Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
126K subscribers
2.69K photos
4.61K videos
418 files
10.8K links
📚 @XTV_UZ Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал

☑️ Биз сизга тақдим этамиз:

🆕 Таълим янгиликлари
🗂 Иш ҳужжатлари
📝 Ишланмалар
📺 Видеолавҳалар
📷 ️Фотолавҳалар

☎️ Реклама учун: @talimads
Download Telegram
⚡️Ўзбекистонда меҳнат қонунчилиги энг кўп бузилган соҳа ММТВ

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда меҳнат қонунчилиги энг кўп бузилган соҳалар рўйхати эълон қилинди

⁃ Халқ таълим муассасаларида – 5 612 та;
⁃ Мактабгача таълим муассасаларида – 2 173 та; 
⁃ Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида – 1 215 та;
⁃ Қишлоқ хўжалигида – 452 та;
⁃ Қурилиш ташкилотларида – 266 та меҳнат қонунчилигининг бузилиш ҳолатлари қайд этилган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Онлайн малака ошириш курслари фаоллаштирилмоқда, ҳозирча фақат 2 та фан фаоллаштиририлган

🗓 9 май соат 11:00 дан бошлаб А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтининг "Узлуксиз касбий таълим" электрон платформасида 2024 йил учун 2 та фан бўйича онлайн малака ошириш курслари бошланган.

Булар:

➡️ Иқтисодий билим асослари
➡️ Немис тили

⚠️ Қолган фанлар бўйича ҳам онлайн малака ошириш курслари қисқа фурсатда босқичма-босқич фаоллаштирилади.

Бизни кузатишда давом этинг!

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Sertifikat loyiha matni (98472).pdf
239.3 KB
⚡️Педагоглар кутаётган қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди: Б+ учун ҳам устама берилиши режалаштирилмоқда

Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Ёдингизда бўлса, аввалроқ ўқитувчиларга устама олиш учун бериладиган миллий сертификат бўйича бироз тушунмовчилик юзага келгани, Раш моделига ўтилиши ортидан қайси даражадаги сертификат устама берилиши сўроқ остида эканлигини айтилган эди.

Бу бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг қўшма қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Эътиборлиси, янги лойиҳада дастлабки ишлаб чиқилган лойиҳага қараганда ўқитувчилар томон енгиллик берилган. Яъни дастлабки лойиҳада умумтаълим фанлари бўйича миллий сертификатдан Раш модели бўйича А ва А+ даража кўрсатган ўқитувчиларга, бошланғич таълим (математика ва она тили ва адабиёт) учун эса С+ ва ундан юқори даражага устама берилиши назарда тутилган эди.

Аммо вазирлик билдирилган фикр ва таклифларни инобатга олиб, эски лойиҳани бекор қилган ҳамда янги лойиҳада талаб этилган минимал даражани бир поғонадан туширган ҳолда, умумтаълим фанлари учун Б+ даража (60 баллдан юқори), бошланғич таълим учун эса С даража (46 баллдан юқори) талаб этилишини белгилаган.

Лойиҳа 7 майда эълон қилинган бўлса, бугунгача 3 мингдан ортиқ изоҳлар қолдирилган.

Лойиҳа муҳокамаси 22 майга қадар давом этади. Лойиҳа муҳокамасига қуйидаги ҳавола орқали иштирок этишингиз мумкин:

➡️ https://regulation.gov.uz/oz/d/98472

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Манба: Ўқитувчиларнинг методик кунлари қайта жорий қилиниши мумкин

Хабарингиз бор, собиқ Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидовнинг 2022 йил 5 декабрдаги 372-сонли буйруғи билан ўқитувчиларнинг методик кунлари, фан ойликларини ўтказиш тартиби бекор қилинган эди.

Орадан икки йил ўтиб, методик кунлар “Касбий ривожланиш кунлари” сифатида қайта жорий қилиниши кутилмоқда. Бу ҳақда xalqtaliminfo.uz манбаси хабар берди.

