабати билан таълим ташкилоти раҳбарияти ва педагог ходимларига турли хил совғалар тақдим этиш.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
21👍4🔥2
Хавфсиз янги йил учун нималарни ёдда тутиш ва риоя қилиш лозим?

🖼 Батафсил юқоридаги инфографикада танишишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
12👍2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Ўқитувчиларга ҳайкал қўйиш керак

Нега? Чунки бугунги кун боласига таълим бериш осон иш эмас, тарбияни-ку, ўзи туққан ота-онаси ҳам амаллаб беролмайди. Чунки тезлашиб кетган дунёмизда моддий нарсаларга эришиш учун тун-у кун бор энергиямиз билан ҳаракат қилишимиз керак.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍34💯85
#Биласизми
⚡️2026 йилдан магистр ўқитувчиларга тўғридан тўғри 1-малака тоифаси берилади

❗️Янги тартиб ўқитувчиларни рағбатлантириш ва малакасини оширишга хизмат қилади.


➡️ 2026 йилдан бошлаб умумтаълим мактабларига ишга қабул қилинаётган магистр даражасига эга битирувчилар автоматик равишда 1-малака тоифасини олади. Бу таълим соҳасида ўқитувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим янгиликдир.
 
➡️ Шунингдек, бакалаврни қизил диплом билан тамомлаган ёш мутахассислар иш фаолиятини бошлаши билан 2-малака тоифасига эга бўлади. Ушбу тартиб улар учун қўшимча имкониятлар яратади.
 
➡️ Яна бир муҳим ўзгариш — ўқитувчилар учун давлат хизматлари бўйича тўловлар 2 бараварга камайтирилади. Бу эса уларнинг молиявий юкини сезиларли даражада енгиллаштиради.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
19🔥6🎉5👍1💯1
Kelajak soati 1-4-sinf 17-mavzu.pdf
1.9 MB
#Файл
⚡️“Келажак соати” дарсининг 1-4-синфлар учун машғулот сценарийси

17-мавзу: Мен ўзбекистонликман.

“Мен ўзбекистонликман!” Бу – ўзлик. Бу – “мен қайси юртданман”, “мен қайси халқнинг фарзандиман”, деган саволларнинг жавоби. Бу сўзда тарих ҳам бор, бугун ҳам бор, эртанги кун ҳам бор.


🖤 ➡️ 1-контент: Мен Ўзбекистон фуқаросиман;
🖤 ➡️ 2-контент: Ўзбекистонни уларсиз тасаввур эта олмаймиз;
🖤 ➡️ 3-контент: Миллий оҳанглар попуриси.

📆Ўтказилиш вақти: 2025 йил 22 декабрь.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
8
Kelajak soati 5-8-sinf 17-mavzu.pdf
1.9 MB
#Файл
⚡️“Келажак соати” дарсининг 5-8-синфлар учун машғулот сценарийси

17-мавзу: Мен ўзбекистонликман

Ўзбекистонлик бўлиш – бу бир томондан фахр, бошқа томондан эса масъулиятдир.


🖤 ➡️ 1-контент: Биз ўзбекистонликмиз!
🖤 ➡️ 2-контент: Мен Ўзбекистон фуқаросиман;
🖤 ➡️ 3-контент: 1000 дан ортиқ болаларни операция қилганман – Бобур Тўраев;
🖤 ➡️ 4-контент: Ўзбекистонни уларсиз тасаввур эта олмаймиз;
🖤 ➡️ 5-контент: Сиз бу фильмларни томоша қилганмисиз? (1-қисм)
🖤 ➡️ 6-контент: Миллий оҳанглар попуриси.

📆Ўтказилиш вақти: 2025 йил 22 декабрь.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2
Kelajak soati 9-11-sinf 17-mavzu.pdf
240.6 KB
#Файл
⚡️“Келажак соати” дарсининг 9-11-синфлар учун машғулот сценарийси

17-мавзу: Мен ўзбекистонликман

Фахрни буюриб сингдириб бўлмайди. Фахр – юракдан чиқадиган туйғу. Бугун биз айнан шу туйғу ҳақида гаплашамиз.


🖤 ➡️ 1-контент: 1000 дан ортиқ болаларни операция қилганман – Бобур Тўраев;
🖤 ➡️ 2-контент: Биз ўзбекистонликмиз!;
🖤 ➡️ 3-контент: Сиз бу фильмларни томоша қилганмисиз? (2-қисм);
🖤 ➡️ 4-контент: Хорижга чиқаётган ўзбекистонлик фуқаролар учун 10 тавсия;
🖤 ➡️ 5-контент: Аҳолини рўйхатга олиш жараёнига қандай тайёргарлик кўрилмоқда?;
🖤 ➡️ 6-контент: Миллий оҳанглар попуриси.

