"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
1.59K subscribers
4.47K photos
896 videos
40 files
2.46K links
Download Telegram
Бугун Урганч шаҳрида “Жалолиддин Мангуберди ҳаёти ва фаолияти. Ануштегин Хоразмшоҳлар сулоласининг ўзбек давлатчилигидаги ўрни” мавзусида халқаро конференция иш бошлади.

Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Рахимов анжуманни очиб берар экан, султон Жалолиддин Мангуберди бобомизнинг Ватан озодлиги йўлидаги жасорати ва матонатини эътироф этиб, буюк саркарда ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш борасида чет эллик илмий тадқиқотчилар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш хусусида тўхталди. Конференцияда юртимизнинг турли ҳудудларидан, шунингдек, Россия, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистондан келган тарихчи олимлар иштирок этмоқда.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ал-Хоразмий авлодлари хозир хам бор. Ушбу инсонни донидиганлар борми?

Калькуляторни олиб, видеони охиригача куринглар😱😁😂
Франция элчиси Хоразмда

Бугун вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Франциянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Орелия Бушез хонимни қабул қилди. Мулоқот чоғида маданий-маърифий ва савдо-иқтисодий алоқаларнинг бугунги аҳволи, жумладан илм-фан, таълим ва туризм соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Бушез хоним Хоразмнинг дунё илм-фани, цивилизациясига қўшган улкан ҳиссасини эътироф этиб, бугунги кундаги ўзгаришларга юқори баҳо берди ва самимий қабул учун миннатдорчилик билдирди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Хоразмда қайнота келинини пичоқлаб ўлдирди.

Шовот туманида 1961-йилда туғилган эркак 1990-йилда туғилган келини билан ўзаро келишмовчилик натижасида жанжаллашиб қолган. Натижада қайнота ошхона пичоғи билан келинининг кўкрак соҳасига бир маротаба уриб, ўлдириб қўйган.😢

⭕️ Facebook: https://www.facebook.com/groups/khorezmian
⭕️ YouTube : https://youtube.com/channel/UC931hskiyMGUwdVSd9_Yiuw
⭕️ Instagram : http://www.instagram.com/xorazm_va_xorazmliklar

⭕️ Реклама ва ҳамкорлик учун : @Xorazmiyreklama_bot
#Тезкор

❗️Бугун Ҳаво ҳарорати +38 даражагача кўтарилиши кутиляпти

Бугун кундуз куни ҳаво ҳарорати 37 даражагача атрофида бўлади. Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати секин кўтарилади ва +38 даражагача иссиқ ҳарорат кутилади. Бундай ҳарорат фони май ойи охири учун бўлган меъёрий қийматларга яқиндир.

Чўл ҳудудларининг баъзи жойларида шамол бироз 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Урганч бозор дарвозаси 1984 йил☝️☺️ эсладингизми?

Аввал яхши булган акан кайта☺️
Хайрли кун азиз хоразмликлар. 😊

Қувайтдаги университетнинг психология кафедраси мудири доктор Сулаймон Иброҳим ижтимоий тармоқга қуйидаги фотони жойлаб шундай изоҳ қолдирди:
"Мен қирқ беш йиллик психологман. Сизларга бир сирни очмоқчиман. Жуда кўплаб одамлар руҳий тушкунликка тушиб менга мурожаат қилишади. Билимим етганича ёрдам қиламан. Лекин доим ҳам натижа бўлавермайди. Агар кимни онаизори хаёт бўлса унга ҳеч қанақа руҳшуносни кераги йўқ. Онани оёғига бош қўйиб бир муддат тин олинг. Худди мен каби. Бу ёруғ оламдаги энг кучли психолог бу-- ОНА!
"Castle tour" Xorazmning qadimiy qal'alari bo'ylab turmarshrut yo'lga qo'yiladi.

Xorazmning boy tarixi, qal'alari, arxeologiyasiga qiziquvchilar uchun "Castle tur" turmarshruti bo'ylab sayohat qilishni tavsiya etamiz. Ushbu marshrut orqali siz Xorazmning mil. 2-4 asrlaridan XX asr boshlarigacha bo'lgan davrdagi tarixi bilan tanishishingiz mumkin.
"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
Photo
БУҚАФЕЪЛ ВА АЛЕКСАНДР

Сиёвушийлар сулоласидан бўлган Хоразм подшоси (мил. авв. IV аср). Фарасман ҳақида узуқ-юлуқ маълумотлар сақланиб қолган. Мил. авв. 328-йил Македониялик Александрнинг Ўрта Осиёга юриш чоғида Фарасман 1500 кишилик отлиқ қўшини билан Александрнинг қароргоҳи жойлашган Бақтра шаҳрига келган ва у билан иттифоқчилик битими тузган. Фарасман Александрга Шимолий Қора денгиз соҳилларига, у ердан Колхидага биргаликда ҳарбий юриш уюштиришни таклиф қилган, бироқ унинг лойиҳаси қабул қилинмаган.

Хоразм шоҳи номи ҳақидаги дастлабки маълумотларда турлича фикрлар мавжуд. Aррианнинг сўзларига кўра, у Фарасман, Курсий Руфунинг сўзларига кўра Фратаферн. Олимларнинг тахминларига кўра, бундай чалкашликлар ота ва ўғил, ҳатто Хоразм учун тарихий жиҳатдан анъанавий бўлган иккита қисмнинг турли подшоҳлари — чап қирғоқ ва ўнг қирғоқ Хоразмликлари томонидан олиб борилиши мумкин эди деган тахмин қилишади.
Дяконовнинг сўзларига кўра, Хоразм шоҳи колхларнинг қўшнилари орасида эслатиб ўтилиши турли тарихий шахсларнинг чалкашиши ҳисобланади, аммо бу Хоразм ва Қора денгиз даштлари ўртасидаги чуқур алоқалар бўлганлигидан факт далолат беради.

Aфсоналар ва ривоятлар
Афсоналарда айтилишича, Буюк Aлександр 10 ёшида 11 ёшли отни бўйсундирган ягона одам бўлган. Ушбу отни Македония шоҳи Филип ll га 13 талант (тахминан 340 кг кумуш) учун Фессалия савдогари таклиф қилган, бу ўша даврда жуда катта миқдордаги тўлов эди. Аслида уни Хоразмшох Фарасманнинг ўғли Фратаферн совға тариқасида тортиқ этган экан. Ҳеч ким қайсар ҳайвонни жиловлай олмаганлиги сабабли, подшоҳ отни сотиб олишдан бош тортади, аммо Aлександр айғирни бўйсундирмаса, унинг учун пул тўлашга ваъда беради. Aлександр отнинг оёқлари остидаги соялардан қўрқишини тахмин қилган эди, шунинг учун у дарҳол Буcепҳалусни(Буқафеъл)ни жиловидан ушлаб, юзини Қуёшга қаратади. Aйғирни тинчлантириш учун Aлександр аввал унинг ёнида югурди ва фақат отнинг бир текис нафас олаётганига ишонч ҳосил қилгач, унга сакраб миниб олади.
Бу Буюк Aлександрнинг биринчи ғалабаси эди. Ундан ташқари, ҳеч ким Буcепҳалусга олдин ҳам, кейин ҳам ўтирмаганди. Шоҳ Филипп қувончдан йиғлаб юборади ва ўғлини тарихга кирганидан ҳурсанд бўлади ва башоратли сўзлар билан қучоқлайди: "болам, ўзингизга муносиб шоҳликни қидиринг - Македония сиз учун жуда кичик!» дейди.
Буcепҳалус Искандар Зулқарнайннинг севимли отига айланади ва унга барча сафарларида садоқат билан хизмат қилади. Aлександр отга эҳтиёткорлик билан ғамхўрлик қилади ва уни ҳар томонлама ҳимоя қилади. Тарих буюк саркарда ўз отига ғалаба ва ҳаётини сақлаб қолгани учун бир неча бор қарздор бўлганлигини таъкидлайди. Буқафеъл ҳам хўжайинига ўрганиб қолган ва ундан бошқа ҳеч кимни тан олмаган. Буқафеъл қариганида, Aлександр ўз юришларида уни бошқа отларда ва махсус аравада олиб юрган. Шу билан у яқинлашиб келаётган жанглар учун отнинг кучини сақлаб қолишга ҳаракат қилганди. Ҳатто қўшинлар .
Буcефала номи (юнон. Βουκεφάλας, ҳарфлар. "буқа боши"; лат. Буcепҳалус) турли хил талқин қилиниши мумкин. Баъзи манбаларда айтилишича, бу буқага ўхшаш кенг бошли буқа (тахминан 140 см) от эди. Бошқалар унинг пешонасида буқанинг бошига ўхшаш оқ нуқта бўлган қора костюм ҳақида гапиришади. Бундан ташқари, Буcепҳалус номи шохларга ўхшаш бошдаги суяк ўсиши туфайли олинганлиги ҳақида афсоналар мавжуд. Тадқиқотчилар ва тарихчиларнинг фикрига кўра, Aлександр Македонскийнинг севимли отининг кўриниши жуда ғалати эди ва Оливер Стоуннинг "Aлександр" (2004) филмидаги Буcефал роли учун танланган Фриз зотининг отига ўхшамайди. Олимларнинг таъкидлашича, ҳақиқий Буcефалнинг "қирқ кўзи" бор эди, бу от ҳар доим қўрқинчли кўринишга эга бўлган ва унинг олд оёқларида меригуппус отларининг узоқ аждоди сингари иккита ривожланмаган бармоқлари хам бор эди.Ғайриоддий айғирнинг келиб чиқиши билан ҳам ҳамма нарса аниқ эмас. Қадимги муаллифларнинг ёзишича, Буcефалнинг отаси туркман (варвар) айғири, онаси эса салониялик тойчоқ эди.
"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
Photo
Машҳур саёҳатчи Марко Полонинг Бадахшон бўйлаб саёҳати пайтида олинган ёзувлари, Буcепҳалус Осиёдаги энг яхши отларнинг аждоди ва Ниса от зотининг ёрқин вакили (Ниса, Парфия пойтахти) деган афсонани айтиб беради. Ушбу қадимий от зоти кўзлари устидаги суяк ўсиши билан ажралиб турарди.
Aгар сиз Кавказ афсоналарига ишонсангиз, Буcепҳалус қони машҳур ахалтека от зотининг вакиллари томонидан оқади.
Тарихчиларнинг ёзишича, Буcефал милоддан аввалги 326 йилда Ҳиндистон шоҳи пор билан Гидасп (Покистон) жангида ҳалок бўлган. Aррианнинг сўзларига кўра, ўлим ёши ва иссиқ иқлимдан, Плутархнинг фикрича яралардан, аммо жангдан кейин вафот этган. Содиқ от вафот этган жойда Буюк Aлександр шаҳар қуришни ва уни севимли – Букефалия шарафига номлашни буюрди. Шаҳар ҳали ҳам Покистон ҳудудида мавжуд, гарчи бошқа ном билан Жалалпур деб номланади. Унда қадимий харобалар сақланиб қолган, Aлександрнинг ўзи Буқафеъл вафотидан кўп ўтмай вафот этган эди.

Л.Абдримова.
Хоразмда нималар булмокда?!

3-синф ўқувчи қизларига тегажоғлик қилган 61 ёшли ўқитувчи 5 суткага қамалди.

Хоразм вилояти Хонқа туманида дарс пайтида 3-синф ўқувчи қизларига нисбатан беҳаё хатти-ҳаракатлар қилган 51 ёшли ўқитувчи 5 суткага қамалди. Маълум қилинишича, ўқитувчи эркак қизларнинг турли тана аъзоларидан ушлаб, силаган. ☝️😱
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Латофатли Дилноза Артикова ва Эртакнамо Хива шахри☝️😍😍

Сиз качон боргансиз Хивага?
"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
Photo
КЎРИНГ
Маҳтумқули шеъри

Ҳар йигитнинг аслин билай десангиз,
Маъракада ўтириб-туришин кўринг.
Биров билан ошно бўлай десангиз,
Аввал ўз сўзида туришин кўринг.

Узоқ-яқин йўлга борар бўлсангиз,
Мардлик киличини солар бўлсангиз,
Бир бедовни сайлаб олар бўлсангиз,
Сийнасин, сағрисин керишин кўринг.

Бир пул тушса бир ифлоснинг қўлига,
Кўксин очиб, кезар қишнинг елига,
Харидор бўлсангиз қизга, келинга,
Адабин, икромин, ўтиришин кўринг.

Мард йигитнинг от-яроғи шай бўлса,
Етишар ҳар ерда ҳайда-ҳай бўлса,
Ўзи Ҳотам бўлиб, яна бой бўлса,
Чор атрофдан меҳмон келишин кўринг.

Бир нечани қилдинг моли бисёри,
Бир нечани қилдинг бир пулнинг зори,
Яхши-ёмон – одам зотининг бори
Навбат билан ўтиб боришин кўринг.

Тангри безор, билинг, закотсиз бойдан,
Сиз ҳам қочинг зинҳор ул келар жойдан,
Мардга бир иш тушса, кўрар Худойдан,
Номарднинг ҳамроҳдан кўришин кўринг.

Номард юрар мудом ўлимдан қочиб,
Уйига келганда заҳрини сочиб,
Мард йигит меҳмонга қучоғин очиб,
Номарднинг меҳмондан қочишин кўринг.

Золимлар унутар зикри Оллони,
Арзон олиб, қиммат сотар ғаллони;
Судхўр ноинсофлар ҳалол тиллони
Ҳаром фойдасига беришин кўринг.

Мард йигитнинг иши суҳбат – соз бўлар,
Кўнгли қиш бўлмайин, доим ёз бўлар,
Яхшининг кўнглида гина оз бўлар,
Ёмоннинг кунда бир урушин кўринг.

Қадрдон, қардошдан узоқда туриб,
Қадрсиз ёт билан қариндош бўлиб,
Махтумқули, носозларга дуч келиб,
Хўжанинг, сайиднинг юришин кўринг

Туркман тилидан Жуманиёз Шарипов таржимаси