Маълум бўлишича, қуйидагилар ўқитувчиларга “Касбий ривожланиш кунлари” сифатида белгиланмоқда:

➡️ Душанба – Аниқ фанлар (математика, информатика ва ахборот технологиялари) фани;

➡️ Сешанба – Филология фанлари (Она тили ва адабиёт, Ўзбек тили/рус тили);

➡️ Чоршанба – Табиий фанлар (физика ва астрономия, кимё, биология, география ва иқтисодиёт, табиий фан (Science));

➡️ Пайшанба – Ижтимоий фанлар (тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари, тарбия);

➡️ Жума – Хорижий тиллар;

➡️ Шанба – Амалий фанлар ва бошланғич таълим (тасвирий санъат, чизмачилик, мусиқа маданияти, технология, жисмоний тарбия, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик, бошланғич таълим).

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги_қўнғироқ_тадбирларини_ўтказиш_бўйича.pdf
232 KB
🔔“Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари жалб этилган ҳолда 8:00 дан 9:00 га қадар ташкил этилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан умумтаълим муассасаларида 2023-2024-ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.

Унга кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари:

➡️ жорий йилнинг 25 май куни соат 8:00 дан 9:00 га қадар ташкил этилади;

➡️ мактаб ўқувчилари сонидан келиб чиққан ҳолда фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари жалб этилади;

➡️ маҳалла фаоллари, ота-оналар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари билан ҳамкорликда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинган ҳолда ташкил этилади;

➡️ фахрий ўқитувчилар, ота-оналар, маҳалла фаоллари, ўрнак бўладиган мактабнинг собиқ битирувчилари таклиф этилади;

➡️ йил давомида намунали хулқ ва аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган иқтидорли битирувчилар рағбатлантирилади;

➡️ мактаб ҳаётида фаол иштирок этаётган, одоб-ахлоқи, интилувчанлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган ўқувчиларнинг ота-оналарига “Энг фаол ота”, “Жонкуяр она”, “Масъулиятли ота-она”, “Аълочи ўқувчи отаси”, “Билимли қиз онаси” номинациялари бўйича ташаккурномалар берилади.

🗂Тавсия матни билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
Сўнгги_қўнғироқ_тадбирларини_ўтказиш_бўйича.pdf
⚡️Битирувчиларга турли ресторан ва кафелар, хонадонларда “Битирув оқшомлари”ни ўтказиш тақиқланади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тавсиясига кўра, 2023-2024-ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш давомида қуйидагилар тақиқланади:

➡️ турли ресторан ва кафелар, хонадонларда “Битирув оқшомлари”ни ўтказиш, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестасияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул маблағларини йиғиш;

➡️ битирув тадбирларида ўқувчилардан қимматбаҳо совғалар учун пул йиғиш, битирув кечаларига атаб қиммат кийимлар олиш, енгил автомашиналарда сайр ташкил этиш.

➡️ ўқувчиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб хиёбонлар, истироҳат боғлари, чўмилиш ҳавзаларига бориши.

❗️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимдаги барча ходимлар, ота-оналар ҳамда кенг жамоатчилик вакилларидан жорий ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказишда мазкур тавсияларга амал қилишларини сўраб қолади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Vazir jamg`armasi ustama oladiganlar 2024.pdf
1.6 MB
⚡️Вазир устамасини оладиган педагоглар рўйхати тасдиқланди, мазкур педагоглар 9 ой мобайнида 5.775.000 сўм қўшимча устама олади

Вазирлик тизимида фаолият юритаётган 1 005 нафар малакали педагог кадрларга 2024 йил май ойидан 2025 йил январь ойига қадар (9 ой) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдори (ҳозирда 5 775 000 сўм)да ҳар ойлик устама тўлаб борилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
⚡️Андижонда мактаб директори ўринбосари ўқувчи қизларга тегажоғлик қилаётгани айтилмоқда

Бу ҳақда ўқувчиларнинг ота-оналари маълум қилган. Унда, мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари 6-синфда таҳсил олаётган айрим қизларга мунтазам равишда тегажоғлик қилиб келгани айтилади.

«Буларда бир қиз бор, синфхонага кирганда «завуч» шу қизнинг қўлидан ушлаб олаверар экан. У қиз исми айтилганда ғалати бўлиб, ерга қараб, қочиб кетгиси келаверар экан. Қизим синф раҳбарига «синфдошимизга тегинади, қандайдир ғалати қарайди», деса, синф раҳбари, ҳечқиси йўқ, у шундай тушунтиради, деб жавоб қилган. Ўқитувчилар бу нарсадан қўрқяпти, гапирмаяпти. Мурожаатчиларга кўра, директор ўринбосари дарсдан кейин 2-3 нафар қизларни хонасига олиб кириб кетади. Баъзи ҳолатларда дарс вақтида ҳам шундай бўлгани айтиляпти.

