"Hududiy elektr tarmoqlari" AJ Xorazm hududiy filiali
3.27K subscribers
11.3K photos
1.12K videos
8 files
2.38K links
"Ҳудудий электр тармоқлари"АЖ Хоразм ҳудудий филиалининг telegram ижтимоий тармоғидаги расмий канали

"Ишонч" телефон: 1154
Мурожаатлар учун: @xorazmhetmuloqot
Download Telegram
⚡️ Ўзбекистон электр энергияси соҳасидаги стандартларни қайта кўриб чиқади

Ушбу стандартлардан замон талабларига тўғри келмайдиган 536 таси ҳалқаро стандартларга алмаштириш бўйича “Ўзстандарт” агентлигига таклиф киритилди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3caHCRK

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
Саноат ва логистика соҳаларига оид инвестиция лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.
Давлатимиз раҳбари лойиҳаларни сифатли амалга ошириш учун уларни экспертизадан ўтказиш бўйича топшириқ берди. Бу тизимни тармоқлар ва ҳудудлар кесимида ҳам татбиқ этиб, инвестиция лойиҳаларининг тайёрланиши ва бажарилишини баҳолаб бориш, қуйи бўғиндаги мутахассисларга кўмаклашиш зарурлигини таъкидлади.

Состоялась презентация инвестиционных проектов в сферах промышленности и логистики.
Для обеспечения качественной реализации представленных проектов глава государства поручил провести их экспертизу. Он отметил, что необходимо внедрить аналогичную систему в разрезе отраслей и регионов, проводить оценку подготовки и реализации инвестиционных проектов, содействовать специалистам нижнего звена.

#Mirziyoyev #taqdimot #sanoat #investitsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Haqiqat Yo‘lida (Haqiqat .UZ)
Ҳурматли маҳалламиз фуқаролари мен ваъда берган сўзларимини амалга ошириш мақсадида яъни фуқаролик хуқуқимдан фойдаланиб,
Хоразм вилояти Электр тармоқлари АЖ нинг директори в в бажарувчи С Берегин Хилол маҳалласида электр қуввати камлиги ўрганиш учун мутахасислар юборишини айтган эдим. Хозирда қўшимча трасфарматир қўйиш кераклигини таклиф қилишди ва тез орада ўрнатилади.

Haqiqat yo‘lida
қаналимиз номидан "Хоразм ҳудудий электр тармоқлари корхонаси"бош директори Берегин Суҳробга ўз ташаккуримизни билдириб қоламиз.
Хамкорликда ишлашимиздан хурсандмиз.🤝

@Bloger_haqiqat_yolida
Ҳазарасп, Хива, Янгибозор, Янгиарик, Боғот туманлари ва Хива шаҳрининг айрим ҳудудларида электр энергиясида узилишлар бўлиши мумкин.
 
Хурматли электр энергияси истеъмолчилари Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидаларига асосан жамият томонидан вилоятимизнинг
 
Ҳазарасп туманининг Карвак, Янгиобод, Овшар, Буюк аждодлар
маҳаллаларида
 
Хива туманининг Гандимиён, Поласултон маҳаллаларида
 
Янгибозор туманининг Қадрият, Истиқлол, Ифтихор, Олтин кўл, Чўболончи маҳаллаларида
 
Янгиариқ туманининг Гурланбоғ, Вакиллар, Таган, Кушанда, Севган, Киллавит, Гулобод, Пурсанг маҳаллаларида
 
Боғот туманининг Маънавият, Соҳибкор, Қумбодоқ, Кўхна бирлашув маҳаллаларида ва Олтинкум шахарчаси
 
Хива шаҳрининг Ичонкалъа, Ангарик, Тоза боғ, Шихлар маҳаллаларида
 
 
Жорий йилнинг  27 январь куни соат 10:00 дан 18:00 гача жорий профилактика ишлари сабабли электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин. Келтирилган ноқулайликлар учун Сиздан узр сўраймиз.
 
"Хоразм ҳудудий электр тармоқлари" АЖ
Матбуот хизмати
​​“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ: Янги тизим жорий этилишидаги муаммолар вақтинча. Истеъмолчи тўловлари фақат сарф этилган электр энергияси учун ҳисобланади.

Бугун kun.uz ахборот сайтида “Пул тўланганда дарҳол ёнмаётган «свет» ва ошиқча тўловлар: АСКУЭ тизимида нима муаммо?” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Унда республикамиз бўйлаб жорий этилаётган “Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ) билан боғлиқ истеъмолчилар дуч келаётган муаммолар юзасидан мулоҳазалар юритилган.
Хўш, вазият аслида қандай? Ҳақиқатдан ҳам журналистик суриштируви натижасида истеъмолчилар фикрлари ва ҳали амалиётга жорий этилиши охирига етказилмаган тизимнинг баъзи камчиликлари бор гапми? Қуйида шу ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтамиз.
Аввало қарздорлик хусусида. Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)га уланган истеъмолчилар қарздорлиги мавжуд бўлганда тармоқдан автомат равишда узилади ва тўловларни амалга ошириб, мавжуд қарздорлигини сўндиргандан кейин тармоққа қайта автомат равишда уланади. Истеъмолчиларга ўрнатилаётган ҳисоблагичлардан олинадиган барча маълумотлар он-лайн равишда амалга оширилади.
Айни кунда истеъмолчилар улардаги мавжуд ҳисоблагичларни янгисига алмаштирилганда эски ҳисоблагичнинг ечилган вақтдаги кўрсаткичи бўйича ўзининг электр энергиясидан қарздорлигига аниқлик киритиб олишлари лозим. Янги ҳисоблагич ўрантилгандан сўнг он-лайн “Биллинг” тизимига боғланиши маълум вақт талаб этиши мумкин. Бу орада ўрнатилган янги ҳисоблагич тизимга улангунга қадар истеъмол қилган электр энергияси миқдорини ҳисоблаб боради.
Истеъмолчининг ҳисоблагичи АСКУЭга улангандан сўнг унинг ҳисоблагичдаги мавжуд электр энергияси миқдори ҳамда аввалги ҳисоблагичидан қолган қарздорлиги мавжуд бўлганда, иккаласи умумлаштирилиб ҳисоб-китоблар амалга оширилади. Бундай ҳолатларда истеъмолчи тўлов амалга оширган бўлса ҳам гўёки қисқа муддат, яьни 2 ёки 3 кунда барча пулларини ечиб олинаётгандай бўлади. Аслида эса истеъмолчи аввалги ҳисоблагичидан қолган ёки янги ҳисоблагичда йиғилиб қолган қарздорлиги бўйича тўловларни тўлиқ амалга оширмаган бўлади.
Ҳозирги кунда истеъмолчилар электр энергияси учун тўловларни республикамиздаги барча тижорат банклари, уларнинг мобил иловалари ҳамда барча мавжуд тўлов тизимлари орқали амалга оширишлари мумкин. Бунда истеъмолчилардан тўлов амалга ошириш жараёнида ҳушёрликни оширилиши сўралади. Хусусан, иловалар орқали тўлов амалга оширилганда эътибор қаратадиган жиҳати, электр энергияси учун тўловнинг тури бўлиб, бу жуда ҳам содда кўринишда белгилаб қўйилган “тўлов тури”, яъни электр энергияси учун ёки пеня учунлиги танлаб олинади. Бу имконият истеъмолчилар учун қулайлик яратиш мақсадида тўлов тизимлари томонидан яратилган.
Юқорида келтирилганидек, мазкур тизим ўз ниҳоясига етказилиши учун белгиланган муддатлар бор. Шу жиҳатдан тизим тўлиқ фаолият юритиш учун ҳозирги вақтда маълум техник камчиликлар вужудга келиши табиийдир.
Шу ўринда электр энергияси истеьмолчиларига мазкур тизим автоматик тарзда қарздор истеьмолчиларни тармоқдан ажратишини ҳисобга олган ҳолда, фойдаланилган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида амалга оширишлари кераклигини яна бир бор эслатиб ўтмоқчимиз.


“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати
Шовот, Гурлан, Боғот туманларининг айрим ҳудудларида электр энергиясида узилишлар бўлиши мумкин.

Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидаларига асосан жамият томонидан вилоятимизнинг

Шовот туманининг Оқкўл, Остона, Қумёп, Бўйрачи
маҳаллаларида

Гурлан туманининг Уйилма маҳалласида

Боғот туманининг Тўпчи маҳалласида ва Олтинқум шаҳарчасида

Жорий йилнинг 28 январь куни соат 10:00 дан 18:00 гача жорий профилактика ишлари сабабли электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин. Келтирилган ноқулайликлар учун Сиздан узр сўраймиз.

