Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
109K subscribers
3.61K photos
4.85K videos
562 files
12K links
📚 @XTV_UZ Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал

☑️ Биз сизга тақдим этамиз:

🆕 Таълим янгиликлари
🗂 Иш ҳужжатлари
📝 Ишланмалар
📺 Видеолавҳалар
📷 ️Фотолавҳалар

☎️ Реклама учун: @talimads
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
⚡️Ҳар бир идорада шунақа ходимлар бўлади...

P. S.: Менимча ҳар бир мактабда ҳам бор.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍234
#Биласизми
⚡️Август ойидан бошлаб мактаб педагоглари қанча маош олмоқда?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги 02.06.2025 йилдаги ПФ-91-сон фармонига мувофиқ, 2025 йил 1 августдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 10 фоизга оширилган эди.

Фармонга кейин педагоглар 1 августдан қуйидаги миқдорларда ойлик маош олмоқдалар:

Мактаб директори:
• 5 млн 166 минг 485 сўм (400 ўқувчигача);
• 5 млн 516 минг 559 сўм (401-880 ўқувчигача);
• 5 млн 849 минг 691 сўм (881-1600 ўқувчигача);
• 6 млн 187 минг 933 сўм (1600дан ортиқ);


Директор ўринбосарлари: (ММИБДЎ, ЎТИБДЎ)   
• 4 млн 825 минг 345 сўм (400 ўқувчигача);
• 5 млн 166 минг 485 сўм (401-880 ўқувчигача);
• 5 млн 516 минг 559 сўм  (881 -1600 ўқувчигача);
• 5 млн 849 минг 691 сўм (1600дан ортиқ);


Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари:
• 1 млн 957 минг 858 сўм (400 ўқувчигача);
• 2 млн 233 минг 302 сўм (401-880 ўқувчигача);
• 2 млн 322 минг 127 сўм (881 -1600 ўқувчигача);
• 2 млн 515 минг 091 сўм (1600дан ортиқ);


Психологлар:
• Олий маълумотли психолог – 3 млн 356 минг 916 сўм;
• Иккинчи тоифали психолог – 3 млн 594 минг 851 сўм;
Биринчи тоифали психолог – 3 млн 838 минг 851 сўм;
Олий тоифали психолог – 4 млн 72 минг 508 сўм;


Ўқитувчилар:
• Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи – 3 млн 468 минг 585 сўм;
Олий маълумотли ўқитувчи – 3 млн 729 минг 906 сўм;
Иккинчи тоифали ўқитувчи – 4 млн 175 минг 834 сўм;
Биринчи тоифали ўқитувчи – 4 млн 653 минг 151 сўм;
Олий тоифали ўқитувчи – 5 млн 142 минг 053 сўм;
Кадрлар бўйича менежер:
1 млн 758 минг 372 сўм;


Кутубхона мудири:
Ўрта махсус маълумотли – 2 млн 349 минг 447 сўм;
Олий маълумотли – 2 млн 563 минг 442 сўм;


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
29👍1
#Биласизми
Мактабларда синф раҳбарлик ва дафтар текшириш қанча ҳақ тўланади?

Синф раҳбарлик ва дафтар текшириш учун тўловлар ўқитувчиларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига (1.271.000 сўм) нисбатан фоиз ҳисобида тўланади.

Синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:

➡️ 15 нафар ўқувчигача – 26,4 фоиз (335 544 сўм);

➡️ 16 нафардан 20 нафар ўқувчигача – 31,6 фоиз (401 636 сўм);

➡️ 21 нафардан 25 нафар ўқувчигача – 36,9 фоиз (468 999 сўм);

➡️ 26 нафардан 30 нафар ўқувчигача – 42,1 фоиз (535 091 сўм);

➡️ 31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда – 52,8 фоиз (671 088 сўм).

➡️ Дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун (ўқувчилар икки гуруҳга бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳам) синфдаги ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлганда – 8,8 фоиз (111 848 сўм), 15 нафар ва ундан ортиқ бўлганда – 17,6 фоиз (223 696 сўм).

➡️ Информатика кабинети мудирлиги учун – 17,6 фоиз (223 696 сўм).

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
20
⚡️ДХХ академиясига номзодларни саралаш учун тест синовлари 2025 йил 18 ноябрь куни ўтказилади

Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясига номзодларни саралаш учун тест синовлари 2025 йил 18 ноябрь куни ўтказилади.

🔄 Тест синовлари 1 сменада ташкил этилиб, 10:00 дан 13:00 га қадар бўлиб ўтади.

📚 Тест синовлари она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ), математика, Ўзбекистон тарихи ва чет тили фанларидан ўтказилади.

Бунда номзодларга жами 90 та тест топшириғи ва уларни ишлаш учун жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга 3 соат (ҳар 30 та тест топшириғига 1 соат) вақт ажратилади.

📈 Тест синовида тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 249 баллни ташкил этади.

👨‍💻Номзодлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Билимни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайтидан онлайн тарзда юклаб олишлари мумкин.

⭕️Номзодлар тест синови ўтказиладиган ҳудудга рухсатномада белгиланган вақт (соат 08:00)дан кечикмасдан шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) ва рухсатнома билан келишлари лозим.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
14
#Биласизми
Ўқитувчи меҳнатига қўшимча ҳақ: дафтар текширганлик учун қайси фанларга пул тўланади?

Ўқитувчилар бажарадиган асосий функциялар қаторида дарс ўтиш, ўқувчилар билан ишлаш, журнал тўлдириш билан биргаликда синфдаги ҳар бир ўқувчининг дафтарини текшириш деган муҳим вазифа ҳам бор. Бироқ ўқувчиларнинг ишларини ёзма тарзда баҳолаш ҳамма фанлар учун ҳам хос эмас.

Фақат қуйидаги фанларга дафтар текширгалик учун қўшимча ҳақ тўланади:

➡️ Бошланғич синфларда: алифбе, она тили, ўзбек тили, рус тили, математика, 2-4 синфларда чет тили (инглиз, немис, француз тиллари ва ҳ.к);

➡️ Юқори синфларда: она тили, адабиёт, ўзбек тили, рус тили ва адабиёти, чет тили (инглиз, немис, француз тиллари ва ҳ.к), математика, алгебра ва геометрия;

Дафтар текширганлик учун ўқитувчиларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига (1 млн 271 минг сўм) нисбатан фоиз ҳисобида қўшимча ҳақ тўланади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
18
⚡️Энди аттестация саволларининг мутахассислик фанидан ёки касбий стандартлардан эканлигини аниқлаш мумкин

Хабарингиз бор, Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун жорий йилнинг август-декабрь ойларида ўтказиладиган малака тоифа синовлари 21 октябрдан бошлаб давом етмоқда.

Энди педагоглар малака (тест) синовларининг биринчи босқичида берилган 40 та саволнинг қай бири мутахассислик фанидан ва қай бири касбий стандартлардан эканлигини алоҳида-алоҳида таҳлил қилишлари мумкин.

◻️Тўртбурчак шакллар – мутахассислик фанидан берилган саволлар;

🫁 Айлана шакллар – касбий стандартлардан берилган саволлар.

Бунинг учун педагоглар шахсий кабинетдан малака синов натижа баллари кўрсатилган жойдаги “Батафсил” тугмачасини босишлари керак бўлади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
28👍2😱1🤣1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
"Аттестациядан ўтиш ёки ўта олмаслик инсон ҳаётини ҳал қиладиган нарса эмас" — Расул Кушербаев

▶️Тўлиқ видео:

👉
https://youtu.be/2_KbBAdTbCw

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
22👍7
⚡️Ўқувчиларнинг зарарли одатлари ҳақида хабар берган педагоглар мукофотланиши мумкин

2026 йилдан бошлаб мактаб ўқувчиларда шубҳали ёки салбий хулқ аломатлари кузатилса, бу ҳақида ота-оналарни ўз вақтида хабардор қилиш механизми йўлга қўйилади.

2026 йил февраль ойидан наркожиноят содир этишга мойил (содир этаётган) ўқувчиларни аниқлаган ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига хабар берган педагогларни рағбатлантириш бўйича янги тизимни ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ-207-сон Фармонида назарда тутилмоқда.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
10
⚡️Ўқитувчидан иш режани қоғоз кўринишида талаб қилиш ноқонуний ҳисобланади

Савол:

Ассалому алайкум менинг саволим қуйидагича: Бизнинг директоримиз тақвим-мавзу иш режани қоғоз вариантини талаб қиляпти. Ваҳоланки, тақвим-мавзу иш режани eMaktab.uz платформасига юклаб қўйганман. Шу ҳолатда директорнинг талаби ўринлими? Жавоб учун олдиндан раҳмат эътиборсиз қолдирманг илтимос.

Жавоб:

"Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисида"ги йўриқноманинг 15-бандига кўра умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларининг дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналини юритишдан ташқари бошқа педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

15-банднинг 2-хатбошига кўра умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимлари томонидан фақатгина синф журнали (босма ёки электрон) юритилади.

Ўқитувчи томонидан йиллик тақвим-мавзу режа eMaktab.uz платформасига юкланган бўлса, унда ушбу режани қоғоз кўринишдаги шаклини юритишга эҳтиёж йўқ деб ҳисоблаймиз.

Демак, ўқитувчидан қоғоз кўринишдаги йиллик тақвим-мавзу режа талаб қилиш ноқонуний хатти-ҳаракат ҳисобланади.
Манба.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1716
⚡️Бугун, 17 ноябрь - Халқаро талабалар куни

Ушбу кун муносабати билан юртимиздаги барча талабаларни табриклаймиз, талабалар орасида ўқитувчи бўлиб ишлаётганлари ҳам анчагина!!!

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
16👍3🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Асосий олимпиаданинг ҳудудий босқичи 24-29 ноябрь кунлари ўтказилади

📆Асосий олимпиаданинг учинчи – ҳудудий босқичи 1-гуруҳ фанлари бўйича режа-график асосида 24-29 ноябрь кунлари ўтказилади.
 
➡️ Олимпиада анъанавий тарзда 1-гуруҳ (математика, физика, кимё ва биология) фанларидан ўзбек ва рус тилларида бўлиб ўтади.

➡️ Синовлар 2 турда: ёзма ва тест шаклда ташкил этилади.
 
📝Ёзма иш – 5 та топшириқдан иборат бўлиб, 180 дақиқа вақт ажратилади.
 
➡️ 2-турда очиқ ва ёпиқ шаклда 30 та тест топшириқлари учун 90 дақиқа вақт берилади.
 
➡️ Информатика фани 1 турда ўтказилиб, иштирокчиларга турли қийинлик даражасидаги 5 та масала тақдим этилади. Уни онлайн платформада ечиш учун 240 дақиқа вақт ажратилади.
 
➡️ Кимё фани иштирокчилари ўзлари билан Менделеев даврий жадвалини, кимё ва физика фани иштирокчилари эса калькулятор олиб киришлари мумкин.

➡️ Математика фани иштирокчиларига қалам, чизғич, ўчирғич ва циркул олиб киришларига рухсат берилади.
 
📌Иштирокчилар олимпиадага шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID карта), мактабнинг махсус маълумотномаси ва ручка билан келишлари лозим.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
22👍1🔥1🎉1
#Фото
⚡️Асосий олимпиаданинг учинчи-ҳудудий босқичини ўтказиш бўйича режа-график

График билан батафсил юқоридаги фотода танишишингиз мумкин.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5
#Биласизми
Вазир жамғармасидан тўланадиган устамани олиш тартиби қандай?

Ҳукуматнинг 2022 йил 2 августдаги 425-сон қарорига кўра, номзодлар қуйидагича танланади:

➡️ Таълим ташкилотларида фаолият юритаётган, белгиланган квота доирасида педагог кадрлар аттестациясининг биринчи босқичи — педагогнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш натижаларига кўра умумий баллнинг камида 80 фоизини қўлга киритган фан ўқитувчилари ҳамда мактабгача таълим ташкилотларининг тарбиячилари.

➡️ Вазирлик ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларнинг республика бўйича чекланган йиллик сонини ҳар йили 20 январга қадар белгилайди;

Ишчи гуруҳ томонидан устама тўланадиган малакали педагог кадрларни саралаб олиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

➡️ 1-босқичда — квота белгиланган йилдан аввалги йилнинг январь — июнь ва сентябрь — декабрь ойларида бўлиб ўтган аттестациядан ўтказишнинг биринчи босқичи натижалари ҳар йили 1 мартга қадар таҳлил қилинади ва номзодлар рўйхати шакллантирилади.

➡️ 2-босқичда — 1-босқич якунлангандан сўнг 60 иш куни ичида танлаб олинган номзодларнинг касбий маҳоратини баҳолаш учун суҳбат ўтказилади. Номзодларнинг касбий маҳоратини баҳолаш жараёнлари видеоёзувга олинади.

➡️ Саралаш натижаларига кўра Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устама олишга тавсия этилган умумтаълим ташкилотларининг малакали педагог кадрларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари, мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларига 2 баравари миқдорида ҳар ойлик устама тўланади;

➡️ Низомнинг 10-бандига мувофиқ педагог ходимларга навбатдаги мажбурий аттестацияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовидан имтиёз сифатида берилган максимал балл инобатга олинмайди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
18👍1
🇺🇿Дунёдаги энг чиройли байроқ - Ўзбекистон байроғи бўлса керак!

Бугун, 18 ноябр - Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун.

Бугун 34 ёшлик юбилейини нишонлаётган байроғимиз мустақиллигимиз тимсоли сифатида дунё тургунча юксакларда ҳилпираб турсин, илоҳим.

Барчангизни байроғимизнинг 34 ёши муборак бўлсин!


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23👍6🔥1
3735_Тоифа_татбиқ_этилиши_тўлдирилган+боғча.pdf
450.1 KB
#Биласизми
⚡️Педагог ходимларнинг малака тоифалари қайси фан(лар)га татбиқ этилиши мумкин?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 17.12.2024 йилдаги 03-14-3735-сонли хати билан "Умумтаълим муассасаларида фаолият олиб бораётган ходимларнинг олган малака тоифалари фанлар кесимида татбиқ этилиши бўйича" МАЪЛУМОТ тақдим этилган.

🗂Хат ва унга иловалар билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
14👍1🔥1
#Биласизми
⚡️Таълим муассасаси ҳудудида туғилган кун ва қонунчиликда белгиланмаган турли байрам тадбирларини нишонлаши таъқиқланади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 августдаги “Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 282-сонли буйруғида мазкур меъёрлар белгиланган.

Унга кўра ўқувчиларга таълим муассасасида қуйидагилар тақиқланади:

➡️ таълим муассасаси уставида ман этилган либос ва қиёфада, жумладан ўғил болалар калта шим, футболка, шиппакда ва қиз болалар калта, тор ва танани очиқ кўрсатувчи юпқа (ҳарир) кийимда келиши ҳамда бўйни ва бармоқларига турли хил
тақинчоқлар тақиши;

➡️ ўзаро муносабатларда инсон шахсиятини ва қадр-қимматини камситиш (дискриминация), ҳақорат қилиш ва беҳаё сўзларни ишлатиши, турли хил (жисмоний, руҳий ва бошқа) зўравонликни (буллинг) кўрсатиши;

➡️ қонун билан тақиқланган, миллий ва умумбашарий қадриятларга хос бўлмаган ёки таълим муассасасининг фаолиятига тегишли, шунингдек, таълим муассасаси, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг обрўсини туширишга қаратилган муносабатлар акс этган аудио ҳамда видеоматериалларни турли ижтимоий тармоқларга
жойлаштириши ёки ундан турли ғаразли мақсадлар йўлида фойдаланиши;

➡️ дарс жараёнида қулоқчинлар (наушник) орқали уяли алоқа воситалари ва турли хил аудио қурилмалардан фойдаланиши, дарс жараёнини уяли алоқа воситасининг камераси орқали тасвирга олиши;

➡️ таълим муассасаси компьютерларида таълим муассасасига тегишли бўлмаган
маълумотларни, шунингдек, қонун ҳужжатларида кўзда тутилган болаларнинг ёш хусусиятларига мос бўлмаган турли видеоматериаллар, тақиқланган диний маълумотлар, беҳаё суратлар, миллий, ирқий, этник, диний адоватни, зўравонликни тарғиб қилувчи, порнографик характердаги ҳар қандай видео, аудио ва фотоматериалларни тайёрлаши, сақлаши, фойдаланиши ва тарғиб этиши;

➡️ таълим муассасаси ҳудудида туғилган кун, Ўзбекистон қонунчилигида белгиланмаган турли байрам тадбирларини нишонлаши.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
21👍5😁1🎉1
⚡️Аттестациядан норози ўқитувчилар вазирликни судга бениш учун йиғилган пулларни хайрия қилиб юборди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини судга бериш учун адвокат хизмати ва бошқа харажатларга ишлатиш мақсадида йиғилган пуллар эгаларига қайтариб берилди, пулларни қайтариб олишни истамаган ўқитувчиларнинг маблағлари эса хайрия учун йўналтирилди.

Умумий ҳисобда ўқитувчилар 35 млн сўмдан ортиқроқ маблағ йиғишга эришган. Бу орада бир ўқитувчи 14 млн сўм, яна бир собиқ педагог эса 3 млн сўм суд харажатлари учун маблағ ажратган бўлган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1713🔥3😁2
⚡️Вазирлик коррупциянинг олдини олиш бўйича янада самарали чора-тадбирларни ташкил этишга қаратилган аноним сўровнома ўтказмоқда

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида фаолият кўрсатаётган барча даражадаги ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш соҳасида олиб борилаётган ишлар юзасидан фикр-мулоҳазаларини ўрганиш мақсадида аноним сўровнома ташкил этилди.

Бундан кўзланган мақсад тизим ташкилотлар ва муассасалар учун тавсиялар ишлаб чиқиш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича янада самарали чора-тадбирларни ташкил этишга қаратилган.


Фаол бўлинг! Сизнинг жавобингиз биз учун муҳим:

➡️ https://forms.gle/mAhtHzzBJ2boU5rp9

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
7🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Айрим тоифадаги оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларини қоплаб бериш бўйича видеойўриқнома

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкммасининг 2025 йил 14 июндаги 365-сонли қарорига асосан айрим тоифадаги оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларини бир қисми (80 фоизи) қоплаб берилиши белгиланган.

Шунга мувофиқ, тўловлар туман (шаҳар) ММТБлари томонидан амалга оширилади.

🖤Тўловларни амалга ошириш бўйича қўлланма билан юқоридаги видеода батафсил танишишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
11
431_сонли_буйруқ_406га_ўзгартириш_киритиш.pdf
1.3 MB
⚡️Ўқувчи сонидан келиб чиқиб мактаб маслаҳатчиси лавозими 0,5 ставкадан 1,0 ставкагача ажратилади

Бу ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 18 ноябрдаги "Халқ таълими вазирининг 2019 йил 28 декабрдаги 406-сонли буйруғига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 431-сонли буйруғи имзоланди.

Унга кўра:

➡️ 300 нафаргача бўлса — 0,5 бирлик;

➡️ 301 нафар ва ундан ортиқ бўлганда — 1,0 бирлик мактаб маслаҳатчиси лавозими учун штат бирликлари ажратилади.

☝️Шунингдек, мазкур буйруққа асосан ўқувчи ва синф сонидан қатъи назар, ҳар бир умумий ўрта таълим мактабида директорнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари 1 (бир) штат бирлигида ажратилиши белгиланди.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
22👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Хитой мактабларида янги инновациялар қўлланилмоқда

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥165👍5😱1