Қизиқ томони, ота-оналар мактаб раҳбариятига мурожаат қилса, раҳбарият директор ўринбосари унақа одам эмаслиги, ҳамма гап қизларнинг ўзида бўлиши мумкинлигини айтибди. 12-13 ёшли қизлар ҳақида гап кетяпти, Карл.

Вилоят ММТБга кўра, ҳолат ИИО орган ходимлари томонидан ўрганилмоқда, директор ўринбосари ўз хоҳиши билан бўшаш тўғрисида ариза ёзиб, касаллик таътилига чиқиб кетган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Аттестация натижаларидан норози бўлган барча информатика фани ўқитувчилари қайта тест топшириши мумкин

Жорий йил 15-16 апрель куни бўлиб ўтган аттестация тест синовлари вақтида testuzedu.uz платформасида носозликлар юзага келиб, ишламай қолганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Шундан сўнг вазирлик расмийлари фақат 16 апрель куни тест топшириқларини тўлиқ бажаришга улгурмаган педагогларгина қайта аттестациядан ўтказилишини маълум қилди.

Яъни, 15 апрель куни тест синовлари вақтида носозлик бўлмаганлиги учун фақат 16 апрель куни тестда иштирок этган педагогларгина қайта тест топшириши айтилганди.

Бугун бўлиб ўтган жонли мулоқотда эса вазирлик масъул ходими Сардор Рахимбоев барча педагогларнинг мурожаатини инобатга олган ҳолда, эндиликда аттестацияда 15 апрель куни иштирок этган информатика фани ўқитувчилари ҳам қайта тест топшириши мумкинлигини маълум қилди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Янги ишга кирган ўқитувчиларни касбий сертификатлаш имтиҳонлари 21-22 май кунлари ўтказилади

2023-2024-ўқув йилидан
бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотларида педагог касбига биринчи марта ишга қабул қилинган стажёр-ўқитувчилар  касбий сертификатлаш синовларига жалб этилиши ҳақида хабар берилган эди.

Жорий йилнинг 21-22 май кунлари илк маротаба ўқитувчиларни касбий сертификатлаш имтиҳонлари ўтказилади.

Назорат синови 50 та топшириқдан иборат бўлади, ҳар бир тўғри бажарилган топшириқ 2 балл билан баҳоланиб, назорат синови учун жами 100 балл берилади. Синови натижаси бўйича 56 ва ундан юқори балл тўплаган талабгор назорат синовидан ўтган ҳисобланади.

🗓 Биринчи маротаба назорат синовида иштирок этиб, ундан ўта олмаган талабгор учун навбатдан ташқари назорат синови ҳар йили янги ўқув йили бошлангунга қадар ташкил этилади.

💵 Қайта иштирок этиш учун талабгор томонидан БҲМнинг бир баравари миқдорида тўлов тўланади.

❗️Навбатдан ташқари назорат синовида иштирок этиб, етарли балл тўплай олмаган талабгор билан тузилган меҳнат шартномаси меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда бекор қилинади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Онлайн малака ошириш курслари фаоллаштирилмоқда, фаоллаштиририлган фанлар сони 5 тага етди

🗓 9 май соат 11:00 дан бошлаб А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтининг "Узлуксиз касбий таълим" электрон платформасида 2024 йил учун 2 та фан бўйича онлайн малака ошириш курслари бошланган.

Булар:

➡️ Иқтисодий билим асослари
➡️ Немис тили
➡️ Бошланғич таълим
➡️ Биология
➡️ Мусиқа маданияти


⚠️ Қолган фанлар бўйича ҳам онлайн малака ошириш курслари қисқа фурсатда босқичма-босқич фаоллаштирилади.

Хабарни мазкур фан ўқитувчиларига етказиб қўйинг!

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Мактаб ўқувчиларига олтин ва кумуш медаль бериш шартлари қандай?

Савол:

Мактаб ўқувчиларига олтин медаль бериш шартлари қандай? Шу ҳақида батафсил маълумот берсангиз.

