Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
109K subscribers
3.61K photos
4.85K videos
562 files
12K links
📚 @XTV_UZ Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал

☑️ Биз сизга тақдим этамиз:

🆕 Таълим янгиликлари
🗂 Иш ҳужжатлари
📝 Ишланмалар
📺 Видеолавҳалар
📷 ️Фотолавҳалар

☎️ Реклама учун: @talimads
Download Telegram
⚡️Эртага, 3 ноябрь бошланғич таълим ўқитувчилари учун аттестация синовлари бошланади

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун жорий йилнинг август-декабрь ойларида ўтказиладиган малака тоифа синовлари вақти белгиланган эди.

Унга кўра:

➡️ 3-7 ноябрь (5 кун): Бошланғич таълим ўқитувчилари аттестация тестига киради.

Эслатма: Педагоглар малака тоифа (тест) синовларига фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картасининг аслини олиб келишлари сўралади.

Эртанги аттестация тести синовларида иштирок этадиган устозларга омад тилаймиз.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
32👍6🔥2
⚡️Аттестация жараёнларини онлайн кузатиб бориш мумкин

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан педагог кадрларни аттестатсиядан ўтказиш жараёнларини шаффоф ташкил этиш мақсадида тест синовларини тўғридан-тўғри эфир орқали (реал вақт режимида) кузатиб бориш имконияти яратилган.

📹Жараёнларни қуйидаги ҳавола орқали кузатиб боришингиз мумкин: 

➡️ https://cams.uzedu.uz/

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
7💯2👍1
⚡️Вазирлик ҳар бир тест топшириғи ва билдирилган эътирозлар юзасидан асосли изоҳ беришга тайёр

Ижтимоий тармоқларда малака-синов (аттестация) жараёнлари ҳақида турлича фикрлар, баҳслар юзасидан вазирлик расмий муносабат берди:

❗️Ҳурматли педагоглар!

➡️ Аттестация натижаларидан норози бўлган педагоглар тест жараёнининг ўзида платформа орқали тегишли тест топшириғи бўйича эътирозларини ёзиб қолдиришлари мумкин.

➡️ Шунингдек, натижалар эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида pedagog.uzedu.uz платформасидаги шахсий саҳифалари орқали ёки ёзма шаклда апелляция мурожаатини юбориш ҳуқуқига эга.

➡️ Вазирлик ҳар бир тест топшириғи ва билдирилган эътироз юзасидан асосли изоҳ беришга тайёр эканлигини маълум қилади. Бунинг учун (71) 207-79-79 телефон рақамлари ҳам доимий ишлаб турибди.

➡️ Афсуски, жараёндан ўз фойдаси йўлида фойдаланишга уриниш ҳолатлари ҳам учраб турибди. Етарли балл тўплай олмаган педагоглардан турли чора-тадбирлар учун (адвокат хизмати 100 млн сўм) маблағ йиғишга даъватлар, аттестациядан ўтказиб қўйиш билан боғлиқ турли асоссиз таклифлар ҳамда айрим тест саволларини нотўғри шаклда, мазмунини ўзгартириб ижтимоий тармоқларга тарқатиш ҳолатлари содир бўлмоқда. Бу бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

➡️ Вазирлик ҳар бир мурожаатларни кўриб чиқиб, изоҳ беришга тайёрлигини яна бир бор эслатади. Агар тақдим этилган изоҳлардан педагог қониқмаса, у ҳолда суд тартибида мурожаат қилиш имконияти мавжуд. Бундай ҳолларда низолар амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

➡️ Шунингдек, ОАВ билан ҳам ҳамкорлик, саволларга очиқ жавоб беришга тайёрлигимизни ҳам маълум қиламиз. Яқин орада матбуот анжумани ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

➡️ Ҳурматли педагоглар, унутманг, фаолиятингизга доир ҳар бир муваффақият ўз билимингиз ва касбий салоҳиятингиз ортидан келади. Вазирлик доимо ўқитувчиларни қўллаб-қувватлайди, педагогларнинг ҳуқуқ ва манфаатини ҳимоя қилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
30😁8👍5🤣5🔥2
⚡️Эртага, 4 ноябрь кунида ҳам бошланғич таълим ўқитувчилари аттестация тестига киради

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун жорий йилнинг август-декабрь ойларида ўтказиладиган малака тоифа синовлари вақти белгиланган эди.

Унга кўра:

➡️ 3-7 ноябрь (5 кун): Бошланғич таълим ўқитувчилари аттестация тестига киради.

Эслатма: Педагоглар малака тоифа (тест) синовларига фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картасининг аслини олиб келишлари сўралади.

Эртанги аттестация тести синовларида иштирок этадиган устозларга омад тилаймиз.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
27🎉1
#Биласизми
⚡️Ўқувчиларнинг таътил пайтидаги хатти-ҳаракатлари учун 100 фоиз ота-оналар жавоб беради

➡️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 27 июнь кунги 190-сон билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим муассасаси директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ва синф раҳбарларининг лавозим йўриқномасини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига мувофиқ таълим муассасасидан ташқарида дарсдан кейинги ва таътил пайтидаги ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ота-оналар жавоб беради.

➡️ Синф раҳбарлари эса жавобгарликка тортилмайди. Демак бундай ҳолатларда нафақат синф раҳбарига, балки директор ўринбосарларига нисбатан ҳам интизомий жазо чоралари қўлланилмайди.

➡️ Шуни ҳам унутмаслик керакки, Ўзбекистон Республикаси "Оила кодекси"нинг 73-моддасида ота-оналар фарзандларини тарбиялашга масъул эканлиги баён этилган. Улар фарзандларининг саломатлиги, ақлий, жисмоний, маънавий ва ахлоқий ривожланиши учун ғамхўрлик қилишлари шарт.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
17👍6💯1
⚡️Дарс бўлмаган даврда ҳам ўқитувчилар мактабда фаолият юритиши зарур

Савол:

Мактабларда таътил бўлган вақти ҳам ўқитувчи ишга чиқиши керакми?

Жавоб:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 114-моддасига мувофиқ, ходим иш тартиби ёки графигига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўз меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт иш вақти ҳисобланади.

Меҳнат кодексининг 125-моддасида иш берувчи ходимнинг ишлаган вақтини ҳисоблаб бориши шартлиги белгиланган. Иш берувчи ходимга бажарган иши учун ҳақ тўлайди (Меҳнат кодексининг 154-моддаси).

Қонунчиликка мувофиқ, умумий ўрта-таълим муассасалари педагог ходимлари ўз фаолиятини намунавий йиллик иш режа асосида амалга оширишади.

Педагоглар иш режаси икки йўналишдаги тадбирлар мажмуасидан иборат бўлиб, қуйидаги икки йўналишда шакллантирилади:

➡️ ўқув-тарбия жараёнига оид;
➡️ ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараёнга оид.

Ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараёнга оид йиллик иш режада ҳар бир педагог ходимнинг лавозим мажбуриятлари ҳамда у билан тузилган меҳнат шартномасида белгиланган вазифалар билан бир қаторда ўқувчиларни баркамол ва маънавий етук инсон этиб тарбиялаш мақсадида уларнинг қобилият ва истеъдодларини ривожлантиришни назарда тутган ҳолда, фанларни ўзлаштиришда қийналаётган ва иқтидорли ўқувчилар билан алоҳида машғулотлар олиб бориши ҳамда педагог ходимнинг ўз устида мустақил ишлаши назарда тутилади.

Ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараён умумий ўрта таълим муассасасида олиб борилишини инобатга олган ҳолда, мактабда дарс бўлмаган даврда ҳам ўқитувчилар мактабда фаолият юритиши зарур.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
32👍7
⚡️Душанба куни дарси кўп ўқитувчиларга қийинда:))

Мактабларда I чоракнинг охирги дарси ҳам душанба, II чоракнинг биринчи дарс куни (10 ноябрь) ҳам душанба куни бўлади.


Мактабларда таътил муддатлари Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилдаги "Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига асосан белгиланган.

Қарорга кўра:

➡️ кузги таътил - 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун давом этади ва II чорак дарслари эса 10 ноябрь кунидан бошланади.

👉
@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
16👍2😁2💯1
#Биласизми
⚡️Тоифа сертификати берилган кундан бошлаб мазкур сертификат асосида ҳақ тўланади

Савол:

Аттестация тестида иштирок этиб олий тоифага ўтдим. Энди менга қачондан бошлаб мазкур тоифа бўйича иш ҳақи тўланади?

Жавоб:

Низомнинг 48-бандида педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади ҳамда уларнинг иш ҳақлари сертификат генерация қилинган кундан бошлаб қайта ҳисобланиши ёзилган.

Демак, тоифа сертификати берилган кундан бошлаб сиз мазкур тоифа сертификати асосида иш ҳақи олиб бошлайсиз.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
21👍5🔥1
#Биласизми
⚡️Mактаб ўқувчиларини ўзбошимчалик билан экскурсия ёки туристик саёҳатларга олиб бориш жавобгарликка сабаб бўлади

Савол:

Синф раҳбариман. Яқинда I чорак ҳам якунланди. Ўқувчиларим айлангани борайлик деб қўйишмаяпти. Автобус гаплашиб болаларни саёҳатга олиб чиқиб кетаётгандим.

Аммо, директоримиз танбеҳ бериб, аввал бу ҳақда масъулларни огоҳлантиришимиз керак деяпти. Саволим шундан иборатки, ўқувчиларни саёҳатга олиб бориш учун масъуллардан рухсат олишимиз шартми? Ахир бу болалар ва ота-оналарнинг розилиги билан бўляптику.


Халқ таълими инфо жавоби:

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарорига 2-иловада "Ўзбекистон Республикасида автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талаблар" белгиланган.

Ушбу йўриқноманинг 40-банди, 2-хатбошига кўра болалар, умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчиларининг экскурсия қилиш, туристик-экскурсия қилиш сафарларини ташкил этиш учун таълим муассасаси маъмурияти жўнаб кетиш санасини, йўналишни ва жўнаб кетувчилар сонини кўрсатган ҳолда тегишли равишда туман (шаҳар) ММТБга мурожаат қилиши лозим.

Бунда таълим муассасалари ўқувчиларининг экскурсия қилиш, туристик ва бошқа гуруҳлари жўнаб кетиши тўғрисида қарорлар қабул қилиш, қоидага кўра, жўнаб кетиш санасигача 3 суткадан кечикмай қабул қилинади.

Жўнаб кетиш учун туман (шаҳар) ММТБнинг рухсатномаси олингандан кейин таълим муассасаси маъмурияти (ташкилотчи) ташувчи билан шартнома тузиши мумкин.

Таълим муассасаси маъмурияти ташувчи билан шартнома тузилганидан кейин жўнаб кетиш санасигача уч иш кунидан кечикмай ҳаракатланиш санаси ва қатнов йўлини, шунингдек, барча йўловчилар рўйхатини, автобуслар тўғрисидаги маълумотларни кўрсатиб, ҳамроҳликни ташкил этиш учун буюртманомани Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматига киритади.

Шундан сўнг Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати томонидан болаларга ҳамроҳлик қилиш учун махсус ходимлар ажратилган ҳолда экскурсия ёки туристик саёҳатлар  ташкил этилиши мумкин.

☝️ Хулоса қилиб айтганда, болаларни саёҳатга олиб бориш учун бир қанча амалларни бажаришга тўғри келади. Mактаб ўқувчиларини ўзбошимчалик билан экскурсия ёки туристик саёҳатларга олиб бориш эса жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
20👍4🔥1
⚡️Эртага, 6 ноябрь кунида ҳам бошланғич таълим ўқитувчилари аттестация тестига киради

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун жорий йилнинг август-декабрь ойларида ўтказиладиган малака тоифа синовлари вақти белгиланган эди.

Унга кўра:

➡️ 3-7 ноябрь (5 кун): Бошланғич таълим ўқитувчилари аттестация тестига киради.

Эслатма: Педагоглар малака тоифа (тест) синовларига фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картасининг аслини олиб келишлари сўралади.

Эртанги аттестация тести синовларида иштирок этадиган устозларга омад тилаймиз.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
16👍1
Аттестация тестида “Товуқ қаерда тухум қўяди” деган савол тушди-ми?

Facebook ижтимоий тармоғида аттестация синовларида “Товуқ қаерда тухум қўяди” деган савол тушди мазмунидаги тарқалган хабарларга муносабат билдирилди:

Мазкур хабар фейк ва ҳақиқатга тўғри келмайди.

Эслатиб ўтамиз, нотўғри ахборот тарқатганлик учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланган, дейилган муносабатда.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣3112👍3
⚡️Навбатдан ташқари аттестация учун тўлов миқдорини БҲМнинг 50 фоизига тушириш таклиф қилинмоқда

Бу ҳақида ВМ Қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган.


1. Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

➡️ давлат хизматларини кўрсатишда педагог шахсларга тўловлар бўйича имтиёзлар қўллаш.

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган "Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал вамактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 21-банди биринчи хатбошисидаги “бир баравари” сўзлари “эллик фоизи” сўзлари билан алмаштирилсин.

➡️ ҳозирги 412 минг сўм ўрнига - 206 минг сўм (370 минг 800 сўм ўрнига - 185 минг 400 сўм).

☝️Мазкур ташаббус жорий йилнинг 15 сентябрь куни Муҳтарам Президентимиз томонидан Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида соҳа ходимлари билан ўтказилган мулоқотда таклиф қилинган эди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4825🔥3
⚡️ММТВ аттестация жараёнларида иштирок этган инглиз тили фани ўқитувчиларига мурожаат билан чиқди

Жорий йилнинг 30-31 октябрь кунлари инглиз тили фанидан бўлиб ўтган аттестация жараёнларидаги тест топшириқлари муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

➡️ Мазкур топшириқлар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий марказининг расмий саҳифаларида таҳлилий изоҳлар ҳам эълон қилинди.

➡️ Сизнинг ушбу тестлар бўйича савол ёки фикр-мулоҳазаларингиз бўлса, мутахассислар билан 5-15 ноябрь кунлари соат 09:00 дан 18:00 га қадар юзма-юз муҳокама қилиш учун Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий марказига мурожаат қилишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

Шунингдек, (71) 207-79-79 телефон рақами ишлаб турибди.

Биз барча саволларга асослантирилган жавобларни тақдим қиламиз.


Шу ўринда, педагогларнинг касбий фаолияти ва ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигимизни маълум қиламиз дейилади мурожаатда.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
13
⚡️Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги “Йил ўқитувчиси” танлови натижалари бўйича юзага келган саволларга изоҳ берди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 апрелдаги тегишли қарорига асосан, айни дамда ўтказилаётган малака (тест) синовлари натижалари “Йил ўқитувчиси” танловининг биринчи — саралаш босқичи сифатида ҳам белгиланган.

Биринчи ва олий тоифали педагогларнинг малака (тест) синов натижалари танловда иштирок этиш талабларига мос келган тақдирда, улар умумтаълим соҳаси ходимлари ўртасида ўтказиладиган “Йил ўқитувчиси” танловига номзодлар сафига қўшилади.

Тест синовлари жараёнида педагоглар платформада тест топшириқларини бошлашдан аввал, компьютер экранида махсус эслатма ва хабарнома пайдо бўлади. Унда синов натижаларининг “Йил ўқитувчиси” танловининг саралаш босқичи сифатида ҳисобланиши ҳақида маълумот берилган.

Педагоглар ушбу хабарнома билан танишганларидан сўнг, синов топшириқларини бажаришни бошлайдилар. Тест якунлангач, платформа автоматик тарзда икки турдаги натижани тақдим этади:

➡️ 1. Малака тоифаси аттестацияси натижалари — одатдаги баҳолаш тизими бўйича;

➡️ 2. “Йил ўқитувчиси” танлови бўйича натижалар — тўғри жавоблар сонига нисбатан танлов шкаласи асосида ҳисобланган балл кўринишида.

Шу кунларда айрим ижтимоий тармоқларда “Вазирлик педагогларнинг “Йил ўқитувчиси” натижаларини ўзгартириб қўймоқдами?” маъносидаги хабарлар тарқалди. Қуйида ушбу ҳолат бўйича батафсил тушунтириш бериб ўтамиз.

“Йил ўқитувчиси” танлови бўйича тест натижалари ҳисобланишига доир изоҳ берилди:

➡️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Аттестация ва “Йил ўқитувчиси” танлови доирасида ўтказилган тест синовларининг дастлабки натижалари бўйича қуйидагиларни маълум қилди.

➡️ Тест топшириқларининг биринчи блоки 40 та саволдан иборат бўлиб, шундан: 35 таси мутахассислик (асосий) фанига, 5 таси касбий стандартга оид саволлардир.

➡️ Бу саволлар тест вариантлари автоматик генерация қилиниш жараёнида аралаштирилган ҳолда жойлаштирилган.

➡️ Натижаларни ҳисоблашда 1–35-гача бўлган саволларга берилган тўғри жавоблар 3.1 баллга, 36–40-гача бўлган саволларга берилган тўғри жавоблар эса 1.1 баллга кўпайтирилиши керак эди.

➡️ Аммо вариантларда 1–40 рақамлар оралиғида мутахассислик ва касбий стандартга оид саволлар аралашиб тушгани кузатилган.

➡️ Натижада баъзи ҳолларда касбий стандарт саволлари учун 3.1 балл, мутахассислик фанлари учун эса 1.1 балл билан ҳисобланган.

➡️ Кейинги босқичда тизимда ушбу техник хатолик бартараф этилган педагогнинг натижаларига блоклар кесимида (мутахассислик ва касбий стандарт алоҳида) қайта аниқлик киритилди. Натижалар стандарт коэффициентлар асосида қайта жойлаштирилиб чиқилди.

➡️ Шу билан бирга, бу тузатишлар аттестация натижаларига ва тўғри жавоблар сонига таъсир кўрсатмаганлигини алоҳида таъкидлаймиз.

➡️ 2-босқич: Педагогик маҳорат бўйича (10 та тест топшириғи) ҳар бир тўғри жавоб учун — 2,1 балл берилган. Педагогик маҳоратдан тушган 10 та саволда барча баллар тўғри жойлаштирилган.

☝️Эслатиб ўтамиз, педагогларга тушган саволлар сони — мутахассислик фанидан 35 та ва касбий стандартдан 5 та — ҳеч қандай ўзгаришга учрамаган.

👉
@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
28🔥2👍1
#Биласизми
⚡️Педагоглар аттестация натижаларидан норози бўлганда, 10 кун ичида шикоят қилиши мумкин

📝 Қонунчиликка кўра, педагоглар аттестация натижаларидан норози бўлганда, натижалар эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун мобайнида апелляция комиссиясига ёзма равишда ариза (шикоят) беришлари мумкин.

Ариза (шикоят) рўйхатга олинган кундан бошлаб 10 кун муддатда, қўшимча ўрганишлар талаб этилганда эса малака тоифаси сертификатлари шакллантирилгунга қадар кўриб чиқилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
11😁4👍2🔥1🤣1
⚡️Мактаб ўзгарганда ота-оналар ўқувчининг emaktab.uz тизимидаги логинини янги мактаб администраторига тақдим этиши керак

Савол:

Яшаш жойимиз ўзгараётганлиги туфайли ўғлимни бошқа мактабга ўтказган эдик. Боланинг мактаби emaktab.uz платформасида қандай ўзгартирилади?

Жавоб:

Ўқувчини эски мактабидаги аккаунтини янги таълим муассасасига ўтказиш учун ота-она янги мактабга ҳужжатларни топшириш вақтида боланинг emaktab.uz тизимидаги логини маълумотларини янги мактаб администраторига тақдим этиши лозим.

Ўқувчи ходимлар томонидан янги таълим ташкилотига логини бўйича қабул қилингандан сўнг, профильида янги ташкилотга кириш таклифи келади. Кейин эса "Хавфсизлик" ёрлиғидаги шахсий профиль созламаларида ушбу таклифни қабул қилиш керак бўлади.

Шундан сўнг боланинг emaktab.uz платформасидаги профили янги мактабга кўчирилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
10💯1
⚡️Ҳурматли жисмоний тарбия ва мусиқа маданияти фанлари ўқитувчилари диққатига!

Хабарингиз бор, 25 октябрь куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим мактаблари жисмоний тарбия ва мусиқа маданияти фанлари ўқитувчилари учун аттестация синовларининг биринчи босқич жараёнлари ўтказилди.

➡️ Биринчи босқичда — бошқа фанлардан фарқли равишда мутахассислик фани (35 та) ва касб стандарти (5 та) бўйича бериладиган 40 та тест топшириғининг ҳар бири 1 балл билан баҳоланди (жами 40 балл).

➡️ Иккинчи босқич (амалий имтиҳон) — мусиқа маданияти фани Маданият вазирлиги ҳамда жисмоний тарбия фани Спорт вазирлиги томонидан ташкил этилиши белгиланган ва 60 баллик тизим асосида баҳоланади.

Яна бир муҳим жиҳат: Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 апрелдаги 264-сон қарорига кўра:

➡️ жисмоний тарбия ва мусиқа маданияти фанларидан олий ёки биринчи малака тоифасига эга ҳамда тегишли талабларга жавоб берадиган педагоглар аттестация синовларининг биринчи босқич натижалари асосида “Йил ўқитувчиси” танловида иштирок этишади.

➡️ Бунда танловда иштирок этмоқчи бўлган мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия фанлари педагогларига юқорида келтириб ўтилган 40 та тест саволларига қўшимча равишда педагогик маҳорат бўйича 10 та тест саволига жавоб беришди (жами 50 та савол).

"Йил ўқитувчиси” танлови бўйича бериладиган синовлар (50 та савол) қуйидаги тартибда баҳоланди:

➡️ мутахассислик фанидан — 35 та савол (ҳар бири 3,1 балдан);
➡️ педагогик маҳорат бўйича — 10 та савол (ҳар бири 2,1 балдан);
➡️ касб стандарти бўйича — 5 та савол (ҳар бири 1,1 балдан).

☝️Эътибор беринг: Мусиқа маданияти ҳамда жисмоний тарбия фанлари ўқитувчиларининг малака тоифа синов натижалари фақат мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича баҳоланди (40 та савол, ҳар бир тўғри жавоб учун 1 балдан, жами 40 балл). Педагогик маҳорат фанидан олинган баллар малака тоифаси синови натижаларига қўшилмади.

➡️ Агар педагог “Йил ўқитувчиси” танловида қатнашишни истамаса, мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича 40 та тест топшириғини бажаради ва бу аттестация жараёни учун етарли ҳисобланади.

➡️ “Йил ўқитувчиси” танловида иштирок этиш истагида бўлган ҳамда тегишли талабларга жавоб берадиган педагоглар педагогик маҳорат бўйича қўшимча 10 та саволга жавоб берди (шунингдек, қўшимча вақт ҳам ажратилган).

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
22
#Эслатма
⚡️Мактабларда II чорак дарслари 10 ноябрь (душанба) кунидан бошланади

Мактабларда таътил муддатлари Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилдаги "Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига асосан белгиланган.

Қарорга кўра:

➡️ кузги таътил - 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун давом этади ва II чорак дарслари эса 10 ноябрь кунидан бошланади.

👉
@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
14😢8🔥1
Аттестациядан ўта олмаган ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар ишдан бўшатиладими?

Савол:

Ўрта махсус маълумотли ўқитувчиман. Директоримиз кузги аттестацияда қатнашишим кераклиги, агар унда етарли балл тўплай олмасам, ишдан бўшатилишим ҳақида огоҳлантириш берди.

Ўрта махсус маълумотли ўқитувчиларга аттестацияда фақат бир марта имконият берилади, холосми?

Халқ таълими инфо жавоби:

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб, биринчи маротаба олий маълумотга эга бўлмаган педагогларни аттестациядан ўтказиш жараёнлари бошланади.

➡️ унда аттестация тест синовларига жалб қилинган олий маълумотга эга бўлмаган педагог кадрларга малака тоифалари берилмайди, бунда улар лавозимини сақлаб қолишлари керак бўлади.

Яъни, олий маълумотга эга бўлмаган педагог кадрлар:

➡️ 55 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса аттестациядан ўрган, лавозими сақланган;

➡️ 55 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса аттестациядан ўтмаган, ўқитувчи лавозимига мувофиқ эмас, деб ҳисобланади.

➡️ Олий маълумотга эга бўлмаган педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган тақдирда, иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

➡️ Яъни, бу вазиятда аттестациядан ўта олмаган ўрта махсус маълумотли ўқитувчини ишдан бўшатиш ёки бўшатмаслик мактаб директорининг ихтиёрида бўлиб, биринчи аттестация жараёнида уларнинг ишда қолиш ёки қолмаслигини директор ҳал қилади.

➡️ Мактаб директори меҳнат шартномасини бекор қилмаган тақдирда, навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган олий маълумотга эга бўлмаган педагог кадр навбатдан ташқари аттестацияга кўпи ҳилан кетма-кет икки марта жалб этилади.

➡️ Бунда икки мартадан бирортасида ҳам навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган ёки узрли сабабсиз (касалликка чалиниши оқибатида меҳнатга қобилиятсизлик даврида ҳамда давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлигидан ташқари ҳолларда) аттестацияда иштирок этмаган педагог кадр билан тузилган меҳнат шартномаси меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бекор қилинади.

➡️ Аттестациядан ўта олмаган олий маълумотга эга бўлмаган педагог кадрларни кетма-кет икки марта навбатдан ташқари аттестацияга жалб этишга педагог кадр фаолият кўрсатаётган таълим ташкилотининг раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади.

➡️ Аттестациядан ўта олмаганлиги сабабли меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда педагогларнинг меҳнат шартномаси (ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли) бекор қилинган тақдирда, педагог кадр фақат ўз хоҳиши билан навбатдан ташқари Касбий сертификатлаш синовида иштирок этиб, сертификатни қўлга киритган ҳолдагина, яна педагог сифатида ишга қабул қилиниши мумкин бўлади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
26😁1
⚡️Душанба, 10 ноябрь куни математика фани ўқитувчилари аттестация тестига киради

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун жорий йилнинг август-декабрь ойларида ўтказиладиган малака тоифа синовлари вақти белгиланган эди.

Унга кўра:

➡️ 10-11 ноябрь (2 кун): Математика;

Эслатма: Педагоглар малака тоифа (тест) синовларига фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картасининг аслини олиб келишлари сўралади.

Эртанги аттестация тести синовларида иштирок этадиган устозларга омад тилаймиз.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
19😢4👍2🔥2