XTV Matbuot kotibi | Uyda Qoling!
4.08K members
386 photos
188 videos
5 files
810 links
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби

Twitter: https://twitter.com/xtv_press
Instgram: https://www.instagram.com/xtvmatbuotkotibi/
Facebook: https://www.facebook.com/xtvmatbuotkotibi/
Telegram: https://t.me/xtv_press
Download Telegram
to view and join the conversation
Мукаммал таъмирлаш ишлари якунланган 4 та мактаб фойдаланишга топширилди

Бугун пойтахтимизнинг Олмазор, Учтепа, Шайхонтоҳур ва Юнусобод туманларида Инвестиция дастури асосида мукаммал таъмирланган 4 та умумтаълим мактабларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаси, маҳаллий ҳокимлик вакиллари ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этди.

Замон талаблари асосида мукаммал таъмирдан чиққан мазкур мактабларда ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари учун барча қулай шарт-шароитлар яратилган. Мазкур мактаблар янгича қиёфага келтирилиб, фасад қисмидан тортиб, ички, коммунал ва иссиқлик тизимларигача батамом замонавий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Батафсил: https://bit.ly/3mdA5nP


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
‼️Ҳурматли ота-оналар ва азиз ўқувчиларимиз!

Халқ таълими вазирлиги эфирга узатилаётган телевизион дарсларни телеэфирларда узатилиш кетма-кетлиги асосида ўзининг расмий саҳифаларига жойлаб боради.

Теле-дарсларни ўз вақтида кузатиб, ўзлаштириб боришингизни сўраймиз!

_____________

‼️Уважаемые родители и дорогие наши ученики!

Министерство народного образования размещает видеоуроки на своих официальных страницах в зависимости от последовательности трансляций на телеканалах.

Просим вас следить за теле-уроками и осваивать их своевременно!
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ МУРОЖААТЛАР МАРКАЗИ ТЕЛЕФОН РАҚАМИ ЯНГИЛАНДИ

Умумтаълим мактаблари фаолиятига оид мурожаат ва таклифлар билан ишлаш тизимини самарали йўлга қўйиш мақсадида Халқ таълим вазириги (71) 202 09 09 рақамли мурожаатлар марказини (Сall-center) тажриба синов шаклида ишга туширмоқда.
Марказда ҳар бир мурожаат ва таклиф рўйҳатга олиниб ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади.
Мурожаатлар маркази душанбадан жумага қадар, соат 09:00 дан 18:00 гача фаолият юритади.
Мактабни очиш ёки ёпиш тўғрисидаги қарор ўқитувчи ва ўқувчиларнинг хавфсизлигини кўзлаб қабул қилинади

Хабарингиз бор, бугунги кунда барча ҳудудларда мактаб ўқитувчиларининг COVID-19 инфекциясига тест топшириш жараёни амалга оширилмоқда.

Тест топшириш жараёнида афсуски натижалар мусбат чиқаётган ҳолатлар ҳам бор. Қувонарли томони аксарият ўқитувчиларда касаллик аломатларсиз енгил ҳолда кечаётгани сабабли, уларнинг айримлари ўзлари ҳам вирусни бошидан кечираётганидан бехабар бўлган.

Куни кеча Шайхонтоҳур тумани Санитария эпидемиологик осойишталик Марказининг маълумотига асосан COVID-19 инфекцияси аниқланган ўқитувчилар фаолият юритаётган Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги 40- ва 262-сонли мактаблар фаолияти эҳтиёткорлик ҳамда хавфсизлик мақсадида Маҳаллий кенгаш қарори билан вақтинча тўхтатилди.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мазкур вирус 2 йилгача чекинмаслигини прогноз қилган. Бугун ҳар биримиз ушбу вирус билан яшашга, ҳеч қандай ҳавотирга тушмасдан ҳаёт тарзимизни давом эттиришга ўрганишимиз лозим.

Маҳаллий кенгаш депутатлари томонидан қабул қилинган мактабларни ёпиш ёҳуд очиш тўғрисидаги қарорлар у ёки бу мактаб жамоаси ва мактаб ўқувчилари, яъни болажонларимизнинг саломатлигини ўйлаб амалга оширилади. Шу боис ўқитувчиларимиздан ҳам ота-оналардан ҳам бундай ҳолатларда ортиқча ҳавотирга тушмаслик санитария-гигена қоидаларига риоя қилган ҳолда одатий ҳаёт тарзини давом эттиришларини сўраб қоламиз.

Бундай ҳолатларда ота-оналардан талаб қилинадиган асосий нарса масофадан яратиб берилаётган таълим имкониятларидан фойдаланиб, фарзандлари билим олишини назорат қилишдан иборат. Бу масалага жиддий ёндошишингизни илтимос қиламиз.

Карантинга олинган мактаблар дезинфекция ишлари амалга оширилганидан сўнг Маҳаллий кенгаш депутатлари қарори билан яна ўз фаолиятини тиклайди.

Шу билан бирга бугунги кунда барча ҳудудларда очилмаган мактаблар фаолиятини тиклаш бўйича ҳам ишлар кетмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти
топшириғи билан мактабларни очилиши ҳамда ёпилиши тўғрисидаги қарорни қабул қилиш ваколати фақатгина Маҳаллий кенгаш депутатларига топширилган.

16 сентябрь ҳолатига республикада 2 550 та (25%) мактаб ўз фаолиятини анъанавий шаклда амалга оширмоқда.
Анъанавий шаклда дарслари ўтилмайдиган фан ўқитувчиларининг ойлик маошлари сақланади

Ўқувчиларнинг соғлигини ҳимоялаш, ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ортиқча мулоқотнинг олдини олиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги томонидан айрим фанларни ўтиш вақтинчалик тавсия этилмаслиги ҳақида аввалроқ хабар бергандик.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йилнинг 28 августида “Умумий ўрта таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш ишлари тўғрисида” ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида вилоят, шаҳар ва туман халқ таълими бўлимларига анъанавий шаклда дарс машғулотлари ўтказилмайдиган айрим фанлар педагогларига ажратилган дарс соатлари бўйича ойлик иш ҳақини сақлаш топширилди.

Ушбу фан ўқитувчилари мактабда ўқувчиларнинг соғлигини ҳимоялаш билан боғлиқ бошқа тадбирларга жалб этилиши белгиланди. Ўқув йили бошлангунга қадар бўлган давр учун муассасанинг педагог ва бошқа ходимларига 2020/2021 ўқув йили учун шакллантирилган тарификация рўйхати ҳамда штатлар жадвали бўйича белгиланган лавозим маошидан келиб чиқиб, ойлик иш ҳақи тўлаб берилади.

Меҳнатига соатбай ҳақ тўланадиган ўриндошлик асосида ишловчи педагог ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш муассасада ўқув жараёни бошлангандан кейин амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз мактабда ўтилмайдиган фанлар масофавий таълим шаклидаги телевизион дарслар орқали узатилади.
Барча ўқитувчилар бепул дорилар билан таъминланади

Умумтаълим муассасаларида коронавирус пандемиясининг салбий оқибатлари, коронавирус инфекцияси билан касалланишини олдини олиш ва даволаш мақсадида барча ўқитувчи ва ходимларни гидроксихлорохин хамда цинк препарати билан бепул таъминлаш топширилди.

Ушбу топшириқни бажариш мақсадида Халқ таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшма қарори имзоланди. Бугунги кунда ушбу препаратлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан умумтаълим муассасаларининг барча ўқитувчи ва ходимларига етказиб берилиши бошланган.

@xtv_press
Мактабларда бу йилги мактаб таътиллари жадвалида ўзгаришлар бўладими?

Амалдаги тартибга кўра ўқув йили 2 сентябрдан 25 майга қадар давом этади. Ўқув йил 34 хафтадан иборат 4 та чоракка бўлинади, ҳар бир чорак оралиғида таътиллар белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилда тегишли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, таътил кунлари қуйидагича белгиланган:

кузги таътил- 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;

қишқи таътил- 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

баҳорги таътил - 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

ёзги таътил - 26 майдан- 1 сентябрга қадар давом этади.

1-синф ўқувчилари учун эса февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

Маълумки, пандемия шароитида ўқув йили 14 сентябрдан бошланди. ҳозирча таътил кунларига ўзгартириш киритиш режалаштирилмаган, таътил кунларининг ўзгариши зарурияти юзага келганда Республика махсус комиссияси қарори билан амалга оширилади ва бу ҳақда кенг жамоатчилик хабардор қилинади.

@xtv_press
Будут ли изменения в графике школьных каникулах в этом учебном году?

Согласно действующему графику, учебный год длится со 2 сентября по 25 мая. Учебный год делится на 4 четверти с каникулами на каждую из них.

Согласно Положению, утвержденному соответствующим постановлением Кабинета Министров в 2017 году, дни каникул распределены следующим образом:

осенние каникулы - 6 календарных дней с 4 ноября;

зимние каникулы - 14 календарных дней с 28 декабря;

весенние каникулы - 7 календарных дней с 21 марта;

летние каникулы - с 26 мая по 1 сентября.

