Xorazm.uz
5.52K subscribers
10.2K photos
635 videos
12 files
3.39K links
Xorazm viloyati hokimligining rasmiy sahifasi

Sayt: www.xorazm.uz
fb.com/xorazmviloyatihokimligi
instagram.com/xorazmviloyatihokimligi

Yagona ishonch raqami: (62) 223-00-54

Elektron pochta: info@xorazm.uz

Manzil: Urganch shahri, Al-Xorazmiy ko‘chasi
Download Telegram
Бугун ўзбек шеъриятининг дарғаларидан бири – Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон таваллудига 80 йил тўлди.

Шоирнинг “Қуёш соати” асарида шундай сатрлар бор: “Хоразмда тоғлар йўқ эмас, бор. Хоразм тоғлари воҳани тонгда қуёшдан тўсиб қўймаслик учун одамлар қиёфасида яшайдилар”. Омон Матжоннинг ўзи ҳам Хоразмнинг ана шундай пурвиқор тоғларидан бири эди. Шоирнинг “Карвон қўнғироғи”, “Қуёш соати”, “Ёнаётган дарахт”, “Ярадор чақмоқ”,”Сени яхши кўраман”, “Дарахар ва гиёҳлар”, “Ўртамизда биргина олма”, ”Одамнинг сояси қуёшга тушди”, “Қуш йўли”, “Иймон ёғдуси”, “Ардахива”, “Ҳаққуш қичқириғи”, “Гаплашадиган вақтлар”, “Минг бир ёғду” каби асарлари ўзбек адабиётининг ноёб дурдоналари қаторидан ўрин олган.

Шоир таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан у туғилиб ўсган Янгибозор туманида ёзувчи ва шоирлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, адабиёт ихлосмандлари, шоирнинг фарзандлари иштирокида тадбир ўтказилди. Унда сўзга чиққанлар Омон Матжоннинг шоир, давлат ва жамоат арбоби сифатида Ватан олдидаги улкан хизматларини эътироф этиб, хотирасини соғинч билан эсга олдилар. Омон Матжон таваллуди санасига бағишланган адабий тадбирлар Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали ва бошқа таълим муассасаларида давом этди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам обеспечения занятости и содержательной организации досуга молодежи.

#Mirziyoyev #yigilish #yoshlar #qullabquvvatlash

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида

Бугун халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашининг навбатдан ташқари 82-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди. Янгибозор тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Ўктам Кучкарович Курбонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган вазифасидан озод қилинди. Сессияда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов сўзга чиқиб туманни ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш борасидаги муҳим вазифалар хусусида тўхталди.

Вилоят раҳбари Янгибозор тумани ҳокими лавозимига Урганч тумани прокурори вазифасида ишлаб келган Р.Жуманиязов номзодини тавсия этди. Депутатлар, нуронийлар сўзга чиқиб номзодни якдиллик билан қўллаб қувватладилар. Овоз бериш натижаларига кўра Жуманиязов Руслан Рустамович Янгибозор тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида

Бугун халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг навбатдан ташқари 107-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди. Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимовнинг тавсиясига кўра илгари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати вазифасида ишлаб келган Абдримов Зафар Атаназарович Ҳазорасп тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Вилоят раҳбари сўзга чиқиб, туманни ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш борасидаги муҳим вазифалар хусусида тўхталди.

Сессияда депутатлар, фаоллар ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишда туманнинг янги раҳбари атрофида жипслашиб, ҳамжиҳатликда фаолият олиб боришларини таъкидладилар.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram