"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
1.6K subscribers
4.5K photos
929 videos
40 files
2.51K links
Download Telegram
Мухаммад Рахимхон Феруз II (1864-1910)
#xorazmtarix

Узингизга ёккан постларимизни бошкалар билан улашишни унутманг!
👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 XORAZM JAMOASI TOSHKENT SHAHRIDA OʻQUV-YIGʻIN MASHGʻULOTLARINI DAVOM ETIRMOQDA

Pro liga musobaqasining davralar oraligʻidagi tanaffusdan foydalanib, Toshkent shahrida yigʻin olib borayotgan Xorazm jamoasi koʻtarinki ruhda tayyorgarlikni davom ettirmoqda.

📎 Bir nechta o'troqlik uchrashuvida ishtirok etish asnosida jamoaga yangi futbolchilarni ham koʻrikka taklif etilgan.

"Xorazm" PFK matbuot xizmati

Узингизга ёккан постларимизни бошкалар билан улашишни унутманг!
👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Xorazm sanat ustunlaridan "Xorazm lazgisi" tinglab zavq oling aziz yurtdoshlar.😍👏

PS: Baxtiyor og`a profilidan olindi

Узингизга ёккан постларимизни бошкалар билан улашишни унутманг!
👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
Хива. « ДВА СОСЕДА » и «НОЧНОЙ БАЗАР». 2011 г. Аллаберганов Атахан. Год рождения 1947 г.
Известный художник, академик. Действительный член АХ Узбекистана, заслуженный деятель искусств республики Узбекистан, член творческого объединения
художников Узбекистана. Живет и работает в г. Ургенч.
Пахлавон Махмуд макбрараси эшиги. Хива. 1353 йилда ишланган.
Араб тилида «Аллохуммафтах лано абвааба фазлика ва рахматика», яъни «Эй Аллохим, бизга рахматинг ва фазлинг эшикларини оч!» деб ёзилган.

Бошкаларга хам улашинг ва бизнинг  "Telegram" каналимизга аъзо булинг!👇
 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
КОМИЛЖОН ОТАНИЁЗОВНИНГ УСТОЗИ☝️🤗

Комилжон Отаниёзовдек машҳур ҳофизни санъат оламига бошлаб келган ва унга устозлик қилган инсон Абдулла Эшчановдир.
Болалигида Абдулла тенгдошларига қараганда узунроқ, бўйига яраша гавдаси ҳам полвонсифат эди. Ҳамма болалар сингари турли ўйинлар ўйнаб кунни кеч қилар, уларнинг ўйинини кузатган қариялар айниқса, Эшон ака ўғлининг келбатидан ғурурланиб, уни мақтаган одамларга «Туф» деб қўйинг «кўз тегмасин», дерди. Одамлар ҳам Абдуллани дуо қилиб «кўз тегмасин, бундан элга довруқли полвон чиқади», дейишарди.
Абдулла ҳам отаси ва одамлар ўйлагандек ўғил бўлиб вояга етди. Абдулланинг номи элга ёйилди. Фақат полвон сифатида эмас, моҳир актёр сифатида ҳам.
Абдулла болалигида турли ўйинлар ўйнаганида турли ҳаракатлар қилиб, дам у, дам бу қўшнисию, танишларининг ҳатти-ҳаракатларини такрорлаб «роль» ижро қиларди. Гурланнинг Кулол овулидагина эмас, бошқа узоқроқ овул ва қишлоқлардаги қурли тўйларга ҳам бориб, ҳофизларнинг қўшиғи-ю масхарабозларнинг қилиқларини кўриб ҳайратланар, тўй тарқаб уйларига қайтишаётганида болалар билан кўрганини такрорлаб дам қўшиқ айтишар, баъзан эса масхарабозлардай бир-бирини кулдирган бўлишарди.
Шу тахлит болалик ҳам оқар сувдек бир зумда ўтиб кетди. Абдулла ҳам санъатга ихлоси зўр бўлишига қарамай, турмуш ташвишлари сабаб 1928-1930 йилларда олдинига колхозда ишлади, кейин эса савдо соҳасига ишга ўтиб, дўкончилик қилди.
Бу вақтда Гурланда колхоз-совхоз театри ташкил қилиниб, театрга ҳаваскор ёшлар ишга таклиф қилинади. Улар сафида Абдулла Эшчонов ҳам бор эди. Шу тариқа Абдулла ўзи севган санъат соҳасига кириб келди. Даставвал актёр, кейин эса театр режиссёри сифатида пьесаларнинг саҳналаштирилишига бош-қош бўлди.
Гурлан театрида Хивадаги округ театрида саҳналаштирилган асарлар қайтадан гурланлик артистлар ижросида томошабинларга намойиш қилинарди. Режиссёр сифатида Абдулла Эшчонов Хивага, бошқа туманларга бориб, пьесаларнинг саҳналаштирилишини, уларнинг ютуқ ва камчиликларини кўриб қайтар, Гурландаги театрда асарни иложи борича янги талқинда намойиш қилишга уринарди.
Абдулла Эшчонов режиссёрлигида 1931-1932 йилларда Гурлан театри А. Қодирийнинг «Бахтсиз куёв», Ғ. Зафарийнинг «Ҳалима» асарларини, шунингдек, халқ достонлари асосидаги «Тоҳир ва Зуҳра», «Фарҳод ва Ширин» пьесалариниям саҳнага қўяди. Абдулла ака ушбу асарларни саҳналаштирибгина қолмай, пьесаларда ўзи ҳам роллар ижро эта бошлайди. Абдулла Эшчоновнинг театр соҳасидаги парвози Гурландан бошланиб Тошҳовуз, Урганч, Манғит театрларида давом этади. 1931-1932 йилларда Гурлан театрида режиссёр. 1933-1934 йилларда Тошҳовуз округ театрида режиссёр, 1935-1936 йилларда Урганч давлат театрида артист, 1936-1937 йилларда Гурлан театрида режиссёр, 1937 йилда Манғит театрида режиссёр, 1938-1941 йилларда Гурлан театрида директор, 1944-1948 йилларда эса Хоразм вилоят театрида фаолият юритиб, театрнинг янги поғоналарга кўтарилишига ҳисса қўшди.
Айниқса, 1936 йилда Абдулла аканинг шовотлик Комилжон исмли йигитни Гурлан театрига ишга олиб келиб, санъат соҳасига етаклагани, Комилжон Отаниёзовдек машҳур ҳофизнинг рўёбга чиқишига сабаб бўлгани унитилмас ҳолдир. Фақат Комилжон Отаниёзовнинг эмас, балки Лола Эшчонова, Раззоқ Ҳасанов, Ойхон Атабоева, Иброҳим Исмоилов каби санъаткорларнинг халққа танилишида Абдулла аканинг ҳам таъсири бор.
Абдулла Эшчоновнинг 1944-1948 йиллардаги Хоразм вилоят театридаги фаолияти ижодининг энг авж палласи бўлди. Бу даврда унинг «Бой ила хизматчи»да Ғофир, «Лайли ва Манун»да Мажнун, «Фарҳод ва Ширин»да Фарҳод ролларини ўйнаб, тамошабинлар олқишини олди. Айниқса, мусиқий асарлардаги қўшиқлар ижроси пьселарга янги руҳ бағишларди.
Аммо, 1948 йилдан кейин у театрдаги ишини ташлаб, Гурланга кетишга мажбур бўлди. Чунки бу вақтга келиб кексайиб қолган ота-онаси ёлғиз фарзандлари Абдулланинг ёнларида бўлишини жуда истаб қолишди.Бироқ Абдулла Эшчонов санъатдан бутунлай узоқлашмади. Гарчи Гурланда турли соҳаларда ишласада, вақт топиб Урганчга борар, театрдаги дўстлари билан гурунглашиб қайтарди.
Гоҳида театр жамоаси Гурланга бориб, Абдулла аканинг хонадонини тўлдириб юборишар, дўстлар даврасининг созу-қўшиқли базми маҳалланинг тўйига айланиб кетарди. Абдулла ака санъат ва театр соҳасидан бир умр кўнгил узолмай ўтди. Пошша ая билан 9 фарзандни вояга етказди. Оғир касаллик уни 1990 йили 81 ёшида орамиздан олиб кетди. Аммо Абдулла Эшчоновнинг қуйи Амударё бўйларидаги Гурлан, Манғит, Тошҳовуз, Урганч театрларидаги 17 йиллик фаолияти, санъатга бўлган беқиёс муҳаббати ва ҳурмати унинг театр санъати тарихидан муносиб жой олишига ишончимиз комил.
ГУРЛАНДАН БОШЛАНГАН ПАРВОЗ
Тарихчи Ибн Арабшоҳ «Хоразмликлар мушоира ва адабиётга иноят қўйганлар ҳамда яхши сифатлар ва олий фазилатлар санъатида, хусусан мусиқа нағмалар илмида ажиб ашё яратганлар. Бу борада уларда хосу авом баравар иштирок этади. Хоразмликларнинг бешикда ётган чақалоқ йиғласа ёки «оҳ» деса, бу товушдан «Дугоҳ» мақомининг куйи янграйди» дея ёзганди.
Ҳа, Ибн Арабшоҳнинг Хоразмликлар ҳақида ҳаяжонланиб ёзишича бор. Айниқса Хоразм куй ва қўшиқлари ўзининг жозибадорлиги, ўйноқилиги билан дунёдаги не-не инсонларни ҳайратлантирмаган. Балки ана шу ҳайратланиш туфайли Ибн Арабшоҳ юқоридаги сатрларни тўлқинланиб битгандир?!
Айнан мумтоз оҳанглар, жозибали куй-у, шўх ва ўйноқи ашулаларни яратиб, Хоразм мусиқа санъатини Хитой, Бирма, Афғонистон, Ҳиндистон, Камбоджа, Таиланд ва бутун собиқ иттифоқ бўйлаб танита олган гўянда Комилжон Отаниёзов эди.
Гарчи 58 ёш умр кечирган бўлсада, тириклигидаёқ афсонага айланган Комилжон Отаниёзовнинг фазилатлари ривоят шаклида тилдан-тилга кўчиб юради.
Бироқ бир нарса, Комилжон Отаниёзовнинг жаҳон санъати даражаси томон йўлланган парвози айнан Гурландан бошлангани кўпчиликка номаълумдир.
1917 йил 20 июлда Шовотнинг Бўйрачи қишлоғида, шоир, тарихчи, бастакор, ҳаттот, таржимон каби серқирра иқтидорга эга бўлган Отаниёз охун Ниёзий хонадонида туғилган Комилжон болалигиданоқ маърифатли давраларда бўлиб вояга етди. Хон саройида девонбегилик ҳам қилган Отаниёз охуннинг обрўси хонликда ғоятда катта эди. Шу боис у ўз ўғиллари Фозилжон ва Комилжоннинг тарбиясига эътибор билан қарарди.
Бироқ… бироқ қорапаранг, жингалак соч кўзлари ёниб турган меҳнатсевар Комилжон ёш етим қолди. Уйларига яқинроқ бўлган интернатда тарбияланди.
Комилжон интернатдаги ўқиш пайтида ўзидаги изланиш ва интилиш туфайли юксак таълим тарбия олди. Кейинчалик эса Урганчдаги ўқитувчилар тайёрлаш курсида ўқиди ва ўқишни битказиб, қишлоғидаги мактабда ўқитувчилик қила бошлайди. Аммо унинг бутун меҳри санъатга боғланган, устозлари Матпано Худайберганов ва Жумалоқ бахши берган таълимлари уни ўша вақтдаги колхоз-совхоз театрларига етаклади. Бу вақтда бутун округ бўйича Гурлан театрининг обрўси катта эди. Театр режиссёри Абдулла Эшжонов турли гастролларда юрганида санъатга меҳри бор ёшларни театрга жалб қилишга уринарди. Айнан Комилжон исмли 19 ёшли йигитни Гурлан театрига 1936 йилда олиб келгани Хоразм санъати тарихига зарҳал ҳарфлар билан ёзгулик воқеа бўлди.
Ўша тарихий воқеа-Комилжон Отаниёзовнинг айнан Гурланда иш бошлагани ҳақида сафдошлари шундай хотирлайдилар.
Ҳофиз билан бир қишлоқда туғилиб вояга етган Мадамин Эшчанов шундай ҳикоя қилади:
- Мен Комилжон акадан олти ёш кичикман. Акам унга тенгдош. Улар 1930-32 йилларда мол боққанларида мен уларга эргашардим. Мол боқиладиган жой Толиб Махсум тўқайи дейиларди. Комилжон акаларнинг боққулик моли бўлмаган. Бўйрачида Оталикдан исмли киши бўлган. Комилжон ака ана шу одамнинг молини боққан. «Оталиқнинг молин боқдим саҳарда» деган қўшиғида унинг ўз болалиги акс этган. 1935-36 йилларда у киши қишлоқда ўқитувчи бўлиб ишлади. Сўнгра Шовотдаги театр труппасига ишга кирди. У ердан Гурланга кетиб ишлади.
Комилжон Отаниёзов билан 10 йил бирга ишлаган Маноқлик Рўзмат Ёдгоров шундай дея хотирасини бошлагандилар:«1936 йилда Гурлан, Манғит, Шовот труппалари бирлаштирилиб ягона Гурлан театри вужудга келтирилди. Шовотдан етти кишини комиссия келиб Гурланга олиб кетди. Бу ерда Абдулла Эшжон театрнинг бош режиссёри экан.
Биз Гурланда Ўрозгул Ғойибова, Лолахон деган санъаткорлар билан бирга ишладик. Бу даврда (яъни Гурландалигида-У.Б.) Комилнинг довруғи кун сайин ортиб борарди.
Гурланнинг таниқли санъаткорларидан Раззоқ Ҳасанов (1922-2017) айнан санъат соҳасидаги фаолиятини Гурлан театрида Комилжон Отаниёзов билан бошлагани ҳақида шундай сўз юритгандилар:
-1936 йилда Гурлан театри режиссёри Абдулла Эшжонов Шовот, Манғит, Гурлан театрларини бирлаштириб ягона, профессионал театрга асос солди.Шовотдан Комилжон Отаниёзов, Рўзика Жуманиёзова, Алижон Валиев, Манғитдан Норгулой Оллаберганова, Холжоной Мадиёрова, Ўринбой Олимов, Ражаббой Бобожонов ва бошқа санъаткорлар келиб қўшилишди. Улар ижросида “Фарҳод ва Ширин”, “Туҳматчилар жазоси”, “Ким ўғри”, “Аршин мол олон”, “Ҳалима” каби спектакллар Гурлан театри саҳнасида намойиш қилинарди.
Гурлан театри нафақат катхудо элда, балки қўшни туманлар, шунингдек Тошҳовуз вилоятига бориб ҳам пьесалар, концертлар ташкил қиларди.
Ўрозгул Ғойибова ҳам ўша олис йилларни эслаб шундай дегандилар:
-Мени 1939 йилда Гурлан театрига ишга юборишди. Биз Тошсоқа канали қазув маросимига боргандик. Шу ерда Комилжон Отаниёзовни кўрдим. У қорачадан келган, узун бўйли, зўр овозга эга йигит эди.
Шу тарзда Комилжон Отаниёзов Гурлан театрида ишлаб, кадхудо элнинг Кўнақаъла маҳалласида яшаб санъатдаги парвозини Гурландан бошлаганди. Бу ерда у асосан театрнинг мусиқа раҳбари сифатида фаолият кўрсатар, пьесаларда роллар ижро қилар, янгидан-янги қўшиқлар яратарди.
Гурланда 4 йил яшаб ижод қилган Комилжон Отаниёзов 1940 йилда Хивага ишга кетади. Бу ҳақда унинг энг яқин дўстларидан Абдушариф Отажонов хотираларини шундай қоғозга туширганди: «Комилжон 1940 йилда Гурлан театридан Хивага келди. Бу пайтда у санъаткор сифатида элга танила бошлаганди. Асосан дуторда қўшиқ айтарди, халқ Гурландан келган ҳофизга қизиқиш билан қарарди».
Ҳофиз ёнида доирачилик қилиб фаолият кўрсатган Отаназар Абдолниёзов ҳам ўша завқли дамларни шундай хотирлагандилар: «Отам Қуронбой Абдолниёзов Хива театрининг директори эдилар. Мен 12-13 яшар бола эдим. 1940 йил. Бир куни отам уйга уч-тўрт дўстларини бошлаб келди. Мен чой келтириб турдим. Бизга бир йигит келди Гурлан театридан. Жуда қобилиятли чиқиб қолди. Кучли овозиям бор. «Фарҳод ва Ширин»даги Фарҳод образини бермоқчимиз» дедилар отам. Гап Комилжон ака ҳақида кетаётган экан».
Комилжон Отаниёзов Гурланда ишлаган даврида катхудо эл Кўнақаъла деб атайдиган овулдаги Худоёр Қуролов (1900-1975)нинг уйида истиқомат қилган.Бу уй пахта тозалаш заводининг кунботар тарафидаги,ҳозир Эски Қаъла дея аталадиган кўчада бўлган.Худоёр Полли тахаллуси билан танилган бу санъаткорнинг отаси диндор бўлиб, шўро ҳукуматининг дастлабки даврларидаёқ қатағонга учраган, натижада ўғли етимлик азобларини тортиб улғайганди.Бироқ санъатга бўлган ихлоси, қўшиқ авжини Хоразмда донг қозонган Полли дўзчидек айтиши боис, юқоридагича тахаллусга эга бўлганди.Худоёр полли шу билан бирга моҳир чўгирмадўз ҳам бўлган.
Болалигидан Худоёр Қурбониёзов, Йўлдош Бобожонов( кейинчалик республика ички ишлар вазири бўлган) лар билан дўст тутинган Худоёр Полли 1936 йилда Гурлан театрига директорлик қилган.Айнан шу йили Манғит,Шовот колхоз театрлари ҳам Гурлан театрига бирлашган,бош режиссёр Абдулла Эшжонов, мусиқа раҳбари Хивалик Девон бува,Зариб Латиповлар эди.Бу вақтлари айни очарчилик йиллари бўлиб, театрнинг ҳам иқтисодий аҳволи оғир эди.Ана шундай дамларда Худоёр поллининг Ҳайитбой кал лақабли гапга чечан қариндоши, 1922 йилда туғилган ўғли Зариб Худоёровлар ёп ва зейкашлардан балиқ тутиб санъаткорларга беришар, баъзида балиқни сотиб, ёки бошқа егулик нарсаларга алмашлаб келишарди.Шу тахлит Худоёр полли бошчилигидаги театр аҳил оиладек иноқ яшаб ишлашарди.
Шунингдек бу пайтда Тошкентда савдо халқ комиссари бўлиб ишлаётган Йўлдош Бобожонов ҳам театр фаолиятига қўлдан келганича ёрдам бериб келган.
Пахта заводининг Кўнақаълага қараган девори ёнида олдинлари РАЙПОнинг биноси, ун дўконлари,эски кутубхона биноси ёнида Гурлан театри фаолият кўрсатиб, Худоёр полли уйи билан оралиқ масофа яқин эди.
Худоёр поллининг уйида Хивалик Девон бобо, Зариб Латипов, шовотлик Комилжон Отаниёзовлар биргаликда яшашган.Бу уйга Ҳайитвой кал,Собир афанди Раҳимов (1910-1981),Ўрозбой шавла сингари кўплаб санъатга ихлоси бор катхудоликлар келиб туришар, шундай дамларда қўшиқу-куй, ҳазил мутойиба авжига чиқарди.Худоёр поллининг авлодлари айтишича, кейинчалик Комилжон Отаниёзов машҳур бўлиб кетгач ҳам улар хонадонига тез-тез келиб турган.Агарки Гурланда кимда-ким Комилжон акани тўйига таклиф қилмоқчи бўлса, устози Худоёр поллиникига келиб, биргаликда машҳур ҳофиз олдига боришган, тўй кунини белгилаб қайтишган экан. Комилжон ака ҳам тўйга, ёки бирор тадбирга келганида устози Худоёр аканинг уйида ётиб ,биргаликда ўтган кунларни эслаб туришган.Гурландан қайтганида эса доимгидек Худоёр поллидан фотиҳа олиб кетаркан.
Кўриб турганингиздек ,Комилжон Отаниёзовнинг дўстлари ва сафдошлари ҳофизнинг ижод булоғи айнан Гурланда кўз очгани, жаҳон даражаси бўйлаб парвози кадхудо элдан бошланганини хотирлайдилар. 1936-40 йиллардаги 4 йиллик Гурлан театридаги фаолияти Комилжон Отаниёзовнинг ижодида юксалиш босқичи бўлди десак янглишмаймиз. Бу биз гурланликлар учун чексиз фахрдир.
Зеро, Комилжон Отаниёзовнинг Хоразм қўшиқчилик санъатини дуне миқёсига чиқаришда ўз ўрни бор экан, ана шу дунё бўйлаб фаолиятга 1936-40 йилларда Гурланда асос солингани эса гурланликлар қалбида чексиз ифтихор туйғусини уйғотиб туради.
БУЛБУЛ
Гурланлик Раззоқ ота Ҳасановни исми шарифи билан айтсангиз ҳеч ким танимаслиги мумкин. Аммо Раззоқ булбул десангиз Гурланнинг ёш-қариси уни танир, мусиқа ва санъатни тушунган инсонлар учун у фахр тимсоли эди.
Зеро, у Гурланликлар ичидан биринчи бўлиб иккита мусиқавий фильм-концертда роль ижро этган санъаткор эди.
Раззоқ Ҳасанов 1922 йилда Гурланда туғилди.Унинг болалик йиллари энг қийин давр бўлиб, мамлакат иқтисодий таназзул ёқасига келиб қолган, очарчилик ҳукм сурарди. 1933 йилда авжига чиққан очарчилик минглаб инсонлар каби Ҳасан аканинг ҳаётдан кўз юмушига олиб келди.Натижада Раззоқ етимликнинг азобу уқубатларини тортиб улғая бошлади.Бахтига ўша йиллари Гурлан туманида болалар уйи ташкил қилиниб, бозорда кунини ўтказиб юрган Раззоқни ҳам ўз бағирларига олишди.
Кийим-кечак ва ўз даврининг юқори таълими бериладиган болалар уйининг бир неча қорамоли ҳам бўлиб, уларни ўқишдан кейин ва дам олиш кунлари боқиш ўқувчилар зиммасида эди. Раззоқ ҳам ўқувчилар билан бирга тўқайзор, кўл ва ўтлоқларда юриб мол боқди.Тўқай ва ўтлоқлардаги қушларнинг “чуғур-чуғури”га мафтун бўлиб, уларга ўхшаб овоз чиқаришга ҳаракат қилди. Раззоқ кўпчилик қушлар каби “булбул” нинг сайрашини айнан ўзига ўхшатар ва шу боисдан болалигидан юқоридагича лақабга эга бўлди.

Умид Бекмухаммад.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Орол денгизининг 1984-2020 йиллар оралиғида ўзгариши.

Денгиз ўзининг мавжуд сув юзасини 2000 йиллардан сўнг тез йўқотган.

Юқори буғланиш ва шимилиш ҳисобига, 2016 йиллардан сўнг (глобал иқлим ўзгариши юқори тенденцияда фаоллаша бошлаган йил) денгизнинг сув ранги билан бўялган кўкимтир тасвирлари юқори тенденцияда оч қўнғир рангларга айланган.

NASA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хива ижжони.
Якинда ижжон хакинда пост атвадик ёдларингизда булса. Постда тарелкани тарс дундарсада ижжон тушиб гетмиди давадик.
Ина исботи!

Бошкаларга хам улашинг ва бизнинг  "Telegram" каналимизга аъзо булинг!👇
 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
Билмаган ва тушунмаганлар учун – ИЖЖОН !

Дунёда бой ва ширин ошхоналар кўп, аммо уларнинг барчалари ўзига хос ва санъат даражасига кўтарила олган эмас. Шулардан хом гўштдан ширин таом тайёрлаб, уни деликатес, ноёб таом даражасига олиб чиқа олган халқлар саноқлидир. Буларга мисол қилиб, француз ошхонаси, қадимий Эфиопия ошхонаси...ва Хоразм ошхонасини айтиш мумкин...
Ижжон асосан янги сўйилган қўй ёки ҳўкиз гўштининг энг ширин жойидан лаҳм (хоразмча "сўм") гўшт жойидан қилинади. Бундай гўшт ҳозирги кунда ҳам қиммат ҳисобланиб, уни оддий халқ ҳар доим сотиб олиб ея олмайди ва кўп миқдорда ея олмайди.

Мақоланинг давомини қуйидаги ҳавола орқали ўқишингиз мумкин :https://telegra.ph/Ijjon-04-20

Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
Билмаган ва тушунмаганлар учун – ИЖЖОН !

Дунёда бой ва ширин ошхоналар кўп, аммо уларнинг барчалари ўзига хос ва санъат даражасига кўтарила олган эмас. Шулардан хом гўштдан ширин таом тайёрлаб, уни деликатес, ноёб таом даражасига олиб чиқа олган халқлар саноқлидир. Буларга мисол қилиб, француз ошхонаси, қадимий Эфиопия ошхонаси...ва Хоразм ошхонасини айтиш мумкин.
Авваламбор, илгариги замонлардан ижжон хонлар ва элита вакиллари ейдиган таом ҳисобланган. Ва табиийки, энг қадрли ва ҳурматли меҳмонларгагина тортиқ қилинган. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор.
Ижжон асосан янги сўйилган қўй ёки ҳўкиз гўштининг энг ширин жойидан лаҳм (хоразмча "сўм") гўшт жойидан қилинади. Бундай гўшт ҳозирги кунда ҳам қиммат ҳисобланиб, уни оддий халқ ҳар доим сотиб олиб ея олмайди ва кўп миқдорда ея олмайди. Шу сабабдан, илгариги замонларда ҳам, ҳозир ҳам молиявий аҳволи яхши бўлган инсонларгина ижжон ейиши мумкин бўлган. Ҳозирги кунга келиб ҳам хоразмликлар ҳурматли ва уйларига узоқ жойлардан келган меҳмонлар учун атайлаб пул кетказиб, ижжон тортиқ қиладилар
"Ижжон - хом гўшт" деб уни ейиш мумкин эканлигини тасаввур қила олмайдиганлар ва унинг санитария-гигиена тарафларидан хавотир қиладиган инсонлар кўп. Иккала ҳолатни ҳам тўғри тушунса бўлади. Тасаввур қила олмаслик бу маданий сабаб бўлиб, инсон ўзи кўрмаган, айниқса ейишни тасаввур қилмаган таомларига нисбатан баъзан қўрқув, ҳадик билан муносабатда бўлади. Масалан ўзбеклар денгиз махсулотларини худди денгиз махлуқотларидай кўрадилар ва баъзан ейишни тасаввур қила олмайдилар. Агар ейишни тасаввур қила олмаслик мавзуси кенгроқ олинадиган бўлса, дунёдаги истаган таомни ейишни тасаввур қила олмайдиган халқлар бор. Оддийгина пахта ёғини ейиш мумкинлигини французлар тасаввур қила олмасдан ғалати қараганларини ўзим кўрганман. Бу тушунарли ҳолат. Ижжон ҳам худди шундай. Уни еб кўрмаган, ейиш мумкинлигини билмаган халқлар уни ейиш мумкин эмас деб ўйлайдилар. Аммо бу улар ҳақлар дегани эмас. Фақат тасаввурни, дунёқарашни кенгроқ қилиш керак.
Санитария-гигиена томондан хавотирлар хам ўринли. Шу сабабдан ҳам ижжон тайёрлашда, гўшт танлашдан тортиб, уни тайёрлаб, меҳмонга тортиқ қилингунча жиддий эътибор ва назоратда бўлиши керак. Гўшт албатта янги сўйилган бўлиши керак. Ундан кейин сўйилган ҳайвоннинг касал эмаслиги ва гўштнинг сифатсиз эмаслигига эътиборли бўлиш керак. Ундан кейин юқорида айтилганидай гўштнинг энг яхши жойларидан лаҳм қисми танлаб олинади. Ва тез орада тайёрлаш жараёни бошланади.
Ижжоннинг тайёрланиш жараёни жуда кўп меҳнат талаб қиладиган, узоқ муддатли ва энг сабрли инсонларгина қила оладиган жараён ҳисобланади. Шу сабабдан хам уни одатда оиланинг аёлларигина тайёрлай оладилар.
Ижжонни хом гўшт дейилади, аммо аслида унинг тайёрланиш жараёни шундайки, бир неча соатлар давомида тайёрланган гўшт пишиб, пишган гўштга айланиб кетади.
Ижжонни гужум дарахтининг танаси кесиб олиб махсус тайёрланган "эт чопар"нинг устида қилинади. Гўшт бир неча соатлар давомида болта билан тўхтамасдан чопилади. Чопиш жараёнида гўштга мол ёғи (чарви), пиёз, таъбга қараб қалампир аралаштириб борилади. Соатлар давомида чопилиш натижасида пиёз ишлаб чиқарадиган кислота моддалари хом гўштни тобида пишириб, қалампир унга таъм беради. Ижжон тайёр бўлганда шундай ҳолатга келадики, уни ликопчага солганингизда у ликопчага ёпишиб туради. Ҳатто ликопчани тескарисига ўгирсангиз ҳам тушиб кетмайди.
Яна бир жиҳатни эсдан чиқармаслик керак. Ижжоннинг таркиби калорияга бой бўлиб, уни ҳаддан зиёд кўп еб юбормаслик керак. Баъзан унинг таъми оғизга ёққанидан, баъзан эса тўйимли эмасдай туюлганидан ижжонни кўп еб қўйиш мумкин. Аммо вақт ўтиши билан ижжоннинг калорияси ошқозонга оғирлик қилиши мумкин.
Ошхона сирларидан хабари борлар билади. Гўштни нима билан ва қандай ҳолатда пиширсангиз унинг таъми шунга мослашади. Масалан гўштни ёғда пиширсангиз, сувда қайнатсангиз, чўғда пиширсангиз ёки димласангиз таъми бошқа-бошқа булади. Ҳатто шашлик пиширганда ишлатилган кўмир ёки ёғоч ҳам гўштга ўз таъмини ўтказади.
Ижжон мана шу турли хил гўшт пишириш усулларидан бири бўлиб, унинг тайёрланиш жараёни ва ҳолатининг гўштга берадиган ўз таъми ва лаззати бор. Шу сабабдан, ижжонни еб кўргач, унинг таъми ёқди ёки ёқмади дейиш мумкин. Аммо уни емай туриб, уни еб бўлмайди дейиш ёки ножўя гапларни гапириш бу фақатгина инсоннинг маданиятсизлигидан ва ўзга халқлар маданиятидан бехабарлигидан, айниқса уларга нисбатан беҳурматлигидан далолат беради.
Зеро юқорида айтганимдай, хом гўштни таом қилиб тайёрлаб, уни санъат даражасига чиқара олган ошхоналар сони кўп эмас ! Шоҳлар ва хонларнинг севимли ва ўзига ҳос ошхонаси бўлмиш Хоразм ошхонасини кашф қилишдан қўрқманг. Аксинча уни севиб қолишдан хавотирда бўлинг. Акс ҳолда, унинг ошиғига айланиб, тез-тез еб турадиган бўлиб қоласиз! 😜😍

Дониёр Рўзметов
Гурухимизни аъзоси, Абдулла Атажановдан ижод намунаси! Чия билан ёзилган «Хоразм ва хоразмликлар» ёзуви! Муаллифа ташаккурлар айтамиз! 👏😍

Бошкаларга хам улашинг ва бизнинг  "Telegram" каналимизга аъзо булинг!👇
 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Xorazm viloyati IIB YHXB tomonidan yo‘l harakati xavfsizligini taʼminlash maqsadida olib borilayotgan reyd tadbirlari “Yoshlar” telekanali nigohida
———————————————————

⭕️ Facebook: https://www.facebook.com/groups/khorezmian
⭕️ YouTube : https://youtube.com/channel/UC931hskiyMGUwdVSd9_Yiuw
⭕️ Instagram : http://www.instagram.com/xorazm_va_xorazmliklar

⭕️ Реклама ва ҳамкорлик учун : @Xorazmiyreklama_bot
Пахлавон Махмуд макбрараси эшиги. Хива. 1353 йилда ишланган.
Араб тилида «Аллохуммафтах лано абвааба фазлика ва рахматика», яъни «Эй Аллохим, бизга рахматинг ва фазлинг эшикларини оч!» деб ёзилган.

Бошкаларга хам улашинг ва бизнинг  "Telegram" каналимизга аъзо булинг!👇
 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
Туркман қалъа - «Улли ховли»

Улли Ховли - Урганч шахри жанубида, Гойбу кишлогида жойлашган. 1640-1694-йилларда ахоли турар жойлари сифатида қурилган тарихий қалъадир. Қалъага 1600-йиллар ўрталарида кўчманчи туркманлар ўртоқлашиши натижасида асос солинган. Асосий қалъадан ташқари Ошоқ овва ва Юқори овва деб аталган қалъалар хам бўлган аммо улар хозирги кунга қадар сақланиб қолмаган.
Улли Ховли Хива хонлиги худудида яшаган туркман қабилаларини маданияти ва турмуш тарзини намойиш қилувчи энг қадимий обидалардан.

Бошкаларга хам улашинг ва бизнинг  "Telegram" каналимизга аъзо булинг!👇
 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
Хоразм!

Ўтди салтанатлар, замонлар изма-из,
Сочди ажал уруғин Қутайба, Чингиз,
Қаддин расо тутиб Хоразм ҳаргиз,
Гоҳ ғолиб келди, эзгулик отиб илдиз.

Қучоқларингда ўсди юзлаб шажара,
Яхшиси бўлиб малҳам, ёмони яра.
От сурди минглаб мард суворий ўғлонлар,
Қилди юзинг шувит қанча “ўлик жон”лар
👏😍

Бошкаларга хам улашинг ва бизнинг  "Telegram" каналимизга аъзо булинг!👇
 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
Ota darvoza!
Siz eski shahar – Ichon-qal’aning Ota darvozasi oldida turibsiz.
Ota darvoza Ichon-qal’aning to‘rtta darvozasidan bittasi ya’ni g‘arbiy darvozasidir. Tarixiy ma’lumotlarga qaraganda, bu darvoza Eltuzarxon tomonidan XIX asr boshida pishgan g‘ishtdan qurilgan ekan. Uning nomi darvoza oldidagi hovuz nomidan olingan bo‘lib, hovuz o‘z navbatida shu erdagi Shermuhammad ota masjidining qoshida bo‘lgani uchun Shermuhammad ota nomi bilan atalgan. Keyinchalik Shermuhammad ota nomi qisqartirilib, hovuz va darvoza Ota darvoza va Ota hovuz nomi bilan atala boshlangan.
Ota darvozaning ichki uzunligi 10 metr, eni 4 metr bo‘lib, o‘rta yo‘lak ikkita katta gumbaz bilan, yon atrofdagi to‘rtta xona kichik gumbazlar bilan bostirilgan. Xonlik davrida bu xonalarda qorovulxona, sarrofxona (pul ayirboshlash), bojxonalar bo‘lgan.
Afsuski, darvoza XX asrning 20–yillarida yo‘lni kengaytirish bahonasida buzib tashlangan. 1968 yilda Xiva shahri muzey – qo‘riqxona deb e’lon qilingan 😊