📆Ўтказилиш вақти: 2025 йил 22 декабрь.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4
340_буйруқ_15_09_2025_B2_сертификатсиз_январгача_ишлашга_руҳсат.pdf
64.8 KB
#Эслатма
⚡️Хорижий тил ўқитувчиларига Б2 сертификатисиз 2025 йил якунига қадар ишлашга рухсат берилган

Бу ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 15 сентябрдаги "Ҳозирда меҳнат фаолиятини олиб бораётган хорижий тил ўқитувчилари талаб даражасидаги сертификатсиз 2025 йил якунига қадар ишлашга рухсат бериш бўйича" 340-сонли буйруғи имзоланган эди.

🗂Буйруқ матни билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁95👍2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Аччиқ_ҳақиқат
🎞Устозга тик қараб, гап қайтарган бола билингки, ота-онага ҳам ҳудди шундай қилади

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
18👍5🔥2
#Биласизми
Қайси давлат органлари умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш ваколатига эга?

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 апрелдаги “Мактабгача ва умумтаълим ташкилотлари фаолиятини текшириш ишларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида қуйидагилар умумтаълим муассасалари фаолиятини текширишга ваколатли давлат органлари сифатида қайд этилган:

➡️ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи махсус бўлинмалари;

➡️ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари;

➡️ Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ва бўлимлари;

➡️ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда унинг тегишли ҳудудий бўлинмалари;

➡️ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва унинг тегишли ҳудудий бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва унинг тегишли ҳудудий бўлинмалари;

➡️ Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг тегишли ҳудудий бўлинмалари.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
20
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
ЧСБ ва БСБ болаларни ёлғонга ўргатяпти(ми)?

➡️ Мактаблардаги янги баҳолаш тизимлари аслида қандай бўлиши керак?

➡️ Ҳозирги баҳолаш мезонлари болаларни саводсиз қилиб қўйяптими?

➡️ Ўқитувчи ҳам ўз принципи, қадриятларига қарши боришга мажбур бўлмоқдами?

🖤Юқоридаги видеода шу каби бошқа мавзулар ҳақида таълим бўйича эксперт, педагог Комил Жалилов ва "Янги Ўзбекистон" журналисти Соҳиба Муллаева суҳбатлашибди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
28👍18🔥2
⚡️Янги йил муносабати билан 5 кун дам берилиши мумкин

Хабарларга кўра, Бандлик вазирлиги 31 декабрдан 4 январгача дам олиш куни деб белгилаш бўйича Президент Администрациясига таклиф киритган. Бу таклиф ҳали расман тасдиқланмаган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍196
#Биласизми
Ҳозирги тартиб бўйича янги йилда ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Яқинлашиб келаётган Янги йил муносабати билан қўшимча ёки кўчирилган дам олиш кунлари назарда тутилмаган. 31 декабрь – байрамолди қисқартирилган иш куни бўлади. 2026 йил 2 январь одатдаги иш куни ҳисобланади.

➡️ Меҳнат кодексининг 187-моддасига мувофиқ, 31 декабрь – байрамдан олдинги камида 1 соатга қисқартирилган иш куни бўлади.
➡️ 2026 йил 1 январь – пайшанба Янги йил байрами сифатида дам олиш куни бўлади.
➡️ 2 январь – жума эса барча ходимлар учун одатдаги иш куни ҳисобланади.
➡️ 3 январь – шанба 5 кунлик иш ҳафтасидагилар учун одатий дам олиш, 6 кунлик иш ҳафтасидагилар учун эса одатий иш куни ҳисобланади.
➡️ 4 январь – якшанба барча учун одатдагидек дам олиш куни бўлади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
18😁9
⚡️2026 йилдан камида 15 йил стажга эга бўлган олий тоифали педагогларга ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи қоплаб берилади

❗️Янги — 2026 йилда мактабгача ва мактаб таълими соҳасига доир кўплаб янгиликлар амалиётга жорий этилади.


Қуйида муҳим ўзгаришларни ҳавола этамиз.

➡️ ҳар икки йилда бир марта “Йил ўқитувчиси” ҳамда “Касбий маҳорат етакчиси” танловлари ўтказилади. Танловлар ғолиблари базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 400 бараварига тенг пул мукофоти билан тақдирланади;

➡️ ҳар бир вилоятда боғча тарбиячилари педагогик маҳоратини оширишга методик кўмаклашувчи таянч “Янги авлод” боғчалари барпо қилинади;

➡️ 10 дан зиёд халқаро ташкилотлар, 500 та нуфузли олийгоҳ ректорлари, 1 мингдан ортиқ халқаро экспертлар иштирокида Марказий Осиё халқаро таълим форуми ўтказилади;

➡️ камида 15 йил стажга эга бўлган олий тоифали педагогларга ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи қоплаб берилади;

➡️ педагоглар учун давлат хизматлари тўлови 2 карра камайтирилади;