Жавоб:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 154-сонли қарори билан умумий ўрта таълим муассасаларининг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби таcдиқланган.

Унга кўра:

➡️ Олтин медаль умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10- ва 11-синфларида барча фанлар бўйича якуний назоратлар, чораклик ва йиллик баҳолари аъло бўлган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларга берилади.

➡️ Кумуш медаль умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10- ва 11-синфларида барча фанлар бўйича йиллик баҳолари аъло бўлган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларга берилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент мактабларига ҳужжатлар қабули 1 июндан бошланади

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент мактабларига 2024-2025-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 1 июндан – 20 июнга қадар ОНЛАЙН шаклда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилади.

Президент мактабларига қандай ҳужжатлар талаб этилади?

Талабгорнинг:

➡️ туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;
➡️ фотосурати (охирги 2 ойда олинган);
➡️ ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг паспорт маълумотлари ва телефон рақамлари (доимий ишлаб турган телефон рақамлари) аниқ ва бехато киритилиши лозим;
➡️ баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган).

❗️Диққат: Талабгорнинг баҳолар табелидаги математика ва табиатшунослик фанларидан 4-синфдаги йиллик баҳолари "5" баҳо (аъло) бўлиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, Президент мактабларига 4-синфни тугатган ўқувчилар 5-синфга қабул қилинади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
⚡️Президент мактабларига ҳужжатлар қабули 1 июндан бошланади Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент мактабларига 2024-2025-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 1 июндан – 20 июнга қадар ОНЛАЙН шаклда ariza.piima.uz сайти орқали амалга…
⚡️Ижод мактабларига ҳам ҳужжатлар қабули 1 июндан бошланади

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Ижод мактабларига 2024/2025-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 1 июндан – 20 июнга қадар ОНЛАЙН шаклда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилади.

Ижод мактабларига қандай ҳужжатлар талаб этилади?

Талабгорнинг:

➡️ туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;
➡️ фотосурати (охирги 2 ойда олинган);
➡️ ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг паспорт маълумотлари ва телефон рақамлари (доимий ишлаб турган телефон рақамлари) аниқ ва бехато киритилиши лозим.

❗️Эслатиб ўтамиз, ижод мактабларига 6-синфни тугатган ўқувчилар 7-синфга қабул қилинади.

Ҳозирги кунда юртимиздаги мавжуд ижод мактаблари:

➡️ Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби;
➡️ Абдулла Орипов номидаги ижод мактаби
➡️ Исъҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактаби
➡️ Ибройим Юсупов номидаги ижод мактаби
➡️ Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби
➡️ Огаҳий номидаги ижод мактаби
➡️ Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби
➡️ Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактаби
➡️ Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми
⚡️Ўқувчиларнинг таътил пайтидаги хатти-ҳаракатлари учун 100 фоиз ота-оналар жавоб беради

➡️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 27 июнь кунги 190-сон билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим муассасаси директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ва синф раҳбарларининг лавозим йўриқномасини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига мувофиқ таълим муассасасидан ташқарида дарсдан кейинги ва таътил пайтидаги ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ота-оналар жавоб беради.

➡️ Синф раҳбарлари эса жавобгарликка тортилмайди. Демак бундай ҳолатларда нафақат синф раҳбарига, балки директор ўринбосарларига нисбатан ҳам интизомий жазо чоралари қўлланилмайди.

➡️ Шуни ҳам унутмаслик керакки, Ўзбекистон Республикаси "Оила кодекси"нинг 73-моддасида ота-оналар фарзандларини тарбиялашга масъул эканлиги баён этилган. Улар фарзандларининг саломатлиги, ақлий, жисмоний, маънавий ва ахлоқий ривожланиши учун ғамхўрлик қилишлари шарт.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
21 май 04-1126 ВММТБ.pdf
347.4 KB
⚡️«Сўнгги қўнғироқ» байрам тадбирининг тантанали қисми учун намунавий сценарий

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан умумий ўрта таълим муассасаларида «Сўнгги қўнғироқ» тадбирининг тантанали қисмини ўтказиш учун намунавий сценарий ишлаб чиқилди.

🗂Сценарий билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фан ўқитувчилари emaktab.uz тизимида қандай тартибда 4-чоракни ёпишлари керак?

10-11-синфлар:

➡️ 0.5 ва 1 соатлик дарслар учун:

3-4-чорак ўртача балларнинг ўртача баҳоси 4-чорак устунига киритилади;
2-ярим йиллик устунига 4-чорак баҳолари кўчириб қўйилади йиллик устунига биринчи ва иккинчи ярим йиллик баҳоларнинг ўртача баҳоси қўйилади;
имтихон йўқ фанлардан имтихон устунига "Х" белгиси(автоматик қўйилади қўйилади;
имтихони бўлса, йиллик билан имтихон баҳосининг ўртача натижа устунига қўйилади;
натижа устунига йиллик устунидаги баҳо кўчирилади.

➡️ 2 ва ундан ортиқ соатли дарс учун:

3-4-чорак баҳоларининг ўртача баҳоси 2-ярим йиллик устунига киритилади;
йиллик устунига биринчи ва иккинчи ярим йиллик баҳоларнинг ўртачаси қўйилади;
имтихон йўқ фанлардан имтихон устунига катта "Х" белгиси (автоматик қўйилади) қўйилади;
имтихон бўлса, йиллик билан имтихон баҳосини ўртача баҳоси натижа устунига қўйилади;
натижа устунига йиллик устунидаги баҳо кўчирилади.
Манба.

Ҳамкасбларингизга ҳам улашинг.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
⚡️Мактаб ўқувчиларига олтин ва кумуш медаль бериш шартлари қандай? Савол: Мактаб ўқувчиларига олтин медаль бериш шартлари қандай? Шу ҳақида батафсил маълумот берсангиз. Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 154…
⚡️Мактаб битирувчиларига бериладиган олтин ва кумуш медаллар ОТМга киришда имтиёз тақдим этмайди

Савол:

​Иқтидорли мактаб ўқувчиларига бериладиган олтин ва кумуш медаллар олий таълим муассасаларига кириш учун имтиёз берадими?

Жавоб:

Мактабларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланиши олий ўқув юртига киришида алоҳида имтиёз тақдим этмайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 февралдаги 154-сонли қарори асосида тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби тўғрисида”ги низомда олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланган ўқувчиларга имтиёзлар берилиши кўзда тутилмаган.

☝️ Шу ўринда таъкидлаш жоизки, олтин ва кумуш медаллар аъло баҳоларда ўқиган ўқувчиларга берилишини инобатга олсак, кириш имтиҳонларида алоҳида имтиёзли баллар берилмасада, ўқувчилар ўз билимини кўрсата олиши лозим. Қолаверса, олий ўқув юртига кириш учун талабгор ёшларга тенг имкониятлар тақдим этилиши мақсадга мувофиқ.

Бундан кўзланган мақсад ўқувчиларни таълим олишга бўлган қизиқишларини янада ошириш, улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш, коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш ва иқтидорли ўқувчилар билимини рағбатлантиришдан иборат.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from SAGA learning centre
⚡️SAGA O‘QUV MARKAZIDA YOZGI QABUL BOSHLANDI...

SAGA o‘quv markazi barcha uchun mos keladigan maxsus guruhlarga YOZGI QABULNI boshladi.

Bunda o‘quvchilar quyidagi guruhlarga quyidagi fanlardan qabul qilinadi:

➡️ ONA TILI VA ADABIYOT (5-sinfdan boshlab);
➡️ MATEMATIKA:
Bolalar uchun (1 ta noldan boshlanadigan guruh);
Abituriyentlar uchun (majburiy blokka 1 ta guruh);
➡️ FIZIKA (7-sinfdan boshlab);
➡️ KIMYO (7-sinfdan boshlab);
➡️ BIOLOGIYA (5-sinfdan boshlab);
➡️ MENTAL ARIFMETIKA (bolalar uchun 1 ta guruh);

Xorijiy tillar uchun:

➡️ INGLIZ TILI:
Bolalar uchun (1 ta noldan boshlanadigan guruh);
IELTS (B2 va undan yuqori darajaga ega bo’lganlar uchun);
CEFR (aprel-may oyi imtihonidan B1 darajani olganlar uchun);
Grammatika (noldan, qizil, ko’k murphy va undan yuqori darajadagi grammatikani o’rganmoqchi bo’lganlar uchun);

➡️ RUS TILI:
Bolalar uchun (1 ta noldan boshlanadigan guruh);
O‘qituvchilar uchun (Attestatsiyaga tayyorgarlik ko‘rmoqchi bo‘lgan o‘qituvchilar uchun 1 ta guruh).

➡️ KOREYS TILI:
Eps-Topik, Topik.

☝️Diqqat qiling: yangi guruhlarda darslar 3-iyun sanasidan boshlanib, haftasiga 3 kun (dushanba, chorshanba, juma yoki seshanba, payshanba, shanba kunlari) 2 soatdan olib boriladi.

Darslarimiz uchun ro'yxatdan o'ting va yozgi ta'tilni sermazmun o‘tishini kafolatlang, chunki bizda darslar sifati kafolatlanadi.😉

⌛️ Kursga yozilish uchun o‘quv markazi qabulxonasiga murojaat qiling yoki quyidagi raqamlarga bog‘laning:

☎️ +998948960090
☎️ +998990632020

SAGA o‘quv markazidagi kurslarga onlayn yozilish uchun ➡️ MANA BU YERNI bosing.

📍Manzil: Surxondaryo viloyati Angor tumani Navro'z mahallasi At-Termiziy ko'chasi 29-uy, "SAGA" o‘quv markazi.

📍Mo'ljal: Angor tumani 1-sonli bog‘cha yoni (Marks chorrahasi)

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib
boring
: 💬Telegram📹Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ҳар йили 1 июлга қадар мактаб ходимлари учун устама миқдори белгиланади

Савол:

Янги ўқув йили учун 823-қарор бўйича белгиланадиган устамага ҳужжатларни қачонгача топшириш керак?

Жавоб:

➡️ Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, умумтаълим муассасалари ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам бериш умумтаълим муассасаларида ташкил этиладиган устамалар белгилаш, моддий рағбатлантириш ва моддий ёрдам бериш бўйича ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилади;

➡️ Ишчи гуруҳ ўзига юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, ҳар йили 1 июлга қадар умумтаълим муассасасининг ҳар бир педагог, психолог ва кутубхона ходимлари фаолиятини баҳолайди ва навбатдаги ўқув йили учун юқори натижа кўрсатган педагог, психолог ва кутубхона ходимлари базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама миқдорини белгилайди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔔Ниҳоят, эртага 25 май мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” чалинади ва 2023-2024-ўқув йили ҳам якунланади

Тавсияга кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари:

➡️ жорий йилнинг 25 май куни соат 8:00 дан 9:00 га қадар ташкил этилади;

➡️ мактаб ўқувчилари сонидан келиб чиққан ҳолда фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари жалб этилади;

➡️ маҳалла фаоллари, ота-оналар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари билан ҳамкорликда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинган ҳолда ташкил этилади;

➡️ фахрий ўқитувчилар, ота-оналар, маҳалла фаоллари, ўрнак бўладиган мактабнинг собиқ битирувчилари таклиф этилади;

➡️ йил давомида намунали хулқ ва аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган иқтидорли битирувчилар рағбатлантирилади;

➡️ мактаб ҳаётида фаол иштирок этаётган, одоб-ахлоқи, интилувчанлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган ўқувчиларнинг ота-оналарига “Энг фаол ота”, “Жонкуяр она”, “Масъулиятли ота-она”, “Аълочи ўқувчи отаси”, “Билимли қиз онаси” номинациялари бўйича ташаккурномалар берилади.

“Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш давомида қуйидагилар тақиқланади:

➡️ турли ресторан ва кафелар, хонадонларда “Битирув оқшомлари”ни ўтказиш, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестасияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул маблағларини йиғиш;

➡️ битирув тадбирларида ўқувчилардан қимматбаҳо совғалар учун пул йиғиш, битирув кечаларига атаб қиммат кийимлар олиш, енгил автомашиналарда сайр ташкил этиш.

➡️ ўқувчиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб хиёбонлар, истироҳат боғлари, чўмилиш ҳавзаларига бориши.

❗️ ММТВ тизимдаги барча ходимлар, ота-оналар ҳамда кенг жамоатчилик вакилларидан жорий ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказишда мазкур тавсияларга амал қилишларини сўраб қолади.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM