"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
1.56K subscribers
4.47K photos
884 videos
40 files
2.45K links
Download Telegram
Сергей Данилов яна Хоразмга ташриф буюриб, хавасимизи гатириб вохамиз ковунларини еб, Хивамизни зиёрат килиб юрибтилар.

Сергей Данилов приятного Вам путешествия по земле Хорезмской!
Шайдаков мактаб биноси. Урганч. 1966 йил.
2021 йил 5 август. Туркиянинг Кония вилоят волийси ва Караман шахар губернатори томонидан Хоразм театри ижодкорларининг,, ТУРК ДУНЁСИ- lll-халкаро фестивали,, даги муносиб иштироки учун такдирлаш маросимидан.

ПС: Динара Ибрагимова
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бошланган дам олиш кунингиз марокли утсин азиз хоразмликлар☝️😉

Мана таланть, Хоразм лазгисини косаларда чалишмокда офарин 👍👏👏

Сизда хам мана шундай видеолар булса телеграм оркали бизга юборинг!
Юбориш учун 👉@xorazmvaxorazmliklar
«Махтумқулининг адабий мероси, шуҳрати Ўзбекистонинг бошқа вилоятларига қараганда Хоразмда кенг ёйилган ва халқ қалбига чуқур сингиб кетган. Бунинг асосий сабабларидан бири Махтумқули шеърларининг Хоразмдаги ўзбек шевалари тилига яқинлигида, шоирнинг Шерғози мадрасасида таҳсил олиши ва асарларининг кўп қисмини Хоразмда ёзганидан бўлса керак. Шунинг учун ҳам машҳур хонанда ва бастакор Комилжон Отаниёзов айтганидек: «Хоразмни шоирнинг иккинчи юрти» деб бемалол айтиш мумкин»[38].

«Махтумқули шеърларининг бутун Ўзбекистон бўйлаб кенг тарқалишида машҳур хонанда ва бастакор, Ўзбекистон ва Туркманистон халқ артисти Комилжон Отаниёзовнинг хизматларини қайд этиб ўтиш керак. Махтумқули қўшиқлари ўзбек хонадонларига К. Отаниёзовнинг ёқимли овози, жарангдор куйлари орқали кириб келди десак, муболаға бўлмайди. Махтумқули шеърлари ҳали ўзбек тилига таржима қилинмасдан анча илгари Комилжон Отаниёзов репертуаридан ўрин олган. Хонанда буюк туркман шоири шеърларини оригиналида ҳам, ўз таржимасида ҳам ижро этади»[39].

Махтумқулининг «Кўринг», «Устозингдан айрилма», «Бўйларингга», «Бўлмас», «Айлар», «Эл яхши», «Айрилдим», «Тўхтамас», «Харидори бўлмаса», «Юргинг келади», «Намасан?», «Қариликдир, ёронлар», «Борми, ёронлар?», «Ўтиб борадир», «Кўзим тушди», «Керакмас», «Кўз кўрмаган ерда», «Бўлма», «Фош этар сени», «Ошиқ бўлмишам», «Бўлдим энди», «Бу дардни», «Бўларсан», «Изламайин бўларми?», «Дард бўлди», «Дилбарнинг», «Абад жомин сунганда», «Кетувчи бўлма», «Суҳбат яхшидир», «Ўлмасдан бурун», «Бевафолардан», «Ярашмас», «Беллидир», «Дунёсан», «Элин кўзлар», «Далолат яхши», «Йигитга», «Иқрорсиз эрдан», «Сафо бўлур», «Молига тенгмас», «Билинар», «Уялади-я», «Яйловлари бор», «Ёр бўлмагин», «Бечораман», «Фиғоним бор», «Ой-кунингиз ботмоққа», «Гирёна бўлдим», «Кўзга меҳмондир» каби юздан ортиқ шеърлари бахши ва халфалардан ташқари, Комилжон Отаниёзов, Коммуна Исмоилова, Қувондиқ Искандаров, Олмахон Ҳайитова, Отажон Худойшукуров, Бобомурод Ҳамдамов, Ортиқ Отажонов, Муроджон Аҳмедов, Раъно Шарипова, Алижон Эркаев, Илёс Маллаев, Шермат Файзуллаев, Аҳмаджон Шукуров, Каримбой Раҳмонов, Комилжон Баратов, Аҳрор Усмонов, Оғабек Собиров, Муродбек Қиличев каби ҳофизлар томонидан севиб ижро этилиб келмоқда. Айтайлик, биргина Бола бахшининг ўзи Махтумқулининг юзга яқин шеърини қўшиқ қилиб куйлаган[40]. Бошқа ҳофизлардан фарқли ўлароқ, Ўзбекистон халқ артисти Матёқуб Раҳимов Махтумқулининг асосан танқидий-сатирик мавзудаги шеърларини куйлаган[41]. Ўзбекистон радио ва телевидениеси орқали ҳар куни Махтумқули шеърлари билан айтиладиган қўшиқлар янграб туради.

«Махтумқули асарлари кенг тарқалган Хоразмда шоир шеърларини ўз репертуарига киритмаган бирорта ҳам бахши ёки созанда йўқ. Айниқса, халқ бахшиларининг ижрочилик санъатида Махтумқулининг дидактик термалари ҳам кўпчиликни ташкил этади»[42]. Шу билан бирга, яна бир муҳим далилни келтириб ўтиш жоиз. У ҳам бўлса, «Махтумқули шеърларининг бахшилар репертуаридаги айрим вариантлари турли-тумандир»[43]. Айни пайтда, шоир шеърларининг Комилжон Отаниёзов ижросидаги матнида ҳам бир қатор тафовутлар учрайди. Бу ҳол Махтумқули асарларининг қўлёзмалари ҳамда бахши ва ҳофизлар репертуаридаги шеърларни қиёсий ўрганиш зарурлигини кўрсатади.

Махтумқули шеърлари асрлар давомида ўзбек шоирларига ҳам таъсир кўрсатиб, улар учун ўзига хос илҳом булоғи, маҳорат мактаби бўлиб келди. Чунончи, «Мунис, Огаҳий, Комил ва бошқа шоирларнинг Махтумқули чашмасидан бебаҳра қолиши мумкин эмас эди»[44]. «Ислом шоирнинг достончиликдаги талантининг шаклланишида Махтумқули шеърлари муҳим аҳамият касб этган»[45]. Ёки «Эргаш Жуманбулбулнинг қатор термалари билан Махтумқулининг «Суҳбат яхшидур», «Бўлма», «Керак», «Эл яхши», «Зар бўлмас» каби дидактик мазмундаги шеърлари ўртасида ҳам кўпгина муштаракликларни кўрамиз. Айниқса, Махтумқулининг «Кунларим» номли шеъри билан Эргаш Жуманбулбулнинг «Кунларим» термаси ўртасидаги ғоявий-тематик яқинлик, мазмун оҳангдошлиги, услубий ўхшашлик ўзбек халқ достончисининг Махтумқули шеъриятига ижобий маънода тақлид қилгани, унинг ижодидан илҳом олганига яхши мисол бўла олади»[46].
Сафо Муғанний, Нуриддин Қаландаров, Матёқуб Назаров (Муридо), Янгибой Қурбонниёзов (Орзу), Қурбон ота Исмоилов, Қаландар Қурбоний, Кенжа Худойберганов, Маҳмуд Юсупов, Болта Давлатов (Бодил) каби хоразмлик ижодкорлар «Махтумқули асарларини яхши билишган ва ундан ўрганишган, туркман шоири шеърларига ижодий эргашиб, термалар яратишган»[47]. Бу «асарларда Махтумқули анъаналарининг ижодий давом эттирилганини ва янги тушунчалар билан яна бойитилганини кўриш мумкин»[48]. Шайхзода, Миртемир, Шуҳратдан тортиб, Абдулла Орипов, Омон Матжон, Ҳалима Худойбердиева, Мирзо Кенжабеккача бўлган барча авлод шоирларида улуғ шоир таъсирининг изларини кўрамиз. Ўзбек шеъриятида «Махтумқули йўлида», «Махтумқулиёна» ёзилган шеърлар кўпчиликни ташкил этади.

Махтумқулининг халқона услуб ва содда тилдаги шеърлари ўзбекларга ҳам тушунарли бўлганидан уларни таржима қилишга эҳтиёж сезилмаган, ҳатто 1960 йили нашр этилган «Ўзбек адабиёти» мажмуасининг тўртинчи жилди иккинчи китобида ҳам Махтумқули шеърлари асл шаклида берилган[49].

Махтумқули шеърларининг ўзбекча таржимаси биринчи марта таниқли адиб ва таржимашунос олим Жуманиёз Шарипов томонидан амалга оширилди. У таржима қилган шоирнинг уч юз ўн тўртта шеъри 1958 йили «Танланган асарлар» номи билан босилиб чиқди. Китобга атоқли шарқшунос Е. Э. Бертельс томонидан ёзилган сўзбоши ва профессор Г. О. Чориев қаламига мансуб «Махтумқули» номли ижодий портрет характеридаги каттагина мақола ҳам илова қилинган. Шоир шеърларига бениҳоят ташна ўзбек ўқувчилари талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олиб, бу таржималар 1960 ва 1963 йилларда бир оз қисқартирилган ҳолда катта ададларда қайта нашр этилди. «Махтумқули шеъриятидан» деб номланган шоир шеърларини ўз ичига олган тўплам эса 1976 йили 150 минг нусхада босилди ва тез орада тарқалиб кетди.

Мустақиллик йилларида Махтумқули шеърларининг янги таржималари пайдо бўлди. Истеъдодли шоир ва таржимон Музаффар Аҳмад улуғ туркман шоирининг етмишга яқин шеърини таржима қилиб, 1995 йили «Сайланма» номи билан нашр эттирди. Тошҳовузлик мактаб ўқитувчиси Олим Тўраев қардош халқ сўз санъаткорининг қирқ бешта янги шеърини ўзбекчалаштириб, «Ёр, жамолинг кўргали» номи остида эълон қилди[50]. Таниқли шоир ва моҳир мутаржим Мирзо Кенжабек эса буюк сўз санъаткорининг 170 та, асосан илгари ҳукмрон мафкура йўл қўймаган диний‑тасаввуфий мазмундаги шеърларини илк бор ўзбекчалаштириб, чоп қилдирди. Бу китоб ҳам «Сайланма» деб аталиб, ундан мутаржимнинг «Махтумқули – валий шоир» деган кириш мақоласи ҳам ўрин олган.

Бундан ташқари, турли нашрларда Жуманиёз Жабборов[51], Муҳаммад Али[52], Охунжон Сафаров, Носир Муҳаммад ва Абдунаби Ҳамро[53] каби шоирларнинг ҳам Махтумқули шеърларидан қилган таржималари эълон қилинди.

Биз Махтумқули шеърларининг Ж. Шарипов, Ж. Жабборов, М. Кенжабек ва М. Аҳмадлар томонидан ўзбек тилига ўгирилган энг яхши таржималарини саралаб, шу билан бирга, ўзимиз ҳам шоирнинг 45 та шеърини таржима қилиб, «Дунё ўтиб борадир» номи билан «Шарқ мумтоз шеърияти дурдоналари» рукнида эълон қилдик. Тўплам Ўзбекистондаги энг йирик ва нуфузли нашриёт – «Шарқ» нашриёт‑матбаа акциядорлик компанияси томонидан 2007 йили беш минг нусхада нашр этилди.

2008 йили Абдумўмин Жумаев ва Жуманазар Зулпиевлар шоир шеърларининг янги таржимасини амалга оширдилар[54].

Биз ўз таржималаримизни давом эттириб, Махтумқулининг 700 дан зиёд шеърини таржима қилдик. Улардан гулдаста сифатида 150 та шеърдан иборат «Устозингдан айрилма» тўпламини чоп эттирдик[55]. Шунингдек, мутафаккир шоирнинг одоб-ахлоқ йўналишидаги панд-насиҳатга йўғрилган шеър ва мисралари асосида илк марта унинг «Ҳикматлар» тўпламини нашр қилдирдик (2013). Бизнинг таржимамизда таваллудининг 290 йиллиги муносабати билан унинг 400 га яқин шеърларинии ўз ичига олган «Асарлар» тўплами ҳам босилиб чиқди (2013).

Махтумқули ҳаёти ва ижоди ўзбек олимларининг ҳам ҳамиша диққат марказида бўлиб келган. Жумладан, хоразмлик таниқли адабиётшунос олим Ҳамдам Абдуллаев «Махтумқули ва ўзбек адабиёти» мавзуидаги номзодлик диссертациясини 1968 йили Ашхободда – туркман олимлари ҳузурида муваффақиятли ҳимоя қилган.
У ўз тадқиқотида Махтумқули ва Хоразм адабий муҳити, шоир асарларининг Хоразм фольклорига таъсири ҳамда шеърларининг халқ бахшилари, халфалари ва ҳофизлари томонидан куйланиши масалаларини текширган.

Каримбой Қурамбоев бутун умр ўзбек‑туркман адабий алоқалари ва Махтумқули ижодини ўрганиб келади. Бу изланишларини умумлаштириб, у «Ўзбек‑туркман адабий алоқалари» (1978) номли салмоқли монографияси ҳамда «Махтумқули шеърияти Ўзбекистонда» (1984) деган рисоласини эълон қилди. Рисола буюк туркман шоирининг ҳаёти ва ижоди, адабий алоқа ва ўзаро таъсир, Махтумқули шеъриятининг халқчил асослари ва ўзбекча таржималари таҳлили масалаларига бағишланган. Яқинда бу заҳматкаш олим Махтумқули билан боғлиқ барча изланишлари натижаларини бир ерга жамлаб, «Махтумқули − илҳом чашмаси» номли салмоқли китобини ўзбек ўқувчилари эътиборига ҳавола этди[56].

Бундан ташқари, Воҳид Зоҳидов, Воҳид Абдуллаев, Натан Маллаев, Раҳмонқул Орзибеков, Қобил Тоҳиров, Раҳматулла Иноғомов, Баҳтиёр Назаров, Нажмиддин Комиловлар шоир ижодини ўзбек‑туркман адабий алоқалари нуқтаи назаридан ўрганган бўлсалар. Ғайбулла Саломов, Раҳматулла Баракаев, Машариф Сапаров ва М. Тайлақовалар шоир асарларининг ўзбекча таржималари юзасидан текширишлар олиб бордилар. Охунжон Собиров, Маматқул Жўраевлар Махтумқули ва ўзбек фольклори муносабатларини тадқиқ этган бўлсалар, Иброҳим Ҳаққул Махтумқули шеъриятининг мавзу кўлами ва образлар оламини таҳлил қилади, Аҳмад Яссавийнинг шоир ижодига таъсирининг айрим нуқталарини кўрсатиб ўтади[57]. Биз ҳам Махтумқули ҳаёти ва ижодининг Ўзбекистонда ўрганилиши ва шоир асарларининг ўзбекча таржималари бўйича бир қатор мақолалар эълон қилдик[58].

Географ олим Ҳамидулла Ҳасанов эса Махтумқули саёҳат қилган жойлар билан қизиқиб, унинг қаерларда бўлганини аниқлашга интилади. У шоир асарларида етмишдан ортиқ жой номлари учрашини санаб кўрсатади[59].

Мирзо Кенжабек Махтумқули ҳаёти ва ижодини Ислом ва тасаввуф нуқтаи назаридан ўрганиб, у забардаст сўз санъаткори ва қомусий аллома бўлибгина қолмай, ҳол ва ҳикмат аҳлидан бўлган ориф инсон, валий зотдир деган хулосани баён қилади[60] ва «Махтумқули ижоди Қуръони карим, Ҳадиси шарифларга, тасаввуф таълимоти, валийлар ҳикматига ҳамда Аллоҳ ўз ҳузуридан ато этган илми ладунийга асосланган»[61], деб ёзади.

Жуманиёз Шарипов, Асқад Мухтор, Содирхон Эркинов, Салоҳиддин Мамажонов, Суйима Ғаниева, Баҳодир Каримов кабиларнинг мақолалари асосан умумлаштирувчи характерга эга бўлиб, улар ўзбек ўқувчиларини улуғ туркман шоирининг ҳаёти ва ижоди, фаолияти, асарларининг асосий ғоялари билан таништиришга йўналтирилган. С.Шукруллаева Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида сақланаётган Махтумқули асарлари қўлёзмаларини тадқиқ этади.

Махтумқулига бағишлаб Шайхзода, Миртемир, Абдулла Орипов каби кўплаб шоирлар қатор шеърлар ёзишган, хоразмлик драматург Қурбонбой Матризоев тўрт парда, саккиз кўринишли «Махтумқули» мусиқали драмасини яратган. Шоирнинг мураккаб ҳаёт йўли ва ижодидан ҳикоя қилувчи бу драма 1967 йилдан буён Хоразм вилояти театрида қўйилиб келмоқда. «Бастакор Абдушариф Отажонов ўзбек ва туркман халқ куйларидан ижодий фойдаланган ҳолда асарларга оригинал куй басталаган»[62]. Драмадаги саккиз кўринишдан бештаси Махтумқулининг бевосита Хивадаги ҳаёти ва ижодига бағишланган. 2010 йили эса ёзувчининг «Махтумқули» романи ўқувчилар қўлига етиб борди.

Маълум бўладики, ўзбек бахши ва халфалари, ҳофиз ва бастакорлари, шоир ва олимлари, таржимон ва ноширлари Ўзбекистонда Махтумқули ҳаёти ва ижодини ўрганиш, асарларини таржима қилиш ва ўқувчиларга етказиш, панду ҳикмат билан суғорилган чуқур маъноли шеърларини куйга солиш ва куйлаш, халқ ичида кенг тарғиб ва ташвиқ қилиш борасида катта ишларни амалга оширдиларки, сира иккиланмай «Ўзбекистонда ҳам махтумқулишунослик мактаби вужудга келди»[63], деб айтиш мумкин.
Ушбу мажмуани ташкил этган шеърлар таржимаси Махтумқулининг Ашхободда туркман олимлари томонидан чоп қилинган икки жилдлик «Сайланган асарлар»и (1983) ва уч жилдлик шеърлар тўплами (1992-1994) асосида амалга оширилган бўлиб (уларда йўқ баъзи шеърлар бошқа нашрлардан ҳам олинган), шоир таваллудининг 290 йиллиги муносабати билан таниқли адабиётшунос А. Аширов томонидан тайёрланган икки жилдлик «Асарлар тўплами»га (2013) қиёсланиб, илмий-танқидий матн мақомидаги мазкур нашрдаги тузатиш ва ўзгаришлар асосида қайта кўриб чиқилди ҳамда ундаги бошқа китобларда учрамаган юздан ортиқ янги намуналар ҳисобига тўлдирилди. Ўйлаймизки, бу шеърлар мутолааси ўзбек ўқувчиларига Махтумқулининг мутафаккир ва мутасаввиф шоир сифатидаги ҳозиргача биз билмаган янги қирраларини кашф этиб, унинг ҳақиқий ижодий қиёфасини яхлит тасаввур этишга имкон яратади.

Эргаш ОЧИЛОВ📝
«Facebook»даги "Хоразм ва хоразмликлар" гуруҳининг ижтимоий тармоклардаги гуруҳ, саҳифа ва каналлари!

Facebook: https://www.facebook.com/groups/khorezmian
YouTube : https://www.youtube.com/channel/UCjaGuOWM69juMXAWqmucn3Q
Instagram : http://www.instagram.com/xorazm_va_xorazmliklar
Telegram : http://t.me/xorazm_va_xorazmliklar

📞 Маълумотлар, янгилик ва хабарлар, сурат ва видеолар юбориш ёки биз билан алокага чикиш учун :
👉@Xorazmvaxorazmliklar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хоразмНАВО

Вохамизнинг улмас кушиклари туркумидан, "Бобойжоним - Кампиржоним" кушиги, Бобойни уйнашларига эътибор беринг, хакикий хоразмча эркакча уйин, хозир нишатиб гетган уйинларимиз уни узингиз яхши биласиз!🤦‍♂

Мархамат тинглаб завк олинг ва ушбу видеони якинларингизга хам улашинг!☝️☺️


Каналимизга аъзо бўлиш учун хавола 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
#LAZGI

Xiva "Ichan qal'a" majmuasida Xorazmning qadimiy va afsonaviy "Lazgi" raqsi haqida film suratga olinmoqda. Film ijodkorlarining suratga olish jarayonlaridan lavhalarni e'tiboringizga havola etamiz!

travelkhorezm

Kanalimizga a'zo bo'lish uchun havola
👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
2021йил 10 август. Туркиянинг Уртахисор-Каппадокия шахрида XII-асрда Хивадан кучиб келган ва шу ерларда дехкончилик маданияти хамда туркий тилнинг ривожига хисса кушган 9 нафар ога иниларга багишлаб урнатилган ,,ХИВА ДАДА,,ёдгорлигининг тантанали очилиш маросимида Хоразм театри ижодий жамоаси ва туризм бошкармаси вакиллари иштирок эдилар.

ПС: Динара Ибрагимова

Каналимизга аъзо бўлиш учун хавола 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
Бу китоб хакида ким кандай маълумотларга эга?

Жавобингизни коментарияда колдиринг!☝️😊👇👇

Каналимизга аъзо бўлиш учун хавола 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
Зардўшт ва унинг таълимоти 📚
(Тарих қисқа сатрларда......)

“Авесто”да баён қилинган воқеалар асосан, “Арианам Вайжа” мамлакатида, яъни олимлар томонидан “Катта Хоразм” деб аталган давлатда рўй беради. Бу давлат Бақтрия, Марғиёна, Сўғдиёна, Хвайрезм (Хоразм)ни ўз ичига олган.
Эр.авв. IX-VIII асрларда Осиёнинг марказий қисмида шундай бир ёруғлик пайдо бўлдики, бу нарса инсоният тараққиётига ўзининг таъсирини сезиларли даражада кўрсата олди. Шарқий Эрон ва Марказий Осиёда истиқомат қилувчи қадимий қабилаларнинг ижтимоий тузуми ўзгараётган ва диний қарашлари ҳамда жамиятда рўй бераётган табақаланиш давом қилаётган бир пайтда Турон пасттекислигида Амударё бўйларида янги ғоя, янги фикрлар ва янги таълимот вужудга келди. Бу таълимот ўлкада шаклланган кўп худолик ва ошиқча сарф-харажатларга, атроф-муҳитни ифлосланишига ҳамда инсонлар ҳаётида муҳим ўрин тутган жонли ҳайвонларни қириб кўп-кўп қурбонликлар қилинишига қарши тура оладиган таълимот эди. Бу таълимотга амал қилган инсон (Эзгу фикр, Эзгу калом (сўз), Эзгу амал) бутун ҳаёти давомида ана шу учликни қалбига жо қилиши жоиз ҳисобланган. Ушбу таълимотни асосчиси Зардўшт бўлиб, у ўз таълимотини жамиятда яшовчи ҳар қандай синф вакиллари орасида қўрқмасдан тарқатиб ўзини ҳақлигини исботлай олган. Берунийнинг гувоҳлик беришича, Зардўшт македониялик Александрнинг Марказий Осиёга келишидан 258 йил илгари дунёга келган. Лекин кейинги изланишлар, айниқса гатларни (Авестодаги шеърий матнлар) анализи, улардаги ўша давр табиий шароитлари ва воқеаларини тасвирланишидан келиб чиқиб, олимлар Зардўштни эр.авв.VIII асрнинг охирида дунёга келганини ва VII асрнинг охирги чорагида дунёдан ўтганлигини тасдиқлашади. Унинг асосий номи Заратуштра бўлиб “Сариқ туя соҳиби”, “Заррин ёруғлик эгаси” деган маъноларни англатади. У Қуйи Амударё ҳавзасида яшовчи машҳур Спитама уруғидан бўлиб (тўғрироғи Сипийтмон- “Авесто”да сипийтома. Пайғамбар Зардўшт оиласи шу ном билан юритилган. Сипийтмон пайғамбар Зардўштни тўққизинчи бобосининг номи бўлиб, паҳлавий тилида “оқлик” маъносини англатади, баъзи авестошунос олимларнинг фикрича “Сипийтмон” пайғамбарнинг болаликдаги исми, Зардўшт исми эса пайғамбарликка эришгандан кейин берилган дейишади) у уруғ орийлар уруғи иттифоқига кирган. Унинг отасини номи Пуришасп бўлиб, уруғ кохинлардидан бўлган. Онаси исми Дугова бўлиб, у ҳам Спитама уруғидан бўлган Фарохоманинг қизи бўлган. Зардўштни ёшлигидан отаси чўпон Барзин-курушга шогирд қилиб беради. У 15 ёшигача ҳар ҳил худоларга сиғинувчи орийлар уруғида кенг тарқалган яштларни ёдлаб олади. У 23 ёшига етганида уруғ-қабилалар орасидаги келишмовчиликларнинг асосий сабаби уларнинг ҳар ҳил худоларга сиғинишлиги эканлиги ва халқнинг аҳволи оғирлиги эса уларнинг ҳар ҳил худоларга кўплаб қурбонликлар қилишлиги ва ҳатто қурбониликка одамларни ҳам ишлатилишлиги эканлигида деб билади. Шундан кейин у фақат битта худога, яъни Аҳура – Маздага (Аҳура – “бутун оламларнинг эгаси”, “кучли”, Мазда – “ақл-идрок”, “донишмандлик”) сиғинишни ва унинг кўрсатмалари бўлган Авестога амал қилишни тарғиб қила бошлайди. Лекин уни бу даъватларини қабиладошлари совуқлик билан кутиб олишади. Асрлар давомида кўп худоликка ўрганиб қолган кабиладошларига унинг даъватлари ёмон таъсир қилади ва уни ватанидан бадарға қилишади. У ўн йиллаб чўлу-саҳрода, тоғу-тошларда, шаҳару-қишлоқларда юришга ва бу даврда у ерларда ўз таълимотини ёйишга бағишлайди. Кейинчалик ватанига қайтиб келади ва ўз қабиладошига уйланади. Ундан уч ўғил ва уч қиз туғилади. Айрим манбаларда ёзилишича, Зардуштни хотини Кави қабиласини вазири Гуштаспни қизи бўлган. Ҳозирги вақтда унинг ғояларини мужассамлантирган илмий бадий асар “Авесто” деб номланиб, у асос солган таълимот ва ғояни ўзида мужассамлантирган дин зардуштийлик дини дейилади. Зардўштийлик дини дуализмга асосланган, яъни олам икки асоснинг икки ибтидонинг, ёруғлик ва қоронғулик, яхшилик ва ёмонликнинг тўхтовсиз курашидан иборат деб уқтиради.
“Авесто”да баён қилинган воқеалар асосан, “Арианам Вайжа” мамлакатида, яъни олимлар томонидан “Катта Хоразм” деб аталган давлатда рўй беради. Бу давлат Бақтрия, Марғиёна, Сўғдиёна, Хвайрезм (Хоразм)ни ўз ичига олган. Бу давлат ўша вақтда ҳарбий демократия тамойиллари асосида вужудга келган. “Авесто”да подшоҳлар, олий табақа вакиллари, руҳонийларга ва диний урф-одатларга ҳам катта ўрин ажратилган. Унда қадимий кишиларнинг дунёқараши эзгу ниятлари алоҳида ўрин эгаллаган. “Авесто”да табиат, уни ёвуз кучлар (девлар)дан муҳофаза қилиш ҳақида ҳам қимматли фикрлар айтилган.Ўз қавмларидан рўшнолик кўрмаган уларнинг таъқибига, қувғунига дучор бўлган Зардўшт Фирдавсий ва Берунийларнинг тасвирича, ўз динини Эрон шоҳи Виштаспга асослаб кўрсатиб, унинг эътирофини қозонади. “Шаҳристонҳои Эрон” китобида Виштасп фармонига кўра, Зардўшт 1200 бобдан иборат панднома “Авесто”ни олтин тахтачаларга ёзиб, шоҳнинг оташкадасига топширган деб ёзадилар. Шундан кейин шоҳ пайғамбарнинг тарафдори сифатида янги диннинг ашаддий тарғиботчисига айланади. Бу орада Амунинг икки соҳилидаги юртларнинг ҳокими Аржасп акаси Виштаспни аждодлар эътиқодидан қайтганликда айблаб, унга қарши лашкар тортади, икки ўртада уруш бошланиб, урушда Аржасп ўлдирилади. Натижада Эрону Туронда маздапараслик - зардўштийлик дини тўла жорий қилинади. Зардўштнинг хоҳиши ва Виштаспнинг фармонига кўра, барча шаҳарларда оташкадалар-ибодатхоналар қурилади. Авестода баён қилинишича, Олам икки асоснинг ибтидонинг, яъни ёруғлик ва қоронғулик, яхшилик ва ёмонликнинг тўхтовсиз курашидан иборат. Бунда ёзилишича, Эзгулик худоси Ахурамазда билан ёвузлик худоси Аҳриман (Авестода “Ангар Майню” паҳлавий тилида “Аҳриман” –маъноси “Жанг ва душманлик олами”, янги Авестода душман девлар сардори, Аҳура Мазданинг муросасиз душмани. Аҳура Мазда Аҳриман тўғрисида сўз юритаркан “бутун борлиғи ажал билан йўғрилган”, деб тарифлайди) ўртасидаги кураш абадийдир, ниҳоят, кураш натижада яхшилик ғалаба қилиши керак. Зардўшт ҳаммани ёвузлик, қоронғуликка қарши кескин курашга чорлайди. Унинг фикрича, инсонлар доимо яхшилик қилиши керак. Мабодо, одам ёмонлик, мудҳишлик йўлига кирса, у бари бир улуғ худо Ахурамазда олдида қилмиши учун жавоб бериши керак дейди.

Шу даврдаги мавжуд диний ақидаларга қараганда, Зардўшт ғоялари янги ғоялар бўлиб, улар Зардўштга гўё эзгулик худоси Аҳурамазда томонидан инъом этилган. Ана шу ғояларга таянган ҳолда, шу даврда Зардўшт Аҳурамазданинг севимли ўғли сифатида, оламни ёмонликдан ҳимоя қилиши керак бўлган. Зардўштийлар қуёш, олов, ер, сув ва ҳаво каби табиат мўъжизаларини улуғлаб, уларга сиғиниб келганлар. Бу динга сиғинадиган кишилар учун олов, ер, сув ва ҳаво муқаддас ҳисобланган, уларни ифлослантириш катта гуноҳ саналган, ҳатто мурдаларни ерга кўмиш ҳам ман қилинган. Мурдаларни усти очиқ баланд жойга қўйишган. Мурданинг гўштини қушлар, ёввойи ҳайвонлар еб кетганлар, кейин мурданинг қариндош-уруғлари келиб, гўштдан тозаланган суякларни йиғиб, остадон (ассуарий) деб аталган махсус сопол идишларга жойлаб, абадий сақлаш мақсадида оташгоҳларда қолдириб кетганлар. Ҳозирги вақтда Марказий Осиёда жуда кўплаб қадимги тепаликлар бағридан ассуарийлар топилмоқда, улар асосан эр.авв. V-IV асрларга мансуб бўлиб, кўпинча Хоразмнинг Кўзалиқир, Қалъалиқир, Жонбосқалъа, Тупроққалъа ёдгорликлдаридан топилган. Зардўшт 77 ёшида Балх шаҳридаги ибодатхонада ибодат пайтида кўпхудолик тарафдори Братарвахш томонидан пичоқлаб ўлдирилади. Аммо унинг таълимоти ва у асос солган дин Ажам (араб бўлмаган) ўлкаларда ислом мажбуран қабул қилдирилгунча муқаддас эътиқод сифатида эъзозланиб келинган. Ушбу динни асоси бўлмиш муқаддас китоб Авестони икки нусхаси македониялик Александрнинг юриши даврида йўқ қилинади. Сосонийлар даврининг охирларида араблар Эронни босиб олиб эски динни ва муқаддас китобларни ўтда ёқишади. Ўз этиқодларига содиқ баъзи бир қавмлар Авестони каттагина қисмини олиб Ҳиндистонга қочишади. Улар катта қийинчиликлар билан Ҳиндистонни Бомбей шаҳри атрофидаги қишлоқлардан бирига етиб боришади ва у ерда қолиб кетишади.
Ҳозирги кунда ҳам Бомбей атрофида 250 000 нафар порслар яшашади ва Авестони нусхаси уларда сақланади. Бундан хабари бўлган франциялик олим Анкетил Дюперрон 1755 йилда Ҳиндистонга бориб, ушбу қабилада яшайди ҳамда уларни ишончига кириб билдирмасдан Авестони нусхасини олишга ва уни Европага 1761 йилда келтиришга эришади. 1771 йилда “Зенд Авестони тахминий таржималари” номи остида уч қисмдан иборат китобни нашрдан чиқаради ва Авестони Европага таништирди. Авесто қадимда кўпчилик халқларга таниш бўлган, жумладан юнонлар, яҳудийлар, римликлар, сурияликлар ва бошқа халқлар ҳам уни таълимотидан баҳраманд бўлишган. Бунинг натижасида улар Авестонинг қимматли ғояларини ўзларини таълимотларини ишлаб чиқишда фойдаланишган.

Авесто 1825 йилда инглиз тилида, 1873 йилда немис тилида, 1901 йилда рус тилида нашр қилинган.

Китобнинг энг нодир нусхалари ҳозирги кунда Париж ва Данияда Копенгаген Миллий кутубхоналарида сақланмокда. Асарнинг ўзбекча янги нашри 2001 йилда “Авесто” яратилганининг 2700 йиллик юбилейи муносабати билан тайёрланди.

Шуни айтиш жоизки, 1999 йил ноябр ойида халқаро Юнеско ташкилоти ўзининг Парижда бўлиб ўтган 30 – сессиясида “Авесто”нинг 2700 йиллигини кенг нишонлаш ҳақида қарор қабул қилди. Юбилей тантаналари 2001 йилда Авесто ватани Ўзбекистонда, айнан Хоразмда кенг нишонланди ва Урганч шаҳрида Авесто ёдгорлик мажмуаси барпо этилди.

Кўпчилик тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, якка худоликнинг кўпчилик ғоялари ва тушунчалари, жумладан жаннат ва дўзах, аросат қиёмат куни, фаришталар, иблис, жинлар ва шу каби тушунчалар олдин Авестода учраган бўлса, кейинчалик бу тушунчалар бошқа динларга жумладан, иудаизм, христианлик ва ислом динларига ҳам кириб борган.

Қадимги бобокалонларимиз кўзига тўтиё қилган “Авесто” муқаддас китоби фақат диний қўшиқ, ҳикоят ва ривоятлардан иборат бўлибгина қолмасдан, балки табиий фанлар, хусусан, табобат, таълим – тарбия масалаларини ҳам ўз ичига оладиган илмий манбадир. Зардўштийлик динининг муқаддас байрамларидан бири Наврўздир. Наврўз Марказий Осиё ва форсий халқларнинг янги йилни нишонлашга бағишланган катта байрамидир. Баҳорда яъни 21 март куни коинотдаги барча тирик жон, инсоният, ўсимлик ва ҳайвонат дунёси қайта жонланади. Инсоният табиятнинг олий маҳсули сифатида бу байрамни зўр шодиёна билан нишонлаган ва ҳозирда ҳам нишонлаб келинмоқда. Мамлакатимизда Наврўз – баҳор байрами, янги кун, табиатни уйғониш байрами сифатида кенг нишонлади. Зардўштийлик динининг афзал томонларидан бири шу эдики, ушбу динда ҳукмдорлар салтанатини мустаҳкамловчи расмий ақидалар билан бирга, инсонни ўз ҳаётининг, ўз тақдирининг яратувчиси сифатида улуғловчи инсонпарварлик ғоялари ҳам қарор топгандир.

© Д.Бобожонов, М.Абдурасулов “Абадият фарзандлари” 2009.
© Хоразм Маъмун академияси нашриёти, 2009.

Каналимизга аъзо бўлиш учун хавола 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
Хурматли Хоразмликлар!!! ☝️☺️ Жонимни ужи, Юракимни еги, жонимни дармони, каби гапларга кандай изох берасиз?🙏😘😍

Жавобингизни коментарияда колдииринг👇👇