➡️ фан ўқитувчилари каби бошланғич таълим ўқитувчилари учун ҳам миллий сертификат бериш тизими жорий қилинади;

➡️ бакалавр босқичини имтиёзли диплом билан битириб, мактабга ишга кирган педагогларга 2-малака тоифаси, магистрларга 1-малака тоифаси берилади;

➡️ рейтингда 100 таликка кирган мактаб ва боғча, 20 таликдаги техникум, ТОП-10 та олийгоҳ педагогларига йилига бир марта Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш учун самолёт ва поездлар чипта нархларига 15-20 фоиз чегирма берилади;

2026 йил 1 январдан бошлаб:

➡️ “Келажак” марказларида ўқиганлик учун ота-оналар бадали тўлови ойига базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан белгиланган миқдорларда тўланади;

➡️ умумий ўрта таълим ташкилотлари директор ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра базавий тариф ставкаларига нисбатан тегишлича 20 ва 10 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар белгиланади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
25😁7🔥4👍3😢1
⚡️Янги йил байрами муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари бўлади

Ижтимоий тармоқларда 31 декабрь ва 2 январь кунлари ишга чиқилади, Янги йилда қўшимча дам олиш кунлар бўлмайди, деган хабарлар тарқамоқда.

Блогер Хушнудбек Худойбердиев "Масъуллардан аниқлаштирдим, Янги йил байрамида қўшимча дам олиш кунлари бўлади. Бу бўйича Президент қарори лойиҳаси тайёрланган, тез орада тасдиқланиши кутилмоқда", — деб ёзмоқда ўзининг телеграм каналида.


Қарор тасдиқлангач, қўшимча эълон қилинади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
10👍7🔥3
⚡️Энди мактаб ўқитувчиларига дарс соатлари янги тартиб асосида тақсимланади

2026 йилдан бошлаб:

➡️ таълим қардош тилларда олиб бориладиган умумий ўрта таълим ташкилотлари учун ўзбек тилини ўргатиш бўйича дарсликларнинг янги авлоди яратилади;

➡️ мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи лавозимига биринчи марта ишга қабул қилинган стажёр-тарбиячилар ва мактабгача таълим ташкилоти психологлари касбий сертификатлаш синовларига жалб этилади.

➡️ янги рақамли платформа ишга туширилади ҳамда техникум битирувчиларининг касбий кўникмалари ҳақидаги барча маълумотлар жойлаштирилади.

2026 йил 1 августдан бошлаб:

➡️ умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига дарс соатлари белгиланган янги тартиб асосида тақсимланади;

2026 йил 1 сентябрдан бошлаб:

➡️ менежерлик сертификатига эга бўлган мактаб маслаҳатчиларига  сертификатнинг амал қилиш муддати давомида лавозим маошига тегишлича ҳар ойлик 30 фоиз миқдорида қўшимча устамалар тўланади.

2026-2027-ўқув йилидан бошлаб:

➡️ келгуси ўқув йилида давлат олийгоҳларига ўқишга кирган педагоглар фарзандларининг контракт суммасига 30 фоиз чегирма берилади;

➡️ муҳандислик мактабларига ўқувчиларни саралаб олиш ва қабул қилиш бошланади ҳамда бир синфда ўқувчилар сони 24 нафар, умумий чекланган сони 240 нафар этиб белгиланади;

➡️ Тошкент шаҳрида Н.Е. Бауман номидаги Москва давлат техника университети филиалида таълим фаолияти бошланади;

➡️ Тошкент давлат педагогика университети, Фарғона давлат университети ва Бухоро давлат педагогика институтларининг “Чақириққача ҳарбий таълим” йўналишларига қўшимча қабул квоталари ажратилади.

➡️ Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети бошқарув тизими такомиллаштирилади ва халқаро таълим дастурлари босқичма-босқич жорий этиб борилади, хусусан “Госпиталь педагогика” магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
46👍2🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Тез кунда Президентнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси жонли эфирда намойиш этилади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тез кунда бўлиб ўтадиган Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси телевидение ҳамда Президент матбуот хизматининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали жонли эфирда намойиш этилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
11
⚡️Расман: Янги йил байрами муносабати билан барча ўзбекистонликлар кетма-кет 5 кун дам олади

❗️Бу ҳақида Президент фармони имзоланди. Унга кўра 31 декабрь ва 1-2-3-4 январь кунлари барча ўзбекистонликлар дам олади.


Фармон билан қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

➡️ (а) 2025 йилда барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) 31 декабрь – чоршанба;

(б) 2026 йилда:

(i) барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 

➡️ 2 январь – жума;
➡️ 28 май – пайшанба;
➡️ 29 май – жума;
➡️ 31 август – душанба;

(ii) олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:

➡️ 3 январь – шанба;
➡️ 30 май – шанба;
➡️ 31 декабрь – пайшанба.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
36🔥3👍2