Oila va xotin-qizlar boshqarmasi axborot xizmati | Namangan viloyati
1.29K subscribers
10.8K photos
1.01K videos
13 files
1.56K links
Namangan viloyati Oila va xotin-qizlar boshqarmasining rasmiy telegram kanali
Download Telegram
Чортоқ туманида яна 10 нафар аёлга субсидия асосида замонавий тикув машинаси берилди

Чортоқ туманида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, айниқса, “Аёллар дафтари”га олинганларнинг доимий даромад манбаини яратиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

🔰Биргина Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 майдаги 252-сонли қарори ижроси доирасида субсидия асосида берилаётган тикув машиналари бу борада катта имконият бермоқда.

🔰Бугун “Аёллар дафтари”да турувчи хотин-қизларнинг 10 нафарига ҳоким ёрдамчиларининг тавсиясига кўра субсидия асосида тикув машинаси топширилди.

🔰Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда тикув машиналарини қабул қилиб олган аёллар бундай эътибор ва ғамхўрлик учун Президентимизга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Давлатобод туманидаги 1-сектор маҳаллаларидаги энг намунали хотин-қизлар фаоли сизнингча ким?!

Сўровнома 15 апрел соат 20:00га қадар давом этади. Энг кўп овоз тўплаган 2 нафар иштирокчи кейинги босқичда иштирок этади.

ОВОЗ БЕРИШ
Давлатобод туманидаги 2-сектор маҳаллаларидаги энг намунали хотин-қизлар фаоли сизнингча ким?!

Сўровнома 15 апрел соат 20:00га қадар давом этади. Энг кўп овоз тўплаган 2 нафар иштирокчи кейинги босқичда иштирок этади.

ОВОЗ БЕРИШ
Давлатобод туманидаги 3-сектор маҳаллаларидаги энг намунали хотин-қизлар фаоли сизнингча ким?!

Сўровнома 15 апрел соат 20:00га қадар давом этади. Энг кўп овоз тўплаган 2 нафар иштирокчи кейинги босқичда иштирок этади.

ОВОЗ БЕРИШ
Давлатобод туманидаги 4-сектор маҳаллаларидаги энг намунали хотин-қизлар фаоли сизнингча ким?!

Сўровнома 15 апрел соат 20:00га қадар давом этади. Энг кўп овоз тўплаган 2 нафар иштирокчи кейинги босқичда иштирок этади.

ОВОЗ БЕРИШ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Янгиланаётган Конституцияда суриштирув, тергов ва суд жараёнида инсон ҳуқуқларига оид 9 та энг муҳим кафолатдан хабардормисиз?

• Шахсни ушлаш чоғида унга тушунарли тилда унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари тушунтирилиши шарт.

• Шахс ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.

• Айбдорликка оид барча шубҳалар гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак.

• Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас.

• Шахс ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмас.

• Шахс суднинг қарорисиз қирқ саккиз соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмас.

• Ҳибсга олиш, қамоққа олиш ва қамоқда сақлашга фақат суднинг қарорига кўра йўл қўйилади.

• Ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар, почта, электрон ва бошқа хабарлар сир сақланишини чеклашга ҳамда уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

• Ҳар кимга малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади. Қонунда назарда тутилган ҳолларда юридик ёрдам давлат ҳисобидан кўрсатилади.

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
Аёл – нафосат ва гўзаллик тимсоли. Унинг меҳридан қалблар сурурга тўлади. Мўътабар аёлларимизни қанча ардоқласакда, шунчалар оз. Мамлакатимизда азиз аёлларга бўлган эътибор ва ғамхўрлик йилдан йилга кучайиб бормоқда.

Аёллар саломатлиги, уларнинг оилада, жамиятда ўз ўрнига эга бўлиши, бахтли ва фаровон ҳаёт кечириши учун етарли даражада шарт- шароитлар яратилмоқда.

Уйчи тумани 1-сектор ҳудудида "Аёли эъзозланган юрт" мавзусида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ташкил этилди. Унда маҳалла хотин-қизлар фаоллари, оқила аёллар, отинойилар, тадбиркорлар, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар, туманнинг фаол аёллари қатнашдилар.

“Хизиробод” мажмуасида бўлиб ўтган тадбирда Ровот маданият марказининг “Гуллола” бадиий ҳаваскорлик жамоаси хонандалари маданий хизмат кўрсатдилар. Дилрабо куй-қўшиқлар рақсларга уланди.

Қалбларда шукроналик, ватанга муҳаббат, келажакка умид туйғуларини уйғотаётган бу каби маданий-маърифий тадбирлар барча маҳаллаларда давом этмоқда