"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
1.54K subscribers
4.45K photos
848 videos
40 files
2.42K links
⭕️ Facebook: https://www.facebook.com/groups/khorezmian
⭕️ YouTube : https://youtube.com/channel/UC931hskiyMGUwdVSd9_Yiuw
⭕️ Instagram : http://www.instagram.com/xorazm_va_xorazmliklar

⭕️ Реклама ва ҳамкорлик учун : @Xorazmiyreklama_bot
Download Telegram
Хоразм ёшлари Чарджоу-Кунграт темир йул курилишида. 1950 йиллар.☝️😊

ПС: Мая Хабибулина, Диёр Озодов📽

Хоразм тарихи, урф-одатлари, анъаналарини акс эттирувчи фото, видео материаллар булса биз билан бахам куринг!🙏🙏🙏

Биз билан алока 👇👇👇
@xorazmvaxorazmliklar

Каналимизга аъзо булиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
​​“Кўхна Хивада - Ёшлар сайли”

Наврўз умумхалқ байрами арафасида жорий йилнинг 18 март куни қадимий Хива шаҳрида “Кўхна Хивада - Ёшлар сайли” республика тадбири бўлиб ўтди.
Тадбир доирасида ёшлар “Ичон қалъа” давлат музей қўриқхонаси ҳамда Нуруллабой туристик мажмуасини саёҳат қилиш билан бирга “Миллий халқ ўйинлари” ва спорт мусобақаларини шунингдек, “Кўкракда варрак баҳордан дарак” шиори остида варраклар сайли тамошаларини қизиқиб тамоша қилдилар.
Бундан ташқари, “Ичон қалъа” давлат музей қўриқхонасида ёшлар учун “Хоразм нон”лари ва “Наврўз ризқ-рўз байрами” шиори остида миллий таомлар акцияси ҳамда “Ёшлар сумалак базми” байромона концерт дастурлари намойиш этилди.
Вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан мазкур фестиваль давомида жамоат тартибини ва хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда тадбирда иштирок этаётган ёшларга хавфсиз туризмни таъминлаш хизматининг фаолияти, улар томонидан хизматда қўлланилаётган техника воситалари яқиндан таништирилди.
Тадбир давомида Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан иштирокчиларга карантин талаблари ва уларга амал қилиш юзасидан тушунтиришлар бериб борилди ҳамда ходимлар томонидан карантин талабларини бузиш ҳолатларига йўл қўйилишини олидини олиш мақсадида назорат ишлари олиб борилди.

Вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш
бошқармаси

Каналимизга аъзо бўлиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
Европа чемпионлар лигасида чорак финал жуфтликлари маълум бўлди:

Манчестер Сити - Боруссия (Дортмунд)

Порту - Челси

Бавария - ПСЖ

Реал - Ливерпуль

Чорак финалнинг илк ўйинлари 6-7 апрель, жавоб ўйинлари эса 13-14 апрель саналарида бўлиб ўтади.

Сизнингча, қайси жуфтликнинг ўйини бошқаларидан қизиқроқ бўлади?
Хазарасп каласидаги архелогик казишмалар жараёни 1930 йил.☝️😊

ПС: Мая Хабибулина, Диёр Озодов📽

Хоразм тарихи, урф-одатлари, анъаналарини акс эттирувчи фото, видео материаллар булса биз билан бахам куринг!🙏🙏🙏

Биз билан алока 👇👇👇
@xorazmvaxorazmliklar

Каналимизга аъзо булиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
Эртадан ўзбекистонликлар учун кетма-кет 3 кунлик дам олиш кунлари бошланади:

20 март – шанба (барча ходимлар учун дам олиш куни);
21 март – якшанба (Наврўз байрами);
22 март – душанба (барча ходимлар учун дам олиш куни - 27 март (шанба)даги дам олиш куни кўчирилган).

Наврузи олам муборак!🥳
Оддий тош, минг ишлов бер, гавҳар ҳам, дур ҳам бўлмас,
Мурч ва занжабилда бирон ширин таъм бўлмас.
Пурёрвали кўп ўйлаб, айтмоқда сенга сўзин:
Пасткаш-у ва номардлар ҳеч қачон одам бўлмас.

Паҳлавон МАҲМУД.

Каналимизга аъзо бўлиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
МАХТУМКУЛИ.

НАМАСАН.

Асли сени курмаганман, дилдорим!
Кумримисан, булбулмисан, намасан?
Гамгин дилни хаёлингда алдарман,
Бог ичинда гул-гулмисан, намасан?

Карокчими, ё сайидми, хужами?
Ё сокийми, ё шаробми, ё жомми?
Ё йилмисан, ё кундузми, кечами?
Ё оймисан, ё кунмисан, намасан?

Ё мушкмисан, ёки чамбил, ё анбар,
Айтолмайман, ё чархмисан, ё чамбар?
Дарёмисан, ё мавжмисан, ё сафсар, Гирдобмисан, тулкинмисан, намасан?

Олтинмисан, кумушмисан, зармисан?
Ё аршмисан, Курсимисан, ермисан?
Ё ёкутми, маржонмисан, дурмисан?
Ё чирогми, ё зиёсан, намасан?

МАХТУМКУЛИ, кеч номусу орингдан,
Колингни торт бу вафосиз корингдан,
Жахон тула сен гофилсан ёрингдан,
Ё мастмисан, ё шайдосан, намасан?
Kelsa gar navro'zi olam (www.Marvarid.net)
Orolmirzo Safarov
Оролмирзо Сафаров-Келса гар наврузи олам!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2015 йил ўтказилган Наврўз сайли Биринчи президентимиз Ислом Каримов ва халқимиз лазгига рақсга тушишмоқда (Архив)

Байрам муборак азиз хоразмликлар!

Каналимизга аъзо бўлиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
Шуни ким билади?

Жавобингизни коментарияда колдиринг☝️😊
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилояти Урганч шаҳар ИИБ ижтимоий тармоқларда яримяланғоч ҳолда сумалак пишираётган аёл-қизлар тасвирланган видеога оид ҳолатни ўрганишни бошлади.☝️😡

Каналимизга аъзо бўлиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
​​БОҒОЛОННИНГ БОҒЛАРИ ҚАНИ???

Хоразмнинг Янгибозор тумани Боғолон қишлоғидан ўтувчи катта йўлнинг икки четида яқин йилларда асрга тенгдош гужумлар, осмонўпар тераклар, серсоя қоратол-у, мажнунтоллар, ўрик ва олча дарахтлари қад ростлаган эди. Юртимизга Қорақалпоғистон орқали кириб келган туристлар, россиялик, қозоғистонлик, туркманистонлик фуқаролар, қорақалпоқ биродарлар мана шу қишлоқдан ўтаётганида бир зум тўхтаб серсоя гужум остидаги супаларда дам олишарди. Чойхонадаги балиқ ва шу қишлоққа хос бўлган сомсалардан тановул қилиб, Боғолоннинг мевасидан тотиб, уйларига ҳам олиб кетишарди.
Раҳматлик шоиримиз Омон Матжон ташкил қилган “Ёшлик боғи”нинг дарвозаси дарахтлар остида кўринмасди ҳам.
Эндичи? Суратларга бир боқинг! Қани ўша асрий гужумлар? Қани ўша осмонўпар тераклар? Қани ўша соясининг ўзи шифо эканлигига Ибн Сино тан берган қоратоллар? Қани ўша сермева дарахтлар? Қани ўша сояда ўтириб “деҳқончилик”, дея йўловчи меҳмонларга мевалар улашадиган, ортидан дуо қилиб қоладиган момолар?
Бу ҳолни кўриб Омон Матжон гўрида тик турмаганмикин?! Азим дарахтлар қўпорилиб ўрнига экилган бу арчалар остида турист тугул ит ҳам, мушук ҳам дам олмайди-ку! Фаросат ҳам, манқуртлик ҳам шунчалик бўладими?

Мирзабек ЖАПАҚОВ,
ҳуқуқшунос журналист.

#фейзбукдаги_гурухимиздан_олинди☝️😊
​​Уйқум қочди.

1.Қашқадарёда синф хонасида хожат чиқарган боланинг отасига чора кўрилибди. Отаси вилоят прокуратурасида масъул лавозимдаги шахс экан. Шу одам боласини тарбия қилолмаган ҚОНУНни ҳимоя қиладими?!!!
Лекин расмий ахборотда боланинг отасининг исми шарифи, лавозими кўрсатилмаган!
Бир камбағал қишда совқотиб саксовул кесганини катта материал, видеолавҳа қилиб тв, интернетда сазойи қилган милиция, прокуратуранинг матбуот хизмати нега энди жим!!! Қонун халқ учун, амалдорнинг боласи шунақа маърифат даргоҳига сийиб чичиб (узр) юраверсинаканда?!!!

2. Хоразм вилояти Шовот тумани Буйрачи қишлоғида болалар боғчасининг очилиш маросимига КАТТАЛАР телпак, пальтоларда келиб, болажонлар совуқда дилдираб улар учун ўйинга тушишяпти!!! Ғирт ахмоқлик ва ўта кетган фаросатсизлик, қолаверса бешафқатлик! Қани мени ва бошқаларнинг тўлаган солиқлари ҳисобига ойлик оладиган милиция?! Карантин қоидалари бузиляптику, бешафқат томошабин бўлган фаросатсизларни ҳаммасини бир автобусга тиқиб, обормайсанми ровдга. Босмайсанми жаримани?! Суратдаги болаларнинг совуқдан дилдираб, кайфиятсиз зўрға турганига қаранг. Ўзингни боланг ёки набирангни шунақа томоша қилармидинг?!
Ёшуллилар, уят сизларга!!!

Расмлар Troll.uz саҳифасидан олинди.

ПС: Бахриддин Асрор
Хаёт билан курашаётган жажжи #Сулаймоннинг бугун операцияси булди,🤲 Онаси ва Сулаймоннинг ахволи яхши, купчиликнинг дуоси, кумаги билан операция муваффакиятли утди!☝️🙏👏

Яна 10 кунларга алохида палатага олинади ва 2 ой мобайнида Хиндистонда докторлар назоратида булади!🙏☺️

Эслатиб утамиз 1 ярим ёшли Сулаймон Шовот туманидан, жигар ётишмовчилиги билан тугилган, Хиндистонда операцияги килиш учун яхшилар кумагида киска фурсатларда 300млн сум хайрия пуллари йигилган ва яна йигилиб турибди!

Каналимизга аъзо бўлиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Устоз санъаткор Ортик Отажоновнинг энг охирги бор айтган кушиги. Буюк хофизнинг жойлари жаннатда булсин! 😢🙏

ogabeksobirov профилидан олинди!
Бошка хеч каерда учрамайдиган, мазаси тилни ёрадиган Хоразм гурваки ☝️😊😊

Франциядан юборилган суръат!

Бизни "Instagram"сахифамизга аъзо булинг!👇👇👇👇👇👇
https://www.instagram.com/p/Bxs2pIyoUDQ/?igshid=47xkq69yt76u
​​Бугун Узбекистон Халк артисти Гулора Рахимовани таваллуд аййёмлари билан муборакбод киламиз. Гулора опага соглик, ижодий бардавомлик тилаймиз 🌹🌹🌹

Хонанда ва актриса Гулора опа Рахимова 1948 йил 25 март куни Хоразм вилоятининг Богот туманида тугилган. Урганч педагогика институтини 1970 йилда тугаткан. 1973 йилдан Огохий номидаги мусикали драма театрида ишлайди.
Гулора опа бекиёс, узига хос жарангдор овози билан аввал яккахон хонанда, кейинрок спектаклларда бир канча образлар яратиб таникли актриса сифатида элга танилган.
Гулора Рахимова куп йиллик ижодий фаолияти давомида театрда юзлаб ролларни ижро этди. Жумладан;
"Беруний" асарида-Гулсанам;
"Нурхон" асарида -Нурхон;
"Ибн Сино" спектаклида-Саидабегим;
"Лайли ва Мажнун" спектаклида Лайли;
"Майсаранинг иши"мусикали комедияда Майсара;
"Ошик Гариб ва Шохсанам" спектаклида Шохсанам;
"Томарис" спектаклида Томарис образларини яратган.
Хонанда сифатида "Феруз", "Самарканд ушшоги", "Фарёд", "Гулузорим", "Дугох", каби мумтоз хамда "Узбекистон", "Ватан" каби замонавий кушиклар, лапарларнинг мохир ижрочиси.
1992 йилда Гулора Рахимова Узбекистон Халк артисти унвонига сазовор булган.☝️😍
“ZO‘R” (“KLASS”) LOYIHASI DOIRASIDA ROSSIYALIK O‘QITUVChI BOG'OT TUMANIGA YETIB KELDI.
Bugun 22 mart kuni Xorazm viloyatiga O‘zbekiston Respublikasi maktablarida rus tili fanini va umumta’lim fanlarini rus tilida o‘qitishning sifatini oshirishga qaratilgan “ZO‘R” (“KLASS”) loyihasi doirasida 2021 yilda biriktirilgan tumandagi 15-son maktabga rossiyalik o‘qituvchi Vinnikova Svetlana Yevgenyevna tashrif buyurdi.