"Хоразм ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Матбуот хизмати.
Forwarded from Shonazar Karriev
Aмерикалик журналист ва ёзувчи Terrell Jermaine Starr Хоразмда

AҚШнинг "Atlantic Council" (Aтлантика кенгаши) катта илмий ходими, журналист ва ёзувчи Terrell Jermaine Starr Хоразм вилоятига ташриф буюрди.
Икки кунлик саёҳати давомида журналист Хива шаҳридаги "Нуруллабой" саройи, "Ичан қалъа" давлат музей қўриқхонасидаги зиёратгоҳ ва тарихий обидаларда бўлиб бизнинг бой тарихимиздан катта таассуротларга эга бўлди.
Хоразмнинг миллий таомлари, миллий куйлари ва рақслари ҳамда миллий анъаналаримиз билан яқиндан танишди.
Бундан ташқари, Хива туманидаги "Khiva Silk Fabric" корхонасининг ипак толасидан мато ва гилам тайёрлаш технологиясини кўздан кечирди.
Ёзувчи Инстаграмдаги саҳифасида "Бу ерда мени барча очиқ юз билан қарши олди. Ҳатто, ўзбекистонлик мезбонлар менга кўринишим тасвирланган гилам совға қилишди. Бунинг учун уларга миннатдорлк билдираман. Ушбу саёҳатимдан мақсад, "Blackmen on the step" номли китобимда Хива шаҳрининг диққатга сазовор жойларини ва тарихини кенг ёритишдир",- деб ёзиб қолдирган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича муҳим йўналишлар кўрсатиб ўтилди

Обозначены важные направления обеспечения занятости и содержательной организации досуга молодежи

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Гурлан туманида жорий йилда 16 та янги трансформатор қурилади

Аҳолининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қоплаш, янги электр тармоқларини қўриш ва истеъмолчиларни электр энергия билан барқарор таъминлаш учун "Хоразм ҳудудий электр тармоқлари" АЖ томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Вилоятимизнинг Гурлан туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги "2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида"ги қарори асосида ўтган 2020 йил давомида 29,5 км узунликда электр узатиш тармоқлари ва 12 дона янги трансформатор пунктларида қурилди.
2021 йилда ҳам бу ишлар давом эттириб, 32,9 км узунликда янги электр узатиш тармоқлари ва 16 та янги трансформатор пунктлари қуриш ишлари режалаштирилган.
Қолаверса, 2020 йилда туманда 49 км узунликдаги 0,4-110 кВ лик электр узатиш тармоқлари ва 28 та трансформатор пунктлари мукаммал таъмирдан чиқарилди.
"Хоразм ҳудудий электр тармоқлари"АЖ Матбуот хизмати.
Тупроққалъа, Хонқа, Янгибозор, Гурлан, Урганч, Ҳазарасп туманларининг айрим ҳудудлари электр энергиясида узилишлар бўлиши мумкин.
 
Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидаларига асосан жамият томонидан вилоятимизнинг
 
Тупроққалъа туманининг Ёшлик, Обод, Навбаҳор, Муҳаббат, Пастом, Ахунбобоев маҳаллалари
 
Хонқа туманининг Ғайрат, Мустақиллик, Томадурвадик, Амударё маҳаллалари
 
Янгибозор туманининг Минг Боғолон, Боғолон, Қиёт маҳаллалари
 
Гурлан туманининг  Дўсимбий, Навбаҳор, Тахтакўпир, Деҳқон   маҳалласи
 
Урганч туманининг Қиёт, Боқайлар, Киллавит, Чандир маҳаллалари
 
Боғот туманининг Нурли маскан, Гулшан, Обод маҳаллаларида ва Олтинқум шахарчаси
 
Ҳазарасп туманининг Бўстон, Қовунчи, Боғдор, Мустақиллик, Наврўз маҳаллаларида маҳаллаларида
 
Жорий йилнинг 29 январь куни соат 10:00 дан 18:00 гача жорий профилактика ишлари сабабли электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин. Келтирилган ноқулайликлар учун Сиздан узр сўраймиз.
 
"Хоразм ҳудудий электр тармоқлари" АЖ
Матбуот хизмати

 
Forwarded from MINENERGY.UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хориж матбуоти биз ҳақимизда.
Ўзбекистон ва Саудия Aрабистони компанияси ўртасида имзоланган энергетика соҳасидаги йирик инвестиция лойиҳалари халқаро оммавий ахборот воситалари нигоҳида.

—————

Зарубежные пресса о нас.
Крупные инвестиционные проекты в области энергетики, подписанные Соглашения между Узбекистаном и компанией Саудовской Аравии в ракурсе международных СМИ.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Twitter