"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
1.59K subscribers
4.47K photos
896 videos
40 files
2.46K links
Download Telegram
Персидское оружие, хивинские седла и конские сбруи.

ПС: Мира Олимовна, Диёр Озодов📽

Хоразм тарихи, урф-одатлари, анъаналарини акс эттирувчи фото, видео материаллар булса биз билан бахам куринг!🙏🙏🙏

Биз билан алока 👇👇👇
@xorazmvaxorazmliklar

Каналимизга аъзо булиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
Урганч, Ҳазорасп, Гурлан, Хонқа, Шовот туманларининг
айрим худудларида электр энергиясида узилишлар бўлиши мумкин.

Ҳурматли электр энергияси истеъм
олчилари Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидаларига асосан жамият томонидан вилоятимизнинг

Урганч туманининг Орзу , Хидоят , Б. Матирзаев маҳаллалари

Хазарасп туманининг Богдор, Узуккакош, АлХоразмий, Ишчилар маҳаллалари,

Хонқа туманининг Катта куч (Катта жирмиз КФЙ) маҳаллалари

Гурлан туманининг Дехконобод маҳаллалари

Шовот туманининг Эшонқалъа, Бустон, Гулистон , Маданият, Арбоб, Пулат, Ижтимоят, Қундуз, Тупроққалъа, Хунарманд, бешмарган, Янги йул маҳаллалари

жорий йилнинг 3 ноябрь куни 10:00 дан 18:00гача жорий профилактика ишлари ўтказилиши сабабли электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин. Келтирилган ноқулайликлар учун Сиздан узр сўрайди.

"Хоразм ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Матбуот хизмати

Каналимизга аъзо булиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
Вилоят аҳолиси 9 ой ичида 17,6 минг кишига ўсди.

Хоразм вилояти доимий аҳолиси сони
2020-йил 1-октябрь ҳолатига 1884,1 минг кишини ташкил этиб, ўтган 9 ой давомида 17,6 минг кишига ёки 0,9 %га ўсди. Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 624,4 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 33,1 %), қишлоқ аҳолиси сони 1259,7 минг кишини (66,9 %) ташкил этди.
Вилоят ҳудудлари кесимида қилинган таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки,
ҳисобот даврида энг кўп аҳоли сони Урганч туманида қайд қилиниб, вилоят аҳолиси сонидаги улуши 10,6 %ни (200,2 минг киши) ташкил этган, кейинги ўринларда Ҳазорасп тумани-10,3 % ни (194,6 минг киши), Хонқа тумани- 9,9 % (187,3 минг киши) ни ва Қўшкўпир тумани - 9,2 % (172,9 минг киши) ни ташкил этган.

Хоразм вилояти статистика бошқармаси ахборот хизмати

Каналимизга аъзо булиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
Хоразмда "Хоразм ҳақиқати" газетаси чиқиб бошлаганина 100 йилдан ошди.
Хоразмни нерларинда яна ничик газеталар чиқади? Жавобингизни коментарияда колдиринг ☝️☺️

Каналимизга аъзо булиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
Телеграмма Ленину из Хорезмской Народной Советской Республики. 1923 г

ПС: Мая Хабибулина, Диёр Озодов📽

Хоразм тарихи, урф-одатлари, анъаналарини акс эттирувчи фото, видео материаллар булса биз билан бахам куринг!🙏🙏🙏

Биз билан алока 👇👇👇
@xorazmvaxorazmliklar

Каналимизга аъзо булиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
Янгиариқ, Урганч, Хонқа, Қўшкўпир, Ҳазорасп, Янгибозор туманларининг
айрим худудларида электр энергиясида узилишлар бўлиши мумкин.

Ҳурматли электр энергияси истеъм
олчилари Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидаларига асосан жамият томонидан вилоятимизнинг

Янгиарик туманининг Таган, Кушанда, Севган, Киллавит, Гулобод, Пурсанг маҳаллалари,

Урганч туманининг Олтин кул, Шерматлар Олтин кул, Шерматлар маҳаллалари,

Янгибозор туманининг Боголон маҳалласи,

Хонка туманининг Ахиллик маҳалласи,

Қўшкўпир туманининг Баратлар, Араблар маҳаллалари

Хазарасп туманининг Богдор, Саноат, Бустон маҳаллалари

жорий йилнинг 4 ноябрь куни 14:00 дан 18:00гача жорий профилактика ишлари ўтказилиши сабабли электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин. Келтирилган ноқулайликлар учун Сиздан узр сўрайди.

"Хоразм ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чоршанба - темир йўлларда хавфсиз кун. Хоразм вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси томонидан "Шовот" темир йўл бекатида амалга оширилаётган чора-тадбирлар.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Хива. 1950 й. Ворошилов номидаги мактаб☝️💂

ПС: Мая Хабибулина, Диёр Озодов📽

Хоразм тарихи, урф-одатлари, анъаналарини акс эттирувчи фото, видео материаллар булса биз билан бахам куринг!🙏🙏🙏

Биз билан алока 👇👇👇
@xorazmvaxorazmliklar

Каналимизга аъзо булиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
НОЁБ СУРЪАТ! 1850- ЙИЛДА ТУҒИЛГАН ОТАЖОН ТЎРА☝️💂, МУҲАММАД РАҲИМХОН ФЕРУЗНИНГ ЭНГ КИЧИК ИНИСИ. 🙏🙏

ПС: Мая Хабибулина, Диёр Озодов📽

Хоразм тарихи, урф-одатлари, анъаналарини акс эттирувчи фото, видео материаллар булса биз билан бахам куринг!🙏🙏🙏

Биз билан алока 👇👇👇
@xorazmvaxorazmliklar

Каналимизга аъзо булиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
Янгиариқ, Урганч, Хива, Қўшкўпир, Ҳазорасп, Янгибозор , Гурлан,Хонқа, Тупроққалъа, Шовот туманлари ва Урганч шаҳрининг
айрим худудларида электр энергиясида узилишлар бўлиши мумкин.

Ҳурматли электр энергияси истеъм
олчилари Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидаларига асосан жамият томонидан вилоятимизнинг

Урганч туманининг Қиёт, Боқайлар, Киллавит, Қайчили, Чандир, Бахшилар, Хилол, Орзу, Гулобод Юқори жирмиз, Қорамон, Беруний,
Каттабоғ маҳаллалари,

Урганч шаҳрининг Байналминалчи, Олимпиа маҳаллалари

Янгибозор туманининг Боголон маҳаллалари,

Гурлан туманининг Дусимбий, Навбахор, Тахтакупир,
Дехкон Олчин, Конгли, Оққум маҳаллалари,

Янгиарик туманининг Янгиарик, Урганч, Огахий, Янгиобод , Гурланбог, Вакиллар маҳаллалари,

Хива туманининг Шомахулум, Парчанхос, Кушчи,
Каттабог, Ирдимзон маҳаллалари

Шовот туманининг Қатқаъла, Арбоб, Қундуз, Тупроққалъа, Янги турмуш, Ойдин, Манак, Туркмангит, Ойдин қалъа маҳаллалари,

Қўшкўпир туманининг Амиркум маҳаллаларида,

Хонқа туманининг Гайрат, Мустакиллик, Катта жирмиз, Каттакуч, Зинахос, Шодлик, Навхос маҳаллалари,

Тупроққалъа туманининг Нукус, Саримой маҳаллалари

жорий йилнинг 5 ноябрь куни 10:00 дан 18:00гача жорий профилактика ишлари ўтказилиши сабабли электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин. Келтирилган ноқулайликлар учун Сиздан узр сўрайди.

"Хоразм ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Матбуот хизмати
#ТАРИХДА_БУГУН
5 НОЯБР-Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти, машҳур ҳофиз КОМИЛЖОН ОТАНИЁЗОВ вафот этган кун.
1917-1975. Хоразм, Шовот.

Комилжон Отаниёзов 1917 йилнинг 20 июлида Шовот тумани Бўйрачи қишлоғида туғилган. Отаси Отаниёз Қори Охун зиёли инсон бўлиб, Ниёзий тахаллуси билан шеърлар ёзганлар.

Комилжон Отаниёзов хонанда сифатида илк бор “Раънони кўрдим”, “Устозингдан айрилма”, “Саётхон боғдадур, боғда” каби достон йўлларидан олинган қўшиқлар билан мухлислар қалбидан жой олиб, мусиқа маданияти, хусусан, Хоразм воҳасининг қадимий анъаналари негизида юзага келган ҳамда вояга етган санъаткордир. Достон йўлларини Бола бахши Абдуллаевдан, Хоразм мақом ашула йўлларини Матпано Худойбергановдан ўрганган.

Эл назарига тушган ҳамкасбларидан Олланазар Ҳасанов (скрипкачи), Қурбонбой Бобожонов (сурнай, қўшнай, буламон чолғуларининг моҳир ижрочиси), Отаназар Абдалниёзов ва Саидназар Отажанов (машҳур доира ижрочилари), Каримжон Исмоилов (Ўзбекистон халқ артисти, узоқ йиллар ҳамнафаслик қилган ҳофиз) устоз билан ижодий ҳамкорлик қилган.

Комилжон Отаниёзов ижодининг бетакрорлиги, ўзига хослиги, жозибаси, барҳаётлиги сири нималардан иборат экани ҳамон мусиқачиларни қизиқтиради. Муболағасиз у жозибали ва кучли овоз соҳиби бўлиб, ҳар бир асар талқинида бадиий етукликка эришган. Хоразм театрларида хонанда ва актёр сифатида ишлаб кўплаб образлар яратган. Театрда ашула ва рақс ансамбли тузиб, концертлар уюштирган.

Ўзбекистон халқ артисти даражасига эришган Комилжон Отаниёзов назарий ва амалий билимларини ошириш мақсадида 1951-1955 – йилларда Тошкентдаги Ҳамза номидаги мусиқа билим юртини тугатиб, 1955 йили Тошкент консерваториясида таълим олган. Сўнгра Ўзбекистон давлат филармониясида яккахон хонанда, Хоразм ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари бўлган. Туркманистоннинг Тошҳовуз вилояти театрида халқ ансамбли, Шовот туманида “Феруз” ансамблини ташкил этди.

Унинг дастуридаги қўшиқ ва ашулалар, достон йўллари, суворалар, мақом намуналари шинавандаларнинг кўнгил мулкига айланиб қолган.

Устоз санъаткор Хоразм анъанавий мусиқасининг деярли барча турларига мурожаат қилган. Оддий халқ термалари, лапарларидан тортиб ўзига хос халфа йўллари, достон куйлари, улуғвор суворалар ва мақомларни ҳам пухта эгаллашга интилган. Мухлислар ундан доим янги қўшиқларни кутишга одатланиб қолган эди. Йирик воқеалар, байрам ва тантаналарда жўшқин қўшиқлар куйларди.

Бастакор сифатида ижод қилган “Салом, сенга Хоразмдан”, “Муборак”, “Ватан”, “Олқиш”, “Темир йўл”, “Ўзбекистон”, “Хоразм” каби қўшиқлари жўшқинлиги, халқчиллиги билан ажралиб туради.

Композитор сифатида ҳам достончилик меросидан унумли фойдаланиб , “Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам”, “Азиз ва Санам”, Султон Ҳайитбоев билан “Сўнгги хон” мусиқали драмаларини композитор А.Степанов билан ҳамкорликда яратган.

Комилжон Отаниёзов ўзбек мусиқа санъатида улкан бир мактаб яратган устозлардан. Ўзбекистон халқ артистлари Отажон Худойшукуров, Бобомурод Ҳамдамов, Олмахон Ҳайитова, Ортиқ Отажонов, Гавҳар Матёқубова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Шариф Султонов, Бекжон Отажонов, Гулсара Ёқубова ва жуда кўп таниқли санъаткорлар устоз мактабидан катта санъатга йўлланма олган. Ўзбекистон халқ ҳофизи Фарҳод Давлатов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раҳматжон Қурбоновлар устоз мактаби анъаналарининг давомчиларидир.

Президентимиз ташаббуси билан 2017 йил Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллиги халқаро миқёсда кенг нишонланди. Урганч шаҳрида Комилжон Отаниёзов боғи ва ижод маркази ташкил қилинди. Ижод марказида таҳсил олаётган ёшларни кўриб кўнгил қувнайди.

Комилжон Отаниёзовнинг ижоди ва фаолияти, у ижро этган достон, куйлари ва қўшиқлари, мақом намуналари, суворалари, бастакорлик фаолияти барҳаётдир.У бахшичилик, созандалик, бастакорлик, хонандалик, мусиқанинг мақом, сувора, халфа каби йўналишларини мукаммал эгаллаб, уни томошабинларга катта маҳорат билан тақдим эта олган. У биргина тор билан моҳир овозда, энг баланд мусиқий пардаларда, жонли ижрода мухлисларни маҳлиё этган санъаткордир.

У ташкил этган "Лазги" ашула ва рақс ансамбли бугунги кунда халқимизнинг севимли бадиий жамоал
​​аридан саналади. Йиллар ўтса ҳамки, санъаткорнинг қўшиқлари, ўлмас мероси ҳамон шогирдлари, мухлислар эътиборида, ардоғида. Бу жўшқин, баъзан эса маҳзун қўшиқлар, наинки, ўзбекистонликлар, балки хорижлик санъат мухлислари томонидан ҳам ҳозиргача севиб тингланади.

Комилжон Отаниёзов ижоди ҳақида жуда кўп гапириш мумкин. Сўзимни Ўзбекистон Қаҳрамони, шоир Эркин Воҳидовнинг Комилжон Отаниёзов ҳужжатли фильмида келтирилган машҳур мисралари билан тугаллашни маъқул топдим.

Санъатга бахш умрнинг сўнгсиз мўъжизаси бор,

У дунёни тарк этса, ундан дунё қолади.

Инсон умри сарҳадли, қўшиқ умри пойдор,

Навосоз юраклардан ўлмас наво қолади.

Дарҳақиқат, Комилжон Отаниёзовдан ўлмас наволар қолди.

Рустам АБДУЛЛАЕВ,

Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби
​​"ХОРАЗМ ВА ХОРАЗМЛИКЛАР" 7 ЁШДА! 🎂🍾

Агар "Хоразм ва хоразмликлар" гуруҳи инсон бўлганида у ҳозир 7 ёшга кирган ва бу йил 1-синфга борган бўларди.
Бугун "Хоразм ва хоразмликлар" гуруҳи ташкил топган кун! Ушбу кун муносабати билан барча аъзоларимиз ва "Маъмурият"имизнинг аъзоларини чин юракдан муборакбод этамиз!
Ўз олдига Хоразм ҳамда хоразмликлар ҳақида, уларнинг тарихи, маданияти, цивилизацияси, санъати, фани ва бу қадимий халқни улуғловчи барча соҳаларда ўзаро фикр ва билимлар алмашиш каби эзгу мақсадларни қўйган гуруҳ ўтган йиллар давомида кўплаб эзгу ишларни амалга оширди, юртдошларимизнинг эътибор ва эътирофларига сазовор бўлди ва ҳозирга келиб турли ижтимоий тармоқларда ўз канал, саҳифа ва гуруҳларига эга Хоразмдаги энг катта виртуал жамоага айланди.
Жамоанинг барча муваффақиятлари ва эзгу ишларига кўплаб инсонлар, маъмуриятимизнинг собиқ ва ҳозирдаги аъзолари ва фаол аъзоларимизнинг хизматлари катта. Фурсатдан фойдаланиб, биз уларнинг барчасига миннатдорчилик билдирамиз ва ўз навбатида барча эзгу тилакларни тилаймиз!
Гуруҳимиз узоқ йиллар юртимиз ва юртдошларимизга хизмат қилсин! Ура
! 🎊🎂

⭕️ Facebook:
https://www.facebook.com/groups/khorezmian
⭕️ YouTube :
https://www.youtube.com/channel/UCjaGuOWM69juMXAWqmucn3Q
⭕️ Instagram :
http://www.instagram.com/xorazm_va_xorazmliklar

⭕️ Реклама ва ҳамкорлик учун :
@Xorazmiyreklama_bot
Зал дворца Нуруллабая, где в 1930 годы располагался историко-краеведческий музей Хивы. На снимке сотрудник музея проводит экскурсию в разделе образования колхозов.1936 г

⭕️ Facebook: https://www.facebook.com/groups/khorezmian
⭕️ YouTube : https://www.youtube.com/channel/UCjaGuOWM69juMXAWqmucn3Q
⭕️ Instagram : http://www.instagram.com/xorazm_va_xorazmliklar

⭕️ Реклама ва ҳамкорлик учун : @Xorazmiyreklama_bot
Хивага биринчи самалёт келиши, 1925- йил☝️😊

⭕️ Facebook: https://www.facebook.com/groups/khorezmian
⭕️ YouTube : https://www.youtube.com/channel/UCjaGuOWM69juMXAWqmucn3Q
⭕️ Instagram : http://www.instagram.com/xorazm_va_xorazmliklar

⭕️ Реклама ва ҳамкорлик учун : @Xorazmiyreklama_bot
"ҲОКИМ КУБОГИ" ФУТБОЛ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ
6 ноября 2020
Бугун, 6 ноябрь куни Урганч шаҳридаги 16-сонли умумтаълим мактабининг сунъий қопламали футбол майдонида Хоразм вилояти ҳокимлиги, Хоразм футбол ассоциацияси, вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти вилоят бўлими билан ҳамкорликда умумтаълим мактаб-ўқувчилари ўртасида "Ҳоким кубоги" футбол мусобақаси ўтказилди. Мусобақада 13 та туман, шаҳар жамоалари иштирок этдилар.
Футбол мусобақасининг якуний натижаларига кўра Шовот тумани мактаб жамоаси фахрли 1-ўринни, Урганч шаҳар мактаб жамоаси 2-ўринни, Гурлан тумани ва Хива шаҳар жамоалари 3-ўринни эгалладилар.Ғолиб жамоага вилоят "Ёшлик" ЖТСЖ минтақавий бўлими томонидан диплом ва қимматбахо совғалар билан биргаликда Вилоят ҳокими кубоги топширилди.

Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
ХИВА 1924- ЙИЛДА БОЛЬШЕВИКЛАР КЕЛИШИ!

⭕️ Facebook: https://www.facebook.com/groups/khorezmian
⭕️ YouTube : https://www.youtube.com/channel/UCjaGuOWM69juMXAWqmucn3Q
⭕️ Instagram : http://www.instagram.com/xorazm_va_xorazmliklar

⭕️ Реклама ва ҳамкорлик учун : @Xorazmiyreklama_bot
ХИВАДАГИ МАКТАБ 1950- ЙИЛЛАР!☝️💂

⭕️ Facebook: https://www.facebook.com/groups/khorezmian
⭕️ YouTube : https://www.youtube.com/channel/UCjaGuOWM69juMXAWqmucn3Q
⭕️ Instagram : http://www.instagram.com/xorazm_va_xorazmliklar

⭕️ Реклама ва ҳамкорлик учун : @Xorazmiyreklama_bot
❗️1983- ЙИЛ ХИВА, АЛЬ- ХОРАЗМИЙ ХАЙКАЛИНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИДАН ФОТО ЛАВХАЛАР!