"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
1.54K subscribers
4.45K photos
848 videos
40 files
2.42K links
⭕️ Facebook: https://www.facebook.com/groups/khorezmian
⭕️ YouTube : https://youtube.com/channel/UC931hskiyMGUwdVSd9_Yiuw
⭕️ Instagram : http://www.instagram.com/xorazm_va_xorazmliklar

⭕️ Реклама ва ҳамкорлик учун : @Xorazmiyreklama_bot
Download Telegram
Хоразм ҳақинда умуман билмаган, эшитмаган одама бир оғиз гап билан "Хоразм бу -..." даб тушунтириша ҳаракат атинглар қани!
❗️Нови даса бўлади?
жавобингизни коментарияда колдиринг
☝️😊

"Хоразм ва хоразмликлар"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

⭕️ Facebook: https://www.facebook.com/groups/khorezmian
⭕️ YouTube : https://www.youtube.com/channel/UCjaGuOWM69juMXAWqmucn3Q
⭕️ Instagram : http://www.instagram.com/xorazm_va_xorazmliklar

⭕️ Реклама ва ҳамкорлик учун : @Xorazmiyreklama_bot
XIII asr musulmonlari dunyoni mana shunday tasavvur qilganlar.Zakariyo al Qazviniy asaridan olingan surat.☝️😊

"Хоразм ва хоразмликлар"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

⭕️ Facebook: https://www.facebook.com/groups/khorezmian
⭕️ YouTube : https://www.youtube.com/channel/UCjaGuOWM69juMXAWqmucn3Q
⭕️ Instagram : http://www.instagram.com/xorazm_va_xorazmliklar

⭕️ Реклама ва ҳамкорлик учун : @Xorazmiyreklama_bot
❗️❗️❗️DIQQAT! Bu ma'lumotlar qandaydir telegram kanalidan olindi, xo‘sh tarixchilar bunga nima deysiz?

Sulton Jaloliddin hayotiga qiziqqanlar uchun.
Jaloliddin Xorazmlikmi? Yo'q u 1199-yili Nishopurda tug'ilgan.
Jaloliddin 1200-1212- yillar Xorazmda yashagan deyiladi. Ammo bu manbalarda berilmagan.
Jaloliddin rostdan ham Kubrodan ilm olganmi?
Bu fakt ham noaniq.
Jaloliddin 1212-1219- yillarda otasining yangi poytaxti Samarqandda yashagan. Chunki Urganchda Turkon xotun hukm surardi.
Jaloliddin 1219-1220-yillar Balx, Nishopur, Mozandoronda yashadi. Dekabrda Urganchga qaytib 1221-yil yanvarda shahardan qochdi.
1221-yili yanvar-dekabrda G'aznada yashadi.
1221-yil noyabrdan 1224-yil yozigacha Hindda yashadi.
1224-1231-yil avgustgacha Yaqin Sharq mintaqasida u yerdan bu yerga ko'chib yurdi.
1231-yil avgust oyi o'rtasida halok bo'ldi.
Xullas Jaloliddin asli Nishopurlikdir. Uning ajdodlarigina Xorazmlik. Ajdodlari vatanida faqat 12 yil yashagan bo'lib chiqmoqda
.
Урганч, Хива, Гурлан, Хазарасп, Шовот, Қўшкўпир туманлари ва Урганч шаҳарининг
айрим худудларида электр энергиясида узилишлар бўлиши мумкин.

Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидаларига асосан жамият томонидан вилоятимизнинг


Урганч шаҳрининг Бобур, Бўстон, Байналминалчи, Олимпиа, Мустакиллик, Маърифатчи, Авесто, Наврўз, Кухна калъа, Тозабог, Умид, Жинговуз, Байналминалчи, Олимпиа маҳаллалари,

Урганч туманининг Шерматлар,Олтин кул, Ёшлик, Мевазор, Шодлик, Арбоблар маҳаллалари,

Қўшкўпир туманининг Ёвғир, Гулзор, Янгилик маҳаллалари,

Хазарасп туманининг Саноат, Мухомон, Шехёпи,
Мутпири, Наврўз маҳаллалари,

Гурлан туманининг Сахтиён, Ватанпарвар, Обод, Чаккалар, Бўзкалъа маҳаллалари,

Шовот туманининг Манак, Туркмангит маҳаллалари,

Хива туманининг Гандимиён, Поласултон, Париша,
Каттибош маҳаллаларида

жорий йилнинг 12 ноябрь куни 10:00 дан 18:00гача жорий профилактика ишлари ўтказилиши сабабли электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин. Келтирилган ноқулайликлар учун Сиздан узр сўрайди.
"Хоразм ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан навбатдаги тарғибот тадбири Хонқа туманидаги "Ватанпарвар" ташкилотида ўтказилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Дунёдаги илк "Алгебра" китоби - Ал Хоразмийнинг "Китаб ал-жабр ва-ль-муқабала" асарининг биринчи варағи.☝️😊

"Хоразм ва хоразмликлар"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

⭕️ Facebook: https://www.facebook.com/groups/khorezmian
⭕️ YouTube : https://www.youtube.com/channel/UCjaGuOWM69juMXAWqmucn3Q
⭕️ Instagram : http://www.instagram.com/xorazm_va_xorazmliklar

⭕️ Реклама ва ҳамкорлик учун : @Xorazmiyreklama_bot
“Урганч” буюм бозори бош бекатидан қуйидаги йўналишлар бўйича автобус қатновлари мунтазам амалга оширилади.

09:00 Урганч - Нукус 20 000 сўм
09:00 Урганч - Шахрисабз 82 000 сўм
14:00 -16:00 Урганч - Тошкент -115 000 сўм
18:00 Урганч - Самарқанд 80 000 сўм

Чипталарни “Урганч” буюм бозори бош бекати кассаларидан сотиб олишингиз мумкин.

Маълумот учун телефон:
(+998 99) 451 73 93
(+99899) 506 67 72

"Хоразм ва хоразмликлар"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

⭕️ Facebook: https://www.facebook.com/groups/khorezmian
⭕️ YouTube : https://www.youtube.com/channel/UCjaGuOWM69juMXAWqmucn3Q
⭕️ Instagram : http://www.instagram.com/xorazm_va_xorazmliklar

⭕️ Реклама ва ҳамкорлик учун : @Xorazmiyreklama_bot
Ижтимоий тармоқларда тарқатилган “Хоразм вилоят электр тармоқлари" АЖ фаолиятидан қуйидаги норозилик” сарлавҳали мақолага
Расмий Муносабат


Урганч тумани Юқорибоғ қишлоғи аҳолисининг электр энергиясини яхшилаш борасидаги ишлар бир неча ой олдин бошланган. Юртимизда карантин қоидалари ўрнатилганлиги сабабли керакли ишлаб қарувчи корхонлар ишчиларига вақтинчалик таътил берганлиги сабабли маҳсулотлар етиб келишида узилишлар содир бўлди. Бундан ташқари ходимларимизнинг соғлигини асраш мақсадида вақтинчалик меҳнат таътиллари берилди. Шу сабабдан ҳам ушбу ҳудуддаги ишлар сустлашди. Айни вақтда Юқорибоғ қишлоғи Қипчоқ маҳалласида электр энергиясини яхшилаш борасидаги ишлар давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги ПФ-5761-сонли Фармонига асосан янги турдаги ҳисоблагичлар ўрнатилаётганлиги ва ушбу жараёнда чет эл давлатлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилганлиги сабабли “Ҳудудий электр тармоқлари”АЖнинг чет эллик меҳмонлар олдида обрўсини ошириш мақсадида барча вилоятдаги ташкилотларида қиммат нарҳдаги хизмат машиналари олинди.

Истеъмолчиларга қулайлик яратиб бериш, узоқ навбатлар юзага келишини олдини олиш мақсадида Хива,Боғот туман электр таъминоти корхоналарининг янги биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Ушбу биноларни вилоят ҳокими иштирокида тантанали очилиши бу нафақат “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари”АЖнинг балки ташкилотда фаолият олиб бораётган мингдан ортиқ ишчи ходимлар учун ҳам кўтаринки кайфият, иш унумдорлигини ошишига хизмат қилмоқда.
Айни кунларда жамиятнинг вилоятдаги асосий биноси, Қўшкўпир, Шовот туман электр таъминоти корхоналарининг янги бинолари қурилиш ишлари режалаштирилмоқда.

“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари”АЖ томонидан олиб борилаётган ишларнинг барчаси аҳоли учун қулайлик яратиш ва халқимиз фаровонлиги йўлида. Энди ўзингиз холис баҳо беринг Сиз электр энергияси хизматидан фойдаланиш учун эски, совуқ ва нураб ётган биноданми ёки замонавий, шинам ва ёруғ бинода рақамлаштирилган хизматдан фойдаланишни афзал кўрасизми?
Зеро, Муҳтарам Президентимиз томонидан 2020 йил-Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили, деб эълон қилинган эди.

“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати.
ХИВА ТЕПАДАН КЎРИНИШИ 1950- ЙИЛЛАР☝️😊

"Хоразм ва хоразмликлар"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

⭕️ Facebook: https://www.facebook.com/groups/khorezmian
⭕️ YouTube : https://www.youtube.com/channel/UCjaGuOWM69juMXAWqmucn3Q
⭕️ Instagram : http://www.instagram.com/xorazm_va_xorazmliklar

⭕️ Реклама ва ҳамкорлик учун : @Xorazmiyreklama_bot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилоятида "Пайшанба - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни" доирасида мактаб ўқувчиларининг таълимга жалб этилиш аҳволи текширилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

"Хоразм ва хоразмликлар"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

⭕️ Facebook: https://www.facebook.com/groups/khorezmian
⭕️ YouTube : https://www.youtube.com/channel/UCjaGuOWM69juMXAWqmucn3Q
⭕️ Instagram : http://www.instagram.com/xorazm_va_xorazmliklar

⭕️ Реклама ва ҳамкорлик учун : @Xorazmiyreklama_bot
Книга. Великий энциклопедист из Хорезма : К 1000-летию со дня рождения Бируни☝️😊.

"Хоразм ва хоразмликлар"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

⭕️ Facebook: https://www.facebook.com/groups/khorezmian
⭕️ YouTube : https://www.youtube.com/channel/UCjaGuOWM69juMXAWqmucn3Q
⭕️ Instagram : http://www.instagram.com/xorazm_va_xorazmliklar

⭕️ Реклама ва ҳамкорлик учун : @Xorazmiyreklama_bot
Колумбдан ҳам аввал Американи очганлар

Буюк аллома Абу Рай­ҳон Беруний мантиқий тафаккур кучи билан “Мадомики, Ер юзи думалоқ шаклда экан, шубҳасиз, унинг иккинчи ярим шарида ҳам қуруқлик бўлиши муқаррар”, деган илмий фараз орқали Колумбдан беш юз йил аввал Америка қитъаси мавжудлигига ишора қилгани олам аҳлига маълум.

Жаҳон илм-фани эса, Берунийнинг буюк илмий фаразини амалда тасдиқлаган Колумб­дан ҳам аввал ўша “сеҳрли диёр”га қадам қўйган кашшофларнинг номини маълум қилишда давом этмоқда. Яқинда ёзма ёдгорликларни ўрганиш бўйича Иллинойс университети тадқиқотчиси Жон Рускамп Америкага бундан 3300 йил бурун қадами етган хитойлик денгизчилар қолдирган тошбитикларни топди.

Бинобарин, эндиликда тарих дарсликларини яна қайта ёзиш фурсати келган кўринади. Шу чоққача Американи 1492 йили Колумб очган деб ҳисоблаб келинган бўлса-да, энди у иккинчи ҳам эмас, ҳатто учинчи ўринда тилга олинадиган бўлди. Негаки, бундан аввалроқ дунё илм аҳли Колумбдан 500 йил бурун скандинавиялик викинг (ҳарбий денгиз аскари) Леаф Эриксон уммон ортидаги ерларга қадам қўйган, деган хулосага келганди. Энди эса, викинглару итальянларни ҳам хитойликлар ортда қолдирмоқда…

— Бу тахмин хаёлимга бир неча йил аввал — Альбукеркадаги Миллий боғ петроглефларини кўздан кечираётганимда келганди, — дейди Жон Рускамп. — Шу чоққача тошларга чизилган ушбу сурат ва рамзий пиктограммалар Американинг туб жой аҳолиси бўлган ҳиндулар ва Испания­дан қитъага илк бор кўчиб келганлар ижоди бўлса керак, деб ҳисобланарди. Миллий боғдаги 25 мингта тасвир ичидан, айниқса, биттаси эътиборимни жалб этиб қолди. У менга ниманидир эслатди. Ва бирдан бу белги хитойликлар қайиғини англатувчи “Жоу” иероглифи эканлиги хаёлимга келди!

Шундан сўнг Рускамп Американинг турли ҳудудларидаги петроглифларни муайян бир тартибга солиш билан шуғулланади. Натижада Хитой иероглифларига айнан ўхшаш 84 пиктограммани таснифлашга муваффақ бўлади. Мазкур белгилар кўп ҳолларда бир-бирига ўзаро боғлиқ матнлардан иборат бўлиб чиқади. Масалан, Альбукеркадан 400 километр олисдаги Аризонадан топилган тошбитиклар ўқилганда: “Ўн йиллик сафар ва айрилиқдан сўнг биз Қуёш Уйига қайтдик ва яна бир-биримизни топдик”, деган матн пайдо бўлади. Рускамп шу ўринда хитойликларнинг машҳур “Шань Хай Цзин” (“Тоғ ва денгизлар китоби”) трактатида тилга олинган — Шарқий денгиз (Тинч океани)ни сузиб ўтиб, Қуёш чиқадиган олис ерга етиб борган сирли экспедицияни эсга олади. Улар Американи Қуёш Уйи деб атаган бўлсалар ажаб эмас! Яна бир ўзаро алоқадор матн қандайдир маросим ёки ўнгидан келган ов муносабати билан ўтказилган қурбонликдан далолат беради: “Биз Буюк Цзян Шан ва Само ҳомийси шарафига якдиллик билан итни қурбонлик қилдик”.

— Ҳаммаси бир-бирига тўғри келяпти, — дейди ишонч билан олим. — Цзян Шан — Шан сулоласининг учинчи подшоҳи. У милодий эрадан аввалги иккинчи мингйиллик охирида ҳукмдорлик қилган. Бу даврда итни қурбонликка сўйиш маросими улар орасида жуда оммалашган эди. Қолаверса, мазкур матн ўша давр Хитой сарой аҳлининг ўзига хос услубида битилган. Яъни, айнан шу пайтда подшоҳнинг номига “катта”, “буюк” деган маъноларни англатувчи иероглифларни қўшиб ёзиш урф бўлган.

Далилларга ишонмайдиган ўжарлар эса, ҳозир Америкага келиб-кетаётган хитой эмигрантлари тошларга шундай рамзий белгиларни ўйиб ёзишаётган бўлса-чи, деб шубҳа билдирмоқда. “Йўқ, бундай бўлиши асло мумкин эмас, — дейди олим. — Сабаби, биз тилга олаётган мазкур ёзув ҳозир буткул унутилган ва эрадан аввалги 1046 йили бўлган ҳарбий низолар оқибатида келиб чиққан Шан сулоласи инқирозидан сўнг йўқолиб кетган. Археологлар 1899 йили Аньян шаҳри атрофида олиб борган қадимшунослик изланишлари пайти топган матнлар орқалигина шу ёзувга дуч келинди. Орадан юз йилдан кўпроқ вақт ўтган бўлса-да, ҳанузгача бу ёзувга оид белгилар тўкис англаб етилгани йўқ. Фирибгарлар тор доирадаги олимларгагина маълум иероглифлардан фойдаланган бўлиши эҳтимолдан узоқ. Гап шундаки, бу қадимий ёзув услуби жуда ўзига хос бўлиб, унинг келиб чиқиши фол очиладиган тошларга бориб тақалади. Хитойда қадимда фол очиш қуйидагича амалга оширилган: башорат қилувчи коҳин бирор йирик ҳайвоннинг к
​​урак суяги ёки тошбақа косасини олиб, махсус металл таёқча билан унинг бирор жойини қиздирган. Натижада суяк юзасида ҳосил бўлган ёриқлар шаклига қараб, худолар берган салбий ёки ижобий жавоб аниқланган. Қулай бўлиши учун ёриқлар чизиғи қора ранг билан бўяб чиқилган. Ўша суякларнинг ўзи бу белгиларни ёзиб қолдириш учун “қоғоз” сифатида хизмат қилган. Коҳинлар фойдаланган рамзий белгилар замонавий хитой иероглифларидан кескин фарқ қилади. Бироқ Америкадан топилган тошбитиклардаги белгиларга улар тўла мос келади“.

Шундай қилиб, иероглиф ёзувлари пайдо бўлишидаги услубий ўзига хосликлар Ж. Рускампга хитойлик денгизчиларнинг Америкага борган вақтини аниқлаш имконини берди. Бу тахминан милодий эрадан аввалги 1300-йиллар бўлиб, Колумбнинг Янги Дунёда пайдо бўлишидан 2800 йил бурун эди.

Хўш, осиёлик денгизчилар янги қитъага қандай борган? Ахир орадаги масофа Колумб босиб ўтган масофадан анча узоқ-ку?! Шуни айтиш керакки, жонка деб аталувчи хитой елканли кемалари испан карракларидан асло қолишмаган, ҳатто кўп жиҳатдан афзал бўлган. Улар сув ўтказмайдиган оралиқ деворлари билан қурилган. Бирор бўлмани ўқ тешиб ўтганда ҳам кема ҳалокатга учрамаган. Колумбнинг “Санта Мария” кемаси сув сиғими 200 тонна, узунлиги 25 метр бўлиб, 70 кунда Америкага сузиб борган. Инглизлар махфий равишда хитойликлардан сотиб олган “Кхэйин” деб аталувчи илк жонканинг сув сиғими 800 тонна, узунлиги 45 метр бўлиб, у Атлантикадан 21 кунда сузиб ўтган. Фақат шуни айтиш зарурки, мазкур “Кхэйин” “Санта Мария”дан уч юз йил кейинроқ яратилган. Бироқ унга рақобатдош бўладиган кемалар ўша пайтдаги замонавий кемалар орасида ҳам йўқлигини инглизлар эътироф этишган. Жонканинг асосий қисмлари минг йиллар аввал яратилганини ҳисобга оладиган бўлсак, Тинч уммони орқали Америка қитъасига сузиб бориш хитойлик денгизчилар учун имкондан ташқари катта муаммо бўлмаган.

Шуни айтиш керакки, милодий эранинг 1000-йили Колумбдан 500 йил аввал Америкага қадам қўйган скандинавиялик Леаф Эриксоннинг жасорати 1960 йилга қадар — токи Ньюфаундленд оролидаги Л’Анс-о-Медоузда викинглар яшаган эллик-юз кишилик маҳалла-макон ҳақидаги археологик ашёлар топилгунча бу воқеа тан олинмасдан келинган эди. Эҳтимолдан узоқ эмаски, эрта бир кун 3300 йил муқаддам уммон ортидаги сеҳрли диёрга қадам қўйган ва ўзларидан ўчмас тошбитиклар ёзиб қолдирган хитойлик денгизчилар яшаган маконлар ҳақида ҳам археологик топилмалар учраб қолар. Ана шунда Ер юзи кенгликларининг инсон томонидан кашф этилиш тарихи янада ўзгача манзара кашф этиши шубҳасиз.
​​Кадим Хоразм тарихи Савитский музейида.

Бугунги кунда И.В. Савитский музейининг археология коллекцияси асосий фондида 9 мингдан ортик (9134 дона), илмий-ёрдамчи фондда эса 32 579 та ашё бор.

Коллекция хронология жихатидан бронза давридан то худудимизда энг кадимий давлатлар, жумладан кадимий Хоразм вужудга келгунга кадар булган вактдаги Коракалпогистон республикаси худудидаги археологияни, илк урта асрлардан 14 асрнинг охирларигача булган Хоразм темурийлар давлати таркибига кирган даврни узида акс эттиради.

Шунингдек, бу тупламга хозирги Коракалпогистон республикаси худудида турли даврларда таркалган динлар (зардуштийлик, эллинчилик, буддавийлик, христианлик, ислом) билан боглик ашёлар хам киритилган.

Музей коллекциясидаги энг кадимий ашё Букантау тог тизмаси коясининг бир булагидаги икки уркачли туя тасвири (эрамиздан олдинги 2 минг йиллик) булиб, у кадимги одамларнинг кояларга чизган расмлари намунаси хисобланади.

Илк антик давр Урта Осиёнинг кадимги дехкончилик маданияти ва унга оид сопол хайкалчалар ва ангоб билан накшланган идишлар билан бирга такдим этилган. Музейнинг бу булими ашёлари орасида саклар дахмаларидан топилган укларнинг бронза учи, зеб-зийнатлар, жумладан маржонлар, билакузуклар, бронзадан ишланган тугногич ва бошка буюмлар бор.

Коллекцияда шунингдек, антик даврга оид баландлиги 8 сантиметрдан 13 сантиметргача булган куп сонли гил (лой) хайкалчалар хам мавжуд. Улар одамлар, хайвонлар, парранда ва баликлар, шунингдек кандайдир афсонавий махлукларнинг тасвирларидан иборат.

Хайкалча шаклида куйилган ашёларнинг купчилиги улар оммавий равишда ишлаб чикарилганлигидан далолат беради. Хайкалчаларнинг энг кадимийси эрамиздан аввалги 5 асрга мансуб. Унда товонигача тушган узун куйлак, тиарага ухшаш ва устидан ёпинчик билан копланган бош кийимда утирган аёл тасвирланган. Бу хайкалча махаллий маъбудалардан бири ёки бой хоразмлик аёл тасвири булиши мумкин.

Коллекциядаги кенгайтирилган булим зардуштийларнинг дафн маросими билан боглик ашёлар - эрамиздан аввалги 4 асрдан милодий 8 асргача булган даврдаги остадонлардан ташкил топган. Улар орасида ётган туя куринишидаги зооморф остадон киши диккатини тортади. У юмалок шаклда булиб, белида катта юмалок тешиги бор ва у уркач куринишидаги копкок билан ёпилиши лозим. Туянинг буйнида олдинга чузилган, боши баланд кутарилган ва оёклари йигиштирилган. Калта думи думалок илгак куринишида уралган булиб, остадон туткичи вазифасини бажаради. Остадоннинг хар икки ён томонида жуфт килиб бир неча куёш рамзлари уйилган, улар доира шаклида, куплаб нурлар таралган ва горизонтал холатда жойлашган "S" куринишидаги белгига эга. У уз келиб чикишини афсонавий кахрамон, тугаб бораётган ва кайта жонланадиган табиат худоси дея улугланган Сиёвуш билан боглаган Хоразм хукмдори булган сулола тамгаси хисобланади. Туя образи кадимий Хоразм мифологиясида жуда машхур булиб, дахшатли уруш худоси Веретрагнани ифодалагани маълум. Хоразм санъатида туя образидаги юошка куплаб асарлар хам булиб, шох тожи, тахт, сопол идишлардаги, деворларга ишланган суратлар, тангалардаги тасвирлар шулар жумласидандир.

Манба : Матн "Узбекистон маданий мероси" туркумига кирувчи "И.В. Савитский номидаги Коракалпогистон давлат санъат музейи" номли китобдан парчалар шаклида олинган.

"Хоразм ва хоразмликлар"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

⭕️ Facebook: https://www.facebook.com/groups/khorezmian
⭕️ YouTube : https://www.youtube.com/channel/UCjaGuOWM69juMXAWqmucn3Q
⭕️ Instagram : http://www.instagram.com/xorazm_va_xorazmliklar

⭕️ Реклама ва ҳамкорлик учун : @Xorazmiyreklama_bot
Янгибозор, Хонқа, Ҳазарасп туманлари айрим ҳудудлари электр энергиясида узилишлар бўлиши мумкин.
 
Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидаларига асосан жамият томонидан вилоятимизнинг
 
Янгибозор туманининг Қадрият, Истиқлол, Ифтихор, Олтинкул, Чўболон, Минг боголон, Боголон, Қиёт, Жайхун маҳаллалари
 
Хонқа туманининг Ёш куч, Туркистон маҳаллалари
 
Ҳазарасп туманининг :  Пичоқчи, 12-нарвон, Жувондир,
Б.Матирзаев, Аталик  маҳаллаларида
 
Жорий йилнинг 16 ноябрь куни соат 10:00 дан 18:00 гача жорий профилактика ишлари сабабли электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин . Келтирилган ноқулайликлар учун Сиздан узр сўраймиз.
 
“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати.
"Урганч-Хива-Урганч" йўналиши бўйича троллейбус қатнови қайта тикланди

Хабарингиз бор “Урганч-Хива-Урганч” йўналиши бўйича троллейбус қатнови электр энергияси бўйича юзага келган муаммолар туфайли тўхтатилган эди. Бугунги кунда молиявий муамммолар тўлиқ бартараф этилиб, троллейбуслар яна ўз ҳаракатларини давом эттирмоқда.

Маълумот учун: вилоятимизда троллейбуслар қатнови илк маротаба “Урганч-Хива-Урганч” йўналиши бўйича 1997 йилда йўлга қўйилган.
Маҳмуд Замахшарий номидаги Хоразм вилояти ахборот – кутубхона марказининг капитал таъмирдан чиқарилган биносида жорий йил 16 ноябрь куни “INFOLIB UZBEKISTAN - 2020” IX Миллий ахборот-кутубхона ҳафталигининг очилиш маросими ҳамда бошқа тадбирларида Хоразм вилояти Архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи Р.И.Матрасулов, Хоразм вилояти давлат архиви директори И.Худайбергенов ва давлат архиви мутахассислари иштирок қилдилар.
Ҳафталикнинг очилиш маросимида Бошқарма бошлиғи Р.И.Матрасулов сўзга чиқиб, ахборот-кутубхона марказлари ва архив муассасаларининг ҳамкорликдаги фаолиятига, ушбу соҳаларга давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан қаратилаётган эътибор ва яратиб берилаётган шарт шароитларга алоҳида тўхталиб ўтди.
Ҳафталик доирасидаги тадбирлар давом қилмоқда.