Узбекистон, Туркменистан халк артисти Бобомурод Хамдамов тарихий суръатларда. ☝️👍☺️
Вакт утишини карангда😢☺️
⭕️ Facebook: https://www.facebook.com/groups/khorezmian
⭕️ YouTube : https://youtube.com/channel/UC931hskiyMGUwdVSd9_Yiuw
⭕️ Instagram : http://www.instagram.com/xorazm_va_xorazmliklar
⭕️ Реклама ва ҳамкорлик учун : @Xorazmiyreklama_bot

Jahon ichinda
Bobomurod Hamdamov
Бобомурод Хамдамов ижросида "Жахон ичинда" кушиги
"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
Photo
ТУРКЛАР ХОРАЗМГА ҚАЧОН КЎЧИБ КЕЛГАН?
Хоразм Ўрта Осиё ҳудудидаги энг қадимги шаҳарлардан бири бўлиб, аҳолиси ўтроқ ва кўчманчи қабилалардан ташкил топган. Қадимда Хоразм ҳудудига фақатгина ҳозирги Ўзбекистондаги Хоразм ҳудуди эмас, балки Туркманистоннинг шимоли ғарби (Тошҳовуз вилояти) ва ҳозирги Қорақалпоғистон ҳудудлари ҳам кирган. У ҳақидаги илк маълумотлар "Авесто", Доро I нинг Беҳистун тош битиклари, қадимги юнон муаллифларида, араб географлари асарларида учрайди. "Авесто"нинг "Яшт" қисмида Хоразм "Минг ирмоқли ўлка" ва "Кўллар ва ўтлоқларга бой ўлка" сифатида таъриф берилади.
Биз ҳозир қуйида турклар Хоразмга қачон келгани ҳақида маълумот берамиз.
Абу Райҳон Беруний "Осор ул боқия" асарида шундай ёзади: "Улар Хоразмга одамлар жойлаша бошлаганидан тарих олар эдилар. бу Искандардан юз саксон йил илгари бўлган эди. Ундан кейин Сиёвуш ибн Кайковуснинг Хоразмга келишидан, Кайхусрав ва унинг наслининг Хоразмда подшоҳлик қилишларидан тарих олдилар. Шу вақтда Кайхусрав Хоразмга кўчиб, турк подшоҳлари устидан ҳукмронлигини юргизган эди. Бу воқеа Хоразмга одам жойлашишидан тўқсон икки йил кейин бўлди".
Милоддан аввалги 175 йилда Хоразм қанғарлар таркибига киради. Милоддан аввалги 1-асрнинг охирида Хоразм Қанғнинг бир қисми сифатида Ғарбий Хунларнинг кучли иттифоқчиси сифатида ҳаракат қилади. Айрим тадқиқотчилар қанғар тилини туркий тилли жамоалар билан боғлайдилар. Шундай қилиб, Малявкин Қанғ давлатини ўтроқ деҳқончилик ҳудудлари аҳолисини ўз назоратига олган кўчманчилар, кўринишидан туркийзабонлар томонидан яратилган деб ҳисоблаган. Аслида бу даврда хунлар кучайиб, Қанғ, Довон ва Хоразмни босиб олган.
Хитой манбаларида ёзилишича (Сима Сян "Ши Жи") милоддан аввалги 176 йилда хунлар Шарқий Туркистондаги ўғузлар (қадимги хитой манбаларида Дай рузие) давлатини қулатиши натижасида ўғузлар ғарбга, яъни Сирдарё ва Орол бўйларига кўчиб кетади. Юнон тарихчиси Страбон (мил. авв. I аср) ҳам Хоразм ҳудудида "аугас ёки аттас" номли қабила борлиги ҳақида маълумот бериб ўтади. Сергей Павлович Толстов бу қабилалар ҳақида изланиш олиб бориб, булар ўғузлар деган фикрга келади. Турк хоқонлиги заифлашгач, Хоразм ҳудудини ўз ичига олган Хазар хоқонлиги ва Ўғуз ябғу давлатлари ташкил топади. Масъудий (Х аср)нинг ёзишича Хазар давлатининг қўшини хоразмлик турклардан ташкил топган.
Х асрда яшаган араб сайёҳи ал- Муқаддасий ўз саёҳатномасида Хоразм ҳудудида Баратегин номли шаҳар бўлганини қайд этган.
Бартолднинг маълумотича, "араблар ва форслар мустамлакачилик сиёсатини асосан Суғдда ва Тўхористоннинг жанубий қисмида олиб бордилар. Натижада Х асрнинг ўрталарига келиб, янги форс тили аста-секин Суғдда суғд тилини, Тўхористонда эса бохтар тилини сиқиб чиқарди, турк, суғд ва бошқа маҳаллий тиллар эса ислом динининг душманларининг тилига айланди. Ўрта Осиёнинг бошқа вилоятларига, масалан Хоразмга, бу жараёнларнинг таъсири бўлмади. Оқибатда бу ерда кўп асрлар давомида давом этиб келган эроний тилли хоразмликларнинг туркий тилли хоразмликлар билан табиий ва ихтиёрий қоришув жараёни ХI асрга келиб ўз ниҳоясига етди". Туркий тилли хоразмликлар эса ХI асрда кочат деб аталган (Кошғарий). Шунинг учун Хоразмнинг маҳаллий аҳолиси орасида ХII – ХIII асрнинг бошларида ҳозирги даврдагидек эроний тилли қатламлар бўлмаган. Хоразмнинг маҳаллий эроний тилидаги охирги ёзма ёдгорликлар айнан шу даврга мансуб (Толстов, Лившиц). Лекин бу ёзма ёдгорликлар Хоразм турклари томонидан қолдирилган бўлиши ҳам мумкин. Чунки бу даврга қадар Хоразм эроний тили барча хоразмликлар учун асосий тил бўлиб келган, ХII асрнинг иккинчи ярми – ХIII асрнинг бошларига келиб, Хоразм туркий тилининг нуфузи ортиб, у нафақат Хоразмшоҳларга қарашли ерларда, балки ўғузлар ва хоразмликлар забт этган бошқа ерларда ҳам, масалан Мисрда, расмий тилга айланган.
Алибек Баҳромов

ХЎЖАМИНОР
Хўжаминор, турибсан мағрур,
Ерни қучиб, осмонни ўпиб.
Силаб-сийпар кўкдан келган нур,
Туйнугингдан ичинга ўтиб.
Қанча баланд чўзган бўлсанг бўй,
Қалбга шунча чуқур киргансан.
Бир жойда турмайсан, билиб қўй,
Менинг билан бирга юргайсан.
Матонат ва мардлик басма-бас,
Камарларинг, белбоғларинг кўп.
Бировларнинг оёғин эмас,
Доим шундай осмонингни ўп.
Вазир Саййид Исломхўжанинг
Орзусини ифодалайсан.
Сен ҳайкалсан буюк санъатга,
Бутун бир халқ чалган сурнайсан.
Қўриқлайсан Ичонқалъани,
Ички дунёмизга соқчисан.
Узоқлардан излаб зўр маъни,
Қаерларга қарамоқчисан?
Мисоли бир ҳақиқат, имон,
Бунча тиксан, бунча адл қад.
Сенга чиқиб айтади азон
Руҳим, меҳр ҳақда беадад.
Аждодларга томиринг туташ,
Қадим Хоразмнинг борисан.
Жавонмардлик йўлида кураш
Тушганларнинг вафодорисан.
Хўжаминор, азиз, қадрдон,
Кўзга суртай пойинг ва гардинг.
Чўккан кўнглим ўпмоқда осмон,
Уни сен юксакка кўтардинг.
Биз биргамиз, бутун Хоразм,
Сенга, менга ёндош изма из.
Эзгуликка қиламиз жазм,
Ер юзини бирлаштирамиз.
Baxtiyor Mahmud.
Хўжаминор, турибсан мағрур,
Ерни қучиб, осмонни ўпиб.
Силаб-сийпар кўкдан келган нур,
Туйнугингдан ичинга ўтиб.
Қанча баланд чўзган бўлсанг бўй,
Қалбга шунча чуқур киргансан.
Бир жойда турмайсан, билиб қўй,
Менинг билан бирга юргайсан.
Матонат ва мардлик басма-бас,
Камарларинг, белбоғларинг кўп.
Бировларнинг оёғин эмас,
Доим шундай осмонингни ўп.
Вазир Саййид Исломхўжанинг
Орзусини ифодалайсан.
Сен ҳайкалсан буюк санъатга,
Бутун бир халқ чалган сурнайсан.
Қўриқлайсан Ичонқалъани,
Ички дунёмизга соқчисан.
Узоқлардан излаб зўр маъни,
Қаерларга қарамоқчисан?
Мисоли бир ҳақиқат, имон,
Бунча тиксан, бунча адл қад.
Сенга чиқиб айтади азон
Руҳим, меҳр ҳақда беадад.
Аждодларга томиринг туташ,
Қадим Хоразмнинг борисан.
Жавонмардлик йўлида кураш
Тушганларнинг вафодорисан.
Хўжаминор, азиз, қадрдон,
Кўзга суртай пойинг ва гардинг.
Чўккан кўнглим ўпмоқда осмон,
Уни сен юксакка кўтардинг.
Биз биргамиз, бутун Хоразм,
Сенга, менга ёндош изма из.
Эзгуликка қиламиз жазм,
Ер юзини бирлаштирамиз.
Baxtiyor Mahmud.
Forwarded from "Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали (Diyorozodov)
"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
Photo
Бугун мархум устоз санъаткор Комилжон Отаниёзовнинг вафот этган кунлари. Устознинг жойлари жаннатдан булсин. 🤲😢
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун мархум устоз санъаткор Комилжон Отаниёзовнинг вафот этган кунлари. Устознинг жойлари жаннатдан булсин. 🤲😢
"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
Photo
🎥 Turkiyaning mashxur telekanali Xorazm viloyatiga tashrif buyurdi.
✅ Turkiyaning “Kanal 7” telekanali ijodiy guruhi yurtimizning turizm salohiyatini keng targ‘ib qilish maqsadida, mamlakatimizda joylashgan tarixiy va madaniy obyektlar, ziyoratgohlar hamda boshqa diqqatga sazovor joylar haqida hikoya qiluvchi maxsus ko‘rsatuvlar tayyorlash bo'yicha ish olib bormoqda.
📽 Ijodiy guruhning mamlakatimizga tashrifi 1-8-noyabr kunlariga belgilangan bo‘lib, hozirda Xiva shahrida ham suratga olish ishlari davom ettirilmoqdi.
📃 Belgilangan reja asosida, telekanal ijodiy guruhi qadimiy va hamisha navqiron Xorazm viloyati, xususan Xiva shahrining diqqatga sazovor joylari – “Ichon qal'a” tarixiy majmuasi, “Nurullaboy” saroyi va boshqa madaniy meros obyektlari hamda muqaddas qadamjolarga tashrif buyurib, suratga olish ishlarini olib borishdi.

Президентнинг тегишли қарорига кўра, 2023 йил 1 январдан Паҳлавон Маҳмуд номли давлат стипендияси жорий қилинади.
Ушбу стипендия жисмоний тарбия ва спорт йўналишлари учун кадрлар тайёрловчи ҳар бир ОТМнинг 1 нафар юқори курс талабасига белгиланган талаблар асосида тайинланади.
Стипендия 1 сентябрдан бошлаб, бир йил муддатга, белгиланган миқдорга қатъий риоя қилган ҳолда тайинланади.
Паҳлавон Маҳмуд номли давлат стипендияси соҳиби бўлган талабалар бакалавриатни тугатганидан сўнг бир йил мобайнида тегишли мутахассислик бўйича магистратурага кириш имтиҳонларисиз қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.