"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
1.58K subscribers
4.47K photos
892 videos
40 files
2.46K links
Download Telegram
Хоразмлик созандалар. 1922 йил.
Худойберган Девонов сурати.

Каналимизга аъзо булиш учун ссилка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
Photo
Хива: сказка наяву и быль о плове (euronews)

Одна из редчайших жемчужин в ожерелье городов Узбекистана – Хива. Здесь хранится богатейшее наследство времён Великого Шёлкового пути, сюда, чтобы увидеть ожившую восточную сказку, как и во времена караванов, съезжаются гости со всех концов света. Побывала в Хиве и съёмочная группа программы “Узбекская жизнь”.
Галина Полонская, “евроньюс”:

“Мы находимся в самом сердце Хивы, города который был центром северной ветки Великого шёлкового пути. За этой крепостной стеной ощущение реальности полностью стирается. На 25 гектарах воцарилось магическое прошлое”.

Хиве более двух с половиной тысяч лет, когда-то за этой крепостной стеной жили ханы и аристократия, и именно здесь они встречали заморские караваны. Сейчас весь архитектурный ансамбль Ичан-Калы, так называется внутренний город, в списке всемирного наследия ЮНЕСКО.

Румия Латыпова, гид:

“Хива – один из немногих городов, который сохранил свою самобытность, свою изначальность, как он был задуман архитекторами изначально. Причём это живой памятник, город-музей, в котором проживают 3019 человек и каждый из них несёт частичку того времени, когда город строился”.

Местные жители верят, что вода из колодцев в Ичан-Кале приносит удачу. И это – не случайно. По одной из легенд сын Ноя, путешествуя по пустыне, увидел во сне огромную крепость, проснувшись он нашёл на этом месте колодец с водой, тогда он и решил построить здесь город.

Хива просыпается под звуки прошлого. На улицах выступают потомственные музыканты, они учились искусству у предков, которых выступали на городских мощёных улочках столетия назад. Зашифрованные послания из глубины веков таит в себе не только музыка, но и роспись по дереву, которой щедро украшен этот таинственный город.

Сердце на двери означает дела сердечные хана, когда-то здесь был его дворец и гарем – объясняет Мадамин Мадаминов. Он называет деревянные шедевры книгами, которые сам знает наизусть. Мадамин в совершенстве владеет профессией, которая в Хиве всегда считалась одной из самых престижных. Потомственный резчик творит вместе с братом и племянниками, и утверждает, что азбуку мастерства нужно постигать с детства.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Любовлик алдина галгай...» Айтишув.
Муродбек Киличов ва Имсиной Рахимова.
Ассалому алайкум хурматли Хоразм ва Хоразмликлар гурухи аъзолари Самаркандли Машрабжон огамиз Хоразмли курсдошларини кидириб юрибди аканла, расмда Хивали Абдуллаев Бахром(1972гр) ога, яна Хазораспли Хажиметов Абдулла(расмда йук, 1971гр). (Расм 1989-1990 йилларки) Тошкент политехнический институтда 1989-1994 йилларда Нефтигаз йуналишида укиган аканла. Машрабжон агамизи номери 975756610, шунга кулдан галганча ёрдам барсак
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вохамиз халк огзаки ижодидан "хуппимбой" ракс уйини 🤗👍👍👍👍
Бундай ракс уйини борлигини билармидингиз?🤔
Батафсил:👇👇👇👇
https://www.instagram.com/p/ByBgEgDI90q/?igshid=1wroj6yu6c2ho
Жубба ёки курта:
Туғилган чақалоқларни ва ёш болаларни кийими. Ихчам ҳажмда, тепа қисми гавдага ёпишиб турадиган қилиб тайёрланади, шунинг учун паст қисми ва бўйнида 28- 30 см йиртмочи бўлади. Кийиб ечишга қулай бўлиши учун. Жубба 3 қаватли: астар ва авра орасига пахта ёки туя жуни солиниб, сийрак чоклар билан кўндалангига қавилади. Бош қисмини йиртмочига тугма ёки бойлашга ип қўйилади. Расмдаги жуббаларга 19 йил бўлди, бувим рахматли қизим туғилганда олиб келгандила. Қалин пахтали ва юпқасини. Бир мартта кийдирганман холос. Сақлаб қўйипман. Насиб бўлса менинг хам навараларим, чевараларим бўлганда уларга кўрсатаман😊😍
"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
Photo
Xiva restavratsiya maktabi tashkil etiladi
13 июля 2022 от Turizm va madaniy meros vazirligi
Xiva restavratsiya maktabi tashkil etiladi. Bu haqda joriy yilning 12-iyul kuni imzolangan Vazirlar Mahkamasining qarorida ma'lum qilindi.
Qarorga ko'ra, YuNESKO ko'magida tashkil etilgan ushbu maktabga xorijdan ham yetakchi ekspertlar jalb qilinadi.
Maktab faoliyati YuNESKO, Yodgorliklar va diqqatga sazovor joylarni muhofaza qilish xaqaro kengashi (IKOMOS), Madaniy boyliklarni asrash va restavratsiya qіlish xalqaro tadqiqot markazi (IKKROM), O‘zbekistonda madaniy meros masalalari bo‘yicha tashkil qilingan Xalqaro maslahat qo‘mitasi, Аgentlik, shu jumladan uning Ilmiy-ekspert kengashi, “Ipak yo‘li” turizm va madaniy meros xalqaro universiteti, Toshkent arxitektura-qurilish instituti,
Kamoliddin Bedzod nomidagi Milliy rassomchilik va dizayn instituti, Samarqand arxitektura-qurilish instituti hamda boshqa jismoniy va yuridik shaxslar bilan hamkorlikda tashkil etiladi.
Maktabning asosiy vazifalari quyidagilardan iborat:
– tegishli mutaxassislar uchun malaka oshіrish kurslarini tashkil qilish va bu kurslarga mahalliy hamda chet ellik mutaxassislarni jalb etish bo'yicha Markazga takliflar kiritish;
– “ustoz-shogird” anʼanalarini rivojlantirish va ilmiy tadqiqotlarni olib borish, shuningdek, sohaga yangi usul, material va texnologiyalar, xorijiy davlatlarning ilg‘or tajribalarini tatbiq etish bo‘yicha ilmiy-amaliy asoslangan takliflar tayyorlash;
– malaka oshirish kurslarining tinglovchilarida amaliy ko‘nikmalarni rivojlantirish hamda ular ishtirokida moddiy madaniy meros obyektlarida asrashga doir ishlarni amalga oshirishni tashkil qіlishda ko'maklashish;
– asrashga doir ishlar sohasida mahalliy va chet ellik ekspertlar ishtirokida ilmiy-amaliy seminarlar, anjuman va boshqa tadbirlar tashkil etish, shuningdek, uslubiy qo'llanmalar ishlab chiqish va eng yaxshi tajribalarni ommalashtirishda ishtirok etish.
Ma'lumot uchun, o'tgan yili “Madaniy meros obyektlari restavratsiyasi direksiyasi” davlat muassasasi va bosqichma-bosqich uning davlat muassasasi shaklida Xiva, Samarqand, Buxoro, Termiz, Shahrisabz va Qo'qon shahar mintaqaviy markazlariga asos solingandi. Xiva restavratsiya maktabi direksiyaning Xiva shahar mintaqaviy markazida tashkil etildi.
#Тезкор #иссик

17-22 июль кунлари Туркманистондан илик хаво массалари кириб келади. Ўзбекистонда, асосан Хоразмда рекорд даражада иссиқ бўлиши кутилмоқда. Иссиқ +47 даражага кўтарилиши мумкин.

Бу ҳақида Ўзгидромет раҳбари Шерзодхўжа Ҳабибуллахўжа хабар бермоқда.

❗️Иссиқ ҳавога тайёргарлик қилиб туринглар.
Ассалому Алайкум азиз "Хоразм ва хоразмликлар" 🤗

Бошланган хафтангиз омадли булсин! 👍😉!

Бизга суратлар юборишда давом этинг! 👏🤗🤗
Биз билан алока  👇👇
@xorazmvaxorazmliklar

#challengexorazmliklar

Каналимизга аъзо булиш учун ссилка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
ОГАХИЙ ТЕАТРИ.

Огаҳий номидаги Хоразм вилоят мусиқали драма театрининг тарихи ҳамда унинг ҳозирги кундаги фаолияти тўғрисида қисқача маълумот

Театр тарихига назар ташласак, бу отахон театр 1922 йилнинг 22 апрель куни Хоразмнинг пойтахти Хива шаҳрида ташкил этилган. Ўз даврнинг таниқли 12та иқтидорли санъаткоридан ташкил топган Хоразм театри ижодий фаолиятини шу тариқа бошлаган. Жамоага илк режиссёр сифатида рахбарлик қилган Муҳаммад Шариф Полвонов театр фаолиятини кичик саҳна асарларини саҳналаштиришдан бошлади ва кейинчалик у тўлақонли драматик асарларни саҳналаштира бошлади. Тез орада ижодий жамоа халқ орасида ҳурмат топа бошлади. Ҳамзанинг “Бой ила хизматчи”, “Хива инқилоби”, “Туҳматчилар жазоси”, “Заҳарли ҳаёт ёхуд ишқ қурбонлари”, “Фарғона фожеалари”, Маннон Уйғурнинг “Туркистон табиби”, Ғулом Зафарийнинг “Эрк болалари”, У.Хожибековнинг “Аршин Мол Олон”, “Эр ва хотин” каби пьесалари саҳнага олиб чиқилди.
Давоми бор...

Каналимизга аъзо булиш учун ссилка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
Давоми.
1923 йилда Хивада биринчи марта Фотихий Бурношнинг “Зуҳра ва Тоҳир” асарини саҳнага қўйилиши Хоразм саҳна санъатининг катта ютуғи бўлди. Театрнинг илк устунлари саналган Муҳаммад Юсуф Харратов, Мадраҳим Ёқубов (Шерозий), Комилжон Отаниёзов, Қадам Қутлиев, Жуманиёз Калантаров, Шариф Оллаёров, Самандар Сарайманов, Умар Қурбоний, Рўзмат Юсупов, Саодат Мухторова, Ҳаётхон Абдуллажонова, Ғани Жалил каби фидойи санъаткорларни ҳурмат билан эсга оламиз.
1933 йилда Хоразмнинг маркази Урганчга кўчганлиги сабабли театр жамоаси ҳам Хоразмнинг янги пойтахти Урганчга кўчирилади ва театр “Хоразм округ давлат мусиқали драма театри” номини олади. Труппага Салим Ҳўжаев, Салоҳиддин Камолов, Карим Раҳимов, Ваҳобжон Фаёзов, Солиҳ Девонов, Раззоқ ота Омонов, Оҳунжон қизиқ Ҳузуржонов, Ўрозгул Ғойипова, Назира Юсупова, Ражаббиби Бойжонова, Раҳмон Оллаберганов, Маҳмуджон Сафоев, Онабиби Полвонова ва В.Ф.Каминскийлар келиб қўшилади.
Давоми бор...

Каналимизга аъзо булиш учун ссилка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
Давоми.
ШУ даврда ёзувчи, драматург ва режиссёр Абдулҳамид Мажидий театрга бошчилик қилади. Режиссёрлар Зуҳур Қобулов, Сайфи Олимов, Армуғон Мухаммедов, дирижёр Шариф Рамазонов, балетмейстер Тамарахонимлар ҳам театр бош режиссёри Л.В.Леоновга яқиндан ёрдам бериб театр ривожига ўзларининг муносиб хиссаларини қўшдилар.

Шунингдек, Р.Худоёров, Юсуфжон қизиқ, С.Мусаева, Р.Абдураҳмонова, Р.Шокиров, И.Қосимов, А.Турдиев, М.Отажонов, Б.Деванова, О.Сафоев, Х.Нодирова, Қ.Бобожонов каби кўплаган иқтидорли актёр ва созандалар, режиссёр ва рассомлар ҳамда қатор театр ташкилотчиларининг жамоага келиб қўшилиши театрнинг янада юксак поғоналарга кўтарилишига, унинг мусиқали драма театрига айланишига сабаб бўлади.

Ана шундай катта куч ва имкониятга эга бўлган театр жамоасининг йилдан-йилга репертуари бойиб, саҳнада янгидан-янги саҳна асарлари намойиш қилина бошлайди.

Жумладан, К.Яшиннинг “Ёндирамиз”, “Номус ва муҳаббат”, “Гулсара”, “Тор-мор”
Давоми бор...

Каналимизга аъзо булиш учун ссилка 👉
Давоми.
Шу даврда ёзувчи, драматург ва режиссёр Абдулҳамид Мажидий театрга бошчилик қилади. Режиссёрлар Зуҳур Қобулов, Сайфи Олимов, Армуғон Мухаммедов, дирижёр Шариф Рамазонов, балетмейстер Тамарахонимлар ҳам театр бош режиссёри Л.В.Леоновга яқиндан ёрдам бериб театр ривожига  ўзларининг муносиб хиссаларини қўшдилар.

Шунингдек, Р.Худоёров, Юсуфжон қизиқ, С.Мусаева, Р.Абдураҳмонова, Р.Шокиров, И.Қосимов, А.Турдиев, М.Отажонов, Б.Деванова, О.Сафоев, Х.Нодирова, Қ.Бобожонов каби кўплаган иқтидорли актёр ва созандалар, режиссёр ва рассомлар ҳамда қатор театр ташкилотчиларининг жамоага келиб қўшилиши театрнинг янада юксак поғоналарга кўтарилишига, унинг мусиқали драма театрига айланишига сабаб бўлади.
Давоми бор...
Давоми.
Ана шундай катта куч ва имкониятга эга бўлган театр жамоасининг  йилдан-йилга репертуари бойиб, саҳнада янгидан-янги саҳна асарлари намойиш қилина бошлайди.

Жумладан,  К.Яшиннинг “Ёндирамиз”, “Номус ва муҳаббат”, “Гулсара”, “Тор-мор” Н.Сафаровнинг “Уйғониш”, Хуршиднинг А.Навоий поэмаси асосида яратилган “Лайли ва Мажнун”, “Фарҳод ва Ширин” мусиқали драмалари, Ҳ.Ҳ.Ниёзийнинг  “Майсаранинг иши”, “Холисхон”, Уйғуннинг “Ҳаёт қўшиғи”, “Навбаҳор”, “Олтинкўл”, А.Қаҳҳорнинг “Янги ер”, “Оғриқ тишлар”, Б.Раҳмоновнинг “Юрак сирлари”, “Сурмахон”, О. Ёқубовнинг “Чин муҳаббат”, Иззат Султоннинг “Алишер Навоий”,  Ойбекнинг “Қутлуғ қон”, С.Абдулланинг “Муқимий”, “Тоҳир ва Зуҳра”, “Алпомиш”, Ҳ.Олимжоннинг “Семурғ”, Ю.Юсуповнинг “Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам”, Ҳ.Ғуломнинг “Тошболта ошиқ”, “М.Ашрафийнинг “Дилором”, Шуҳратнинг “Беш кунлик куёв” комедияси, татар ёзувчиси Озод Абдуллаевнинг “Ўн учинчи раис” каби асарлари театр репертуаридан муносиб ўрин олди ва томошабинлар қалбида муҳрланиб қолди.
Давоми бор
Давоми.
Театрда чет эл ва рус классик драматургиясининг энг яхши таржима асарлари  ҳам муваффақият билан саҳналаштирила бошлади. Булар К.Горцининг “Маликаи Турондот”, Н.В.Гоголнинг “Ревизор”, А.С.Пушкиннинг “Хасис рицарь”, А.Н.Островскийнинг “Сепсиз қиз”, “Айбсиз айбдорлар”, Мольернинг “Скапеннинг найранглари”, Ф.Шиллернинг “Макр ва муҳаббат”, Н.Думбадзенинг “Хуш келибсиз”, Шекспирнинг “Гамлет”, Э.Роблеснинг “Ўлимдан кучли” асарларидир.
1959 йил театрга “Огахий номидаги Хоразм Давлат мусиқали драма ва комедия театри” номи берилади. Бу даврда театрнинг ижодий  жамоаси  малакали кадрлар, иқтидорли ижодкорлар ҳисобига ўсиб борди. Устоз санъаткорлардан: Хошим Исломов, Хабиб Оппонов, Ибодулла Ниёзметов, Отахон Оллаберганов, Рўзмат Худоёров, Бекжон Отажонов,  Қадам Раҳимов,  Санъат Девонов, Мадрим Бобожонов, Отамурод Бекчонов, Султонпошша Раҳимова, Шуҳрат Девонов, Салоҳиддин Камолов, Аваз Жуманиёзов, Раҳматулла Матқурбонов, Одамбой Бобожонов, Ходивой Накиев, Матназар Ниёзметов, Бикажон Раҳимовадир
Давоми бор...
Давоми бор.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил  2 ноябрь “Вилоят театрларнинг юбилейларини ўтказилиши тўғрисида”ги  277-сонли Қарорига асосан Хоразм вилоят мусиқали драма театрининг 70 йиллик  юбилейи 1992 йил 2 декабр куни тантанали равишда  нишонланди.

Айниқса, мамлакатимиз мустақилликка эришгандан кейинги давр мобайнида театр репертуаридан жой олган турли мавзулардаги, истиқлолимизни тараннум қилувчи,  замон руҳига мос воқеалар акс эттирилган миллий урф-одатларимиз, ватанпарварлик, меҳр-муҳаббат, инсоний туйғуларни тараннум қилувчи тарбиявий аҳамиятга эга бўлган асарларнинг саҳналаштирилиши театр фаолиятининг  янада юксалишига сабаб бўлди.
Давоми бор
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият хидими”  фахрий унвони билан театр директори Султонназир Бобожонов 2002 йилда, театр актрисаси  Тозагул Ўрозбоева  эса  2012 йилда тақдирландилар.

Театр жамоаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг фармон ва қарорлари ҳамда Давлат дастурларининг бажарилиши борасида қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.   

Диққатга сазовор жойи шундаки, айниқса театрда таъмирлаш ишлари ўз ниҳоясига етказилгандан кейин унинг репертуарида янгидан-янги асарлар сони кўпая бошлаб томошабинларга таъсирчан, мазмундор, тарбиявий аҳамиятга эга бўлган асарларни саҳналаштирилишига катта эътибор қаратила бошланди.

Бугунги кунда театр ижодий жамоасининг тўлақонли ижод қилиши учун зарур бўлган барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган.
Давоми бор
Давоми...
Шунингдек,  театрда устоз-шогирд анъаналарига ҳам алоҳида эътибор қаратилган бўлиб устоз санъаткорлардан О.Абдуллаев, Г.Раҳимова, Х.Ортиқов, К.Тожибоев,   С.Жуманиёзов, Ж.Шомуротов, А.Йўлдошев, З.Отаева,  Д.Нурманова, Қ.Искандаров, С.Қодировлар ёшларга саҳна сирларини астойдил ўргатиб келмоқдалар. Натижада,  Нодира Бекчанова,   Рустам Нурметов, Икром Эшназаров, Хикмат Матёқубов, Баҳодир Рўзметов, Манзура Ўрозбоева, Руслан Оллоберганов,  Санъат Отажонов, Дилафрўз Каримова, Фарҳод Болтаев, Санобар Давлетова, Бобомурод Ўтабоев, Ботир Исмоилов, Хўжаниёз Отажонов, Лайло Машарипова, Сардор Бобожонов каби кўплаб ёш иқтидор эгалари етишиб чиқмоқда