"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
1.59K subscribers
4.47K photos
896 videos
40 files
2.46K links
Download Telegram
Хивадаги биринчи электродвижок ☝️💂
Худайберган Деванов олган суръат!

ПС: Мая Хабибулина, Диёр Озодов📽

Хоразм тарихи, урф-одатлари, анъаналарини акс эттирувчи фото, видео материаллар булса биз билан бахам куринг!🙏🙏🙏

Биз билан алока 👇👇👇
@xorazmvaxorazmliklar

Каналимизга аъзо булиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
#Таъзия🙏😢

Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси 9А-уй манзилида жойлашган, Хоразм балиги, Хоразм таомлари билан машхур "Шовотланлия -1" кафесида бугун тонгда ёнғин содир бўлган.

Ёнғин оқибатида жабрланганлар мавжудлиги аникланди.

" Хоразм ва хоразмликлар" жамоамиз номидан жабрланганларнинг оила аъзоларига чукур таъзиямизни билдирамиз.🙏🤲
Чилонзордаги кафеда юз берган ёнғин оқибатида 5 киши ҳалок бўлган. ИИББ кафега ўт қўйилганини билдирди

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, Чилонзор туманида ички ишлар вазири ўринбосари полковник Яҳёжон Абдулҳақов, Тошкент шаҳар прокурори Улуғбек Қосимов ва унинг ўринбосари Икром Наримов ҳамда бошқа мутасаддилар иштирокида «Шовотландия» кафесига ўт қўйиш билан боғлиқ жиноятнинг муҳокамаси бўлиб ўтди.

ИИББ томонидан эълон қилинган хабарда айтилишича, кафедаги ёнғин шу ерда ишлаган ва яшаган 5 кишининг ҳаётига зомин бўлган.
Бутун Хоразм вилояти буйлаб Сулаймонга хайрия пуллари йигилмокда!☝️🤲

Сиз хам хайрияга уз хиссангизни кушинг!🙏🤲


Сулаймон 1,5 ёш
Диагноз: Жигар циррози
Хиндистонда алмаштирилиш
Операция 300 млн.сўм
Йиғилди 193 млн

UZCARD 8600060968667627
ORAZMETOVA MAMURA

Боғланган №СУЛАЙМОННИ ОТАСИ +998995027973

+79047819715 Дилфуза
Сбербанк 4276420021397970


https://youtu.be/MfUEfj9IYD0
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилояти Урганч шаҳар марказий буюм бозор ёнидаги цех ёниб кетди.
Бош прокуратура “Шовотландия” кафесидаги ёнғинда ҳалок бўлган 5 киши ҳақида маълумот берди

Кеча, 27 февраль куни Тошкентнинг Чилонзор туманида жойлашган “Шовотландия” кафеси қасддан ёқиб юборилди. Ҳодиса натижасида 5 киши ҳалок бўлди.

Бош прокуратура маълумотига кўра, кафедаги ёнғинда 1998 йилда туғилган Ж.Ж. (ўғил бола), 1998 йилда туғилган Х.Х. (ўғил бола), 1961 йилда туғилган Б.А. (аёл киши), 1999 йилда туғилган М.Б. (қиз бола) ва 1996 йилда туғилган Ш.А. (қиз бола) ҳалок бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари маҳкаманинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.

@koronavirusinfouz
#махтумкули

Муҳтож айлама

Қодир Жаббор, сендан тилагим кўпдир,
Сен мени номардга муҳтож айлама.
Хазинангдан бергил, менинг ризқимни,
Бандангни бандангга муҳтож айлама.

Адаштирма, тўғри йўлим эгрига,
Эгрини тенглама, ҳаргиз тўғрига,
Киши моли насиб этмас ўғрига,
Ҳалолни ҳаромга муҳтож айлама.

Номард кўпригидан ўлсам, ўтмасман,
Карвон бўлсам, ҳалол ишдан қайтмасман,
Қўлидан бир коса шароб ичмасман,
Ўнг қўлни чап қўлга муҳтож айлама.

Яхши ният, сендан тилагим кўпдир,
Аччиқ сўзлар тилдан чиққан бир ўқдир,
Туққаннинг туққанга баҳоси йўқдир,
Оғани, инига муҳтож айлама.

Махтумқули, Ҳақдан тила, борини,
Тилар бўлсанг, тила, ўз имонингни,
Обод айла, икки кўзим нурини,
Ўнг кўзим чап кўзга муҳтож айлама.
Диккат кетадиганлар булса ссилкани устига босиб, богланишларингиз мумкин!👇👇
https://www.facebook.com/groups/khorezmian/permalink/3800763570001527/
Ассалому алейкум. Илтимос Воянган бобо қалъаси ва Саййидлар ҳақида нималар биласиз. Иложи бўлса шу ерда яшовчилар борми?
ТОХИР САИДОВ

Узбекистонда хизмат курсатган артист, Узбек Миллий академик драма театри актери Тохир Саидов 28 сентябрь 1965 йилда Хоразм вилоятида тугилган. Ёшлигидан актер булишни орзу килган. Тошкент шахридаги Театр ва рассомчилик институтини тугатган.
Тохир Саидов карьераси 1991 йилда Узбек Миллий академик драма театрида бошланган, ва бу театрда актер олтмишдан ортик спектаклларда образлар яратган.
Тохир Саидов "Кунгил кучалари", "Шайтанат ", "Сардор", " Сугдиёна", "Чавандоз" сериалларида роль ижро килган, ва ундан ташкари ун саккиздан ортик фильмларда образлар яратган.
Тохир Саидов 2005 йилда санъат сохасидаги хизматлари учун "Узбекистонда хизмат курсатган артист" унвонига сазовор булган.
Тохир Саидов оилали, битта угил ва иккита киз фарзандни севимли отаси.
#Хоразм_ошхонаси

Индюк шўрвага барак(чучвара)

Тайёрланиши:

Индюкни суякли қисмларини бўлаклаб, 5 соат қайнатдим.

Оддий тузли сувга бир тухум чақиб хамир тайёрлаб, қиймага пиёз, туз, мурч қўшиб тузини ростлаб, чучвара тугдим.
Қайнатилган тузли сувда чучвараларни пишириб олиб, устидан шўрва солиб, дастурхонга тортдим.☝️😘😍
ГУРЛАН ГУЖУМЛАРИ😢

Айни ўсган чоғим белимдан чопди,
Соямда дам олган жоҳил кимсалар.
Чинорни Гурланда гужум дейдилар,
Соя бермоқ учун ўсавераман!!!😢

Мирзабек Жапақов,
ҳуқуқшунос журналист.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ikki yil O'zbekistonda, ikki yil Koreyada! Bunday o'qish imkoniyatini Toshkentdagi "Yeoju" universiteti taqdim etadi

➡️ Shu yilning 4-mart (Payshanba) kuni soat 11:00 da Xorazm viloyati Urganch shahrida "Hub darital" coworking binosida Toshkentning "Yeoju" texnika instituti vakillari tomonidan BEPUL seminar-trening o'tkaziladi.

🔎 Seminar haqida batafsil ma'lumot: https://bit.ly/2NXKffU

☎️ Qo'shimcha ma'lumot uchun tel: +998974220920

@data_learning_centre
🔜 ЯҚИН СОАТЛАРДА...

ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО👉 @SulaymongaYordam « 👈 гурухида кутинг.....
Сулаймон бугун Тошкент тамон йул олди, Тошкентда курикдан утиб, жигар алмаштириш учун Хиндистонга учади, унга онаси донор булади!🙏🤲😢
Бугун 3 март куни Узбекистон, Туркманистон ва Каракалпокистон халк артисти Бобомурод Хамдамов 81 ёшни карши олдилар. Севимли хофизимизга соглик, осойишталик тилаймиз.☝️😍👏
"Бугун Почта орқали Покистондан кутилмаган, бебаҳо совға келди. Бу 1221 йил буюк саркарда Жалолиддин Мангуберди ва Чингизхон тўқнашган Синд дарёси бўйидаги жанг майдонидаги дарахт новдаси. Доктор Wasim Sajjadнинг бу кутилмаган совғасидан бошим осмонга етди", деб пост қолдирди "Жалолиддин Мангуберди" фонди раҳбари Бекзод Абдиримов
Бугун, 3 март куни Туркия пойтахти Анқарада аллома Муҳаммад ал-Хоразмий шарафига ўрнатилган ёдгорликнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ёдгорликнинг ўрнатилиши “Хива – туркий дунёнинг маданият пойтахти” халқаро дастури доирасида амалга оширилган.
Хабарга кўра, очилиш маросимида Туркияга амалий ташриф билан келган Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрмонов ҳам иштирок этган.
Мазкур ҳайкал Анқара шаҳрининг Кечиўрен туманидаги машҳур боғлардан бири – “Жўка водийси” (“Ihlamur Vadisi”) ҳудудида ўрнатилган.
Ёдгорликнинг расмий очилиш маросимидан сўнг, ўзбек миллий кийимлари кўргазмаси ва “Мендирман Жалолиддин” фильмининг намойиши бўлиб ўтган.
Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий алгебра асосчиси. Буюк математикнинг арифметикага оид ҳинд рақамларига асосланган рисоласи ҳисоблашнинг ўнлик тизимига ва ушбу тизимдаги амалларнинг халқаро миқёсда тарқалишига олиб келди.

ПС: Хивадаги Ал-Хоразмий ҳайкали гурухимиз суриштиргандан сўнг Шовот туманига кўчирилди!
Хива - эртаклар шахри! Болажонлар у ерда узларини «Минг бир кеча» эртагига тушиб колгандай хис киладилар! 😍

Каналимизга аъзо бўлиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
​​ПАРВОН ЖАНГИ
ПАРВОН ЖАНГИ (1221) – Жалолиддин Мангубердининг мўғул босқинчиларига қарши олиб борган жангларидан бири. Жалолиддин ўзининг турли қабилалардан ташкил топган қўшини (60—70 минг киши) билан мўғулларга қарши чиқиб, Парвон яқинида жанг майдонини эгаллаган. У бу ерда туриб даставвал Тохаристондаги Валиён (ёки Валиштон) қалъасини қамал қилаётган мўғул қўшинини тормор этган. Чингизхон Жалолиддинга қарши Шики-Хутуху нўён бошчилигида қўшин (30 минг, бошқа манбага кўра, 45 минг киши) жўнатган.

Парвондан бир фарсах (6—7 км) масофадаги ерда бўлган жангда мусулмонларнинг ўнг қанотига Жалолиддиннинг қайнотаси, қанғлилар қўшини сардори Амин ал-мулк, сўл қанотига Сай-фуддин Ағроқ туркман халажлардан ташкил топган қўшинга бошчилик қилган. Жанг икки кун давом этган, Жувайнийнинг ҳикоя қилишича, Шики-Хутуху нўён иккинчи кунга ўтар кечаси душман мўғулларга мадад кучлари етиб келибди деб ўйлаши учун ўз қўшинига кигиз ва чопонлар орасига похол солиб ва бош кийим кийгизиб қўриқчи ясашни, уларни қўшимча отлар устига ўтқазиб, туялар карвони ва аравалар орасига сафлашни амр қилган. Дастлабига бу айёрлик иш берган, аммо, Жалолиддин қўшинига далда бе-риб уларни олға бошлаган. Мўғуллар қаттиқ жангдан ҳолдан тойганларида Жалолиддин карнай чалдириб қўши-нига отларга минишга фармон берган ва умумий ҳужумга ўтган, шу билан жанг тақдири ҳал бўлган. Шики-Хутуху фақат озгина жангчилари б-н Чингизхон ҳузурига қайтиб келган.

Парвон жанги мўғулларнинг бу урушдаги энг катта мағлубияти бўлган. Мўғуллар босиб олган кўпгина шаҳарларда халқ қўзғолон кўтариб мўғул ноибларини ўлдирганлар. Аммо, Парвон жанги даги ғалаба Жалолиддин учун ҳалокатли оқибатларга олиб келган. Жангдан сўнг Жалолиддиннинг лашкарбошилари ўлжа (ажойиб араб оти) устида жанжаллашиб қолганлар. Жалолиддин уларни тинчита олмаган. Сайфуддин Ағроқ, Аъзам малик ва Музаффар малик уни тарк этганлар. Жалолиддиннинг ёнида фақат Амин алмулкгина ўз қанғлилари билан қолган, холос.

Манба: Шихаб ад-дин Мухаммад анНасави, Жизнеописание султана Джалал ад-дина Манкбурны, Баку 1973

Каналимизга аъзо бўлиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar