"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
1.55K subscribers
4.46K photos
879 videos
40 files
2.45K links
Download Telegram
Кейин эса меҳрибонлик уйига озиқ-овқат ва ичимликлар олиб келади ва бунинг эвазига бошқа қизлар Қ.А. билан жинсий алоқа қилишга мажбурланади.

Мазкур ҳолат 2022 йилнинг сентябрь ойида судда кўриб чиқилган.

Суд томонидан оилавий болалар меҳрибонлик уйи мудираси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди, 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 2-қисми “г” банди ва 209-моддаси (Мансаб сохтакорлиги) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилган ва унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинланган.

Мудиранинг доимий мижози бўлган икки мансабдор эркак — вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ва Фавқулодда вазиятлар бўйича туман бўлими бошлиғи Жиноят кодексининг 128-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 1-қисми ва 128-1-моддасида (Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсга моддий қимматликлар бериш ёхуд уни мулкий манфаатдор этиш орқали у билан жинсий алоқа қилиш – ушбу модда жиноят содир этилган вақтда кучда бўлган, айни пайтда кучини йўқотган – таҳр.) назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилди. Уларнинг ҳар иккисига 1,5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди: бу вақт давомида уларга 22:00 дан 06:00 гача уйдан чиқиш тақиқланади, шунингдек пробация органларини огоҳлантирмасдан яшаш жойини ўзгартиришлари ва яшаш тумани чегараларини тарк этиш такикланади.

2022 йилнинг декабрь ойида иш апеллация тартибида кўриб чиқилган ва биринчи инстанция суди томонидан чиқарилган қарор ўзгартиришсиз қолдирилган.

Бу яқин ўтмишда Ўзбекистонда кузатилган ягона ҳолат эмас. 2018 йили Марғилон ва Қўқонда ҳам махсус таълим-тарбия муассасаларида вояга етмаган қизлар зўрлангани фош бўлганди.

Марғилон шаҳридаги 1-Меҳрибонлик уйи собиқ директори, унинг ўринбосарлари ва бошқа ходимлар ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш, вояга етмаган ожиз аҳволдаги шахсни қийнаш, ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш, шунингдек аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш каби жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, суд томонидан
улар 4 йилдан 16 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилинганди.

Қўқон шаҳридаги саломатлигида ва хулқида нуқсони бор қизларни тарбиялашга ихтисослаштирилган махсус енгил саноат касб-ҳунар коллежи директорининг ҳайдовчиси, қоровул, ёшлар етакчиси ва руҳшунос бир гуруҳ қизларни мунтазам зўрлаб келишда айбланиб ҳибсга олинганди.
1925- йил...

Қозоғистоннинг автоном республика бўлгани ва Петропавловск деб номланган шаҳар номини Асфандиёров (Исфандиёров) Қизилжар деб ўзгартиришга рухсат сўраётгани ҳақидаги ҳужжат.

Сурат Аида Эйвазова постидан олинди.
Хоразм хакинда жуда ажойиб шеър 👍

Саннан узоқда кўп гечди йилларим
Хоразмим- элим ўзинг соғиндим
Чангларинг, лойлара дўли йўлларинг
ҳатто сувларингда дузинг соғиндим

Чўкчак чуррилдисин, курвоққо сасин
Бажикла баалашин, молла молошин
Ҳаттоки хонқирғон эшшак овозин
Донг-озондо сейрар қушинг соғиндим

Созоқ ўтда пишган полов емакни
Шивитош, уноши, узман курдикни
Жигилдирик, иданг, зомчонг, гурвакни
Илиштирик, чиянг, ружжанг соғиндим

Моллара ўт териб отиз - челингда
Алда болиқ тутиб зейкаш кўлингда
Жуқиромо ёзда гужум тейинда
Айронинг ичишдин ҳазинг соғиндим

Тандирингнан инди чиққан чўракни
Совуқ сува босиб дўйиб емакни
Юмуртабаракни, ҳам гўк баракни
Гўмманг ижжонинда cўлинг соғиндим

Межана солинғон лабзиналаринг
Ҳеч ера мангзамас созу сўзларинг
Аркакча ўйналар дик ўйинлоринг
Йўқолғон шу ўйин - созинг
соғиндим

Кўчани чангитиб ҳар ён югуриб
Гитдик хўппиқа даб чакка чишириб
Бир биримиз сува зингиб ошириб
Завқдан қулок ёрар сасим соғиндим

Армонсиз ўйнадиқ ўйиннан кўпни
Пачиз, ошиқ, чуллик, урғойли тўпни
Зиёфатлада ойтишиб лофни
Шу вақтлада гулган гулгим соғиндим

Гоҳ гун бўйи бўлиб ўйимиз кўча
Гоҳ кўмак жойлада ишлаб гежача
Капчада лой отиб чорховикача
Монглайимнан галар дарим соғиндим

Қони бир соата ёшлиқа қойтсом
Отом, опом боғрина ўзимни отсом
Савинжимни ойтсом, дардимни ойтсом
Улони бағрини тафтин соғиндим

Э.Бобожон шеъри
Netflix Амир Темур ҳақида олаётган фильмининг 1-куни. Хива, Ичан қалъа. 04.04.23 йил

Шахида Хамро профилидан олинди
Хивалик кизлар.
XX-асрнинг биринчи ярми.
Xorazm farzandi Isroil Madrimovning navbatdagi janggi 9 aprel soat 3:00da   Matchroom Boxing YouTube kanali orqali jonli efirda tomosha qiling. Isroil Madrimovga omad tilab qolamiz☝️🤲
Галаба муборак булсин хоразмликлар @israil_madrimov 💪💪💪🦁
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хушхабар

⚡️ Исроил Мадримов ҳозиргина рақибини очколар ҳисобига мағлуб этди

7Супер яримўрта вазн тоифасида ҳаракат қилиб келган ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримов (9-0-1) ўзи учун янги — ўрта вазн тоифасида рингга кўтарилди. Унга америкалик Рафаэль Игбокве (16-4) рақиблиқ қилди. 10 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва унда ҳакамларнинг якдил қарори билан (100-90, 99-91, 99-91) ҳамюртимиз ғалаба қозонди.
"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
Photo
ТУРКЛАР ХОРАЗМГА ҚАЧОН КЎЧИБ КЕЛГАН?

Хоразм Ўрта Осиё ҳудудидаги энг қадимги шаҳарлардан бири бўлиб, аҳолиси ўтроқ ва кўчманчи қабилалардан ташкил топган. Қадимда Хоразм ҳудудига фақатгина ҳозирги Ўзбекистондаги Хоразм ҳудуди эмас, балки Туркманистоннинг шимоли ғарби (Тошҳовуз вилояти) ва ҳозирги Қорақалпоғистон ҳудудлари ҳам кирган. У ҳақидаги илк маълумотлар "Авесто", Доро I нинг Беҳистун тош битиклари, қадимги юнон муаллифларида, араб географлари асарларида учрайди. "Авесто"нинг "Яшт" қисмида Хоразм "Минг ирмоқли ўлка" ва "Кўллар ва ўтлоқларга бой ўлка" сифатида таъриф берилади.

Биз ҳозир қуйида турклар Хоразмга қачон келгани ҳақида маълумот берамиз.

Абу Райҳон Беруний "Осор ул боқия" асарида шундай ёзади: "Улар Хоразмга одамлар жойлаша бошлаганидан тарих олар эдилар. бу Искандардан юз саксон йил илгари бўлган эди. Ундан кейин Сиёвуш ибн Кайковуснинг Хоразмга келишидан, Кайхусрав ва унинг наслининг Хоразмда подшоҳлик қилишларидан тарих олдилар. Шу вақтда Кайхусрав Хоразмга кўчиб, турк подшоҳлари устидан ҳукмронлигини юргизган эди. Бу воқеа Хоразмга одам жойлашишидан тўқсон икки йил кейин бўлди".

Милоддан аввалги 175 йилда Хоразм қанғарлар таркибига киради. Милоддан аввалги 1-асрнинг охирида Хоразм Қанғнинг бир қисми сифатида Ғарбий Хунларнинг кучли иттифоқчиси сифатида ҳаракат қилади. Айрим тадқиқотчилар қанғар тилини туркий тилли жамоалар билан боғлайдилар. Шундай қилиб, Малявкин Қанғ давлатини ўтроқ деҳқончилик ҳудудлари аҳолисини ўз назоратига олган кўчманчилар, кўринишидан туркийзабонлар томонидан яратилган деб ҳисоблаган. Аслида бу даврда хунлар кучайиб, Қанғ, Довон ва Хоразмни босиб олган.

Хитой манбаларида ёзилишича (Сима Сян "Ши Жи") милоддан аввалги 176 йилда хунлар Шарқий Туркистондаги ўғузлар (қадимги хитой манбаларида Дай рузие) давлатини қулатиши натижасида ўғузлар ғарбга, яъни Сирдарё ва Орол бўйларига кўчиб кетади. Юнон тарихчиси Страбон (мил. авв. I аср) ҳам Хоразм ҳудудида "аугас ёки аттас" номли қабила борлиги ҳақида маълумот бериб ўтади. Сергей Павлович Толстов бу қабилалар ҳақида изланиш олиб бориб, булар ўғузлар деган фикрга келади. Турк хоқонлиги заифлашгач, Хоразм ҳудудини ўз ичига олган Хазар хоқонлиги ва Ўғуз ябғу давлатлари ташкил топади. Масъудий (Х аср)нинг ёзишича Хазар давлатининг қўшини хоразмлик турклардан ташкил топган.

Х асрда яшаган араб сайёҳи ал- Муқаддасий ўз саёҳатномасида Хоразм ҳудудида Баратегин номли шаҳар бўлганини қайд этган.

Бартолднинг маълумотича, "араблар ва форслар мустамлакачилик сиёсатини асосан Суғдда ва Тўхористоннинг жанубий қисмида олиб бордилар. Натижада Х асрнинг ўрталарига келиб, янги форс тили аста-секин Суғдда суғд тилини, Тўхористонда эса бохтар тилини сиқиб чиқарди, турк, суғд ва бошқа маҳаллий тиллар эса ислом динининг душманларининг тилига айланди. Ўрта Осиёнинг бошқа вилоятларига, масалан Хоразмга, бу жараёнларнинг таъсири бўлмади. Оқибатда бу ерда кўп асрлар давомида давом этиб келган эроний тилли хоразмликларнинг туркий тилли хоразмликлар билан табиий ва ихтиёрий қоришув жараёни ХI асрга келиб ўз ниҳоясига етди". Туркий тилли хоразмликлар эса ХI асрда кочат деб аталган (Кошғарий). Шунинг учун Хоразмнинг маҳаллий аҳолиси орасида ХII – ХIII асрнинг бошларида ҳозирги даврдагидек эроний тилли қатламлар бўлмаган. Хоразмнинг маҳаллий эроний тилидаги охирги ёзма ёдгорликлар айнан шу даврга мансуб (Толстов, Лившиц). Лекин бу ёзма ёдгорликлар Хоразм турклари томонидан қолдирилган бўлиши ҳам мумкин. Чунки бу даврга қадар Хоразм эроний тили барча хоразмликлар учун асосий тил бўлиб келган, ХII асрнинг иккинчи ярми – ХIII асрнинг бошларига келиб, Хоразм туркий тилининг нуфузи ортиб, у нафақат Хоразмшоҳларга қарашли ерларда, балки ўғузлар ва хоразмликлар забт этган бошқа ерларда ҳам, масалан Мисрда, расмий тилга айланган.

Алибек Баҳромов
#Биласизми

Ойларнинг ўзбекча номи:

Январь - Ўчоқ
Февраль - Соба
Март - Кўклам
Апрель - Чечак
Май - Елвизак
Июнь - Кунқизар
Июль - Кунёнар
Август - Домизлиқ
Сентябрь - Кузак
Октябрь - Ўрим
Ноябрь - Йиғим
Декабрь - Қозон

Куписи хоразмча акан гурдизламм☝️😜😁
Диққат эълон!!!

"Барон-2" фильми ижодкорлари Хоразмда.

Ижодий учрашув ва фильм намойиши.

2023 йил 12 апрель куни соат 11:00 да Урганч шаҳридаги Худойберган Девонов кинотеатрида;
соат 14:00 да Урганч давлат университетида.

Кириш бепул.
#Тезкор
⚡️Эртага, 13-апрел куни Ўзбекистонда 41 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда

Эртага Урганч ва Хивада ҳаво ҳарорати 41 даражагача кўтарилади. Эртага Тошкентда 35 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.
МИЛЛАТ ГУЖУМЛАРИ
Хоразмда бу дарахтни гужум дейдилар. Бу дарахт ҳар қандай шароитга дош бериб, виқорини йўқотмай ўсаверади. Арчадан ўлса ўлиги, қуриса ўтини ортиқ. Шуниси ажабланарлики, миллат, дея кўкрагига уриб гапирадиганлар, ўрис, деса лабига учун тошадиганлар, яшаган даврини эслаганларни “ўрисқул”, дея тошбўрон қиладиганлар бу каби миллий дарахтларни эмас, ўрисларнинг арчасини қучоқлаб, асфальт ковлаб бўлса ҳам ҳар йили йўл чеккасига экадилар, эктирадилар. Аммо ёзнинг чилласига бормай, иқлим шароитига чидамайдиган арчалар ҳар йили қуриб қолаверади.
Миллат ҳақида гапирар эканмиз, тилимизнинг ҳам, урф-одатимизнинг ҳам, ҳатто, табиатимизнинг ҳам миллийлигини сақлаб гужум, чинор каби забардаст дарахтларни экишимиз лозим эмасми?

Мирзабек ЖАПАҚОВ, Хоразм.
ДАРЁНИ КЎРГАН ГУЖУМ

Жуда қуюқ эди унинг сояси,
Энди сийрак тортиб борар шохаси.
Бир пайтлар яшнатиб Жайхун ёқасин,
Бу гужум сертўлқин дарёни кўрмиш.

Бунда қўниб ўтмиш не-не карвонлар,
Бунда ёқа йиртмиш номдор полвонлар.
Айюҳаннос билан ўтиб замонлар,
Бу гужум чархпалак дунёни кўрмиш.

Ошиқ юракларнинг орзу, оҳини,
Оҳ уриб қирғоқда турган Моҳимни,
Чайқалиб сандиқда оққан Тоҳирни,
Тоҳир, деб дод солган Зуҳрони кўрмиш.

Шоир қўлидаги сергак қаламни,
Бахши созидаги дарду аламни,
Ошиқ Ғариб билан маъшуқ Санамни,
Ёридан айрилган Ҳамрони кўрмиш.

Йўлни ўзгартирди дарё беқарор,
Вафо айламади дунё беқарор,
Эсди қанча шамол бежо, беқарор,
Гужум боғ ўрнида саҳрони кўрмиш.

Қошида қиличу қону қирғинлар,
Бошида қарғаю зоғу қузғунлар,
Ҳар бир бутоғини ямлаб ёнғинлар,
Ҳар битта барги минг савдони кўрмиш.

Ҳали ҳам белига қулоч етмайди,
Ҳали ҳам танига болта ўтмайди.
Ҳали ҳам ёнидан Жайхун кетмайди,
Бу оқшом тушида дарёни кўрмиш.

Эркин Самандар.