Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
126K subscribers
2.69K photos
4.61K videos
418 files
10.8K links
📚 @XTV_UZ Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал

☑️ Биз сизга тақдим этамиз:

🆕 Таълим янгиликлари
🗂 Иш ҳужжатлари
📝 Ишланмалар
📺 Видеолавҳалар
📷 ️Фотолавҳалар

☎️ Реклама учун: @talimads
Download Telegram
⚡️Президент мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар умумий ўрта таълим муассасалари учун “таянч мактаб” этиб белгиланди

❗️“Ўзбекистон – 2030” стратегияси қабул қилинди.

Президент Фармони (ПФ–158-сон, 11.09.2023 й.) билан “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тасдиқланди ҳамда уни 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича Президент қарори (ПҚ–300-сон, 11.09.2023 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси қуйидаги 5 та устувор йўналиш ҳамда 100 та мақсаддан иборат:

🔹ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш;

🔹барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш;

🔹сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;

🔹қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш;

🔹“хавфсиз ва тинчликсевар давлат” тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш.

🔘Қарорга кўра, 2024 йил 1 январдан:

давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига оқсил, витамин ва минераллар билан бойитилган сут, йод билан тўйинтирилган нон маҳсулотлари берилиши йўлга қўйилади;

Хоразм вилоятининг Қўшкўпир ва Хонқа туманларида эксперимент тариқасида, барча бошланғич синф ўқувчилари таълим планшетлари билан таъминланиб, келгусида мазкур тажриба республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич жорий этилади;

банкларнинг нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун қиймати 20 миллиард сўмгача кредитлар бўйича, фоиз ставкаси асосий ставкадан ошадиган, лекин унинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация тақдим этиш амалиёти йўлга қўйилади.

🔘 2023/2024 ўқув йилидан:

умумий ўрта таълим муассасалари 10-синф ўқувчиларини касб-ҳунарларга ўргатиш курслари жорий этилади;

Президент мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар умумий ўрта таълим муассасалари учун “таянч мактаб” этиб белгиланади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
⚡️Президент мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар умумий ўрта таълим муассасалари учун “таянч мактаб” этиб белгиланди ❗️“Ўзбекистон – 2030” стратегияси қабул қилинди. Президент Фармони (ПФ–158-сон, 11.09.2023 й.) билан “Ўзбекистон – 2030” стратегияси…
⚡️Мактабларда 1-синфдан компьютер саводхонлиги дарслари жорий этилади

📝 Қарорга кўра, 2024 йил 1 январдан:

🔸онкогематологик касалликларга чалинган болалар учун гемотопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайралари трансплантацияси амалиёти жорий этилади;

🔸вирусли гепатитнинг “С” тури билан касалланган беморларни ҳамда гемотопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайралари трансплантацияси муолажасига муҳтож онкологик касалликларга чалинган болаларни тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволаш йўлга қўйилади.

🗓 2023 йил 1 октябрдан оғир ҳаётий вазиятга тушган ёки тушиш хавфи юқори бўлган ҳар бир оила бўйича алоҳида “ижтимоий хизмат иши”ни юритиш тартиби жорий этилади.

🔘 2024 йил 1 январдан:

Тошкент шаҳрининг тиббиёт муассасаларида давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ҳажми ва дори воситалари рўйхатини амалиётга киритишни назарда тутувчи давлат тиббий суғуртаси механизмлари босқичма-босқич жорий этилади;

ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация ҳамда дори воситалари билан таъминлаш ишлари “ваучер” тизими асосида ташкил этилади;

оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларни қайта касбга тайёрлаш харажатларини давлат томонидан қоплаб бериш тартиби жорий этилади.

📄 Қарор билан “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш йўналиши бўйича 2023 йилга мўлжалланган амалий тадбирлар режаси тасдиқланди.

▶️ Унда, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган:

▫️мактабларда 1-синфдан компьютер саводхонлиги дарсларини жорий этиш;

▫️5 минг нафаргача профессор-ўқитувчиларни тажриба алмашиш учун, 200 нафаргача ёш олимларни илмий даража олиш учун танлов асосида хорижий илмий ташкилотларга юбориш;

▫️Бухоро шаҳрида Жадидлар музейини ташкил қилиш.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
⚡️Мактабларда 1-синфдан компьютер саводхонлиги дарслари жорий этилади 📝 Қарорга кўра, 2024 йил 1 январдан: 🔸онкогематологик касалликларга чалинган болалар учун гемотопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайралари трансплантацияси амалиёти жорий этилади; 🔸вирусли гепатитнинг…
⚡️“Йилига 500 минг ўқувчи ўрни яратиш" вазифаси "Ўзбекистон-2030" Стратегиясига киритилмаган

Ўзбекистон-2030 Стратегияси
лойиҳасида 2023/2024 ўқув йилдан бошлаб "ҳар йили 500 минг янги қувватларни ташкил этиб бориш" вазифаси белгиланган эди.

Шунингдек, "Ўқув ўринлари сонини 7,5 миллионгача етказиш", "2,5 миллион ўқувчи ўрнига эга мактаблар қуришга 8 миллиард доллар ажратиш" кабилар таълим тизими ислоҳотларида мақсадли кўрсаткичлар ўлароқ қайд этилганди.

Тасдиқланган Стратегия мақсадли кўрсаткичлари рўйхатига мазкур вазифалар киритилмаган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ходим бир ҳафталик малака оширишга жўнатилса, унинг иш ҳақи сақланади

Савол:

Агар ходим бир ҳафталик малака оширишга жўнатилса, унинг иш ҳақи сақланадими?

Жавоб:

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги 25-сонли "Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисида"ги қарор низомига кўра, ихтисослаштирилган таълим ташкилотларига ишдан ажралган ҳолда малака оширишга юборилган тингловчиларнинг ўқиши даврида асосий иш жойи бўйича лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланиб қолади, уларнинг ўқув юкламалари эса бошқа педагог ходимлар ўртасида тақсимланади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️20 сентябрдан мактабларда йод препаратларини бепул тарқатиш бошланади

📣 20 сентябрдан бошлаб ҳар чоршанба куни барча мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида йод препаратларини бепул тарқатиш бошланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5198-сонли Қарори имзоланган бўлиб, мазкур Қарор доирасида 3-15 ёшдаги болаларни йод препарати билан бепул таъминлаш белгиланган.

Йод ривожланаётган организм учун энг муҳим моддалардан бири ҳисобланади. Йод танқислиги қуйидагиларга олиб келиши мумкин:

➡️ бўқоқнинг ривожланиши;
➡️ қалқонсимон без дисфункцияси.

Болаларда йод танқислигининг энг оғир оқибати уларнинг ақлий ва жисмоний ривожланишидаги кечикишдир.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фото
⚡️Бу ўқув йили учун умумтаълим фанлари бўйича асосий олимпиаданинг биринчи (мактаб) босқичи 16 та фандан 15-30 сентябрь кунлари ўтказилади

Асосий фан олимпиадалари 9-10-11-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилади, ўтказиладиган фанлар билан юқоридаги фотода танишишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
#Фото ⚡️Бу ўқув йили учун умумтаълим фанлари бўйича асосий олимпиаданинг биринчи (мактаб) босқичи 16 та фандан 15-30 сентябрь кунлари ўтказилади Асосий фан олимпиадалари 9-10-11-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилади, ўтказиладиган фанлар билан юқоридаги фотода…
maktab bosqichi.pdf
154.9 KB
⚡️2023-2024-ўқув йили учун умумтаълим фанлари бўйича асосий олимпиаданинг 
биринчи (мактаб) босқичини ўтказиш бўйича ММТВнинг 2023 йил 8 сентябрдаги 02-02/5-1516-сонли хати


Хатнинг:

➡️ 1-ИЛОВАСИДА: 2023-2024-ўқув йили учун умумтаълим фанлари бўйича асосий олимпиаданинг биринчи (мактаб) босқичи ўтказиладиган фанлар ва уларни ўтказиш муддатлари;

➡️ 2-ИЛОВАСИДА: 2023-2024-ўқув йили учун умумтаълим фанлари бўйича асосий олимпиаданинг биринчи (мактаб) босқичини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тавсиялар жой олган.

🗂 Хат ва унга иловалар билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўқувчилар ўртасида асосий олимпиада нечта босқичда ўтказилади ва ғолиблар қандай рағбатлантирилади?

ВМнинг қарорига кўра, мактаб ўқувчилари ўртасида умумтаълим фанлари бўйича қуйидаги олимпиадалар ташкил этилади:

➡️ асосий олимпиада;
➡️ қўшимча республика олимпиадалари;
➡️ онлайн олимпиада;
➡️ нуфузли халқаро олимпиадалар;
➡️ минтақавий халқаро олимпиадалар.

Жумладан, асосий олимпиадалар тегишли фанлардан икки гуруҳга ажратилган ҳолда 4 босқичда қуйидаги муддатларда ўтказилади:

➡️ 1-босқич – мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблар миқёсида сентябрь ойида;
➡️ 2-босқич – туман (шаҳар) миқёсида октябрь ойида;
➡️ 3-босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида ноябрь ойида;
➡️ 4-босқич – республика миқёсида барча фанлардан апрель-май ойларида.

🏢 Барча фанлардан назорат турлари, шакллари, баҳолаш мезонлари ММТВ томонидан тасдиқланади.

📌 4-босқичда мактабларнинг 11-синф, касб-ҳунар мактаблари, академик лицейларнинг 2-босқич ўқувчилари қатнашади.

🏆 Ҳар бир фан йўналишида баллар кетма-кетлигида 1, 2, 3-ўринларни эгаллаган ўқувчилар ғолиб ҳисобланади.

Асосий олимпиада ғолибларига қуйидаги миқдорда пул мукофотлари берилади:

➡️ 3-босқичда ғолиб бўлган ҳар бир ўқувчига:

● 1-ўрин – БҲМнинг 6 баравари;
● 2-ўрин – БҲМнинг 4 баравари;
● 3-ўрин – БҲМнинг 3 баравари.

➡️ 4-босқичда ғолиб бўлган ҳар бир ўқувчига:

● 1-ўрин – БҲМнинг 12 баравари;
● 2-ўрин – БҲМнинг 8 баравари;
● 3-ўрин – БҲМнинг 6 баравари.

🧾 Шунингдек, 4-босқич ғолибларига ихтисослик фани бўйича давлат ОТМларига кириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи ва 3 йил давомида амал қилувчи электрон сертификатлар берилади.

🎓 Информатика ва ахборот технологиялари фани бўйича мазкур сертификатни олган ўқувчиларга ихтисослик фан сифатида математика фанидан давлат ОТМларига кириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқи берилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Маълумот_учун
⚡️Илк марта “1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан бир ҳодиса содир бўлади

2023 йилдаги “1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами якшанбага тўғри келгани сабабли илк марта дам олиш куни душанбага кўчирилади.

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ:

➡️ Ишланмайдиган байрам куни ҳисобланувчи “1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” 2023 йилда якшанба дам олиш кунига тўғри келганлиги муносабати билан ушбу дам олиш куни 2023 йил 2 октябрь – душанба кунига кўчирилади.

➡️ Бунда ишлаб чиқариш-техник ва ташкилий шароитлар (мавжуд узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳолига ҳар куни хизмат кўрсатиш, навбатчилик асосида ишлаш ва бошқалар) туфайли ишланмайдиган байрам кунлари тўхтатиб қўйиш мумкин бўлмаган ишларни бажаришда дам олиш кунлари кўчирилмайди.

Изоҳ: бунда байрам куни эмас, дам олиш куни кўчирилади. Яъни Ўқитувчи ва мураббийлар куни 1 октябрь ҳисобланаверади, ушбу байрам 2 октябрга кўчирилмайди. Лекин аслида байрам кунида дам олиш куни бўлиши керак эди. Янги Меҳнат кодексига кўра, бундан буён байрам кунлари якшанбага тўғри келиб қолса, кейинги кун ҳам дам олиш куни деб эълон қилинади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
⚡️Ҳар бир идорада шунақа ходимлар бўлади...

P. S.: Менимча ҳар бир мактабда ҳам бор.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Namunaviy odob ahloq 31.08.2023 282-б.pdf
465.9 KB
⚡️Такомиллаштирилган
намунавий одоб-ахлоқ қоидалари тасдиқланган


Ўзбекистон Республикаси
Мактабгача ва мактаб таълими вазири томонидан 2023 йил 31 августда "Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган
намунавий одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"
ги 282-сонли буйруқ имзоланган.

🗂 Буйруқ матни ва унга иловалар билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Агар ўқувчингиз дарсга 20 минут кечикиб келса қандай йўл тутасиз?

Грузин педагоги Шалва Александрович Амонашвили дарсга кечикиб келган ўқувчиларига қараб:

“Болажоним келдингми, дарсга кир, тўғрисини айтсам сенсиз дарсни бошлашим қийин бўлиб турганди. Келганинг яхши бўлибди”,- дер экан.

Ўқувчи неча бор кечикса ҳам улуғ грузин муаллими болани урушмас, унга психологик йўл билангина таъсир қиларкан. Ўқувчилар ҳам унинг дарсларига кечикмасликка ҳаракат қилар эканлар.

Шалва Александрович Амонашвили педагогикада инсон шахсиятини гуманизм услубияти билан тарбиялаш концепцияни яратган эди.

Энг қизиғи Шалва Александровичнинг ўзи мактаб даврида намунали ўқувчилар сирасига кирмаган, лекин Она тили ва адабиёт фан ўқитувчисининг педагогик маҳорати туфайли у мактабни аъло баҳога тамомлади.

❗️Ҳурматли ўқитувчи, сиз кеч қолган ўқувчингизни тарбиялашда қандай усуллардан фойдалангансиз? Ўз тажрибангиз билан изоҳларда ўртоқлашинг.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Иш ҳақи кечиктирилган ҳар бир кун учун компенсация тўланиши керак, бу компенсация қандай ҳисобланади?

Янги таҳрирдаги меҳнат кодексининг 333-моддасига кўра, иш берувчи иш ҳақи тўлаш кечиктирилгани учун ходим олдида моддий жавобгар бўлиши, яъни пулли компенсация тўлаши кераклиги белгиланган.

Ходимга кечиктирилган иш ҳақи учун тўланиши лозим бўлган пулли компенсациянинг миқдори қандай ҳисобланади?


🎞 Буни батафсил юрист Бону Давлатназаровна юқоридаги видео орқали тушунтириб берган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тоифа олиш учун аттестация бир йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилади, янги тартиб 2024 йил 1 сентябрдан жорий этилади

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўзи вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Президент қарори (ПҚ–300-сон, 11.09.2023-й.) қабул қилинди.

Унга кўра:

➡️ 2023 йилнинг ноябрь ойига қадар педагог кадрларга малака тоифасини беришнинг янги тартибини жорий қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади;

➡️ 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади;

➡️ Малака тоифасини олиш бўйича синовларни бир йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилади ҳамда биринчи босқичда талабгорнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси, иккинчи босқичда — педагогик маҳоратини баҳолаш тарзида ўтказилади.

👉
@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Она тили ва адабиёт ҳамда тарих бўйича сертификати бор ўқитувчиларга ҳам 50 фоиз устама тўланиши мумкин

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўзи вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Президент қарори (ПҚ–300-сон, 11.09.2023-й.) қабул қилинди.

Унга кўра:

➡️ 2023 йил ноябрь ойига қадар миллий баҳолаш тизимида она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанларини билиш бўйича сертификатларга қўшимча рағбатлантиришни жорий этиш борасида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.

➡️ Миллий баҳолаш тизимида она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанларини билиш бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган ўқитувчиларга 50 фоиз миқдорида устама тўлаш амалиёти жорий этилади.
Манба

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Фарзандларингизга устозни ҳурмат қилишни ўргатинг. Шунда устозлари фарзандингизга сизни ҳурмат қилишни, қадрлашни ўргатижади!

Лайло Рустамова "Ота-оналар мажлисига бориш шарт…МИ?" сарлавҳаси билан ўзининг каналиди қуйидаги хабарни ёзибди:

Кеча ота-оналар мажлисига бордим. Аслида кеча салкам 90 га кираётган бувимникига борганимиз учун бир марта шу тадбирга бормай, ўтказиб юбориш ўтди ҳаёлимдан ва қизимдан сўрадим:

“Қизим бормасам бўладими бир марта мажлисингга?”. “Йўўўўқ Ойижон, синф раҳбаримиз ота-онангиз келишмаса уларнинг қўлларидан ушлаб бўлса ҳам олиб келинглар деб айтдилар” деган жавобни олдим. Қизимнинг кўз олдида устозини гапини иккита қилмаслик учун ўз анъанамга содиқ қолган ҳолда мактабга бордим.

Мажлис вақти бўлган синфда 4 нафаргина ота-она. Ярим соат чўзилиб кечикиб зўрға 10 киши тўпландик. Синфда 27 нафар ўқувчи ўқиса, шундан 10 нафарининг ота-онаси келди холос, жумладан 1 нафари ота.

Аслида 9 йил давомида ҳеч қачон бу тадбирга бефарқ қарамаганман, қаерда, қандай иш билан банд бўлишимдан қатъий назар мен мажлисга бормасликни ўзимга ва фарзандимга ҳиёнат деб биламан.

Келинг 5 нафар ота-онада жуда арзирли сабаб бўлсин бормасликка, қолганларичи нима сабабдан келмади? Дам олиш куни яна ўқитувчи ота-оналар учун қулай бўлсин деб соат 5 ярим деб белгилаган. Хўш, бу бефарқликми ёки нима? Бошланғич синфларда мажлисда 95 фоиз ота она қатнашади. Катта синф бўлган сари бу фоизлар қисқариб боради…

Хўш, сиз фарзандларингизнинг ота-оналар мажлисида қатнашасизми? Оталар учун бу мажлисда қатнашиш зарур эмас деб ўйлайсизми? Устозларимиз бунга нима дейди?

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️30 соат дарсни 3 кунга қўйиб бериб, 3 кунни бўш қўйиш қонунан хам, жисмонан хам, виждонан хам тўғри эмас

Савол:

Бир кунда неча соат дарс ўтишим мумкин. Масалан, 30 соат дарсни 3 кунга қуйиб 3 кун дам олсам буладими? Бу ноқонуний бўлиб қолмайдими? Бир ҳамкасбимизга "завучимиз" шунақа имконият қилиб берди. 30 соат дарсни 3 кунда ўтиб кетадида, 3 кун дам олади. Чунки мактабимиз икки сменали.

Жавоб:

Ўқитувчининг иш вақти унинг иш юкламасидан келиб чиқиб аниқланади. Бир ставка миқдорда (юқори синфларда 20, бошланғич синфларда 18 соат) ишлайдиган ўқитувчи Меҳнат кодексининг 184-моддасига кўра, ҳафтасига 36 соат, кунига 6 соатдан ишлаши керак бўлади.

Эътибор беринг, педагог ходим дарс ўтиш билан бирга унга қўшимча равишда педагогик юкламани ҳам бажариши керак бўлади.

Чунки, "Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисида"ги йўриқномада аниқ қоидалар белгилаб берилган.

Унга кўра, педагог ходимининг йиллик иш юкламаси (бир ставка ҳисобида) бир ҳафтада 36 соат, бир ойда 154,8 соат, бир йилда 1548 соат миқдорида ўқув-тарбия жараёни ҳамда ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараён қисмлардан иборат бўлган ҳолда амалга оширилади.

Мисол учун, бир ставка ишловчи юқори синф ўқитувчиси йилига 868 соат дарс ўтади, 680 соат педагогик юкламасида белгилаб берилган вазифаларни бажаради. (20*0,8=16+20=36*4,3 (ҳафта) =154,8*43 (ҳафта)=1548 соат)

Табиийки, бунда 30 соат дарс ўтадиган ўқитувчинг педагогик юкламаси янада кўпроқни ташкил этади. Ҳисоб-китоблар бўйича айтадиган бўлсак, бир ставкада ишловчи ўқитувчига кунига 3 соатдан дарс қўйилган тақдирда, у педагогик юкламаси билан бирга яна 3 соатга яқин ишлашига тўғри келмоқда.

Яъни, бир ставкада ишлаётган ходимга ҳам ҳафтада атиги бир кунни бўш қолдириш имконияти мавжуд холос аслида. 1.5 ставкада ишлайдиган ходимга эса 3 кунни бўшатиб беришнинг эса умуман имкони йўқ.

30 соат дарс олган ўқитувчи ўзи шундоқ ҳам педагогик юкламаси билан бирга қўшиб ҳисоблаганда ҳафтасига 6 кун ишлаганда бир кунда 9 соатдан ишлашига тўғри келиб қолади. (30*0,8=24+30=54; 54:6=9)

Агар 30 соат дарс 3 кунга қўйиб бериладиган бўлинса, ўқитувчи 18 соат ишлашига тўғри келади. (54:3=18) Бу эса қонунан хам, жисмонан хам, виждонан хам тўғри келмайди.

Агар қайсидир таълим муассасасида 30 соат дарс 3 кунга қўйиб берилган бўлса, унда қонун бузилиши рўй берган. Агар бу ҳолат тегишли давлат идоралари томонидан аниқланса, мактаб маъмуриятига нисбатан жавобгарлик белгиланиши аниқ.
Манба.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Sinf rahbar daftari 1-4 sinflar (2023-2024-o'quv yili).docx
2.3 MB
🗂 СИНФ РАҲБАРИ ДАФТАРИ (1-4 синфлар учун)

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 27- июндаги 190-сонли буйруғига кўра синф раҳбарлари қуйидаги ҳужжатларни юритади:

Синф раҳбар маълумоти
Синф раҳбар вазифалари
Синф раҳбари лавозим йўриқномаси 2023-йил 27-июндаги 190-буйруқ
Синф раҳбар режалари
Синф ўқувчилари маълумот
Синф ижтимоий харитаси
Профилактик ишлар
Синф ўқувчилари йиғилиш иш режаси ва баённома учун бланкаси
emaktab.uz назорати
Хавфсизлик техникаси қоидалари
Янги таҳрирдаги такомиллаштирилган одоб ахлоқ қоидалари 2023-йил 31-августдаги 282-сон буйруқ
666-қарор шарҳи 2022-йил киритилган ўзгариши билан
Ота-оналар билан ишлаш мониторинги
Ота-оналар йиғилиш иш режаси ва баённомалари учун бланка қисми

Ушбу синф раҳбари дафтарини элeктрон ҳолда ҳам юритиш мумкинлиги бeлгиланди

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Sinf rahbar daftari 5-11 sinflar (2023-2024-o'quv yili).docx
2.3 MB
🗂 СИНФ РАҲБАРИ ДАФТАРИ (5-11 синфлар учун)

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 27- июндаги 190-сонли буйруғига кўра синф раҳбарлари қуйидаги ҳужжатларни юритади:

Синф раҳбар маълумоти
Синф раҳбар вазифалари
Синф раҳбари лавозим йўриқномаси 2023-йил 27-июндаги 190-буйруқ
Синф раҳбар режалари
Синф ўқувчилари маълумот
Синф ижтимоий харитаси
Профилактик ишлар
Синф ўқувчилари йиғилиш иш режаси ва баённома учун бланкаси
emaktab.uz назорати
Хавфсизлик техникаси қоидалари
Янги таҳрирдаги такомиллаштирилган одоб ахлоқ қоидалари 2023-йил 31-августдаги 282-сон буйруқ
666-қарор шарҳи 2022-йил киритилган ўзгариши билан
Ота-оналар билан ишлаш мониторинги
Ота-оналар йиғилиш иш режаси ва баённомалари учун бланка қисми

Ушбу синф раҳбари дафтарини элeктрон ҳолда ҳам юритиш мумкинлиги бeлгиланди

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Устама олаётган ўқитувчиларга ҳам мукофот пули берилиши мумкин

Савол:

Мен умумтаълим мактабида математика фанидан дарс бераман. Менга ҳар ойлик устама тўланади. Устама олаётган ўқитувчиларга ҳам мукофот пули бериладими?

Жавоб:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2019 йилдаги 823-сон Қарори билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида" 1-илованинг 9-бандига кўра, педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш умумтаълим муассасалари ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам бериш умумтаълим муассасаларидаги ташкил этиладиган ишчи гуруҳ қарори билан очиқ муҳокама орқали ҳамда умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши фикрларини ҳисобга олиб, Жамғармада назарда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.

Низомнинг 29-бандида умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимлари фақат “1 октябрь— Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Жамғарманинг мавжуд маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача миқдорида мукофотланиши мумкинлиги кўрсатилган.

Бундан ташқари, Низомнинг 32-бандида Президент мактабларига танлов асосида қабул қилинган ҳар бир ўқувчи учун тегишли умумтаълим муассасасининг мос (танлов, мусобақа, имтиҳон фанлари) фан ўқитувчиси мазкур Низомнинг 29-бандидан ташқари Жамғарма маблағлари ҳисобидан базавий тариф ставкасининг икки баравари миқдорида бир йўла мукофот пули тўлаш йўли билан рағбатлантирилиши мумкин.

Умумтаълим муассасаси ходимларини мукофотлашда адолат ва холислик принципларига амал қилинади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸 #огоҳликка_чақирамиз
⚡️Фарзандингизга шубҳали шахслардан қандай ҳимояланиш кераклигини ўргатинг

🎞 Юқоридаги видеода фарзандингизга уқтиришингиз зарур бўлган бугунги давр талаблари санаб ўтилган.

😀 Огоҳлик эҳтиёткорликдан бошланади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM