ОГАҲИЙ ОЙДЎСТБИЙ ҚЎЗҒОЛОНИ ҲАҚИДА
Тарихчи Мунис Хоразмий ва Огаҳийларнинг тарихий асарларини ўқир эканмиз, Хива хонлигида олиб борилган ички ва ташқи сиёсат, иқтисодий ва маданий ҳаёт, миллий-этник муносабатлар ривожи кескин зиддиятлар эвазига бўлганлигини кўрамиз. Ҳокимият тепасига Муҳаммад Раҳимхон I келгандан кейин (1806 – 1825) хонликда марказлаштириш ишлари амалга оширилди. Марказий давлатни кучайтириш, бирлаштириш ишлари ўз-ўзидан силлиқ амалга ошмаган. Жамиятдаги ижобий ўзгаришлар феодал урушлари ҳисобига юз берган. Мунис ва Огаҳий қаламига мансуб “Фирдас ул-иқбол” (“Бахтлар боғи”) асарида баён қилинишича, Муҳаммад Раҳимхон I мамлакатни бирлаштириш мақсадида 1811 йилда Тўра Мурод сўфини ўлдириб, Оролни ўзига бўйсундирди. Шундан сўнг “тарихи ҳижрий 1230/1815-1816 йили Суюн бий, Дўсим бий ва Илъёс шағовулни 5000 сипоҳи жаррор била қозоқия тавоифидин Чигили хони Назарбийнинг элин чоптурмоқға номзод қилди” (1, 188 б.в.).
Муҳаммад Раҳимхон I хижрий 1231/1816-1817 йили туркманлар – Ахил такаси устига, шунингдек, Марвда яшаётган такалар устига юриш қилади. Охири босиб олишнинг иложини топа олмаган хон у ерда яшовчи халқларни сув билан таъминловчи Лавдан дарёсини боғлатади (1, 212 б. в.) 1818 йили хон буйруғига мувофиқ Суюн бий бошлиқ Дашти Қипчоққа қозоқлар устига юриш қилади (1, 197 б. –198 а. в.).
Шундан сўнг тарихчилар Муҳаммад Раҳимхон I нинг Бухоро хонлигига тегишли ерларни босиб олиш учун қилган ҳарбий юришларини аниқ фактлар асосида ёзадилар. Бухорога тегишли Қоқиштивон ва Оғор қалъаларини босиб олиб, халқни талаганларини шундай тасвирлайди: “Чун шужаойи номдор ва сипоҳи нусрат осор қалъа аҳлининг кўпрагин қатлға еткуриб, бошларин олдилар. Баҳият ус-сайфни асорат қайдиға муқаййид қилиб, аҳли аёл ва атфоли била ҳазратнинг назари анвори пешгоғига келтурдилар. Бошларни тўрт-беш ерга хирмон янглиғ ўқдиларким, ҳар хирманнинг баландлиги ул миқдор эрдиким, ҳар қайсининг бир тарафидин ўтган отлиғ яна бир тарафидин кўринмас эрди. Камоли ғазабдин, келган усаронинг қатлиға ҳам фармон содир бўлиб, аксарин тиғи бедариғ дамидин ўткардилар, ҳамул кун ул мавзуъда ул миқдор қон тўкулуб, бош кесилдиким, ақл муҳосиби анинг ҳисобин билмакда мутахаййир бўлди” (1, 234 б. – 235 а. в.).
Муҳаммад Раҳимхон I вафот этгандан сўнг (1825) Хива тахтига Оллоқулихон (1825- 1843) келган эди. У ҳам олдинги хонлар каби марказий давлатни мустаҳкамлаш, хонликнинг атрофидаги ерларни, асосан, Хуросон ерларини босиб олишга ҳаракат қилди. Оллоқулихон тахтга ўтиргандан сўнг, хонликнинг атрофидаги ерларга ва Бухорога элчилар юборди. Мулла Мурод Али юзбошини Дашти Қипчоқда Султон Темурхон ҳузурига юборди. Султон Темурхон шу вақтда Хива хонлигига хирож тўлар эди. Ҳасан Мурод маҳрамни Ҳиротга Шоҳ Камрон саройига юборди. Муҳаммад Солиҳ шайхни Марв вилоятига, Ниёз Қилич сардорни Ахилга ва Муҳаммад Раҳим паҳлавонни Тажан билан Сарахс юртига юборди.
Оллоқулихон элчилик муносабатларини йўлга қўйиб, сулҳ тузиш орқали яқин қўшничиликни мустаҳкамлаб, мамлакатни бошқармочи бўлди. Аммо, хонларнинг мамлакат ичкарисидаги этник гуруҳларни бир-бирига гиж-гижлаб, феодал урушларини давом эттириши, халққа оғир солиқларнинг янада кучайтирилиши мамлакат ичкарисида халқнинг норозилигига олиб келди.
Халқ норозилигининг кўрсаткичи бўлган – халқ қўзғолонларининг сардорлари, мақсади ва аёвсиз бостирилиши ҳақида Огаҳий ўзининг “Риёз уд-давла” (“Давлат боғлари”) номли асарида батафсил маълумот беради. Шудай қўзғолонлардан бири 1827 йилда бўлиб ўтган Ойдўстбий бошчилигидаги қароқалпоқ халқининг хонлик сиёсатига қарши қўзғолонидир.
Огаҳий “Риёз уд-давла”нинг 279 а варағидан 286 а варағигача Ойдўстбий қўзғолонининг батафсил баёнини ёзади. “Ойдўстбийнинг аҳволи қадимасидин шаммае нуқта сурмак ва туғён ва иноди жаримасин лаҳза зуҳурға йеткурмак ва ул муфсиднинг изҳори исйон ва ахбори фасоди ҳазрати соҳибқирони жаннатмаконнинг самъи ҳумойуниға йетмаги ва анинг гўшмол балки эъдоми истеъсоли учун лашкари нусратосор била амири равшанзамир Муҳаммад Назарбий иноқни номзод этмак” бобида қароқалпоқ улусининг Туркистон тарафлардан “юз турлик ғам ва минг нав алам чекиб” Хоразм ерларига

келгани, мол боқиш учун Хива хони Муҳаммад Амин иноқдан (1762-1790) ер ва юрт тилагани ҳақида шундай ёзади: “Муҳаммад Амин иноқ камоли карам ва ғояти мурувватдин Кўкўзак наҳрининг орқасин то Хоразм тенгизиғача (Орол денгизи – М.С.) ул жамоайи паришонҳолға инъом ва суйурғол (бирор ҳукмдор томонидан алоҳида хизмат кўрсатган шахсларга бериладиган инъом. Суйурғолга берилган ер наслдан-наслга мерос бўлиб ўтган – М.С.) қилди. Ва ул эл акобиридин қўнғирот улусининг қўлдоғли тийрасидин султон ўғли Ойдўстбий ихлос василаси била хизматкорлиқ ва жонсипорлиқ давлатиға ихтисос топиб, саодат жодасида собитқадам ва убудийат ваъдасида росихдам бўлиб, итоаткеш ходимлар ва ихлосандеш мулозимлар зумрасиға дохил бўлиб, шойиста хизматлар қилиб юрур эрди” (2, 279 б. в.).
Шундан сўнг Огаҳий Муҳаммад Амин иноқ Ойдўстбийга Оқёқиш деган жойда “қалъаи муаззам” қуриб бергани, шу қалъда туриб қароқалпоқларни бошқариб хоннинг ҳурматига сазовор бўлгани, саройдан эҳсонлар олгани ҳақида ёзади. Ойдўстбий Муҳаммад Раҳим I томонидан “сарупойи тиллобоғ ва ханжари зарринғилоф” олганлигини, унга “бийлик” мансабининг ёрлиғи берилгани ва бутун қароқалпоқ улусининг ҳокими бўлганлигини баён қилади. Аммо, Ойдўстбий шайтон йўлидан юриб, нафси учун “туз йўлдан озиб, “Дарҳақиқат, инсон ҳаддидан ошар, Бунга сабаб ўзини бой-беҳожат санашидир” (“Алақ сураси, 5-6 оятлар) калимасининг муқтазоси билан” бир неча авбош паришонхотирларни атрофига йиғиб, мухолифат аламини жилвагар қилганини айтади (2, 280 а. в.).
Ойдўстбийнинг қўзғолон кўтарганини эшитган хоннинг солиқ йиғувчиси Гадойниёз маҳрам қўнғирот улусининг бошлиғи Қўшберганбийнинг ҳузурига келади. Қўшберганбийнинг ўғли Қобилбий бу хабарни эштиб, хонга итоат этишини айтиб шундай дейди: “ Эй маҳрам, нузулинг анворидин байтул-эҳзонимни равшан ва ҳузуринг баҳоридин хотири вайронимни гулшан қилдинг. Фароғат маснадида истироҳат қилким, ул муониди фасодпеша, яъни Ойдўстбий кажандеша, агар атроф акрофға ғалаба қилиб, бу жонибға келса, ул мени халок қилсин, андин сўнг қайси тарафға озим бўлсанг, ўз ихтиёринг ўзингдадир” (2, 280 б. в.).
Гадойниёз маҳрам дўстлик юзасидан бу сўзларни қабул қилиб, ўзининг ишончли кишиларидан Бобо, Хўжамберди ва Эштой баҳодирларни Ойдўстбийнинг аҳволини билиб келишга жўнатади. Хон лашкарбошчиси Муҳаммад Назарбий иноқ қиёт халқининг бошлиқларидан Қилич иноқ, Оллошбий ва Суюнбий, кўклан халқининг ҳокими Султонхон, қипчоқ аҳлидан Қутлуғ Муҳаммад иноқ, манғит жамоасидан Дўсимбий ва Мулла Давлатназарбий, хон мулозимларидан Муҳаммад Ниёз ясовулбоши ва Қурбонниёз ясовулбошилар “черик (3) аҳволининг забти ва йўл асбобининг рабти учун” қўшилиб, Хўжаэли қалъасига келиб жойлашадилар.
Огаҳий “Риёз уд-давла” да Ойдўстбий Орол денгизининг канорида Сориотов деган жойда қўзғолончиларнинг бий ва кадхудоларини йиғнаб айтган нутқини келтиради: “ Эй биродарлар, вей қотиғ ишларда ёру ёварлар! Бу янглиғ амри азим майдонға ҳиммат маркабин сурубмиз ва бу нав кори саҳим домониға ғайрат қўлин еткурубмиз, эмди тараддуд умурида тасоҳил жойиз тутмоқ ва мақосид ҳусулида такоҳил кўргизмак ақл равишидин йироқ ва ҳушманд кишидин узоқдир. Бизга қараған улус эрта кунни кечға қўймай, молу мавоший ва асбобу ҳавоший била бизга қараб кўчсун ва тезрак аёлу атфолин жорий булжоримизға бошлаб йеткурсунким, қатралар иттисолидин дарёойи мавжзан падидор ва доналар ижтимоъидин ҳар тарафда улуғ хирмонлар ошкор бўлур. Ва агар ҳар кишиким, бизнинг маслаҳат ва иттифоқимиздан ибо ва имтиноъ кўргузса, ўз билганидин қолмасинким, бизнинг душманимиз улдур ва Тенгри таъало жабҳайи аҳволиға на ёзғон бўлса, кўргусидур” (2, 281 а. в.).
Шунингдек, асарда Огаҳий Ойдўстбийнинг Сориотовда мудофа иншоотларини – ариқ, узун-узун чуқурликлар, хандак қаздириб уни кўздан яшириб қўйгани, икки ўғли – Ризо баҳодир ва Тўра баҳодирни уч юз отлиқ қўшин билан Қўнғрот қалъасини ишғол қилишга юборганини ҳам баён қилади. Ойдўстбийнинг ўғиллари Қўнғротга етиб келиб қалъани қамал қилади, шундай жанг қиладиларки, Огаҳий сўзи билан айтганда:

Қилиб милтиқ дами оташфишонлиғ,
Синонлар зоҳир айлаб жонситонлиғ.
Адув ҳайлини ҳайронлиқға солди,
Танидин сабр ила оромин олди. (2, 281 б. в.)
Муҳаммад Ёқуб бошчилигидаги қўнғротликлар қалъани қаттиқ туриб ҳимоя қиладилар, қўзғолончилар қалъни ололмай чекинишга мажбур бўладилар. Бу жангда Ойдўстбийнинг ўғли Тўра баҳодир қўнғротликларга асир тушади ва уни Хивага келтириб зиндонга ташлайдилар.
Огаҳий Қўнғрот қалъаси ҳимоячиларининг жангдага аҳиллиги ва баҳодирликларини кўриб, шоҳ ва фуқаролар учун ибрат бўладиган хулосага келади ва уни қитъада ифода қилади:
Агар жамъ ўлса учқун бир маконға,
Бўлур, албатта, оташгоҳ пайдо.
Вагар ҳар соридин йиғналса қатра,
Бўлур тадриж ила тўфон ҳувайдо. (2, 283 а. в.)
Шундан сўнг Огаҳий хон қўшинлари қочиб бораётган қўзғолончилар қўшинларини қувиб етиб, жанг қилгани ва қўзғолончилар сардори Ойдўстбийни асир олиб, қатл қилгани ҳамда бошини Оллоқулихонга тортиқ қилганигача батафсил баён қилади. Ойдўстбийнинг ўғиллари Қўнғрот қалъасида мағлубиятга учрагандан кейин хон қўшинлари – Оллошбий, Дўсимбий, Муҳаммад Ниёз ясовулбоши, Қурбрнниёз ясовулбошига явмут қўшинлари, човдир аскарлари қўшилиб, Ойдўстбийнинг устига юриш бошладилар. Ойдўстбий ўғилларининг мағлубияти ва хон қўшинларининг Сориотов томонига келаётганини эшитиб, саросимага тушади ва ўз қўшинларини олиб Амударёдан ўтиб, Қирқнинг қойири деган жойда тунайдилар. Эрталаб Калтатош йўли билан юриб, Бўричи сангари устидан ўтиб, Тангриёр бошидан сув олиб, Яхшиқашқа йўлидан Бухоро тарафга юриб кетади.
Чўлда Эркабой қудуғи деган жойда Ойдўстбийнинг изидан қувиб келаётган хоннинг Суюнбий ва Қурбонниёз ясовулбоши қўшинлари бирикади. Икки кечаю кундуз йўл юриб, икки юз фарсахлик (тахминан, 1400 км. – М.С.) чўлни босиб ўтиб, Чурукработ деган жойда қўзғолончиларнинг изидан етиб олади. Икки ўртада қаттиқ жанг бўлиб ўтади. Хон қўшинлари қўзғолончиларни ўраб олиб, барчасини қиличдан ўтказади, Ойдўстбийни асир олиб қатл этадилар ва бошини Оллоқулихонга олиб келадилар.
Огаҳий тарихчи сифатида жанг манзараларини реал тасвирлар экан, ўз фикрларини шеърий мисралар билан бойитиб боради. Жумладан, Ойдўстбийнинг қатл этилишига қуйидаги қитъани ёзади:
Бўлиб ул гарданафрози дижамнинг
Қилич чавгони оллида боши гўй.
Иноду имтитўи шумлиғидин
Икки олам аро бўлди сийаҳрўй. (2, 285 а. в.)
Муҳими, Огаҳий Муниснинг Ойдўстбий воқеаларига бағишланган форс тилидаги бир тарихини келтириб ўтади. Бу тарих Муниснинг бадиий ва тарихий меросида учрамайди. Огаҳий ўша тарихни Мунис қўлёзмалари ичидан топиб, “Риёз уд-давла” асарида келтириб ўтади. Мана ўша тарих:
Зи қароқалпоқия буд Ойдўст номи,
Ва он қавм волий ба фармони шоҳон.
Ғайуру фахиму гаранжону худрой,
Ва ойини кийну такаббур чу шайтон.
Зи кибри димоғаш шайотони ҳазарнок,
Зи боди бурунаш афорит ларзон.
Ва авҳоми некройи хирандманд,
Назди худ аҳли салоҳи мусулмон.
Вале буд аз некхоҳон ҳамеша,
Нагашта азу зоҳир осори адувон.
Баногоҳ баргашта бахташ зи йорий
Шуд иқболу давлат азу рўйгардон.
Ва иғвойи авлоди бедавлати хеш
Вар инъоми шоҳий айон карда куфрон.
Ва йорону атбўи худ гашта мағрур,
Ниҳод аз ҳадди худ берун пойи туғйон.
Ва жамеъ писарҳойи худ карда сардор,
Ва Қўнғрот фиристод аз баҳри толон.
Шабу рўз шабгиру илғор карда,
Чу онжо расиданд он ҳайли нодон.
Хабар йофта он волийи вилоят
Ва андак сипоҳий расиданд тозйон.
Ва як жумла он тоғийон ба майдон
Намуданд аз бахти эшон гуризон.
Гирифтанду бастанду киштанду карданд
Чу фиръавнон ғарқи дарё жўшон.
Чу хоқони аъло шуниданд ин хабарро
Бар афрухи аз қаҳру намуд фармон.
Ки навабини аъзам, амири мукаррам
Муҳаммад Назарбий иноқи жаҳонбон.
Ва таъдиби он муфсиди тийраахтар
Равад бо сипоҳ чу анжуми фаровон.
Иноқи жаҳонжў бо авфожи маҳсур
Шуд аз рўйи кийн ҳамшу сарсар шитобон.
Ва ҳадди Арол чу расид он сипоҳдор
Шунид ин хабар к-он сари фитнажўён.
Фирорий шуд аз бийм суйи Бухоро
Бо тибўю аъвони худ хона кўчон.
Аз онжо буфармуд баъзи сипаҳро
Равад аз пайи он хабиси гуризон.
Пас аз ҳашт рўз пайи у расида
Гирифтанду куштанд бо жумла аъвон.
Рақам кард Мунис ба қонуни таърих
“Жазо йофт Ойдўст бо аҳли исён”. (2, 285 б. в.)
Таърихнинг таржимаси:

Қорақалпоқиядан Ойдўст исмли бир киши бўлиб, шоҳлар фармони билан ўша қавмнинг волиси эди. Ботир, улуғвор, жони қаттиқ, кийну такаббурликда шайтон йўлини тутган эди. Димоғидаги кибрдан шайтон ҳам ҳазар қиладиган, бурнининг елидан девлар қалтираб турарди. Ўзининг оқилона ўйлари билан ўз олдида салоҳ аҳли бўлган мусулмон эди. Ундан душманлик юзага чиқишидан олдин ҳамиша яхшиликлар келтирувчи инсон эди. Кутилмаганда давлати қайтиб, ўзининг бедавлат қариндошлари иғвоси билан шоҳона инъомга ношукурлик қилди. Ўз дўсту тобеларига мағрур бўлиб, ўз ҳаддидан ўтиб, туғён сари қадам қўйди. Ўзининг барча ўғилларини сардор қилиб, Қўнғирот томонига юборди. Кеча-кундуз шабгир ва илғори қилиб, ул нодонлар тўдаси ўша ерга етди. Ундан вилоят волийси хабар топиб, озгина лашкар билан етиб келдилар. Бир жумла билан айтганда, ўша исёнчилар майдонда улардан бахт юз ўгирганини кўрдилар. Туттилар, банд эттилар, ўлдирдилар, хуллас, фиръавнлардек жиловсиз денгизга ғарқ қилдилар.
Аъло хоқон бу хабарни эшитгач, қаҳри келиб фармон бердики, улуғ маслаҳатчи, ҳурматли амир Муҳаммад Назарбий иноқ ул фасодчиларни саноқсиз аскарларидан олиб таъқиб қилсин. Жаҳонгард иноқ бир неча бўлинма олди. Улар ўч олиш мақсадида шамолдек ҳаракатга келиб қолдилар. Орол ҳудудига етганда қўмондон у фитначилар бошлиғи қўрққанидан ўзига эргашганлар билан Бухоро томонга кўчгани хабарини эшитди. Ўша ерда туриб айрим аскарларга унинг изидан боришни буюрди. Унинг изидан саккиз кунда етиб, барча ёрдамчилари билан биргаликда ўлдирдилар.
Мунис таърих қоидаларига кўра бу воқеани “Жазо йофт Ойдўст бо аҳли исён” “Ойдўст исёнчилар билан бирга жазо топди” – деб ёзиб қўйди (4, 133 б.). “Жазо йофт Ойдўст бо аҳли исён” мисраси таърих моддаси бўлиб, ҳарфларни рақамга айлантирганда, хижрий 1243/мелодий 1827 йил келиб чиқади.
Огаҳийнинг “Риёз уд-давла” асари ўзининг фактик материалларга бойлиги, тасвирнинг реаллиги, гарчи тарафкашлик сезилиб турсада шеърий санъатларнинг кўплиги билан бошқа тарихий асарлардан ажралиб туради. Биргина Ойдўстбий қўзғолони баёнида шеърий санъатлардан – 4 та маснавий, 4 та назм, 3 та қитъа, 1 та таърих санъатини қўллайди. Бундан ташқари, Огаҳий таърих баёнида кўплаб адабиётшунослик санъатларини қўллайдики, унинг маҳоратига қойил қолмасдан илож йўқ. Бошқача айтганда, Огаҳийнинг тарихий асарлари насрдаги назмдир. Бу асарларни атрофлича ўрганиш тарихий илдизларимизни англашга, привордида, маънавиятимизнинг миллий ўзанда ривожланишига хизмат қилади.
Адабиётлар:
1. Мунис ва Огаҳий. Фирдас ул-иқбол. ЎзР ФА ШИ қўлёзмалар фонди. Инв. № 5364/1.
2. Огаҳий. Риёз уд-давла. ЎзР ФА ШИ қўлёзмалар фонди. Инв. № 5364/II.
3. Черик – қўшин, аскар. Ўрта Осиёда ҳарбий юриш вақтида вилоят, ўлка ва улуслардан ёрдам учун тўпланадиган номунтазам қўшин.
4. Таърихни форс тилидан Абдулла Ўрозбоев насрий таржима қилган. // Қаранг: Огаҳий. Риёз уд-давла./ Нашрга тайёрловчи, сўзбоши, изоҳлар муаллифи ҳамда форсий матнлар таржимони, филология фанлари доктори А.Ўрозбев. – Урганч: “Қувончбек-Машҳура” МЧЖ нашриёти, 2021.
Мадраҳим Сафарбоев,
фалсафа фанлари номзоди, доцент

Forwarded from "Hududiy elektr tarmoqlari" AJ Xorazm hududiy filiali (Sohiba Rustamboevna)
Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари!
110 кВли Хоразм тармоғида авариявий узилиш кузатилганлиги сабабли вилоятимизнинг Гурлан, Қўшкўпир, Шовот, Урганч туманлари ва Урганч шахрининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилмоқда.
Ушбу авариявий узилишни тезкор бартараф қилиш ва электр таъминотини тиклаш учун бригада ва техникалар жалб қилинди.
Келтирилган ноқулайликлар учун Сиздан узр сўраймиз.
“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ
Матбуот хизмати

110 кВли Хоразм тармоғидаги авариявий узилишни бартаф қилиш жараёни
Forwarded from "Hududiy elektr tarmoqlari" AJ Xorazm hududiy filiali (Sohiba Rustamboevna)
Тезкор бригадаларнинг аварияни бартараф қилиш жараёнлари
Эрон Хуросонидаги Ануштегин Хоразмшоҳлар даврига оид обида. 1219 йил. Завзон малиги Қавомиддин томомнидан қурдирилган.
⭕️ Facebook: https://www.facebook.com/groups/khorezmian
⭕️ YouTube : https://youtube.com/channel/UC931hskiyMGUwdVSd9_Yiuw
⭕️ Instagram : http://www.instagram.com/xorazm_va_xorazmliklar
⭕️ Реклама ва ҳамкорлик учун : @Xorazmiyreklama_bot

Буюк Хива девори😍
Тунингиз осуда утсин азиз "Хоразм ва хоразмликлар" 🙏👍

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дам олиш кунингиз марокли утсин хоразмликлар!😍👍
Янги бошланган "Лазги Челленж"га мархамат! 😊😍
#challengeLAZGI

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Xorazmlik Beruniy Olimov (tarjimon, jurnalist, diplomat) “Suhbatda sayohat” ko‘rsatuvi mehmoni 25.02.2018 HD →
👤 #korishni_tavsiya_qilamiz
⭕️ Facebook: https://www.facebook.com/groups/khorezmian
⭕️ YouTube : https://youtube.com/channel/UC931hskiyMGUwdVSd9_Yiuw
⭕️ Instagram : http://www.instagram.com/xorazm_va_xorazmliklar
⭕️ Реклама ва ҳамкорлик учун : @Xorazmiyreklama_bot
👤 #korishni_tavsiya_qilamiz
⭕️ Facebook: https://www.facebook.com/groups/khorezmian
⭕️ YouTube : https://youtube.com/channel/UC931hskiyMGUwdVSd9_Yiuw
⭕️ Instagram : http://www.instagram.com/xorazm_va_xorazmliklar
⭕️ Реклама ва ҳамкорлик учун : @Xorazmiyreklama_bot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм йигитлари мана шундай уйнашлари гарак!☝😊 #ЛазгиЧелленжимиз давом этади азизлар 😊🤩😍
⭕️ Facebook: https://www.facebook.com/groups/khorezmian
⭕️ YouTube : https://youtube.com/channel/UC931hskiyMGUwdVSd9_Yiuw
⭕️ Instagram : http://www.instagram.com/xorazm_va_xorazmliklar
⭕️ Реклама ва ҳамкорлик учун : @Xorazmiyreklama_bot
⭕️ Facebook: https://www.facebook.com/groups/khorezmian
⭕️ YouTube : https://youtube.com/channel/UC931hskiyMGUwdVSd9_Yiuw
⭕️ Instagram : http://www.instagram.com/xorazm_va_xorazmliklar
⭕️ Реклама ва ҳамкорлик учун : @Xorazmiyreklama_bot
ҚАЛАНДАР НОРМАТОВ
Хоразм бахшичилик анъаналарининг ширвоний услуби бўйича достон куйлаётган энг истеъдодли ёш бахшилардан бири бўлган Қаландар Норматов 1951 йилда Шовот туманининг Хитой қишлоғида туғилган. Ёшлигидан санъатга қизиқиб, достон қўшиқларига ҳавас қўйди. Кейинчалик Бола бахшига шогирд тушиб, ундан дастлаб «Ошиқ Маҳмуд» достонини ўрганди. Хоразм телеведенияси орқали ижро этилган бу достон ёш бахшини элга танитди. Шундан сўнг Қаландар «Авазхон» фольклор ансанблини тузиб, ўз атрофига кўплаб бахшилар, халфалар, қайроқчи, қизиқчиларни тўплади. Кўплаб халқ ашулаларига, куй-яллаларга «жон» киритди. 1985 йил май ойида Шовотда ўтказилган Республика бахши-шоирларнинг кўрик танловида Қаландар фахрли иккинчи ўринни эгаллади.
Қаландарнинг репертуарида «Авазхон», «Бозиргон», «Хирмондали», «Гулойим-Эрҳасан», «Кампир», «Қирқ минглар», «Ошиқ Маҳмуд», «Ошиқ Ғариб», «Сайёд-Ҳамро» каби ўнлаб достонлар бор. Қаландарда мусиқавий истеъдод, айниқса бадиҳагўйлик кучли. Айни пайтда унга табиат нотиқлик санъатини ҳам бахшида қилган. Бу хислатларнинг барчаси унинг талантли бахши бўлиб, элга танилишида асосий таянч бўлди. У 1990 йилда Тошкент Маданият институтини муваффақиятли тугатди.
МАТЁҚУБ АБДУЛЛАЕВ
Ҳозирги даврда ширвоний услубидаги достончилик ривожига муҳим ҳисса қўшиб келаётган Матёқуб Абдуллаев ҳам Бола бахшининг фарзандидир. У 1953 йилда Хива шаҳрида туғилди. Ўз отасидан достончилик борасида таҳсил олди. Тошкент театр рассомчилик институтини тугатди. Матёқубнинг репертуарида «Бозиргон», «Авазхон», «Ошиқ Ғариб», «Хирмондали», «Ошиқ Маҳмуд» каби қатор достонлар мавжуд.
Ёш бахши достонларни куйлашда отасига хос бўлган равон талаффуз, оҳангдорлик, мусиқавийликка катта эътибор бериш хислатларни яхши ўзлаштирган. Матёқуб ҳозир Хивадаги санъат мактабида бахшичилик маҳорати бўйича ёшларга билим бемоқда.
ЕТМИШБОЙ БАХШИ
Бола бахшининг кенжа ўғли Етмишбой 1970 йилда Хива шаҳрида туғилди. У отаси ва акаларидан достон ўрганиш ва уларни маҳорат билан куйлаш санъатини эгаллашга бел боғлади. Натижада «Авазхон», «Бозиргон», «Хирмондали», «Ошиқ Ғариб» каби қатор достонларни куйлаб халқ олқишига сазавор бўлди. Етмишбой ТошкентМаданият институтида сиртдан таҳсил олди. Ҳозир у Сайёд қишлоғидаги бадиий ҳаваскорлик жамоасида раҳбар бўлиб ишламоқда.

Беруний Алимов - 1973 йилда Хоразм вилоятида зиёли оиласида туғилган, миллати ўзбек. Журналист, таржимон, собиқ дипломат, филология фанлари бўйича фалсафа доктори.
1995 йил Ўзбекистон миллий университетини журналистика мутахассислиги бўйича тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ахборот” дирекциясида бошлаган.
1994-1996 йиллар МТРК “Ахборот” дирекцияси таржимони, мухбири, шарҳловчиси, 1996-1997 йиллар Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги элчихонаси 3-котиби – пресс-атташеси, 1998-2000 йиллар Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Матбуот котиби, 2001-2005 йиллар Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги элчихонаси 2-котиби, 2005-2008 йиллар Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони бош консультанти, 2008-2009 йиллар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби вазифасини бажарувчи, 2009-2011 йиллар Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси 1-котиби, 2011-2012 йиллар Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг Ахборот хизмати раҳбари, 2012-2015 йилларЎзбекистон Миллий университети Олий журналистика курслари раҳбари, 2014 йилдан ҳ.в. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультети катта ўқитувчиси. Илмий стажи – 6 йил ва педагогик стажи 6 йил. 10 нафар диплом ишига илмий раҳбарлик қилган.
Ўриндошлик фаолияти: “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси мусаҳҳиҳи (1993), “Оила ва жамият” газетаси мухбири (1994), Inter National House Tashkent академик лицейи ўқитувчиси (1999), Журналистларни қайта тайёрлаш маркази тренери (2015 йилдан ҳозирги вақтга қадар).

Forwarded from Travelkhorezm
#online
Ҳозиргина бортида президент Шавкат Мирзиёев бўлган самолёт Мўйноқ аеропортига келиб қўнди. Аҳамиятлиси шундаки, парвоз Тошкентдан Мўйноққа тўғридан-тўғри амалга оширилди.
Айни пайтда янги қурилган аеропортда давлат раҳбари мўйноқликлар билан учрашмоқда. "Жонларингга тегмасам, 3 кун шу ерда бўламан", - деди Президент.

Telegram
Gazetchi

Айни пайтда янги қурилган аеропортда давлат раҳбари мўйноқликлар билан учрашмоқда.…
Ҳозиргина бортида президент Шавкат Мирзиёев бўлган самолёт Мўйноқ аеропортига келиб қўнди. Аҳамиятлиси шундаки, парвоз Тошкентдан Мўйноққа тўғридан-тўғри амалга оширилди.
Айни пайтда янги қурилган аеропортда давлат раҳбари мўйноқликлар билан учрашмоқда.…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мўйноқ узра парвоз
“Ҳозир топшириқ бердим, ҳафтада 2 марта Тошкент-Мўйноқ, Мўйноқ-Нукус парвозлари амалга оширилади” – деди президент мўйноқликлар билан учрашув чоғида.
Маълумот учун, Мўйноқ тумани Қорақалпоғистоннинг энг чекка Оролбўйи туманларидан бири бўлиб, шундай бўлишига қарамасдан, мазкур туманга сўнгги йилларда катта куч ва маблағлар сафарбар этилган. Ҳатто, туманнинг ўз янги аеропорти бор.
Бир пайтлар ҳаёт қайнаган, аҳолиси балиқчилик билан шуғулланган порт туманда Оролнинг қуриши натижасида ҳаёт кечириш оғирлашиб борган. Кўпчилик бошқа ҳудудларга кўчиб кетган. Аммо қаратилаётган эътибор сабабли унинг келажагига ишониб, Мўйноқдан қўшни давлатларга кўчиб кетганлар қайтиб келишмоқда. Мўйноқ аҳолиси ортиб бормоқда.

Gazetchi:
Мактаблардаги бепул тушлик ҳақида
Президент Қорақалпоғистон масъулларидан мактаблардаги 1-4 синфларга тушлик йўлга қўйилган-қўйилмаганини сўради.
Бунга жавобан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев: "Тушлик тарқатиляпти. Ҳаммага маъқул келяпти. Ҳатто, баъзи ўқувчилар уйларига ҳам олиб кетаётган экан", - деди.
"Майли, уйларига олиб боришсин. Сал бой бўлсак, уйидагиларга ҳам қилиб берамиз", - деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, давлат раҳбари:
"Шундай давом этаверсак, келажакда тушликни 5-6-7 синфларга, кейин 10-11 синфларга ҳам ташкил қиламиз", - дея қўшимча қилди.
"Йўлларимиз очиқлиги рост бўлсин!"- Президент
"Кеча синоптиклар бугунги сафарим ноқулай об-ҳаво туфайли ярим ёки бир соатга кечиши ҳақида айтишганди. Бугун эрталаб эса йўлимиз очиқлиги ва ўз вақтида Мўйноққа учишимиз мумкинлиги ҳақида айтишди. Йўлларимиз очиқлиги рост бўлсин!"
Ушбу гаплар билан сўзларини якунлаган Шавкат Мирзиёев Орол бўйи ҳудудларини кўздан кечириш учун йиғилишни тарк этди.
Бугун давлат раҳбари Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир ва Шуманай туманларига ҳам ташриф буюради.