Ochiq derazalar
973 subscribers
1.25K photos
118 videos
23 files
160 links
Ҳурматли каналимиз кузатувчилари! Ушбу манзилда сиз Хосият Рустамова шеърларини ўқиб боришингиз мумкин. Ўзига хос оламга биз билан саёҳат қилинг!
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Озарбойжон ТВ Missiya Xaber каналида
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
24-25 май кунлари Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида юртимизга ташриф буюрган албан-америка шоири Жек Маринайнинг “ Ой соясин қучоқлаб” ва Хосият Рустамнинг қозоқ тилидаги “ Мен ҳозир шуердаман” иккинчи китобининг нашрдан чиқиши муносабати билан жойларда учрашувлар бўлиб ўтди…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 O'zbekistondagi Haydar Aliyev nomidagi #OzarbayjonMadaniyatMarkazida O'zbekistonning taniqli shoirasi, #Ozarbayjon Yozuvchilar uyushmasining faxriy a'zosi,adabiyot sohasida ommabop bo'lgan, “#Kitobdunyosi” gazetasi Bosh muharriri Xosiyat Rustamovaga bag'ishlangan tadbir bo'lib o'tdi.

🇦🇿 Özbəkistandakı Heydər Əliyev adına #AzərbaycanMədəniyyətMərkəzində #Özbəkistanın tanınmış şairi, #Azərbaycan Yazıçılar Birliyinin fəxri üzvü, ədəbiyyat sahəsində populyar “#Kitobdunyası” qəzetinin baş redaktoru Xasiyat Rüstəmə həsr olunmuş tədbir keçirilib.

🇷🇺 В #АзербайджанскомКультурномЦентре имени Гейдара Алиева в #Узбекистане состоялось мероприятие, посвященное известной узбекской поэтессе, почётному члену Союза писателей #Азербайджана, главному редактору популярной газеты «#Китобдунёси» Хосият Рустамовой.

#MədəniyyətTV

@Xosiyat_Rustamova
Раҳмат, Колумбия 🇨🇴
Раҳмат, Медилин!

@Xosiyat_Rustamova
ЁЗ
Май ҳам йиғлади юм-юм,
Кетгиси келмас ҳечам.
Кечикиб келар июнь—
Минг бир хижолат билан.

Кириб кетар боғига—
Соғинч. Энтикиб қалби
Суйкалар оёғига—
Эркатой мушук каби.

Юмшар бағри йўлларнинг,
Яйрар толларнинг зулфи.
Бир кечада гулларнинг
Очилиб кетар қулфи.

Теракни базўр таниб,
Шамол олар бўйнидан.
Тирсагига таяниб,
Токлар турар ўрнидан.

Хосият РУСТАМОВА

@Xosiyat_Rustamova
“Бекажон”, раҳмат!
Асилбек Қолқанотов, адабиётга ҳурмат ва муҳаббат учун ташаккур!

@Xosiyat_Rustamova
Кечаги кун ҳаётимдаги қизиқ кунлардан бири эди. Аэропотга боришдан икки соатча олдин чемадонимни тайёрлаш вақтида бир китоб менга “ осилиб” олди. Ўтириб ўқий бошладим, олиб кетмаслик учун. Йўқ, бу китобнинг хоҳиши баланд эди… Ёнимдаги сумкага солдим. Ва йўл-йўлакай ўқиб кетдим. Мен уни 2009 йил Германияда ўқиганимда ҳам, энг қизиғи, худди шундай кайфиятга тушганман, одамларга қўшилмай қўйгандим. Бу сафар ҳам худди шу ҳолат… Лекин, бу сафар мумкин эмас, ахир, мен тадбирга кетяпман, ундан ҳам қизиғи, редакторлик фаолиятим ҳақида сўз ҳам айтишим керак…

08.06.2022 йил. Истанбул

@Xosiyat_Rustamova
Китоблар ҳамма нарсага қодир… У мени буткул ишғол этди. Бўлакланган руҳим ҳеч нарсага арзимай қолди. Айтгандай, яна бир иш бор экан, ўзимни увада қоғоз каби ҳеч ким кўрмайдиган бирор жой топиб, улоқтириб юбориш…

08.06.2022 йил. Истанбул

@Xosiyat_Rustamova