Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
110K subscribers
3.62K photos
4.86K videos
579 files
12K links
📚 @XTV_UZ Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал

☑️ Биз сизга тақдим этамиз:

🆕 Таълим янгиликлари
🗂 Иш ҳужжатлари
📝 Ишланмалар
📺 Видеолавҳалар
📷 ️Фотолавҳалар

☎️ Реклама учун: @talimads
Download Telegram
Аттестация тестида “Товуқ қаерда тухум қўяди” деган савол тушди-ми?

Facebook ижтимоий тармоғида аттестация синовларида “Товуқ қаерда тухум қўяди” деган савол тушди мазмунидаги тарқалган хабарларга муносабат билдирилди:

Мазкур хабар фейк ва ҳақиқатга тўғри келмайди.

Эслатиб ўтамиз, нотўғри ахборот тарқатганлик учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланган, дейилган муносабатда.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣3112👍3
⚡️Навбатдан ташқари аттестация учун тўлов миқдорини БҲМнинг 50 фоизига тушириш таклиф қилинмоқда

Бу ҳақида ВМ Қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган.


1. Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

➡️ давлат хизматларини кўрсатишда педагог шахсларга тўловлар бўйича имтиёзлар қўллаш.

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган "Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал вамактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 21-банди биринчи хатбошисидаги “бир баравари” сўзлари “эллик фоизи” сўзлари билан алмаштирилсин.

➡️ ҳозирги 412 минг сўм ўрнига - 206 минг сўм (370 минг 800 сўм ўрнига - 185 минг 400 сўм).

☝️Мазкур ташаббус жорий йилнинг 15 сентябрь куни Муҳтарам Президентимиз томонидан Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида соҳа ходимлари билан ўтказилган мулоқотда таклиф қилинган эди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4825🔥3
⚡️ММТВ аттестация жараёнларида иштирок этган инглиз тили фани ўқитувчиларига мурожаат билан чиқди

Жорий йилнинг 30-31 октябрь кунлари инглиз тили фанидан бўлиб ўтган аттестация жараёнларидаги тест топшириқлари муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

➡️ Мазкур топшириқлар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий марказининг расмий саҳифаларида таҳлилий изоҳлар ҳам эълон қилинди.

➡️ Сизнинг ушбу тестлар бўйича савол ёки фикр-мулоҳазаларингиз бўлса, мутахассислар билан 5-15 ноябрь кунлари соат 09:00 дан 18:00 га қадар юзма-юз муҳокама қилиш учун Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий марказига мурожаат қилишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

Шунингдек, (71) 207-79-79 телефон рақами ишлаб турибди.

Биз барча саволларга асослантирилган жавобларни тақдим қиламиз.


Шу ўринда, педагогларнинг касбий фаолияти ва ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигимизни маълум қиламиз дейилади мурожаатда.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
13
⚡️Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги “Йил ўқитувчиси” танлови натижалари бўйича юзага келган саволларга изоҳ берди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 апрелдаги тегишли қарорига асосан, айни дамда ўтказилаётган малака (тест) синовлари натижалари “Йил ўқитувчиси” танловининг биринчи — саралаш босқичи сифатида ҳам белгиланган.

Биринчи ва олий тоифали педагогларнинг малака (тест) синов натижалари танловда иштирок этиш талабларига мос келган тақдирда, улар умумтаълим соҳаси ходимлари ўртасида ўтказиладиган “Йил ўқитувчиси” танловига номзодлар сафига қўшилади.

Тест синовлари жараёнида педагоглар платформада тест топшириқларини бошлашдан аввал, компьютер экранида махсус эслатма ва хабарнома пайдо бўлади. Унда синов натижаларининг “Йил ўқитувчиси” танловининг саралаш босқичи сифатида ҳисобланиши ҳақида маълумот берилган.

Педагоглар ушбу хабарнома билан танишганларидан сўнг, синов топшириқларини бажаришни бошлайдилар. Тест якунлангач, платформа автоматик тарзда икки турдаги натижани тақдим этади:

➡️ 1. Малака тоифаси аттестацияси натижалари — одатдаги баҳолаш тизими бўйича;

➡️ 2. “Йил ўқитувчиси” танлови бўйича натижалар — тўғри жавоблар сонига нисбатан танлов шкаласи асосида ҳисобланган балл кўринишида.

Шу кунларда айрим ижтимоий тармоқларда “Вазирлик педагогларнинг “Йил ўқитувчиси” натижаларини ўзгартириб қўймоқдами?” маъносидаги хабарлар тарқалди. Қуйида ушбу ҳолат бўйича батафсил тушунтириш бериб ўтамиз.

“Йил ўқитувчиси” танлови бўйича тест натижалари ҳисобланишига доир изоҳ берилди:

➡️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Аттестация ва “Йил ўқитувчиси” танлови доирасида ўтказилган тест синовларининг дастлабки натижалари бўйича қуйидагиларни маълум қилди.

➡️ Тест топшириқларининг биринчи блоки 40 та саволдан иборат бўлиб, шундан: 35 таси мутахассислик (асосий) фанига, 5 таси касбий стандартга оид саволлардир.

➡️ Бу саволлар тест вариантлари автоматик генерация қилиниш жараёнида аралаштирилган ҳолда жойлаштирилган.

➡️ Натижаларни ҳисоблашда 1–35-гача бўлган саволларга берилган тўғри жавоблар 3.1 баллга, 36–40-гача бўлган саволларга берилган тўғри жавоблар эса 1.1 баллга кўпайтирилиши керак эди.

➡️ Аммо вариантларда 1–40 рақамлар оралиғида мутахассислик ва касбий стандартга оид саволлар аралашиб тушгани кузатилган.

➡️ Натижада баъзи ҳолларда касбий стандарт саволлари учун 3.1 балл, мутахассислик фанлари учун эса 1.1 балл билан ҳисобланган.

➡️ Кейинги босқичда тизимда ушбу техник хатолик бартараф этилган педагогнинг натижаларига блоклар кесимида (мутахассислик ва касбий стандарт алоҳида) қайта аниқлик киритилди. Натижалар стандарт коэффициентлар асосида қайта жойлаштирилиб чиқилди.

➡️ Шу билан бирга, бу тузатишлар аттестация натижаларига ва тўғри жавоблар сонига таъсир кўрсатмаганлигини алоҳида таъкидлаймиз.

➡️ 2-босқич: Педагогик маҳорат бўйича (10 та тест топшириғи) ҳар бир тўғри жавоб учун — 2,1 балл берилган. Педагогик маҳоратдан тушган 10 та саволда барча баллар тўғри жойлаштирилган.

☝️Эслатиб ўтамиз, педагогларга тушган саволлар сони — мутахассислик фанидан 35 та ва касбий стандартдан 5 та — ҳеч қандай ўзгаришга учрамаган.

👉
@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
28🔥2👍1
#Биласизми
⚡️Педагоглар аттестация натижаларидан норози бўлганда, 10 кун ичида шикоят қилиши мумкин

📝 Қонунчиликка кўра, педагоглар аттестация натижаларидан норози бўлганда, натижалар эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун мобайнида апелляция комиссиясига ёзма равишда ариза (шикоят) беришлари мумкин.

Ариза (шикоят) рўйхатга олинган кундан бошлаб 10 кун муддатда, қўшимча ўрганишлар талаб этилганда эса малака тоифаси сертификатлари шакллантирилгунга қадар кўриб чиқилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
11😁4👍2🔥1🤣1
⚡️Мактаб ўзгарганда ота-оналар ўқувчининг emaktab.uz тизимидаги логинини янги мактаб администраторига тақдим этиши керак

Савол:

Яшаш жойимиз ўзгараётганлиги туфайли ўғлимни бошқа мактабга ўтказган эдик. Боланинг мактаби emaktab.uz платформасида қандай ўзгартирилади?

Жавоб:

Ўқувчини эски мактабидаги аккаунтини янги таълим муассасасига ўтказиш учун ота-она янги мактабга ҳужжатларни топшириш вақтида боланинг emaktab.uz тизимидаги логини маълумотларини янги мактаб администраторига тақдим этиши лозим.

Ўқувчи ходимлар томонидан янги таълим ташкилотига логини бўйича қабул қилингандан сўнг, профильида янги ташкилотга кириш таклифи келади. Кейин эса "Хавфсизлик" ёрлиғидаги шахсий профиль созламаларида ушбу таклифни қабул қилиш керак бўлади.

Шундан сўнг боланинг emaktab.uz платформасидаги профили янги мактабга кўчирилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
10💯1
⚡️Ҳурматли жисмоний тарбия ва мусиқа маданияти фанлари ўқитувчилари диққатига!

Хабарингиз бор, 25 октябрь куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим мактаблари жисмоний тарбия ва мусиқа маданияти фанлари ўқитувчилари учун аттестация синовларининг биринчи босқич жараёнлари ўтказилди.

➡️ Биринчи босқичда — бошқа фанлардан фарқли равишда мутахассислик фани (35 та) ва касб стандарти (5 та) бўйича бериладиган 40 та тест топшириғининг ҳар бири 1 балл билан баҳоланди (жами 40 балл).

➡️ Иккинчи босқич (амалий имтиҳон) — мусиқа маданияти фани Маданият вазирлиги ҳамда жисмоний тарбия фани Спорт вазирлиги томонидан ташкил этилиши белгиланган ва 60 баллик тизим асосида баҳоланади.

Яна бир муҳим жиҳат: Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 апрелдаги 264-сон қарорига кўра:

➡️ жисмоний тарбия ва мусиқа маданияти фанларидан олий ёки биринчи малака тоифасига эга ҳамда тегишли талабларга жавоб берадиган педагоглар аттестация синовларининг биринчи босқич натижалари асосида “Йил ўқитувчиси” танловида иштирок этишади.

➡️ Бунда танловда иштирок этмоқчи бўлган мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия фанлари педагогларига юқорида келтириб ўтилган 40 та тест саволларига қўшимча равишда педагогик маҳорат бўйича 10 та тест саволига жавоб беришди (жами 50 та савол).

"Йил ўқитувчиси” танлови бўйича бериладиган синовлар (50 та савол) қуйидаги тартибда баҳоланди:

➡️ мутахассислик фанидан — 35 та савол (ҳар бири 3,1 балдан);
➡️ педагогик маҳорат бўйича — 10 та савол (ҳар бири 2,1 балдан);
➡️ касб стандарти бўйича — 5 та савол (ҳар бири 1,1 балдан).

☝️Эътибор беринг: Мусиқа маданияти ҳамда жисмоний тарбия фанлари ўқитувчиларининг малака тоифа синов натижалари фақат мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича баҳоланди (40 та савол, ҳар бир тўғри жавоб учун 1 балдан, жами 40 балл). Педагогик маҳорат фанидан олинган баллар малака тоифаси синови натижаларига қўшилмади.

➡️ Агар педагог “Йил ўқитувчиси” танловида қатнашишни истамаса, мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича 40 та тест топшириғини бажаради ва бу аттестация жараёни учун етарли ҳисобланади.

➡️ “Йил ўқитувчиси” танловида иштирок этиш истагида бўлган ҳамда тегишли талабларга жавоб берадиган педагоглар педагогик маҳорат бўйича қўшимча 10 та саволга жавоб берди (шунингдек, қўшимча вақт ҳам ажратилган).

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
22
#Эслатма
⚡️Мактабларда II чорак дарслари 10 ноябрь (душанба) кунидан бошланади

Мактабларда таътил муддатлари Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилдаги "Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига асосан белгиланган.

Қарорга кўра:

➡️ кузги таътил - 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун давом этади ва II чорак дарслари эса 10 ноябрь кунидан бошланади.

👉
@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
14😢8🔥1
Аттестациядан ўта олмаган ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар ишдан бўшатиладими?

Савол:

Ўрта махсус маълумотли ўқитувчиман. Директоримиз кузги аттестацияда қатнашишим кераклиги, агар унда етарли балл тўплай олмасам, ишдан бўшатилишим ҳақида огоҳлантириш берди.

Ўрта махсус маълумотли ўқитувчиларга аттестацияда фақат бир марта имконият берилади, холосми?

Халқ таълими инфо жавоби:

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб, биринчи маротаба олий маълумотга эга бўлмаган педагогларни аттестациядан ўтказиш жараёнлари бошланади.

➡️ унда аттестация тест синовларига жалб қилинган олий маълумотга эга бўлмаган педагог кадрларга малака тоифалари берилмайди, бунда улар лавозимини сақлаб қолишлари керак бўлади.

Яъни, олий маълумотга эга бўлмаган педагог кадрлар:

➡️ 55 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса аттестациядан ўрган, лавозими сақланган;

➡️ 55 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса аттестациядан ўтмаган, ўқитувчи лавозимига мувофиқ эмас, деб ҳисобланади.

➡️ Олий маълумотга эга бўлмаган педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган тақдирда, иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

➡️ Яъни, бу вазиятда аттестациядан ўта олмаган ўрта махсус маълумотли ўқитувчини ишдан бўшатиш ёки бўшатмаслик мактаб директорининг ихтиёрида бўлиб, биринчи аттестация жараёнида уларнинг ишда қолиш ёки қолмаслигини директор ҳал қилади.

➡️ Мактаб директори меҳнат шартномасини бекор қилмаган тақдирда, навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган олий маълумотга эга бўлмаган педагог кадр навбатдан ташқари аттестацияга кўпи ҳилан кетма-кет икки марта жалб этилади.

➡️ Бунда икки мартадан бирортасида ҳам навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган ёки узрли сабабсиз (касалликка чалиниши оқибатида меҳнатга қобилиятсизлик даврида ҳамда давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлигидан ташқари ҳолларда) аттестацияда иштирок этмаган педагог кадр билан тузилган меҳнат шартномаси меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бекор қилинади.

➡️ Аттестациядан ўта олмаган олий маълумотга эга бўлмаган педагог кадрларни кетма-кет икки марта навбатдан ташқари аттестацияга жалб этишга педагог кадр фаолият кўрсатаётган таълим ташкилотининг раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади.

➡️ Аттестациядан ўта олмаганлиги сабабли меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда педагогларнинг меҳнат шартномаси (ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли) бекор қилинган тақдирда, педагог кадр фақат ўз хоҳиши билан навбатдан ташқари Касбий сертификатлаш синовида иштирок этиб, сертификатни қўлга киритган ҳолдагина, яна педагог сифатида ишга қабул қилиниши мумкин бўлади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
26😁1
⚡️Душанба, 10 ноябрь куни математика фани ўқитувчилари аттестация тестига киради

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун жорий йилнинг август-декабрь ойларида ўтказиладиган малака тоифа синовлари вақти белгиланган эди.

Унга кўра:

➡️ 10-11 ноябрь (2 кун): Математика;

Эслатма: Педагоглар малака тоифа (тест) синовларига фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картасининг аслини олиб келишлари сўралади.

Эртанги аттестация тести синовларида иштирок этадиган устозларга омад тилаймиз.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
19😢4👍2🔥2
⚡️Эртага, 10 ноябрь мактабларда II чорак дарслари бошланади, II чорак 27 декабрь кунига қадар давом этади

Мактабларда таътил муддатлари Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилдаги "Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига асосан белгиланган.

Қарорга кўра:

Мактаб ўқувчилари учун кузги таътил 6 календарь кун давом этади, II чорак 10 ноябрь (душанба) кунидан бошланади. II чорак дарслари эса 27 декабрь кунига қадар давом этади, қишки таътил 28 декабрдан бошланиб, 14 календарь кун давом этади.

👉
@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
19👍4🔥2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Сурхондарёда собиқ директор мактабда ўзини ёқиб юбормоқчи бўлди

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманидаги 39-мактабда 15 йил директор бўлиб ишлаган аёл ишдан бўшатилгандан кейин янги раҳбар фаолиятини бошлашига қаршилик кўрсатди.

📅 13 октябрь куни мактабда янги директорни тайинлаш жараёнида у ўзини бензин билан ёқиб юбормоқчи бўлган. Яхшики, ҳеч ким жароҳат олмаган.

Маълумотларга кўра, З.А. 2010 йилдан 2025 йил 16 сентябргача директор лавозимида ишлаган. У меҳнат шартномаси бекор қилингач, қаршилик билдирган.

Ҳозир мактабда янги раҳбар Э.А. ишни бошлаган ва ўқув жараёни одатий тарзда давом этмоқда.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
22😁11😱5🤣4👍3😢3🔥1
⚡️Бугун ва эртага математика фани ўқитувчилари аттестация тестига киради

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун жорий йилнинг август-декабрь ойларида ўтказиладиган малака тоифа синовлари вақти белгиланган эди.

Унга кўра:

➡️ 10-11 ноябрь (2 кун): Математика;

Эслатма: Педагоглар малака тоифа (тест) синовларига фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картасининг аслини олиб келишлари сўралади.

Аттестация тести синовларида иштирок этадиган устозларга омад тилаймиз.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
16👍3🔥3
⚡️Совуқ об-ҳаво шароитида ўқувчи қизларнинг мактабга шим кийишларига рухсат берилади

Савол:

Кунларнинг совий бошлагани ва қизимнинг саломатлиги сабабли мактабда ўқийдиган қизимга шим кийдирган эдим, мактаб маъмурияти қизимни уйга қайтариб юборди. Айтингчи, совуқ ҳавода ўқувчи-қизларга мактабга шим кийиб бориш мумкинми?

Жавоб:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Низомга асосан (2018 йил 15 августда қабул қилинган) совуқ об-ҳаво шароитида ўқувчи қизларга мактаб формасига мос классик услубдаги шим кийишга рухсат берилади.

❗️Эслатиб ўтамиз: Ўқувчилар учун ягона мактаб формаси талаби 2025 йилгача босқичма-босқич жорий этилиши белгиланган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
21👍3🔥2
⚡️Эртага, 11 ноябрь “Менинг мактабим” лойиҳасида овоз бериш босқичи бошланади

Эртага, 11 ноябрь соат 00:00 да саралашдан ўтган лойиҳаларга овоз бериш босқичи бошланади. Мазкур жараён 20 ноябрь соат 23:59 га қадар давом этади.

❗️Фаол бўлинг, ўз мактабингиз учун ташаббус кўрсатинг, имкониятни қўлдан бой берманг!


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
18👍5🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Қўлланма: “Менинг мактабим” лойиҳаси доирасида овоз бериш тартиби қандай?

Юқоридаги видео орқали “Менинг мактабим” лойиҳасида қай тарзда овоз бериш мумкинлиги тўғрисида маълумот берилади.

Эслатиб ўтамиз, овоз бериш босқичи жорий йилнинг 20 ноябрига қадар ўтказилади.

📲“Очиқ бюджет” порталида мактабингиздаги ўзингиз муҳим деб билган лойиҳага овоз беринг!

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
11👍1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бугун, 11 ноябрь – Касаба уюшмалари (Профсоюз) куни

2020 йил 23 ноябрдаги ЎРҚ-648-сон Қонуни билан "11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни" деб белгиланган.

Касаба уюшмаси – фуқароларнинг меҳнат фаолияти ёки ўқиш тури бўйича умумий манфаатлар боғлаб турадиган ихтиёрий жамоатчилик бирлашмаси.

Касаба уюшмалари мақсади – ўз аъзоларининг меҳнат ҳамда бошқа ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ёқлаб чиқиш ва ҳимоя қилиш.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
9👍2😁1🎉1
#Биласизми
⚡️Совуқ ёки кунниг қисқариб кетганлиги сабабли дарслар вақтини 45 дақиқадан 40 дақиқага қисқартириш мумкин эмас

Савол:

Ассалому алайкум. Ҳаво ҳароратининг совуганлиги ҳамда куннинг қисқариб кетганлиги муносабати билан мактабларда дарс вақтини 45 дақиқадан 40 дақиқагача ўзгартириб, танаффуслар вақтини 5 дақиқагача қисқартирсак бўладими?

Жавоб:

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим тўғрисида"ги Низомнинг 25-бандида таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишдаги аниқ муддатлар белгилаб берилган.

Яъни, таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда қуйидаги муддатларга тўлиқ амал қилинади:

➡️ ўқув йилининг давомийлиги 34 ҳафта (I синфлар учун 33 ҳафта);

➡️ ўқув ҳафтасининг давомийлиги — 6 кун (педагогик кенгашнинг қарорига кўра I-IV синфлар учун 5 кун);

➡️ дарс машғулотининг давомийлиги — 45 дақиқа;

➡️ дарс машғулотлари оралиғидаги танаффуснинг давомийлиги — 5-10 дақиқа (ўқув куни ўртасидаги танаффуснинг давомийлиги — 15-30 дақиқа).

❗️Мактаб маъмурияти юқорида белгилаб берилган муддатларга тўлиқ риоя қилиши зарур. Хулоса қилиб айтганда дарс жараёни вақтини 45 дақиқадан 40 дақиқага қисқартириш мумкин эмас. Аммо дарс машғулотлари оралиғидаги танаффусларнинг давомийлигини 5 дақиқагача қисқартириш мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
20🔥3👍1
⚡️Энди ЧҚБТ раҳбарларига ҳам 20 фоизгача устама тўланади

Ҳукуматнинг 2025 йил 3 ноябрда "Умумий ўрта таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари ва “Жасорат мактаблари” фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 688-сон қарори қабул қилинди.

📜Қарорга кўра, ЧҚБТ раҳбарларига уларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари (KPI) асосида эришилган натижадорлигидан келиб чиқиб, базавий тариф ставкасининг 20 фоизигача миқдорда қўшимча ҳар ойлик устама тўланади.

📋Ушбу устама Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари харажатлар сметаларида шакллантириладиган ходимларни моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси доирасида тўланади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
17😢1
⚡️Эртага, 12 ноябрь кимё ва физика фанлари ўқитувчилари аттестация тестига киради

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун жорий йилнинг август-декабрь ойларида ўтказиладиган малака тоифа синовлари вақти белгиланган эди.

Унга кўра:

➡️ 12 ноябрь (1 кун): Кимё; Физика фанлари ўқитувчилари аттестация тестига киради. (29 октябрдан 12 ноябрга кўчирилган)

Эслатма: Педагоглар малака тоифа (тест) синовларига фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картасининг аслини олиб келишлари сўралади.

Эртанги аттестация тести синовларида иштирок этадиган устозларга омад тилаймиз.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
15🎉1