XORAZMBUGUN/24| РАСМИЙ КАНАЛ️
28.7K subscribers
31.6K photos
6.57K videos
21 files
20.2K links
Жаҳонда ва Хоразмда бўлаётган энг сўнги янгиликлар бизнинг каналдан топишингиз мумкин.

Хоразм вилоятида бўлаётган хабарларни @BLOGERUZ 👈 га юборинг.

Реклама бериш:

@Blogeruz👈🏻
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича Ўзбекистон аҳлига яна бир бор мурожаат қилди.

– Халқимиз жипслашиб, шифокорларнинг барча тавсияси, кўрсатмаларига амал қилсалар, одамларимиз карантин даврида ҳаётий заруратсиз ўз хонадонларини тарк этмаса, касалликнинг илк белгилари аниқланганда уни яширмай шифокорларга ўз вақтида мурожаат қилса, биз бу касалликни, албатта, енгамиз, – деди давлатимиз раҳбари.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE2gxUG9XIul30yonw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диккат
Президент Шавкат Мирзиёевнинг коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича халққа мурожаатидан
Батафсил👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAE2gxUG9XIul30yonw
⚡️Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 10 нафарга ошиб, 75 кишига етди —

👉 @XORAZMBUGUNN 👈
Xorazm viloyatining tumanlarida O‘zbekiston yoshlar ittifoqi tomonidan o‘tkazilgan hayriya aksiyasi Urganch shahrida davom etdi.
Shahar Kengashi hodimlari, faollari, shuningdek, Yoshlar ittifoqi tomonidan kafilikka olingan tadbirkor tomonidan Markaziy dehqon bozorida minglab himoya niqoblari bepul tarqatildi
.

👉 @XORAZMBUGUNN 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гулистонда тиббий ниқобсиз юрган шахс ички ишлар ходимидан қочишга уринди

Статистикага кўра, COVID-19 юқтириб олган бир одам бир ойда 436 кишини зарарлаб улгуради. Ўз ўрнида 436 киши бошқаларга юқтириши мумкин.

Шунинг учун ҳимоя ниқобисиз жамоат жойида юрманг. Агар ниқобсиз ҳолатда жамоат жойида юришингиз биринчи марта қайд этилса, 223 минг сўм, такроран эса 669 минг сўм жаримага тортилишингиз мумкин.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE2gxUG9XIul30yonw
Кеча коронавирус касаллиги қайд этилган бемор ўткир миокард инфарктидан вафот этди.

Шу йилнинг 26 март куни сурункали касалликлари билан диспансер назоратида бўлган наманганлик 72 ёшли Р. коронавирус инфекцияси ташхиси билан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган эди. Шу куни соат 23:00 лар атрофида махсус лаборатор таҳлиллар натижасида унда ушбу инфекция аниқланган. Беморга ушбу инфекция 12 март куни Туркия сафаридан қайтган ва касаллиги тасдиқланиб, карантинга олинган қизи М.дан юққанлиги далилланган.

Бемор узоқ йиллар давомида қандли диабет, сурункали ўткир юрак етишмовчилиги ва бошқа касалликлар билан даволаниб келган. Бугун тонгда соат 4:30 да шифокорларнинг реанимацион муолажаларига қарамасдан ўткир миокард инфарктидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

П.С: ⚡️Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 83 нафарга етди, Коронавирус инфекциясини юқтириб олганларнинг 5 нафари Тошкент шаҳрида, уч нафари эса Андижонда қайд қилингани тасдиқланди.

👉 @XORAZMBUGUNN 👈
#Хоразм

Хоразм вилоятида карантинга олинганлар шахслар


Уй шароитида тиббий кузатувга олинганлар сони-2858 киши

Тиббий муассасида карантинга олинганлар сони-582 киши.

Ўзбекистонда 27 мартдан вилоятлараро ҳаракатланиш барча транспорт воситалари учун тўхтатилди.

«Мамлакатимизда коронавирус касаллиги тарқалишининг олдини олиш ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, бугун, 27 март соат 10:00 дан бошлаб вилоятлараро ҳаракатланиш барча транспорт воситалари (енгил автотранспорт, автобус, авиа ва темир йўл) учун тўхтатилганлиги маълум қилинади. Юк ташувчи транспорт воситалари бундан мустасно.

👉 @XORAZMBUGUNN 👈
Ichki ishlar vaziri: “Bugungi kunga qadar karantin qoidalariga amal qilmaslik bilan bogʻliq 3649 ta holat aniqlangan”

Jumlada Xorazmda ham bir qator qoidalarni buzganlar ham topildi, shulardan xozrgi kunga kelib Xorazm viloyatida – 52 ta holat qayd etildi.

Kanalga ulanish 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE2gxUG9XIul30yonw
Хоразмда коронавирус тарқалгани ёлғон, айни пайтда Ўзбекистоннинг 5 та шаҳрида касаллик аниқланган

“Ижтимоий тармоқларда айланаётган Хоразм вилоятининг Урганч туманидаги “Қараман” қишлоғида коронавирус касаллиги тарқалгани ҳақидаги маълумотлар асоссиз.

Бу каби ёлғон маълумотларларни тарқатганлик учун жавобгарлик бор.

Ҳозир республика бўйича Тошкент, Фарғона, Наманган ва Андижон шаҳарларида коронавирусга чалинганлар аниқланган. Аксарият беморлар Тошкент шаҳридаги жойлашган Вирусология илмий текшириш институти клиникасида, шунингдек, Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларидаги юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда”, деф Нурмат Отабековнинг сўзларини келтирмоқда Kunuz мухбири.

👉 @XORAZMBUGUNN 👈
Урганч шаҳрига кириб борадиган барча йўллар ёпилмоқда туманлардан келувчилар шаҳарга фақат шаҳар пропискаси борлар кира олади фақат..... Яқин соатда батафсил...

П.С: Жамоат жойларида 3 кишидан ортиқ одам тўпланишига чеклов ўрнатилади, фуқаролар ўзаро мулоқот чоғида 2 метр масофа сақлаши шарт.

👉 @XORAZMBUGUNN 👈
Урганч шаҳри йўллари ёпилмоқда, туманда келувчи хайдовчилар шаҳарга бугундан кира олмаслигингиз мумкин.. Ундан ташқари 9 йўналишни охирги бекати тараф ҳам ёпилган дейишмоқда. Янгилик тўлдирилиб борилади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE2gxUG9XIul30yonw
Хонқа-Урганч йўли ҳам ёпилмоқда. Янгилик тўлдирилиб борилади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE2gxUG9XIul30yonw
Хива-Урганч йўли ҳам ёпилмоқда. Янгилик тўлдирилиб борилади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE2gxUG9XIul30yonw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_рейд

Урганч шаҳрида тиббий ниқоб тақмаган фуқоролар учун маъмурий байёномалар тузилмоқда, хурматли фуқаро ўзингизни ва ўзгаларни асранг
.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE2gxUG9XIul30yonw
⚡️⚡️Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 5 тага ошиб, 88 нафарни ташкил этмоқда.

Шулардан 2 нафари Хоразмда қайд этилган.

#Уйдақолинг

👉 @XORAZMBUGUNN 👈
Бугун Хоразм вилоятининг шаҳар ва туманларига борадиган йўллар вақтинчалик ёпилди бир тарафдан бу холат жуда тўғри қарор чунки айрим одамларга кунда тв, радио ва интернетда кунда огоҳлантирилса ҳам яна кўчага чиқиб кетаётганлар кўп бўлмоқда, бугун куннинг энг катта мавзуси бу Хоразмда 2 та одам коронавирусга чалингани бўлди, айтишларича туманлар ичидаги йўллардан ҳам ўтказишмаётган эканлар, билмадим бу қанчалар тўғри аммо агар ростан ҳам туманларни ичидаги қишлоқларда юриш чекланган бўлса унда кўчма дўконлар ташкил қилинса яхши бўларди сабаби ҳамма ҳам ваҳима қилиб уйига қоп-қоп нарса йиғгани йўқ, Урганч шаҳардан ташқари худудда (тумандан) қатнаб ишлайдиганлар энди нима қилишади? улар ҳам бирданига иши тўҳтайдими? Агар шундай бўлса яхши чунки кўпчилик орасида юрган одам янада кўпроқ одамга юқтиради хавфсизликдан барча харакатлар тўхтагани мақул, буларнинг барчасини таклиф сифати қарашингизни сўрардим.

👉 @XORAZMBUGUNN 👈
Корябсизми 14-16 соатлаб ниқоб таққан италиялик шифокорлар...
Бизни шифокорларга рахм қилинг бефарқ болманг уйда қолинг

👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE2gxUG9XIul30yonw
⚡️⚡️Айни вақтгача мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 16 тага ошиб, 104 нафарни ташкил этмоқда.

Уларнинг 6 нафари 26 март куни Москва–Тошкент чартер рейси орқали олиб келинган ва карантинга олинганлар, 7 нафари ҳам 26 март куни Истанбул–Тошкент чартер рейси орқали олиб келинган ва карантинга олинганлар орасидан ҳамда 3 нафари беморлар билан мулоқотда бўлганлар орасидан аниқланган.

Шунингдек, охирги кун давомида 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилди.

👉 @XORAZMBUGUNN 👈
Хоразм вилоятига Кириш-чиқишни таъқиқлаш бўйича расмий хабар!

Хоразм вилояти аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигини ҳимоя қилиш ҳамда коронавирус инфекциясини вилоят ҳудуди бўйлаб тарқалишини олдини олиш мақсадида, вилоят ҳокимининг 2020 йил 27 март куни 85Ф-сон фармойишга асосан 2020 йил 27 март куни соат 15:00дан бошлаб, вилоятнинг барча туманлар ва шаҳарларига, шунингдек республиканинг барча ҳудудларига транспорт воситаларида (автобус, микроавтобус ва енгил автотранспорт) кириш ва чиқиш ҳаракатлари тўхтатилди.

Вилоятнинг туман (шаҳар)ларига кириш ва чиқишдаги ЧЕКЛОВЛАР ташиш билан боғлиқ ҳолатларга, шунингдек, туман (шаҳар)да доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга туман (шаҳар)га кириш учун, шунингдек, туман(шаҳар)даги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, бошқарма, идора ва ташкилот (нодавлат ташкилот)ларда меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган раҳбар ва ходимлар, шифокор ва ҳамширалар, давлат санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари ҳамда вилоят ҳокимининг алоҳида топшириғига асосан туманларга бириктирилган масъул ходимларга нисбатан ТАТБИҚ ЭТИЛМАЙДИ.

Туман (шаҳар) ҳудудларини боғловчи асосий йўллардан ташқари ички айланма кўча ва йўлларда ҳаракат тақиқланди.
Шаҳар (туман)га кириб келаётган ва чиқаётган ҳар қандай юк ташиш машиналари, ходимлар бошқарувидаги автомашиналар мажбурий дезинфекция қилинади.

Шу билан бир қаторда Урганч шаҳри ҳудудида барча қатновлар (йўловчи ташувчи, онлайн хизмат кўрсатувчи автомашиналар, автобус ва микроавтобуслар) ҳаракати тўхтатилди.

Корхоналарнинг озиқ-овқатларни хонадонларга етказиб бериш автомашиналари ҳаракатланиши мумкин.
Ҳар бир туман (шаҳар)лар ҳудудларига кириш-чиқишни назоратга олиш ва автомашиналарни дизенфекция қилиш чораларни кўриш мақсадида вақтинчалик маскан (пост)лар фаолияти йўлга қўйилди.

Азиз хоразмликлар, Сизларни яна бир бора карантин даврида тартиб-интизом ва амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя этишга ҳамда зарурат бўлмаса уйда қолишга чақирамиз!

Барча саъйи-ҳаракатларимиз – аҳоли саломатлиги ва осойишталиги учун! Уйда қолинг!

👉 @XORAZMBUGUNN 👈
Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар Хоразм вилоятидан карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами:

Хоразм вилоятида – 115 та ҳолат қайд этилган

Қадрли хамюртлар каринтин қоидаларига риоя қилаялик.

ИИВ ахбороти.

👉 @XORAZMBUGUNN 👈