Для первоклассников в феврале положены дополнительные недельные каникулы.

Всем известно, что в условиях пандемии учебный год начался 14 сентября. В настоящее время планов по изменению графика школьных каникул нет, в случае необходимости изменение будет производиться решением Республиканской специальной комиссии, и об этом дополнительно будет сообщено.

@xtv_press
Халқ таълими вазирлиги томонидан чет тили ўқитувчиларининг таркиби қайта кўриб чиқилди

Хабарингиз бор жорий йилнинг 14 сентябрь кунидан бошлаб мактаб ўқувчилари учун телевизион дарслар узатила бошланди.

«Онлайн-мактаб» лойиҳаси доирасида ҳар куни 100 дан ортиқ (30-35 соат) дарслар тасвирга олинмоқда. Мазкур дарсларда имкон қадар хатолик ўтмаслигига ҳаракат қилинмоқда.

Бироқ, 16 сентябрь куни эфирга узатилган чет тили фани видеодарсида айрим хатоликларга йўл қўйилди. Энг аввало, мазкур ҳолат учун барчадан узр сўрамоқчимиз.

Халқ таълими вазирлиги томонидан дарсларда йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида чет тили ўқитувчиларининг таркиби қайта кўриб чиқилди, дарс муҳаррири алмаштирилди ҳамда дарсларда тажрибали ўқитувчилар жамоасини янада кенгайтириш мақсадида маҳоратли педагоглар учун танлов эълон қилинди.

Кенг жамоатчилик ва ижтимоий тармоқ фаолларидан «Онлайн-мактаб» лойиҳасида иштирок этаётган ўқитувчиларни камситмасликни сўрамоқчимиз. Ҳар биримиз хатоликка йўл қўйишимиз мумкин, иш бор жойда хатоликлар ҳам учраб туради. Лекин, бу хатоликларни олдини олиш ва келгусида йўл қўймаслик чоралари кўрилмоқда.

Умид қиламизки, бу вазият барчани ўз вазифаларини бажаришда эътиборлироқ бўлишга ва ишга профессионал ёндашишга ундайди.

Вазирлик, ҳозирги шароитда ўз соғлиғини хавф остига қўйиб ҳам анъанавий ҳам масофавий шаклда фаолият олиб бораётган ҳамда видеодарсларни тасвирга олиш жараёнларига жалб қилинган ўқитувчиларга миннатдорчилик билдиради.
#Сўраган_эдингиз

Фарзандимга ҳали мактабда дарслик берилмади. Ўқувчилар дарсликлар билан қачон тўлиқ таъминланади?

ЖАВОБ:
Ўтган ўқув йили пандемия шароитида якунлангани боис йил якунида ўқувчилардан дарсликларни тўлиқ йиғиб олишнинг имкони бўлмади. Бугунги кунда 75% фоиз мактабларда ҳали анъанавий таълим жараёни йўлга қўйилмагани учун ўқувчилар томонидан фойдаланилган дарсликлар тўлиқ мактабга қайтарилмаган ва шу боис дарсликлар билан таъминланишда муаммо юзага келмоқда.
Бундан ташқари карантин даврида баъзи китоб босмахоналарида ҳам китоб чоп этиш билан муаммолар юзага келган.

Ҳозирги кунда барча мактабларни дарсликлар билан таъминлаш бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда.

Дарсликлар билан тўлиқ қамраб олингунига қадар ўқувчларга электрон дарсликлардан фойдаланиш тавсия этилади. Барча синфлар учун дарсликларининг электрон нусхаси Халқ таълими вазирлигининг ахборот таълим портали (www.eduportal.uz) ва расмий веб сайти (www.uzedu.uz)га жойлаштирилган.
#Сўраган_эдингиз

Ҳозирги кунда бизнинг мактабда барча ишлар Kundalik.com сайти ёрдамида олиб бориляпти. Ўқиш 14 сентябрдан бошланади дейилганда барча дарс жадвалларини сайтга жойлаштириб бўлгандик. Лекин мактабимиз очилмай масофавий тарзда таълимни олиб боряпти, ундаги дарс жадвали бизнинг жадвалга мос келмагани учун ўқитувчиларнинг баҳолаш жараёнида саволлар юзага келмоқда. Kundalik.com сайтига қайси жадвал асосида баҳо қўйилиши лозим. Вақтинча ўтиш тавсия этилмаётган 4та фанлар бўйича режани бажариш учун уларни ҳам сайт дарс жадвалига қўшиш керакми. Вақти ўтиб кетса уларни сайтга қўшиш имкони бўладими?

ЖАВОБ:
Анаъанвий шаклда дарс жараёнлари бошланган умумтаълим мактабларида вазирликнинг 3.09.2020 й 02-02/2-578-сонли хати билан юборилган намунавий дарс жадвали асосида ташкил этиш тавсия этилади. Унда 1-чоракда ўқувчилар соғлиғини ҳимоялаш ва ортиқча мулоқот қилишларини чеклаш мақсадида 6 та фандан (жисмоний тарбия, мусиқа маданияти, технология, тасвирий санъат ва чизмачилик, ЧҚТБ ҳамда тарбия) анъанавий шаклда дарс машғулотларини вақтинчалик ўтмаслик тавсия этилган.

Шунингдек, мазкур фанлардан дарс бераётган педагогларни мактабда ўқувчиларнинг соғлиғини ҳимоялаш билан боғлиқ тадбирларга жалб этилиши белгиланганлигини инобатга олиб, синф журналида (электрон синф журналида ҳам) анъанавий шаклда ўтилмаган машғулотларни қайд этмаслик тавсия этилади.

Масофавий шаклда таълим берилаётган мактабларда (мактаб фаолияти анъанавий шаклда бошлангунига қадар) эса вазирликнинг расмий телеграмм саҳифасида эълон қилиб борилаётган телевизион дарс жадвали асосида ўқув жараёнларини юритиш, синф журналида (электрон журналда ҳам) қайд этиб бориш тавсия этилади.

Мактаб ҳужжатлари юритилишини бир хиллаштириш мақсадида анъанавий шаклда вақтинчалик ўтилмаётган 6 та фандан (жисмоний тарбия, мусиқа маданияти, технология, тасвирий санъат ва чизмачилик, ЧҚТБ ҳамда тарбия) машғулотларни синф журналида (электрон журналда ҳам) қайд этиш тавсия этилмайди.

@uzedu
ЎЗБЕКИСТОН ТЕРМА ЖАМОАСИ 61-ХАЛҚАРО МАТЕМАТИКА ОЛИМПИАДАСИДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА

2020 йилнинг 21-22 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида масофавий 61-Халқаро олимпиадасига старт берилди.

Мазкур олимпиадада дунёнинг 107 мамлакатидан 622 нафар ўқувчилар иштирок этмоқда.

Ўзбекистон шарафини эса қуйидаги 6 нафар ўқувчи ҳимоя қилади:

1. Диёрбек Толипов
— Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани 5-ИДУМ 10-синф ўқувчиси;
2. Жаҳонгир Норбоев — Бухоро вилояти, Пешку тумани 18-мактабнинг 11-синф ўқувчиси;
3. Шаҳбоз Ҳасанов — Бухоро вилояти, Қоракўл тумани Қоракўл академик лицейи 2-курс ўқувчиси;
4. Иброҳим Мирғиёсов — Наманган вилояти, Наманган шаҳри НамДУ академик лицей 2-курс ўқувчиси;
5. Муҳаммадризо Мажидов — Тошкент шаҳар Президент мактаби 9-синф ўқувчиси;
6. Элдор Нейматов — Қашқадарё вилояти, Китоб тумани 1-ИДУМ 11-синф ўқувчиси.

Терма жамоани олимпиададаги муносиб иштирокини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Математика институти биносида шарт-шароитлар яратилди.

Олимпиада шартига кўра, ҳар бир иштирокчи 4,5 соат давомида 3 та топшириқни ечиб, уни асослаб бериши лозим. Сўнгра ҳар бир иштирокчининг якуний тўплаган баллари асосида Ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиблар аниқланади.

Шу ўринда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган терма жамоамиз аъзоларига муваффақият тилаймиз.

@uzedu
CБОРНАЯ КОМАНДА УЗБЕКИСТАНА ЗАЩИЩАЕТ ЧЕСТЬ СТРАНЫ НА 61-й МЕЖДУНАРОДНОЙ ОЛИМПИАДЕ ПО МАТЕМАТИКЕ

21-22 сентября 2020 года в Санкт-Петербурге дистанционно стартовала 61-я Международная олимпиада по Математике. В олимпиаде принимают участие 622 учеников из 107 стран мира.

Сборная команда состоит из 6 учеников:

1. Диёрбек Толипов
- ученик 10 класса 5-СГОШ из Гиждуванского района Бухарской области;

2. Джахонгир Норбоев - ученик 11 класса Пешкуского района Бухарской области;

3. Шахбоз Гасанов – ученик 2 курса Каракульского академического лицея Каракульского района Бухарской области;

4. Ибрагим Миргиесов – ученик 2 курса академического лицея НамГУ, Наманганская область, г. Наманган;

5. Мухаммадризо Маджидов - ученик 9 класса Президентской школы г. Ташкента;

6. Эльдор Нейматов - ученик 11 класса 1-СГОШ Китобского района Кашкадарьинской области.

