"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
1.59K subscribers
4.47K photos
896 videos
40 files
2.46K links
Download Telegram
ДАҒАЗА!!!
Қарақалпақстан Республикасы И.В.Савицкий атындағы мәмлекетлик көркем өнер музейи 1-блок имаратында қурылыс-оӊлаў жумыслары алып барылыўына байланыслы, 2020-жыл 22-октябрь сәнесинен баслап, оӊлаў жумыслары тамамланғанға шекем музейге келиўшилер ушын ўақтынша жабылатуғынлығын хабарлайды.
Музейдиӊ 2-блок имаратындағы экспозиция заллары музейге келиўшилер ушын ашық екенлигин мәлим етип билдиремиз.

Музей администрациясы.
————————————————-

ЭЪЛОН!!!
Қорақалпоғистон Республикаси И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейи 1 блок биносида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, 2020 йил 22 октябрь санасидан бошлаб, таъмирлаш ишлари якунлангунга қадар ташриф буюрувчилар учун вақтинча ёпилганлигини маълум қилади.
Музейнинг 2 блок биноси экспозиция заллари музейга ташриф буюрувчилар учун очиқ эканлигини маълум қиламиз.

Музей маъмурияти.
————————————————-

Объявление!!!
В связи проводимых строительно-ремонтных работ сообщаем что, экспозиционные залы 1 блока Государственного музея искусств Республика Каракалпакстан имени И. В. Савицкого, с 22 октября 2020 года до окончания ремонтных работ будут закрыты для посетителей.
Сообщаем, что экспозиционные залы 2 блока открыты для посетителей музея.

Каналимизга аъзо булиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 20:20 да “O‘zbekiston 24” телеканали ва Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube'даги расмий саҳифаларида "Сардоба. Янги тонг" ҳужжатли фильмини томоша қилинг.

Фильмда Сардоба фалокатидан сўнг давлат ва халқ бирдамлиги билан амалга оширилган ишлар ҳақида реал тақдирлар мисолида баён қилинади.

Смотрите сегодня, в 20:20 документальный фильм "Сардоба. Янги тонг" на телеканале “O‘zbekiston 24” и официальных страницах пресс-службы Президента в Facebook и Youtube.

В фильме на реальных примерах рассказывается о проделанной после Сардобинской трагедии созидательной работе и сплоченности, проявленной нашим народом.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Шайҳ Нажмиддин Қубро (Наджм-ид-дин Абу-л-Жониб Аҳмад ибн Умар алҳь-Хиваки алҳ-Хоразмий, 1145-1221) — ХII аср сўфичилигининг таниқли намоёндаси, фан соҳасида ўзидан сўнг бой мерос қолдирган олим. “Қубравия”, яъни “Захабия” – олтин номини олган унинг таълимоти нафақат Хоразмшоҳлар салтанати, балки бутун ислом олами маънавий ҳаётига ўз таъсирини кўрсатди.
Нажмиддин Қубро 1145 йил Хоразмда туғилган ва умрининг биринчи ярмини саёҳатларда ўтказган (Нишопур, Хамадон, Исфахон, Макка, Искандария). У она диёрига 1184 йил қайтиб келиб, Урганчда хонақоҳ ва Қубравия тариқатига асос солади.
Шу даврдан эътиборан, унинг фаолияти Марказий Осиёда ўтиб, кўплаб шогирдлар чиқаради. Улар орасида тасаввуф илмининг машҳур назариётчилари ва сўфичиликка доир илмий меҳнатлар муаллифлари бор. Хусусан, тасаввуфчи-шоир Нажмиддин Дайя Розий (1256 йил вафот этган), Саъд ид-дин Хаммуйа (1252 йил вафот этган), Сайф ид-дин Баҳорзий (1261 йил вафот этган) ва бошқалар.
Давоми 👇👇👇
Чингизхоннинг шаҳарни тарк этиш илтимосига қарамай, Нажмиддин шаҳарда қолиб, ўқувчилар билан бирга қўлида қирол кўтариб, Урганчни ҳимоя қилади. Унинг қабри Куня Урганч шаҳарчасидаги хонақоҳ олдида жойлашган.
Нажмиддин Қубро тасаввуф илм йўналишидаги ўз мактабини яратган. У Уламолар Султони Баховуддин Валид, Мажиддин Боғдодий ва бошқа таниқли сўфи шайҳлари ва шоирларининг устози бўлган. Қубравия таълимотига кўра, инсон кичик бир дунё бўлиб, ўзида кичик дунёга сиғувчи барча нарсани жам этган. У ранг-ёруғлик рамзийлигига аниқ таъриф берган, буни тасаввуф машқлари жараёнида кузатиш мумкин, — булар доғ нуқталари ва айланалар: қалб қора нурда намоён бўлувчи жараёнлардан ўтади ва ора-сира қора-қизил тусга киради, токи яшил ранг пайдо бўлмагунига қадар, яъни илоҳий марҳамат даражасигача кўтарилмагунча давом этади.
Ал Қубро ўз қарашларини араб тилидаги рисолаларида баён этган, улардан айримлари сақланиб қолган ва нашр этилган.

Каналимизга аъзо бўлиш учун ссилка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
Xotin-qizlarni ish bilan ta'minlash maqsadida Maktabgacha ta’lim boshqarmasi, Xorazm viloyati bandlik bosh boshqarmasi, O‘zbekiston Respublikasi Yоshlar ishlari agentligi Xorazm viloyati boshqarmasi, Xorazm viloyati mahalla va oilani qo‘llab - quvvatlash boshqarmasi hamkorligida viloyatimiz bo‘ylab maktabgacha ta’lim tashkilotlarida mavjud bo‘sh ish o‘rinlari yarmarkalari o‘tkaziladi!

27-oktabr kuni soat 9:00dan 13:00gacha - Xiva pedagogika kolleji binosida (Xiva shahri, Xiva va Yangiariq tumanlari aholisi uchun;

28-oktabr kuni soat 9:00dan 13:00gacha - Xonqa pedagogika kolleji binosida (Bog‘ot, Hazorasp, Xonqa, Tuproqqal’a tumanlari aholisi uchun;

29-oktabr kuni soat 9:00dan 13:00gacha – Gurlan, Qo‘shko‘pir, Shovot tumanlari aholisi uchun;

Va barcha tuman(shahar)lar ishtirokida:

30-oktabr kuni soat 9:00dan 13:00gacha Urganch shahri “Yoshlar markazi” binosida bo‘lib o‘tadi!

Каналимизга аъзо булиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"25 октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни" га бағишланади. Байрамингиз муборак бўлсин, осойишталик посбонлари.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#РЕПОРТАЖ
#ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ - ДОЛЗАРБ МАВЗУ

БОҒОТ ТУМАНИДА БОЗОР ВА ОМБОРХОНАЛАР МОНИТОРИНГ ҚИЛИБ ЎРГАНИЛМОҚДА

ДАВЛАТИМИЗ РАҲБАРИ 2020 ЙИЛ 16 ОКТЯБРЬ КУНИ ЎТКАЗГАН ВИДЕОСЕЛЕКТОР ЙИҒИЛИШИДА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ АРЗОН ВА ЕТАРЛИ БЎЛИШИ ХАЛҚ РОЗИЛИГИНИНГ АСОСИЙ ОМИЛЛАРИДАН БИРИ ЭКАНИНИ ТАЪКИДЛАБ АЙТГАН ЭДИЛАР.
ВИДЕОСЕЛЕКТОРДАГИ ТОПШИРИҚЛАРНИНГ АМАЛДАГИ ИЖРОСИ БЎЙИЧА БОҒОТ ТУМАНИДА ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ИЧКИ БОЗОРДА НАРХ-НАВОНИ БАРҚАРОРЛИГИНИ САҚЛАШ БЎЙИЧА ТУМАН ҲОКИМИ ВА МАСЪУЛ РАҲБАРЛАР ТОМОНИДАН АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН ТУМАНДАГИ ОМБОРХОНАЛАРИ ВА ТУМАН ДЕҲҚОНБОЗОРИ МОНИТОРИНГ ҚИЛИНМОҚДА. БОҒОТ ТУМАНИДА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ АҲОЛИГА ЕТКАЗИБ БЕРИШДА ҲЕЧ ҚАНДАЙ УЗИЛИШЛАР БЎЛМАЙДИ. НАРХ-НАВО МАВЗУСИ ЮЗАСИДАН БОЗОР МАЪМУРИ АНВАР МАТЁҚУБОВ ҲАМДА
СОТУВЧИЛАР ВА ХАРИДОРЛАРНИНГ ФИКР, МУЛОҲАЗАЛАРИ БИЛДИРИЛГАН РЕПОРТАЖНИ СИЗГА ТАҚДИМ ҚИЛАМИЗ.

#КОРОНАВИРУСДАН САҚЛАНИНГ!

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Каналимизга аъзо булиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_
Фармон лойиҳасига кўра, яна қуйидагилар таклиф қилинмоқда:

миллий рейтингида сўнгги 5 йил давомида доимий равишда биринчи 3 та ўриндан бирини эгаллаган ОТМларга олий маълумотли кадрлар тайёрлаш бўйича академик ва молиявий мустақиллик бериш ҳамда мустақиллик мезонлари Европа университетлари ассоциацияси стандартларига мувофиқ қабул қилиш;

миллий рейтингида биринчи 10 та ўриндан бирини эгаллаган ОТМларга мавжуд ихтисосликлар бўйича илмий унвонларни мустақил бериш ваколатини бериш;

2021 йил 1 сентябрга қадар ҳар бир ҳудудда нодавлат, жумладан давлат-хусусий шериклик асосида камида биттадан ОТМлар ташкил қилиш;

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ОТМлар қарорига мувофиқ номутахассислик фанлари модуль тизими асосида ўқитиш;

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб хорижий талабаларни ОТМларга ўқишга қабул қилишни йилда 2 марта семестрнинг бошида ташкил қилиш.

Фармоннинг тўлиқ матни бу ерда:
https://regulation.gov.uz/ru/document/23678


Каналимизга аъзо булиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
🍁Қиш мавсуми учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда

🏢 “Хоразм иссиқлик манбаи” ДУКга қарашли Урганч шаҳрида жойлашган иссиқлик таъминоти етказиб берувчи қувурларда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Куз-қиш мавсуми давомида юзага келаётган носозликлар корхона ишчи-ходимлари томонидан доимий назорат қилиш тартибида барча объектларда тизимли ишлар амалга оширилиши йўлга қўйилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/xorazmkomxizmat
Савицкий музейини қандай қилиб бепул томоша қилса бўлади?

▪️ Хар хафтанинг сешанба ва жума кунлари 18 ёшгача бўлган болалар ва уларнинг ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс, ҳамроҳлари) учун;
▪️Ҳар ойнинг биринчи якшанбаси (барча ташриф буюрувчилар учун);
▪️18 май – «Халқаро музейлар куни» (барча ташриф буюрувчилар учун);
▪️Музейда ташкиллаштирилган кўргазмалар очилиши кунлари (барча ташриф буюрувчилар учун);
▪️«Кексалар учун туризм ойлиги» тадбири доирасида 2020 йил 1-30 ноябрь оралиғида (кекса авлод вакиллари учун);
▪️ Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари, санъат ва маданият соҳасида ўқиётган ўқувчи ва талабалар учун;
▪️Уруш фахрийлари, имконияти чекланган шахслар учун музейни томоша қилиш бепул.

И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейи ҳафтанинг душанба кунидан ташқари эрталаб соат 9:00 дан, кечки соат 18:00 гача музейга ташриф буюрувчилар учун очиқ.

Каналимизга аъзо булиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси "25 октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни" муносабати билан ички ишлар органларининг барча ходимлари ва фахрийларини самимий муборакбод этади.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Каналимизга аъзо булиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
“Автомобичилар куни” нишонланди

Юртимизда касб байрамларини муносиб нишонлаш, ҳар қандай соҳада фидокорона меҳнат қилиб келаётган ходимларини тақдирлаш уларни янада касбига бўлган мехрга ундайди.
Ҳар йили анъанавий тарзда октябрь ойининг сўнгги кунларида нишонланиб келинаётган “Автомобилчилар куни”муносабати билан вилоят транспорт бошқармаси томонидан байрам тадбири ташкил қилинди.
Тадбирда соҳада амалга оширилаётган ҳамда соҳа ривожи учун келгусида режалаштирилаётган ишлар юзасидан сўз олиб борилди.
Байрам муносабати билан транспорт соҳасида меҳнат қилиб, тизим ривожига муносиб ҳисса қўшган, умрини автомобиль соҳасига бағишлаган фидойиларга вилоят ҳокими ўринбосари Б.Қурбанов томонидан табрик сўзи йўлланди.
Ватан истиқболи ва юрт тинчлиги, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий салоҳияти ҳамда самарали меҳнатлари учун хисса қўшиб келаётган бир гурух соҳа мутахассислари ва ходимлари фахрий ёрлиқ билан тақдирландилар.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
Омон Матжон

Қирқ биринчи хотинликка, Асилжон,
Сени келтирдилар Исфандиёрга.
Чидаб туролмади ҳеч бир тирик жон
Гурландан то Хева сен қилган зорга.
Нега мунча йиғи — ўйна, кул ахир,
Малика бўларсан улкан саройда!
Хонлар авлодига қонинг қўшилса,
Бир қўлинг юлдузда, бир қўлинг ойда!
Қовоғингни очгил энди, нозни қўй,
Хоннинг қучоғида кутсанг-чи, тонгни!
«Қизинг бўй эгмаса, осаман!» деб у —
Гаровга келтирди, ана, отангни!
Шунда ҳам кўнмадинг!
Бахмал тўшаклар
Бўри кирган уйдек тўзди шом-саҳар.
Сен таслим бўлмадинг.
Лекин хон тинди
Ногоҳ қўйганингда ўртага ханжар!

Хон тинди
Ва лекин мерос ғазаб, ўч
Уввос солиб кирди унинг қонига:
Отанг қатл этилди!
Сени отдилар
Хоннинг қайнаб турган дошқозонига!
Қачон бу воқеа эсимга тушса,.
Кўзимга ёш келар, синглим Асилжон.
Нимани сен бунча ҳимоя этдинг,
Нима деб соб бўлдинг, ўн беш ёшли жон?!
Ҳали на муҳаббат ҳавосин туйиб,
На оқу қарони фарқ этган қалбинг
Қандай илоҳий куч измин бажарди,
Жон бериб,
нимани қутқариб қолдинг?!
Умр Ўтар
Ортик Отажонов
УМР ЎТАР, ВАҚТ ЎТАР
(Омон Матжон сўзи, Ортиқ Отажонов ижросида)

Умр ўтар,вақт ўтар,
Хонлар ўтар,тахт ўтар,
Омад ўтар,бахт ўтар,
Лекин ҳеч қачон чиқмас ёдимдан
Сенинг юришларинг,сенинг кулишларинг.

Баҳорда боғ на гўзал,
Қор тушса тоғ на гўзал,
Бу ёшлик чоғ на гўзал,
Лекин ҳеч қачон чиқмас ёдимдан
Сўзсиз қарашларинг,ҳолим сўрашларинг.

Ой чиқар гоҳ заҳоли,
Дўстлар кўпдир вафоли,
Ҳаёт шундан сафоли,
Лекин ҳеч қачон чиқмас ёдимдан
Сокин сўзлашларинг,пинҳон излашларинг.

Умр — йўл, қайрилиш кўп,
Учрашиш, айрилиқ кўп,
Унутиш,айтилиш кўп,
Лекин ҳеч қачон чиқмас ёдимдан
Ўша кулишларинг,ўша келишларинг…

Каналимизга аъзо булиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
Нимага Хоразм найи қўш най деб сўрашибди Омон Матчондан, шунда устоз Хоразмнинг ноласи бир найга сиғмайди, шунинг учун қўш най ясалган деб жавоб берганлар.!!!

Каналимизга аъзо булиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
ОҲ, ОМОН МАТЖОН ҲАМ ЎТДИ ДУНЁДАН

Ёрнинг кулишларин ёдимга солган,
Хаёл суришларин ёдимга солган,
Ошиқ юракларнинг тафтини олган,
Оҳ, Омон Матжон ҳам ўтди дунёдан.

Кундан асрар парча соя эди у,
Кўкларга бўй чўзган қоя эди у,
Тошларни эритган илоҳий туйғу...
Оҳ, Омон Матжон ҳам ўтди дунёдан.

Жилмайган чеҳраси кўнглидай тоза,
Қағозга шеьр эмас, қўйган дил ёза...
Куйлари оламга бўлган овоза,
Оҳ, Омон Матжон ҳам ўтди дунёдан.

Энди кимга борай бошим силарга,
Ғўра ижодимга оқ йўл тиларга,
Шоир кўп, ўхшамас Аввалгиларга...
Оҳ, Омон Матжон ҳам ўтди дунёдан.

Бу ҳабар ҳаммани ларзага солди,
Азиз дийдорлари Маҳшарга қолди,
Худойим устозни раҳматга олсин...
Оҳ, Омон Матжон ҳам ўтди дунёдан.

Муроджон Жўраев

Каналимизга аъзо булиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar