Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
109K subscribers
3.61K photos
4.86K videos
579 files
12K links
📚 @XTV_UZ Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал

☑️ Биз сизга тақдим этамиз:

🆕 Таълим янгиликлари
🗂 Иш ҳужжатлари
📝 Ишланмалар
📺 Видеолавҳалар
📷 ️Фотолавҳалар

☎️ Реклама учун: @talimads
Download Telegram
431_сонли_буйруқ_406га_ўзгартириш_киритиш.pdf
1.3 MB
⚡️Ўқувчи сонидан келиб чиқиб мактаб маслаҳатчиси лавозими 0,5 ставкадан 1,0 ставкагача ажратилади

Бу ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 18 ноябрдаги "Халқ таълими вазирининг 2019 йил 28 декабрдаги 406-сонли буйруғига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 431-сонли буйруғи имзоланди.

Унга кўра:

➡️ 300 нафаргача бўлса — 0,5 бирлик;

➡️ 301 нафар ва ундан ортиқ бўлганда — 1,0 бирлик мактаб маслаҳатчиси лавозими учун штат бирликлари ажратилади.

☝️Шунингдек, мазкур буйруққа асосан ўқувчи ва синф сонидан қатъи назар, ҳар бир умумий ўрта таълим мактабида директорнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари 1 (бир) штат бирлигида ажратилиши белгиланди.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
22👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Хитой мактабларида янги инновациялар қўлланилмоқда

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥165👍5😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Бугун, 20 ноябрь “Менинг мактабим” лойиҳаси доирасида овоз бериш якунланади

Юқоридаги видео орқали “Менинг мактабим” лойиҳасида қай тарзда овоз бериш мумкинлиги тўғрисида маълумот берилган.

☝️Эслатиб ўтамиз, овоз бериш босқичи бугун 20 ноябрь соат 23:59 да якунланади.


📲“Очиқ бюджет” порталида мактабингиздаги ўзингиз муҳим деб билган лойиҳага овоз беринг!

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
17🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Мактаб маслаҳатчиси лавозимига танлов учун аризалар қабули бошланди

🟢 “Келажак марказлари” мактаб маслаҳатчиларини танлов асосида қабул қилади!


➡️ Ўқувчилар билан ишлаш кўникмасига эгамисиз?
➡️ Уларни илҳомлантира оласизми?
➡️ Ўзингиз ҳам ўсишни истайсизми?

Демак, бу имконият — айнан сиз учун!


Мактаб маслаҳатчиси:

➡️ 7-9-синф ўқувчиларини касбга йўналтиради;
➡️ Халқаро олийгоҳларга тайёрлашда кўмаклашади;
➡️ Лойиҳалар, тренинглар ва тармоқ тўгаракларини ташкил этади.

Ҳозироқ қуйидаги ҳавола орқали ариза топширинг:

➡️ tanlov.uzedu.uz

Тест ва суҳбат жараёнларидан муваффақиятли ўтиб, сафимизга қўшилинг!

©“Келажак марказлари” — янги авлод маслаҳатчилари!

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
22👍7🔥3
⚡️ДХХ Наманган шаҳрида ўқитувчиларни аттестациядан ўтказиш билан шуғулланган “бункер”ни фош этди

Наманган вилояти Давлатобод туманидаги умумий ўрта таълим мактаби директори ўринбосари, Наманган давлат техника университети бўлим бошлиғи ҳамда ушбу бўлим мутахассиси ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, малака тоифаларини белгилаш учун ўтказилган аттестация имтиҳонлари доирасида тест синовларини топширишларида педагог ўқитувчиларга моддий манфаат эвазига “бункер” орқали масофадан туриб ёрдам берганликлари аниқланди:

➡️ Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида Наманган шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда “бункер” сифатида фойдаланилаётган хонадон кўздан кечирилди.

➡️ Натижада, ушбу манзилда тест саволларини ечишга жалб қилинган 12 нафар ўқитувчи борлиги аниқланиб, ноутбук, 30 дона ҳар хил турдаги эшитиш мосламаси ва яширин камералар, 8 дона “Wi-Fi” роутер ва бошқа буюмлар ашёвий далил сифатида олинди.

➡️ Терговга қадар текширув тадбирлари давомида, мактаб директори ўринбосари ва бошқалар имтиҳон натижаларини ижобий ҳал қилиб беришга ишонтирган ҳолда, вилоятдаги педагог ўқитувчиларнинг маълум бир қисмидан 1300-1500 АҚШ долларидан талаб қилиб, жорий йил сентябрь-октябрь ойларининг ўзида 25 минг АҚШ доллари миқдорида пул маблағи йиғиб олишган.

➡️ Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодекснинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди ва 28, 211-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

☝️Таъкидлаш лозимки, Давлатобод туманидаги умумий ўрта таълим мактаби директори ўринбосари ҳамда “бункер”ни бошқараётган, 2001 йилда туғилган фуқаро муқаддам айнан шундай жиноят содир этганликлари учун жавобгарликка тортилган шахслар ҳисобланади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
22👍5😱3🔥2😁1
⚡️Айрим тоифадаги ёшларнинг тўлов-контракт суммаси бир қисми қоплаб берилади

“Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ–222-сон, 20.11.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар рейестрига киритилган оилалардаги ёшларга қуйидаги имтиёзлар берилади:

➡️ сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади ҳамда ушбу мақсад учун субсидия ажратиш тартиби бекор қилинади;

“Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали:

➡️ автомототранспортлар ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг “А”, “Б”, “Д” ва “ДЕ” тоифаларини олиш учун тўлаб берилади;

➡️ касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг контракт суммаси 50 фоизгача қисми тузилган ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб тўланади ҳамда 1 ўқув йили учун БҲМнинг 50 бараваридан ошмаслиги лозим;

➡️ айни бир шахс 1 йил давомида турли ижтимоий ёрдамлардан кўпи билан 2 марта фойдаланиши мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
14👍2🔥2
⚡️Аттестацияда ноқонуний қурилма ишлатишга уринган 120 нафар педагог четлатилди — ММТВ

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Наманганда бир гуруҳ шахслар ўзаро тил бириктириб, аттестация имтиҳонларида педагогларга моддий манфаат эвазига масофадан “бункер” орқали ёрдам бергани тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 2025 йил баҳорги аттестация жараёнларида айрим педагоглар томонидан ноқонуний қурилмалардан фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.

Бунда баҳор ойида ўтказилган малака тоифа синовларида 75 нафар, кузги синовларда эса 45 нафар педагог томонидан қўшимча қурилма ва шпаргалкаларни олиб киришга уриниш бўлгани билдирилди.

Аниқланган талабгорларнинг барчаси аттестациядан четлатилган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
13😁5
⚡️“Менинг мактабим” лойиҳаси ғолиблари эълон қилинди

“Очиқ бюджет” порталида “Менинг мактабим” лойиҳасининг 2025/2026-ўқув йилидаги 1-босқичи ғолиблари эълон қилинди.


🔊Бунга кўра, умумий қиймати 259 153 млн сўмни ташкил этган 14 745 та лойиҳа ғолиб деб топилди.

Ушбу лойиҳалар учун жами 310 926 нафар ўқувчи томонидан овоз берилган.

Ғолиб лойиҳалар рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:

➡️ https://openbudget.uz/school/project-introduction/2

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
17👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Сўровнома: Мактабларда телефонни тақиқлаш керакми?

Кўплаб давлатлар мактаб ўқувчиларининг смартфон ва планшетлардан фойдаланишини тақиқлаяпти. Ўқувчиларнинг смартфон ишлатиши – таълим самарадорлиги тушишига ва ҳатто руҳий бузилишларга ҳам олиб келиши мумкин деб ҳисобланмоқда. Хўш, Ўзбекистон мактабларида ҳам шундай тақиқ қўллаш керакми? Kun.uz мухбири бу борада Тошкент шаҳридаги ўқитувчи ва ўқувчиларнинг, шунингдек, ота-оналарнинг фикри билан қизиқди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
13👍1
⚡️Ўзбекистон ва унга қўшни давлатлар ўртасида ОТМ дипломлари ўзаро тўғридан-тўғри тан олинмайди

Ижтимоий тармоқларда эндиликда Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва Ўзбекистон давлатлари томонидан берилган таълим тўғрисидаги дипломлари ушбу давлатлар ҳудудида тўғридан-тўғри тан олиниши ҳақида тасдиқланмаган маълумотлар эълон қилинмоқда.

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

➡️ Ўзбекистон Республикасида хорижий давлатларда берилган дипломларни тан олиш Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сон қарори билан тасдиқланган “Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақида”ги Низом талаблари асосида амалга оширилади. Мазкур Низом билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўғридан тўғри тан олинадиган хорижий давлатлар томонидан берилган таълим тўғрисидаги ҳужжатлар тоифалари белгиланган.

Таъкидлаш керакки, юқорида келтирилган маълумотлар асоссиз бўлиб, бугунги кунда Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва Қозоғистон дипломларини ўзаро тан олиш бўйича халқаро шартнома мавжуд эмас. Мазкур давлатларда хорижий давлатлар томонидан берилган таълим олганлик ҳақидаги дипломларни тан олиш уларнинг миллий қонунчилигида белгиланган талаблар асосида амалга оширилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
16
⚡️"Ихтирочиликка қадам" танлови ва қизлар олимпиадасининг режа-графиги эълон қилинмоқда

Республикамиз бўйлаб Қизлар олимпиадасининг ҳудудий босқичи ҳамда "Ихтирочиликка қадам" танловининг туман (шаҳар) босқичи барча ҳудудларда старт олиш арафасида!

Тадбир фанлар кесимида қуйидаги жадвал асосида белгиланган саналарда ўтказилади:

➡️ қизлар олимпиадасининг ҳудудий босқичи режа-гафиги;

➡️ "Ихтирочиликка қадам" танловининг туман (шаҳар) босқичи.

☝️Белгиланган вақтда қатнашмаган ўқувчилар учун қайта олимпиада ўтказилмайди.

Эслатма ўтамиз, жараёнлар бошланишидан 1 соат олдин аудиторияга кириш тўхтатилади.

Олимпиадада омад ёр бўлсин!


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
13
“Алифбе_–_билим_сари_очилган_биринчи_эшигим”_.pdf
5 MB
⚡️“Алифбе – билим сари очилган биринчи эшигим” шиори остида ўтказиладиган Алифбе байрами сценарийси

Сценарий таркибидан қуйидаги чиқишлар ўрин олган:

➡️ кириш қисми ва бошловчилар нутқи;

➡️ болалар чиқишлари, шеърлар, қўшиқлар;

➡️ “Ҳарфлар дунёси” саҳна кўриниши;

➡️ интерфаол ўйинлар ва викториналар;

➡️ якуний қўшиқ ва тақдирлаш маросими.

Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази томонидан сценарийнинг ҳар бир қисми амалий, қулай ва 1-синф ўқитувчиларининг реал дарс жараёнига тўлиқ мослаб ишлаб чиқилган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Аввал ўзимизни ислоҳ қилайлик

Болалар сизнинг айтганларингизга эмас, балки қилган ҳаракатларингизга эргашади.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
7👍4🔥1
#Биласизми
⚡️Айни вақтда қанча ойлик маоши олишингиз керак?

☝️ Буни
қуйидаги телеграм бот орқали билиб олишингиз мумкин.

БОТ МАНЗИЛИ:


👉 @MOLIYACHI_BOT
👉 @MOLIYACHI_BOT


Юқоридаги ботга киринг ва сўралган амалларни бажаринг.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
7👍2🔥1
⚡️Эртага асосий олимпиаданинг учинчи — ҳудудий босқичи бошланади

Эртага, 24 ноябрь математика, биология, физика, кимё ва информатика фанларидан асосий олимпиаданинг учинчи — ҳудудий босқичи бўлиб ўтади.


Эслатиб ўтамиз, жараёнлар бошланишидан 1 соат олдин аудиторияга кириш тўхтатилади.

📲Олимпиада жараёнида адолат тамойилларига зид ҳолатлар кузатилган тақдирда марказнинг махсус боти @Murojaat_FOM_bot ёки ушбу +998712070524 телефон рақамга мурожаат қилишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
10👍2🔥2
⚡️Ўқитувчилар учун Open AI компанияси “ChatGPT for Teachers” сервисини ишга туширди

Таълим жараёнида сунъий интеллектдан фойдаланиш тобора оммалашиб, педагоглар учун ҳам янги имкониятлар яратилмоқда. Замонавий технологиялар ўқитувчиларга дарсларни режалаш, материалларни қайта ишлаш ва ўқув жараёнини енгиллаштиришда кўмакчи воситага айланиб бормоқда. OpenAI томонидан жорий этилган янги хизмат ҳам ана шу жараённинг навбатдаги босқичи сифатида кўрилмоқда.


OpenAI компанияси педагоглар учун махсус ишлаб чиқилган “ChatGPT for Teachers” сервисини тақдим этди. Яратувчиларнинг таъкидлашича, ушбу тўплам ўқитувчиларга дарс материалларини тез ва қулай тайёрлаш, шунингдек, ўқувчиларга тегишли маълумотлар билан хавфсиз ишлаш имконини беради.

Компания маълумотига кўра, “ChatGPT for Teachers”дан 2027 йил июнигача бепул фойдаланиши мумкин бўлади. Ундан кейин сервис пуллик бўладими, ҳозирча аниқ маълумот берилмаган.

Янги платформа, аввало, мактаб ўқитувчилари учун мўлжалланган, олий таълим муассасалари учун эса алоҳида — ChatGPT EDU версияси ишлаб чиқилган. Шунингдек, Қозоғистон педагоглари учун ChatGPT EDU версиясидан бепул фойдаланиш имконияти яратилган.

Маълумот учун: Мутахассислар ортиқча ишонч сунъий интеллектга бўлган боғлиқликни кучайтириши мумкинлигидан огоҳлантиради. Айрим илмий ишларга кўра, AI дан кўп фойдаланиш инсоннинг танқидий ва таҳлилий фикрлаш қобилияти пасайишига ҳам олиб келиши мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
19💯2👍1
#Фото
⚡️Асосий олимпиаданинг учинчи-ҳудудий босқичини ўтказиш бўйича режа-график

Биринчи гуруҳ фанлари асосий олимпиадаси графиги билан батафсил юқоридаги фотода танишишингиз мумкин.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
7👍1🔥1😁1
⚡️Олий таълим муассасалари контракт тўлови муддатларига ўзгаришлар киритилди

Адлия вазирлиги таълим ташкилотларида тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартишларни давлат рўйхатидан ўтказди.

Янгиланган тартибга кўра, олий таълим ташкилотларида контракт асосида ўқиш учун тўлов қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

➡️ тўлов миқдорининг камида 25 фоизи – абитуриентлар учун 15 сентябргача, юқори босқич талабалари учун 1 октябргача ёки ОТМ ректори томонидан узайтириладиган муддатгача;

➡️ тўлов миқдорининг камида 50 фоизи – 1 январгача, 75 фоизи – 1 мартгача, 100 фоизи – 1 майгача ёки ОТМ ректори томонидан узайтириладиган муддатгача тўланади.

➡️ Шу билан бирга, Давлат комиссияси ушбу тўлов муддатларини узайтириш ваколатига эга экани белгиланди.

➡️ Шунингдек, контрактдан тушган маблағлар хорижий олий таълим ташкилотларида истиқболли ёш педагог ва илмий кадрларнинг малакасини ошириш ва стажировка ўташига сарфланиши мумкин бўлади.

➡️ Олий таълим ташкилотлари ўз талабаларини ижтимоий муҳофаза қилиш доирасида бир йилда бир талабага меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 6 баробаригача моддий ёрдам кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
17🔥2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
⚡️Иккинчи гуруҳ фанларидан асосий олимпиаданинг учинчи ҳудудий босқичи 1-3 декабрь кунлари ўтказилади

📆Асосий олимпиаданинг учинчи – ҳудудий босқичи 2-гуруҳ фанлари бўйича режа-график асосида 1-3 декабрь кунлари ўтказилади.

Иккинчи гуруҳ фанлари:

➡️ 6. Она тили ва адабиёт;
➡️ 7. Ўзбек тили (бошқа тилларда таҳсил оладиганлар учун);
➡️ 8. Қорақалпоқ тили ва адабиёти;
➡️ 9. Рус тили ва адабиёти;
➡️ 10. Инглиз тили;
➡️ 11. Немис тили;
➡️ 12. Француз тили;
➡️ 13. Тожик тили;
➡️ 14. Қозоқ тили;
➡️ 15. Тарих;
➡️ 16. География;
➡️ 17. Давлат ва ҳуқуқ асослари.

🖤Олимпиада ўтказилиш тартиби билан батафсил юқоридаги видео орқали танишишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
19👍1🔥1🎉1
#Фото
⚡️Иккинчи гуруҳ фанларидан асосий олимпиаданинг учинчи-ҳудудий босқичини ўтказиш бўйича режа-график

Иккинчи гуруҳ фанлари асосий олимпиадаси графиги билан батафсил юқоридаги фотода танишишингиз мумкин.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
8🔥2👍1