XTV Matbuot kotibi
664 members
32 photos
2 videos
82 links
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Анвар Умаров

Twitter: https://twitter.com/xtv_press
Instgram: https://www.instagram.com/xtvmatbuotkotibi/
Facebook: https://www.facebook.com/xtvmatbuotkotibi/
Telegram: https://t.me/xtv_press
Download Telegram
to view and join the conversation
#муносабат

САМАРҚАНДДА МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИГА ВАҲШИЙЛИК ҚИЛИНМАГАН

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Ургут тумани Бешкапа маҳалласидаги 47-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиларининг сочи мактаб директори ўринбосари Ш.О. томонидан олинганлиги тўғрисидаги хабар тарқалди.
Мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда Ургут тумани халқ таълими бўлими томонидан ишчи гуруҳ ташкил қилиниб, ўрганиш ишлари олиб борилди.

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни учинчи соат дарс вақтида Ургут туманидаги 47-умумтаълим мактабининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ш.О. мактаб ўқувчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилаётганликларини ўрганиш мақсадида 11-синф ўқувчиларининг хонасига кирган.
Ўрганиш жараёнида маълум бўлишича, Ш. О. ўқув йилининг бошида ушбу синф ўқувчилари билан учрашиб, тартиб-интизомга риоя қилмаган, сочи ўсиб кетган ва тозаликка риоя қилмаган ўқувчиларни огоҳлантириб, уларга ўзларини тартибга солиб олиши учун икки ҳафта муҳлат берганлиги аниқланди. Бироқ шундай бўлсада воқеа содир бўлган кунга қадар мактабнинг 11-синф ўқувчиси О.Х. сочини олдирмаган.
Ўқувчи О.Х. билан бўлиб ўтган суҳбат жараёнида директор ўринбосари уни бир неча бор сочини олиб келишини айтиб огоҳлантирганлигини, бошқа бирорта ўқувчини сочини кесмаганлигини айтиб, 4 нафар ўқувчини сочи олинди, деб тарқалган хабар нотўғри эканлигини билдирди.
– Ўқитувчи мени бир неча бор огоҳлантиришига қарамасдан, сочимни олдирмадим. Шу сабабли ҳам ўқитувчи менинг сочимни озгина кесиб қўйди. Шундан сўнг жаҳл устида билмасдан ижтимоий тармоқда ҳолат акс этган расмни юбордим. Мен расмларни ижтимоий тармоқларда тарқаб кетишини кутмагандим. Мени ҳеч кимга эътирозим йўқ. Ўқитувчиларимни ҳурмат қиламан. Уларнинг касб байрами олдидан бундай ҳолга солиб қўйганим учун ўзим хижолатдаман ва бунинг учун улардан узр сўрайман, - дейди ўқувчи О.Х.
Мактаб директори ўринбосари Очилов Шуҳрат билан бўлиб ўтган суҳбат жараёнида ҳақиқатда ўқув йили бошланиши билан ўқувчиларни ўзини тутишига, кийинишига, одоб-ахлоқига эътибор қаратишини билдирган. Хусусан, директор ўринбосари ва 11-“А” синф ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган суҳбат жараёнида белгиланган муддат ичида ўқувчилар сочини талаб бўйича олдирмаса, ўзи олиб ташлашини айтган. Ўқувчилар бунга рози бўлишган.
11-“А” синф ўқувчилари билан суҳбат жараёнида улар ҳам фақатгина О.Х.нинг сочи ўсганлиги учун фақат уни сочи олинганлиги, бошқа ҳеч қайси ўқувчининг сочи олинмаганлигини тасдиқлашди. Қолаверса, ўқитувчи ўқувчига ҳеч қандай ваҳшийлик қилмаган. Бор-йўғи сочининг иккита жойи олинган, холос. Ижтимоий тармоқ сайтлари шунчаки эътибор торттириш мақсадида ҳолатни бўрттириб талқин қилинганлиги аниқланди.
Айрим сайтларда Ургут туман халқ таълими бўлими мудири Ғайрат Абдиев ҳолатни бости-бости қилиш учун ҳаракат қилганлиги тўғрисида айтилган.
Бироқ, тарқалган хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмаслигини маълум қиламиз. Боиси вилоят халқ таълими бўлими ишчи гуруҳи таркибида журналистлар ҳам бўлиб, мазкур ҳолат бевосита уларнинг иштирокида ўрганиб чиқилди.
Хусусан, Ургут тумани халқ таълими бўлими мудири Ғ.Абдиев ва ишчи гуруҳи иштирокида мактаб ўқитувчилари билан йиғилиш ўтказаётганлиги, йиғилишда юқорида қайд этилган ҳолат атрофлича муҳокама қилинаётганлигига гувоҳ бўлишди. Қолаверса, Ургут тумани халқ таълими бўлими мудири Ғ.Абдиевга воқеа юзасидан расмий изоҳ олиш учун ҳеч қайси журналист қўнғироқ қилмаган.

Самарқанд вилоят ХТБ матбуот хизмати.

Каналга уланиш:
👉@yurtimizda
Андижон шаҳридаги Zahiriddin Muhammad Bobur Universal Academy нодавлат таълим муассасасида 30 сентябрь куни 82 нафар ўқувчи ва ўқитувчилар овқатдан заҳарланган.
Маълумотларга кўра, 30 сентябрда мактабга келган ўқувчилар сони 217 нафарни ташкил этган. Тушлик пайтида 75 нафар ўқувчи ҳамда 7 нафар ўқитувчи овқатдан заҳарланган.
Соат 19:00 ҳолатига кўра заҳарланганлардан 12 нафар ўқувчи вилоят кўп тармоқли болалар шифохонасига, 14 нафар ўқувчи ва 3 нафар ўқитувчи Республика шошилинч тез тиббий ёрдам маркази Андижон филиалига ҳамда 49 нафар ўқувчи ва 4 нафар ўқитувчи вилоят юқумли касалликлар шифохонасига олиб келинган.
Ҳозирда заҳарланган ўқувчи ва ўқитувчилар шифокор назоратида бўлиб, уларнинг соғлиғи яхшиланмоқда.
Фарғона шаҳридаги 24-умумтаълим мактабида ўқувчиларнинг полда ўтиргани акс этган суратдаги ҳолат вилоят халқ таълими бошқармаси, вилоят ва шаҳар ҳокимияти ҳамда бошқа ташкилот мутасаддилари томонидан ўрганиб чиқилди.
Маълум бўлишича, мактабдаги барча синфларда дарслар белгиланган жадвал асосида ўз вақтида ўтилмоқда. Ўқувчиларга жой етишмаслиги муаммоси йўқ. 1-синфларда ҳам одатдаги тартибда дарс ўтилмоқда.
Мактаб директори Ихтиёр Мамажоновнинг таъкидлашича, таълим муассасасида 2 октябрь куни эски парталар янгиларига алмаштирилган. Янгилари қўйилгунча айрим хоналарда парталар бўлмаган ва интернетда тарқалган сурат шу жараёнда олинган. Синфда парталар 20 дақиқа давомида бўлмаган. Ҳозирда синфхоналар парта ва стуллар билан тўлиқ таъминланган.
Маълумот учун, 24-умумтаълим мактаби биноси 1973 йилда 1250 ўринга мўлжаллаб қурилган. Мактаб 2018 йилда Давлат инвестиция дастури асосида мукаммал таъмирланган. Барча зарур ўқув жиҳозлари ва мебеллар билан тўлиқ таъминланган. Айни пайтда мактабда 2635 нафар ўқувчи таълим олмоқда.
Мактабларда қизларни одам папиллома вирусига (ОПВ) қарши эмлаш ишлари амалга оширилмоқда. Мактабларда эмлаш фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида ташкил этилган.
ОПВга қарши вакцина миллий эмлаш календарига киритилган бўлиб, мазкур масала Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ваколати доирасига киради.
Халқ таълими вазирлиги ОПВга қарши вакцина одам соғлиғига фойдаси ва зарари ҳақидаги маълумотни мутахассислар бериши керак, деб ҳисоблайди.
Маълумотларга кўра, ОПВга қарши вакцинация мажбурий эмас. Ушбу амалиёт ота-оналар розилиги билан амалга оширилади.
Тошкент вилояти ИИББ ижтимоий тармоқларда “Чирчиқ шаҳрида жойлашган 9-сонли мактабдан нотаниш аёл бола ўғирламоқчи бўлди" номи билан тарқатилган хабар юзасидан расмий муносабат билдирди.

ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан жорий йилнинг 27 сентябръ куни юқоридаги хабар ҳамда аёлнинг кишининг фото суратлари ижтимоий тармоқларда тарқалганлиги ҳолати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида, ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган ушбу суратдаги аёл Бухоро вилоятида туғилган Г.С. эканлиги аниқланди. У дугонасининг илтимосига кўра, унинг қизини ўз фарзанди 2012 йилда туғилган О.О. билан бирга, Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 187-сонли умумий ўрта таълим мактабидан олиб келиш мақсадида мазкур мактабга борганлиги, мактабда дугонасининг қизи уни танимаганлиги ҳамда у билан кетишни хоҳламаганлиги сабабли, мактаб ходимларни эътиборига тушган.

