"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
1.54K subscribers
4.45K photos
848 videos
40 files
2.42K links
⭕️ Facebook: https://www.facebook.com/groups/khorezmian
⭕️ YouTube : https://youtube.com/channel/UC931hskiyMGUwdVSd9_Yiuw
⭕️ Instagram : http://www.instagram.com/xorazm_va_xorazmliklar

⭕️ Реклама ва ҳамкорлик учун : @Xorazmiyreklama_bot
Download Telegram
Галаба муборак булсин хоразмликлар @israil_madrimov 💪💪💪🦁
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хушхабар

⚡️ Исроил Мадримов ҳозиргина рақибини очколар ҳисобига мағлуб этди

7Супер яримўрта вазн тоифасида ҳаракат қилиб келган ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримов (9-0-1) ўзи учун янги — ўрта вазн тоифасида рингга кўтарилди. Унга америкалик Рафаэль Игбокве (16-4) рақиблиқ қилди. 10 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва унда ҳакамларнинг якдил қарори билан (100-90, 99-91, 99-91) ҳамюртимиз ғалаба қозонди.
"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
Photo
ТУРКЛАР ХОРАЗМГА ҚАЧОН КЎЧИБ КЕЛГАН?

Хоразм Ўрта Осиё ҳудудидаги энг қадимги шаҳарлардан бири бўлиб, аҳолиси ўтроқ ва кўчманчи қабилалардан ташкил топган. Қадимда Хоразм ҳудудига фақатгина ҳозирги Ўзбекистондаги Хоразм ҳудуди эмас, балки Туркманистоннинг шимоли ғарби (Тошҳовуз вилояти) ва ҳозирги Қорақалпоғистон ҳудудлари ҳам кирган. У ҳақидаги илк маълумотлар "Авесто", Доро I нинг Беҳистун тош битиклари, қадимги юнон муаллифларида, араб географлари асарларида учрайди. "Авесто"нинг "Яшт" қисмида Хоразм "Минг ирмоқли ўлка" ва "Кўллар ва ўтлоқларга бой ўлка" сифатида таъриф берилади.

Биз ҳозир қуйида турклар Хоразмга қачон келгани ҳақида маълумот берамиз.

Абу Райҳон Беруний "Осор ул боқия" асарида шундай ёзади: "Улар Хоразмга одамлар жойлаша бошлаганидан тарих олар эдилар. бу Искандардан юз саксон йил илгари бўлган эди. Ундан кейин Сиёвуш ибн Кайковуснинг Хоразмга келишидан, Кайхусрав ва унинг наслининг Хоразмда подшоҳлик қилишларидан тарих олдилар. Шу вақтда Кайхусрав Хоразмга кўчиб, турк подшоҳлари устидан ҳукмронлигини юргизган эди. Бу воқеа Хоразмга одам жойлашишидан тўқсон икки йил кейин бўлди".

Милоддан аввалги 175 йилда Хоразм қанғарлар таркибига киради. Милоддан аввалги 1-асрнинг охирида Хоразм Қанғнинг бир қисми сифатида Ғарбий Хунларнинг кучли иттифоқчиси сифатида ҳаракат қилади. Айрим тадқиқотчилар қанғар тилини туркий тилли жамоалар билан боғлайдилар. Шундай қилиб, Малявкин Қанғ давлатини ўтроқ деҳқончилик ҳудудлари аҳолисини ўз назоратига олган кўчманчилар, кўринишидан туркийзабонлар томонидан яратилган деб ҳисоблаган. Аслида бу даврда хунлар кучайиб, Қанғ, Довон ва Хоразмни босиб олган.

Хитой манбаларида ёзилишича (Сима Сян "Ши Жи") милоддан аввалги 176 йилда хунлар Шарқий Туркистондаги ўғузлар (қадимги хитой манбаларида Дай рузие) давлатини қулатиши натижасида ўғузлар ғарбга, яъни Сирдарё ва Орол бўйларига кўчиб кетади. Юнон тарихчиси Страбон (мил. авв. I аср) ҳам Хоразм ҳудудида "аугас ёки аттас" номли қабила борлиги ҳақида маълумот бериб ўтади. Сергей Павлович Толстов бу қабилалар ҳақида изланиш олиб бориб, булар ўғузлар деган фикрга келади. Турк хоқонлиги заифлашгач, Хоразм ҳудудини ўз ичига олган Хазар хоқонлиги ва Ўғуз ябғу давлатлари ташкил топади. Масъудий (Х аср)нинг ёзишича Хазар давлатининг қўшини хоразмлик турклардан ташкил топган.

Х асрда яшаган араб сайёҳи ал- Муқаддасий ўз саёҳатномасида Хоразм ҳудудида Баратегин номли шаҳар бўлганини қайд этган.

Бартолднинг маълумотича, "араблар ва форслар мустамлакачилик сиёсатини асосан Суғдда ва Тўхористоннинг жанубий қисмида олиб бордилар. Натижада Х асрнинг ўрталарига келиб, янги форс тили аста-секин Суғдда суғд тилини, Тўхористонда эса бохтар тилини сиқиб чиқарди, турк, суғд ва бошқа маҳаллий тиллар эса ислом динининг душманларининг тилига айланди. Ўрта Осиёнинг бошқа вилоятларига, масалан Хоразмга, бу жараёнларнинг таъсири бўлмади. Оқибатда бу ерда кўп асрлар давомида давом этиб келган эроний тилли хоразмликларнинг туркий тилли хоразмликлар билан табиий ва ихтиёрий қоришув жараёни ХI асрга келиб ўз ниҳоясига етди". Туркий тилли хоразмликлар эса ХI асрда кочат деб аталган (Кошғарий). Шунинг учун Хоразмнинг маҳаллий аҳолиси орасида ХII – ХIII асрнинг бошларида ҳозирги даврдагидек эроний тилли қатламлар бўлмаган. Хоразмнинг маҳаллий эроний тилидаги охирги ёзма ёдгорликлар айнан шу даврга мансуб (Толстов, Лившиц). Лекин бу ёзма ёдгорликлар Хоразм турклари томонидан қолдирилган бўлиши ҳам мумкин. Чунки бу даврга қадар Хоразм эроний тили барча хоразмликлар учун асосий тил бўлиб келган, ХII асрнинг иккинчи ярми – ХIII асрнинг бошларига келиб, Хоразм туркий тилининг нуфузи ортиб, у нафақат Хоразмшоҳларга қарашли ерларда, балки ўғузлар ва хоразмликлар забт этган бошқа ерларда ҳам, масалан Мисрда, расмий тилга айланган.

Алибек Баҳромов
#Биласизми

Ойларнинг ўзбекча номи:

Январь - Ўчоқ
Февраль - Соба
Март - Кўклам
Апрель - Чечак
Май - Елвизак
Июнь - Кунқизар
Июль - Кунёнар
Август - Домизлиқ
Сентябрь - Кузак
Октябрь - Ўрим
Ноябрь - Йиғим
Декабрь - Қозон

Куписи хоразмча акан гурдизламм☝️😜😁
Диққат эълон!!!

"Барон-2" фильми ижодкорлари Хоразмда.

Ижодий учрашув ва фильм намойиши.

2023 йил 12 апрель куни соат 11:00 да Урганч шаҳридаги Худойберган Девонов кинотеатрида;
соат 14:00 да Урганч давлат университетида.

Кириш бепул.
#Тезкор
⚡️Эртага, 13-апрел куни Ўзбекистонда 41 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда

Эртага Урганч ва Хивада ҳаво ҳарорати 41 даражагача кўтарилади. Эртага Тошкентда 35 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.
МИЛЛАТ ГУЖУМЛАРИ
Хоразмда бу дарахтни гужум дейдилар. Бу дарахт ҳар қандай шароитга дош бериб, виқорини йўқотмай ўсаверади. Арчадан ўлса ўлиги, қуриса ўтини ортиқ. Шуниси ажабланарлики, миллат, дея кўкрагига уриб гапирадиганлар, ўрис, деса лабига учун тошадиганлар, яшаган даврини эслаганларни “ўрисқул”, дея тошбўрон қиладиганлар бу каби миллий дарахтларни эмас, ўрисларнинг арчасини қучоқлаб, асфальт ковлаб бўлса ҳам ҳар йили йўл чеккасига экадилар, эктирадилар. Аммо ёзнинг чилласига бормай, иқлим шароитига чидамайдиган арчалар ҳар йили қуриб қолаверади.
Миллат ҳақида гапирар эканмиз, тилимизнинг ҳам, урф-одатимизнинг ҳам, ҳатто, табиатимизнинг ҳам миллийлигини сақлаб гужум, чинор каби забардаст дарахтларни экишимиз лозим эмасми?

Мирзабек ЖАПАҚОВ, Хоразм.
ДАРЁНИ КЎРГАН ГУЖУМ

Жуда қуюқ эди унинг сояси,
Энди сийрак тортиб борар шохаси.
Бир пайтлар яшнатиб Жайхун ёқасин,
Бу гужум сертўлқин дарёни кўрмиш.

Бунда қўниб ўтмиш не-не карвонлар,
Бунда ёқа йиртмиш номдор полвонлар.
Айюҳаннос билан ўтиб замонлар,
Бу гужум чархпалак дунёни кўрмиш.

Ошиқ юракларнинг орзу, оҳини,
Оҳ уриб қирғоқда турган Моҳимни,
Чайқалиб сандиқда оққан Тоҳирни,
Тоҳир, деб дод солган Зуҳрони кўрмиш.

Шоир қўлидаги сергак қаламни,
Бахши созидаги дарду аламни,
Ошиқ Ғариб билан маъшуқ Санамни,
Ёридан айрилган Ҳамрони кўрмиш.

Йўлни ўзгартирди дарё беқарор,
Вафо айламади дунё беқарор,
Эсди қанча шамол бежо, беқарор,
Гужум боғ ўрнида саҳрони кўрмиш.

Қошида қиличу қону қирғинлар,
Бошида қарғаю зоғу қузғунлар,
Ҳар бир бутоғини ямлаб ёнғинлар,
Ҳар битта барги минг савдони кўрмиш.

Ҳали ҳам белига қулоч етмайди,
Ҳали ҳам танига болта ўтмайди.
Ҳали ҳам ёнидан Жайхун кетмайди,
Бу оқшом тушида дарёни кўрмиш.

Эркин Самандар.
Амударёни укиздин лаккалари.... ☝️😱😱
Лакка шунин булиши учун нича йил дарёда сузиши гарак?
“Шовот-Тошовуз” чегараолди савдо сонасини ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 апрель куни Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.

БАТАФСИЛ: https://human.uz/2/19/12552

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Яна бир хушхабар Қозоғистонда ўтказилаётган кураш бўйича Осиё чемпионатида Хоразм фарзанди Лайло Сабирова финал босқичига йўл олибди. Жамоамиз номидан омад тилаймиз
Ассалому алейкум хурматли хоразмликлар. Айни дамда Хоразм об хавоси "Тута чиксанг Гуппингни гийиб чик" булиб дурибди ☝️🥶
Мана бу асарнинг номи “Уруш қудрати” (Апофеоз войны). Рус рассоми Верешагин 1871 йилда чизган. Одам бош суякларидан уюлган катта тўплам. Бошларда қилич ва ўқ излари бор. Бошлар чўлда, дашт жойда тўпланган. Орқа фонда Бухорони минора ва мадрасаларини эслатувчи бузиб ташланган, кимсасиз шаҳар. Фон ва шаҳар қолдиқлари, тўлиқ Ўзбекистонни эслатади.

Бу расм Верешагиннинг “Туркистон серияси” коллекциясига кирган. Рассом Верешагинни, Кауфман олиб келган. Кауфман - Туркистонни босиб олиб, маҳаллий аҳолини қирғин қилишда жуда катта жонбозлик кўрсатган генерал. Верешагиннинг “Самарқандни олиниши”, ва бошқа маҳаллий аҳолини қирғин қилган урушларни тасвирлаган расмлари ҳам бор.

Юқоридаги расмни, Верешагин, “Урушларда ғалаба қилган қудратли босқинчиларга бағишланади” деб рус босқинчиларига бағишлаган эди. Тарихни билиш - ким дўст ва ким душман эканлигини англашга имкон беради.
©Камолиддин Раббимов
КУТУЗ СУЛТОН.

Қадим ўтган замонда. Урганч деган томонда. Мўғул Ўғиз жанг бўлди. Қанча жангчилар ўлди.

Асир тушди бир ўғлон.Етти яшар полопон.На Ота бор,на Она.Ёвлар эди бегона.

Ёвга тармашиб чунон.Бош бермасди Турк ўғлон.Ким бу Ўғиз дедилар.Мисли Қутуз дедилар.

Ўғизлигин билишиб.Ёвлар келди кулишиб.Қўлларини боғлашди.Юрак бағрин доғлашди.

Энди бизга қул бўлдинг.Олов эмас кул бўлдинг.Мулкимизсан хай ўғлон.Шукр қил жонинг омон.

Қул бозорга бордилар.Қул бор деб дод солдилар.Бир Мисрлик савдогар.Болага солди назар.

Мўғулга қараб Араб.Олтинни берди санаб.Болани мен оламан.Йўриғимга соламан.

Етти яшар Турк ўғлон.Йиғлаб турарди нолон.Қул тамғаси босилди.Ортга йўл хам тўсилди.

Болани олиб Араб.Кетди Мисрга қараб.Бола ортга қайрилди.Ўз юртидан айрилди.

Қумликлардан ўтшиб.От тизгинин тутишиб.Араб борар Туяда.Бола эса пиёда.

Узоқ йўлни босишиб.Тоғ дарёдан ошишиб.Нил бўйига етдилар.Бола қўлин тутдилар.

Араб болага қараб.Деди соқолин тараб.Бизга хизмат эткайсан.Мамлук бўлиб кетгайсан.

Бир оролда кўп Турклар.Ҳазарлару,Кўк Турклар.Жам бўлишганди чунон.Бари фарзанди Турон.

От беришди болага.Тиғ тутишди қўлига.Ўргатишиб ҳарб сирин.Кунлар қувди бир бирин.

Билмам неча йил ўтди.Бола тилин унутди.От чоптириб беомон.Улғаярди Турк ўғлон.

Бир куни улуғ султон.Кўриб қолди ногоҳон.Ўхшатиб бир бургутга.Меҳри тушди йигитга.

Миср юртига бир кун.Салбчилар солди қирғин.Султон мамлукларини.Қарлуқу Туркларини.

Жанга солиб юборди.Кейин хабарга борди.Ўша жангда Турк ўғлон.Жанг қилди мисли Арслон.

Мамлуклар мисли Бўри.Ёвнинг қуриди шўри.Турклар қаттиқ жанг қилди.Ёв ҳолини танг қилди.

Суюнган султон уни.Лашкарига бош қилди.Уйлантириб хур қизга.Қирқ қозонда ош қилди.

Хоразмлик Турк ўғлон.Кўп жанг қилди беомон.Машхур бўлиб Мисрда.Яшар эди қасрда.

Сайфуддин эди исми.Метиндек эди жисми.Мисрда машхур бўлди.Шону шарафга тўлди.

Султон кетар чоғида. Хаста ётиб боғида. Энди сен султон деди.Мисрга посбон деди.

Қиссадан ҳисса будир. Хар кимки Турк ўғлидир. Гар бўлса боши омон. Қул бўлмаган ҳеч қачон.

Темурмалик. Тожикистон.