Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
109K subscribers
3.61K photos
4.86K videos
579 files
12K links
📚 @XTV_UZ Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал

☑️ Биз сизга тақдим этамиз:

🆕 Таълим янгиликлари
🗂 Иш ҳужжатлари
📝 Ишланмалар
📺 Видеолавҳалар
📷 ️Фотолавҳалар

☎️ Реклама учун: @talimads
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Мактаб ва боғчалар қурилишини молиялаштириш маҳаллий бюджетларга ўтказилади

2026 йилдан академик лицейлар, мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактаблар қурилиши, реконструкцияси ва капитал таъмири учун харажатлар республикa даражасидан маҳаллий бюджетлар ихтиёрига ўтказилади. Бу мақсадда маҳаллий бюджетларга 19,7 трлн сўм бюджетлараро трансфертлар йўналтирилиши режалаштирилган.

Ушбу ўзгаришлар маҳаллий ҳокимият органларининг таълим инфратузилмасини ривожлантиришдаги масъулияти ва мустақиллигини ошириш, мактаб ва боғча қурилиши ҳамда таъмирида ҳудудларнинг эҳтиёж ва устуворликларини инобатга олиш имконини беради.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
19👍3😢3🔥1
#Биласизми
Ота-она фарзандини мактабга юборишни истамаса, қандай чора кўриш мумкин?

Мазкур саволга Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Юридик бўлими ходимлари жавоб берди:

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 47-модда. Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик.

➡️ Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

➡️ Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

➡️ Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш  — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

➡️ Ушбу модданинг 3-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан 25 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
8👍2🔥2😁1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Форматив ва сумматив баҳолаш тизимининг ўзига хослиги нимада?

Барча учун бирдек қизиқ савол: умумтаълим мактабларида жорий этилаётган янги тизим асоси — форматив ва сумматив баҳолаш тизимининг ўзига хослиги нимада?


Форматив ва сумматив баҳолаш тизимининг ўзаро фарқли ва боғлиқлик жиҳатлари, унинг таълим сифатини оширишдаги ўрни қандай?


🖤Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази томонидан тайёрланган юқоридаги видеоролик орқали мазкур саволларга батафсил жавоб олишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6
#Расман
⚡️Мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланади — ММТВ

Ҳукуматнинг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарорига мувофиқ:

➡️ 2025–2026-ўқув йилида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан (бошланғич 1–4-синфларда 27 декабрь — шанба кунидан) бошланади;

➡️ Таътил 2026 йил 10 январгача (14 календар кун) давом этади.

➡️ 2026 йил 11 январь якшанба — дам олиш кунига тўғри келгани боис, III чорак дарслари 2026 йил 12 январдан бошланади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
27👍9😢2🔥1
⚡️Янги йил муносабати билан ҳозирча ҳеч қанақа қўшимча дам олиш кунлари белгиланмаган

Савол:

Янги йил байрамида неча кун дам олинади?

Жавоб:

2025 йил учун ҳам, 2026 йил учун ҳам қўшимча дам олиш кунлари ҳақида Президент фармони мавжуд эмас. Шу сабабли ҳам янги йил байрамида қўшимча дам олиш кунлари бериладими ёки йўқ ҳозирча маълум эмас.

Ҳозирча фақат:

➡️ 31 декабрь (чоршанба) — қисқартирилган иш куни бўлиши;

➡️ 1 январь (пайшанба) — Янги йил байрами дам олиш куни бўлиши аниқ.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
19😢13👍3🔥2
⚡️Қозоғистонда педагогларни аттестациядан ўтказиш қоидаларини қайта кўриб чиқиш режалаштирилмоқда

Қозоғистонда педагогларни аттестация қилиш қоидаларини қайта кўриб чиқиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон мактабгача ва мактаб таълими вазири Жулдуз Сулайменова хабар берди.

«Бугун педагогларни ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида «Педагог мақоми тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритилмоқда. Вазирлик педагоглар жамоатчилиги таклифларини инобатга олган ҳолда, ўқитувчиларни аттестациядан ўтказиш қоидаларини қайта кўриб чиқиш масаласини ўрганмоқда. Долзарб мавзулардан бири — ўқитувчилар томонидан муаллифлик таълим дастурларини яратиш», — деди Қозоғистон таълим вазири.


➡️ Учрашув иштирокчилари магистратурани тамомлаган педагогларга малака тоифасини автоматик равишда беришни таклиф қилган, бироқ вазир бу ташаббусни қўллаб-қувватламаган.
 
«Ўрта таълим тизимида педагогнинг малакасини унинг касбий маҳорати ва дарс бериш сифати орқали баҳолаш зарур», — дея таъкидлади Жулдуз Сулайменова.
 
➡️ Вазир, шунингдек, кам комплектли мактабларни қўллаб-қувватлашни кучайтириш режалаштирилаётганини, бу орқали қишлоқ аҳоли пунктларида таълим сифати ва ўқув жараёнининг самарадорлигини ошириш кўзда тутилаётганини маълум қилган.
 
➡️ Қозоғистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида қайд этилишича, педагоглар жамоатчилиги томонидан аттестация қоидаларини такомиллаштириш бўйича кўплаб таклифлар келиб тушишда давом этмоқда.
 
☝️Шунингдек, Қозоғистон таълим тизимида қарийб 600 минг нафар педагог фаолият юритмоқда.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
27👍11🔥3
⚡️Аттестацияда иштирок этган педагогларнинг натижалари бўйича қарор лойиҳаси эълон қилинди

Август-декабрь ойларида ўтказилган аттестацияда иштирок этган педагогларнинг шахсий кабинетида аттестация якунлари бўйича қарор лойиҳаси пайдо бўлибди.

Буни pedagog.uzedu.uz сайтидаги шахсий кабинетингизга кириш орқали кўришингиз мумкин.

Аттестациядан ўтган педагогларга тоифа сертификатлари ҳам тез кунларда шахсий кабинетларига юборилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍98🔥3
#Расман
⚡️Олий, ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари ва академик лицейларнинг талаба ва ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан бошланади

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли буйругʻiga мувофиқ, олий, ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари (давлат, нодавлат ҳамда хорижий) ва академик лицейлар талаба ҳамда ўқувчиларининг жорий ўқув йили учун қишки таътил муддати белгиланди.

Унга кўра:

➡️ қишки таътил 2025 йил 28 декабрдан бошланиб, 2026 йил 10 январига қадар (шу куни ҳам) давом этади;

➡️ талаба ва ўқувчиларнинг қишки таътил даврида доимий яшаш ҳудудларига (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) бориб-келишларини қулайлаштириш мақсадида Транспорт вазирлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамда “Uzbekistan Airways” АЖ билан ҳамкорликда қўшимча имкониятлар яратилади.

☝️ Шунга мувофиқ, 2025 йил 18 декабрдан 2026 йил 12 январига қадар (шу куни ҳам) талабалар ва ўқувчилар учун 50 фоиз чегирма асосида йўл чипталари сотуви йўлга қўйилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
❗️БУ ВИДЕОНИ ФАРЗАНДИНГИЗ АЛБАТТА КЎРСИН

Болалар ёмон ниятли одамларни фарқлай олишмайди. Улар беғуборлиги, катталарга ишонувчанлиги сабаб ёвуз ниятлиларнинг қурбонига айланиб қолишлари мумкин.

Шу сабаб, болангизга:

Шубҳали шахслар билан гаплашмасликни;
уларнинг қўлидан совға олмасликни;
танимаган одамларнинг машинасига ўтирмасликни тайинлашингиз лозим.

Фарзандларимиз хавфсизлиги учун огоҳликни ошириш шарт ва зарурдир!

Мазкур видео-роликни фарзандингиз билан биргаликда томоша қилинг ва унга бегоналар билан қандай муомала қилишни ўргатинг.

Зеро, бу оддий қоидалар болангизни хавф ва хатардан асраб қолиши мумкин!

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
10👍1🔥1
⚡️Бугун, 6 декабрь математика, кимё ва география фанларидан миллий сертификат имтиҳонига тўлов қилишнинг оҳирги куни

Кеча, 5 декабрь куни
математика, кимё ва география фанлари бўйича миллий сертификат имтиҳони учун талабгорларни рўйхатга олиш якунланади.

💴 Тўловларни эса бугун, 6 декабрь соат 23:59 гача амалга ошириш мумкин.

✍️ Ушбу фанлар бўйича тест синовлари 27-28 декабрь кунлари ўтказилади.

💻Миллий сертификат имтиҳонларида иштирок этиш учун талабгорларни рўйхатга олиш my.gov.uz сайти (Ягона интерактив давлат хизматлари портали) орқали амалга оширилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
8👍2🔥2
#Биласизми
“Кундалик” электрон синф журналига баҳолар ўз вақтида қўйилмаганда, камчиликлар қандай бартараф этилади?

“Кундалик” электрон синф журналига ўз вақтида қўйилмаган жорий, чорак ва йиллик баҳолар устунидаги камчиликларни бартараф этиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

➡️ а) фан ўқитувчиси нима сабабдан ва қайси сана устунига баҳо қўймаганлигини батафсил ифодалаб мактаб директори номига тушунтириш хати ёзган ҳолда ёзма мурожаат қилади;

➡️ б) мактаб директори ва директорнинг ўқув ишлар бўйича ўринбосари фан ўқитувчиларидан тушган ёзма мурожаатлар асосида ўз вақтида қўйилмаган жорий, чорак ва йиллик баҳолар устунидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳамда Халқ таълими вазирининг (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги) 2022 йил 24- июндаги 205-сон буйруғининг 7-бандида кўрсатилган функционал вазифаларига совуққонлик билан қарагани, ўз мажбуриятларини тўлиқ бажармаганлигини ифодалаб туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири номига тушунтириш хати ёзган ҳолда ёзма мурожаат қилади;

➡️ д) мактаб директорларидан тушган ёзма мурожаатлар асосида туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири камчиликка йўл қўйган раҳбар ходимлар ва педагог кадрлар иштирокида танқидий кўринишда камчиликларни бартараф этиш бўйича муҳокама йиғилишини ўтказади.

Муҳокама йиғилиши баённома шаклида расмийлаштирилади.

➡️ Баённома қарорида: ‒ ўз вақтида баҳо қўйишга улгурилмаган, тизимда музлатилган устун санаси, ўқувчининг синфи, ФИШ ва баҳоси кўрсатилиб, ушбу санага баҳо қўйиш имкониятини яратиш мақсадга мувофиқ деб топилиши;

➡️ ‒ муҳокама йиғилиши баённомасининг нусхаси туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири номидан расмий хат билан ҳудудий бошқармага тақдим этилиши кераклиги кўрсатиб ўтилиши керак.

➡️ э) Муҳокама йиғилиши баённомасининг нусхаси ҳудудий бошқарма томонидан расмий тарзда Вазирликка тақдим этилганидан сўнг музлатилган устундаги йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилади.

☝️Асос: Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосарининг юқоридаги фотодаги хати.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
10
#Ибрат
⚡️Ўшанда мен сизларни кўзларимни юмган ҳолатда текширганман!

Устоз

Бир зиёфатда бир киши ўзининг бошланғич синф устозини кўриб қолди. У устозига мутлақ ҳурмат ва эҳтиром билан боқиб:


– Устоз! Мени танидингизми? Мени эсладингизми? – деди.


Устоз:

– Афсус, эслай олмадим, – деди.


У киши деди:

– Қандай эслай олмайсиз?! Ахир мен синфдошларимдан бирининг соатини ўғирлаган эдим. Соатини ўғирлатган синфдошим йиғлай бошлади. Сиз бизнинг барчамизни ўрнимиздан турғизиб чўнтакларимизни текширмоқчи бўлдингиз. Мен энди синфдошларим ва устозлар олдида шарманда бўлишимга ишондим. Энди улар мени доимо масхара қилишади, шахсиятим бутунлай барбод бўлади деб ўйладим.

Сиз ўшанда биздан деворга қараб кўзимизни юмиб туришимизни сўраган эдингиз. Сиз чўнтакларни текшира бошладингиз. Менинг навбатим келганида чўнтагимдан соатни олдингиз ва текширишни давом эттирдингиз. Охирги болани ҳам текшириб сўнгра бизни ўтиришимизни айтдингиз.

Мен ҳамон шарманда бўлишдан қўрқиб дағ-дағ титрар эдим. Сиз соатни эгасига қайтардингиз. У бола шодликдан йиғлаб юборди, соатини ким ўғирлаганини билмай қолди. Бутун ўқишим мобайнида ўғирлик ҳақида менга гапирмадингиз. Бошқа устозлар ҳам ўғирликни эслашмади. Эсладингизми устоз? Қандай эсламаслигингиз мумкин? Буни унутишингиз мумкин эмас!


Устоз бутунлай хотиржамлик билан деди:

– Йўқ, эслай олмадим. Ўшанда мен сизларни кўзларимни юмган ҳолатда текширганман!


P.S.:
Тарбия шундай нозик нарсаки, ундаги сал хатолик ҳам бир одамнинг бутун бир умрига салбий таъсир кўрсатмасдан қолмайди!

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
28👍28😢6
⚡️Аттестациядан ўтган педагогларга тоифа сертификатларини бериш бошланди

Малака тоифаси «2025 йил август-декабр» мавсуми синовларида иштирок этиб сертификатларни қўлган киритган талабгорлар учун сертификатларни генерация қилиш бошланди.

➡️ Талабгорлар сертификатларни pedagog.uzedu.uz платформасидаги шахсий кабинетидан "Сертификатларим" бўлимидан юклаб олиши мумкин.

➡️ "Ягона давлат хизматлари" портали орқали мурожаат юборганлар эса my.gov.uz порталидан ҳам юклаб олиши мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
13👍2🎉2🔥1
#Биласизми
Эртага Конституция куни: Қонунчиликда ўқитувчиларга қандай имтиёзлар берилган?

🔹1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” этиб белгиланган ҳамда ушбу кун байрам (дам олиш) куни ҳисобланади.

🔹Болаларга таълим-тарбия берадиган барча педагог ходимлар доимий равишда бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.

🔹Педагоглар учун 56 кунлик йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътиллар берилади.

🔹Педагоглар ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан 36 соат қилиб белгиланади.

🔹Мактаб ўқитувчиларига фаолиятни баҳолаш мезонлари асосида 10% дан 40% гача, кутубхоначи ва психологларга 10% дан 20% гача устама белгиланади.

🔹Фан олимпиадаси ғолибини тайёрлаган ўқитувчилар рағбатлантирилади.

🔹Ўқитувчилар касал бўлиб қолганида моддий ёрдам берилади.

🔹Олимпиада ғолиби бўлган ўқитувчиларга 150% гача устама берилади.

🔹Ўзи дарс берадиган фани бўйича халқаро тан олинган ва миллий сертификатга эга бўлган ўқитувчиларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50% миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

🔹“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ғолиби бўлган мактабга 0,5 млрд сўм берилади.

🔹Инклюзив синф ўқитувчиларига 40% гача устама берилади.

🔹Олис ҳудудларда дарс бераётган ўқитувчиларга 50% гача устама берилади.

🔹Математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга пул мукофоти берилади.

🔹Кўп йиллик стажга эга педагоглар мажбурий аттестацияга жалб қилинмайди.

🔹Халқаро фан олимпиадаларини тайёрлаган ўқитувчиларга малака тоифаси аттестациясиз берилади.

🔹Республика фан олимпиадаси ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар малака тоифаси бир поғона оширилади.

🔹Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади.

🔹Таълим муассасаларининг чет тиллар фанлари ўқитувчиларига ойлик устамалар берилади.

🔹Ўқитувчиларнинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик бор.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
26👍5🔥2
⚡️Конституция куни муносабати билан Ўзбекистон халқига Президент Шавкат Мирзиёевнинг байрам табриги

➡️ https://president.uz/oz/lists/view/8752

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
10
⚡️Аттестацияда 86 ва ундан юқори балл тўплаб, 70 фоизлик устамани қўлга киритган педагоглар диққатига!

2025 йил август-декабрь ойларида бўлиб ўтган аттестацияда 86 ва ундан юқори балл олиб 70% лик қўшимча устамани қўлга киритган педагоглар (олий ва биринчи малака тоифасига эришган ёки сақлаган) pedagog.uzedu.uz платформасидаги шахсий кабинетига кириб "УСТАМАЛАР" бўлимидан 70 фоизлик устама маълумотномасини юклаб олишлари мумкин.

⬇️Маълумотномани юклаб олиш учун УСТАМАЛАР бўлимининг пастги қисмида жойлашган "ЮКЛАБ ОЛИШ" тугмасини босинг.

☝️Маълумот учун: Устаманинг амал қилиш муддати 2 йил.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
33
⚡️Бугун, 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни

Барчангизни 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни билан самимий муборакбод этамиз!

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги Конституциямиз 6 бўлим, 27 боб ва 155 моддадан иборат.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
8👍2🔥2😁1
#Биласизми
⚡️Тоифа сертификати берилган кундан бошлаб мазкур сертификат асосида ҳақ тўланади

Савол:

Аттестация тестида иштирок этиб олий тоифага ўтдим. Энди менга қачондан бошлаб мазкур тоифа бўйича иш ҳақи тўланади?

Жавоб:

Низомнинг 48-бандида педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади ҳамда уларнинг иш ҳақлари сертификат генерация қилинган кундан бошлаб қайта ҳисобланиши ёзилган.

Демак, тоифа сертификати берилган кундан бошлаб сиз мазкур тоифа сертификати асосида иш ҳақи олиб бошлайсиз.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
18👍6🔥1
Kelajak soati 9-11-sinf 15-mavzu.pdf
3.4 MB
#Файл
⚡️«Келажак соати» дарсининг машғулот сценарийси

15-мавзу: Миллат қўшиғи

Ўтказилиш вақти: 2025 йил 10 декабрь

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
12😁4