Натижада содир бўлган англашилмовчилик ҳолати туфайли, воқеа бефарқ бўлмаган фуқаролар томонидан Г.С. суратга олиниб, “бола ўғриси” йўсинидаги тасдиқланмаган нотўғри хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқатилган.
Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятининг Когон туманида мактаб ўқувчилари пахта теримига жалб этилгани ҳақидаги маълумот тарқалди.
Қайд этилишича, пахта даласига бешинчи ва ундан юқори синф ўқувчилари олиб чиқилган. Ҳозирги кунда мутасаддилар мазкур ҳолат бўйича ўрганиш ишларини олиб бормоқда. Ўрганиш натижасига кўра, мазкур иддаолар тасдиқланса, қонунни ҳимоя қилиш органлари томонидан жавобгарликка тортилиши лозим.
Халқ таълими вазирлиги мактаб ўқувчилари, ўқитувчилари ва тизим ходимларини мажбурий меҳнатга жалб этилишига қарши ва жойлардаги тизим раҳбарларидан мажбурий меҳнатга йўл қўймасликни талаб қилади.
Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги бу каби ҳолатларни олдини олиш ва халқ таълими тизими ходимлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида шикоятларни қабул қилишда қулай бўлган виртуал инспекторни ишга туширган. Тизимдаги ходимлар мажбурий меҳнатга жалб этилганида, ҳуқуқлари бузилганида ёки турли тўловларга мажбурланган ҳолатларда ovoz.uzedu.uz сайти ёки +998 99 988 10 06 телефони ва телеграм рақамига мурожаатларини юборишлари мумкин.
Тошкент шаҳар 77-кўзи ожизлар мактаб-интернатида 17-болалар мусиқа ва санъат мактаби (БМСМ) филиал сифатида фаолият олиб боради.
Бугунги кунда 17-БМСМнинг филиалида мактаб-интернат ўқувчиларидан 132 нафари мусиқа йўналишидаги тўгаракларда иштирок этмоқда. 17-БМСМ Маданият вазирлигига қарашли таълим муассасаси ҳисобланади.
Болалар мусиқа ва санъат мактабининг Низомига кўра, ўқувчиларнинг 54 нафари кам таъминланган оила фарзандлари бўлганлиги сабабли имтиёзли равишда мусиқа ва санъат мактабига бепул тўгаракларга қатнайди. Қолган ўқувчилар Низомга кўра энг кам ойлик иш ҳақининг 75% (152000 сўм) миқдорида тўлов асосида тўгаракларга қатгашади. Агар бир оиладан 2 нафар фарзанд тўгаракка қатнаса, энг кам ойлик иш ҳақининг 50% миқдорида тўлов амалга оширилади.
Жорий йилнинг 5 октябрь куни Андижон шаҳридаги 50-умумий ўрта таълим мактабида педагоглар калтакланган.
Мактабда соат 13:20 да маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ш.Ў. ҳамда Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси Ғ.А. томонидан кийиниш маданиятига риоя қилмаган ва дарсга кеч қолган математика фани ўқитувчиси Д.Ю. га оғзаки огоҳлантириш берилганда улар ўртасида тортишув келиб чиққан. Тортишув натижасида Д.Ю. уларга турмуш ўртоғи билан таҳдид қилган.
Соат 13:35 ларда Д.Ю. турмуш ўртоғи ҳамда унинг дўсти билан мактабга бостириб кириб, мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ш.Ў. ҳамда Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси Ғ.А. ларни мактаб кириш қисмида темир таёқ билан дўпослаган.
Шу пайтда уларни ажратган ўқитувчиларни ёмон сўзлар билан ҳақорат қилиб, уларни ҳам дўппослашга уринган.
Ушбу ҳолат бўйича зудлик билан шошилинч тез тиббий ёрдамга ҳамда ҳудудий профилактика инспекторларига хабар берилган.
Соат 14:00 да профилактика инспекторлари воқеа жойига етиб келган, лекин Д.Ю. нинг турмуш ўртоғи ҳамда унинг дўсти ҳодиса содир этилган жойдан кетиб бўлган.
Жабр кўрганлар шошилинч тез тиббий ёрдам навбатчи шифокорлари томонидан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам маркази Андижон филиалига олиб кетилди.
Шифокорлар хулосасига кўра Ш.Ў. мия чайқалиши, бурун синиш, юзининг ўнг қисмининг кўзи атрофи ҳамда оёқларининг тизза қисми каттиқ зарбада жароҳатлангани, Ғ.А.нинг мия чайқалиши, бурун ва икки тиши синиши, бадани ҳамда чап қўлини зарбадан қаттиқ жароҳатлангани аниқланган.
Барча муолажалар ўз вақтида қилинганлиги сабабли ҳозирда жабрланувчиларнинг соғлиғи яхши ҳолатда ҳамда доимий шифокорлар назоратида.
Андижон шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
xabar.uz сайтида жорий йилнинг 7 октябрь куни "Сурхондарёда кўзи ожиз ва заиф кўрувчилар мактабида болалар полда ухлашга мажбур бўлмоқда" мавзусида ёритилган мақолада келтирилган масалалар вилоят халқ таълими бошқармаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда. Ўрганиш натижасига кўра ушбу холат юзасидан ахборот берилишини маълум қиламиз.