В здании Института математики Академии наук Республики Узбекистан созданы все условия чтобы обеспечить достойное участие нашей сборной в Олимпиаде.

По условиям олимпиады каждый участник должен решить 3 задачи за 4,5 часа и обосновать его.

Победители будут определены членами международного жюри на основании окончательных оценок каждого участника.

Желаем удачи нашим ученикам!

@uzedu
Ўзбекистонда 1,5 млн бола мактабга қатнаб ўқий бошлади. Жами мактабларнинг 44 фоизи очилган

👉 https://kun.uz/61816392

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эртага, 22 сентябрь куни соат 21:30 да “O‘zbekiston24” телеканали ва Президент матбуот хизматининг Facebook'даги расмий саҳифаси орқали "Янги Ренессанс сари" фильмини томоша қилинг.

Смотрите завтра, 22 сентября, в 21:30 фильм "Янги Ренессанс сари" на телеканале “O‘zbekiston24” и на официальной странице пресс-службы Президента в Facebook.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ХТВ ТИЗИМИДАГИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ БЎЙИЧА ЮЗАГА КЕЛАЁТГАН ТУШУНМОВЧИЛИКЛАР ЮЗАСИДАН БАЁНОТ

Маълумки, ходимлар меҳнатига ўз вақтида ҳақ тўлаш, шунингдек, уларни санитария-эпидемиологик вазият даврида моддий томондан қўллаб-қувватлаш ҳар қандай соҳанинг асосий ва муҳим вазифалардан бири саналади.

Ҳеч кимга сир эмаски, коронавирус пандемияси шароитида янги ўқув йили бошланиши билан халқ таълими соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашда турли ёндашувлар ва тушунмовчиликлар вужудга келмоқда.

Шу нуқтаи назардан, жорий йилда Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган қўшма хат орқали айни вақтда ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича муаммога айланиб бораётган тушунмовчиликларга аниқ ечим берилди.

Жумладан, иш ҳақи тўловларини амалга оширишда қуйидаги ҳолатлар ва тушунмовчиликларга алоҳида эътибор қаратиш лозим:

‼️коронавирус инфекцияси билан касалланган вақтинчалик меҳнатга лаёқатсиз ўқитувчиларнинг дарс соатлари тегишли мутахассислиги бўйича бошқа ўқитувчиларга вақтинчалик юклатилади ва уларга соатбай иш ҳақи тўловлари амалга оширилади;

‼️вақтинчалик ўтилмаслиги тавсия этилган айрим фанлар, шу жумладан жисмоний тарбия, чақириққа қадар бошланғич ҳарбий тайёргарлик, мусиқа маданияти, тасвирий санъат ва чизмачилик, технология ва тарбия фанларидан ўқитувчиларга асосий иш жойидан ойлик тўлиқ тўланади.

Бунда фақатгина ўриндош сифатида меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш асосида ишловчи ўқитувчиларга мазкур фанларни ўтилишига рухсат берилгунга қадар иш ҳақи тўловлари амалга оширилмайди;

‼️Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартидаги 140-сон қарори билан тасдиқланган Низомда белгиланган икки гуруҳга бўлиб ўқитиладиган айрим фанлар бўйича ўқитувчиларга ажратилган дарс соатлари 2020-2021 ўқув йили учун шакллантириладиган тарификация рўйхатига киритилади ва ушбу соатларга иш ҳақи тўловлари амалга оширилади;

«Баркамол авлод» болалар мактабларининг тўгарак раҳбарлари томонидан тўгарак машғулотлари амалда ўтказилган ҳамда ушбу машғулотларда қатнашган ўқувчилар томонидан бадал тўловлари ҳақиқатда амалга оширилганда, яъни ушбу тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлари бўлган тақдирда, тўгарак раҳбарларига белгиланган тўловлар амалга оширилади.

Бироқ, ота-оналар бадали тўловидан озод этилган ўқувчилар билан ишловчи тўгарак раҳбарларига иш ҳақи тўловлари ҳеч қандай шартларсиз тўланади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, вазирлик томонидан халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича вужудга келаётган муаммоларни бартараф этиш, уларни келгусида такрорланишини олдини олишга қаратилган саъй-ҳаракатлар ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг аниқ йўналишини белгилашга хизмат қилади.