Манба: https://www.facebook.com/vxtb.uz/photos/a.2354281831565327/2461907770802732/?type=3&theater
Ижтимоий тармоқларда "Директор дарс ўтаётган ўқитувчиларни мажлисга чақирди, болалар 40 дақиқа қаровсиз қолди" сарлавҳаси остида эълон қилинган танқидий мақола Наманган вилояти Халқ таълими бошқармаси томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди.
Бошқарма томонидан мазкур мақолани ўрганиш юзасидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан аниқланишича, ҳақиқатан ҳам, 2019 йил 6 сентябрь куни Чортоқ туманидаги 52-умумтаълим мактаби директори Р. Бойдедаев томонидан 19 нафар ўқитувчини дарс машғулотлари пайтида мажлисга чақирганлиги сабабли бир мунча вақт ўқувчилар ўқитувчи назоратисиз қолган.
Мазкур ҳолат сабабли, шунингдек, таълим-тарбия жараёнини намунали ташкил этишни етарли даражада йўлга қўймаганлиги учун мактаб директори Р. Бойдедаев ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари А. Исмоиловга нисбатан тегишли чора кўрилиб, улар Ўзбекистон Республикаси
Меҳнат қонунчилигига асосан эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди.
Вилоят Халқ таълими бошқармаси бу борада тегишли чора-тадбирларни кўриб боради.

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Forwarded from Xalq ta’limi vazirligi
Халқ таълими тизими ҳудудий бўлинмаларининг ОАВ билан ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди

https://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=13079


Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
Сурхондарё вилоят ҳокимияти, вилоят прокуратураси, вилоят халқ таълими бошқармаси ва Шўрчи туман ҳокимияти вакилларидан ташкил топган ишчи гуруҳ тумандаги вилоят кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ётоқ жой етишмаганлиги ҳақидаги хабарларни ўрганиб чиқди.
Айни вақтда Шўрчи туманидаги вилоят кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатида 265 нафар ўқувчи таълим-тарбия олмоқда. Уларнинг 206 нафари муассасаса ётоқхонасида истиқомат қилади. Қолган 59 нафар ўқувчи ўз уйидан мактаб-интернатга қатнаб ўқийди.
Сурхондарё вилоят халқ таълими бошқармаси тақдим этган маълумотига кўра, ўрганиш жараёнида мактаб-интернат кутубхоначиси С.Эргашева ва бошқа ўқитувчилар билан суҳбат ўтказилди.
Аниқланишича, 2019 йилнинг 20 сентябрь куни 3-“Б” синф ўқитувчилари М.А. ҳамда С.Қ. ўқувчиларни дарсдан олиб чиқиб, мактаб-интернати кутубхонасига полга матрас кўрпаларни тўшаб, ўқувчиларни ётқизган ҳолда расмга олган. Сўнгра ўқувчиларни ётоқхонадаги ўзларининг яшаш жойларига чиқариб юборган. Ушбу ҳолатни мактаб-интернат ўқитувчиси Б.Ж. ижтимоий тармоқларга жойлаштирган.
Ишчи гуруҳ вакиллари 3-“Б” синф ўқувчилари билан ҳам суҳбат ўтказди. Улар ҳеч қачон полда ётмаганлигини ва барча ўқувчиларга ўқиш ҳамда ётоқхоналарда тўлиқ шарт-шароитлар яратилганлигини маълум қилишди.
Сурхондарё вилоят халқ таълими бошқармаси Шўрчи туманидаги вилоят кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқитувчилари Б.Ж., М.А. ва С.Қ. ларнинг ушбу хатти-ҳаракатларини қонун доирасида кўриб чиқилиши бўйича туман прокуратурасига мурожаат қилди. Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Шўрчи туман прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси жорий йилнинг 27 сентябрь куни Facebook ижтимоий тармоғида Холмухаммад Тоғаймурод муаллифлигида “Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов диққатига!” мавзусида Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги 46-сонли умумий ўрта таълим мактабидаги таълим-тарбия жараёни юзасидан чоп этилган видео мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Forwarded from Xalq ta’limi vazirligi
“Протяни Руку“ ташкилоти 102-мактаб-интернатида ўтказиши режалаштирилган хайрия акциясидан муассаса раҳбариятининг хабари йўқлиги аниқланди

https://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=13085


Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu